Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 878 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 736,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 980 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 878 名订阅者。
根据 12 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 43,过去 24 小时变化为 47,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.50%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.54% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 115 次浏览,首日通常累积 9 598 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 13 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 878
订阅者
+4724 小时
+717 天
+4330 天
帖子存档
70 912
Қишлоқ хўжалиги ерларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади
Президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.
Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.
Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:
➖Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;
➖чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Toshkentdan Mineralniye Vodiga parvoz — 2,6 mln so'mdan!
❤️ Mineralniye Vodi — tog'lar quchog'idagi sukunat va salomatlik makoni.
Tabiat bilan uyg'unlikda dam oling: tog' havosini chuqur yuting, yashil vodiylar bo'ylab sayr qiling va shifobaxsh manzaralardan bahra oling.
✨ Tinchlik, yangilanish va osoyishtalik — barchasi bu yerda.
Mineral suvlar, sanatoriyalar va kurortlar Sizni kutmoqda.
Qayta kuch yig'ish, sog'lig'ingizni tiklash va tabiatda dam olish uchun ajoyib manzil!
💰 Chipta narxlari — 2,6 mln so'mdan boshlanadi.
Hozirroq Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 912
❗️ Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.
Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.
Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади.
Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Toshkentdan Olmaotaga parvoz — 795 000 so'mdan!
❤️ Olmaota — tog'lar osmonni quchgan, havo esa erkinlik ifori bilan to'lgan shahar.
Yashil xiyobonlarda sayr qiling, tog' shamollari yangi nafasini his eting va quyosh nurlarida porlayotgan shahar manzarasidan zavqlaning.
✨ Sharqona ruh va zamonaviy ritm — barchasi Olmaotada.
Bu yerda har bir lahza yengillik, iliqlik va ilhom bilan to'lgan.
Tabiat va shahar uyg'un yashaydigan manzilga uchamiz!
💰 Chipta narxlari — 795 000 so'mdan boshlab.
Hoziroq Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 912
+1
❗️“Ташаббусли бюджет”да 35 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 35 та лойиҳага қўшимча маблағ (47 млрд 657 млн сўм) ажратилди.
Маълумот учун: амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.Ғолиб лойиҳалар рўйхати юқоридаги суратларда келтирилган. Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади.
▪️Рўйхат
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
+1
Экологияга зарар келтираётган корхоналар пойтахтдан кўчирилади
Тошкент вилоятидаги бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва пойтахтнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилди.
Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.
Бекобод шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, Оққўрғон туманида озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналарини очиш, Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали бўйида туризм ва савдо масканларини ташкил этиш имконияти кўриб чиқилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Ўқув майдонида юз берган портлаш натижасида 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди — Миллий гвардия
Шу йилнинг 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган. Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
70 912
❗️Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади
Президент Фармонига кўра:
“Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.
Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.
Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.
Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.
Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
❗️Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига қўшимча вазифалар юклатилади
Президентнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-163-сонли Фармони имзоланди.Фармонга кўра: Ёшлар етакчилари мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг "Келажак" марказлари ва хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади. 2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.
1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.Telegram | Instagram | Facebook
70 912
❗️Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.
Уларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратилади. Жумладан, фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар қилиш ва фискал чекларни шакллантириш ушбу рақамли платформалар орқали юритилади.
➖2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади.
➖2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
➖Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади. Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan!
❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklarini shivirlaydigan shahar.
Icheri-Shexerning qadimiy ko'chalari bo'ylab sayr qil, Olovli minoralar oynasida chiroqlar qanday aks etayotganiga nazar sol va shahar har lahzada qanday jonlanayotganini his qil.
✨ Sharqona muloyimlik va yevropacha yengillik - bularning barchasi Bokuga xos.
Bu yerda choyga atirgul, suhbatga esa dil qo'shiladi.
Birinchi qadamdanoq mo'jizalar boshlanadigan shaharga uchib ketdik!
💰 Chiptalar - 1,6 million so'mdan boshlanadi.
Hoziroq Centrum Air orqali buyurtma bering!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 912
70 912
Visa PUBG MOBILE –haqiqiy o'yin ishqibozlari uchun karta
Visa PUBG MOBILE kartasi orqali siz:
• Har bir to'lovdan UC keshbek olishingiz
• To'g'ridan-to'g'ri o'yinda gift box yutib olishingiz
• Kartadan ham O'zbekistonda, ham uning tashqarisida ham foydalanishingiz mumkin
Visa PUBG MOBILE — ulkan g'alabalaringiz kaliti!
Batafsil
#reklama 16+
ipakyulibank.uz
70 912
Раджапбай Нуразизов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши кутилмоқда — Муродбек Атажанов, Пенсия жамғармаси ижрочи директори
Ўзбекистонда минимал пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда. Пенсия ислоҳоти лойиҳасида пенсияга чиқишнинг энг кам ёшини ошириш кўзда тутилган: эркаклар учун — ҳозирги 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун — 55 ёшдан 58 ёшгача.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида энг кам пенсия ёши 65 ёшдан ортиқни ташкил этади. Ўзбекистонда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганидан буён 32 йил давомида пенсия ёши оширилмаган. Фақат Ўзбекистон қолди, бошқа давлатлар эса пенсия ёшини аллақачон ошириб бўлган.
Ўзбекистонда умр кўриш давомийлиги ўсиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда бу кўрсаткич 75 ёшга етган. Агар 20 йил олдин пенсионерлар пенсияга чиққандан сўнг ўртача 8−9 йил умр кўрган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич эркакларда 12,5 йилга, аёлларда эса 20 йилга етди.
Пенсия ёшини ошириш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Пенсия жамғармаси пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича аҳоли таклифларини йиғиш учун махсус платформани ишга туширмоқчи, бу жараён бир ой давом этади. Келиб тушган таклифлар ўрганиб чиқилгандан сўнг, уларни қайта муҳокама қилиш, зарур ўзгартиришлар киритиш ва пенсия ислоҳоти лойиҳасини журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида расман тақдим этиш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, пенсия ёшини оширишда юмшоқроқ вариант — ҳар йили ярим йилга эмас, балки уч ойга ошириш кўриб чиқишилиши мумкин. Шу тариқа, пенсия ёши ҳар тўрт йилда бир йилга оширилиб, бутун ислоҳот 12 йил давомида амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 912
Back to School — eng yaxshi gadjetlar shu mavsumda
O'qish, ish va hordiq uchun texnika 💻Back to School🎓 aksiyasida. Faqat yana 1 hafta! Ulguring, o'tkazib yubormang!
⚡Alohida e'tibor:
Samsung Galaxy S24 Ultra — ish va hordiq uchun flagman
Apple iPhone 15 — uslub va quvvat birgalikda
Acer Aspire Lite — onlayn darslar va uchrashuvlar uchun ishonchli noutbuk
Redmi Pad SE — o‘qish va video uchun qulay planshet
Huawei FreeBuds SE3 — sof ovoz va erkinlik
💰 Hamma mahsulotlar yaxshi narxlarda, 12 oylik qulay bo'lib to'lash va rasmiy kafolat bilan.
👌Saytdan tanlang yoki «Telegram'da yozish» tugmasini bosing — biz tezda yordam beramiz va buyurtmani rasmiylashtiramiz.
Telegramga yozish
#reklama 16+
market.beeline.uz
70 912
70 912
Ражабов Сардор Бахтиёрович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У бунга қадар мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари эди.Йўлдашев Бахтиёр Ғайратжонович Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
У бунга қадар “Янги Ўзбекистон” университети проректори эди.Telegram | Instagram | Facebook
