🎓LEADERS SCHOOL💼 NTM. Лидерлар мактаби
前往频道在 Telegram
Assalom aleykum 📚 LEADERS SCHOOL – Quva tumanidagi ingliz va rus tillariga ixtisoslashgan NTM 🎓 Yangiliklar, dars jarayonlari, o‘quvchilar yutuqlari va foydali ma’lumotlar shu yerda! 📞 Bog‘lanish uchun: ☎️ +998 90 562 06 46 ☎️ +998 93 499 41 04
显示更多688
订阅者
-324 小时
-47 天
+1430 天
帖子存档
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақаси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.
Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
Фақирлик–чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик–қалб бўшлигида.
Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?
12 ТА ҚУЧОҚ МЕТОДИКАСИ
Агар бир кунда болангизни ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг ер сайёрасида нормал инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради.
8 таси унинг фаоллигини таъминлайди. Кучли инсон бўлиб етишади.
12 ва ундан ортиқ бағрингизга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аниқланган.
Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади!
Ота меҳри онаникидан кам эмас, фақат яширин бўлади.
Она меҳри сўзга кўчса, отаники юракка кўчади. Ўзи қурбон бўлсада фарзандини асло қурбон қилмайди!
Оталарни қадрига етайлик
Барча ота-оналар шу нарсага қаттиқ эътибор беринг!!!
❗️Ибн Сино бобомизнинг маслаҳати!
✅ КИМКИ, боласини 12 ёшгача урса,
сукса, хурласа ва «одам булмайсан»
деб камситса, келажакда у албатта «баттол» булади.
БАТТОЛ НИМА?
✅ Баттол - мехрсизликдир.
Келажакда у хўрланган, ота-онага
қарамайдиган ва ғамхўрик килмайдиган инсон булади.
#ибрат
Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:
— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...
#хулоса_ўзингиздан
👩🏫 Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.
Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди: “Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар бўлади”.
1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: “Бу еса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради”.
Яна 0 – бу тажриба, қаранг инсон “100” га тенг бўлди.
Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди – таълим, муҳаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.
Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди...
Устозим деди: “Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг емас!
Фарзандларингизга айтиб беринг! Бир умр ёдида қолади!
👫ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Бола тарбиясида «-ма» қўшимчасидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг: тегма — синдирасан, қилма — барибир қўлингдан келмайди, чопма — йиқиласан. Ўз болангизни инкор этувчи ҳаракатларга ўргатманг. Яхшиси, бундай денг: «Пиёлани стол четидан нарироққа суриб қўй», «Секинроқ югур! Тиззаларингни авайла!», «Уриниб кўр! Агар қийинлик қилса, мени чақир» ва ҳоказо;
Фарзандингизни бошқалар билан солиштираверманг. Уни ўзи билан таққосланг: «Кеча иккита сўзни ўқиб ёдлагандинг, бугун эса учтасини. Баракалла!»;
Болажонингизнинг камчиликлари ҳақида бошқа бировга унинг ёнида гапирманг. Бола нима биландир банд бўлиб, ҳеч нарсани эшитмаяпти, деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз!
🎒Оналар бунга эътиборли бўлинг: Мактаб ўқувчилари учун китоб ва дафтарларнинг оғирлиги учун стандартлар:
• 1-2-синф ўқувчилари учун — 1.5 кгдан ошмаслиги керак;
• 3-4-синфлар учун — 2 кгдан ошмаслиги керак;
Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан хақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан хам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
— Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!
Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.
Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир. Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир".
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🔹Фарзандингиз тортинчоқми, демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
🔹Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими, демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
🔹Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
🔹Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак сиз унга кўп бақирар экансиз.
🔹Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак сиз уни кам эркалайсиз экан.
🔹Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
🔹Фарзандингиз бахилми, демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
🔹Фарзандингиз заифми, демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
🔹Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
🔹Фарзандингиз қўрқоқми, демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.
🔹Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими, демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.
🔹Фарзандингиз ёлғон гапиряптими, демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.
🔹Фарзандингиз гапиришда нўноқми, демак сиз у билан кам гаплашар экансиз.
🔹Фарзанд тарбиясида эътиборли бўлинг, у сизнинг келажагингиз!
Жуда таъсирли кадрлар!
Унутманг сиз хам бир куни қарийсиз ва болаларингиз сиз қилган ишни қилишади...
Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?
Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.
Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...
Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...
Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.
Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
