ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅 👈

ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР

ДРАБЛЛАР | ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР

前往频道在 Telegram

Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари ва қиссалар бериб бориладиган канал • Канал яратувчиси: Аржумандбегим • Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi) • Боғланиш: @shamsinur_reklama

显示更多
4 794
订阅者
无数据24 小时
-167 天
-10030 天
帖子存档
Сизга мен бошқа нарсани айтмоқчи эдим. — Хўш? — Бир фолбин Муборак бобога — сизни асраб қолган чолга: «У йигитнинг қўлида жодуланган бир нарса бор, ҳамма бало шундан, у йигитни фақат бир киши — бир ярим яшар болакайгина бу дарддан озод қилади», — дебди. — Бир ярим яшар бола ким бўлиши мумкин? — Акмал ҳайрон бўлди. — Бу — ўғлингиз Қувончбек! Ахир узук унга тегишли. Ҳозир узукни ечганингиз билан фойдаси йўқ. Дадангизни Қоҳирага чақирайлик, ўғлингизни олиб келсин, узукни унга тақайлик, шунда ҳаммаси изига тушиб кетади, розимисиз? — Ҳа, — бош чайқади Акмал. Ҳозир у нима айтаётганига ўнчалик аҳамият бермас, шайхнинг ўғли эса дўсти вазиятни тўғри тушунганидан хурсанд эди. У ҳозир дўстининг хотирасини йўқотганига яна бир бор амин бўлди, бирдан-бир чора унинг ўғли Қувончбек эди. Улар Қоҳирага қайтишгач, шайхнинг уйига бормасдан туриб Тошкентга қўнғироқ қилишди. Акмал ҳар галгидек гўшакни кўтариб бир йиғлаб олган меҳрибон ва жабрдийда онасига вазиятни мулойимгина қилиб тушунтирди ва дадаси Қувончбекни олиб Қоҳирага келишини тайинлади. — Ҳаммаси жойида, хавотир олманг. Ўғлимга Аждарбулоқни зиёрат қилдиришим керак, кейин ҳаммамиз Тошкентга қайтиб борамиз, — деди у ойиси ва Дилноза хавотирга тушмаслиги учун. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

105-106-107-қисмлар — Бу менинг дўстим, асли ўзбекистонлик, тошкентлик, менинг азиз дўстим, қадрли меҳмоним! Бундан 3 ой олдин биз автоҳалокатга учраган эдик. Мана шу уйингизнинг тепасида, довонда. Мен ҳам аслида қандай ҳолат содир бўлди — билмайман. Билганим: кўзимни очсам, шифохонада, жонлантириш бўлимида ётган эканман. Узим 1 ой даволандим, 1 ой уйда ўзимни тикладим. Аммо ҳар доим Акмал ҳақида ўйлардим, бироқ дарагини тополмадик. Фолбинлар «бир тоғда ётибди» дейишди. Шундай бўлса ҳам, бу ер хаёлимизга келмабди ҳам. Охири отам Шайх Ҳалил ибн Аббосга муборак тушларида аён берилди, кейин дўстимни излаб йўлга чиқдим. Соғ-саломат экан, сиз уни соғ-омон асрабсиз. Адашмасам, уни тоғдан уйингизга кўтариб келгансиз, шундайми? — деди шайхнинг ўғли араб тилида. — Ҳа, — Муборак бобо ҳам бўлиб ўтган барча воқеани оқизмай-томизмай айтиб берди. — Мен энди дўстимни олиб кетаман, бир муддат даволатиб, кейин уйига жўнатиб юбораман. — Яхши, розиман. Бир фолбинга борганимизда у: «Уйингиздаги йигитни оқ ридо кийган киши олиб кетади», — деганди, айтгани бўлди, — бош эгди Муборак бобо. Кейин фолбин айтган гапни ҳам эслатди. — Бизга ишонганингиз учун раҳмат! — миннатдорчилик билдирди Акмал. — Яна бир нарсани айтиб қўяй: ўша фолбин Акмалнинг хотирасини йўқотганини ҳам айтган, аммо унинг гапига қараганда Акмални дўхтирга кўрсатиш бефойда экан. — Нега? — Уни қўлида бир жодуланган нарса бор эмиш, ҳаммаси шунинг таъсиридан экан. Дўстингизни бир ярим яшар бир гўдак бу дарддан халос этар экан. Бу гапни эшитиб, шайхнинг ўғли ўйланиб қолди. Бир муддат шу кўйда турди-да, кейин кулиб юборди: — Ҳаммаси тушунарли, нима қилиш кераклигини тушундим! Сизга катта раҳмат! Шундан сўнг Муборак бобо кампирини чақириб, Акмалнинг нарсаларини олиб келишни буюрди. Кампир бир тугунчада Акмалга янги уст-бош ва бир целлофан халтада бир халта пул олиб чиқди. — Булар бу кишиники, — деди ийманибгина. Акмал кампирнинг қўлидан кийимни олди, негаки ўзининг кийимлари эскириб кетганди. Аммо пул солинган пакетни рад этди: — Ўзингизга, — деди ишора билан. Сўнг янги костюм-шимни кўриб, миннатдорчилик тариқасида бош ирғаб қўйди. Кампир бошини эгди, Муборак бобо ҳижолат тортди. Ана шунда у пакет ичидан бир вақтлар Акмалнинг чўнтагидан топиб олинган бир боғлам $100 ликни чиқарди-да, Акмалнинг чўнтагига тикди. — Йўқ, бу сизга хизмат ҳаққингиз. Сиз бизга кўп яхшилик қилдингиз, дўстимнинг боши омон қолди, шунисига шукур, — деди Усмон ибн Ҳалил Муборак чолнинг қўлини қайтариб. — Шунча пулни менга қолдириб кетасизларми? — тили айланмай қолди Муборак бобонинг. — Ҳалолингиз бўлсин. Энди бизга рухсат беринг, уйимизга борайлик. — Майли, бошларингиз омон бўлсин! Усмон ибн Ҳалил дўстлари билан дарадан ўтиб, довонга чиқишди ва машиналарига ўтириб Қоҳирага қайтишди. Машинага ўтиришаётганларида Акмал ўзлари келиб урилган ҳарсангни кўриб, дўстини бир туртди. Шайхнинг ўғли эса: — Қўйинг, ўтган нарсаларни эсламайлик, — деди. Аммо Суэц портига етиб келгунча боя Муборак бобо айтиб берган воқеаларнинг ҳаммасини Акмалга гапириб берди. — Очиғи, мен ҳеч нарсани эслолмасдим. Бугун сизни кўриб аста-секин бир-иккита нарсаларни эслай бошладим, лекин мени йўқлаб келганингиздан хурсанд бўлдим. — Унақа деманг, аслида аввалроқ келишим керак эди. Айтдим-ку, оғир эдим, ўзи 1 ой бўлди оёққа турганимга. 1 ҳафта бўлди, отам туш кўрибди. Тушларида ўша биз ҳалокатга учраган жойни кўрибди. Ўша ерда бир мусофир сўзламас табиб одам юрган эмиш, у ҳеч ким билан гаплашмас, икки кўзи йўлда экан. — Ўша сўзламас табиб мен бўлган бўлсам керак-а? — кулди Акмал. — Ҳа, отамнинг туши таъбири тўғри чиқди. Довонга келиб сизни суриштирдим, одамлар қишлоқда бир сўзламас табиб борлигини айтишди. — Шунақа денг... — жилмайди Акмал. — Одамларнинг гапига тушунмаганингиздан кейин, сўзламас бўлишга ҳам кўникиб кетар экансиз. — Ундай деманг, ҳаммаси ортда қолди. Энди бир маслаҳатли иш бор. — Фақат ўша бойликни топишга борайлик деманг, мен энди ҳеч қаерга бормайман! — Эй сизе! У бойликдан ўзим ҳам воз кечдим. Сиз туфайли иккимиз шундай аҳволга тушдик. Осон эришилган нарса барибир татимас экан, аксинча, одамни фалокатга бошлар экан.

— Бирор жойингиз оғрияптими? — Акмал ҳам шайх ўғли кутмаган саволни берди. Ана шунда Усмон ибн Ҳалил дўстининг аҳволи оғир эканини сезди. — Худога шукр, соппа-соғман, Акмал. Мен сизни олиб кетгани келдим, — деди у. — Мени олиб кетгани? — Ҳа. — Қаерга? — Уйга, Қоҳирага борамиз. Сизни отам кутяпти. Болаларингизни, оилангизни ҳам соғингандирсиз? Қувончбекни? — Қувончбек? Қаерда у, ўғлим қаерда?! — Акмал ток ургандек сесканиб кетди, кўзлари катта-катта очилиб, танасига бир шижоат югурди. — Уйда, хавотир олманг, уларнинг барчаси соппа-соғ: Қувончбек, Дилноза, ота-онангиз ҳам. — Улар қаерда ҳозир? — Акмал энди ўз-ўзидан савол берарди. — Уйингизда, Тошкентда. — Тошкентда? — Ҳа. — Усмон, илтимос, мени Тошкентга олиб кетинг! Она юртимга кетай, ота-онамни, оиламни, ўғлимни соғиндим! — Шунинг учун ҳам келдим-да, бўлинг, кетамиз! — кулди Усмон ибн Ҳалил. — Ҳозир... мен тайёрман, менинг ҳеч нарсам йўқ, — шошиб қолди Акмал. — Кетдик! — Усмон ибн Ҳалил хотираси тиклана бошлаганига қувонди. Аммо бу отаси ўқиб дам солган сув таъсирими ёки ўзи тушунадиган тилда гапирганими, ё ота-онаси, оиласи, ўғлини эслатиш оқибатидами — буни билолмади. Муҳими — дўстини соғ-саломат топганига хурсанд бўлиб, дилдан қувонди Усмон ибн Ҳалил. — Сизларга йўл бўлсин? — деди Муборак бобо ҳам сўзлаб, имо-ишора қилиб. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

103-104-қисмлар Ўша куни Акмал кечгача мижозларни қабул қилди. Ўша куннинг ўзидаёқ довон атрофида: «Дарада яшовчи Муборак чолникида бир сўзламас табиб бор экан, ким борса касали қанақа бўлса ҳам шифо топаркан», — деган хабар тарқалди. Кечқурун овқат маҳали Акмал бобонинг олдига бир сиқим пул ташлади: — Буни нега менга беряпсан, ахир буни ўзинг ишладинг, пул сеники? — Олаверинг, менга пул керак эмас, — деди Акмал чолга ишора билан. Сўнг дастурхон оғзини кўрсатди: — Қачондан бери сиз мени боқасиз, нон-туз берасиз, пулни олинг, — деди Акмал. — Майли, ўзинг биласан, — деб пулни олди чол. Шу тарзда кунлар ўта бошлади. Акмал — сўзламас табиб ҳар куни мижоз қабул қилар, имкони борлар пул, баъзилари раҳмат, дуо қилар эди. Малҳам топиб дарди ариганлар бир сўзламас табиб йигитнинг қўли эм бўлаётганини айтишиб, Акмалнинг номини элга достон қилишди. Акмал Муборак бобо билан довонга чиқишни ҳам унутиб қўйди, мижозлар кўплигида вақти ҳам бўлмасди. Бора-бора мижозлар сони ошавергач, Муборак бобо унга бир уйни тўлиқ ажратиб берди. Энди Акмал мижозларни алоҳида қабул қиларди. Шу тариқа орадан 1 ой ўтди. Бу вақт ичида Акмални шаҳарлардан ҳам қидириб келишарди: «Шу ерда сўзламас табиб бор экан» деб. Акмал Нусрат бободан ўрганган дуолари билан даволаб юборар эди. Акмал тушган пулнинг барчасини чолга берарди. Муборак бобо Акмал берган пулларни йиғиб сақлаб қўярди, шу билан бирга фолбин кампир айтган оппоқ ридо кийган кишининг келишини кутар эди. Ниҳоят, Муборак бобо кутган кун келди. Бир куни пешин вақти довондан 2 киши тушиб келаверди. Улардан бири худди фолбин айтгандек оппоқ ридо кийган йигит эди. Улар тўғри Муборак бобонинг уйига келишди. — Шу ерда бир табиб йигит бор экан? — дейишди. — Ҳа, бизникида бир табиб йигит бор, — деди чол. — Исми мабодо Акмал эмасми? — деди ридо кийган йигит. — Ҳа, ҳа, унинг исми Акмал, аммо у хотирасини йўқотган. — Шунақа денг... Олдига кирсак бўладими? — Албатта. — Муборак чолнинг негадир юраги шиғ этди. Ичида: «Тамом, улар энди Акмални олиб кетишади», — деган ўй кечди. — Аммо ҳозир олдида одам бор, чиқиши билан кираверинглар. Улар мижоз эканлигини ҳам, Акмални нега сўраб келишганини ҳам айтишмади. Индамай эшик олдида кутиб ўтиришди. Акмалнинг қабулидаги аёл чиққач, дўсти эшикда қолиб, оқ ридо кийган йигитнинг ўзи кирди. У ичкарига кирди-ю, хонанинг ён томонида 2 қават кўрпача устида ўтирган йигитга қаради-ю, бирдан чеҳраси ёришиб кетди: — Акмал! — деди қувончини яшира олмасдан. Акмал бошини кўтарди-да: «Исмимни айтган ким бўлдийкин?» дегандек унга қаради. Сўнг уни қаердадир кўргандек тикилиб, кўзларини пирпиратди. — Акмал, дўстим, бормисиз? — деди рус тилида оқ ридоли йигит. Акмал ирғиб ўрнидан турди, аммо жуда ҳолсиз эди. — Акмал, дўстим?! Акмал унга айтилган гапдан бироз чеҳраси ёришиб, синиқ жилмайди, аммо уни танимади. — Акмал, бу мен — Усмонман! — Усмон? — Акмал эслолмади. — Ҳа, мисрлик Шайх Ҳалил ибн Аббоснинг ўғли Усмон ибн Ҳалилман! «Шайхнинг ўғли...» Акмал қаршисидаги йигитга қараб, бошини чангаллаб олди. — Акмал, сизга нима бўлди, Акмал? — Усмон ибн Ҳалил рус тилида гапириб, дўстини қучоқлади. Акмал ана шунда дўстини маҳкам қучоқлаб олди-да, йиғлаб юборди: — Усмон, мени қандай топдингиз?! — Асти сўраманг, қўйинг, муҳими — сизни топдим! — деди Усмон ибн Ҳалил. — Қандай қилиб? Сизни кўрганимдан хурсандман! — Акмал негадир бирин-кетин ўтмишини эслай бошлади. — Мен ҳам сизни энди тополмайман деб қўрққан эдим, — Усмон ибн Ҳалил шундай дея чўнтагидан бир резина идиш чиқарди. — Мана бунда дам солинган сув бор, отам берганди. Шуни ичинг, «уни топсанг, шу сувни бер» дегандилар. Акмал резина идишдаги сувни бир кўтаришда ичиб юборди. Ана шунда унинг аъзойи бадани қизиб, пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. Кўз олди ёришиб, танасидан уни шу вақтгача бўғиб, сиқиб турган бир нарса чиқиб кетгандек, ўзини анча енгил ҳис эта бошлади, ниманидир эслади. Муҳими — мулоқоти жонланди. — Сизни кўрганимдан хурсандман, кўзларимга ишонмайман! — деди Акмал. — Мен ҳам! — Усмон ибн Ҳалил ана шунда Акмалнинг анча хотирасини йўқотганини, автоҳалокатни эслолмаётганини ҳис этди.

— Қишлоқда ўзи соғ одам йўқ экан: кимдир бел оғриқ, оёқ оғриғи, яхши эшитмайди, биров дудуқ, яна кимдир кечаси билан алаҳлаб чиқади — бир васвоси бобой, — кулди кампир. — Унинг қўлида жодуси бор, билдингми? — Алжираманг, чол! Нима бало, фолбинга боряпман деб ичиб келдингизми ё? — Менга қара, алжираётганим йўқ, гапимни эшит! — Муборак бобо кампирига фолбиннинг гапини айтиб берди. — Фолбин шунақа дедими? Сизга айтгандим-ку, шу болада бир гап бор деб, айтганим бўлдими? — Кўп мақтанма, фолбин сенинг пул олганингни ҳам айтди. — Нима? Вой ўлмасам, шунақа дедими? — Ҳа, пулни қайтариб беришимиз керак экан. Барибир ўша пул бизга экан. — Ҳозир қайтарсак, биздан ҳитланади-ёв, кейин вақти-соати келганда берамиз. — Бўпти, тўғри айтасан. Мен бир Акмалдан хабар олай-чи, — чол бўрилиб, эшикка қараб юрди. — Тўхтанг, мен ҳам бораман, навбатда турганлар мени кутиб қолгандир. Хуллас, чол-кампир пилдираб уй эшигига қараб юрди. Бири эшикда қолди, чол ичкарига кирди. Муборак бобо қараса, Акмал бир кампирни ётқизиб, тиззасини массаж қилаётган экан. — Нима қиляпсан? — деди чол кулиб. Акмал елка қисди, «нима қилай, одамлар қўйишмаяпти» дегандек қараш қилди. — Майли, ҳечқиси йўқ, давом этавер, мен чиқиб тураман. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

101-102-қисмлар Фолбин дуоларини ўқий бир муддат кўзини юмиб турди-да, шу кўйда кўр одам каби олдида турган чойнакни пайпаслаб топиб, бир пиёлага чой қўйди. Сўнг яна кўзларини очмасдан пичирлаган ҳолатда пиёлани Муборак бобога узатиб, «ичинг» деган ишорани берди. Муборак бобо ярим пиёла чойни икки хўплаб ичди ва пиёлани стол устига қўйди. Ана шунда кампир кўзини очиб, тасбеҳ айлантиришдан тўхтаб, пиёла тагида қолган шамага қаради. — Ўйингиздаги йигит келингинди. У Шарқдан келган — Марказий Осиёлик. У автоҳалокатга учраб хотирасини йўқотган, аммо юксак қобилият эгаси, яъни табиб. Муборак чол билан қўшниси бир-бирига маъноли қарашди. — Аслида у ўта бой ва кароматли йигит, — деди фолбин. Сўнг қўлидаги тасбеҳни стол устига қўйиб, ажралиб тушган доналарни санади-да, деди: — Сизнинг уйингизга келганига 2 ой бўлди. У оғир ётган эди, сиз даволабсиз, ҳозир соппа-соғ. Кейин сиз уни дўхтирга олиб бормоқчисиз. Аммо бундай қилманг, фойдаси йўқ. Ҳатто кўнглингизга тегмасин-у, кампирингиз унинг пулини олиб яшириб қўйибди, қайтариб берсин. Ўша пул шундоқ ҳам сизга қолади. Муборак чол фолбиннинг гапидан мулзам бўлди, қўшниси олдида ҳижолат чекиб, узр сўради: — Энди нима қилайлик? — Ҳеч нарса қилманг. 1 ойдан кейин уни бир одам излаб келади — оппоқ соқолли, оппоқ ридо кийган табаррук инсон. Унинг ҳаётида туб бурилиш қилади, аммо у инсон ҳам у йигитнинг хотирасини тиклолмайди. — Нега? — Чунки у йигитнинг қўлида бир нарса бор. — Нима у? — сўради Муборак бобо. — Афсуски, бу кўзимга кўринмаяпти, минг афсус! Қанча уринмай у нарсани аниқлолмадим, чунки у нарса жодуланган! — Нима? Қанақасига? — Ажабланманг, уни ҳалокатдан асраган, омон сақлаган, ҳатто хотирасини йўқотиб табибга айлантирган — шу нарса! — бош чайқади фолбин. — Нима у? — Шуни билолмадим, аммо бир нарсани аниқ айта оламанки, ўша одамни бу ҳолатдан бир ёшгина болакай, бир ярим яшар ёшлик гўдак чиқаради. — Бир ярим яшар гўдак дейсизми? — Ҳа, унинг қўлидаги жодуни ўша болакай олади, шундан кейин йигит ўзига келади, унгача ҳеч ким билмайди. Яна бир гап: болакайнинг келишига ҳали анча бор. У келгунча бу йигит машҳур табибга айланади, аммо кейин унинг аҳволи оғирлашиб, жоду уни ҳолсизлантириб қўяди. — Кейин нима қиламиз? — Айтдим-ку, ҳеч нарса қилманг, кутинг, бошқа чораси йўқ. 1 ойдан кейин уни оппоқ ридо кийган одам излаб келади. Ана шунда ҳаммаси аниқ бўлади, энди нима қилишни ўша одам айтади. Мен кўзимга кўриниб, фолимга тушган нарсаларнинг барчасини айтдим. — Раҳмат. Муборак бобо билан қўшниси фолбиннинг уйидан қайтишар экан, ҳар иккисининг миясида «Қўлидаги жоду нима экан?» деган савол ўйнарди. Уйга келгунча улар шу ҳақда бош қотиришди. — «Қўлида жодуси бор» дегани нимаси? — деди қўшниси. — Билмадим, фолбин айтди-ку, унинг қўлида жодуланган бир нарса бор эмиш. — Жодуланган нарсалар фолга тушмас экан-да? — Қайдам. — Муборак бобо, йигитнинг қўлида нимаси бор ўзи, бирор нарса сезмадингизми? Ҳар ҳолда, 2 ойдан бери сизникида яшайди. — Мен унинг қўлида бир кўзли узукдан бошқа ҳеч нарса кўрганим йўқ. — Шунақа денг... Қанақа узук у? — қўшни одам Акмалга қизиқиб қолди. — Анув тадбиркорлар, олифта одамлар тақиб юрадиган эркакча узук-да. — Балки шу узук жодулангандир? — Қўйсангизчи, хаёлингиз ҳар балога келаверар экан-да. Шундан сўнг улар довондан тушиб уйга келишди. Дарахтлар орасидан уйга киришса — уй олди одамга тўла! Муборак бобонинг юраги шув этиб кетди. — Тинчликми, уй олдида одамлар? — деди ўзига-ўзи уйига кириб. Саросимага тушиб, безовта нигоҳлари билан кампирини излай бошлади. Кампири чолини кўриб ёнига келди. Чоли: — Нима гап, тинчликми? — Тинчлик, — негадир кампири хотиржам. — Бу одамлар ким? — деди чол. — Табибга келганлар. — Табибга? Қанақа табиб? — Акмалга-да. — Йўғе? — Ҳа, эрталаб чиқиб, булоқдан сув олиб келишга бораётиб, 1-2 та хотинга кечаги воқеани айтиб мақтанган эдим. Булоқдан келсам, ўзи 3-4 та бел оғриқ хотин келиб ўтирибди. — Ё тавба! — Акмага: «Акмалжон болам, буларни ҳам бир белини ўқалаб қўйгин, зора кечагидек менга ўхшаб тузалиб кетса», — дегандим, барака топгурнинг қўли енгил экан, кирганлар уни махтаб чиқяпти. Одамни қаранг! — Астағфируллоҳ!

98-99-100-қисмлар Унинг неварасини кўтариб келган қўшни одам ҳам шу ерда эди, барчаси ҳайратда Акмалнинг ишидан лол-ҳайрон бўлишди. Акмал кампирнинг қўлида ушлаб турган нам латтани олди-да, болакайнинг танасидаги қон изларини артди ва изидан кафтини босди. Таассуфки, дам ўтмай қон чиқаётган жой ярага айланиб қолди ва қон тўхтади. Акмалнинг бундай машҳур экстрасенслар каби ҳаракат қилишидан Муборак чол ва кампир, ҳатто қўшниси ҳам ёқа ушлашди. 1 соат ичида Акмал болакайни тузатиб, оёққа турғазиб юборди. Оёқ-қўлнинг синган жойлари қандай битиб кетганига ишонолмасдан, Акмалга, бир синган оёққа қараб қўйишарди. — Меҳмонингиз ҳақиқий табиб экан, кароматига қойил! Бунақасини фақат телевизорда кўрсатишади, — деди қўшниси. — Ҳа, ўзим ҳам ҳайронман. Аслида бу йигит хотирасини йўқотган, аммо шунга қарамай аниқ ҳаракат қилмоқда, — деди Муборак бобо. — Бунақасини кўрмаганман. Сиз уни хотирасини йўқотган дейсиз, у машҳур экстрасенсга ўхшаб иш кўряпти-ку! — деди қўшниси ҳайратда. — Ҳа, у ўз исмидан бошқа ҳеч нарсани билмайди, — деди чол. — Нега? — Шифокорга кўрсатсам дегандим. — Тўғри айтасиз, аммо ҳозир қараб туриб бир фикр туғилди. — Хўш? — Аввал бир фол очдириб кўрсак? Чунки бу йигитда табиблик қобилияти бор, кейин балки фолбин унинг кимлигини ҳам айтар. — Фолбинни қаердан топаман? — Даранинг нариги тарафида кучли бир фолбин бор, ўшанга борамиз. Муборак бобо ўйланиб қолди: — Бўпти. Менда ҳам бир таклиф бор: шу кампир ҳеч белини ололмайди, шуни ҳам Акмал бир кўрсин-чи? — Тўғри айтасиз, кампирингизни даволасин, мен ҳам ўзимни бир текширтирардим. — Унда тўхтаб туринг, — Муборак бобо боядан бери индамай турган Акмалга бир қараб қўйди-да, ташқарига чиқиб кетди. Дам ўтмай кампирини бошлаб келди. Акмалга имо-ишора билан аёлининг доим бели оғришини тушунтирди. Акмал «ундай бўлса мана бу ерга ётсин, бир кўриб қўяман» дегандек ишора қилди. Муборак бобо кампирини кўрпача устига ётқизди. Акмал кампирнинг ёнига ўтирди-да, унга қўл тегизишдан олдин чолга қаради. Бу «ҳозир кампирингизнинг белидан ушлашимга тўғри келади, розимисиз» дегани эди. Муборак бобо рози бўлгач, Акмал аста кампирнинг нимчасини кўтариб қўйди-да, кўйлак устидан ўнг қўли билан унинг белини уқалай бошлади. Бу вазиятдан ҳижолат бўлган қўшни юзини буриб ташқарига чиқиб кетди. Акмал уқалашни бошлаши билан кампир аввалига роса инқилади, 1-2 марта қитиғи ўлмаган қиздек чийиллаб ҳам юборди. — Бирпас жим тур энди! — деди чол кампирига. Акмал кампирнинг белини 3-4 сония уқалаб туриб, кўзини юмиб алланималар деди, афтидан дуо ўқиди. Сўнг кампирни силкиб, қуймич томонга уқалади-да, «бўлди, туринг» деб ишора қилди. Кампир ҳижолатдан ўлар бўлиб турган экан, жойидан ирғиб турди, сўнг ўзини анча енгил ҳис қилди. Акмалга «раҳмат сенга, болам» дегандай бош ирғаб қўйди. — Қандай, бирор ўзгариш сездингми? — деди чол. — Билмадим, лекин жуда енгил бўлдим. — Тавба! — деди чол. — Муборак бобо, тоғда яшашимизга қарамай, менинг доим нафасим сиқади, шунинг учун мудом ҳириллаб юраман. Мен ҳам ўзимни кўрсатсамми? Бу йигит ҳақиқий биоток экан-ку! — деди қўшниси. — 2 ойдан бери бу йигитни нега олиб ўтирибман, шунга ҳайронман. Ахир бунинг ўзи табиб, биоток экан-ку! Майли, бир кўрсатинг, — деди чол. Шундан сўнг қўшни ҳам Акмалга ўзининг касаллиги — нафаси сиқиши, ҳириллаб нафас олиши, ичида яна бир одам бордек ўпкасидан чийиллаган овоз келишини бир илож қилиб, актёр каби ролга кириб, мимикалар билан тушунтирди. Акмал — соқов табиб — унинг ҳам муддаосини тушунди. Яна одатдагидек индамай ишга киришди. Қаршисига ўтириб, кийимларини ечиб ташлади. Унинг бақбақасининг тагини, кейин бўйни аралаш кўкрак қафасини уқалай бошлади. Унинг ҳаракатлари дуони чиқариб ташловчи фолбинлар, эмчиларни эслатарди. Фарқи эса — улар кўкрак нафасидан юқорига қараб силаса, Акмал томоқдан қоринга қараб силади. 3-4 сониядан сўнг ҳалиги кишининг баттар нафаси оғирлаша бошлади, бир гал бўғилиб йўталиб қолди, гилам четини қайириб бағам туфлади, сўнг негадир енгил тортди. гўё неча йилдан бери томоғини бўғиб келган нарса йўқолди. — Раҳмат сизга, томоғимда турган нарса хаёлимда йўқолиб кетди.

Акмал эса индамай жим турарди, аммо қандай қилиб табиблик қилиши хаёлига келди, ўзи англамас эди. Бола энди синган оёғини йиғиштира олмай овора бўлар, кўзларидан милтираб ёш оқиб турарди. — Сенга қойил қолдим, болам! Сен тайёр табиб экансан, яна бир кароматингни кўрсат, неварам соғайиб кетсин, — бобо шундай дея Акмалнинг энди неварасининг оёғини ҳам даволашини илтимос қилди. Акмал чолнинг гапига тушунмаган бўлса-да, нима деётганини англади, сўнг секин бориб, болакайнинг синган оёғини уқалашни бошлади. Массаж қила чолга имо қилиб, боланинг сонидан босиб туришни илтимос қилди. Муборак бобо неварасининг сонини босиб турди. Акмал бўлса боланинг тиззасини иккала қўлида уқалай, боягидек бехосдан тортиб юборди-ю, бирдан икки қўли билан тиззанинг кўзини босиб турди. Болакай боягидан ҳам баттар баланд овозда қичқириб юбордики, чол-кампирнинг кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетди. — Умрингдан барака топ! Неварамнинг оёқ-қўли жойига келди шекилли, — деди Муборак бобо Акмалнинг елкасига уриб. — Айланай болам, умринг узоқ бўлсин, барака топ! — деди кампир нигоҳларини Акмалга қадаб, унга раҳматлар айтди. Болакай бирпас ғиғшиб турди-да, жим бўлди. Афтидан, оёқ-қўлидаги оғриқ йўқолди, бирдан кўзлари катта очилиб, юзига ранг ҳам кирди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

93-94-95-қисмлар — Йўғе, 2 кеча беҳуш ётдимми? — деди Акмал. — Ҳа, сени тоғдан топиб келдик, жуда оғир аҳволда эдинг, — деди қария. Акмал чолнинг бу гапини ишора билан тушунди. Чол унинг ҳалокатга учрагани, боши ёрилиб, бир оёғи билан қўли синганини айтди. — Исминг нима? Менинг исмим Муборак, — деди қария имо-ишора билан. Акмал шунда тахминан исмини сўраганини билиб: — Акмал, — деди. — Яхши, энди сен қимирлама, ёт. Аввал тузалиб ол, кейин турасан. Сени ўзим уйингга жўнатиб юбораман. Шунда Акмал «бундай қийналиб ўтиргунча рус тилида гапирмасдан инглизча гапирсамчи» деб қарияга гап қотмоқчи эди, инглизчани билмагани учун гапиришга қийналди. — Гапирмасанг ҳам майли, кейин гаплашамиз, — деди қария инглиз тилида. — Хўп, — деди Акмал бош ирғаб. Ҳозир ўзи ҳам чол билан гаплашиб уйга ботимай, жимгина ётгани маъқул. Аста-секин ҳаракат қилиб туриб кетгани яхши. Чол-кампирнинг муолажаси билан Акмал 20 кундан сўнг жойидан туриб, ҳассага суянган ҳолда ташқарига чиқадиган бўлди. Ана шунда у бир тоғ қишлоғида яшаётгани, бир томонда баланд дара ва анча олисда шаҳар кўриниб турганига гувоҳ бўлди. Бироқ бу жойлар қаер ва бу ерга қандай келди — эслолмади. Энди у ҳассага таяниб ташқарига чиқар ва уй олдидаги омонат курси устига ўтириб, олис шаҳарга қараб ўтирарди. У шу даражада хотирасини йўқотган эдики, бундан сал кам 1 ой олдин Шайх ўғли иккиси қулаб кетган дарага қараб ҳам ҳеч нарсани эсламасди. У чол билан кампир сўраган саволга ҳам алмойи-жалмойи жавоб берарди. Исми Акмал — шуни биларди, холос. Қанча ўйламасин, ожиз эди. Муборак бобо Акмалнинг индамай бармоғидаги узукни айлантириб ўйнаб ўтиришидан бошқа ҳеч қандай гап айтмаслиги, исми Акмал эканидан бошқа бирор маълумот беролмаслигидан зўриқиб кетди. Нима қилса бу йигит гапириши ҳақида ўйлай бошлади. Шунда қариянинг миясига бир фикр келди: «Рус тилини биладиган одам топиб келишим керак, шунда мулоқотимиз жинли бўлади, унинг ҳам аслида қаердан эканини билиб оламан». Муборак бобо 3 кун деганда бир ҳарбий зобитни бошлаб келди ва Акмал билан мулоқот қилдириб кўрди. Акмал эса рус тилида гапираётган йигит билан анча гаплашди, аммо керакли саволга жавоб беролмади: исми кимлигидан бошқа ҳеч нарса демади. — Бу йигит хотирасини йўқотган, — деди ҳарбий зобит. — Қандай маслаҳат берасиз, нима қилсам шу йигит ўзига келади? Зобит чолнинг саволига ўйланиб: — Агар чиндан ҳам автоҳалокатда боши қаттиқ шикастланган, бош мия фаолиятига путур етган бўлса, Қоҳирага олиб боринг. Даволатмаса, барибир ўзига келмайди. — Бошқа бирор йўли йўқми? — чол яна куюнчаклик билан сўради. — Билмадим, балки оёққа туриб кетса, уни ўша дарага, йўл устига олиб чиқинг, шунда ниманидир эслар. — Яхши. Қоҳирага олиб боришга менда имкон йўқ, аммо дарага олиб чиқиш қўлимдан келади. — Хўп, қани, шунда ҳам кимлигини эсламаса, бирор чора кўрарсиз. — Сизга раҳмат! Муборак бобо зобитни кузатиб қўйди. Кампири билан чол маслаҳатлашди: — Кампир, бу йигит ўзи анча тузалиб қолди-я? — Ҳа, шилинган, юлинган жойлари яра бўлиб қотди. Энди фақат қўли билан оёғини бироз авайласа бўлди, отдай бўлиб кетади. Нега бирдан сўраб қолдингиз? — деди кампир. — Уни ҳадеб уйимизда олиб ўтириш яхшимас. Биз уни билмасак, балки ўғри, сиёсий маҳбус ё жобусдир? Ким билади, балки хотирасини ҳам йўқотмай, ўзини ғирт жиннликка солгандир? — Қўйсангизчи, бу йигит хотирасини йўқотгани аниқ, бўлмаса бир оғиз «менга нима бўлди, нега бу ерда ётибман» деб сўрарди. Қай аҳволда олиб келганингизни ўзингиз биласиз-ку! Тағин «агент-пагент эмасми» дейсиз-а! Ундан кўра уни дарага олиб боринг, зора бирор нимани эсласа, — қўл силкиди кампир. — Гапинг рост. Шу йигитга яхшилик қилмоқчиманми, охиригача қилай, бўлмаса уни дарадан беҳуш ётганида уйга кўтариб олиб келмасдим. Шу кундан бошлаб Муборак бобо Акмални етаклаб уй атрофини айланадиган, дара томонга 5–10 метр юриб яна қайтиб келадиган, уй олдида чарчагани, қорни очмагани ҳақида сўрарди. Орадан 20 кун ўтиб, Муборак бобо Акмални дарадан олиб ўтиб, тоғдаги довонга олиб чиқди. Акмал бир йўлга, бир машина қатновига, бир пастга — дарага қаради-да, чинқириб юборди. Қандайдир ранглари оқариб, ўзини чолнинг панасига олди.

Аммо қайси томонда шарқ, қайси тарафда ғарб — билолмасди. Хона кичик бир ҳужрани, аниқроғи харобагина кулбани эслатар, уй ичига «П» шаклида кўрпа ташлаб қўйилган бўлиб, ўзбекона уй ичини ёдга соларди. Акмал эндигина: «Бу уй кимники бўлса, мен бу ерда нима учун ётибман?» — деб хаёл сўра бошлаган, аммо ҳеч нарса хотирасига келмасди. Бирдан эшик очилиб, оппоқ соқолли, ёши тахминан 70 дан ошган бўлса-да, анча тетик ва бардам қария, изидан 8–10 ёшдаги болакай кириб келди. — Уйғондингми? Жойингдан турма, — деди қария унга қараб араб тилида. Бироқ Акмал унинг сўзига тушунмади. Ҳурмат учунми, жойидан турмоқчи эди, чол қўли билан унинг елкасидан босди. Акмал бош ирғаб қарияга салом берди. Чол эса унинг ёнига келиб, бошига қўлини тегизиб кўрди-да, Акмал «ухх, мм» дея бошини силкиганда, секин қўлини тушириб, ёнига ўтирди. — Худога шукр, ниҳоят ўзингга келдинг-а. Акмал «Ҳеч нарсага тушунмаяпман», «Нима деяпсиз?» дегандай қараган эди, чол дарров иккаласи бир-бирини тушунмаётганини англади. Ҳатто иккита бармоғини кўрсатиб, 2 кун беҳуш ётгани, ниҳоят бугун ҳушига келганини айтди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

91-92-қисмлар — Тинчгина етиб олсайдик... — деди Акмал. Бироқ гапи тугар-тугамас, йўл рўпарасидан катта тезликда келаётган машина чиқди-ю, Акмал чинқириб юборди. Шошиб қолган шайхнинг ўғли машина рулини қайси тарафга бурди, ўзи билмасди. Фақат улар машинадан сакраб кетганини ва бир нарсага қарсиллаб урилганини сезишди, кейин нима бўлганини ҳеч қайсиси билолмай қолди. Аслида эса машинасини рўпарадаги машинага уриб олмаслик учун рулни Усмон ибн Ҳалил ўнг томонга бурган, оқибатда машина йўлдан чиқиб, пастга қулаб, катта тошга урилган эди. Натижада шайхнинг ўғли машина рулига қапишиб қолган, Акмал эса олд ойнани синдириб, пастга учиб кетган эди. Кейин нима бўлганини билмасди. Акмал кўзини очса, аллақандай бир хароба кулба ичида ётибди. Шунда у: «Қаерга келиб қолдим, қаердаман?» — дея атрофга кўз югиртира бошлади. Қимирламоқчи эди, аъзойи бадани қақшаб кетди. — Қимирламанг, — Акмал бош томонида аёл кишининг майин овозини эшитди-ю, нима деётганига тушунмаса-да, умидвор кўзларини юқорига — боши узра жилмайиб турган ёқимли ва истарали чеҳрага тикди. Акмал секин кўзини очса, боши томонида турган кекса кампир унинг пешонасига нам латта босиб ўтирар, кўзлари аллақандай маъюс, шу билан бирга жуда меҳрибон ҳам эди. Акмал қаерда ётибганини англолмай атрофига назар ташлади. Шу кўйда бироз ётгач, яна кўзини очди. Жойидан турмоқчи эди, бадани қақшаб кетиб, оғриқнинг зўридан ётиб қолди. — Қимирлама, — деди бошида турган кампир. Акмал бир кампирга, бир қаерда ётганини билиш учун атрофга қараб, ҳеч нарсага тушунмади. Бу ер қаер эканини билолмай боши қотди. — Тш-ш, жойингдан турма. Акмал кампирнинг гапини энди англади. У араб тилида гапирар, Акмал унинг сўзини қаердадир эшитган, лекин эслолмасди. — Мен қаердаман? — деди кампирга рус тилида, бироқ кампир ҳеч нарсани англамади. Шундай бўлса-да, у Акмалнинг жойидан туришига қўймади. — Болам, қимирлама, — деди ҳул латтани пешонасига босиб. Ана шунда Акмал секин қўлини кўтарди, пешонасига теггизди ва оғриқдан чинқириб юборди. Қўлига қараса — қотаётган қон. — Ё тавба! — деди Акмал. Сўнг қўли билан бошини силаб кўрди, бошига латта ўраб қўйишибди. Акмал шундагина фақат ўнг қўли ҳаракат қилаётганини англади. Чап қўлини қимирлатган эди, тирсагида қаттиқ оғриқ турди. Тирсагини ушлаб кўрса, у ери ҳам латтага ўраб қўйилганди. — Қаердаман, менга нима бўлди? — Акмал ўнг қўли билан баданини пайпаслади, сўнг сонларига қўл узатди, бироқ қўли қаерга тегса, ўша жойи қақшаб оғрирди. У ҳеч нимани эслолмас, хотираси йўқ, эс-ҳушидан айрилганди. Аслида у чиндан ҳам хотирасини йўқотган, ўша машъум автоҳалокатда боши қаттиқ шикастланган эди. Акмал ҳозир куннинг қайси вақти эканини ҳам билолмасди. Сўрай деса, тил билмас, у шу ҳолатда анча вақт ётди. У кўзини очганидан қувониб кетган кампир анча вақт олдин ташқарига чиқиб кетган эди, бир маҳал қўлида коса кўтариб кириб келди. Косадаги овқат экан, хонага ёқимли бир ҳид таралди. Акмал шунда очқатганини ҳис этди ва кампирнинг илтифотига қарамай, тамшаниб бошини кўтарди. — Жойингдан қимирлама, ҳижолат бўлма, тинчгина ёт, ўзим овқатингни едириб қўяман, — деди кампир қўли билан ишора қилиб. Акмал кампирнинг косадаги қошиқни олиб, оғзига яқин олиб келаётганидан қимирлай олмаслиги учун ўзи овқат едириб қўймоқчи эканини билди. Кампир қандайдир таом пишириб келган экан, Акмал унинг мазали, ёқимли эканини сезди, аммо номи нима — билмади. Шундай бўлса-да, бош ирғаб «раҳмат» деди. Кампир жилмайиб қўйди: — Еявер, тортинма. Акмал ярим коса овқат егач, анча ўзига келиб, кўз олди ёришгандай бўлди. Шунда у кампирнинг меҳрибонлиги ва оқибатидан негадир хўрлиги келиб, яноқларидан икки томчи ёш думалаб кетди. — Ожангни эсладингми, болам? — деди кампир. Акмал унинг меҳрибон бўлиб қарашидан яна «раҳмат» деб бош ирғади. Шунда кампир унинг бошини кўтариб, орқасига ёстиқни баландроқ қўйди. Акмал бошини кўтараётиб чинқириб юборди. У бошини кўтариб, қия ҳолатда ўтиргач, кампир унга «яна овқат ейсанми» дея косани ишора қилди, у рад этди. Кампир кетгач, хонани кўздан кечирди. Шундагина у хонанинг бир томонида пасткамгина дераза бўлиб, соя томонида, қуёш эса орқа томонда эканини билди.

88-89-90-қисмлар Таомлардан хушбўй ҳидлар таралар, бундай шоҳона стол атрофида сарвиқомат жонон билан ўтиргандан кейин француз коньягини олиб ичмаслик, ноз-неъматлардан тотмаслик увол экани, қолаверса, буларнинг барчаси у учун қилинганини ўйлаб, Акмал барча шубҳа-гумонларни унутди-да, коньяк қопқоғини очиб қадаҳларга қуйди. — Қани, аввало қайта учрашганимиз, қолаверса, сизни бундан-да гўзал, соҳибжамол бўлиб кўрган кўзларни куйдириб юришингиз учун, жоним! — деди қадаҳлардан бирини Лайло Фарҳундга тутиб. Иштаҳа очиш учун қадаҳни шундай ичишди, газагига эса ҳар галгидек хонанда ғунча лабларини тутди. Бир вақтлар уни ўлдирмоқчи бўлган рус маньяги Печушкиндан газак ўрнига ёр лабидан бўса олишни ўрганган Акмал Лайло Фарҳунднинг лабидан енгилгина ўпиб қўйди ва шодон жилмайди, кейин иккиси ҳам овқатланишди. Бир-бирининг шаънига Лайло Фарҳунд Акмални соғингани, Акмал эса уни ниҳоятда қўмсаганини изҳор қилди. Бошлари қизиб, елкаларидан раҳмон ўрнини шайтон, кўзлардаги ҳайрат ўрнини шаҳват эгаллади. Акмал хонандани кўтариб, ичкари хонага — ётоқхонага бошлаб кетди. Лайло Фарҳундни эркалаб, лаззат оғушида бўсаю оҳ-воҳлар, ширин роҳатдан ўзлигини унутишиб ялаб-юлқашди. Ўша кеча Акмал туш кўрди. Тушида ўша сариқ аждаҳо уни белидан кўтариб кетибди. Акмал ҳадеб типирчилар, жони борича қичқирар, аммо овози чиқмасди. Сариқ аждаҳо учиб, уни баланд бир қия тепасида, панжалари орасидан пастга — жарга ташлаб юборибди. Акмал жарлик томон учиб тушар экан, чинқириб уйғониб кетди. Қараса, қип-яланғоч, жарлик тушида эмас, Лайло Фарҳунд қучоғида ётган эмиш. — Сизга нима бўлди, жоним? Маза қилиб ухлаётган эдим, — хонанда ёнида ётган Акмалнинг елкасидан қучиб ўпди. — Уйғотиб юбордимми, малагим? — Акмал ўз-ўзидан нафратланиб кетди. — Ҳеч қиси йўқ, жоним мани. — Ҳадемай тонг отади, кетишим керак. — Нега? Нима, туш-пуш кўрдингизми, жоним? — Лайло Фарҳунд ўрнидан туриб, момиқ-пар кўрпасини кўксига тортди. — Йўқ... — Акмалнинг хаёлига лоп этиб Кашмирда кечган синовлар ва кейин қиз-жувонлардан йироқ бўлиши кераклиги келди. Лайло билан қолгани, бирга бўлганидан ўз-ўзидан жирканиб кетди. Шу баробарида бугун эрта учрашишини айтиб, ювиниш хонасига чиқди, сўнг кийиниб йўлга отланди. — Кечга келинг, мен яна 4-5 кун шу ердаман, жоним, кутаман, ҳаётим, — Лайло Фарҳунд Акмални қучиб, лабларидан ўпиб хайрлашди. — Хўп, соғ бўлинг, гўзалим, — деди тил учида Акмал. — Бўпти, жоним, хайр, кечгача! Акмал тонг қоронғисида шайхнинг уйига келса, Усмон ибн Ҳалил энди намозни ўқиб, ташқарига чиққан экан. Акмалга қараб истамайгина жилмайди-да, ҳаммомни кўрсатди: — Аввал бир ювиниб келинг. Акмал дув қизариб кетди, қайта ювиниб чиқди. Сўнг вазиятни юмшатиш учун дўстининг хонасига кирди ва деди: — Кечаги тун қандай ўтди? — Расво. У қиз бир енгилтак экан, мени номерига таклиф этди. — Хўш, буни билардим, унинг гап-сўзидан маълум эди. Кўнглингиз жонон тусагани учун чақиргандим, — кулди Акмал. — Рости, яна орқам кўтармади. Ресторанда бирга овқатландим-у, бир-биримизга тўғри келмаслигимизни айтиб кайтариб юбордим. — Тўғри қилибсиз, мен ҳам бормасам бўларкан. — Нега? — шайхнинг ўғли у бир балони бошлаган деб хавотирга тушди. — Ёмон туш кўрдим. Доим ўша билан бирга бўлсам, сариқ аждаҳо тушимга киради ва мени тоғу тошлар устига олиб чиқиб, баланд қоядан ташлаб юборади. — Лекин Худо ёрлақаб, доим омон қоласиз. Энди бунақа ишни йиғиштиринг, тағин бир куни ўша ётган жойингиздан уйғонолмай қолманг яна, — шайхнинг ўғли бу тушнинг бехосият эканини билса-да, гапни ҳазилга буриб юборди. — Қўрқитманг одамни! — Унда бунақа аҳмоқликни энди йиғиштиринг. Сизни олиб қолишдан мақсад нима эди? — Кечирасиз. — Ишлар бўлди, кайфият жойига келди, шундайми? Акмал индамай, беҳолгина бош ирғади. — Энди бир иш қиламиз: ўша тилсимланган ғордаги бойликни қўлга киритишимиз керак. — Синай ярим оролидагими? — Ҳа-да, Акмал! — Бўпти, тўғри айтасиз. Бировларнинг қучоғида наҳс босиб ётгунча, фойдали иш билан шуғулланай. Қачон йўлга тушамиз? — Сиз бугун яхшилаб дам олинг. Бугун бизга нима керак бўлса, барчасини ҳозирлайман. Эртага азонда чиқиб кетамиз.

— бош ирғади Акмал. Кейин Лайло атай уни кутиш учун ёлғиз қолганми ёки доимгидек ўзи алоҳида хона буюртма бердими, билиш учун сўради: — Ҳар галгидек ўзингизга алоҳида хона буюртма берибсиз-да? — Ҳа. — Қолганлар-чи? — Йигитлар иккига бўлинишган, қизлар ҳам. Продюсер билан мен алоҳида. — Яхши... Акмал: «Ҳа энди, сизлар катта, кўнгилларингиз тусаган одам билан бўласизлар», — демоқчи эди, индамади. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. «Ўлдим! Лайло буни атай уюштирган! Кашмир мафияси мени ўлдириш учун айни вақтини топди!» — дея жойидан ирғиб туриб кетди ва бирдан эшикка юзланди. — Қўрқманг, товуқюрак бўлиб қолибсизми? Кечки овқатимни, сизни келишингизни билиб номерга чақиртиргандим, сиз бўлсангиз... — кулди Лайло Фарҳунд. Хонанда шундай дея жойидан турди ва эшилиб бориб эшикни очди. Остонада аравача сурган меҳмонхона хизматчиси пайдо бўлди. Кўчма столни уларнинг дивани ўртасидаги стол билан алмаштириб кетди. Буюртмада денгиз қискичбақасидан тортиб француз коньяги, виски, Миср таомлари, шунингдек, турли-туман салатлар мавжуд эди. Таомлардан димоқни қитиқловчи хушбўй ҳид атрофга тараларди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

86-87-қисм Шундан сўнг кўп ўтмай концерт ҳам тугади. Акмал бу ерда Лайлонинг одамлари эътиборига тушиб қолмаслик учун индамай санъат саройидан чиқди. Дўсти Усмон ибн Ҳалилга қўнғироқ қилиб, эронлик хонандалар «Аср» меҳмонхонасида туришганини, бундан ташқари, боя гулдаста берган қизнинг рус экани, уни сўрагани ва ташриф қоғози берганини айтди. — Келасизми? — деди гап охирида. — Ҳа, бораман. Шу ерда туринг, бирга кетамиз. «Шайхнинг ўғли роса қутиряпти-ку, — деди Акмал ўзига-ўзи, — яхшиликка бўлсин». Ярим соат ўтмай Усмон ибн Ҳалил машинасида санъат саройи олдига келди, сўнг иккиси машинага ўтириб «Аср» меҳмонхонасига кетишди. — У қиз мени кўрмасин. Қўнғироқ қилинг, мен Лайлонинг ёнида бўламан, — деди Акмал дўстига Натальянинг ташриф қоғозини узатиб. — Яхши, — илжайди Усмон ибн Ҳалил. Шу ерда ажралишди: шайхнинг ўғли қўнғироқ қилишга, Акмал эса Лайлонинг қайси хонада эканини аниқлашга тушди. Меҳмонхона бошқарувчиси Лайло Фарҳунднинг қайси хонада эканини аниқлади ва: «Кириш мумкин эмас», — деди. — Менинг келганимни айтинг. Бошқарувчи номерга қўнғироқ қилиб, араб тилида бир нималарни гаплашгач, ундан рус тилида исмини сўради, сўнг гўшакни қўйди. 2-қават, 17-хонага чиқишини айтди. Акмал юқори қаватга чиқиб, 17-рақамли эшикни тақиллатган пайтда Усмон ибн Ҳалил меҳмонхона ресторанида рус қизи билан суҳбат бошлаганди. Акмал эшикни икки марта чертган эди, ичкаридан зулфиннинг шиқирлаб очилгани эшитилди. Зум ўтмай эшик очилди. Эшик ортида эса ҳозиргина концерт либосларини алмаштириб, хонасига келгач, бир ўзини ойнага солиб, таранг, сидириб турувчи либосларини кийган Лайло Фарҳунд турарди. — Акмал, жоним, келинг ичкарига! — деди қувончини яширолмай. — Эрон гўзалига салом бердик! Ҳаётим, мени бугун жудаям очилиб кетибсизми? Акмал номер эшигини ёпиб, «ичкарида яна биров йўқмикан» дея атрофга бир сергак нигоҳ ташлади, хонанданинг лабидан ўпиб сўрашди. — Шунақами? Мулозаматни ҳам жуда ошириб юборасиз-да, жоним, — жилмайди Лайло Фарҳунд. — Чин сўзим, анчадан бери кўрмадим-у, кўзимга оловдек кўриняпсиз. — Келинг, бегим, амрингизга мунтазирман, — Лайло Фарҳунд уни ичкарига бошлади ва люкс номернинг барча шароити мужассам этилган хонасига олиб кирди. Ичкарида яна битта хона бўлиб, эшиги ёпиқ эди, ҳойнаҳой ётоқхона бўлса керак. — Чарчамадингизми? — деди Акмал ёқаси анчайин очиқ, ҳаворанг кофтада бўлиқ сийналарини кўз-кўз қилаётгандек диванга унга ўтириб, ҳиёл пастга энгашиб турган хонандага. — Йўқ, концертида чарчайдиган қўшиқчи эмас. Боядан бери ўйлайман, бу ерда нима қилиб юрибсиз? — кулди Лайло Фарҳунд. — Бир ишим бор эди, 2 кундан бери Қоҳирадаман. Тасодифан афишангизни кўриб қолдим. — Бир қўнғироқ қилсангиз, ўзим сизни таклиф этардим, — жилмайди хонанда. — Сиз бир камбағал бечора, телефонингиз йўқ-да, тўғрими? Биргина қўнғироқ қилиш сизга қимматга тушади. Акмалнинг қочириғини тушуниб қолган Лайло Фарҳунд кулиб юборди: — Неча кун шу ерда бўласиз? — Бу ўзимга боғлиқ эмас. — Бу нима деганингиз? — Сизни кўрдим-у, ақл-ҳушимни йўқотдим, яна эс-ҳушимдан айрилдим, — хонанда Акмалнинг кўксини чангаллаб кўрсатди. — Ҳазилни қўйинг, Акмал, нега йўқолиб кетдингиз? — бироз гина билан сўради хонанда. — Очиғи, Кашмирда мени не кўйларга солмадингиз... Ўшанда мафия сардори Фотиҳ Музаффар ёнида туриб менга ўтказган тазйиқларингиз, кейин сиздан хафа бўлгандим. Шайх ўғлининг тўйида ҳам менга рўйхушлик бермадингиз, — деди Акмалнинг ғазаби қўзиб. — Унақа деманг, уларнинг бари ўтиб кетди. Бугун ҳаммасини тушунтириб бераман, муҳими — доим сизни яхши кўрганман! — Лайло Фарҳунд шундай дея Акмалнинг ёнида ўтириб, бошини кўксига қўйди. — Аҳмад Нуфуз қаерда? — жиддий тортди Акмал. — Шу ерда. — Наҳотки у ёлғиз бўлса? — Акмал Лайлога синовчан назар ташлади. — Акмал, нега доим продюсеримдан шубҳа қиласиз? Сизга неча марта айтаман, унинг дарди мен эмас, ёш раққосалар. — Бу билан у мени ёқтирмайди демоқчимисиз? — Ҳа. Мен у учун бизнес воситасиман, менда у мухлисларим тасаввур қилганчалик катта бойлик йўқ, у эса бундан унумли фойдаланади. — Ҳозир у қаерда? — Шу ерда. Ҳойнаҳой бирорта раққоса билан айшини суриб ётгандир, — Лайло гапни чўрт кесди. — Шунақа денг...

— Танишганимдан хурсандман, сизни Натали десам ҳам бўлар экан-да? — Албатта, ўзингизники-чи? — жилмайди қиз. — Акмал. — Акмал — ўзбекча исмми? — ҳайрон бўлди қиз. — Қандай топдингиз? — Ахир мен Тошкентга кўп борганман. — Косметика билан шуғулланмайсизми? Қиз кулиб юборди: — Қойил, қандай қилиб билиб оласиз-а? — Буниси сир бўла қолсин. Ҳозир Қоҳирада яшаяпсизми? — Акмал унга чалғишни истамаса-да, қиз борган сари эътиборини тортарди. — Ҳа, «Аср» меҳмонхонасида. Лайло Фарҳунд ўтган йили Москвада концерт берган эди, ўшандан бери унинг мухлисиман. Омадимни қарангки, у билан бир меҳмонхонада ҳам турибман. — ёлғиз ўзингизми? — бу сўз Акмалнинг оғзидан бехосдан чиқиб кетди. — Ёмонсиз-а! Очиғи, дўстингиз жудаям марҳаматли йигит экан. — Кечирасиз, боя мисрлик дўстимга деб визитка бердингиз, шунақа денг, уни ёқтириб қолдингиз шекилли? — деди Акмал кулиб. Наталья дув қизариб кетди, сўнгра ирғиб ўрнидан турди. У Акмалнинг аросатда эканлиги, уни хонанда билан солиштириб ўтиргани, бўлмаса аллақачон кечки овқатга таклиф қилишини билдими, жойидан тургач, қаради-да деди: — Визиткамни дўстингизга берасиз деган умиддаман. — Албатта, — Акмал қизнинг ранжиганини сезди. Қиз тўғри залдан чиқиб кетди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

Қувончбек кафтида қисиб турган барча нон ушоқларини авлиё балиқларга ташлаганидан сўнг, улар Бухорога йўл олишди ва зиёратларини Баҳоуддин Нақшбанд қабрини зиёрат қилишдан бошлашди. Сўнг барча тарихий масканлар ва қадамжоларни ҳам зиёрат қилишди. Кеч кириб қоронғи тушганда эса улар улкан таассурот ва тарих ҳайратлари оғушида Тошкентга қайтишди. Акмал узукни ўғлининг бармоғига тақиб ҳам ташвишлардан қутулмади. Зиёратдан қайтиб, 3 кун ўтиб, тонг саҳарда яна туш кўрди: тушида ўғли иккови Қоҳирадаги Аждарбулоқда чўмилиб ётган эмиш. Бир маҳал сув юзи қип-қизил қон тусига кирибди-ю, ўша сариқ аждар сувдан чиқиб, Қувончбекни тортиб кетибди. — Йўқ, йўқ! — қичқириб юборибди Акмал. Аммо қанча уринмасин, қанча ҳаракат қилмасин, бир қадам ҳам олдинга юролмасмиш. Аждарбулоқ суви эса кўтарилиб, унинг бўйнидан ошиб, тобора кўмиб бораётган эмиш. Акмал нафаси қайтиб, жон ҳолатда талпинар, лекин сув уни тобора бўғиб келармиш. Булоқнинг нариги тарафида эса аждар ўғлини тортиб кетяпти... Акмал жон ҳолатда қичқириб, шу күйи уйғониб кетди. Қараса — диванда ётибди, жиққа терга ботиб кетган эди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

Акмал отасининг мушоҳадасидан қониқмади. Анвар ака эса айни дамда болалари бағрида, тани-жони соғ эканидан хурсанд эди. — Дада, 1-2 кундан сўнг неварангизни олиб оилавий бир зиёратга борсак... Самарқанд, Бухоро дегандек тарихий, сирли масканларни бир зиёрат қилсак нима дейсиз? — деди Акмал. — Яхши ўйлабсан, болам, — бош чайқади Анвар ака. — Унда бундай қиламиз: менинг бирор ҳафта ишим бор, шуни битириб олай. Уйга ва ишларга уканг Асқаржонни қолдирамиз-да, ҳаммамиз кетамиз. — Хўп, дада, сиз нима десангиз шу-да, — деди Акмал. 1 ҳафтадан сўнг Анвар ака бошчилигидаги оила, ўтган йили Акмал Россиядан бир миллион икки юз минг доллар ютиб келганда харид қилинган қоп-қора «Жип» машинасида Самарқандга йўл олди. Рўлда Акмал, ёнида отаси, орқада қайнона-келин, ўртада Қувончбек. Ёшига етиш арафасида «той-той» қилиб юра бошлаган, девор ёки столни ушлатиб қўйса пирдираб юрар, қўлидан етакласа 7-8 қадам ташлаб чарчаб қоларди. Ҳозир у машина орқасида тик туриб олган, ҳадеб «Да-да, ҳи-ҳи» дер, алланимадан шод, қувноқ эди. Акмал машинани тез, аммо эҳтиёткорлик билан ҳайдар, ўғлининг хурсандлигидан кўнгли тоғдек кўтарилди. Улар зиёратни Шоҳи-Зинда мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

— Узукни тақмайман! — Акмал шундай фикрга келиб: «Ўғлимнинг мен каби азобу шаҳватга ботишини истамайман», — деди. Кун чошгоҳга келиши билан бирин-кетин меҳмонлар келишди. Қайнотаси Собирбой ака хотини билан келди, сўнг поччаси билан опаси ва бошқа қариндош, қўшни-қўшнилар йиғилишди. Акмалнинг ўтган йили сотиб олган данғиллама ҳовлисида базм бошланди. Меҳмонлар дид билан безатилган дастурхон атрофидан жой олишди. Эркаклар қўлларига қадаҳ олиб, аёллар эса Қувончбекни ўзидан бирин-кетин кўтариб, энг эзгу тилакларини билдиришди. Зиёфат қизиб, меҳмонларнинг кайфи оша бошлади. Енди Қувончбек қолиб, Акмални мақташарди. — Акмалжон, сизга гап йўқ! Мен сиздай ишбилармон, шаҳримизда кўзга кўринган куёвим борлигидан фахрланаман, — деди қайнотаси Собирбой ака. — Раҳмат, — Акмал қайнотасига миннатдорчилик билдириб, аммо ич-ичидан бир нима югуриб ўтди. «Бир пайтлар хотини билан: "Қизимни бермаймиз, сен бир ялангоёқ бўлсанг!" деб уйидан ҳайдаб солган эди, энди гапини қара!» деди, бироқ индамади. Худога шукур, ҳозир Собирбойнинг куёвига 2-маротаба тан бериши эди. 1-сафар қизини ажраштириб олиш учун у аҳмоқнинг Москвага борганида, Акмалнинг 2 та супермаркет билан 1 та ресторанни бошқариб, кекириб юрганининг устидан чиққан эди. 🔰 Давоми бор… ❤️ Лайк босишни унутманг! @drabllar

71-72-қисм Акмалнинг ишлари юришиб, Ҳайдар акаси юритаётган автосервисда АЁҚШ билан «автомойка» бўлса, энди ёнида 3 та машиналар тузатишни йўлга қўйди. Ойисига маҳалладан бир жой сотиб олиб, уни ҳам янги тикув машинаси билан дастгоҳлар келтириб, дам олиш хонаси, ошхона қилиб берди. Унинг ишлари зўр, фақат ўғлининг туғилган куни кун сайин яқинлашарди. Акмал хавотирда: қўлидаги жодуланган узукни унинг бармоғига тақиши керак. Кейинги кунларда Акмалнинг тунда уйқуси қочарди, фақат узук ва ўғли ҳақида ўйлар, узукни Қувончбекка тақса, у ҳам ўзи каби юрт кезиб, боши саргузашту балолар, ишқий ўйинлардан чиқмай қолишидан қўрқарди. Хотини Дилнозанинг ўтли муҳаббати, Россияда Анжелина, Галина, Мисрда эронлик хонанда Лайло Фархунд — булар асосийси, энг унутилмас ва бир умр хотирасидан чиқмас онлар эди. Акмал севги хотирасини эсласа, эти жимирлаб кетар, кўз олдига Анжелинанинг ўтли нигоҳи, Лайло Фархунднинг нозли ишвалари келарди. Бу лаҳзаларда у ўзини омадли эстрада юлдузлари қилолмас севги достонини бошидан кечирган йигит деб билар, шу билан ўз қалбини ақлига бўйсундиролмасди. — Дадаси, уйқунгиз қочдими? — дерди Дилноза. Акмал нима дейишни билмай, хотинини қучоқлаб, сездирмай: — Негадир уйқум қочди... — ҳурсинди Акмал. — Бирор нимадан хавотирдамисиз? — Дилноза эрининг яна уйдан кетиши, ойлаб йўқ бўлишидан чўчиб. — Ростини айтсам, Қувончбекдан хавотирдаман. — Нега ундай дейсиз, ўғлимиз яхши-ку? — эрига сурилиб деди Дилноза. — Яхши, биламан, аммо яқинда 1 ёшга тўлади. Нусрат бобо ҳамда кашмирлик фолбин кампир менга унга узук тақишим кераклигини айтишган. Дилноза ўйланиб қолади, чуқур нафас олиб: — Қувончбек ухладими? Дилноза каравотга қараб: — Ҳа, ухлаяпти. — Ростданми, ҳаётим? Қани, унда яқинроқ кел-чи, жоним, — деб Дилнозани бағрига босиб, лабига лабини босди. Улар шу тарзда муҳаббат ва эҳтирос билан тонг оттиришар, тонгда одатий кунлар бошпанарди. Қувончбекнинг туғилган кунига 1 кун қолганда Акмалнинг пайтавасига қурт тушди: 1 та зардор тўн олиб келди, зиёфатга нима керак — барчасини муҳайё қилди. Ўша куни даҳшатли туш кўрди: тушида Мисрда эмиш, Аждарбулоқ бўйида, 7 шайх масжиди олдида Қувончбекнинг туғилган кунини нишонлармиш. Нусрат бобо билан кашмирлик фолбин ҳам бор экан. Шайх Ҳалил ибн Аббос унга қараб: — Қани, узукни тақинг! — дебди. Акмал узукни тақса, ўғли ўрнидан ирғиб туриб, булоқ бўйига чопибди. Акмал ўғлини тутаман деса, у чопармиш. «Қувончбек, Қувончбек!» деб чақирса ҳам қарамасмиш. Шу вақт Аждарбулоқ бўйида тўзон кўтарилиб, булоқ ичидан ўша Акмални йиллар давомида таъқиб этган сариқ аждар чиқибди-да, Қувончбекни судраб, Аждарбулоқ ичига тортиб кетибди. — Қувончбек! — Акмал чинқириб, аждар кетидан ўзини бир лаҳзада қип-қизил қон тусига кирган Аждарбулоққа отибди. Шу лаҳзада бақириб уйғониб кетибди, атрофига қараса — ўз уйида, ёнида хотини диванда ётибди. — Ё тавба, астағфируллоҳ! Ҳайрият, тушим экан, сал бўлмаса ўлиб қолай дедим, — деди тез-тез калима қайтариб. Ўрнидан туриб, дераза ёнига бориб, уни очиб, тоза ҳаводан симириб нафас олди. — Сизга нима бўлди, нега жойингиздан туриб кетдингиз? — деди Дилноза. — Ёмон туш кўрдим. Тушимда Қувончбекнинг бармоғига узук тақибман, Қоҳирада, Аждарбулоқда. Узукни тақишим билан уни ўша сариқ аждар Аждарбулоққа тортиб кетди, изидан ўзимни сувга отдим, сув қип-қизил қон эди... — Ё тавба, дадаси, нималарга йўлиқиб қолдик-а?! — Нима қилай, узукни тақишим шарт, аммо қўрқувдаман, — Акмал дераза тагида ўтирди. — Ўғлимни сеҳр-жоду кутяпти. Ўзим қўрқаман, бирор кор-ҳол бўлса-я... — Сиз кўрган азобларни кўрса-я! Яхшиси, тақманг, ишқилиб, Қувончбекни ўйланг. Унга бир нима бўлса, ўзимни кечиролмайман! — Буни айтишга осон, аммо башорат қилинган. Мен ҳам онаси, менга қара, ўғлимга узукни тақмайман! — келиб диван четига ўтириб олди Акмал. — Тақмайсиз? Ахир ўзингиз «тақмасак бўлмайди» дердингиз-ку? — Дилноза чўчиб кетиб. — Дердим, аслида ҳам шундай, аммо бугунги тушимдан сўнг қўрқиб қолдим. Сариқ аждар ўғлимни судраб, сувга тортиб кетди, сув қип-қизил қон... — Ё тавба! Унда ўзингиз биласиз, мен бир нарса деёлмайман, — Дилноза ёқасига туфлаб.

66-67-қисм Фолбин кампир ҳар иккисини илонлар шоҳи тил тегизиб, заҳарлаб кетган сув билан ювинтирди. Шундан сўнг иккови номига овқат еб, ухладилар. Эртаси куни эрталаб фолбин бир хонада учуқ, яра-чақалари яхши бўлиб, ўзи ҳам соғайиб, ўзи бир етовсиз чиқиб келган Шайхнинг ўғлига яна бир фол кўрди. Бир кечада ўғлининг соғайиб кетишидан лолу ҳайрон бўлди: — Ўғлингиз мана анча соғайибди, энди кун сайин аҳволи яхшиланади. Йигит жодудан халос бўлди, шунинг учун фалажлик уни тарк этди. Хавотир олманг, бу ишни охиригача давом эттиринг. Энди Мисрга қайтинглар, иложи бўлса бугуннинг ўзида, бўлмаса эртадан бошлаб. Ўғлингизга ўша қутича топилган жойга чайла қуриб берасизми, ишқилиб, ўғлингиз қутичани қаердан олган бўлса, ўша ерга қўйиб, ёнида, яқинида 3 кеча чилла тутиб ётсин. Бу қутичани ўша олинган жойга кўмиш ва мен айтгандай чайла қуриб ётишда Акмал ёрдам беради. — Хўп, — деди ўғлининг соғайганидан боши кўкка етган Шайх ва фолбиннинг олдига минг доллар пул қўйди. — Сиздан миннатдорман, умрингиз узоқ бўлсин! — Сизнинг ҳам! — деди фолбин. — Невара тўйлар кўринг! Шундан сўнг Нусрат бобо ҳам Фотиҳ Музаффар билан фолбин кампирга кўрсатган эҳтироми ва яхшилиги учун раҳматлар айтди. Акмал эса улар билан алоҳида хайрлашди, сўнг барчаси Мисрга йўл олишди. Кашмирдаги саргузаштлар шу тарзда якун топди. Шайх Ҳалил ибн Аббос йигитлар билан Мисрга қайтгач, аввал Қоҳира аэропортидан неча кундан бери уйга қайтишини, энди бу ерда иши қолмаганини айтган Нусрат бобони очиқ чеҳра билан кузатиб қўйди: — Сизнинг бу яхшилигингизни асло унутмайман, — деди Шайх Нусрат бобонинг елкасига уриб. — Мана, Худога шукур, ўғлим соғайиб кетди, бунда албатта сизнинг хизматингиз катта. — Йўқ, — бош чайқади Нусрат бобо, — бу барчаси Худодан, биз ожиз бандалар бир сабабчимиз, холос. — Нима бўлганда ҳам сиздан беҳад миннатдорман. Яна Мисрга тез-тез келиб турингиз! — Хўп, сиз ҳам яхши қолинг. Йигитларга эҳтиёт бўлинг! — татар чол шундай дея аввал Шайх, сўнг Усмон ибн Ҳалил, энг охирида Акмал билан қучоқлашиб хайрлашди. Қучоқлашиш баробарида эса Акмалнинг қулоғига шундай дея шипшиди: — Оролга борсанг, ўзингни эҳтиёт қил. У ер жуда хавфли, аслида бормасанг ҳам бўлади, аммо майли, Шайхнинг ҳурмати учун бор. — Хўп, сиз айтгандай қиламан. — Хайр, омон бўлинглар! Нусрат бобо самолётга ўтиргач, Акмалнинг юраги тез-тез ура бошлади, кўнгли нимагадир безовта эди. Бироқ нега ёхуд вужудини қамраб олган ҳадик нима — англолмади. Шундан сўнг улар аэропортдан чиқиб, тўғри Синай ярим оролига йўл олишди. Шайх Ҳалил ибн Аббос икки йигит билан Танта ва Эль-Мансура шаҳарларини ортда қолдириб, Порт-Саидга етиб келганда шом эди. Қизил денгиз билан Ўртаер денгизини энг тор ва нозик қирра билан туташтириб турувчи Суэц каналидан қайиқ билан ўтдилар. Сўнгра Суэц воҳаси орқали Қизил денгиз соҳили — Синай ярим оролига етиб бордилар. Оролчада туриб қараганда Қизил денгиз Ер шарига оқ сурп ёпилгандай Африка тайфунида чайқалиб турар, соҳилда кузатган кишининг беихтиёр эти жимирлаб кетарди. Акмал бир нафас сокин денгизга қараб, Африка тайфунидан ажиб бир тароват бераётган қуёш нурлари, денгиз ва ярим орол гўзаллигидан баҳра олди. — Йигитлар, — деди Шайх, — қуёш ботмасдан манзилга етайлик. Усмон, сен йўл бошлайсан. Усмон ибн Ҳалил Суэц воҳасига кириб, ижарага олинган машинани кўздан кечириб олгач, отасига деди: — Хўп, ҳайданг унда. Ўғли кўрсатган йўналиш бўйлаб Шайх бир соатлар деганда ярим оролнинг шарқий томони — Иордания билан чегарадош ҳудудга келиб қолди. — Адашдик, — деди Усмон ибн Ҳалил отасига қараб. — Машинани жанубга бошланг. Улар жанубга қараб 10 км юрганда, Акмал қаердадир кўрган манзаралар кўз олдидан бир-бир ўта бошлади. Шунда бу тасвирни эслади: эронлик хонанда Лайло Фархунднинг альбомида худди шу суратдан нусха олиб, Шайхнинг ўғлига юборган эди. Акмалнинг кўз олдида ястаниб ётган ярим орол ва ўша расмни кўрган Нусрат бобо неча бор фол кўриб айтган дарвоза шаклидаги маскан мана қаршисида эди! Шайх машинани айнан ўша 2 та дарахт ёнма-ён туриб худди дарвоза шаклига кириб қолган жойга ҳайдаб борди, сўнгра бирин-кетин машинадан тушишди.