Malham Uz 🌹
前往频道在 Telegram
Ранг баранг хабарлар, турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Cаволлар учун : @Abduqadir_Sattarov
显示更多412
订阅者
+124 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
412
Энди анов даврда фалончи ёзувчи-шоирлар мановдай хато ёзганлар, деб ўтмишга тош отиш мутлақо мантиқсиздир.
Бугун битта нодон Саид Аҳмаддек буюк адибни ғийбат қилиб ёзибди. Нима эмиш, у бир пайтлар битта “шоир”ни устидан ёзган эмиш... Хўш, ўша “шоир” ўзи оппоқ бўлганмикин? Балки, бу гаплар Саид Аҳмад акага туҳмат ё уйдирмадир? Бугун шунақа бўлмағур гапларни қўзғаш кимга зарил кепти? Очиғи, унинг бўлмағур гапларини ўқиб, дилим оғриди. Бир ҳақиқат шуки, бугун буюк ёзувчи-шоирларимизни битта-битта ёмонотлиқ қилишга чиранаётганлар пайдо бўлмоқда. Уларга қарата, ўзинг кимсан, нима ишни қойил қилиб қўйгансан, деб сўрасангиз, жўяли жавоб эшитмайсиз...
Миллионлаб мухлисларининг қалбидан мангу жой олган атоқли адиб Саид Аҳмад (Ҳасанхўжаев Саидаҳмад)га 1968 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 1980 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси ва 1999 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони ҳамда қатор орден-медаллар заҳматли меҳнатига яраша берилган!
Миллий адабиётимизнинг улуғвор карвони асрлар оша гулдурос солиб келгуси авлодлар ҳаётга кириб бораверади! Шунинг учун Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқа миллат фахрига айланган даҳо ёзувчи-шоирларга асло тош отманг!
Отган тошларингиз фақат ўз бошларингизга тушаверади...
Тўлқин ЭШБЕК
2026 йил 8 сентябрь
412
ДАҲОЛАРГА ТОШ ОТМАНГ!..
Иллат излаганга – иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга – ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга – ҳикматдир дунё.
Садриддин Салим Бухорий
Тарихга айланган XX-асрда миллатимиз кўп буюк зотларни камолга етказди. Миллий адабиётимизнинг мангу юлдузларига айланган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Султон Акбарий, Парда Турсин, Рахмат Файзий ва мен шахсан фаолиятларини ўз кўзим билан кўриб ҳавас қилганларим: Шароф Рашидов, Зулфия, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова, Асқад Мухтор, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Сарвар Азимов, Иброҳим Раҳим, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Шуҳрат, Худойберди Тўхтабоев, Оқилжон Ҳусан, Ўткир Ҳошимов, Неъмат Аминов, Омон Матжон, Шукур Холмирзаев, Тоғай Мурод, Шавкат Раҳмон, Носир Фозилов, Ҳамид Ғулом, Мирмуҳсин, Анвар Обиджон, Турсунбой Адашбоев, Озод Шарафиддинов, Иброҳим Ғафур, Ойдин Ҳожиева, Ҳалима Худойбердиева, Учқун Назаров, Ўктам Усмонов, Ўлмас Умарбеков, Жамол Камол, Явдод Илёсов, Маъруф Жалил, Тоҳир Малик, Мамадали Маҳмудов, Нормурод Нарзуллаев, Шавкат Раҳмон, Азим Суюн, Муҳаммад Юсуф, Рауф Парфи, Тўра Сулаймон, Шарифа Салимова, Бахтиёр Бобон, Зайниддин Баҳриддинов, Абдулла Турдиев, Ўткир Саидов раҳматлилар ҳамда бугун ҳам фаол ижод қилаётган катта ёшдаги авлод вакиллари: Муҳаммад Али, Нусрат Раҳмат, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Фарид Усмон, Хуршид Даврон, Хуршид Дўстмуҳаммад, Мирзапўлат Тошпўлатов, Йўлдош Эшбек, Абдусаид Кўчимов, Фармон Тошев, Нурали Қобул, Шаҳодат Исахонова, Абдулла Шер, Эркин Малик, Сирожиддин Саййид, Мирзо Кенжабек, Аҳмаджон Мелибоев, Абдурашид Нурмуродов, Шойим Бўтаев, Тўлқин Ҳайит каби устоз ёзувчи-шоирлар олдида ҳамиша таъзим бажо айлайман.
Уларнинг бетакрор асарлари бир бутунликда ўзбек миллий адабиёти олтин хазинасини ташкил этади.
Юқорида номлари саналган ёзувчи-шоирларнинг кўпчилиги бадиий ижод қилиш билан бир қаторда жамиятда ҳам фаол хизмат қилишган, масъул лавозимларда фаолият кўрсатишган.
Улар собиқ СССР даврида таваллуд топиб, камолга етганлар ва ўша давр ҳаётини ижтимоий борлиқ, мавжуд муҳит деб билганлар. Айтайлик, 1950 йиллардаги очарчилик, қаҳатчиликни бошидан ўтказганлар 1960 йилларда ҳаёт анча ўнгланганидан мамнун бўлиб ижод қилишган. 1970 йиллардаги ютуқлар, хусусан, қишлоқларга электр токи бориб, хонадонлар чароғон бўлгани, радиоузеллар ва кейинроқ ҳақиқий радиолар, телевизорлар, телефон ва холодильниклар оддий рўзғорларгача кириб боришидан албатта ижод аҳли илҳомланган. 1980 йиллардаги ҳаёт шу қадар таассуротларга бой бўлдики, ўша даврни ҳали-ҳанузгача қўмсаб яшайдиганлар ҳам ўзларича ҳақдирлар! Уларга “сен хато ўйлайсан...” дейишдан аввал ҳаётга теранроқ назар солмоқ зарур. Ўша даврларда эришилган жуда кўп ютуқлар минглаб зиёлилар, ишчи-деҳқонлар, бунёдкорлар ва бошқа касб эгаларининг заҳматли меҳнатлари эвазига амалга ошган! Уларнинг тепасида атоқли давлат ва жамоат арбоблари Шароф Рашидов, Оқил Салимов, Тўрақул Йўлдошев каби халқпарвар, миллатпарвар раҳбарлар туришган!
Ўша даврда айни кучга тўлган ёзувчи-шоирлар кўз ўнгида юз бераётган улуғвор ишлардан, фаровон ҳаётдан илҳомланиб, ўз даврини тараннум этганларини ҳам тўғри англамоқ лозим! Гапнинг ростини айтиш керак, 1987-1988 йилларгача ҳеч ким СССР тарқалиб кетишини, шунча пайт ягона иттифоқ мамлакат бўлиб келган 15 та республика мустақил давлат мақомига эга бўлишини тасаввур ҳам эта олмасди...
Ўша ўтган даврлар ҳам аслида кечаги тарихимиздир! Уни бугун мустақил давлат сифатида яшаётган бирорта давлат бўлар-бўлмасга ёмонлаётгани йўқ!..
Мен бу билан собиқ мустабид тузумни оқламоқчи ҳам, ёқламоқчи ҳам эмасман. Ўша тузум тўғри, адолатли, ҳаққоний бўлганида ҳамон яшашда давом этган бўлур эди... Ғайришуурий, нобоп жиҳатлари ҳам кўплиги боис ҳаёт саҳнасидан ўчиб кетди!
412
Фақат Зиндон бироз кўкрагин керди.
Дарвоқе бу ерда ҳар битта дўкон,
Болаларга бепул совғалар берди.
Иссиқ эди сайр зўр ўтди бироқ,
Ҳайрон қолди шунда бу ердаги эл.
Қуёшнинг юзини ёпти бир булут,
Ва эса бошлади қаердандир ел.
2
Поезд жилди. Хомуш тортди Хоразм,
Сафар қариб бўлди кетар палла ҳам.
412
Абдуҳалим Мелиев
КЎЗЛАР КЎРМАСА...
(Ўн олтинчи қисм)
Нақл қилишларича, бир гуруҳ кўзи ожизлар бир сабаб билан мусофирлик ёки асирлик туфайли Ҳиндистонга бориб қолишибди. Маълум муддат ўтгач улар фалакнинг гардиши билан яна ўз юртларига қайтишибди. Шунда улардан бир киши Ҳиндистонда филни кўрдиларингизми? деб сўрабди. Улар «Ҳа»,-деб жавоб берибдилар. Кўрган бўлсангиз, далил келтиринг, дебди бояги киши. Улар аслида филни кўрмаган, у ҳақда ҳатто яхши сўраб ҳам олмаган эдилар. Ҳар бири филнинг бир аъзосини пайпаслаб, ундан билим ҳосил қилиб олган эди. Шу сабабли филнинг қўлларини ушлаган киши фил устунга ўхшар экан, деса, қорнини пайпаслаган, йўқ, у беустун, деди. Хартумини ушлаган, фил аждаҳога ўхшаш бир нарса экан, деса, тишларини баён қилувчи киши эса, фил иккита суякдан иборат, деди. Қуйруғидан хабар берган киши филни осилиб турган илонга қиёс этди. Қўли билан филнинг бошини пайпаслаган киши уни бир қоянинг тумшуғи, деб шарҳ қилди. Филнинг қулоғига қўл тегизган киши уни қимирлатиб турган икки елпуғич экан, деди. Уларнинг барчаси шу тариқа турли сўзлар айтдилар. Гарчи бу сўзларнинг барчаси тўғри бўлса-да, нуқсонли эди, тартиб мавжуд эмас эди.
Шунинг учун ҳам филбонлик соҳасида устод ҳисобланган етук файласуф, ўзи ҳинд наслидан бўлган киши улар айтган сўзларни тинглаб, нақл қилганларга таъна эътироз билдирмади. Ҳатто таъна сўз ҳам айтмади ва шундай деди:
— Ҳар бир киши фил ҳақида ўзи билганини айтиб, у ҳақда нишон берди. Улар бир-бирларига зид фикрларни айтган бўлсалар-да, кечирарлидир. Чунки уларнинг ҳар бири ўз билганича сўз айтди, аммо улардан ҳеч бири филни кўрган эмас . Лекин улар айтган бу сифатларнинг барчаси бир ерга жам қилинса, улардан фил ҳақида муайян тасаввур ҳосил бўлади.
Узоқни кўрувчи кишига бу аниқ бўлгани учун у ҳеч бир иккиланмасдан кўзи ожизлар айтган барча сўзларни чин деб баҳолади.
(Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» асаридан)
2021 йилнинг ёз ойида мактаб-интернатимизга вилоят ҳокими ва прокурори ташриф буюрди. Улар иштирокида ўқувчиларимиз билан қизғин суҳбат уюштирилди.Ўқиш ва жамоат ишларида фаол талабаларга совға-саломлар улашилди. Меҳмонлар кетар чоғида янаям сахийлик қилишди.
-Ҳурматли ўқувчилар, азиз ўқитувчилар,-деди вилоят ҳокими.-Ораларингиздан эллик нафарингизни қадимий Хивага, Ичан қалъани томоша қилишга жўнатамиз. Барча харажатларни вилоят ҳокимлиги ўз зиммасига олади.
Бундай мурувватдан хабар топганлар орасида муҳокамалар, шивир-шивирлар ҳам бўлиб ўтди. Бўларнинг кўзи ожиз бўлса, кўрмаса, қандай қилиб саёҳат қилишлари мумкин, деганлар ҳам топилди. Биз эса ким нима дейишидан қатъи назар Хоразм томон йўл олдик. Қадим Хивага поездда бордик. Ҳаво жудаям иссиқ эди. Қарангки, манзилга етиб вокзалга тушганимизда қаердандир салқин шабада эса бошлади. Осмонда пайдо бўлган бир парча булут қуёш юзини тусди. Ҳаммамиз ҳайрон қолдик. Энг қизиғи сафаримиз якунига етгунга қадар салқин ҳарорат ҳукмронлик қилди. Мен эса саёҳат тафсилотларини шеърга солдим.
Бунақаси сиғмас баъзан ақлга,
Ҳикоя, на шеърга на бир яллага.
Қирқ нафар кўзлари ожиз болалар,
Зиёратга борди Ичъан қалъага.
Улар кўрмас эди мутлоқ атрофни,
Завқланмасди Қалъа кошонасидан.
Минг йиллик масжидда юз ўн уч устун,
Болаларни ўпди пешонасидан.
Эшиги ланг очиқ ҳар бир ёдгорлик,
Кирмаса улардан қиларди гина.
Хижолатлар чекди битта кўр қизни,
Нохосдан йиқитиб қўйган ҳув зина.
Минорлар энгашиб қучоғин очди,
Уларни пайпаслаб қучди болалар.
"На бўларди гўрсанг болам дунёни",
Гуё бутун Қалъа қилди нолалар.
Ўртадан йўл бериб қадим деворлар,
Марҳамат, ўтинг, деб тикка туришди.
Саф тортган донишманд қадим нақшинлар,
Қўл бериб болалар билан кўришди.
Ичан қалъа эди ниҳоятда шод,
Гўёки еттинчи осмонда учди.
Ойнага бир қараб ҳув Калта минор,
Болалар ёнида суратга тушди.
Юраги тошданми, билмадим недан,
412
СССР йўқ.
Унинг тузуми тарихда қолган.
Менинг болалик хотираларим, эски қўшиқлар, мактаб, меҳнат ва ўша давр одамлари ҳақидаги ёзувларим СССРни қайта келтирмайди.
Хотира тарғибот эмас.
Ўтмишни эслаш ўтмишни қайтариш дегани эмас.
Шунинг учун менинг хотираларимдан қўрқманглар.
Агар нимадандир эҳтиёт бўлиш керак бўлса, бугун одамларни қонунни менсимасликка, жамиятни бўлишга, адоватга ёки нотинчликка ундайдиган ҳар қандай тарғиботдан эҳтиёт бўлиш керак.
Динни ниқоб қилиб,
ўз сиёсий ёки бошқа мақсадларини одамларга сингдиришга уринаётган ҳар қандай ғояни ҳам кўр-кўрона қабул қилмаслик керак.
Кимдир илгари сиёсий сабаблар билан қамалган бўлиши мумкин, кимнингдир қарашлари бошқача бўлиши мумкин.
Лекин бугунги куни қонунни бузишга ёки бошқаларни қонунбузарликка ундашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Биз мустақил Ўзбекистонда яшаяпмиз.
Мен учун мустақилликнинг қадри фақат байроқ ва мадҳия билан эмас, қонунга ҳурмат,
инсон ҳуқуқига ҳурмат, бир-бирини ҳурмат қилиш ва тинч ҳаёт билан ўлчанади.
Қонун кимгадир ёқса ҳам, ёқмаса ҳам қонунга ҳурмат бўлиши керак.
Агар қонундан норози бўлсак, уни ўзбошимчалик билан эмас, қонуний йўл билан ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак.
Шунинг учун менинг эски қўшиқларимдан қўрқманглар.
😊😊😊
СССР ўтмишда қолган.
Бугун эса бизга ўтмишни қайтариш эмас, мустақил Ўзбекистонда қонун устуворлигини, тинчликни ва инсонлар ўртасидаги ҳурматни мустаҳкамлаш керак.
Хотирани ўқинг хулоса қилинг.
Тарғиботни ўқинг таҳлил қилинг.
Қонунни эса ҳурмат қилинг.
✨✨✨
Мени постларимга кириб ўзини вазифасини бажариш билан овора бўлаётган айрим ғаламис, хоинлардан қўрқинглар.
Оллоҳга ҳамд санолар бўлсин мен шу постларим билан ҳам ўз юртимни ўз ватанимни химоя килиб ўшаларни юзини очяпман.
Ана ўшалар ўзларини ўта кучли психологик тарғиботи билан фикрлари билан постларимда қўриняпти.
412
ВАТАННИ КИМ ВАТАН ҚИЛАР ЭРТАГА
Лоф урасан тӯхтамасдан,тинмасдан,
Ӯзга юртдан гап сӯрасам жӯрттага.
Ӯзингни бос манманликка минмасдан,
Ватанни ким ватан қилар эртага?!
Сен бу юртнинг тупроғини кӯзга сурт,
Ӯзга юртлар минг қилса ҳам ӯзга юрт.
Ёнингдаги ухлаганни уйғот , турт,
Ватанни ким ватан қилар эртага?!
Қара, қандай серқуёшли ҳаво зӯр,
Ҳовлиларда янграган куй - наво зӯр.
Гапларимни бир яхшилаб ӯйлаб кӯр,
Ватанни ким ватан қилар эртага?!
Менга азиз лой сувоқли уй , бӯтам,
Элим десанг, майли ёниб куй, бӯтам.
Бу гапларга бир маст бӯлай қуй, бӯтам!
Ватанни ким ватан қилар эртага?!
Мен ҳам мақтаб юрганим йӯқ ӯзимни,
Тушунмайсан юракдаги бӯзимни.
Бир кун, Жавлон, эслайсан бу сӯзимни,
Ватанни ким ватан қилар эртага?!
Муаллиф: Жавлон Барот
412
Ибн ал-Асирнинг маълумотича, 383 йили Шиҳоб ад-давла Хорун ибн Сулаймон Илоқ (Буғрохон ат-Туркий номи билан машҳур бўлган) Бухоро ҳукмдорига айланди. Кошғар ва Болосоғун ҳам Хитойга қадар унинг мулки эди . Буғрохон Бухорони тарк этганда унинг қолдириб кетган қўшини маҳаллий аҳоли томонидан таланди. Нуҳ ибн Мансур Бухорони қўлга киритиб, унда жойлашиб олганидан сўнг, Буғрохон оғир касалга чалинди. Бу талончиликда маҳаллий аҳолига турк ғузлар ёрдам бердилар . Турк ўғузлар у билан бирлашиб, Буғрохоннинг жангчиларини қириб ташладилар ва мулкларини таладилар. Буғрохон йўлда вафот этди. Буғрохон вафот этгач, унинг халқи ўз қўрғонларига тарқаб кетди. Буғрохон художўй киши бўлиб, шундайлигача умрининг охиригача яшади. Буғрохон вафот этгача Илиғхон турк дунёсининг подшосига айланди . Бу ерда Бухоро атрофларида ҳам турк ғузлар яшаганликлари ҳақидаги маълумот диққатга сазовордир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўғузлар IX–XII асрларда таъсирли қабилалардан бири бўлганлар. Бу даврга келиб, ўғузлар сиёсий иттифоқи тарқаб кетган бўлса-да, этнографик гуруҳлар тарзида мавжуд бўлганлар. Улар Ўрта Осиё, Хуросон ҳудудларида жамоалар тарзида яшаганлар ва бу ҳудуддаги халқларнинг этник шаклланишида катта ўрин тутганлар. Хоразм, Қорақалпоғистон ва Чимкент, қисман Тошкент вилояти ўзбекларининг этногенезида ўғузларнинг таъсири мавжуд.
Интернет тармоғидан олинди.
412
М. Қошғарий фақатгина ўғузларнинг майда уруғларини ҳам ёзган, чунки унинг замонида ўғузларнинг мавқеи анча кучли бўлган. Унинг ёзишича, ўғуз туркларнинг бир қабиласидир. Туркманлар уларга киради. Улар 22 уруғдирлар. Ҳар бир жамоанинг ҳайвон суратидаги алоғида тамғаси бор. Улар бир- бирларини шу тамғалар орқали танийдилар. Бу қабилалар қиниқлар, койиғлар, боёндурлар, иполар, солғурлар, афшорлар, бегтилилар, бекдузлар, боётлар, ёзғирлар, аймурлар, қорабулуқлар, олқабулуқлар, иғдорлар, юдигерлар, тутирқалар, улаюндулуғлар, тукарлар, бижанаклар, жуволдорлар, жабнилар, жаруқлуғлар. Ўғузларнинг катта қисми XII асрда Хуросон ва Яқин Шарққа қараб кўчган бўлсалар-да, уларнинг кичик жамоалари аввалги маконларида яъни, Хоразм атрофлари ва ҳозирги Жанубий Қозоғистон ҳудудида қолганлар. Жумладан, ал-Масъудийнинг ёзишича, Ман қишлағ – ўғуз ўлкасидаги бир жой номи .
Ўғузлар исломга кирганларидан кейин от гўшти тановул қилишни тўхтатганлар, бунга сабаб ҳанафий мазҳаби томонидан от гўшти макруҳ этилгани эди.
Ўғузларда исломдан аввалги дин одамлари қом (шомон) деб аталган ва аслида шомон сўзи тунгусча бўлиб, туркийларда деярли қўлланилмаган. Ибн Фазлон ўғузлар худони тангри дейишларини хабар берган . Шунингдек, ўғузларда худога нисбатан Боёт ва Уған сўзлари ҳам қўлланилган. Қомлар ота унвони билан аталганлар. Масалан: Қўрқут ота, Занги ота каби. У замонларда отани қанғ деганлар. XIII асрга келиб эса ота ўрнига бобо калимаси ҳам қўлланила бошлайди . Туркий қабилаларнинг шомонларнинг илоҳий куч соҳиби бўлиб, ноёб қобилиятларга эга эканликларига ишонганлар ва уларнинг олдида катта бир қўрқув ва ҳурмат ҳиссини туйганлар. XI асрга келиб ўғузларнинг Қора денгиз бўйларига кўчган кичик бир қисмидан бошқа ҳаммалари мусулмон эдилар.
Қуйи Сайҳун (Сирдарё) бўйларида IX асрда ўғузларнинг катта бир давлатлари бўлган ва қўшни давлатлар уларнинг кучидан ҳайиққанлар. Аббосий халифаси Муътасимнинг Шарқий вилоятлар бўйича ноиби Абдуллоҳ б. Тоҳир 838 йил ўғузларга қарши урушга отлангани ҳам уларнинг ўша пайтдаги куч-қудратидан далолат беради. Ўғузларнинг етакчилари йабғу деб аталган. Йабғуларнинг ноиблари кўл эркин деб аталганлар. Бу эски бир унвон ҳисобланган ва Ғарбий Кўк Турк императорлиги даврида Иссиқкўлнинг ғарбидаги Чуй ва Талас дарёлари орасида яшаган беш қабила шу унвонга эга бўлганлар. Ўғузларнинг фольклор жанрларида уларнинг аввалги ватанлари Иссиқкўл бўлганлиги ҳам айтилади. Кўлэркиндан сўнгра субошилар турган (ўрда қўмондони, эски туркчада су ўрда, қўшин маъносида келган).
Йабғуларнинг човушлари (ёварлар, ташрифотчилар) ва бекчилари (хос қўриқчилари) бўлган. Уларнинг муҳрдорлари туғрак деб аталган .
536 йили Султон Санжарнинг қўшини ичида қарлуқлар (қарғаллар) ва турк-ғузлар деган туркларнинг уруғлари бор эди. Ғузлар ҳам иккига бўлинганлар, учўқ ва бўзўқ (буруқ) . Ўғуз-ябғу давлатида, шунингдек, тархон, йинол, йинонч каби унвонларга эга бўлган аслзодалар ҳам бўлган. Яна билга, улуғ, қутлуғ, алп каби унвонлар ҳам учрайди. Йабғуларнинг давлат муҳрлари бир ёй ва уч ўқдан иборат эди. Аслида ёй 24 уруғдан бўзўқларнинг, уч ўқ эса учўқларнинг тимсоли бўлган .
Ўғузларнинг шимолий чегараларида қипчоқлар яшаганлар. Бажаноқлар эса қипчоқларга қўшни бўлганлар. Шунингдек, қипчоқларнинг шарқий, ўғузларнинг шимоли-шарқий томонида кимоклар яшаганлар. Фарғона ва Шошнинг ўзида ҳам, атроф минтақаларида ҳам туркий элатлар яшаганлар. Масалан, Шош ва Фарғона чегараларида қарлуқлар ва уларга иттифоқдош бўлган чигил, яғмо, хазлаж, арғу, тухси ва бошқалар яшаганлар.
Қорахоний Арслонхоннинг туркий ғузлардан ҳам қўшини бўлган. Қорахонийлар қўшини вақти-вақти билан Хуросонга талончилик юришлари қилиб турардилар. Зикр этилган туркий ғузлар икки тоифадан иборат эдилар. Улардан бири ачақ бўлиб, уларнинг амирлари Туғи ибн Додбек эди. Бошқа қабила бароқ деб аталиб, амирлари Қарғут ибн Абд ал-Ҳамид эди .
412
Ўғузлар.
Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик ҳудудларини ўраб турувчи тоғли, чўл ва дашт ҳудудларда яшаган қавмлар орасида ўғуз (ғуз), қарлуқ, қипчоқ, тўққизғуз, кимок ва бошқа туркий уруғлар катта ўрин тутганлар.
Араб манбаларида эътироф этилишича, IX–X асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида асосан ўғуз қабилалари яшаганлар. Уларнинг тиллари туркий бўлиб, ўз иттифоқларига бир қатор уруғ ва қабила вакилларини бирлаштирганлар. Улар дастлаб Иссиқкўл бўйларида ва Сомонийлар Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган даврларда Хоразмнинг шимолий ва ғарбий чегараларида, шунингдек, Сирдарёнинг қуйи ҳавзасида яшаганлар. IX–X асрларда ўғузлар Орол денгизидан Каспийга қадар “Ўғуз чўли” деб аталган ҳудудларда яшаганлар .
Ўғузлар Ўрта Осиёга IX асрда кириб келганлар. Бу даврда улар Сирдарёнинг қуйи ва ўрта оқимларида, Устюртнинг шимолий Эмба ва Ёйиқ оралиғида яшаганлар. Кейинчалик ўғуз номи бир қатор ўғуз бўлмаган халқларга нисбатан тарқаган. Айрим бошқа қабилалар ўғузлар иттифоқига кирган бўлсалар-да, ўз тилларини ва ўзига хосликларини сақлаб қолганлар. М. Кошғарийнинг маълумотича, айрим ўғуз қабилалари, масалан, қойлар ўзларининг махсус лисоний белгиларини сақлаб қолганлар.
Ўғузлар кўчманчи туркий қабилалар конфедерациясини ташкил этганлар, уларнинг келиб чиқиши Олтой ва Жанубий Сибир билан боғлиқ . Ал-Марвазийнинг ёзишича, ғузлар мусулмон мамлакатлар билан алоқа ўрнатганларидан сўнг уларнинг айримлари исломни қабул қилганлар ва улар туркмонлар деб аталганлар. Кейинчалик улар ва ислом динини қабул қилмаганлар ўртасида уруш бошланган ва охир-оқибат мусулмонлар устунликка эриша бошлаганлар, динсизларни сиқиб чиқарганлар. Динсизлар Хоразмни тарк этиб, бажанаклар ерига бориб жойлашганлар. Туркмонлар эса жуда ислом мамлакатлари бўйлаб тарқаб кетганлар ва улар ўзларининг ижобий хусусиятларини намоён этиб, бу ҳудудларнинг жуда каттагина қисмида ҳукмдор ва султонларга айланганлар.
Ўғузларнинг катта қисми ҳозирги Туркманистон ҳудудида яшовчи халқларни забт этиб, уларга ўзларининг туркий тилларини қабул қилдирганлар ва улар бу этник қатламда етакчи сиёсий ўринни эгаллаб, ўз генеалогияларини юқори мавқега олиб чиққанлар. Аммо туркманларни ўғузлар билан айнанлаштириш ҳам нотўғридир. Ҳозирча бунга фанда бирор бир исбот топилмаган. Ўғузларни туркман халқи этногенези шаклланиш жараёнидаги массагетлар, дахлар, парфияликлар, марғиёналиклар, эфталийлар, олонлар ва ослар билан бир қатордаги муҳим бир элемент сифатида олиш мумкин. Шундай бўлса-да, уларнинг туркманларнинг этник шаклланишидаги ролини пасайтириб кўрсатиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Ўғузлар 24 қабила номларининг 8 таси ҳозирги туркманлар қабилавий таркибида ва 10 таси туркманларнинг уруғ номларида сақланиб қолган. Бу ерда миллионлаб туркий оилаларни Яқин ва Ўрта Шарқ томон етаклаган Салжуқийлар даврининг аҳамиятига тўғри баҳо бериш керак. Яқин ва Ўрта Шарққа миграция қилган туркийлар ичида ўғуз-салжуқ элементлари доминант эди.
Ўғуз қабилалари ичида қиниқлар шубҳасиз катта ўрин эгаллаганлар. Ҳужжатларда шунингдек афшор (авшор), солур, бойундур, жабниларнинг ҳам катта таъсирли уруғлар эканлиги айтилади. Ўғузларнинг ҳаммаси ҳам кўчманчи бўлмаганлар. Уларнинг каттагина қисми Сирдарё қуйи ва ўрта оқимларидаги шаҳар ва қишлоқларда ўтроқ ҳаёт кечирганлар. Манбаларда ўғузлар бир қатор бошқа туркий уруғлар билан Янгикент, Жанд, Риботот, Ашнос, Корачуқ, Сиғноқ, Саброн, Ўзкенд, Ясси, Сутканд, Қарноқ каби шаҳарларда яшаганликлари айтилади.
Авфий ўзининг “Жомеъ ул-ҳикоят” асарида” ёзишича, ўғузларнинг бир қисмини ғуз, бир қисмини айғурлар дерлар. Уларнинг бир қисми Хоразм ерларида яшайдилар. Уларнинг ўлкаларида ислом байроғи ўрнатилгач, мусулмон бўлганлар. Улар исломни жорий этдилар. Кейин буларга кофир аскари ҳужум қилди. Уларни ўз ерларидан сиқиб чиқардилар, улар ислом шаҳарларига қараб юрдилар. Буларни ислом ўлкаларида турклар деб атадилар (туркон). Ислом ўлкаларида куч-қувват ва ҳокимиятга эришдилар. Чағри тегин ҳукмдор бўлганда исён кўтардилар. Аскарлари ҳукмдор бўлиб жаҳонни забт этдилар.
412
Ислом ХОЛБОЙ
Т Ў Р Т Л И К Л А Р
45
Бошим оғримасин десанг, дард этма,
Торларга кин, кенгга майдон авлодир.
Сувни тортса, гуруч, паловни ейсан,
Тортмаса, маъқули юмшоқ шовладир.
46
Тобора ҳар хил сас ёқмай қоляпти,
Ўзни қидиряпман йил ўтган сайин.
Бўлар-бўлмас гаплар ғашни келтирар,
Одам бўлиб яшаш жудаям қийин.
47
Танлаганим йўлдан бошқа бир яна,
Дурустроқ бир йўлни кўрмадим, илло.
“Ла илаҳа иллаллоҳ”дан айрилмасам, бас,
Бошқа изга кўзим тушмасин асло.
48
Тилимни тишласам, аросат дерлар,
Оғзимни очганда эмишман офат.
Ҳаммасини битта қилиб, халталаб,
Деса бўлади-ку, Рўзи Қиёмат!
412
228 ) МЕН «ҚИЗИЛЧА» (ЭФЕДРА)МАН
АСРЛАР ОША ЕТИБ КЕЛГАН ИЛОҲИЙ ШИФО
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларни йўқдан бор қилган, дардни ҳам, унинг шифосини ҳам мукаммал тарзда яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Кўпинча одамлар мени тоғ-тошлар орасида, қоятошлар бағрида ўсиб ётган оддий бир бута деб ўйлашади.
Аммо менинг бўғин-бўғин яшил шохларим ва кузда маржондек қизариб пишадиган мевахонларимда Яратганнинг қандай ажойиб сир-асрорлари ва шифобахш қуввати яширинганини билсангиз эди!
Классик тиббиётда ва араб-форс манбаларида мени «Трағиюн» (طراغيون), «Трағус» (طراغوس), «Армак» (ارمک) ҳамда «Ҳоум» (هوم) деб атайдилар. Эски табиблар ва бувиларимиз эса «Қизилча» деб номлашган.
Келинг, сиз азиз ўқувчиларимга ўз тилимдан, бошимдан кечирган табобат тарихи ва фойдаларим ҳақида сўзлаб берай.
1. Шайх ур-Раис Ибн Сино ва Абу Бакр ар-Розий мени қандай қўллашган?
Буюк табиб Абу Бакр ар-Розий ўзларининг «Ал-Ҳовий» асарида ва қизамиққа бағишланган рисолаларида, шунингдек, Ибн Сино «Тиб қонунлари»да менинг танадаги ортиқча намлик ва ҳидланган моддаларни қуритиш хусусиятимни алоҳида таъкидлашган:
* Қизамиқ ва чечак тошмаларида: Болаларда қизамиқ хуруж қилганда, менинг шохчаларим қайнатмаси билан ювинтирилса, танадаги тошмалар осон ва тез чиқади ҳамда терини тез қуритиб тузатади.
* Аъзоларни ва кўзни асрашда: Қадимда чечак ва қизамиқ асорат бериб, кўзга чиқмаслиги ва кўришни зарарламаслиги учун менинг қуритилган кулимдан ва қайнатмамдан истифода очишган.
2. Ибнул Байторнинг «Ал-Жамиъ» китобида мен ҳақимда нима дейилган?
Буюк аллома Ибнул Байтор ўзининг «Ал-Жамиъ ли-муфрадотил-адвия вал-ағзия» асарида мени «Трағиюн» боби остида келтириб, қуйидаги шифобахш хосиятларимни баён қилган:
* Бадандаги ёт жисмларни тортиб чиқариш: Менинг баргим, мева ва елимимни асал ёки сув-асал қайнатмаси билан аралаштириб жароҳатга боғланса, гўшт тўқималари орасига кириб қолган тикан, ўқ пайкони ва ёт жисмларни сўриб чиқаради.
* Ички яра ва ич кетиши: Менинг табиатимда кучли тортиштирувчи (зичловчи) қувват бор. Ичак яралари, сурункали ич кетиши (исҳол) ва ички қон кетишларни тўхтатишда тенгсизман.
* Тошларни парчалаш: Менинг қайнатмам қовуқда пайдо бўлган тошларни парчалаб, сийдик томиб томишини тузатади. Асал билан суртилса, бадандаги йирингли ва ёмон яраларни қуритади.
3. Инсон организми учун энг асосий фойдаларим
Замонавий тиббиёт ва табобат оламида мени «ўсимликлар адреналини» деб ҳам атайдилар.
Таркибимдаги фаол биомоддалар (эфедрин) сабабли инсон саломатлиги учун қуйидаги кенг кўламли ёрдамни бераман:
* Нафас йўллари ва ўпка давоси: Бронхит, сурункали йўтал ҳамда астма (нафас сиқиши) хуруж қилганда бронхларни кенгайтираман, нафас йўлларини очаман ва қуюқ балғамни кўчириб чиқараман.
* Кучли антигистамин (аллергияга қарши): Мен табиий равишда аллергик реакцияларни тинчлантираман. Касалликларнинг аксарияти аллергия асоратида келиб чиқишини ҳисобга олсак, танадаги аллергик шамоллашларни босишда жуда фойдалиман.
* Ревматизм ва бўғим оғриқлари: Менинг 2 фоизли енгил қайнатмам ревматизм (бод) асоратларини ҳайдашда, бўғимлардаги шиш ва оғриқларни енгиллаштиришда ишлатилади.
* Қон босими ва тетиклик: Сустлашиб қолган юрак уришини тартибга солиш, пасайган қон босимини меъёрига келтириш ва баданга тетиклик бериш хосиятим мавжуд.
⚠️ Муҳим Эслатма ва Огоҳлантириш!
Азиз юртдошлар, Аллоҳ таоло ҳар бир гиёҳда шифо яратган бўлса-да, уни ишлатишда меъёр ва илм шарт. Менинг таркибимдаги фаол моддалар жуда кучли бўлгани сабабли:
* Мени ўз билганича, дозасини ошириб истеъмол қилиш қон босимини ҳаддан ташқари ошириб юбориши ёки юракни безовта қилиши мумкин.
* Жуда ёш болаларга ёки оғир хасталарга қўллашдан аввал, албатта, соҳа мутахассиси ва тажрибали табиб кўрик ва назоратидан ўтиш шарт.
Шифо берувчи Ёлғиз Аллоҳдир, биз ўсимликлар эса Унинг шифо аталмиш неъматининг сабабчисимиз, холос.
Агар ушбу маълумот сизга манфаатли бўлган бўлса, яқинларингиз ва дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг!
Ўзбекистон 🇺🇿табобат академияси аъзоси Абдулбосит Табиб
412
СЎФИЙ. ПИР. МУРШИД.
Сўфий; тили арабча. Асл “صوف – сӯф” (жун, қўй юни) сўзидан келиб чиққан деган машҳур қавл бор.
Луғатда маънолари: жун
кийим кийган киши, дунёдан орқа олиб, тақво ва зоҳидликка берилган киши.
Атама ҳақида турли назариялар
“Сӯф” (жун)дан — зоҳидлар камтарлик учун жун кийим кийишган, шунинг учун “сўфий” дейилган (энг машҳур қавл).
“Саффа” (сафф)дан — чунки улар ибодат ва жамоатда доимий сафда турганлар.
“Суффа”дан — Расулуллоҳ ﷺ масжиддаги “Аҳли Суффа”га ишора қилинган, деган қавл.
“Сафо” (поклик)дан — қалб поклиги маъносида.
Лекин уламоларнинг кўпчилиги “сўф” (жун)дан олинган деган фикрни асосий деб қабул қилган.
Тарихий қўлланиш
Саҳобалар ва тобеинлар даврида “сўфий” сўзи ишлатилмаган. Уларга “зоҳид”, “обид”, “вореъ” дейилган. Кейинчалик (II–III ҳижрий асрлардан) ибодатга қаттиқ берилиб, дунёдан узилган кишиларга “сўфий” деб айтила бошланган.
Сўфий тасаввуфда: қалб поклиги, нафсни тарбия қилиш ва Аллоҳ йўлида самимий бўлишни қасд этган киши.
Пир: форсий сўз. Луғатда маъноси: қария, улуғ, катта ёшли, тажрибали киши, шу сабабдан тажрибали йўлбошчи, устоз маъносида ҳам ишлатилган. Масалан, форсий адабиётда “пир” — шайх, устоз, йўл кўрсатувчи маъноларида кенг ишлатилган.
Муршид: Тили арабча. Асл сўз: “رشَدَ – рашада” (тўғри йўлга йўналмоқ) феълидан. Маънолари: йўл кўрсатувчи, ҳидоят этувчи, тўғри йўлга бошловчи, устоз, бошчи. Қуръонда ҳам “رشاد – рушд” сўзи “тўғрилик, йўл топиш” маъноларида келади (Бақара 2:186, Каҳф 18:10).
Мурид
Тили: арабча. Асл сўз: “أراد – аро́да” (ирода қилмоқ, хоҳламоқ, қасд қилмоқ) феълидан. Сарфий шакли: “مُرِيد” “муриид”(феъл исми, исм фоил). Луғавий маънолари: хоҳловчи, қасд этувчи, ният қилувчи, бир нарсани истаган киши.
Тасаввуфда истилоҳий маъноси: Мурид — маънавий йўлга кирган, ўзини тарбия ва камолот йўлида муршидга боғлаган инсон.
Яъни: Пир/муршид – йўлбошчи, устоз.
Мурид – йўлга тушган, устоз қўлида тарбия олувчи.
“Мурид” луғатда — хоҳловчи, истовчи. Исломий терминда — Аллоҳ йўлини истаган ва муршид раҳбарлигида руҳий тарбия йўлига кирган шогирд.
اللَّهُمَّ أَرِنَا الْحَقَّ حَقًّا وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهُ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلًا وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهُ
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
“Ё Аллоҳ! Ҳақни ҳақ деб кўрсатгин ва бизга унга эргашишни насиб этгин. Ботилни ботил деб кўрсатгин ва бизга ундан узоқ юришни насиб этгин.”🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
#Тасаввуф
