Bugun.uz | Расмий канал
前往频道在 Telegram
📈 Telegram 频道 Bugun.uz | Расмий канал 的分析概览
频道 Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 19 246 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 11 778,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 4 151 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 19 246 名订阅者。
根据 09 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -294,过去 24 小时变化为 -1,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 9.95%。内容发布后 24 小时内通常能获得 5.65% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 1 915 次浏览,首日通常累积 1 087 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.”
凭借高频更新(最新数据采集于 10 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
19 246
订阅者
-124 小时
-747 天
-29430 天
帖子存档
19 241
Ўзбекистонда риэлторлар учун малака сертификати жорий этилади
Ўзбекистонда риэлторлик фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонун қабул қилинди. Ҳужжат 8 ноябрдан кучга киради.
Қонунга кўра, риэлторлар малака имтиҳонидан ўтиб, 5 йиллик сертификат олиши керак бўлади. Шунингдек, риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк агентлари ҳақидаги маълумотлар киритиладиган очиқ Ягона реестр юритилади.
Ҳужжатда кўчмас мулк олди-сотдиси, ижараси ва бошқа битимлар бўйича хизмат кўрсатиш тартиби, шартномаларни расмийлаштириш ҳамда мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидалари ҳам белгиланган.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июлда, Сенат томонидан эса 2026 йил 7 апрелда маъқулланган.
19 241
Сенат Президент администрацияси мақомини белгилайдиган конституциявий қонунни маъқуллади
Олий Мажлис Сенати «Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонунни маъқуллади.
Қонун билан Президент администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари конституциявий қонун даражасида белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатда администрациянинг таркибий тузилиши, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик механизмлари, мансабдор шахслар ва ходимлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган.
Қонунни тайёрлашда АҚШ, Финляндия, Чехия, Словакия, Руминия, Латвия ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилган.
19 241
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди
Янги тузилмага журналист ва блогер Эльдар Асанов раис этиб сайланди.
Кенгаш блогерларни бирлаштириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ахборот олишдаги муаммолар, таҳдид ва босим ҳолатларида ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек, давлат идоралари билан мулоқот учун майдон яратишни мақсад қилган.
Блогерлар учун семинар, тренинг, медиасаводхонлик, ҳуқуқий ва рақамли хавфсизлик бўйича курслар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, блогерлик муҳити учун касбий ва этик меъёрларни шакллантириш ҳам кенгашнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
19 241
Актёр Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди
Таниқли ўзбек актёри, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди.
У томошабинларга, аввало, «Ватан» фильмидаги Қурбон роли билан танилган. Шунингдек, актёр «Омад», «Сўнгги лаҳза», «Ҳижрон», «Назар», «Йигит йиғламасин», «Алданган кўнгил» ва «Меҳр» каби фильмларда роль ижро этган.
Убайдуллаев ижодий фаолият билан бирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларга дарс бериб келган.
19 241
Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга расмий ташриф билан таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш, олий даражада эришилган келишувлар ижроси ҳамда бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Трамп икки мамлакат муносабатлари «мисли кўрилмаган даражага етгани»ни таъкидлаган.
Суҳбат якунида Мирзиёев Трампни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
19 241
Марказий банк мижозлар мурожаатлари бўйича энг салбий кўрсаткичга эга банкларни эълон қилди
2026 йил II чоракда банклар фаолияти бўйича Марказий банкка 11 331 та мурожаат келиб тушган.
Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши энг юқори бўлган банк — AVO Bank, индекс 4,42. Кейинги ўринларда Бизнесни ривожлантириш банки — 2,78, Микрокредитбанк — 2,69, TBC Bank — 2,63 ва Anor Bank — 1,84 қайд этилган.
Бу ерда индексни тўғри тушуниш муҳим: 4,42 — мижозларнинг 4,42 фоизи шикоят қилган дегани эмас. Марказий банк банкнинг барча мурожаатлардаги улушини унинг барча банк мижозларидаги улушига бўлиб ҳисоблаган. Яъни AVO Bank’нинг мурожаатлардаги улуши унинг мижозлар бозоридаги улушидан 4,42 баравар юқори бўлган.
Топ-10’га, шунингдек, Invest Finans Bank ва Turonbank — 1,46, Asakabank — 1,28, Ipoteka Bank — 1,09 ҳамда Kapitalbank — 1,07 билан кирган.
Марказий банкнинг ўзи ҳам бу рейтинг банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламаслигини, фақат мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини кўрсатишини таъкидлаган. Чорак давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар индексга киритилмаган.
19 241
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво 42 даражагача исийди
8–9 август кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати 37–40 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса айрим жойларда 41–42 даражагача кўтарилади.
Ўзгидрометга кўра, асосий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи бор. Шимол ва чўл ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво 37–39 даражагача исийди.
19 241
+3
AI-суперкомпьютерини кенгайтириш учун яна 70 млн доллар йўналтириш таклиф қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди.
Ўтган ой «Рақамли ҳукумат» дата-марказида NVIDIA технологиялари асосида ишга туширилган суперкомпьютернинг юкламаси бир ой ичида 90 фоизга етган. Ҳозиргача ҳисоблаш инфратузилмасига 24 млн доллар сарфланган, кластерни кенгайтириш учун эса яна 70 млн доллар йўналтириш таклиф қилинган.
Мирзиёев жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда 100 тадан ортиқ AI лойиҳасини амалга ошириш, ҳисоблаш қувватларини ошириш ва сифатли маълумотлар базасини шакллантириш бўйича топшириқлар берди.
2030 йилгача Ўзбекистонда AI асосидаги дастур ва хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.
19 241
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукми билан Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
У ўзлаштириш, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколат доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик, мансаб сохтакорлиги ҳамда пора олиш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилган.
Шунингдек, Отахўжаев 3 йил давомида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
19 241
Урганчда BYD Chazor ҳайдовчиси учта машинага қасддан шикаст етказди
4 август куни Урганч шаҳрида икки фуқаро ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Хоразм вилояти ИИБ маълумотига кўра, шундан сўнг 1999 йилда туғилган Х.Б. BYD Chazor автомашинасини кескин бошқариб, Cobalt, яна бир BYD Chazor ва Damas’га қасддан уриб, шикаст етказган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. «Ташвиш тугмаси» орқали келиб тушган хабардан сўнг ИИО ходимлари воқеа жойига бориб, ҳайдовчининг ҳаракатларини тўхтатган.
Ҳозир терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Унинг якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
19 241
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ЯИМнинг 22,9 фоизига тушди
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 245,5 трлн сўмни ташкил этди. Унинг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг шу давридаги 26,1 фоиздан 22,9 фоизга тушган.
Шундан 165,5 трлн сўми норасмий иқтисодиёт, яна 80 трлн сўми яширин иқтисодиёт ҳиссасига тўғри келади. Яширин иқтисодиётнинг ўзи ЯИМнинг 7,5 фоизини ташкил этган.
Энг юқори кўрсаткич қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 60,5 фоиз. Кейин хизматлар соҳаси — 23 фоиз, қурилиш — 17,8 фоиз ва саноат — 6,7 фоиз қайд этилган.
Ярим йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 1,072 квадриллион сўмга етган ва реал ҳисобда 8,5 фоизга ўсган.
19 241
KFC ва Evos ярим йилда умумий овқатланиш соҳасидаги солиқларнинг қарийб 10 фоизини тўлади
2026 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида ишловчи 23 148 та юридик шахс 1 трлн 8,9 млрд сўм солиқ тўлаган.
Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида KFC бренди остида ишловчи INTERNATIONAL FOODCHAIN 52,2 млрд сўм билан биринчи ўринни эгаллади. Evos’га тегишли MAK FOOD SERVIS 41,4 млрд сўм, KETRING 24,8 млрд сўм, Oqtepa Lavash’нинг OQTEPA-FOOD SERVICE компанияси эса 20 млрд сўм солиқ тўлаган.
KFC ва Evos’нинг ўзи ярим йилда жами 93,6 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу умумий овқатланиш соҳасидаги барча солиқ тушумларининг 9,3 фоизи, энг йирик 20 та корхона тўлаган солиқларнинг эса 43,4 фоизи дегани.
Биринчи бешликка Bellissimo Pizza ҳам кирган — компания 11,7 млрд сўм солиқ тўлаган. Энг йирик бешта корхонанинг жами тўлови 150,1 млрд сўмга, яъни топ-20 тўлаган солиқларнинг қарийб 70 фоизига тўғри келган.
Умуман, топ-20 корхонанинг товар айланмаси 2,89 трлн сўм, тўлаган солиғи 215,9 млрд сўм бўлган. Улар соҳадаги умумий товар айланмасининг 20,6 фоизини, солиқ тушумларининг 21,4 фоизини таъминлаган.
Шу билан бирга, ушбу 20 та корхонага 25 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланган. Бу умумий овқатланиш соҳасида берилган барча солиқ имтиёзларининг 31,1 фоизини ташкил этади.
19 241
+3
Электр ва газ муаммоларини ҳал қилиш бўйича Янгийўл тажрибаси яна 13 туманда жорий этилади
Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларнинг электр узилишлари, қувват етишмаслиги, газ босими пасайиши ва техник шарт олиш билан боғлиқ муаммоларини жойида ўрганувчи махсус штаб иш бошлаган.
Президентга тақдим этилган режага кўра, ушбу тизим яна 13 та туманда жорий этилади, кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқатилади. Қайси туманлар танлангани очиқланмаган.
Шунингдек, электр ва газ тармоқларига уланиш учун техник шарт беришда коррупциянинг олдини олиш, авариявий узилишлар ва энергия йўқотишларини камайтириш топширилган.
19 241
Россияга ишлаш учун бораётган ўзбекистонликлар оқими 13 фоиздан кўпроқ камайди
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ишлаш мақсадидаги киришлари 13,2 фоизга қисқариб, 1,17 миллиондан ошган.
Шунга қарамай, Ўзбекистон Россияга меҳнат мақсадида энг кўп фуқаро кирган давлат бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринларда Тожикистон — 494,5 мингта кириш ва Қирғизистон — 289,1 мингта кириш билан қайд этилган. Бу кўрсаткичлар мос равишда 17,9 ва 16,7 фоизга камайган.
Умуман, ярим йилда уч давлат фуқароларининг Россияга ишлаш учун киришлари қарийб 1,9 миллион мартага етган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 2,3 миллиондан ортиқ кўрсаткичга нисбатан тахминан 15 фоизга кам.
Экспертлар пасайишни Россияда миграция сиёсати кучайтирилгани, ишлаш патенти қимматлашгани, шунингдек, тиббий кўрик, уй-жой ижараси ва транспорт харажатлари ошгани билан изоҳламоқда.
Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларида янги иш ўринлари пайдо бўлаётгани ва Жанубий Корея, Хитой, Яқин Шарқ ҳамда Европа давлатларида ишлаш имкониятлари кенгаяётгани Россиянинг меҳнат мигрантлари учун жозибадорлигини пасайтирмоқда.
19 241
Тошкентда палов тайёрлаш 128,7 минг сўмга тушади
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил июль ойида ҳудудлар кесимида паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархларини ҳисоблади.
Ҳисоб-китобда 0,3 литр ёғ, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм лазер гуручи, 100 грамм нўхат, зира ва туз инобатга олинган.
Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати Тошкент шаҳрида 128 730 сўмни ташкил этган. Бу республикадаги энг юқори кўрсаткич.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 125 283 сўм, Тошкент вилояти — 122 346 сўм ва Самарқанд вилояти — 122 320 сўм қайд этилган.
Палов учун маҳсулотлар энг арзон Қорақалпоғистонда — 107 396 сўмга тушган. Шунингдек, Сирдарёда бу кўрсаткич 113 707 сўм, Андижонда эса 116 554 сўм бўлган.
19 241
Тўрт вилоятнинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юз бериши мумкин
7 август куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юз бериши мумкин.
Ўзгидромет маълумотига кўра, республика тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Республиканинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 39 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 35–37 даража бўлади.
19 241
Чинозда уйларга «Уятли хонадон» плакати ёпиштирилади
Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салиховнинг топшириғига кўра, санитар ҳолати талабга жавоб бермайдиган ва деворлари оқланмаган хонадонларга «Уятли хонадон» деган плакат ёпиштирилади.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг топшириғига кўра, йўл бўйида жойлашган ва кўзга ташланадиган маҳаллаларнинг санитария ҳолати ўрганилмоқда. Текширув доирасида Чиноз туманидаги «Бирлик» маҳалласига «Шармандали маҳалла» деган плакат илинган.
Туманда корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат 40 нафар масъулга маҳалла раислари билан бирга хонадонларни айланиб чиқиш вазифаси юкланган.
Улар дарвозалар бўялганини, деворлар оқланганини, кўчага райҳон экилганини, шунингдек, ҳовли ва томорқалар ҳолатини ўрганиб, суратга олиши ҳамда туман ҳокимига ҳисобот бериши керак.
Шерзод Салихов аниқланган камчиликлар бир кун ичида бартараф этилмаса, бундай хонадонлар дарвозасига шахсан «Уятли хонадон» плакатини ёпиштиришини билдирган.
19 241
«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти қисман чекланди
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Бектемир туманидаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолиятини қисман чеклади.
Бунга бозорда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабаб бўлган. Аниқланган камчиликлар ёнғин келиб чиқиши, шунингдек, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдириши мумкинлиги айтилган.
Бозор электр таъминотидан ҳам қисман узилган.
Камчиликлар тўлиқ бартараф этилгач, бозор фаолияти қайта тикланади.
19 241
Эртага айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
6 август куни Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 32–40 даража атрофида бўлади.
Фақат Фарғона водийсида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинган.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 34–36 даража исийди.
