Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 860 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 727,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 981 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 860 名订阅者。
根据 30 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 158,过去 24 小时变化为 4,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.47%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.53% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 077 次浏览,首日通常累积 8 870 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 01 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 860
订阅者
+424 小时
+67 天
+15830 天
帖子存档
70 860
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping
Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi
Batafsil
#reklama 16+
partner.yandex.com
70 860
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.
Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.
Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Wildberries bilan bayram - hammasi chegirmada
Foydali xaridlar vaqti - kundalik ehtiyojlar uchun kerakli tovarlarni yoqimli narxlarda tanlash imkoniyati. Keng assortiment turli toifadagi mahsulotlarni xotirjam ko‘rib chiqib,
aynan keraklisini topishga yordam beradi. Qulay qidiruv va tushunarli tuzilma vaqtni tejashga xizmat qiladi. Xaridlarni bir necha oddiy qadamda rasmiylashtirib, mos variantlarni
shoshilmasdan tanlash mumkin
Buyurtma berish
#reklama
wildberries.uz
70 860
❗️ Топ-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади
Ҳукумат қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди. Таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади. Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади. Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади. ▪️ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Зарур ҳужжатлар рўйхати: • ариза; • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; • таклифнома-хат (1-курслар учун); • академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб); • тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс; • биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот; • меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Toshkentdan Frankfurtga parvoz — 3,2 mln so'mdan!
❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Frankfurtga 3,2 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi.
Zamonaviy Airbus samolyotlarida uzoq parvozlar,
yo‘lovchilarni qo‘llab-quvvatlash va reysni onlayn to‘liq nazorat qilish imkoniyati bilan.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling.
✨ Olis masofalar ham yaqinlashadi,
parvoz qulay va ishonchli bo‘lsa.
Dunyoni Centrum Air bilan kashf qiling.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 860
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–117-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган “Иккинчи имкон” ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида 2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бунда: ▪️ ўқув курслари 8–12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади; ▪️ ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади; ▪️ ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади; ▪️ ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Президент қарори билан Дилшод Исмаилович Қурёзов Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Д.Қурёзов мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари департаменти раҳбари ўринбосари — сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
❗️ 2026 йил 1 апрелдан тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган маҳсулот ва хизматлар турлари:
➖ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
➖ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди. Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин. Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади. Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади. Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади. Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади: ▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда; ▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда. Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Toshkentdan Maldiv orollariga parvoz — 3.7 mln so'mdan!
❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Maldivga 3.7 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi.
Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari
va qulay onlayn bron qilish.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling.
✨ Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati
samolyotdayoq boshlansin.
Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 860
❗️ 2026 йил 1 апрелдан тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириладиган маҳсулот ва хизматлар турлари:
➖ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
➖ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
"Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадалаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ-29, 24.02.2026й) (иловалари билан бирга)
Фармонга асосан бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори:
➖ Тошкент шаҳрида 480 млн сўм,
➖ ҳудудларда эса 380 млн сўмга қилиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Toshkentdan Pxuketga parvoz — 3,4 mln so'mdan!
❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Pxuketga 3,4 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi.
Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari
va qulay onlayn bron qilish.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling.
✨ Taʼtil yo‘ldan boshlanadi.
Butun oila yoki juft boʻlib sayohat qiluvchilar uchun parvozlar qulay va xotirjam oʻtishini taʼminlasga intilamiz.
Centrum Air bilan maroqli sayohat qiling.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 860
❗️Шахсга доир маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши таъминланади
Қонун (ЎРҚ–1125-сон, 26.03.2026 й.) билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: ▪️ шахсларнинг биометрик маълумотлари; ▪️ шахсларнинг генетик маълумотлари; ▪️ Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган телекоммуникациялар операторларидаги уларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари. Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин: ▪️ чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш; ▪️ оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши; ▪️ рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
70 860
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобида инобатга олинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
Toshkentdan Dehliga parvoz — 1,4 mln so'mdan!
❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Dehliga 1.4 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi.
Zamonaviy Airbus samolyotlarida uzoq parvozlar,
yo‘lovchilarni qo‘llab-quvvatlash va reysni onlayn to‘liq nazorat qilish imkoniyati bilan.
Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling.
✨ Yo‘l uzoq bo‘lsa, g‘amxo‘rlik va ishonchni his qilish yanada muhim.
Centrum Air parvoz davomida sizni har bir bosqichda qo‘llab-quvvatlaydi.
Biz bilan uzoqlara ham xotirjam uching.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 860
70 860
❗️Ўзбекистонда ҳар ойда "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 июнга қадар:
➖ ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади;
➖ ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.
2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:
➖ келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;
➖ принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади;
➖ ҳар ойда 1 маротаба "Қоғозсиз бир кун" экоакцияси ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
❗️Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади
Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. Бунда,
➖ ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача;
➖ тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн сўмгача;
➖ фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача;
➖ камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 860
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
