ch
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

前往频道在 Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

显示更多
4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7
无数据30
帖子存档
Турар-жойлар қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўр
Турар-жойлар қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида турар-жой қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 9,3 млрд сўм — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 5,3 млрд сўм — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 3,6 трлн сўм — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 157 млрд сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган курсларини эълон қилди. Унга кўра, — АҚШ дол
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган курсларини эълон қилди. Унга кўра, — АҚШ доллари — 11 433.05 (+8.99) сўм; — Евро — 12 618.66 (+21.35) сўм; — Рубль — 148.10 (-0.63) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

iPhone сотувининг кутилмаган ўсиши туфайли Apple'нинг нархи кўтарилди Apple акциялари Nasdaq маълумотларига кўра, компаниянин
iPhone сотувининг кутилмаган ўсиши туфайли Apple'нинг нархи кўтарилди Apple акциялари Nasdaq маълумотларига кўра, компаниянинг ўтган чоракда iPhone сотувининг кутилмаган ўсиши ҳақида баёнот берилган молиявий ҳисоботидан сўнг беш фоизга ошиб, 174,08 долларни ташкил қилди. 4 май оқшомида компания иккинчи чоракдаги молиявий даромади 94,8 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида маълум қилди ва бу таҳлилчиларнинг 92,6 миллиард долларлик прогнозини ортда қолдирди. Кутилганидек, Apple 90 миллиард долларлик акцияларни қайтариб сотиб олиш режаларини эълон қилди, шунингдек, ҳар чоракда дивиденд миқдорини 4 фоизга ошириб, ҳар бир акция учун 24 сентгача оширди. Apple компанияси ўзининг флагман маҳсулоти iPhone сотишдан 51 миллиард доллардан ортиқ даромад олди. Бу кўрсаткич инвесторлар кутган 49 миллиард доллардан ошиб кетди. Компания бош директори Тим Кукнинг таъкидлашича, ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 1,5 фоизни ташкил этган бўлса-да, қийин макроиқтисодий вазиятга қарамай, бу кўрсаткич март ойида якунланган чорак учун рекорддир. Компания Мексика, Индонезия, Саудия Арабистони, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Филиппинда рекорд сотувлар қайд этиб, ривожланаётган бозорларда айниқса яхши натижаларга эришди. Кукнинг сўзларига кўра, агар валюта курслари ўзгармаганида сотувлар янада ошган бўларди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда қанча сут соғиб олинган? Бунда қайси ҳудуд етакчи? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнин
3 ойда қанча сут соғиб олинган? Бунда қайси ҳудуд етакчи? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда жами 1,9 млн тонна сут соғиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида етиштирилган сут ҳажми: 🔸Самарқанд вилояти – 285 минг тонна 🔸Фарғона вилояти – 222 минг тонна 🔸Хоразм вилояти – 211 минг тонна 🔸Бухоро вилояти – 204 минг тонна 🔸Тошкент вилояти – 163 минг тонна 🔸Қашқадарё вилояти – 146 минг тонна 🔸Сурхондарё вилояти – 144 минг тонна 🔸Жиззах вилояти – 123 минг тонна 🔸Наманган вилояти – 120 минг тонна 🔸Андижон вилояти – 110 минг тонна 🔸Навоий вилояти – 85 минг тонна 🔸Сирдарё вилояти – 56 минг тонна 🔸Қорақалпоғистон Р. – 54 минг тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари учун Uzbekistan Airways'дан имтиёзли авиачипталар берилади Uzbekistan Airways 7 майдан 15 майг
Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари учун Uzbekistan Airways'дан имтиёзли авиачипталар берилади Uzbekistan Airways 7 майдан 15 майга қадар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари бўлган юртдошларимиз, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахсларга барча ички йўналишларга, Ўзбекистон Республикасидан МДҲ давлатларига, шунингдек, Грузияга бориш ва қайтиш парвозлари учун бепул авиачипталар тақдим этди. Шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилаётган фуқароларга ҳам бепул авиачипта тақдим этилади. Авиачиптанинг амал қилиш муддати - 1 ой. Бепул авиачипта олиш учун тегишли гувоҳнома ва ҳарбий билетни тақдим этилиши керак бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Лимон экспорти 681 тоннага ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март
Лимон экспорти 681 тоннага ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,2 минг тонна лимон экспорт қилган. Лимон экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 681 тоннага ошган. 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар: Россия – 1,7 минг тонна Қирғиз Р. – 298 тонна Қозоғистон – 214 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда 7,3 миллионта уй (квартира) бор Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 ян
Ўзбекистонда 7,3 миллионта уй (квартира) бор Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда уйлар (квартира) сони 7 301 164 тани ташкил этган. Ҳудудлар бўйича уйлар (квартиралар) сони: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 389 893 та 🔸Андижон вилояти – 645 950 та 🔸Бухоро вилояти – 442 769 та 🔸Жиззах вилояти – 259 626 та 🔸Қашқадарё вилояти – 684 595 та 🔸Навоий вилояти – 247 010 та 🔸Наманган вилояти – 556 475 та 🔸Самарқанд вилояти – 788 302 та 🔸Сурхондарё вилояти – 491 547 та 🔸Сирдарё вилояти – 174 991 та 🔸Тошкент вилояти – 707 687 та 🔸Фарғона вилояти – 800 767 та 🔸Хоразм вилояти – 386 860 та 🔸Тошкент шаҳри – 724 692 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия 2014 йилдан бери биринчи марта дунёнинг энг йирик иқтисодиёти ривожланган давлатлар ўнталигига қайтди Жаҳон банки ва м
Россия 2014 йилдан бери биринчи марта дунёнинг энг йирик иқтисодиёти ривожланган давлатлар ўнталигига қайтди Жаҳон банки ва миллий статистика хизматлари маълумотларига асосланган РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, Россия 2014 йилдан бери биринчи марта дунёнинг энг йирик иқтисодиёти ривожланган давлатлар ўнталигига қайтди. 2022 йил охирида Россия 2,3 триллион долларлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарди ва бу унга ушбу кўрсаткич бўйича саккизинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Россия охирги марта, 2014 йилда 2,05 триллион доллар ялпи ички маҳсулот билан тўққизинчи ўринни эгаллаган эди. 2021 йилда мамлакат 11-ўринни эгаллаган эди. Қўшма Штатлар ўтган йили 25,46 триллион доллар номинал ЯИМ билан дунёдаги энг йирик иқтисодиёти ривожланган давлати бўлиб қолди. Иккинчи ўринда Хитой (17,94 трлн), Япония эса анъанавий тарзда кучли учликни (4,17 трлн) ёпди. Германия тўртинчи (4,07 триллион) ўринда қолди, Ҳиндистон эса бешинчи қаторни (3,4 триллион) эгаллади. Британия олтинчи ўринни сақлаб қолди (3,07 триллион), Франция еттинчи ўринда қолди (2,78 триллион). Канада тўққизинчи ўринни эгаллади (2,14 триллион доллар), Италия (2,01 триллион доллар) бир йил ичида саккизинчи ўриндан ўнинчи ўринга тушиб кетди. Шу билан бирга, Жанубий Корея бирданига учта поғонани йўқотиб, 13-ўринни эгаллади. Ялпи ички маҳсулот бўйича мамлакатлар рейтинги миллий статистика идоралари томонидан миллий валюталарда тақдим этилган сўнгги йиллик ёки чораклик маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган ва зарурат туғилганда тегишли даврдаги ўртача курс бўйича доллар кўринишида қайта ҳисобланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Чет тилини билмайдиган фуқаролар ҳам хорижда ишлаши мумкинми? Тегишли тартибга кўра, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар ор
Чет тилини билмайдиган фуқаролар ҳам хорижда ишлаши мумкинми? Тегишли тартибга кўра, хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар орасидан хорижий тилни мукаммал биладиганлар ва билмайдиганлар, касби ва дипломи борлар, дипломи йўқ, лекин қўлида ҳунари борлар аниқлаб олинади. Хўш, чет элда ишлаш истагини билдирган, аммо чет тилини мукаммал билмайдиган, аниқ касбга эга бўлмаган фуқаро қаерда чет тили ёки касб ўрганиши мумкин? Батафсил: https://sof.uz/0pvm Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Март ойида 108 та лифт ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойлар
Март ойида 108 та лифт ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 161 та лифт ишлаб чиқарилган. Лифт ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,6 % га ошган. 2023 йилнинг март ойида йирик корхоналар томонидан 108 та лифт ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Солиқ хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, солиқ тўловчила
Солиқ хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, солиқ тўловчиларга электрон хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий йил 6 май соат 23:00 дан 7 май соат 9:00 гача электрон солиқ хизматлари тизимида профилактика ишлари амалга оширилади. Профилактика ишлари давомида my.soliq.uz / my3.soliq.uz порталидаги "Юридик ва жисмоний шахслар онлайн-NKM ва виртуал касса маълумотлари" ҳамда Солиқ мобил иловасидаги "Кешбек" хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда 1 668 та электромобил импорт қилинган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ой
3 ойда 1 668 та электромобил импорт қилинган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1668 дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган. Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида хорижий давлатлардан 882 дона электромобил импорт қилган. Ўзбекистон 3 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар: — Хитой – 1444 та — Гонконг – 183 та — Германия – 27 та — Корея – 6 та — БАА – 5 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қуёш панели ўрнатиш учун компенсация олиш тартиби қандай? Батафсил: https://sof.uz/upl9 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: �
Қуёш панели ўрнатиш учун компенсация олиш тартиби қандай? Батафсил: https://sof.uz/upl9 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда қанча йўловчи самолётда ташилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон
3 ойда қанча йўловчи самолётда ташилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 1,1 млн йўловчи ташилган. Ҳаво йўллари орқали йўловчи ташиш 2022 йилнинг мос даври  билан солиштирилганда йўловчилар сони 11,7 фоизга ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида ўртача 12,5 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Газ босими меъёрда, газ тўлдириш шохобчалари фаолияти бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ –Энергетика вазирлиги Ижтимоий тармоқларда
Газ босими меъёрда, газ тўлдириш шохобчалари фаолияти бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ –Энергетика вазирлиги Ижтимоий тармоқларда “Шўртан газ-кимё" мажмуасида таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги қуйидагича муносабат билдирди: Ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республикамиз, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини маълум қиламиз. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани боис улар фаолияти вақтинча тўхтатилган". Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнин
3 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 124 млн — Андижон вилояти – 1,2 млрд — Бухоро вилояти – 343 млн — Жиззах вилояти – 266 млн — Қашқадарё вилояти – 129 млн — Навоий вилояти – 292 млн — Наманган вилояти – 310 млн — Самарқанд вилояти – 594 млн — Сурхондарё вилояти – 75 млн — Сирдарё вилояти – 215 млн — Тошкент вилояти – 1,4 млрд — Фарғона вилояти – 439 млн — Хоразм вилояти – 204 млн — Тошкент шаҳри – 5,8 млрд Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хитойда сайёҳлик оқими ошди Миллий байрамларда (29 апрель - 3 май) Хитой бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисба
Хитойда сайёҳлик оқими ошди Миллий байрамларда (29 апрель - 3 май) Хитой бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70,8 фоизга ошиб, 274 миллион ташрифни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабарида маълум қилинди. Вазирлик маълумотларига кўра, 1 май куни Хитойда 274 миллион саёҳат амалга оширилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 70,8 фоизга кўпдир. Сайёҳлар ўз саёҳатларига 148 миллиард юан (жорий курс бўйича қарийб 21 миллиард доллар) сарфладилар, бу ўтган йилга нисбатан 128,9 фоизга кўп ва 2019 йилга нисбатан деярли тенгдир. Энг йирик мегаполис Шанхайга 1 май байрамларида 15,6 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Беш кун давомида шаҳарнинг туризмдан тушган даромади 18,9 миллиард юанни (тахминан 2,7 миллиард доллар) ташкил этди. Шанхайнинг асосий диққатга сазовор жойлари 6,4 миллион сайёҳни жалб қилди. Мегаполисдаги меҳмонхоналарнинг ўртача бандлиги 70 фоиздан ошди. Май ойидаги байрам кунларида Хайнань курорт оролига сайёҳлар оқими 3,2 миллион кишидан ошди (+141,5 фоиз). Беш кун ичида Хайнаннинг ички туризмдан тушган даромади 4,23 миллиард юанни (612 миллион доллар) ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Жамоат транспортида янги таърифлар жорий этилмоқда Янги жорий этилаётган таъриф режасига кўра, жамоат транспорти воситаларида
+1
Жамоат транспортида янги таърифлар жорий этилмоқда Янги жорий этилаётган таъриф режасига кўра, жамоат транспорти воситаларида қатнаш учун йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, Атто транспорт карталари орқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради. Агар йўловчилар ўз манзилига бир соат ичида бир транспорт туридан иккинчи маротаба фойдаланса, йўлкира учун 400 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчининг бир транспорт турдан учинчи, тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Факт рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра: Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик
Факт рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра: Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,1 млн та бампер ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган. Март ойида 727,5 минг дона бампер ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январь-март ойларида Тошкент шаҳрида 18 935 та тирик туғилиш қайд этилган. Шундан, 9 758 нафари ўғил болалар ва 9 177 нафари қиз болалар. 2023 йилнинг январь-март ойларида Наманган вилоятида 1,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 578 297 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,7 минг дона мототцикллар ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага ошган. Март ойида мингта мототцикл ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

«iPhone» қурилмасини «Windows 11» компьютерларига тўғридан-тўғри улаш имконияти яратилади «Windows 11» операцион тизимида сма
«iPhone» қурилмасини «Windows 11» компьютерларига тўғридан-тўғри улаш имконияти яратилади «Windows 11» операцион тизимида смартфонни компьютер билан тўғридан-тўғри синхронлаштиришга мўлжалланган «Microsoft» компаниясининг «Телефон уланиши» иловаси 26 апрелдан бошлаб глобал миқёсда босқичма-босқич жорий қилина бошланди. Уланиш шартлари жуда оддий бўлиб, иккала қурилмада фаол «Bluetooth» талаб қилинади. Бунда «iОС» хабарларини тўғридан-тўғри «Windows 11» иш столида кўриш билан бир қаторда, телефон қўнғироқларини амалга ошириш ва қабул қилиш, матнли хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш имкониятлари ҳам мавжуд. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb