ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 808 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 732,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 988

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 808 名订阅者。

根据 06 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 23,过去 24 小时变化为 32,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.33%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.53% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 987 次浏览,首日通常累积 9 585 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 07 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 808
订阅者
+3224 小时
+297
+2330
帖子存档
Ipak Yuli Bank'dan onlayn mikroqarz Istalgan maqsadlar uchun 100 mln so‘mgacha mikroqarz, muddat — 3 yilgacha. Mikroqarzni ga
+2
Ipak Yuli Bank'dan onlayn mikroqarz Istalgan maqsadlar uchun 100 mln so‘mgacha mikroqarz, muddat — 3 yilgacha. Mikroqarzni garov va kafillarsiz Ipak Yuli Mobile ilovasida rasmiylashtiring Batafsil #reklama ru.ipakyulibank.uz

Усмонов Бекзод Шавкатович “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ директори этиб тайинланди. Бунга қадар у Давлат актив
Усмонов Бекзод Шавкатович “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ директори этиб тайинланди. Бунга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори лавозимида ишлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон – Грузия кўп қ
Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз раҳбарига ушбу мукофотни Грузия президенти Михаил Кавелашвили топширди. Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германия канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон етакчиси 23 йил ичида илк марта Грузияга ташриф буюрди Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳр
+3
Ўзбекистон етакчиси 23 йил ичида илк марта Грузияга ташриф буюрди Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига етиб борди. Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Грузия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди. Маълумот учун, бу сўнгги 23 йил ичидаги олий даражадаги илк ташриф ҳисобланади. Охирги марта Ўзбекистон раҳбарининг Грузияга ташрифи 2003 йилда амалга оширилган. Telegram | Instagram | Facebook

TBC Biznes bilan biznesni rivojlantirish yanada qulay. Biznesingizni rivojlantirish uchun 10 million so‘mdan 600 million so‘m
TBC Biznes bilan biznesni rivojlantirish yanada qulay. Biznesingizni rivojlantirish uchun 10 million so‘mdan 600 million so‘mgacha garovsiz onlayn kredit oling. • Foiz stavkasi yillik 33 dan 38% gacha; • Muddat 3 oydan 36 oygacha; • Qulay, tez va yashirin to‘lovlarsiz. Onlayn ariza topshiring va biznesingizni rivojlantirish uchun yordam oling. ➡️📱Qo‘shimcha ma’lumot uchun quyidagi raqamga qo‘ng‘iroq qiling: (+998) 78-777-27-07

Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:
2026 йил 1 августдан ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлов
Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар М. Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари эди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредит жабрланувчидан ундирилмайди Қонунчилик билан фирибгарлик йўли билан олинган онлайн кредитлар ундириш тартиби белгиланган. Агар масофадан туриб онлайн кредит ажратиш жараёнида содир этилган фрод ҳолати натижасида фойдаланувчи номига онлайн кредит расмийлаштирилса, у ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади. Шундан кейин ички ишлар органлари ҳолат юзасидан терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади. Агар текширув жараёнида онлайн кредит фрод натижасида расмийлаштирилгани аниқланиб, фуқаро жабрланувчи деб топилса, бу ҳақдаги қарор ёки суд ажрими кредит ташкилотига юборилади. Шу асосда кредит ташкилоти ушбу кредит бўйича фоиз, неустойка ва жарималар ҳисоблашни, шунингдек маблағни жабрланувчидан ундиришни тўхтатади. Агар мазкур кредит бўйича жабрланувчидан маблағ ундирилган бўлса, улар суд қарори асосида унинг банк картасига ёки кўрсатган ҳисобварағига 15 кун ичида қайтарилиши керак. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻi bilan monetizatsiyani ulasangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻi bilan monetizatsiyani ulasangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com

2026 йил 1 июлдан: ➖барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланган. ➖ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Марказий банк томонидан Ягона QR-online тизими иштирокчилари учун 0,65 фоизлик ягона тариф белгиланган. Ушбу тариф харидорларга эмас, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, яъни мерчантлар учун татбиқ этилади.
Шунингдек, айрим мобил иловалари орқали тўлов қилинаётганда харидордан ҳам фоиз тўлови олиниши мумкин. Тўлов қилишдан олдин буни текшириб олиш мақсадга мувофиқ. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Магистратурага қабул бошланди 2026/2027-ўқув йили учун давлат олийгоҳларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули 1–30 июль кунлари my.edu.uz платформаси орқали онлайн амалга оширилади. Магистратурага танловда иштирок этиш учун бакалавр дипломи ҳамда мутахассислик бўйича белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро чет тили сертификати талаб этилади.
Шу билан бирга, Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари, республика фан олимпиадалари ғолиблари, кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар ҳамда бакалавриатни хорижий тилда тамомлаган битирувчилардан чет тили сертификати талаб этилмайди.
Магистратурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг мутахассисликлар кесимидаги рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади. Тбилиси шаҳрида Грузия президенти Михаил Кавелашвили ҳамда бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Telegram | Instagram | Facebook

PEPSI bilan sen oʻyindasan PEPSI xarid qiling, qopqoqdagi kodni ro‘yxatdan o‘tkazib, ismingiz tushirilgan 12-o‘yinchi futbolk
PEPSI bilan sen oʻyindasan PEPSI xarid qiling, qopqoqdagi kodni ro‘yxatdan o‘tkazib, ismingiz tushirilgan 12-o‘yinchi futbolkasini yoki 12 ta avtomobildan birini yutib oling. Batafsil #reklama 16+

Вазир аҳолини соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупсия ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адиловнинг таъкидлашича, агар фуқаролар тиббиёт муассасаларида коррупсиявий ҳолатлар, манфаатлар тўқнашуви, бюрократик тўсиқлар, ноқонуний тўловлар ёки бошқа ҳуқуқбузарликларга дуч келса, вазирликнинг 1203 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ёки info@ssv.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилиши мумкин. Таъкидланишича, мурожаатчиларнинг шахси махфий сақланиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

Ҳукумат қарори билан Собиров Бехзод Боходир ўғли Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инс
Ҳукумат қарори билан Собиров Бехзод Боходир ўғли Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Б.Собиров бунга қадар “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: ➖ текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади; ➖ солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди; ➖ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади. 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан: ▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини; ▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичин
Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди. Шомуродовнинг голи Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар голларидан ўзиб кетди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар
Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:
2026 йил 1 августдан ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:   ▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;   ▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.   2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.  
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.
  Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook