Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 844 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 732,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 981 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 844 名订阅者。
根据 10 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 40,过去 24 小时变化为 -3,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.53%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.18% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 127 次浏览,首日通常累积 9 334 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 11 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 844
订阅者
-324 小时
+187 天
+4030 天
帖子存档
70 836
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda
- Diareyani samarali bartaraf etadi
- Ichak faoliyatini normallashtiradi
Sotib olish
Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing.
#reklama
apteka.uz
70 836
❗️ Президент томонидан илгари сурилган педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар:
▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;
▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;
▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;
▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;
▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;
▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Samarqanddan Moskvaga parvoz — 1 mln so'mdan!
❤️ Poytaxtga qulaylik va foyda bilan sayohat qiling. To‘g‘ridan-to‘g‘ri reyslar, qulay jadvallar va oddiy onlayn ro‘yxatdan o‘tish. Parvozning dastlabki daqiqalaridanoq Moskvaning ilhomini his qiling.
Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda.
✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda.
Bugunoq Moskvaga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang.
💰 Chipta narxlari — 1 mln so‘mdan.
Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 836
“Менинг мактабим” лойиҳасига старт берилади
22 октябрдан бошлаб 2025/2026 ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилади. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.
▪️Рўйхат
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
❗️Марказий банк томонидан сентябрь ойида 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Бунга ўтказилган инспекция текширувлари давомида ва ички назорат қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
Регулятор хабарида мазкур банклар номи келтирилмаган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
70 836
+7
Заъфарон экишда янги босқич: маҳаллий пиёзбошлардан илк тажриба
Бу йил Бахмал туманидаги заъфарон экиш жараёнида биринчи марта тўлиқ маҳаллий пиёзбошлардан фойдаланилди. Жиззах вилоятида етиштирилган пиёзбошлар муваффақиятли синовдан ўтиб, 820 гектар майдонда амалий қўлланилди.
Плантацияларда AgroNanoGel Basic гидрогели қўлланилди — бу тажриба сув ресурсини 45% гача тежаш имконини берди. Польшалик экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган бу технология, заъфарон экишни экологик барқарор ва кам харажатли қилишда муҳим роль ўйнамоқда.
Бу — нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки келгусида пиёзбошларни ҳам экспорт маҳсулотига айлантириш имконини беради.
Ҳозирда лойиҳа доирасида 450 доимий ишчи, 25 мингдан ортиқ киши мавсумий иш билан банд. Шу билан бирга, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш импорт харажатларини камайтираяпти.
70 836
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm
❤️ Dubay sizni kutmoqda!
💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab!
Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling!
👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 836
Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Брюсселга ташриф буюриб, Европа иттифоқи лидерлари билан музокара ўтказади. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланиши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
❗️Келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссиясини (Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси) ҳам жалб қилиниши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Ишпулатов Зокир Эшқурбонович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.Каримов Миролимжон Каримжон ўғли сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири лавозимларида ишлаган.Telegram | Instagram | Facebook
70 836
70 836
“Ҳаж – 2026” мавсуми учун янги тартиб жорий этилди
Янги тартибга кўра, “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилади.
Баёнотда, 9 та касалликка чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслиги маълум қилинган.
Таъкидланишича, бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган. Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.
Дин ишлари бўйича қўмита
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-ауцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдордаги харажатлари қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Toshkentdan Ulan-Udega parvoz — 2.1 mln so'mdan!
❤️ Ulan-Ude shahrini o‘zingiz uchun kashf eting! Qadimiy an’analar bepoyon dasht va sirli Baykal bilan uchrashadigan Buryatiya yuragiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri reys. Osiyo ruhini his eting, noyob madaniyat bilan tanishing. Sarguzashtingiz sizni kutmoqda!
Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda.
✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda.
Bugunoq Ulan-Udega chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang.
💰 Chipta narxlari — 2.1 mln so‘mdan.
Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 836
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
70 836
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.
Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:
— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.
Telegram | Instagram | Facebook
70 836
Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) ҳамкорлигида JDS — “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини бошқариш ва халқаро алоқалар бўлинмалари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш, ҳамкорликни кучайтириш ва танлов жараёнларининг очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, JDS битирувчиларини кадрлар салоҳиятини ривожлантириш жараёнига фаол жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Маълумот учун: JDS лойиҳаси Япония Ҳукумати кўмагида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида бугунга қадар 450 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис Япониянинг етакчи университетларида таълим олган.Telegram | Instagram | Facebook
