ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 783 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 783 名订阅者。

根据 26 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -223,过去 24 小时变化为 5,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.13%。内容发布后 24 小时内通常能获得 14.34% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 836 次浏览,首日通常累积 10 157 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 27 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 783
订阅者
+524 小时
+377
-22330
帖子存档
❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

HUMO va Alipay+ — 50 mamlakatda to'lov HUMO kartasi endi xorijda ishlaydi. Sayohat, xarid, restoranlar — Tez va qulay. Batafs
HUMO va Alipay+ — 50 mamlakatda to'lov HUMO kartasi endi xorijda ishlaydi. Sayohat, xarid, restoranlar — Tez va qulay. Batafsil: https://humoalipay.uz/ Batafsil #reklama 16+ humoalipay.uz

Ёшлар учун имтиёзли кредитлар Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда: ▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади: • ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача; • замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача; • касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача; • новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача; ▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш: • сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача; • автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача. Telegram | Instagram | Facebook

Линекс болалар учун - қабзият ва коликка қарши Қабзият ва коликда ичак микрофлорасини меъёрлаштиришга ҳамда ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишларни тузатишга ёрдам беради Saytga kirish Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama apteka.uz

❗️Қўпол йўл қоидабузарликлари учун транспортни вақтинча олиб қўйиш ёки мусодара қилиш чоралари жорий этилади Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Иброҳимов: ➖5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади; ➖бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади; ➖транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш жазоси жорий этилади; ➖қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Хориждаги ўзбекистонликлар учун янги мобил илова ишга тушди Чет элда яшаётган ёки саёҳатга чиқаётган Ўзбекистон фуқаролари уч
Хориждаги ўзбекистонликлар учун янги мобил илова ишга тушди Чет элда яшаётган ёки саёҳатга чиқаётган Ўзбекистон фуқаролари учун консуллик масалаларини масофадан ва тезкор ҳал этиш имконияти яратилди. Илованинг асосий қулайликлари: 🔹 Ўзбекистоннинг хориждаги барча консуллик муассасалари манзиллари, алоқа маълумотлари ва ҳудудий тегишлилигини аниқлаш. 🔹 Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш ҳамда вақтинчалик/доимий консуллик рўйхатига туриш учун масофадан ариза бериш. 🔹 Анкета ва аризалардаги мажбурий майдонларнинг қарийб 80 фоизи автоматик тўлдирилади. 🔹 Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий давлатларга кириш визаси талаблари ҳақида долзарб маълумотлар. Илова мутлақо бепул (Android, iOS). Telegram | Instagram | Facebook

Наркожиноятларнинг замонавий усул ва шакллари инобатга олиниб, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқ
Наркожиноятларнинг замонавий усул ва шакллари инобатга олиниб, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, 10 дан ортиқ хавфли қилмиш бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади. Шунингдек, болаларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Барча ҳудудларда хоспислар ташкил қилинади, 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ходимларига янги имтиёзлар берилади Шавкат Мирзи
Барча ҳудудларда хоспислар ташкил қилинади, 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ходимларига янги имтиёзлар берилади Шавкат Мирзиёев онкология хизмати ва паллиатив ёрдам соҳасини такомиллаштириш ҳамда шифокорларни қўллаб-қувватлашга оид тақдимот билан танишди: ➖ 2027 йилдан саратонга қарши курашиш бўйича Миллий дастур жорий этилади. Унинг доирасида мақсадли скрининг қамровини 60 фоизга етказиш ва беморларнинг 5 йиллик умр кўриш кўрсаткичини 35 фоиздан 45 фоизга ошириш. ➖ 1 сентябрдан бошлаб республикада паллиатив ва хоспис ёрдамини кўрсатишнинг ягона тизими тиббий ва ижтимоий хизматлар интеграцияси асосида ташкил этилади. Паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларни аниқлаш, йўллаш, ҳисобга олиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнлари электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. ➖ Аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, барча ҳудудларда хоспис муассасалари босқичма-босқич ташкил қилинади. Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписи паллиатив ва хоспис ёрдамини методологик бошқариш, ҳудудларда мазкур хизматни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича масъул муассаса этиб белгиланади. ➖ Камида 15 йиллик иш стажига эга давлат тиббиёт муассасалари ходимлари фарзандларининг республика ОТМ бакалавриатида ўқиши учун йиллик контракт тўловининг бир қисмини, шунингдек, шундай иш стажига эга ходимлар ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишида дастлабки бадалнинг бир қисми қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннага етказилади Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва интенсив
Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннага етказилади Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва интенсив технологияларга ўтишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди: ➖ Сув айланма тизимини ўрнатиш, наслли она балиқларни импорт қилиш ва қуёш панеллари учун субсидиялар берилади. Имтиёзли кредитларнинг фоиз харажатлари қисман қопланади. ➖ Анъанавий кўл балиқчилигидан сувни тежайдиган интенсив технологияларга ўтилади. Мавжуд имкониятлар билан балиқ етиштиришни 5 баробар ошириш мумкин. ➖ 329 та табиий сув ҳавзаси ва 163 минг гектар ер майдонларини ижарага беришнинг янги тизими жорий этилади. Сув етказиб бериш кафолатланади. ➖ Кейинги йилда балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннадан ошириш чораларини кўриш топширилди (2025 йилда 206 минг тонна балиқ етиштирилган). ➖ Балиқчилик илмий-тадқиқот институти учун Оҳангарон дарёси бўйида тажриба-синов майдони ташкил этилади. ➖ Аграр университетида Россия ва Хитой ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма факультет очилади. Соҳани назорат қилиш ва харажатларни камайтириш учун сунъий интеллектга асосланган ягона электрон платформа яратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Кадастр агентлигида тайинловлар амалга оширилди ➖ Садриддин Турдиев Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозими
Кадастр агентлигида тайинловлар амалга оширилди ➖ Садриддин Турдиев Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. С.Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. ➖ Мурат Файзуллаев Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига, Алишер Хафизов, Мирсаид Мирмаксудов ва Тўлқин Абдуллаевлар Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимларига тайинланди. ➖ Абдушукр Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра: ➖ Бинолар эскириб, авария ҳолатига келганда ёки ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларда шаҳарсозлик реновациясини амалга оширилади. ➖ Лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилгач, 2 ой ичида мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказилади. Реновация бошланиши учун объект эгаларининг камида 4/5 қисмининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги шарт. ➖ Ҳуқуқ эгаси реновация лойиҳасини амалга оширишда ўз хоҳишига кўра компенсация олиши ёки ҳисса қўшувчи сифатида иштирок этиши мумкин. ➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этилади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–108-сон, 09.06.2026 й.) қабул қилинди.
  Фармонга кўра, 2026 – 2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этиш белгиланди.   2026 йил 1 июлдан:   ▪️ эскирган боғларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар турига ўтказиш тўғрисида хулосани (хулоса) қабул қилиш ваколати Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ҳам берилади;   ▪️ Агентлик томонидан хулоса берилган санадан бошлаб:  12 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади;  24 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонларда сув олиш тақиқланади.   2026 йил 1 июлдан боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:   ▪️ тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада ҳар бир гектарга 120 млн сўмгача миқдорда кредитлар;   ▪️ халқаро молия институтларидан мева-сабзавотчилик соҳаси учун жалб қилинган ресурслар ҳисобидан очилган кредит линияларидан тадбиркорларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик ставка 14 фоиз (шундан, банк маржаси 4 фоиз) этиб белгиланади;   ▪️ хорижий давлатлардан “in-vitro” усулида етиштирилган ва сертификатга эга мевали кўчатларни импорт қилиш учун тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари орқали 18 ойгача муддатга миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз), ҳар бир мевали кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентида кредитлар ажратилади.   Telegram | Instagram | Facebook

LINEKS FORTE BILAN Sizning ichaklaringiz yaxshi holatda - Diareyani samarali bartaraf etadi - Ichak faoliyatini normallashtiradi Saytga kirish #reklama apteka.uz

Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади? Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси: ➖ ундирувчининг аризасига кўра ➖ ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

“Чинор” метро бекати таъмирлаш ишлари сабаб 13 июндан бошлаб 50 кунга ёпилади Таъкидланишича, бекатнинг кириш ва чиқиш қисмла
“Чинор” метро бекати таъмирлаш ишлари сабаб 13 июндан бошлаб 50 кунга ёпилади Таъкидланишича, бекатнинг кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилади, ёши улуғ фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда болали оилалар учун 4 та катта сиғимли замонавий лифт ўрнатилади. Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча 12 та турникет ўрнатилиши режалаштирилган. Транспорт қатновининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида “Чинор” ва “Янгиҳаёт” метро бекатлари ўртасида, бир бекат масофасида махсус метробуслар қатнови йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади: ➖ 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади. 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади. Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. ➖ Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

❗️Тошкентда солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ДХХ маълумотига кўра, Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг
❗️Тошкентда солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ДХХ маълумотига кўра, Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг 2 нафар ходими тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилган. Улар танишлари орқали тадбиркорга тегишли МЧЖни очиқ тендерда ғолиб қилиш ва ижара шартномаларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир давомида инспекторлар сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook