ch
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

前往频道在 Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

显示更多
4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7
无数据30
帖子存档
Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга
Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда “Газпром” ОАЖ Бошқаруви Раиси Алексей Миллер имзолади. Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 19 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 19 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 463,03 сўм (+2,95); 1 Евро – 12 550,87 сўм (+118,98); 1 Россия рубли – 137,15 сўм (+0,49). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 19 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 463,03 сўм (+2,95); 1 Евро – 12 550,87 сўм (+118,98); 1 Россия рубли – 137,15 сўм (+0,49).

5 ойда 28 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилни
5 ойда 28 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича: — қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн киши — дам олиш — 274,1 минг киши — хизмат юзасидан — 51 минг киши — даволаниш — 28,1 минг киши — тижорат — 18,4 минг киши — ўқиш мақсадида — 4,5 минг киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

5 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган? Статистика агентлиги маълумотларига кў
5 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 279 тага етган. Давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони: — Россия – 376 та — Хитой – 245 та — Туркия – 121 та — Қозоғистон – 78 та — Жанубий Корея – 51 та — Тожикистон – 31 та — Қирғиз Р. – 24 та —Туркманистон – 22 та — Озарбайжон – 22 та — АҚШ – 18 та — Германия – 14 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи миқдори камайтирилди Президент томонидан имзоланган “Давлат божи тўғриси
Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи миқдори камайтирилди Президент томонидан имзоланган “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензия олганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари этиб белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Шунингдек, қуйидаги хизматлар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди: -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (56 млн 100 минг сўм). Илгари БҲМнинг 340 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди; -телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди. Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йи
Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 4,1 млн жуфт Қирғиз Р. – 2,4 млн жуфт Тожикистон – 1,3 млн жуфт Россия – 228 минг жуфт Хорижга энг кўп оёқ кийимлар экспорт қилган ҳудудлар: Андижон вилояти – 5,6 млн Самарқанд вилояти – 2,2 млн Фарғона вилояти – 2 млн Хоразм вилояти – 1,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 16 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 16 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 460,08 сўм (-17,90); 1 Евро – 12 431,89 сўм (+29,93); 1 Россия рубли – 136,66 сўм (+0,20). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ пиёда келди 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақ
Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ сайёҳ пиёда келди 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5 фоиз), темир йўл орқали келганлар – 32,8 минг кишини (1,3 фоиз), автомобиль транспортида келганлар – 18,4 минг кишини (0,7 фоиз) ташкил етган. Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5 фоиз) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йи
Ўзбекистон 11 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 12,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 4,1 млн жуфт Қирғиз Р. – 2,4 млн жуфт Тожикистон – 1,3 млн жуфт Россия – 228 минг жуфт Хорижга энг кўп оёқ кийимлар экспорт қилган ҳудудлар: Андижон вилояти – 5,6 млн Самарқанд вилояти – 2,2 млн Фарғона вилояти – 2 млн Хоразм вилояти – 1,3 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қўшма Штатлар санкцияларнинг долларга салбий таъсирини тан олди АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг айтишича, АҚШ санкциялари ма
Қўшма Штатлар санкцияларнинг долларга салбий таъсирини тан олди АҚШ молия вазири Жанет Елленнинг айтишича, АҚШ санкциялари мамлакатларни долларга альтернатива излашга ундамоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. "Тўғри, биз санкциялар қўллаганимизда, бу санкциялар субъектига айланиши мумкин бўлган давлатлар ҳисоб-китоб қилиш учун доллардан бошқа воситаларни излашга ундайди", - деди вазир. Департамент бошлиғининг сўзларига кўра, айни дамда кўплаб штатлар учун АҚШ долларидан заҳира валютаси сифатида фойдаланишни четлаб ўтишнинг муҳим йўллари йўқ. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойид
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойида 40 100 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони: Тошкент шаҳри – 7 259 та Самарқанд вилояти – 3 827 та Фарғона вилояти – 3 766 та Қашқадарё вилояти – 3 329 та Тошкент вилояти – 3 251 та Қорақалпоғистон Р. – 3 034 та Бухоро вилояти – 2 632 та Хоразм вилояти – 2 461 та Наманган вилояти – 2 175 та Андижон вилояти – 1 994 та Навоий вилояти – 1 935 та Жиззах вилояти – 1 840 та Сурхондарё вилояти – 1 525 та Сирдарё вилояти – 1 072 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европада илк бор “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади Ўзбе
Европада илк бор “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туризм ва маданият алмашинувини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги, "Ватандошлар" жамоат фонди, Буюк Британиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, Лондондаги юртдошларимиз ҳамда "Chustiy Group" ва "Oshpaz" жамоаси билан биргаликда, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Европада илк бор, кенг миқёсда “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади. Фестивал Ўзбек санъати, маданияти, анъаналари билан яқиндан таништириш, дипломатик алоқаларни янақа мустаҳкамлаш ҳамда ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбир Лондондаги “Tower Bridge” ёнида, яъни Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида бўлиб ўтади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Суғурта хизматларидан қайси ҳудудда кўпроқ фойдаланилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апр
Суғурта хизматларидан қайси ҳудудда кўпроқ фойдаланилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида суғурта хизматлари ҳажми 2,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга ошган. Ҳудудлар бўйича суғурта хизматлари ҳажми, млрд. сўм: — Қорақалпоғистон Р. – 47,5 — Андижон вилояти – 46,3 — Бухоро вилояти – 69,3 — Жиззах вилояти – 29,6 — Қашқадарё вилояти – 57,6 — Навоий вилояти – 44,9 — Наманган вилояти – 60,7 — Самарқанд вилояти – 59,8 — Сурхондарё вилояти – 38 — Сирдарё вилояти – 26,9 — Тошкент вилояти – 52,9 — Фарғона вилояти – 83,8 — Хоразм вилояти – 69,4 — Тошкент шаҳри – 1 557,8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистон бир ой муддатга Россиядан самолёт ёқилғиси олиб киришни тақиқлади Қозоғистон темир йўллари Россия темир йўлларинин
Қозоғистон бир ой муддатга Россиядан самолёт ёқилғиси олиб киришни тақиқлади Қозоғистон темир йўллари Россия темир йўлларининг барча станцияларидан республиканинг барча вокзалларига керосин ва авиакеросинни ташишга ойлик конвенция жорий қилди. Бу ҳақда RBK МДҲга аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти кенгаши дирекциясининг факс хабарига таяниб ёзмоқда. Ташиш тақиқи 14 июндан 14 июлга қадар амал қилади, у 8 июндан бошлаб Қозоғистон темир йўллари талабига биноан жорий қилинган. Ҳужжатда бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 15 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 15 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 477,98 сўм (+12,89); 1 Евро – 12 401,96 сўм (+12,78); 1 Россия рубли – 136,46 сўм (-0,34). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 7 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь
Ўзбекистон 7 та давлатдан музқаймоқ импорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатлардан қиймати 2,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190 тоннага ошган. 2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар: Россия – 330 тонна Қозоғистон – 127,2 тонна Қирғиз Р. – 16,4 тонна Литва – 8,6 тонна Франция – 7,4 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Апрелда 5,1 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда
Апрелда 5,1 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 16,4 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган. Трикотаж матолар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29,1 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 5,1 минг тонна трикотаж матолар ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 102,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,8 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Жорж Сорос ўз бизнес империясини бошқаришни ўғлига топширди Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сорос ўзининг 25 миллиард
Жорж Сорос ўз бизнес империясини бошқаришни ўғлига топширди Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сорос ўзининг 25 миллиард долларлик бизнес империясини бошқаришни 37 ёшли ўғли Алексга топширди, дея хабар беради BBC. Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида 92 ёшли молиячи ўғли бунга лойиқ эканини айтди. Алекс Сорос - Жорж Сороснинг беш фарзандидан биридир, у Нью-Йоркда ўсган ва Берклидаги Калифорния университетида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган. Ўтган йил декабрь ойида у Сороснинг асосий лойиҳаси - «Очиқ жамият» жамғармасини бошқарган, шунингдек, Америка сиёсий партияларининг молиялаштириш лойиҳаларини мувофиқлаштирган. Эндиликда Алекс Сорос бошчилигидаги «Очиқ жамият» фонди матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлаш, адлия тизимини ислоҳ қилиш, қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва либерал сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Ушбу мақсадда дунёнинг 120 та давлатида ҳар йили бир ярим миллиард долларга яқин маблағ сарфланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb