Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 837 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 743,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 983 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 837 名订阅者。
根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 34,过去 24 小时变化为 66,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.70%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.22% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 244 次浏览,首日通常累积 9 363 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 837
订阅者
+6624 小时
+117 天
+3430 天
帖子存档
70 830
Касбий таълимдаги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан касбий таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарор имзоланди. Асосий янгиликлар:
1️⃣ Касбий таълим агентлиги ташкил этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида). Агентлик техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва соҳани бошқаришга масъул.
2️⃣ Асосий мақсадлар белгиланди (2030 йилгача):
▪️ 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамров 29% дан 50% га етказилади.
▪️ Дуал таълим улуши 9% дан 40% га оширилади.
▪️ Халқаро/қўшма дастурлар жорий этилган техникумлар сони 250 тага етказилади.
3️⃣ Молиявий рағбатлар ва танловлар:
▪️ 2026/2027 ўқув йилидан дуал таълимдаги ўқувчиларга БҲМ бир баравари миқдорида стипендия тўланади.
▪️ 2026 йилдан бошлаб миллий рейтингнинг энг яхши 50 та техникумнинг ҳар бири БҲМ 3 000 баробари миқдорида рағбатлантирилади.
▪️ Ҳар йили Президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади.
Шунингдек, 2030 йилгача техникумлар фаолиятини тугатиш ва уларга тегишли мол-мулкни хусусийлаштиришга мораторий жорий этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
+1
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари фаолияти самарадорлигининг рейтингини эълон қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
O'zbekistondan uching — sayohatingizni hoziroq boshlang!
⚡Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yo'nalishlarga muntazam reyslarni ochdi!
Ta'til vaqti keldimi? Orzular ushaladigan joyga birga uchamiz!
✅ Toshkent, Samarqand, Namangan va Urganchdan Dubay, Istanbul, Tbilisi, Boku, Mineralniye Vodi, Batumi, Guanchjou, Moskva va yana boshqa shaharlarga to'g'ridan-to'g'ri reyslar sizni kutmoqda.
💰Sayohatingizni boshlang! Chiptalarni oldindan band qiling — erta bron qilishda eng yaxshi narxlar mavjud!
Narxni bilish
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 830
❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади
Кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича:
▪️ келгуси йилда харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлади;
▪️ келгуси йилда иқтисодий ўсиш суръати 6,6 фоиз даражасида таъминланиб, ЯИМ ҳажми 150 млрд доллардан ошиши, инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинган;
▪️ бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;
▪️ вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги маблағларнинг ярми алоҳида жамғармага ўтказилиб, мактаб қурилиши ва тиббиётга йўналтирилади;
▪️ субсидия ва имтиёзларнинг самараси паст бўлганлари бекор қилинади;
▪️ яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш вазифалари белгилаб берилди;
▪️ Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни тезлаштириб, фақат якунланганидан сўнг янги лойиҳаларга ресурс жалб этиш тизимига ўтилади;
▪️ бюджет даромадлари оширилиб, харажатлар қатъий назорат қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Sharm al-Shayxga eng yaxshi narxda qanday uchsa bo'ladi?
✅ Sharm al-Shayxga uchmoqchimisiz?
👌kettik.travel'da narxlarni solishtiring — bu yerda boshqa ilovalarga qaraganda ancha arzon ekanligiga ishonch hosil qilasiz.
Onlayn bron qiling yoki Toshkentdagi ofisimizga keling.
Buxoro ko'chasi, 1-uy — Beeline bosh ofisi
To'lovning barcha qulay usullari, muddatli to'lov va ishonchli xizmat.
😊Saytga o'ting va chiptaingizni hoziroq bron qiling: kettik.travel
✨Qayerga borishingizdan qat'i nazar, biz bir necha daqiqa ichida siz uchun eng foydali va qulay chiptalarni topamiz!
❤️Telegramda bizga yozing — eng yaxshi variantlar hoziroq!
Telegramda yozish
#reklama 16+
kettik.travel
70 830
+1
Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
70 830
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
Бугун Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори У.Хусаинов ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Ш.Умаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида давлат хизматини бошқариш самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш, давлат хизматчилари салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, кенг қамровли дастурлар орқали соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.Учрашув якунида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиётимиз прогноздан анча юқори суръатда – 7,6 фоизга ўсди. Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етди. Нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз иқтисодий истиқболларини юқори баҳоламоқда. “Fitch Ratings” илк бор мамлакатимиз суверен рейтингини бир поғонага оширган бўлса, “Moody’s” ва “S&P Global” ўз кутилмасини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди.
Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсди. Сўровлар аҳоли ва бизнес ўртасида ишонч муҳити кучайганини, янги иш ўринлари ва даромад манбалари кенгаяётганини кўрсатмоқда.
Президент юқори ўсиш суръатларини йил якунигача сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси бўлишини қайд этди.
Мутасаддилар келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
❗️Мопед ва скутерлар эгалари учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни енгиллаштирилади — йўл ҳаракати қоидаларига қатор ўзгаришлар киритилди
Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Мазкур қарор билан учта катта янгилик жорий этилмоқда:
1️⃣ Мопед ва скутер учун алоҳида категория
• 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади;
• “А1” олиш учун автомактабларда умуман ўқиш шарт эмас (ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларсиз), тўғридан тўғри имтиҳон топшириш мумкин;
• “А1” олиш учун назарий имтиҳонда 20 та тестдан 16 тасига тўғри жавоб топиш етарли. Бошқа тоифалар учун бу 18 та эди;
• “А”, “Б”, “C” ва “Д” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари “А1” тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан тўғри бошқариши мумкин бўлади, улар “А1” олиши шарт эмас!
2️⃣ Автомактабларда назарий ўқиш бекор бўляпти
➖ 2026 йил 1 февралдан “А” ва “Б” тоифа олиш учун автомактабларда назарий ўқиш шарт эмас, фақат амалий 20 соат ўқилса бўлди;
➖ талабгорлар назарий билимларни хоҳласа уйида онлайн, хоҳласа бирон ўқув марказида офлайн курслар орқали олиши мумкин. Асосийси имтиҳонга кириш учун назарий ўқиганликни тасдиқловчи ҳеч қанақа ҳужжат сўралмайди;
➖ эндиликда “А” ва “Б” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлашда гуруҳларни ЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинади. Ҳозирда автомактабларда токи битта гуруҳ тўлмагунча ва уни “ГАИ”да рўйхатдан ўтказмагунча дарслар бошланмас эди. Энди талабгорлар ўзига қулай исталган вақтда амалий машғулотларни бошлайверади, ҳеч кимни кутиши шарт эмас;
➖ агар талабгор 20 соатлик амалий машғулотни тезда ўта олса, имтиҳонга ҳам тезроқ кириш мумкин бўлади, аввалгидек бир неча ой вақт йўқотмайди.
3️⃣ Жарима баллари доираси кенгайтирилади ва уни тақсимлаш имкони яратилади
▪️ 2026 йил 1 апрелдан йўлда ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари (12 турдаги) учун ҳам жарима баллари ҳисобланади;
▪️ автомобил эгаси ва уни бошқарган шахс (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси орқали) аниқланиб, жарима баллари айнан рулдаги ҳайдовчига ҳисобланади;
▪️ агар жарима автомобил эгасига ёзилса-ю, лекин аслида рулда бошқа инсон бўлса (ишончнома орқали, масалан), унда машина эгаси жарима балини ўша одам номига тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлади, яъни ўзидан ўчириб, нариги одамга ёздиради. Буларнинг барчаси онлайн бўлади, бирон жойга бориш шартмас;
▪️ агар машинасини ижарага берганлар бўлса, унда ушбу маълумотни E-jarima балл тизими орқали киритиб қўйса бўлди, шунда жарима баллари тўғридан тўғри ижарага олиб ҳайдаётган одамга ёзилади, машина эгасига жарима бали келмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
“Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” – President AI Award танлови ўтказилади — Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари янада ривожлантирилади
Бу ҳақда Президент Фармони (ПФ–189-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.Асосий мақсад этиб қуйидагилар белгиланди: ➖ 2026 йил якунига қадар давлат бошқаруви органлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш бўйича камида 100 та лойиҳани амалга ошириш; ➖ 2030 йил якунига қадар замонавий сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда хорижий инвестицияларни жалб қилиш; ➖ 2026 йил якунига қадар мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида 15 та сунъий интеллект лабораторияларини ишга тушириш. 2025 йил якунига қадар сунъий интеллект йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар, стартаплар ва бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи “ai.gov.uz” миллий портали ишга туширилади. 2026 йил 1 январдан бошлаб: ▪️ ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” (President AI Award) танлови ўтказилади; ▪️ давлат органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини баҳолашда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш кўрсаткичлари инобатга олинади. Рейтинг натижасига асосан 2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа” танлови ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Бугун Шавкат Мирзиёев жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида президент АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.
Маълумки, Ўзбекистон тарихий тадбир – ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қабул қилмоқда. Президент Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия президенти Александр Вучич ва Финляндия президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Davr Bankdan ipoteka krediti
- Miqdori 700 mln so‘mgacha;
- Yillik stavkasi 25,99% dan*
*Vositachi, dilerlarsiz, to'g'ridan-to'g'ri Davr Bank filialiga kelib kredit rasmiylashtirsangiz, o'rtacha yillik 18% dan aylanadi
- Muddati 120 oygacha.
Hujjatlar:
1. Pasport;
2. Garov hujjati.
Batafsil
#reklama
70 830
1 ноябрдан нималар ўзгаради?
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради; ▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади; ▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди; ▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади; ▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади; ▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan!
❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklarini shivirlaydigan shahar.
Icheri-Shexerning qadimiy ko'chalari bo'ylab sayr qil, Olovli minoralar oynasida chiroqlar qanday aks etayotganiga nazar sol va shahar har lahzada qanday jonlanayotganini his qil.
✨ Sharqona muloyimlik va yevropacha yengillik - bularning barchasi Bokuga xos.
Bu yerda choyga atirgul, suhbatga esa dil qo'shiladi.
Birinchi qadamdanoq mo'jizalar boshlanadigan shaharga uchib ketdik!
💰 Chiptalar - 1,6 million so'mdan boshlanadi.
Hoziroq Centrum Air orqali buyurtma bering!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 830
+3
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda
- Diareyani samarali bartaraf etadi
- Ichak faoliyatini normallashtiradi
Sotib olish
Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing.
#reklama
apteka.uz
70 830
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 830
Moskvaga eng yaxshi narxda qanday uchsa bo'ladi?
✅Moskvaga uchmoqchimisiz?
kettik.travel'da narxlarni solishtiring — bu yerda boshqa ilovalarga qaraganda ancha arzon ekanligiga ishonch hosil qilasiz.
Onlayn bron qiling yoki Toshkentdagi ofisimizga keling.
Buxoro ko'chasi, 1-uy — Beeline bosh ofisi
To'lovning barcha qulay usullari, muddatli to'lov va ishonchli xizmat.
😊Saytga o'ting va chiptaingizni hoziroq bron qiling: kettik.travel
✨Qayerga borishingizdan qat'i nazar, biz bir necha daqiqa ichida siz uchun eng foydali va qulay chiptalarni topamiz!
❤️Telegramda bizga yozing — eng yaxshi variantlar hoziroq!
Telegramda yozish
#reklama 16+
kettik.travel
70 830
+1
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашиб, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Маълумот учун, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Telegram | Instagram | Facebook
