Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 753 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 709,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 753 名订阅者。
根据 28 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -80,过去 24 小时变化为 -4,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.25%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.35% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 910 次浏览,首日通常累积 9 447 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 753
订阅者
-424 小时
-107 天
-8030 天
帖子存档
70 800
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda
- Diareyani samarali bartaraf etadi
- Ichak faoliyatini normallashtiradi
Saytga kirish
#reklama
apteka.uz
70 800
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Саида Мирзиёева Хивадаги тарихий мажмуаларни кўздан кечирди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 27 апрель куни Ичан-қалъадаги асосий объектлар — “Тошҳовли” саройи, Муҳаммад Амин иноқ ва Муҳаммад Аминхон мадрасалари, Жума масжиди, “Кўҳна Арк” мажмуасига ташриф буюрди.
Қадимий марказнинг мастер-режаси, шунингдек, ёдгорликларни реставрация қилиш ва музейга айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хоразм вилоятида маданий меросни муҳофаза қилиш дастури ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
❗️Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади
Президент қарорига кўра:
2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади:
▪️ Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
▪️ қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:
• ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
• ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
70 800
Qulay ipoteka - OSON
OSON yengil ipoteka: 480 mln so‘mgacha, 16,99% stavkada, 3 kunda rasmiylashtirish. Hoziroq ariza qoldiring.
Batafsil
#reklama
ipotekabank.uz
70 800
❗️Ўзбекистонда “дача”лар хатловдан ўтказилиб, ижара нархлари назоратга олиниши кутилмоқда
Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, Туризм ва Солиқ қўмиталари 2026 йил якунига қадар “дача”ларни тўлиқ хатловдан ўтказиши ва улар тўғрисидаги маълумотларни ягона платформага киритиши кўзда тутилган.
2027 йил 1 январдан эса “дача”лар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархини Миллий туризм ягона платформасига доимий киритиб боришни мажбурий қилиш режалаштирилмоқда.
Қарор лойиҳасига кўра, туристик дала ҳовлиларда хизмат кўрсатиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди. Бироқ платформага киритилмаган ва ноқонуний фаолият юритган объектларга жарима солинади. Бу ҳақда хабар берганларга ундирилган жариманинг 30 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Коррупцияга қарши курашишга содиқ компаниялар учун махсус белги жорий этилади
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:
⁃ “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши кураш хартияси” электрон платформаси ишга туширилади ва унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ҳамда имтиёзлар тизими жорий этилади.
⁃ Хартия аъзоси бўлган маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатлари қоплаб берилади.
⁃ 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этиш учун хартия аъзолиги сертификати талаб этилади.
⁃ Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ўз тизимига самарали жорий этган тадбиркорлик субъектлари учун “Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси” йиллик мукофоти жорий қилинади.
⁃ Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунаси яратилади.
⁃ Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида мунтазам равишда ҳалоллик форуми ташкил этиб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Президент Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди
Агровольтаика усули бир ернинг ўзида ҳам маҳсулот етиштириш, ҳам қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда агровольтаика йўналишида 10 гигаваттгача қувват яратиш салоҳияти мавжуд.
Бу ёндашув Ўзбекистон шароитида, айниқса, қуёшли кунлар кўп бўлган ҳудудлар учун самаралидир. Панеллар экинларга соя бериб, тупроқ намлигини узоқроқ сақлайди, сув сарфини камайтиради. Экинлар эса ер ҳароратини меъёрда ушлаб, қуёш модулларининг самарали ишлашига ёрдам беради.
Мажмуада сув тежамкорлигига қаратилган илғор технологиялар ҳам жорий этилган. Хусусан, Австриянинг “Bauer” компанияси технологияси асосида ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилмоқда. Бу усул сувни экин майдонига бир меъёрда етказиб, тупроқ намлигини сақлаш, ўғитни мақсадли бериш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради.
Мазкур технология аввал республикадаги фермер хўжаликларида синовдан ўтказилиб, сув сарфини 40 фоизга, ўғит сарфини 35 фоизга, қўл меҳнатини 90 фоизга камайтириш ва ҳосилдорликни 25 фоизга ошириш самарасини кўрсатган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?
2025 йил декабрида имзоланган президент фармонига асосан, 2026 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 11 май – душанба куни кўчирилган дам олиш куни сифатида белгиланган. Боиси бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келмоқда.
Натижада ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиганлар эса 2 кун дам олади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига борди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатдаги ўқув новвойхонасига ташриф буюрди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради
Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Ўз бизнесингизни бошлаш учун ер излаяпсизми?
35 мингга яқин ер участкаларини 10 йилгача муддатда бўлиб тўлашга сотиб олинг!
⚡️E-auksion.uz платформасидан ер сотиб олиш афзалликлари:
✔️ Тўлов муддати: Ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб 1 йилдан 10 йилгача;
✔️ Фойдаланиш мақсади: тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва кўп қаватли уй-жой қуриш;
✔️ Ҳуқуқий кафолат: Давлат ерларини шаффоф савдо орқали сотиб олиш имконияти;
✔️ Вақт тежамкорлиги: Бошланғич тўлов амалга оширилганидан сўнг кадастр кўчирмаси ҳамда давлат ордери ҳужжатлари ғолиб номига расмийлаштирилиб, шахсий кабинетга электрон тарзда юборилиши;
☎️ +998712022111
Ўз ҳудудингиздан барча ер участкаларини кўринг!
@onlineauksionuz
Реклама
70 800
Hozir oling - bo'lib to'lang
Kerakli mahsulotlarni kutmasdan xarid qiling. Wildberries'da buyurtma bering va to'lovni qismlarga bo'lib amalga oshiring - qulay va shaffof. Bo'lib to'lash limiti 4 500 000 so'mgacha, muddati 3 oy.
Xarid summasini byudjetga ortiqcha yuklamasdan taqsimlang va mahsulotni bugunoq qo'lga kiriting. Kiyim-kechak, texnika yoki uy uchun kerakli buyumlarni aynan zarur paytda xarid qiling.
Katalog bilan tanishish
#reklama
wildberries.uz
70 800
Даулетияр Худайбергенов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи бўлди. У бунгача Президент администрациясида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Алишер Дусмуҳамедов Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
BYD — yillik 11,9% dan, ishonchli qarorlar uchun
Tanlovni xotirjam qiling: ishonchli stavka, tushunarli shartlar va g‘amxo‘rlik — hatto dam olish kunlari ham
Batafsil
#reklama
ipotekabank.uz
70 800
❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади
Қарорга кўра,
2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.
2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 800
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. ▪️Қонун матни Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
