ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 734 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 709,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 734 名订阅者。

根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 734
订阅者
-4524 小时
+337
-14030
帖子存档
❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади. Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади. Telegram | Instagram | Facebook

O'qish qiyinchiliklarni Aivazifachi_bot bilan unuting! Botingiz nimalarga qodir? Taqdimot (Prezentatsiya) — atigi 40 soniyada
O'qish qiyinchiliklarni Aivazifachi_bot bilan unuting! Botingiz nimalarga qodir? Taqdimot (Prezentatsiya) — atigi 40 soniyada! Kurs ishi, Referat va Mustaqil ish — 2 daqiqada! Testlar va Krossvordlar yechish. Maqola va Tezislar yozish. PDF, ZIP formatlarida fayllar bilan ishlash. Nega aynan biz? ✅ Juda arzon: Talabalar hamyoniga mos obuna tizimi! ✅ Tezkor: Inson qo'li bilan soatlab qilinadigan ishni sekundlarda bitiradi. ✅ Sifatli: Har bir topshiriq o'ziga xos va tushunarli. Boshlash uchun pastdagi tugmani bosing! Saytga kirish #reklama 16+

Шавкат Мирзиёев 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Президент Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

Бехзот Нарматов Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram |
Бехзот Нарматов Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тай
Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2022 йилдан буён у Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент ташаббуси билан 100 нафар ватандошимиз бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Onlayn kredit 19,99% dan — endi yanada foydaliroq. Bankka bormasdan pul kerakmi? Hamkorbank bilan atigi 5 daqiqada 100 mln so
Onlayn kredit 19,99% dan — endi yanada foydaliroq. Bankka bormasdan pul kerakmi? Hamkorbank bilan atigi 5 daqiqada 100 mln so‘mgacha oling Shartlar: • Yillik stavka 19,9% dan boshlab • 3 yilgacha muddat • Garovsiz • Faqat pasport 📱 Onlayn kreditni smartfoningiz orqali rasmiylashtiring — tez, qulay va ortiqcha tashvishlarsiz Batafsil #reklama hamkorbank.uz

Nvidia раҳбари Женсен Хуангга кўра, генератив сунъий интеллект даврида энг катта ютувчилардан бири айнан ишчи касб эгалари бўлади. У Carnegie Mellon University’нинг 2026 йил битирувчилари олдидаги нутқида AI технологиялари фақат IT соҳасини эмас, балки бутун саноат ва инфратузилма тизимини ўзгартираётганини таъкидлади. Хуангнинг фикрича, AI учун улкан дата-марказлар, электр тармоқлари ва инфратузилмалар қурилиши натижасида сантехниклар, электриклар, пайвандчилар, техниклар ва қурувчиларга бўлган талаб кескин ошади. “Электриклар, сантехниклар, темирчилар, техниклар, қурувчилар — энди сизларнинг даврингиз. AI нафақат янги ҳисоблаш индустриясини, балки янги саноат даврини яратмоқда”, — деган у. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Тошкент метрополитенида
Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, йўловчилар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида “Шаҳристон” метро бекати платформаларида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро тажрибага кўра, бундай тўсиқлар платформалардаги бахтсиз ҳодисаларни 80-90 фоизгача камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, улар қўшимча реклама майдонларини яратиш орқали даромадларни оширишга ҳам хизмат қилади. Яна бир муҳим йўналиш – янги линиялар қурилиши. Хусусан, “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси бўйича лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Биринчи босқичда “Мингўрик – Жанубий вокзал” йўналиши, иккинчи босқичда эса “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” йўналишини қуриш имкониятлари ўрганилади. Шунингдек, автотранспортдан метро тизимига қулай ўтишни таъминлаш мақсадида “Park&Ride” тизими йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда сафарбарлик тўғрисида қонун қабул қилинмоқда Ўзбекистонлик депутатлар сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тў
Ўзбекистонда сафарбарлик тўғрисида қонун қабул қилинмоқда Ўзбекистонлик депутатлар сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Унда сафарбарликка тайёргарлик тадбирларини ўтказиш тартиби, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш асослари, тартиби ва муддати бўйича нормалар белгиланмоқда. Маърузага чиққан мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг таъкидлашича, қонунни қабул қилиш зарурияти қуйидаги омиллар билан асосланади. Хусусан, давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида сафарбарлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона ҳуқуқий асос мавжуд эмас. Шу билан бирга, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги қонун ҳужжатларида сафарбарлик масалалари тўлиқ баён этилмаган. Бундан ташқари, тинчлик даврида сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этиш, сафарбарлик тадбирларини ўтказиш, давлат органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ҳарбий тажовузга қарши тайёрлаш механизмлари белгиланмаган. Лойиҳада сафарбарлик даврида чақирилган фуқаролар учун иш жойини сақлаб қолиш, кредит тўловларини кечиктириш, етказилган зарарларни компенсация қилиш каби ижтимоий кафолатлар мустаҳкамланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Солиқ қўмитаси: Айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда. Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат буджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда. Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда. Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Чунки ҳар бир тўланган солиқ — бу мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўйилган ҳиссадир. Telegram | Instagram | Facebook

LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtiradi Saytga kirish #reklama apteka.uz

Фуқароларни рўйхатдан ўтказишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтишда фуқаро ҳамда уй эгасининг розилигини Face-ID ёки Mobile-ID орқали тасдиқлаш тартиби белгиланмоқда. Шунингдек, аризаларни “E-xabar berish” тизими орқали юбориш, QR-кодли қайд варақаларини шакллантириш ва регистрацияни “Manzil” ахборот тизими орқали юритиш назарда тутилган. Қарор билан “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” каби атамалар ҳам босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ҳамда “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда: ➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди; ➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди; ➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради. Telegram | Instagram | Facebook

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида фаолият бошлайди. Янги агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионтага, паррандалар сонини 141 миллионтага етказиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш, озуқабоп экин майдонларини эса 1,5 баробар кўпайтириш белгиланди. Озуқа базасини кенгайтириш ва наслчиликни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятдан 1 тадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади. Ушбу туманларда пахта ва ғалла ерларининг 50 фоизига озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади, бунинг учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Барча фермер хўжаликларига ижара ерларининг 20 сотих қисмида ортиқча бюрократиясиз енгил конструкцияли бинолар, озуқа омборлари ва силос ўралари қуришга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook