Ретро оҳанглари👌
前往频道在 Telegram
60,70,80,90 йиллардаги узбек,турк,хинд ва бошка оммалашган хит оханглари, хикоялар,ривоятлар. Талаб ва таклифлар учун мурожат. @retro_nostal_admin
显示更多479
订阅者
-324 小时
-97 天
-1130 天
帖子存档
КЎЗЛАРИНГ
Дилимни сайд этар ҳар лаҳза жодугар кўзларинг,
Фалакни лол қилур жилваси ахтар кўзларинг.
Юзингда субҳи сидқ очмиш баҳори ҳусн боғин,
Очиб гулу суманни қилди хушманзар кўзларинг.
Қора тун ичра менга шамъи ҳидоят ҳам ўлди,
Йўқотди йўл гумонларин, бўлиб раҳбар кўзларинг.
На тонгки сен учун ошиқ аҳли жон фидо этгай,
Чекиб қоши камони нозни қилди асир кўзларинг.
Кўнгул харобасида минг умид гуллари унди,
Сочиб насими меҳрни этгач гузар кўзларинг.
Агарчи лаъл лабинг васфига тўлса ҳам олам,
Яна ҳусн аҳли ичра бўлди тожвар кўзларинг.
Мени фақирни ҳам айлаб қабул ишқ аҳлига,
Ёзиб муҳаббат ояти қилди ҳунар кўзларинг.
Дер Инъоми Хўжандий: бу сирни англамас ҳар ким,
Ки икки оламимнинг давлатидур кўзларинг.
Инъомжон Темурзода Хужандий
УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ...
Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган
тузга ўхшайди. Унга эҳтиёж йўқ.
Пабло Нeруда
Баъзи кишилардан ўзгаришини кутманг. Зeро илон фақат тeрисини ўзгартиради, фeълини эмас.
Аттила Илҳан
Ё сукут сақлаш, ёки сукунатдан ҳам қийматлироқ сўз айтиш кeрак.
Пифагор
Аҳлоқи бузуқ бўлган киши, на орни билади, на ҳаёни.
Табассум қилиш учун бахтли бўлишни кутманг, кулолмасдан ўтиб кeтишингиз мумкин.
Виктор Гюго
Ўзингни янглиш ҳикояда кўрсанг у ердан кeт.
Мо Виллeмс
Ҳорғин пайтимиз, узоқ вақт аввал ғолиб кeлган фикрларимизга ҳужум қиламиз.
Фридрих Ницшe
Турк тилидан Сарвиноз Шукуриллаева таржимаси
АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!
Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг.
Дунё ва Охиратдаги барча яхшиликни тилайман денг.
Бошинг тошдан бўлсин деманг, Аллоҳ паноҳида бўлгин денг.
Топганинг тўйларга буюрсин деманг. Кўп ҳайр-эҳсон қилувчилардан бўлгин денг.
100 йил, 1000 йил яша деманг,
охирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг.
Қўша қаринг деманг, Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг.
Тагингдан шамол ўтсин деманг,
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг.
Қўчқордай ўғил сўраманг,
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг.
Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг.
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!
Баъзан ўлим вақтнинг қадрини кўрсатиб беради. Одамзот севган инсонларини йўқотгач, йиллар ўтиб кетганини англайди. Аслида дунё ўзгармаган, ҳеч ким, ҳеч нарса ўзгармаган бўлади. Ўлим борлиги учун ҳам бу дунёда яшашнинг маъноси бор. Ҳаёт бор экан, мамот ҳам бўлиши керак. Шунинг учун, одамзот англаб етсин, билсинки, «бу оламга эгалик қилиш учун эмас, мусофир бўлиш учун келганмиз». Ҳаёт қисқа, яхшиям ўлим бор...
Ўлимни яратган Зотга ҳамдлар бўлсин...
Фотиҳ Думан: « Пир».
Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил, чидагинки, абадий маконинг гулзорга айлансин...
Қайси дарддан азоб чекаётган бўлсанг, сабр қил. Сабр қилгинки,
У -- энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин...
Жалолиддин Румий
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАР, БУГУНГИ КУН БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН !!!
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
