Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 813 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 735,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 982 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 813 名订阅者。
根据 02 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 158,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.69%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.77% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 239 次浏览,首日通常累积 9 047 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 03 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 813
订阅者
-2024 小时
+277 天
+15830 天
帖子存档
70 815
Президент қарори:
2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.
Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
70 815
ACC yo'tal nima ekanligini biladi.
ACC yo'talni yengillashtiradi, himoya ta'siriga ega, ba;g'amni quritadi va chiqarib yuboradi. Kuniga 1 mahal iste'mol qiling. Siz ishlarigizni qilavering, yo'tal masalasini ACC hal qiladi!
Buyurtma berish
Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing.
#reklama
pharmaclick.uz
70 815
+3
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.
“Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Джеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.
АҚШга ташриф доирасида президент Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
Ўзбекистон бухгалтерлари учун олтин шаблонлар тўплами.
⚡Телеграмдан тўғридан-тўғри юклаб олинади. Бепул.
✅Мутахассислар томонидан тасдиқланган. 6000 дан ортиқ юклаб олишлар.
Ичида нима бор:
1. Ҳисобни тартибга келтириш учун 15 та тайёр шаблон
2. Олди-сотди шартномаларининг энг сара 7 тасы
3. Хизмат сафарларини расмийлаштириш учун 5 та мажбурий шаблон
4. Энг кўп учрайдиган 12 та жарима хатоси бўйича кўрсатмалар
5. Давлат харидлари учун 14 та мукаммал шаблон
Барча шаблонларга қандай кириш мумкин?
1. Бизнинг тг-каналимизга ўтинг.
2. Юклаб олиш учун шаблонларни танланг.
3. Юклаб олинг ва обуна бўлишни унутманг.
Yuklab olish
#reklama 16+
70 815
70 815
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
70 815
❗️ Президент қарорига кўра, Рамазон ойида:
🔹 Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
🔹 Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
🔹 Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Суҳроб Ҳамроев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Аброржон Худойберганов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
70 815
70 815
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга енгилликлар берилади — Давлат дастури
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади.
Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Ўзбекистонда “Trade-in” дастури ривожлантирилади — Давлат дастури
Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни қабул қилиб олувчи корхоналар фаолияти ташкил этилади, шу жумладан Trade-in дастури орқали амалга ошириш механизмлари белгиланади.
Шунингдек, эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни топшириш рағбатлантирилади, шу жумладан, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.
Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Давлат дастури:
Техникумларда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
➖ ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
➖ фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ҳамда касблар бўйича республика ва хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Давлат дастури:
Эксперимент тариқасида Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ва Наманган вилоятининг Янги Наманган туманларида маҳалла ахборот ва сервис марказлари ташкил этилади.
Бунда:
Марказлар фаолияти туман марказидан, қоида тариқасида 20 км ва ундан олисда жойлашган 5 та маҳаллада йўлга қўйилади, уларга ёндош маҳаллалар туман ҳокимлиги томонидан бириктирилади.
Марказларда аҳолига барча турдаги давлат ва банк хизматлари кўрсатиш шароитлари яратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Давлат дастури:
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини KPI асосида баҳолашда “Электрон савдо платформаси (Online Bozor)”да маҳсулот сотиш кўрсаткичи чиқариб ташланади.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 815
❗️Давлат дастури:
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Миллий институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади:
➖ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик;
➖ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими.
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
