Sof.uz | Соф хабарлар
前往频道在 Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
显示更多4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
McDonald's АҚШдаги офисларини ёпади ва ходимларни қисқартиради
McDonald's бу ҳафта ўзининг АҚШдаги офисларини вақтинча ёпади, чунки у қайта қуриш доирасида ишдан бўшатиш ҳақида эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб, Wall Street Journal нашри хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, ташкилотдаги роллар ва ходимлар сони бўйича асосий қарорлар бугун, 3 апрель куни эълон қилинади. Раҳбарият, шунингдек, америкалик ва бошқа чет эллик ходимларидан кадрлар бўйича қарорлар қабул қилиш учун душанбадан чоршанбагача "деярли" масофавий иш форматига ўтишни сўради.
Бундан ташқари, ходимлардан етказиб берувчилар, шунингдек, компания бош қароргоҳидаги бошқа ҳамкорлар ва ҳамкасблар билан барча учрашувларни бекор қилиш сўралган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Brent нефть нархи яна кўтарилмоқда
Brent нефтининг бир баррель нархи 6,43 фоизга, яъни 85,03 долларга ўсди, дея хабар беради ТАSS агентлиги.
Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг 2023 йил июнь ойида етказиладиган нефть фьючерслари нархи 7 мартдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди.
Буни душанба кунги савдо маълумотларида кўриш мумкин.
Соат 04:23га келиб Brent нефтининг бир баррели 85,45 долларга етди (ўсиш – 6,96 фоиз).
Бундан ташқари, 2023 йил май ойида етказиб бериладиган WTI нефть фьючерслари 7,15 фоизга ошиб, бир баррели учун 81,08 долларни ташкил этди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 5 та давлатдан қиймати 2,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна хурмо импорт қилинган.
Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон энг кўп хурмони Эрондан 2,6 минг тонна импорт қилган. Шу даврда Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия ва бошқа йирик нефть экспортчилари ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилишди
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, мамлакат нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда февраль ойидаги ўртача ишлаб чиқаришдан кунига 500 минг баррелга қисқартиришни 2023 йил охиригача узайтирмоқда.
Саудия Арабистони май ойидан йил охиригача қазиб олишни бир хил миқдорда - кунига 500 минг баррелга камайтиришга қарор қилди. БАА ҳам ишлаб чиқаришни кунига 144 минг баррелга қисқартиради.
Ишлаб чиқаришнинг қисқариши Ироқ (суткада 211 минг баррел), Қувайт (суткада 128 минг баррел), Уммон (кунига 40 минг баррел) ва Қозоғистон (кунига 78 минг баррел) томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда 84,8 фоиз уй хўжаликлари ҳовлида яшайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2022 йилда мамлакатимизда уй хўжаликларининг яшаши бўйича уй-жой турлари:
— алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 84,8 фоиз
— кўп квартирали уйлар – 14,4 фоиз
— бошқа турдаги уй-жойлар – 0,8 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️Тошкентга келаётган самолётлар Самарқандга қўндирилмоқда
"Уфа-Тошкент" ҳамда "Сочи-Тошкент" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортида кучли чақмоқ ва жала ёғин кузатилаётгани боис Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бағдод ва Эрбил нефть етказиб беришни қайтадан бошлаши мумкин
Ироқ федерал ҳукумати ва Курдистон минтақавий ҳукумати Шимолий Курдистондан нефть экспортини қайта йўлга қўйиш бўйича келишувга эришишга яқин, дея хабар беради Reuters манбалари.
Жорий ҳафта бошида Курдистон шимолидаги Киркук конидан Туркиянинг Жайҳон портига нефть етказиб бериш фақат Бағдод рухсати билан Курдистондан нефть етказиб бериш бўйича келишувни Туркия томонидан бузгани бўйича Ироқ ҳукумати қўзғатган арбитраж ишида мағлуб бўлганидан кейин тўхтатилган эди.
Етказиб бериш ҳажми (тахминан 450 минг баррел) дунёнинг атиги 0,5 фоизини ташкил этса-да, экспортнинг тўхтаб қолиши нефть нархининг бир баррел учун 80 долларгача ошишига олиб келди.
Эрбил Витол ва Петрако каби трейдерларга тўловларни тўхтатиб қўйгани ва умумий қарзи қарийб 6 миллиард долларни ташкил этгани сабабли глобал савдогарлар ҳам ёпилишдан зарар кўрди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:
— Россия – 151 та
— Хитой – 65 та
— Туркия – 40 та
— Қозоғистон – 34 та
— Корея – 14 та
— Тожикистон – 13 та
— Қирғиз Р. – 9 та
— Германия – 9 та
— АҚШ – 8 та
— Туркманистон – 8 та
— бошқалар – 123 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ доллардан дунёда мажбурлаш воситаси сифатида фойдаланмоқда — Global Times
Қўшма Штатлар доллардан дунёда мажбурлаш воситаси сифатида фойдаланмоқда ва шу билан долларсизлантириш тенденциясини кучайтирмоқда ҳамда глобал саҳнада ўз ҳукмронлигини йўқотишга ҳисса қўшмоқда, деб ёзади Global Times.
Батафсил: https://sof.uz/ijym
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Париж аҳолиси электр скутерларни ижарага олиш масаласида овоз беради
2 апрель куни Парижда электр скутерларни ижарага олиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади, деб хабар берадиvEuronews.
Унда «Электр скутерларни бепул ижарага бериш хизмати давом эттирилиши керакми ёки йўқми?», - деган саволга жавоб бериш сўралади.
Ҳозир Париж кўчаларида 15 мингга яқин электр скутерлар бор.
Мобил илова орқали ижарага олинадиган ва исталган жойда қолдирилиши мумкин бўлган ушбу транспорт воситаси ҳақида турли фикрлар мавжуд.
Баъзи аҳолининг фикрича, улар йўлакларда кўп жой эгаллайди ва пиёдаларга халақит беради. Бири эса бу атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган ва Франция пойтахтида тез ҳаракатланиш имконини берувчи жамоат транспортига муқобил эканлигини даъво қилмоқда.
Париж мэри Анн Идальго тақиқни қўллаб-қувватлашини, лекин қарорнинг аҳоли томонидан қабул қилинишини маълум қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11,7 фоизга етди.
2023 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,4 фоизга ошгани кузатилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Еврозонада инфляция пасайди
Европа Иттифоқида инфляция яна пасайди. Бу ҳақда Еuronews хабар беради.
Eurostat маълумотларига кўра, умумий валютага эга мамлакатларда март ойида инфляция 6,9 фоизни ташкил қилади, бу февраль ойидаги 8,5 фоизга нисбатан сезиларли даражада паст. Бу, асосан, энергия нархининг 0,9 фоизга пасайиши билан боғлиқ.
Бироқ, бошқа маҳсулотларнинг нархи ўсишда давом этмоқда. Озиқ-овқат, алкогол ва тамаки маҳсулотлари нархлари 15,4 фоизга ўсди, бу ўтган ойларга нисбатан бир оз кўпроқ.
Иқтисодиёт бўйича Европа комиссари нархлар ўсишининг секинлашишидаги умумий тенденцияни олқишлади.
«Еврозона ҳудудида инфляция кескин пасайди. Бу яхши янгилик. Лекин асосий инфляция юқорилигича қолмоқда, бу озиқ-овқат ва хизматлар бунинг таъсири остида қолмоқда«, - деб ёзди Паоло Жентилони Twitter'да.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Буюк Британиянинг Virgin Orbit космик компанияси фаолиятини тўхтатади
Британиялик миллиардер сэр Ричард Брэнсонга тегишли Virgin Orbit компанияси янги инвестицияларни жалб қила олмагани учун ходимларининг 85 фоизини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради BBC News.
ОАВ хабарларига кўра, компания ўз фаолиятини тўхтатади. Бу йил Virgin Orbit ракетасининг Буюк Британия ҳудудидан тарихдаги биринчи муваффақиятсиз учирилиши бўлди.
LauncherOne компаниясининг ракетаси коинотга учирилди, бироқ мақсадли орбитага чиқа олмади. Ушбу ишга туширишдан умидлар катта эди. Чунки бу Буюк Британияни ракета ишлаб чиқаришдан тортиб, ракеталар қуриш ва янги космодромлар қуришгача бўлган глобал «космик» ўйинчига айлантирадиган муҳим қадам бўлиши керак эди.
Нью-Йоркдаги савдолар ёпилганидан кейин компания акциялари 44 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.
Virgin Orbit компаниясининг барча бўлинмаларида 675 га яқин ходим ишдан бўшатилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?
Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил март ойи учун):
1 порция ошнинг ўртача нархи:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 19 400 сўм
🔸Андижон вилояти – 21 200 сўм
🔸Бухоро вилояти – 22 600 сўм
🔸Жиззах вилояти –23 000 сўм
🔸Қашқадарё вилояти – 23 400 сўм
🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм
🔸Наманган вилояти – 19 300 сўм
🔸Самарқанд вилояти – 24 000 сўм
🔸Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм
🔸Сирдарё вилояти – 22 600 сўм
🔸Тошкент вилояти – 21 500 сўм
🔸Фарғона вилояти – 19 000 сўм
🔸Хоразм вилояти – 22 400 сўм
🔸Тошкент шаҳри – 27 200 сўм
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италияда ChatGPT’дан фойдаланишни чеклаб қўйилди
Италиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси дунёда биринчи бўлиб ChatGPT чатботидан фойдаланишга вақтинчалик чеклов киритди.
Бошқарманинг чатбот ишини чеклашга қарор қилишларига шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаб бўлди. Раҳбарият эътиборни платформа асосидаги алгоритмларни ўргатиш мақсадида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини оммавий йиғиш ва сақлашни оқлайдиган қонунчилик базасининг йўқлигига қаратди.
Бундан ташқари, таъкидланишича, чатбот 13 ёшдан ошган шахслар учун мўлжалланган бўлса-да, унда фойдаланувчининг ёшини текшириш учун фильтр мавжуд эмас.
Ҳозирча чеклов фақат битта Европа давлатида амал қилади. У ChatGPT "махфийлик қоидаларига мос келмагунча" жорий қилинган. ChatGPT'ни ишлаб чиққан OpenAI компанияси раҳбариятга жавоб бериш ва ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот бериш учун 20 кунга эга.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади
“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил: https://sof.uz/57dl
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Осиё иқтисодий ўсиш драйвери бўлиб қолмоқда – ХВЖ раҳбари
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Боао Осиё форумида (БОФ) сўзлаган нутқида Осиё ўсишнинг драйвери бўлиб қолаётганини айтди. Хитой ва Ҳиндистоннинг глобал ўсишга қўшган ҳиссаси 50 фоизни ташкил этади.
«Осиёда Хитой муҳим рол ўйнайдиган савдо интеграцияси туфайли кучли ўсиш кузатилмоқда», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ХВЖ тадқиқотлари узоқ муддатли савдонинг парчаланиши жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизигача йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди, бу тахминан Германия ва Япониянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмига тенг. Осиё минтақаси юқори даражада интеграциялашган ва агар парчаланиш кучайса, энг жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистон апрель ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб беради
Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефтни ташиш жадвалига мувофиқ, «ҚазТрансОил» АЖ апрель ойида «Адамова Застава» нефть станциясининг «Дружба» нефть қувури орқали Германияга 100 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Компания маълумотларига кўра, жорий йилнинг февраль-март ойларида «ҚазТрансОил» АЖ Германияга 40 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатган.
2022 йил декабрь ойида «ҚазТрансОил» АЖ 2023 йилда «Адамова Застава» нефть станциясининг «Транснефть» ОАЖ магистраль нефть қувури орқали Германияга 1,2 миллион тонна нефть етказиб бериш бўйича ариза берган эди.
Нефтнинг ушбу транзити 2002 йил 7 июндаги Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда февраль ойида 2,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 3,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.
Мис сим ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 % га ошган.
Ўзбекистонда февраль ойида йирик корхоналар томонидан 2,6 минг тонна мис сим ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2022 йилда банклараро пул бозорида савдолар ҳажми рекорд даража - 270,61 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан қарийб 93 фоизга юқори
Бу ҳақда АОКАда "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди:
ЎзРВБ валютавий своп бозорига фоизли своп инструментини (interest rate swap) жорий этиш ва у бўйича операцияларни кенгайтириш мақсадида, савдо жараёнларини халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш ҳамда ушбу бозорга маркет-мейкерлик фаолиятини жорий этишни мақсад қилган.
Шунингдек, ДҚҚ бозорида ЎзРВБ томонидан кафолат жамғармаси ҳамда савдо иштирокчилари томонидан захира жамғармаси ва ундан фойдаланиш механизмлари яратилади.
Бундан ташқари, жорий йилда РЕПО бозорида “РЕПО савати” ҳамда янгиланган РЕПО савдо платформаси ишлаб чиқилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
