Najmiddin Turon
前往频道在 Telegram
4 684
订阅者
-524 小时
-297 天
-8030 天
帖子存档
4 684
* * *
Qanoti siniqku, ucholmas bulbul,
Tillari kesilgan, tumshug‘ida zang.
Sendan kattalarning hadigi sabab,
Sening zamoningdan quvilgan ohang.
Dilginang hapqirar hayajon yutib,
Sezasan nimadir chekishin nola.
Tinmay entikasan mo‘jiza kutib,
Qafasning sayrashin kutyotgan bola.
© Najmiddin Ermatov
2018 yil, oktyabr
4 684
Бахтли бўлмоқликка тўсиқ кўп менда:
йўл тўсиқ, дил тўсиқ, кўз ёш ҳамда ғам,
икки ўрим сочини юлиб,
сийрак қилган ушбу ватан ҳам.
Яшамоққа тўсиқ кўп менда:
қўлида тутганча фироқнинг тиғин-
ҳаётим тўсиқдир яшашга ҳатто.
Ўлимгачи?
Биргина Худо.
©Нажмиддин Эрматов
mart, 2019
4 684
* * *
Деразадан термилар титраб,
Ёмғирлардан шалаббо кеча.
Жавдираб қарайди хонага, аммо
Киролмайди чироқдан чўчиб.
Мен-чи етолмайман уйқуга томон,
Ҳар кеча минг азоб кечиб бораман.
Соғинч бу тугундир, мутолаа — ечим,
Ҳар кеча минг тугун ечиб бораман.
{
На китоб ёпилар, на ёмғир тинар,
Кеча тентирайди, уст-боши ивиб.
Сахар яқин,
сўнги варқада
киприкларим борар илиниб.
Ва ниҳоят чироғим ўчди,
Соғинч кўчар тушга ўксиниб.
Кеча кирар хонамга аста,
Тонг келгунча олар исиниб.
© Нажмиддин Эрматов
4 684
Сурнайнинг бўғзига кишанланган сас,
Видо фурсатида симрилган нафас,
Ташқарида висол, ташқари қафас,
Айрилиқнинг минг йиллик эҳроми ичиндамиз.
Гул парини ютган уч бош аждаҳо,
Баҳодирин кутган ул кўзи шахло,
Ташқарида дунё—ташқари рўё,
Рўёлиғнинг унутлиғ достони ичиндамиз.
Қувғинлиғ наҳрида чўмилган андуҳ,
Сандулоч томоғин макон қилган руҳ,
Дулдулнинг ёлида уялаган ''чуҳ'',
Бу дунёнинг чиндан чин ёлғони ичиндамиз.
“Севаман” сўзидан титраган ҳаво,
Ҳаво титроғидан яралган наво,
Биз ўша лаҳзада қолиб кетиб, о,
Асрлардан барҳаёт бир они ичиндамиз.
Рўёлиғнинг унутлиғ достони ичиндамиз.
©Нажмиддин Эрматов
2019, апрел
4 684
Чопиб кетди тоғларга томон,
Ҳар тукида вахший бир чирой.
Чўққиларнинг шамолгайида,
Увиллашга гувоҳ бўлди ой.
Итларнинг бўғзига тиқилди ҳадик,
Чўпон олгунича ковушин кийиб,
Учта бия қулунларини
Ололмади хавфдан айириб.
Сўнгра чопди дашт узра озод,
Қонга ботиб лунжлари, тиши.
Тонг отарда қайтди ортига
Қафасдаги бўрининг туши.
©Нажмиддин Эрматов
4 684
* * *
юпатолмайди
бу кеча ҳам аёлни ҳеч ким
на эри
наки, бошқа тирик жон
хонани тутади изтироб иси
фақат овутади тонггача уни
қулоғига беркитиб
қўшни уйдан ўғирлаб чиқилган гўдак йиғиси
© Нажмиддин Эрматов
4 684
СЎРОВ
Ҳайронман, ким кимга отаяпти ўқ,
На ўқни тўхтатдим, на бўлдим қалқон.
Кеча oкопидан чиқмаган аскар,
Бугун тирикман деб бўлса қаҳрамон...
Ҳайронман, не учун Ҳақ демас тилим,
Ёки ўчирдимми дилдаги чўғни?
Нега кўнаяпман ҳақсизликка жим,
Менга бир қаранглар, ўлганим йўқми?
©Нажмиддин Эрматов
4 684
#Эсдалик
Тепада чапдан: Хуршид Абдурашид, Ҳусан Мақсуд, Дадахон Муҳаммадиев, Алибек Анварий, Суҳроб Зиё, Бобур Элмурод, Мансур Жумаев.
Пастда чапдан: Нажмиддин Эрматов, Жавлон Жовлиев, Исломжон Қўчқоров, Шуҳрат Ориф, Дилмурод Дўст.
@Najmiddin_Ermatov
4 684
***
Эртамни ушоқдек сочдим ҳавога,
Бир кун кабутарлар териб ер ахир.
Кечам танга каби тушиб қолибди ,
Сичқонлар инига судраб кетгандир.
Бугунга сиғдирдим ишқни ва сени,
Айрилиқ ҳам сиғди, ҳижрон ҳам бунда.
Фақат ўзимга жой қолмади, ахир,
Айт, энди яшайин қайси бир кунда.
©Нажмиддин Эрматов
4 684
* * *
қарсак бу -
олқиш эмасдир балки
балки у исёндир етганча мажол
минбардан учган сўзларни
қўймасдан қўнишига
ҳуркитишга урунишдир эҳтимол
© Нажмиддин Эрматов
4 684
Қулоғимни кесдим, ҳайқир, ҳайкаллар,
Тилимни тишладим, бир гапинг борми?
Ўйларим қуш бўлиб ўтмишга учди,
Қўлингдан келса гар қўйиб юборма.
Мени чорлаяпти минг йиллик сурон,
Аллалар вахмидан оғир бу оғриқ -
ким сенинг юзингни беркитди мендан,
Бир кун ниқобингни ечаман, тарих.
Ким жангдан соғ чиқса, яратган чўпчак,
Йўқ, бу уйдирмани олмагайман тан.
Оппоқ кўпик қусган пахтазорлардан,
Мен куйиниб қамиш излайман.
Бугунга сиғарман, эрта ҳам балки...
Балки зиндонга ҳам сиғарман ўзим.
Қўлга ўрганмагай - руҳимдир озод,
Ҳеч қандай қафасга сиғмайди сўзим.
Сирсотар қамишни тополмасам гар,
Пахта толасидан ясайман торни.
Ноласи учгайдир шунда, ҳайкаллар,
Қўлингдан келса гар қўйиб юборма.
©Нажмиддин Эрматов
апрел, 2019
4 684
* * *
Кетиб бораяпти ҳавода масрур,
Сенинг лабларингдан учган ҳиргойи.
Бахт менга ҳиргойи бўлиб кўринди,
Ахир бахт эдида у учган жойи.
Кетиб бораяпти ҳавода дилхун,
Қайгa кетаяпти, сархуш, билмайди.
Дард манга ҳиргойи бўлиб кўринди,
Ахир лабларингга қайтa олмайди.
© Нажмиддин Эрматов
4 684
Манзилимни осмон айлаб,
Шу осмонни дилга жойлаб,
Ишқдан бунёд жаҳонима,
Фақат сени малак сайлаб,
Пешонамга мангуликка,
Қуллик тамға уриб қўйдим.
Ишқ тўлғонур соҳилим тор,
Танам қафас, танам озор,
Учай десам учолмайман,
Қувғиндирман, гунохим бор,
Хаёл эркдир, ҳаёт кишан,
Кишанларни узиб қўйдим.
Бозор йўлдир, мозор йўлдир,
Одамизот шу йўлдадир—
бу йўл менга саҳли мумта,
Менинг йўлим кўнгилдадир,
Худо берган шу Ишқ дея,
Тартибларни бузиб қўйдим.
Сендай сулув туғилмайди,
Туғилмаган кўмилмайди,
Жамолингни кўзим эмас,
Кўнглим кўрса улуғлайди,
Борлиғингни кўрмасин деб,
Кўзимга туз сепиб қўйдим.
Худо берган шу Ишқ дея,
Тартибларни бузиб қўйдим.
©Нажмиддин Эрматов
4 684
* * *
Тун.
Ёмғир.
Қоришиқ ифор.
Учқур хаёл, қадамлар аста.
Борлиққа сочилиб келади кетгинг,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Сен йўқсан.
Ҳеч ким йўқ.
Нималардир бор.
Ненидир туярсан ёмғир остида.
Мен ахир осмонда яшаганманку,
Не қилиб юрибман замин устида.
Шайтон.
Таъқиқ.
Ва ўша мева—
Афсус бор қувғинди одам наслида.
Негадир уларга алоқам йўқдек,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
© Нажмиддин Эрматов
4 684
* * *
Qanoti siniqku, ucholmas bulbul,
Tillari kesilgan, tumshug‘ida zang.
Sendan kattalarning hadigi sabab,
Sening zamoningdan quvilgan ohang.
Dilginang hapqirar hayajon yutib,
Sezasan nimadir chekishin nola.
Tinmay entikasan mo‘jiza kutib,
Qafasning sayrashin kutyotgan bola.
© Najmiddin Ermatov
2018 yil, oktyabr
4 684
* * *
Мени бир қудуққа экиб қўйинглар,
Токи занжирини узгунча тилим,
Семурғга ўзини тутгунча дилим,
Эгилган бошидан тўйгунча элим,
Мени бир қудуққа экиб қўйинглар.
© Нажмиддин Эрматов
4 684
Бир қатим нур эдинг қуршади зулмат,
Нигун орзуларинг ютмоқда тийра.
Бир вақтлар осмоннинг кўзгуси бўлган
Ашкларинг киприкка осилган тўрва.
Унда бойқушларга ташийсан увоқ,
Бэўхшов-бэўхшов инграр бақалар.
Қайтар йўлларингни илонлар ютган,
Сен кетиб борасан вақтни ёқалаб.
Энди яшалмайди келётган умр,
Энди яралмайди янгитдан баҳор.
Лойига айрилиқ қўшиб қорилган
Яратиғ бир энди Яратганга ёр.
Энди кун юзига тутар паранжи,
Туннинг тоқ сийнасин дард эмар энди.
Энди бу дунёси биз учун зиндон,
Келгинди, жоним-о, жоним, келгинди.
Агар шунча дардни енгиб ўтолсанг,
Агарда ололсанг янгитдан нафас—
Сен мени ҳеч қачон севмагансан, ёр,
Мен ёниб севганим демак сен эмас.
©Нажмиддин Эрматов
Апрел. 2019.
4 684
* * *
Тун.
Ёмғир.
Қоришиқ ифор.
Учқур хаёл, қадамлар аста.
Борлиққа сочилиб келади кетгинг,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Сен йўқсан.
Ҳеч ким йўқ.
Нималардир бор.
Ненидир туярсан ёмғир остида.
Мен ахир осмонда яшаганманку,
Не қилиб юрибман замин устида.
Шайтон.
Таъқиқ.
Ва ўша мева—
Афсус бор қувғинди одам наслида.
Негадир уларга алоқам йўқдек,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
© Нажмиддин Эрматов
4 684
Жонтемирга
Балки яна келгайдир баҳор,
Балки яна гуллар дарахтлар.
Балки яна булбуллар тўккан,
Кўзёшидан унгайдир бахтлар.
Балки яна масъум келинчак,
Сойга бориб айтар тушини.
Бу сафар ҳам сувлар айтмайди,
Тушда юрган ул ёт кишини.
Балки рашкдан увлайди бўри,
Ой қилмишин ошкор этса доғ.
Балки яна кофир хаёллар,
Ҳаётимга тўқийди сиртмоқ.
Балки ўлган оҳу кўзидан,
Сачраб кетар борлиққа чирой.
Балки яна қиздай бокира-Оғринмасдан оқа бошлар сой.
Балки яна кутган, кутмаган
Ҳар жон учун келгайдир баҳор.
Аммо бунинг булардан ҳоли,
Симёғочга қандай даҳли бор?..
©Нажмиддин Эрматов
май, 2018
4 684
Мени бир қудуққа экиб қўйинглар,
Токи занжирини узгунча тилим,
Семурғга ўзини тутгунча дилим,
Эгилган бошидан тўйгунча элим,
Мени бир қудуққа экиб қўйинглар.
Мен ҳали ўсишга улгуришим шарт,
Осмонга термулиб кўзи тинмасдан,
Сиёҳли тарихни ўқиб қўймасдан,
Бир бола келгунча, бунга кўнмасдан,
Мен ҳали ўсишга улгуришим шарт.
Ҳеч йўқса айтишга ярайин Унга,
Қовурғам най бўлиб инграган пайтда,
Кўзидан осмонни сидириб шартта,
Унут ўтмишини майли бир марта,
Ҳеч йўқса айтишга ярайин Унга.
©Нажмиддин Эрматов
декабрь, 2018
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
