ch
Feedback
Муслиманинг Дафтари

Муслиманинг Дафтари

前往频道在 Telegram

Жаннатга интилиб яшаш. Менинг қалб дафтаримга хуш келибсиз! t.me/muslimaningdaftari https://t.me/joinchat/SIY2ftj01aHKGyrv

显示更多
961
订阅者
无数据24 小时
-57
-2130

数据加载中...

标签云
无数据
有任何问题?请刷新页面或联系我们的客服
进出提及
---
---
---
---
---
---
吸引订阅者
九月 '25
九月 '25
+1
在0个频道中
八月 '25
+6
在0个频道中
Get PRO
七月 '25
+14
在0个频道中
Get PRO
六月 '25
+24
在2个频道中
Get PRO
五月 '25
+15
在0个频道中
Get PRO
四月 '25
+18
在1个频道中
Get PRO
三月 '25
+27
在1个频道中
Get PRO
二月 '25
+19
在0个频道中
Get PRO
一月 '25
+12
在0个频道中
Get PRO
十二月 '24
+27
在0个频道中
Get PRO
十一月 '24
+10
在0个频道中
Get PRO
十月 '24
+20
在0个频道中
Get PRO
九月 '24
+17
在0个频道中
Get PRO
八月 '24
+23
在0个频道中
Get PRO
七月 '24
+13
在0个频道中
Get PRO
六月 '24
+28
在1个频道中
Get PRO
五月 '24
+17
在0个频道中
Get PRO
四月 '24
+15
在1个频道中
Get PRO
三月 '24
+44
在1个频道中
Get PRO
二月 '24
+27
在1个频道中
Get PRO
一月 '24
+21
在0个频道中
Get PRO
十二月 '23
+21
在0个频道中
Get PRO
十一月 '23
+29
在0个频道中
Get PRO
十月 '23
+42
在1个频道中
Get PRO
九月 '23
+56
在0个频道中
Get PRO
八月 '23
+46
在0个频道中
Get PRO
七月 '23
+34
在0个频道中
Get PRO
六月 '23
+30
在0个频道中
Get PRO
五月 '23
+39
在0个频道中
Get PRO
四月 '23
+33
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+68
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+53
在0个频道中
Get PRO
一月 '23
+151
在0个频道中
Get PRO
十二月 '22
+98
在0个频道中
Get PRO
十一月 '22
+80
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+73
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+64
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+202
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+221
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+146
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+167
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+232
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+281
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+459
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+335
在0个频道中
Get PRO
十二月 '21
+550
在0个频道中
Get PRO
十一月 '21
+234
在0个频道中
Get PRO
十月 '21
+271
在0个频道中
Get PRO
九月 '21
+252
在0个频道中
Get PRO
八月 '21
+372
在0个频道中
Get PRO
七月 '21
+857
在0个频道中
Get PRO
六月 '21
+372
在0个频道中
Get PRO
五月 '21
+586
在0个频道中
Get PRO
四月 '21
+1 681
在0个频道中
Get PRO
三月 '21
+1 278
在0个频道中
Get PRO
二月 '21
+2 098
在0个频道中
Get PRO
一月 '21
+3 659
在0个频道中
日期
订阅者增长
提及
频道
01 九月+1
频道帖子
Уч нарса балони даф қилади: 1. Дуо: قُلْ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ «Айтинг, эй Пайғамбар: Агар дуола
Уч нарса балони даф қилади: 1. Дуо: قُلْ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ «Айтинг, эй Пайғамбар: Агар дуоларингиз бўлмаса эди, Раббим сизларни бепарво ташлаб қўйган бўлар эди» (Фурқон, 77). 2. Неъматларга шукр қилиш: لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ «Қасамки, агар неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7). З. Заифларга ёрдам бериш: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади». Шайх Абдулазиз Тарифи http://t.me/muslimaningdaftari

2
Дунё ўзи шундай. У кутилмаган яхши ва ёмон ҳодисаларга тўла. Яхшисини ўртача қувонч билан, ёмонини ҳам ўртача қайғу билан кут
Дунё ўзи шундай. У кутилмаган яхши ва ёмон ҳодисаларга тўла. Яхшисини ўртача қувонч билан, ёмонини ҳам ўртача қайғу билан кутиб олишга одатланинг! Зеро, унда яхшиси ҳам, ёмони ҳам абадий эмас, вақтинчадир. «Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир». http://t.me/muslimaningdaftari
562
3
Нега Каҳф сураси фитналардан қалқон бўлади? Ҳар бир замоннинг ўз синови, ўз фитнаси бор. Лекин инсоният тарихидаги энг оғир ф
Нега Каҳф сураси фитналардан қалқон бўлади? Ҳар бир замоннинг ўз синови, ўз фитнаси бор. Лекин инсоният тарихидаги энг оғир фитна – бу Дажжол фитнасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар: “Агар у (Дажжол) чиққан пайтда мен ораларингизда бўлсам, уни сиз учун мен даф қиламан. Агар мен бўлмасам, ҳар бир инсон ўзини ўзи ҳимоя қилсин!” (Имом Муслим) Бу ҳадис Дажжол фитнасининг қанчалик оғир ва даҳшатли эканини кўрсатади. Шундай бир оғир фитнадан сақланиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каҳф сурасини ўқишни тавсия қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Каҳф сурасининг аввалидаги (ёки охиридаги) 10 оятни ёд олса, Дажжолдан омонда бўлади.” (Имом Муслим ва имом Абу Довуд) Бу оддий ҳимоя эмас, энг катта фитнадан ҳимоядир. Энди бир савол туғилади: Агар Каҳф сураси энг катта фитнадан қўрғон бўлса, у ҳолда бошқа фитналардан ҳимоя бўладими? Каҳф сураси – ҳар бир замон учун қалқон! Уламолари айтадилар: Каҳф сурасида 4 та асосий фитна ҳақида сўз боради: 1. Иймон фитнаси – Каҳф аҳли (ғор соҳиблари) қиссаси орқали. 2. Мол дунё фитнаси – икки боғ соҳиби қиссасида. 3. Илм фитнаси – Мусо ва Хизр қиссасида. 4. Қудрат ва зулм фитнаси – Зулқарнайн қиссасида. Бу қиссалар ҳар бир замондаги одамларга фитналарга қандай муносибатда бўлиш кераклигини ўргатади. Шу сабаб, Каҳф сурасини мунтазам ўқиш – фақат Дажжолга қарши эмас, балки барча замонавий фитналарга қарши руҳий қалқон саналади. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар Асқалоний каби муҳаддислар таъкидлашган: “Каҳф сурасидаги маънолар одамни нафақат Дажжолдан, балки барча шубҳа, бидъат, ахлоқий бузилиш ва шайтон васвасаларидан ҳам ҳимоя қилади.” Яна айтишади: “Бу сура инсонга ақийдада собит туриш, дунё васвасаларига алданмаслик ва ҳақ билан ботилни ажратишни ўргатади.” Хулоса: Агар сиз ҳаётингиздаги фитналардан – турли шубҳалар, гуноҳлар, моддий васвасалар, бузуқ ғоялар ва ахлоқий таназзуллардан омонда бўлишни истасангиз, ҳар Жума куни Каҳф сурасини ўқишни одат қилинг. Бу нафақат Қиёмат фитнаси — Дажжолдан, балки бугунги замоннинг энг оғир фитналаридан ҳам ҳимоядир. Аллоҳ таоло барчамизни Каҳф сурасининг нуридан бахраманд қилсин! Омин. http://t.me/muslimaningdaftari
1 002
4
https://www.instagram.com/reel/DMPO_fzoGUO/?igsh=MTg5ZjhpZnprZXQ1Yg==
467
5
Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг қабр азобининг учдан икки қисмидан озод бўлибсан. Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ http:/
Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг қабр азобининг учдан икки қисмидан озод бўлибсан. Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ http://t.me/muslimaningdaftari
920
6
Олишманг ғаразли одамлар билан Янчишга уринган қадамлар билар Умрингиз бойитинг хуш дамлар билан Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Ғам билан қарасанг тундай бу дунё Жилмайиб қарасанг кундай бу дунё Қандайин қарасанг шундай бу дунё Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Ғамларга сарфламанг юракнинг кучин Тангрига қолдиринг ёмонлар ўчин Сизни яхши кўрган яхшилар учун Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Қаранг бу кунларга кимлар ҳозир зор Сиздан ҳам мушкули, аянчлилар бор Кулинг, топилмасин сиздан бахтиёр Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Зулматга термулманг, ой томон боқинг Дарёларга боқинг сой томон боқинг Сизни мафтун қилар жой томон боқинг Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Ёмонмас, яхшилар ёнида бўлинг Сизни суйганларнинг жонида бўлинг Доим бахтлиларнинг сонида бўлинг Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг ✍️Мактуба Шайдо http://t.me/muslimaningdaftari
1 622
7
🌸 4-КУН — ШУКРОНА ДАФТАРИ 🌸 💖 Шукрона 1 Алҳамдулиллаҳ, менда тинч хонадон бор. Қишнинг совуғи, ёзнинг иссиғи бор замонда мен уйимда хавфсиз ва осойишта яшаяпман. Бу — беқиёс неъмат. 💖 Шукрона 2 Алҳамдулиллаҳ, қалбимда Аллоҳга бўлган муҳаббат бор. Дардда ҳам, қувончда ҳам Унга суянишни, Унга муҳтож эканимни ҳис қилиб яшаяпман. 💖 Шукрона 3 Алҳамдулиллаҳ, қалбимда шукрона қилиш истаги бор. Мен шукур қилганимда Аллоҳ янада зиёдаси билан ато қилади. Роббим мени шукрона қилишга илҳомлантираётганига шукур. http://t.me/muslimaningdaftari
627
8
🌟 3-КУН — ШУКРОНА ДАФТАРИ 🌟 💖 Шукрона 1 Алҳамдулиллаҳ, Роббим менга бугун яна бир ҳаёт туҳфасини берди. Кузимни очиб, тирик эканимни ҳис қилишимнинг ўзи чексиз неъматига шукур қиламан. 💖 Шукрона 2 Алҳамдулиллаҳ, фарзандларим бор. Улар орқали севиш, сабр қилиш ва дуо қилишни ўрганяпман. Уларнинг борлиги учун шукур қиламан. 💖 Шукрона 3 Алҳамдулиллаҳ, Роббим қалбимга яхшилик қилиш истагини солди. Янгидан бошлашга, хатоларни тўғирлашга, умид қилишга кучи бор инсон эканимга шукур. Бунинг ўзи энг катта неъмат. http://t.me/muslimaningdaftari
527
9
📔 2-КУН – ШУКРОНА ОРҚАЛИ ҚАЛБНИ ДАВОЛАШ Ассалому алайкум, азиз муслималарим! Шукрона – бу нафақат оғиздаги сўз, балки қалбнинг тозалигидир. Шукур қилган қалбда гина-кудурат, норозилик ва шикайтга ўрин қолмайди. 🌿 Бугунги вазифа: Бугун 7 та шукрона ёзинг, лекин бу гал инсонларга шукр қилинг: 🖊️ “Мен … учун Аллоҳга шукур қиламан.” Масалан: 1. Онамнинг дуолари учун Аллоҳга шукур қиламан. 2. Мени тарбия қилган устозларим учун шукур қиламан. 3. Ёнимда доимо сабр билан қараган дўстим учун шукур қиламан. 📌 Ички ишларингизда бироз тўхтаб, шукрона билан қалбингизни юмшатинг. Қайси инсонлар ҳаётингизга ижобий таъсир қилган бўлса, шуни ёзинг. 🌸 Илҳомланинг: > “Кимда ким менинг неъматимга шукр қилса, албатта, мен уни янада зиёда қиламан” (Қуръон, Иброҳим сураси, 7-оят) http://t.me/muslimaningdaftari
508
10
http://t.me/muslimaningdaftari
http://t.me/muslimaningdaftari
415
11
Ассалому алайкум, азиз муслималарим ! Бугундан бошлаб 7 кун давомида ҳар куни ШУКРОНА ёзиш орқали қалбимизни соғломлаштирамиз, рўзғоримизни баракали қиламиз ва ҳаётимизга ижобийлик олиб киришни бошлаймиз. 🌸 Бугунги вазифа: Дафтарингизни олинг, қаламингизни тайёрланг ва шундай ёзинг: 🖊️ “Мен … учун Аллоҳга шукур қиламан.” Масалан: 1. Мен соғ бўлганим учун Аллоҳга шукур қиламан. 2. Мен фарзандларим борлиги учун Аллоҳга шукур қиламан. 3. Мен бугун кўтаринки кайфият билан турганим учун шукур қиламан. 🤍 Ниятимиз – қалбимиздаги носоғлом туйғулардан халос бўлиб, ҳар бир неъматни қадрлашни ўрганиш. http://t.me/muslimaningdaftari
425
12
#Табрик Ассаламу алайкум. Бутун аҳли Исломни Ийд Ал-Азхо — Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳдан сўрайманки,
#Табрик Ассаламу алайкум. Бутун аҳли Исломни Ийд Ал-Азхо — Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклайман. Аллоҳдан сўрайманки, қилган тоат-ибодатларимизни, тутган рўзаларимизни ва қилган дуоларимизни Ўзи ижобат этган бўлсин ва барча Ҳожиларнинг ҳажларини ҳажжи мабрурлардан қилсин. Бу йили ҳажга етолмаганларга келгуси йилларга насиб этсин. Омин. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин! http://t.me/muslimaningdaftari
1 487
13
🌺 Арафа куни муборак бўлсин! 🌺 🕋 Қурбон ҳайити арафасидаги самимий табрик ва дуо: 🕋 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва б
🌺 Арафа куни муборак бўлсин! 🌺 🕋 Қурбон ҳайити арафасидаги самимий табрик ва дуо: 🕋 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ, азизлар! 💖🌺 Бугунги фазилатли Арафа кунини муборакбод этаман! Бутун олам учун раҳмат, мағфират ва нажот бўлган бу кун – дуолар ижобат бўладиган кун! Келинг, биргаликда дуо қилайлик: 💖Дуо: "Ё Раббим, бу муборак кунда қалбларимизни тозала, гуноҳларимизни кечир, хафв ва раҳматингни ёғдир! Бизларни илоҳи муҳаббатингга муносиб, Расул Аллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатига лойиқ, жаннатингга киришга сазовор бандаларингдан қил! Омин, ё Раббал оламин!" 🌸 Қурбон ҳайити арафасида барчангизга қалбимдаги энг гўзал тилакларимни йўллайман: Аллоҳ таоло хонадонларингизни муҳаббат, барака ва соғлик билан тўлдирсин. Қилаётган қурбонликларингиз қабул бўлиб, ҳаётингизга яхшилик олиб кирсин. 🤲 🕋 Қурбон ҳайити муборак бўлсин! 🕋 Аллоҳни зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб ва қабул қилинган дуолар сиз билан бўлсин! Ихлос ва самимият билан, 🌺сизнинг севиклик  диндошингиз💖 http://t.me/muslimaningdaftari
1 881
14
#одоб Қалбнинг аҳлоқига одоб дейилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ОДОБ. ИЛМ • Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айт
#одоб Қалбнинг аҳлоқига одоб дейилади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ОДОБ. ИЛМ • Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар: - Мен одобни ўттиз йил талаб қилдим, илм талабида эса йигирма йил юрдим. Бизнинг даврда илмдан олдин одоб ўрганиларди! («Ғоятун ниҳоя фий табақотил қуррои» китобидан. 1/198) • Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: - Илмнинг учдан икки қисми одобдир! («Сифатус софва» китобидан. 4/145) Одоб - гапирганда тилини, ёлғиз қолганда қалбини, ташқарига чиққанда кўзини тийиш деганидир. Юнус Эмро • Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар: - Биз илмнинг кўп бўлишидан кўра оз бўлсада одобнинг бўлишига ўта муҳтожмиз. («Мадорижус соликийн» китобидан. 2/376) * Одоб луғатда зиёфатга чақириш маъносини беради. Истилоҳда эса кишининг барча амалларда энг гўзал ахлоқларга интилишига айтилади. НАЗМ. Ёшларга ёшликда адаб кор қилар, Адабсиз ўзганлар уни ор билар. Новдани ҳўлликда эгсанг эгилар, Эгилмас ёғоч гар эгилса синар Унванул баён http://t.me/muslimaningdaftari
998
15
Тилёғламачилик билан хушмуомалалик ўртасида фарқ шундаки: “ Хушмуомала киши охирати ёки дунёси учун дунёсини сарфлайди, Тилёғ
Тилёғламачилик билан хушмуомалалик ўртасида фарқ шундаки: “ Хушмуомала киши охирати ёки дунёси учун дунёсини сарфлайди, Тилёғламачи эса дунёси учун охиратни сотади” Қуртибий раҳимаҳуллоҳ http://t.me/muslimaningdaftari
584
16
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади. 1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Би
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади. 1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади. 2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади. 3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади. 4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар. 5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади. 6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади. 7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади. 8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади. 9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади. 10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади. 11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир. 12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир. "Мусулмон учун 30 ваъз". http://t.me/muslimaningdaftari
727
17
Шахсийдан шу аудио келди сизларга хам илиндим хозирги пайтда хар хил оғир касалликлар кўпайган бир пайтда керакли малумот. Шундай, илмли докторларимиз борлиги жуда яхши. http://t.me/muslimaningdaftari
606
18
Ҳаё-иффат ҳақида • Ҳаё аёлда чирой, эркакда фазилатдир. • Ҳаё эркакларда гўзал, аёлларда эса гўзалроқдир. • Аслида аёллар бир хилдирлар. Уларни фақатгина ҳаё, иффат ажратиб туради. • Аёлларни баланд пошнали пойабзалдан кўра анча баландроқ кўтарувчи нарсалар бор: Иффат, ҳаё-ибо, одоб-ахлоқ, илм... • Аёл ― бамисоли капалак. Капалак учун қанот, аёл учун ҳаё-ибо муҳим. Капалакка қанотсиз ҳаёт бўлмагани каби аёлга ҳам ҳаёсиз ҳаёт йўқдир. • Агар ҳаё аёлнинг қалби ва тилидан суғуриб олинса, унинг феъл-атвори ва сўзларида уятсизлик, сурбетлик намоён бўлади. • Ҳаёзис аёлнинг ҳижоби унга фойда бермайди, либоси уни беркитмайди. • Эркаклар рашкни тарк этсалар, аёллар ҳаё-ибони тарк этадилар. • Эркакнинг эркаклиги кўзини ҳаромдан ерга қаратиш билан, аёлнинг аёллиги эса ҳаё-иффат биландир. • Эркакларнинг ғаюрлиги аёлларнинг иффатли бўлишига сабаб бўлади. Роғиб айтади: Қайси бир умматнинг эркакларида рашк, қизғаниш йўқолар экан, уларнинг аёлларида ҳам иффат, шарм-ҳаё йўқолади. [Аз-Зариъа 347] • Ҳар бир муслима аёл учун: Ҳижоб ― нур, Ҳаё ― зийнат, Сатр ― чирой, Иффат ― гўзал хулқ. Ушбу тўрт сифатга эга бўлган аёлга жаннатлар бўлсин! • Ҳаё шундай либос-ки, уни ким кийса мос келаверади. • Ҳижоб ҳаёдир. Аллоҳга қасамки, агар ҳаё йўқолса, яшашда ҳам, дунёда ҳам бирор яхшилик қолмайди. • Аёллик ― эркакларнинг кўзларида чиройини кўз-кўз қилиш эмас, балки у, иффат ва ҳаёдир. Ким ҳаё ила зийнатланса, ана у аёл дейилишга ҳақлидир. • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», ― дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари http://t.me/muslimaningdaftari
825
19
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ! بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم ​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга дав
ДУОЛАР ВА ЗИКРЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ! بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم ​​​​▫️Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) ▫️Тонг ва шомда, ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирна минан-нар” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд) ▫️Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллазий ла йадурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва лаа фис самаъи ва ҳувас самийъул ъалим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа) ▫️Тонгда 3 марта “Аъузу биллаҳис самийъул ъалим минаш шайтонир рожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий) ▫️Бомдод намозидан кейин 11 марта Ихлос сурасини ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит) ▫️Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ала кулли шай'ин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.) ▫️Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий) ▫️Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил аъзийм ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад) ▫️Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад) ▫️Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил аъзийм ” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий) ▫️Кундузи “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.) ▫️Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий) ▫️Уйдан чиқаётганда “Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳу ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) ▫️Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний) ▫️Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа) ▫️Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ▫️Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий) ▫️Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли) ▫️Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул аъзийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа) ▫️Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуму ва атубу илайҳ” ни ўқиш керак.) ▫️Кунига 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний) ▫️Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим) http://t.me/muslimaningdaftari
1 112
20
Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди. Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг,
Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди. Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас. Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди. Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан. Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан. Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан... Ҳазрати Шамс Табризий http://t.me/muslimaningdaftari
793