ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 749 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 749 名订阅者。

根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 749
订阅者
-4524 小时
+337
-14030
帖子存档
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди. Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди. Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлади ва қатор ташаббусларни илгари сурди: ➖ “Евроосиё
Президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлади ва қатор ташаббусларни илгари сурди: ➖ “Евроосиё технологик саноатлаштириш камари”ни шакллантириш ва уни ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” инновацион-саноат кўргазмаси платформаси базасида амалга ошириш. Бу саноат кооперациясининг ягона рақамли платформаси билан бирлаштирилган ишлаб чиқариш ва технологик кластерларнинг ўзаро боғлиқ тизимидир. ➖ Қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришиш. Илк босқичда у рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профилни яратиш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олиши мумкин. ➖ Инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш. Унинг вазифаси – таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат. Ушбу тизимда таълим дастурлари, тил ўргатиш ва ахборот технологиялари курслари, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иш берувчилар билан боғланиш имкониятлари бирлаштирилиши мумкин. ➖ “Самарқанддан Петербурггача” креатив-туристик йўлаги лойиҳасини ишга тушириш. Ушбу ташаббус санъат ва кино фестиваллари, музей кўргазмалари, гастрономия ҳафталиклари ва мусиқий тадбирларни биргаликда ташкил этишни назарда тутади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️5 июндан 6 июнга ўтар кечаси тўлов хизматларида узилишлар бўлиши мумкин Марказий банкнинг банклараро телекоммуникация тармоғида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 июнь соат 23:00 дан 6 июнь соат 07:00 гача айрим тўлов хизматлари фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин. Хусусан, ушбу вақт оралиғида HUMO ва бошқа тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишда вақтинчалик чекловлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақида ҳозирга қадар HUMO тўлов тизими ҳамда айрим тижорат банклари расмий равишда маълум қилди. Тўлов ва пул ўтказмаларини режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олиш тавсия этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиши Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлигининг янги босқичга кўтаради Бельгиянинг нуфузли Eureporter ва Eureflect нашрларида Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг янги ривожланиш босқичига бағишланган “Бельгия Тошкентда элчихона очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Таъкидланишича, сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиш қарори шунчаки маъмурий қадам эмас, балки Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ва иқтисодий аҳамиятининг ортиши ва Европа билан минтақавий стратегик муносабатларнинг кенгайишидан далолат беради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди 5 июндан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабули бошланди. Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25 июнгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади. Ҳозирда фақат фанлар мажмуаси танланади, яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик олийгоҳ ва йўналишни танлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг харажатлари 2 баробаргача қисқартирилади
“Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–104-сон, 04.06.2026 й.) қабул қилинди.
  Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида мазкур Фармонда назарда тутилган давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.   2026 йил 1 июлдан объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш “1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.   Бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик нормаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда:   ➖ ушбу бино лойиҳасини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.   Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.   2026 йил 1 сентябрдан қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув камераларидан фойдаланиш ҳамда қурилиши янгидан бошланадиган қуйидаги объектларда видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш чоралари кўрилади:   🔹 тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларида;   🔹 бюджет ҳисобидан қуриладиган қиймати 3 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон ва Россия президентлари мамлакатимизда АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт бердилар. Маросимда телекўприк орқали Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси ҳам иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси хавфсизлик лойиҳанинг мутлақ ва сўзсиз шарти эканини алоҳида таъкидлади. Станцияни қуриш ва уни эксплуатацияга тайёрлаш ишлари энг замонавий халқаро стандартлар, илғор муҳандислик ечимлари асосида ҳамда Халқаро атом энергияси агентлигининг доимий назорати остида бажарилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармони (ПФ–103-сон, 02.06.2026 й.)га кўра, 2026 йил 1 сентябрдан:   Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорларда 1 марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади: 🔹 Гран-при ва 1-ўрин ғолиби – халқаро танлов бўйича 300 млн сўм, республика танлови бўйича 100 млн сўм миқдорида;   🔹 2-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 200 млн сўм, республика танлови бўйича – 50 млн сўм миқдорида;   🔹 3-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 100 млн сўм, республика танлови бўйича 25 млн сўм миқдорида;   🔹 танловларнинг ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер)нинг ойлик маошига 1 йил давомида 100 фоизгача устама Давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Telegram | Instagram | Facebook

Энди автобусда йўл ҳақини чиқиш пайтида тўлаш шарт бўлади 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб йўловчилар валидаторлар билан жиҳозланган автобусларда йўлкира ҳақини транспорт воситасига чиқиш вақтида тўлашлари шарт бўлади. Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўланади. ❗️Агар йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

Qorni bezovtami? Laktidiar- Ichak mikroflorasini qo‘llab-quvvatlash uchun probiotik suspenziya. • Antibiotiklar sababli kelib chiqgan diareani oldini olish va davolashda • Dieta buzilishi sababli mikroflora muvozanati buzilganda • Infeksion diareada mikroflora balansini tiklash 5 ml mini-flakon Qulay. Oson. Ishonchli. Sotib olish Dori vositasi hisoblanmaydi. #reklama pharmaclick.uz

❗️Чет тили фани мавжуд бўлган бакалавриат таълим йўналишларига киришда хорижий тил бўйича B1 сертификати учун 75 фоиз балл берилади
Адлия вазирлиги Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3515-2, 2026 йил 2 июнь).
  Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:   🔹 эндиликда инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси 1–6 баллик тизим бўйича белгиланади;   🔹 бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;   🔹 педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тилидан бериладиган TKT, TESOL, TEFL va TESL сертификатларининг амал қилиш муддати ҳисобга олинади;   🔹 касбий таълим ташкилотларининг педагоглари хорижий тильда махсус фанларни ўқитганлиги учун уларнинг лавозим маошига нисбатан миллий ва халқаро тан олинган B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик устамалар берилади;   🔹 ўқитувчиларига Digital SAT сертификатининг математика бўлимидан 750 ва ундан юқори балл олган тақдирда устама белгиланади;   🔹 умумий ўрта таълим мактабларидаги мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Саида Мирзиёева Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида миллий маъруза билан сўзга чиқди. Ўзбекистон жорий йилда илк бор ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлди. Маърузада мамлакатимизда одил судлов, аёллар, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотлар қайд этилди ҳамда кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонликка қарши халқаро ҳамкорликда курашиш зарурлиги таъкидланди. Ташриф доирасида Президент Администрацияси раҳбари Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер, ЙХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу, БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг янги ижрочи директори Моника Жума ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди. Бундан ташқари, Саида Мирзиёева Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан ҳам учрашди. Telegram | Instagram | Facebook

Ёшлар учун имтиёзли кредитлар Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда: ▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади: • ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача; • замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача; • касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача; • новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача; ▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш: • сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача; • автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача. Telegram | Instagram | Facebook

Maftun Makon’da xonadonlarga 15% gacha chegirmalar Aksiya doirasida: — 100% to‘lovda 15% gacha chegirma — darhol ko‘chib kiri
Maftun Makon’da xonadonlarga 15% gacha chegirmalar Aksiya doirasida: — 100% to‘lovda 15% gacha chegirma — darhol ko‘chib kirish mumkin bo‘lgan tayyor xonadonlar Maftun Makon — bu puxta o‘ylangan infratuzilma, obodonlashtirilgan hudud va zamonaviy qulaylik darajasiga ega turar joy majmuasi. Loyiha bosqichma-bosqich rivojlanib, yaxlit yashash muhitini shakllantirmoqda. Aksiya doirasidagi xonadonlar soni cheklangan. Batafsil ma’lumot — sotuv ofislarida: Toshkent shahri, U-Tower turar joy majmuasi 📞 71 205 10 68 Batafsil #reklama 16+

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этиладиПрезидент фармони Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Унга кўра: ▪️вазирлик марказий аппарати ходимларига — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари; ▪️Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига — агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; ▪️туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари; ▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига — Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; ▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланилади. Telegram | Instagram | Facebook

LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtir
LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtiradi Saytga kirish #reklama apteka.uz

643,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Солиқ қўмитаси ҳамкорликда аниқлашича, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда бир нечта МЧЖ ва қўшма корхоналар масъуллари ўзаро тил бириктирган. Шўртан газ-кимё мажмуасининг лойиҳаси доирасидаги 5,3 трлн сўмлик хизматлар аслида ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, ҳужжатларга ҚҚС суммасини ноқонуний киритишган. Оқибатда асоссиз ҳосил қилинган 643,2 млрд сўмлик маблағ хусусий ширкат ҳисобига ўтказилган ва қарздорликларни ёпишга қаратилиб, талон-торож қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади: ➖ 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади. 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади. Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. ➖ Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com