ch
Feedback
EFFECT.UZ|LIVE

EFFECT.UZ|LIVE

前往频道在 Telegram

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат учун 👉 @effectuzbot O'zbekcha 👉 @effectuzofficial Ўзбекча 👉 @effectuz_live Sport 👉 @effectuzsport Сайт: www.effect.uz Реклама 👉 @uzoqdaman +998 97 966 32 32

显示更多
771
订阅者
-124 小时
-97
-2930
帖子存档
photo content

Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган

ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!

Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди 26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар. Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин. Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя қилинганда қўлланади.

Ўзбек ҳарбийлари тунда машғулот ўтказишди

Gold иши: жазо кучайтирилиб, спортчи суд залидан қамоққа олинди

Самарқандда 19 март куни Имом Бухорий мажмуаси расман очилади Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.  Ушбу муҳташам мажмуа бу йилги Рамазон ойининг сўнгги кунида — ҳайит байрами арафасида расман очилиши ўзбек халқи учун яна бир ажойиб совға бўлди.

Расман: 2026 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келади.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Исроил зарбалари натижасида ҳалок бўлди — Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац.

“Метан заправкалар” яна очилди Бугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги яшаш хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбеги” МФЙдаги Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган 18 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар воқеа жойига 8 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни 16:59 да тўлиқ бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ

Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайди Энергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди. Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Тасаввур қилинг… Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди. Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар… Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади. Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган. Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди. Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради. Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади. У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда: Дастлабки ташхис қандай қўйилган? Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак. Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида. ❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️ 💳 Uzcard 👉8600061053856281 Евгения Булатова 💳 Сбербанк картаси 👉2202206784605953 (Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)

Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади Энергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди. Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади. Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир. 👉 Мақолани ўқиш Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.
+6
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.

“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиев Озарбайжонда қўлга олинди Ўзбекистонлик табиб Иқбол Салиев ёки халқ тили билан айтганда “бионур соҳиби” Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ноанъанавий тиббиёт билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди.

Постни ўчиртиришга уринишдан кўра муаммони ҳал қилиш кўпроқ обрў олиб келади. Чунки танқидни йўқ қилиш мумкин, лекин муаммони яшириш мумкин эмас. У барибир яна бошқа жойда, бошқа одам орқали юзага чиқади. Агар идора танқиддан хафа бўлиб постни ўчиртиришга ҳаракат қилса — бу муаммони ҳал қилмайди. Фақат муаммони яширишга уриниш бўлиб қолади. Агар идора муаммони тан олиб, уни бартараф этса — бу нафақат муаммони ҳал қилади, балки одамларда ҳурмат ҳам уйғотади. Чунки жамият бир нарсани жуда яхши тушунади: хатосиз идора бўлмайди, лекин хатосини тан олиб тузатадиган идора — ишонч қозонади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март, жума куни нишонланиши кутилмоқда Ҳокимликлар 20 март куни ҳайит намози ўқиладиган вақтда жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тегишли фармойиш чиқармоқда.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов раислигида Киберхавфсизликни таъминлаш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи миллий кенгаш ташкил этилади — Президент фармони