ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 773 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 750,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 990

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 773 名订阅者。

根据 07 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -34,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.31%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.45% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 965 次浏览,首日通常累积 9 522 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 08 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 773
订阅者
-4524 小时
-207
-3430
帖子存档
Шавкат Мирзиёев бугун Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, "Президент Олимпиадаси" спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида кредит бюроларига тақдим этилади Кредит ахбороти алмашинуви тартибига киритилаётган ўзгариш билан, кредит ташкилотларига кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини улар қайд этилганидан кейин ахборот тизими орқали реал вақт режимида кредит бюроларига тақдим этиш талаби қўйилмоқда. Ҳозирда ушбу маълумотлар кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Бюроларга тақдим этилиши белгиланган. Бу бир вақтда бир нечта онлайн кредит (ёки бошқа кредит маҳсулотларини) олишни чеклаш имконини беради. Кредит ахбороти алмашинуви тартибига киритилган ушбу ўзгариш 2026 йил 25 февралдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди — Президент фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади: ▪️никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби; ▪️никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши; ▪️автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи: Инсон қадрини улуғлаш, аҳолига янада қулай шароит яратиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада янги имкониятлар эшигини очиш – олинаётган барча марра ва режаларнинг бош мақсади. Telegram | Instagram | Facebook

Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни янгилади. ▪️ Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади. ▪️ Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади. ▪️ Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди. ▪️ Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди. ▪️ Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда. Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади
Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).
Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади: ▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача; ▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади. Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Novosibirskka 1.9 mln so'mga! ❤️Novosibirsk sizni kutmoqda!✨ Novosibirsk - katta kengliklar va Sibir mehmondo'stligi shahri! Ob qirg'og'ida sayr qiling, Rossiyaning eng katta teatriga tashrif buyuring va haqiqiy Sibir megapolisi muhitini his eting. 🏠Sizni shinam ko'chalar, mazali oshxona, "stalincha ampir" uslubidagi arxitektura va nihoyatda samimiy insonlar kutib oladi. 👍Bugun havola orqali band qiling - eng foydali takliflar! 1,9 million so'mlik chiptalar - bunday narsalarni qo'ldan boy bermaslik kerak! Haqiqiy issiq joyga - harorat bo'yicha emas, kayfiyat bo'yicha boramiz. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Бош прокуратура: Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ва бу ҳолатга туман ҳокими ўринбосари томонидан инспекторга қаршилик кўрсатилгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят прокуратураси томонидан ҳолат ўрганилиб, аниқланишича, Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари С.Х. дарахтларнинг ноқонуний кесилишини тўхтатиш чораларини кўраётган экология инспекторининг қонуний талабларига қарши чиққан ва уни хизмат бурчини бажаришдан тўхтатган. Ушбу ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206, 219 ва 198-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов Бош прокурор назорати остида олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Бувайда тумани ҳокимининг мазкур ўринбосари лавозими бўйича экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари учун масъул ҳисобланади.
Telegram | Instagram | Facebook

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тегишли қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг нав
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тегишли қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, бунгача Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев бир йил аввал Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Самарқанд шаҳридаги вилоят ташкилотлари «Ширин» массивига кўчади Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманидаги 17,5 минг гектар ҳудуд Самарқанд шаҳрига қўшиб берилади. Бунинг ҳисобига Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади. Жумладан, «Ширин» массивида 180 минг, “Темирйўл орти” ҳудудида 100 минг, «Қорасув-2» массивида 30 минг аҳоли учун 700 дан ортиқ замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилади. Бу ерларда мактаб, боғча, олийгоҳ ва шифохона, замонавий бизнес ва савдо маркази, меҳмонхона ва ресторан, кўнгилочар масканлар ҳам қурилади. Самарқанд шаҳридаги 49 та вилоят ташкилоти келаси йил «Ширин» массивига кўчади. Шу йил охиригача бу массивни шаҳар маркази билан боғловчи «Қорадарё» устидан ўтган 577 метрли кўприк ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Саидали Хизиров лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкент шаҳар ҳокимлиги чангланишни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш учун сув микрозаррачаларини узоқ масофаларга пурковчи дисперция қурилмасини синовдан ўтказишга киришди. Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки жойлардан бири Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидир. Telegram | Instagram | Facebook

Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди Бувайда туманида экология инспектори Аҳроржон Ниёзов дарахт кесаётган шахсга қаршилик кўрсатиб, унинг қўлидан аррасини тортиб олган. Воқеа жойида турган ҳоким ўринбосари Саидали Хидиров эса аҳоли ва ИИБ ходимлари кўз ўнгида инспекторга жисмоний куч ишлатиб, уни четга олиб кетган. Telegram | Instagram | Facebook

0,5% keshbek barcha xaridga Xariddan sayohatlargacha — har qanday holatda yordam beradigan karta. Batafsil #reklama 16+ ru.ip
0,5% keshbek barcha xaridga Xariddan sayohatlargacha — har qanday holatda yordam beradigan karta. Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши учун битта давлат билан музокараларни якунлаш қолди Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, ўтган ҳафта бу борада Россия билан музокаралар деярли якунланган. Асосий масалалар ҳал этилган, техник ҳолатлар қолган, холос. Шундай қилиб, барча икки томонлама музокараларни якунлаш учун фақат Хитой Тайпейи билан келишиш қолди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, «истисқо» намози ўқилади — Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани туфайли муфтий ташаббуси билан, 28 ноябрь куни жума намозидан кейин — Ўзбекистондаги барча масжидларда «ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади». Шунингдек, Умра зиёратидаги имомлардан ҳам Икки Ҳарамда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқиш сўралган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармони билан: Бош прокуратурага 25 ноябрдан 2026 йил 25 мартга қадар мазут, ишлатилган автомобиль мойи ва шинасининг ноқонуний айланмасини олдини олиш, аниқланган тақдирда кескин чоралар кўриш вазифаси топширилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Экологик рейдлар бошланди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти атрофидаги иссиқхоналарда жиддий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
+5
❗️Экологик рейдлар бошланди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти атрофидаги иссиқхоналарда жиддий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди — Фармон Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳаво тозалагичлар бождан озод этилади Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. Telegram | Instagram | Facebook