Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 753 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 709,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 753 名订阅者。
根据 28 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -80,过去 24 小时变化为 -4,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.25%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.35% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 910 次浏览,首日通常累积 9 447 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 753
订阅者
-424 小时
-107 天
-8030 天
帖子存档
70 758
70 758
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.
Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.
Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.
Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади
Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унга кўра:
➖ Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди;
➖ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади;
➖ Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, байрам билан табриклади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
+4
Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ва "Миллат фидойилари" ёдгорликлари пойига гулчамбар қўйди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
Kia Sonet —⚽️ FIFA World Cup 2026 Edition - ideal tanlov!
💰 Boshlang‘ich to‘lov: 30% dan boshlab
📆 Muddat: 24 oygacha
Hoziroq xarid qiling va orzudagi avtomobilingizni haydang!
*Shartlar har bir mijoz uchun alohida hisoblanadi va boshlang‘ich to‘lov, summa, muddat hamda avtomobilning komplektatsiyasi/pozitsiyasiga qarab o‘zgarishi mumkin. Tasdiqlash to‘g‘risidagi qarorni bank qabul qiladi. Sug‘urta majburiy.
Batafsil ma’lumot uchun:
+998555006886
📌 Kia Ahmad Donish
70 758
❗️Бугун қисқартирилган иш куни
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган кун. Шу сабаб, бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.Telegram | Instagram | Facebook
70 758
Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракати схемаси ўзгартирилади:
➖ «Бродвей»дан Хиёбонга ўтишдаги темир панжаралар олиб ташланади ва пиёдалар учун ўрнига ақлли светофор ўрнатилади.
➖ Махтумқули ва Амир Темур кўчалари кесишмаларида пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари ташкил этилади ва тартибга солиш светофорлари жорий қилинади..
➖ Темурийлар музейи ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.
➖ Янги схема орқали айланма йўлнинг ўтказувчанлиги соатига 6 000 та автомобилгача ошади (ҳозир 5 600 та).
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
70 758
1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora
⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 soniyada — 24/7 rejimida, dam olish va bayram kunlarisiz — hisobga o‘tkazishni yo‘lga qo‘ydi.
Karta orqali savdo amalga oshirildi — pul allaqachon hisobingizda.
Hatto tunda ham. Hatto dam olish kunlari ham.
Endi 2–3 kunlik kechikishlar va kassadagi uzilishlar yo‘q. Tushum xaridlar, yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar va boshqa to‘lovlar uchun darhol foydalanishga tayyor.
✅ Zamonaviy POS-terminallar ijaraga taqdim etiladi.
👌 Ulanish — atigi 1 ish kunida.
📊Amaliyotlar ustidan real vaqt rejimida to‘liq nazorat.
InfinBANK — biznesni boshqarishda yangi tezlik.
Batafsil
#reklama 16+
infinbank.com
70 758
70 758
❗️11 май (душанба) куни фақат бошланғич синф ўқувчилари учун дарслар бўлмайди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май — душанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Шунга асосан:
11 май куни — умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (11 май куни белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно).
Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотлари — боғчаларда 2026 йил 11 май — дам олиш куни ҳисобланади.
Маълумот учун: нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.Telegram | Instagram | Facebook
70 758
Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни.
Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
70 758
100 mln gacha onlayn kredit. 30 kungacha 0%.
AVO bank 100 mln gacha onlayn kredit beradi. Garov va kafillarsiz. AVO bank’da oling!💰
Oʻrnatish
#reklama
avo.uz
70 758
Диний материаллар ва тақиқланган профилларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди
Дин ишлари бўйича қўмита Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда диний мазмундаги материалларни текшириш имконини берувчи “Хавфсиз бот” (@dinuzbbot) Telegram ботини ишга туширди.
Бот орқали фуқаролар диний материалларга диншунослик экспертизаси хулосаси берилган ёки берилмаганини, айрим шахс ва ташкилотлар фаолияти қонунчиликка мувофиқ ёки тақиқланганини текшириши мумкин.
Қўмитага кўра, бот экстремистик ва радикал ғояларнинг интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалиши фонида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни ноқонуний диний контент таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ишга туширилган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
+1
Шавкат Мирзиёев ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва армияни рақамлаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Замонавий хавф ва таҳдидлардан келиб чиқиб, Мудофаа вазирлигида кибертаҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган Ахборот хавфсизлиги мониторинг маркази ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ва Киберхавфсизлик лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудларида узлуксиз ва барқарор алоқани таъминлаш мақсадида Сунъий йўлдош алоқа маркази фаолияти йўлга қўйилади.
❗️ Мудофаа соҳасида ягона рақамли сиёсатни юритиш мақсадида мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Ҳарбий округларда эса қўмондонларнинг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 758
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
