Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 813 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 735,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 982 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 813 名订阅者。
根据 02 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 158,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.69%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.77% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 239 次浏览,首日通常累积 9 047 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 03 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 813
订阅者
-2024 小时
+277 天
+15830 天
帖子存档
70 819
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.
Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.
Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов сенат йиғилишида сўнгги пайтларда фаоллашган рус пропагандачиларига жавоб берди.
“…Карвонимизга таҳдид қиладиган ҳар қандай кучга, акиллаган ҳар қандай лайчага ёки ҳар қандай қашқирга қарши ўз жойида жавоб беришимиз, ковушини тўғрилаб қўйишимиз, попугини пасайтириб қўйишимиз, ақлини киритиб қўйишимиз керак”, деди у.Telegram | Instagram | Facebook
70 819
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:
“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:
▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
⚡️ Нипаҳ вирусининг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга, шунингдек ушбу давлатнинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига вақтинча чеклов ўрнатилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади: ▪️ рўйхатга олинган; ▪️ қаноатлантирилган; ▪️ рад этилган; ▪️ ижро муддатлари бузилган; ▪️ такрорий. Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади: 🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа; 🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа; 🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади: ▫️ яшил тоифа - 100 фоиз; ▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз; ▫️ қизил тоифа - 10 фоиз. "Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook
70 819
Сенат Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонунга мувофиқ:
➖ исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади;
➖ банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади;
➖ Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади;
➖ Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади.
Сенаторлар фикрича, ушбу қонун молиявий хизматлар қамровини кенгайтиради, рақобат муҳитини яхшилайди ва банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.
Мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар билан тўлдирилади.
Муҳокама якунларига кўра, қонун маъқулланди. Эндиликда имзолаш учун Президентга киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди.
Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
“Нурхон” аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
70 819
❗️Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди
Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:
▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
70 819
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
70 819
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж, 1 апрелдан бошлаб эса Умра зиёратига бориш учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
❗️Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади
Қонун (ЎРҚ–1116-сон, 04.02.2026 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди. Маъмурий огоҳлантириш ҳукуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдир. Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади. Маъмурий огоҳлантириш Кодекс 125-моддасининг 1- ва 2- қисмларида, 128 (прим 1), 128 (прим 2), 128 (прим 6), 135 (прим 1)-моддалари ҳамда 138-моддаси 1- ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нсбатан қўлланади. Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади. Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас. Telegram | Instagram | Facebook
70 819
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda
- Diareyani samarali bartaraf etadi
- Ichak faoliyatini normallashtiradi
Sotib olish
Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing.
#reklama
apteka.uz
70 819
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади
Президент фармонига мувофиқ:▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади. ▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. ▫️“vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда: ▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади; ▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 819
1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0%
100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰
Oʻrnatish
#reklama 16+
avo.uz
70 819
❗️Президент ҳузурида йиғилиш: мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги янгиликлар
➖ мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилади.
➖ 2027-2028 ўқув йилидан бошлаб мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия олган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилиши, мазкур маълумотлар умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномада қайд этилиши кўзда тутилмоқда.
➖ мактаб ва боғчалар ҳудудидаги бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар ташкил этилганда, ижара тўловлари 30 йилгача ундирилмайди.
➖ ҳар бир тарбияланувчи учун давлат боғчаларида бир болага тўғри келадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
➖ қамров даражаси паст ҳудудларда боғча ва мактабдан ташқари жойларда қуввати камида 150 ўринли нодавлат боғчалар ташкил этилса, 7 йилгача муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.
➖ тарбиячиларга ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат боғчаларида белгиланган меъёрлар асосида 3 йил давомида қоплаб берилади. Ҳар 30 нафар болага бир нафар тарбиячи штати ҳисобланади.
➖ мазкур имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий боғчаларга ҳам татбиқ этилади.
➖ 2030 йил 1 январга қадар қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат боғчалар ташкил этган тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси бўйича енгилликлар берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 819
Шавкат Мирзиёев 5-6 февраль кунлари давлат ташрифи билан Покистонда бўлади.
Дастурга мувофиқ, Исломободда Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари олий бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.
Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор соҳалар бўйича келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Президент икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
