266
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
-730 天
帖子存档
Repost from YURISTKADR
Меҳнат таътилини кўчирамиз.
Ҳозир – йил якунида, декабрь ойида баъзи ташкилотлар ходимларининг фойдаланилмаган меҳнат таътилларини ёппасига кейинги йилга кўчирмоқдалар. Афсуски, биз ҳалигача меҳнат таътилини кўчириш деганда, таътил ҳар йили декабрь ойида кўчирилиши керак деб ҳисоблаймиз.
Бу нотўғри. Иш йили билан календарь йилини чалкаштирмайлик, ўртоқлар. Фойдаланилмаган меҳнат таътилини кўчириш деганда, кўчириш амалиётини ходимнинг йиллик меҳнат таътили бериладиган иш йилига боғлаш керак, асло календарь йилига эмас. Бу амалиётни таътил бериладиган иш йили тугагунига қадар амалга ошириш тўғри бўлади. Ҳозир буни тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Меҳнат кодексининг 225-моддасига кўра иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг б ўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.Шундан тушуниш керакки, меҳнат таътили ҳисоби календарь йили бўйича, яъни масалан, 01.01.2023 йилдан 31.12.2023 йил бўйича эмас, балки меҳнат шартнома бўйича ходим иш бошланган кундан эътиборан – 12 ойлик даврни қамраб олади. Мисол, ходим 2022 йил 10 ноябрь куни иш бошлаган бўлса, демак унга меҳнат таътили бериладиган иш йили 2022 йил 10 ноябрдан 2023 йил 9 ноябрга қадар бўлади. Айнан мана шу давр ходимга меҳнат таътили бериладиган иш йили чегараси ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 230-моддаси 1-қисмига кўра, “ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак” дейилган.Меҳнат таътили иш йили тугагунига қадар берилади деган мазкур қоидани юқорида айтганимдек, календарь йили (яъни, 31 декабргача берилади деб) тушунмаслик керак. Яъни, агар ходим 2022 йил 10 ноябрдан иш бошлаган бўлса, демак унинг меҳнат таътили 31.12.2023 йилгача эмас, балки 09.11.2023 йилга қадар берилиши лозим. Фойдаланилмаган меҳнат таътилини кўчириш масаласига келсак.
Меҳнат кодексининг 230-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.Ушбу қоидадаги “жорий йил” деганда ҳам иш йили назарда тутилмоқда. Бу ерда кўчириш учун энг асосий талаб – жорий иш йилида таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган – ишлаб чиқариш ҳусусиятига эга бўлган алоҳида ҳоллар бўлиши шарт. Кейин, ходимнинг розилигисиз таътил кўчирилмайди ва бунинг учун ҳужжат сифатида ундан розилик аризаси олиниши керак бўлади. Ундан кейинги талаб эса, таътилнинг фақатгина 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисмигина кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин (яъни масалан, 21 кун асосий таътил +8 кун қўшимча таътил = 29 кун. 29 кун–14 кун=16 кун. Демак, кўчириладиган таътил қисми 16 календарь кун бўлади). Яна такрорлаймиз, “таътилни 31 декабргача кўчирса бўлди” деган фикр нотўғри. Кўриб чиқаётган мисолимиз бўйича: ходимнинг таътил оладиган иш йили 2022 йил 10 ноябрдан 2023 йил 9 ноябрга қадар. Демак, унга 2023 йил 9 ноябрга қадар таътил берилиши шарт эди. Ва агар МК 230-моддаси 2-қисмида кўрсатилган алоҳида ҳолатлар сабабли таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган бўлса, кўчириш масаласи айнан 2023 йил 9 ноябрга қадар ҳал этилиши лозим эди.
Бошқа бир мисол: ходимнинг жорий иш йили 2023 йил 5 мартдан 2024 йил 4 мартгача. Яъни, бу ходимга жорий иш йили учун меҳнат таътилини 2024 йил 4 мартгача берса бўлади. Бироқ, иш йили ва календарь йил ўртасидаги фарқни тушунмаган "кадровик"лар шу ходимнинг меҳнат таътилини ҳам ҳозир, ёки 2023 йил 31 декабргача кўчириш керак деб хато ўйламоқда.P/S: ўзи аслида, меҳнат таътилларини белгиланган тартибда тасдиқланган таътил жадвалида кўрсатилган саналарда – ўз вақтида ва тўлиқ бериш энг тўғри ва энг қулай йўл ҳисобланади. Ана шунда ортиқча мураккабликлар, ҳисоб-китобда ҳар-хил хатоликлар бўлмайди. 👉@yuristkadr
Repost from Уз.Рес.ССВ буйруклари
📌Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарорининг 6-банди:
6. Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.
Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.
➡️@tibtoifa Марказнинг телеграм канали
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
Тиббиёт канали👇 🩺
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/ssv_buyruqlar
Repost from Bor gap! | Расмий канал
⚡️Ойлик 2 баробар ошади:
Резидентурани тугатган оилавий шифокорларнинг ойликларини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlbEga5bsBVXTXvwQ
Жавоблари билан ✅
Азиз тиббиёт ходимлари! Сизларни қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган Янги – 2024 йил билан чин дилдан табриклайман. 🎄
Эл-юртимиз фаровонлиги йўлидаги барча ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб, йил давомида яхши кайфият ва омад сизларни асло тарк этмасин! Оилангизга бахту саодат, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака аримасин!
2023 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқлар ва марралар кўп бўлди. Шу ўринда тарих саҳифаларидан жой олаётган 2023 йил тиббиётимиз ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган 2024 йилда ҳам тиббиётимиз ходимлари катта-катта режаларни амалга ошириш, бир қатор хайрли тадбирларни ўтказишни мўлжалламоқда.
Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам шифокор, хамшараю ва кичик тиббиёт ходимлари, азиз тиббиёт вакиллари кириб келаётган Янги – 2024 йилда сизга ва оила аъзоларингизга меҳнат фаолиятида, соғлиқни сақлаш соҳасида, жамоат ишларида ҳамиша бахт ва омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан!
Қалбларимиз пок ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда сизларни, бутун тиббиёт соҳа вакилларини янги – 2024 йил билан яна бир бор чин дилдан муборакбод этаман. 🎁
Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, оилавий бахту саодат тилайман. Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин! 🎉
Ҳурмат билан,
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш
бош бошқармаси бошлиғи
Анвар Алимов
Repost from SSV matbuot kotibi
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2024 йил билан чин юракдан қутлайман!
Янги йил арафасида ортга назар ташлаш, унинг натижаларини сарҳисоб қилиш анъанага айланган. Шу маънода тобора тарихга айланиб бораётган 2023 йил мамлакатимиз тиббиёти учун ҳам эсда қоларли воқеалар, катта ютуқлар ва юксак натижаларга бой бўлди.
Хусусан, бу йил соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнларининг бошланиши сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Муҳтарам Президентимизнинг соҳага қаратаётган юксак эътибори туфайли ўзбек тиббиёти инновацион, юқори технологик ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган мутлақо янги тизимга айланмоқда.
Буни эса 2023 йил бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, трансплантологик операциялар туман даражасигача туширилиб, беморлар яшаш ҳудудларининг ўзида ихтисослашган тиббий хизмат билан қамраб олингани мисолида ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, соҳада яна қатор юқори технологик амалиётлар, роботохирургик, кардиохирургик операциялар йўлга қўйилди.
Жумладан, юртимизда биринчи бор кичик ёшли беморларда буйрак кўчириш ва суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётларининг бажарилгани ҳамда эпилепсия касаллигида чип ўрнатиш ва умуртқа поғонаси қийшиқлиги радикал коррекцияси каби ноёб жарроҳлик операцияларининг ўтказилгани тиббиётимиз тарихида бутунлай янги саҳифа очди.
Шунингдек, жорий йил илк бор тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо шаффоф ва адолатли тизими яратилгани соҳани етук, чуқур билимли ва халқаро рақобатбардош кадрлар билан таъминлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Бирламчи бўғинда эса кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати белгиланиб, аҳолига давлат томонидан 235 турдаги дори воситалари бепул бериладиган бўлди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалларига қарийб 800 та замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.
Албатта бу саъй-ҳаракатларнинг таг замирида, энг аввало, одамларни тиббиёт тизимидан тўлақонли рози қилиш, соҳани чинакам халқчил тизимга айлантириш ва уни аҳолига янада яқинлаштиришдек эзгу мақсад мужассам.
Шунингдек, йил сўнгида ёш тиббиёт мутахассислари ва талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ангиограф ускуналарининг тақдим этилгани ҳам йилнинг энг яхши янгиликларидан бири бўлди.
Албатта кириб келаётган янги йилда ҳам юртдошларимиз соғлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббиётни ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш учун олдимизда жуда катта вазифалар турибди.
Бу улкан мақсадларни амалга оширишда эса шубҳасиз, Сиз азиз тиббиёт ходимлари муҳим ва ҳал қилувчи кучсиз!
Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!
Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Қадрингиз ва қаддингиз доимо баланд бўлсин!
Амрилло ИНОЯТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
Медикча табрик!🥰
Кириб келаётган
Янги Йил билан ҳаммаларизни табриклиман.
2024-йилда Ҳамиша иммунитетингиз юқори,
АТФ ингиз кўп👩🎓👨🔬👨🌾🏃♂️, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80 га 120❤, кўзларингиз лочиндек ўткир🦅, ўпкангиз гипокциядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!!! 2023- йилда ушалмаган орзуларингизга янги йилда албатта етишинг, соғлик саломатлик,оилавий ҳотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин 🙃 😇🥳
Repost from Уз.Рес.ССВ буйруклари
Кириб келаётган янги 2024-йил барчангизга муборак булсин!
Илохим барчангиз уйлаган ниятингизга етиб юринг.
Хар бир кунимиз тинчлик хотиржамликда, соглик-саломатликда, калби бутунликда, якинларимиз багрида булиб юришлик насиб килсин.
Энг яхши тилаклар билан
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
Тиббиёт канали👇 🩺
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/ssv_buyruqlar
Перечень устных и тестовых вопросов, используемых для присвоения квалификационной категории медсестры по специальности «Высшее сестринское дело», средних медицинских и средних фармацевтических работников на заседании специализированных аттестационных комиссий Центра оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников
https://tmbm.ssv.uz/page/nurse-question
➡️ @tibtoifa телеграм канал
Repost from Хабарлар 24 | Расмий канал
❗️Барча ходимлар «Янги йил»да кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин
Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари аниқ: 30 декабр — шанба, 31 декабр — якшанба, 1 январ — душанба (Янги йил).
2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:
6 январ — шанба кунидан 2 январ — сешанба кунига. Шунда 2 январ сешанба 5 кунликлар учун дам олиш ҳисобланиб, 6 январ — шанба эса иш куни бўлади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январ сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.
👉 @Xabarlar24
Батафсил https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi
Repost from Уз.Рес.ССВ буйруклари
Тоифа Саволлари 100% Аниқ жавоблари билан .
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/ssv_buyruqlar
https://t.me/medical_xirurgiya
Repost from SSV matbuot kotibi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан байрам табриги
Қадрли ватандошлар!
Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
—————
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева в связи с Днем Конституции
Дорогие соотечественники!
Искренне, от всего сердца поздравляю вас, весь наш многонациональный народ с Днем Конституции Республики Узбекистан – 8 декабря.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
"Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади.
Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир."
© Имлом Каримов
Конститутциямизнинг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин, фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият тарк этмасин!
Repost from Уз.Рес.ССВ буйруклари
Никобларни зарарсизлантириш.
Фойдаланилган адабиёт 0342-17 санпин
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄
Тиббиёт канали👇 🩺
https://t.me/medical_xirurgiya
https://t.me/ssv_buyruqlar
Repost from Kun.uz Rasmiy Kanal
#Диққат #Дахшат
🔞❗️Ўзбекистонда 48.000 нафардан ошиқ одамда ОИТС (СПИД) аниқланди!!!
Ушбу давоси ҳалигача топилмаган касаллик оқибатида бир эркак СПИД юқтириб вафот этди. Ҳаттоки турмуш ўртоғига ҳам СПИД юқтиргани маълум бўлди. Ушбу касалликни юқтириб вафот этган эркакнинг 3 нафар фарзанди етим қолди
https://telegram.me/+fMWRNebmsKQzM2Ey
