ch
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

前往频道在 Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

显示更多
4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7
无数据30
帖子存档
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган? Статистика агентлиги маълумотларига кў
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 10 596 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-май ойида бу соҳада 629 та янги корхоналар ташкил этилди. Ҳудудлар кесимида ушбу соҳада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони: Тошкент шаҳри – 2 005 та Фарғона вилояти – 1 165 та Андижон вилояти – 979 та Самарқанд вилояти – 974 та Тошкент вилояти – 865 та Қашқадарё вилояти – 790 та Бухоро вилояти – 780 та Наманган вилояти – 678 та Хоразм вилояти – 589 та Қорақалпоғистон Р. – 465 та Сурхондарё вилояти – 438 та Навоий вилояти– 347 та Жиззах вилояти – 327 та Сирдарё вилояти – 194 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда 39,5 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама
Ўзбекистонда 39,5 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-май ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони: — бир кишилик – 2,7 фоиз — икки кишилик – 6,9 фоиз — уч кишилик – 10,5 фоиз — тўрт кишилик – 18,1 фоиз — беш кишилик – 22,3 фоиз — олти ва ундан кўп кишилик – 39,5 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия Ҳиндистонга нефть экспортини 19 баробарга оширди 2022 йилда Россия Ҳиндистонга нефть етказиб беришни ўтган йилга нисба
Россия Ҳиндистонга нефть экспортини 19 баробарга оширди 2022 йилда Россия Ҳиндистонга нефть етказиб беришни ўтган йилга нисбатан 19 баробарга оширди ва бу кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринни эгаллади, деди Бош вазир ўринбосари Александр Новак “Энергетика сиёсати” журналидаги мақоласида. Новак тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йили Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми 41 миллион тоннагача ошган. Худди шу даврда мамлакатга кўмир экспорти 3 бараварга ошиб, 20 миллион тоннани, нефть маҳсулотлари эса икки баравар ошиб, 6,2 миллион тоннани ташкил этди. Хитойга энергия ресурсларини сотишда ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Қувур газини етказиб бериш бир ярим бараварга, учдан бирига олти миллион тоннага, Россиядан суюлтирилган газ (LNG) 28 фоизга ошиб, 89 миллион тоннага етди. “Россия Хитойга нефть етказиб берувчи етакчи давлатлар орасида иккинчи ўринда, Ҳиндистонга нефть етказиб бериш бўйича биринчи ўринда. Мамлакатимиз Хитойга газ қувурлари етказиб бериш бўйича иккинчи, суюлтирилган газ экспорти бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллайди”, — деб ёзади бош вазир ўринбосари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

4 ойда 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида
4 ойда 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган. Аккумулятор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар сони: — 2021 йил январь-апрель – 195 мингта — 2022 йил январь-апрель – 247,8 мингта — 2023 йил январь-апрель – 402 мингта Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ дол
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 424.00 (-10.98) сўм; — 1 евро — 12 291.08 (+22.49) сўм; — 1 Россия рубли — 138.41 (-0.94) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция башорат қилинди "M.I. Achkasov & Co" компанияси бошқарувчи директори
Нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция башорат қилинди "M.I. Achkasov & Co" компанияси бошқарувчи директори Максим Ачкасовнинг айтишича, бир неча йил ичида жаҳон иқтисодиёти юқори инфляцияга дуч келади. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида гапирди. Иқтисодчи 2025-26 йилларда нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция бўлишини башорат қилди. Унинг фикрича, фақат 2023 йилда етакчи марказий банклар маҳсулот таннархининг ўсишини секинлаштирувчи чораларни жорий қилган. У 2023 йилнинг иккинчи ярми пул-кредит сиёсатини юмшатиш, жумладан, фоиз ставкаларини пасайтириш учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, бу тенденция вақтинчалик бўлиши мумкин. “Нархларнинг, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин ошиши инфляция ҳеч қаерга кетмаслигидан далолат беради. 2025-2026 йилларда юқори инфляция даражаси қайтиши кутилмоқда”, деди Ачкасов. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 16 давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йи
Ўзбекистон 16 давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 102,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,8 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган. Трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 млн долларига ошган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар: — Россия – 32,8 млн — Қирғиз Р. – 28,7 млн — Италия – 17,2 млн — Озарбайжон – 6,2 млн — Беларусь Р. – 5,5 млн — Арманистон – 3,8 млн — Польша – 3,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хитой компанияси Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида логистика марказини қуради 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси транспорт в
Хитой компанияси Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида логистика марказини қуради 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Хитойнинг «Taitong International» компанияси бошқаруви раиси жаноб Чу Сюан билан учрашди. Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг транспорт соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси билан боғловчи халқаро транспорт йўлакларининг жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган. «Хорижий компания раҳбари республиканинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини ташкил этиш режалари билан ўртоқлашди», – дейилади хабарда. Вазирлик маълумотларига кўра, «Taitong International» раҳбари транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўз
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил 1 июнь ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 51 277 тани ташкил этган. Қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган. Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони: 2019 йил 1 июнь ҳолатига – 33 249 та 2020 йил 1 июнь ҳолатига – 40 598 та 2021 йил 1 июнь ҳолатига – 45 680 та 2022 йил 1 июнь ҳолатига – 47 428 та 2023 йил 1 июнь ҳолатига – 51 277 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Туристик агентликлар томонидан 152,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра
Туристик агентликлар томонидан 152,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 152,8 млрд сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 фоизга ошган. Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 72,4 фоизни ташкил этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳа
+1
Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 баробарга, 2017 йилда 175,7 млн. доллардан 2022 йилда 379,2 млн. долларгача ошди. Шу даврда экспорт ҳажми ҳам 2,2 баробар ошиб, 50 миллион долларни, импорт умумий ҳажми эса 2,1 баробар ошиб, 330 миллион долларни ташкил этди. Италиядан инвестицияларнинг умумий ҳажми 164,4 млн. долларни ташкил этади, шундан 48 млн. доллар Италиянинг 2021 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялари ва кредитлари эди. Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 59 та корхона фаолият кўрсатмоқда (улардан 18 таси 100 фоиз Италия корхонаси). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 9 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. У
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 9 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 434,98 сўм (-18,03); 1 Евро – 12 268,59 сўм (+18,45); 1 Россия рубли – 139,35 сўм (-1,35). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 12 та давлатга гилам сотган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь
Ўзбекистон 12 та давлатга гилам сотган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 14,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 млн AҚШ долларига ошган. Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида): — Қирғиз Р. – 7,5 млн — Тожикистон – 2,3 млн — Озарбайжон – 1,8 млн — Россия – 1,5 млн — Афғонистон – 1,1 млн — Қозоғистон – 436 минг Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг янва
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 41,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ошган. Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 3,8 фоиз — Андижон вилояти – 4,7 фоиз — Бухоро вилояти – 5,8 фоиз — Жиззах вилояти – 2,6 фоиз — Қашқадарё вилояти – 6,0 фоиз — Навоий вилояти – 4,3 фоиз — Наманган вилояти – 4,4 фоиз — Самарқанд вилояти – 6,1 фоиз — Сурхондарё вилояти – 5,1 фоиз — Сирдарё вилояти – 2,2 фоиз — Тошкент вилояти – 9,3 фоиз — Фарғона вилояти – 6,4 фоиз — Хоразм вилояти – 3,2 фоиз — Тошкент шаҳри – 23,9 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 453,01 сўм (-9,21); 1 Евро – 12 250,14 сўм (-5,27); 1 Россия рубли – 140,70 сўм (-0,35). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Марказий банк: Устав капитали талабига жавоб бермайдиган банклардан лицензия чақириб олинади Батафсил: https://sof.uz/7uj2 Эн
Марказий банк: Устав капитали талабига жавоб бермайдиган банклардан лицензия чақириб олинади Батафсил: https://sof.uz/7uj2 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Апрелда 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилни
Апрелда 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 1,8 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган. Йогурт ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,7 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Apple'дан фантастик юриш: Vision Pro — келажакдан келган гаджет! Ваниҳоят! У шу ерда! Ўзбекистон вақти билан кеча, 5 июнь кун
Apple'дан фантастик юриш: Vision Pro — келажакдан келган гаджет! Ваниҳоят! У шу ерда! Ўзбекистон вақти билан кеча, 5 июнь куни, тунда бўлиб ўтган "WWDC 2023" тақдимотида Apple бир неча йиллардан бери Интернетда айланиб юрган миш-мишларга нуқта қўйди: компаниядан узоқ кутилган АR/VR кўзойнаги – "Vision Pro" расман тақдим қилинди. Бироқ компания уни АR/VR қурилмаси эмас, балки илк "фазовий компьютер" деб атамоқда. Батафсил: https://sof.uz/ao4f Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1
Қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра республикамизда фаолият юритган масъулияти чекланган жамиятлар сони 302 053 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлар сони: Тошкент шаҳри – 72 580 та Тошкент вилояти – 30 760 та Самарқанд вилояти – 23 186 та Андижон вилояти – 23 065 та Фарғона вилояти – 22 247 та Бухоро вилояти – 20 031 та Наманган вилояти – 19 039 та Қашқадарё вилояти – 18 381 та Қорақалпоғистон Р. – 14 928 та Хоразм вилояти – 12 505 та Жиззах вилояти – 12 464 та Сурхондарё вилояти – 11 587 та Навоий вилояти – 11 567 та Сирдарё вилояти – 9 713 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департам
1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb