Sof.uz | Соф хабарлар
前往频道在 Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
显示更多4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
Россиянинг рақиби кутилмаганда Осиё, Европа ва АҚШ учун нефть нархини оширди
Саудия Арабистони кутилмаганда Осиёнинг асосий бозори учун нефть нархини оширди, бу қарор АҚШ ва Европа мижозлари учун ҳам жорий қилинади.
Бу йил нефть нархи тахминан етти фоизга тушганига қарамай, бу қадамлар қўйилди. Осиё харидорлари учун Arab Light брендининг нархи 20 центга ошди. Қироллик шунингдек, европалик харидорлар учун барча нархларни бир баррели учун 2 долларга оширди.
Бу сентябрь ойидан бери биринчи ўсиш бўлиб, Bloomberg томонидан ўтказилган сўровга зид келади. Сўровномада мутахассислар 20 центга пасайишни башорат қилишган эди. Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси ва Россиянинг асосий рақобатчиси ҳисобланади. Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистон қиролликнинг асосий хом ашё харидорлари ҳисобланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 11:53
Volkswagen Россиядаги активларини сотишни режалаштирмоқда
Германиянинг Volkswagen компанияси Россия Федерациясидаги ўз активларини, жумладан, Калугадаги заводни сотиш ниятида, деб ёзади РИА Новости.
"Биз вазиятни доимий равишда кузатиб борамиз ва кейинги ривожланиш учун турли сценарийларни кўриб чиқамиз. Мумкин вариантлардан бири Volkswagen Group Rus активларини учинчи томонга сотишдир. Бироқ бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмади", — дейилади компания хабарида.
Аввалроқ, акцияларни сотиб олишга қизиқиш, мавжуд моделларни биргаликда ишлаб чиқаришни давом эттириш бўйича келишувга Қозоғистоннинг Allur автомобиль ишлаб чиқарувчисини жалб қилиш режалаштирилган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 09:56
Эроннинг SAIPA Quik, Saina ва Shahin автомобиллари уч ойдан кейин Россияда сотила бошлайди
Тахминан уч ойдан кейин Эроннинг Saina маркасидаги автомобиллар Россия ва Беларусь бозорларига чиқади. Бу ҳақда Av.by портали бренднинг Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасидаги расмий дистрибютори Lucky Carensi МЧЖ вакилига таяниб хабар берди.
"2023 йил 25 январда компаниямиз Эроннинг иккинчи йирик заводи Saypa билан дистрибюторлик шартномасини имзолади. Бу муҳим воқеа. Айни пайтда заводнинг ўзи автомобилларни сертификатлаш билан шуғулланади. Тахминан уч ойдан кейин автомобиллар Россия ва Беларусда пайдо бўлади", - деди Saypa'нинг Россия ва Беларусдаги дистрибютори.
Батафсил: https://sof.uz/wlde
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 07:33
Хитой кетма-кет 17-маротаба дунёдаги энг йирик олтин-валюта захираларининг эгаси бўлди
2022 йил охирига келиб Хитой кетма-кет ўн еттинчи марта дунёдаги энг йирик олтин-валюта захираларига эга давлат сифатида етакчилик қилмоқда. Россия рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади, деб ёзади "РИА Новости" марказий банклар маълумотларига таяниб.
Декабрь ойи охирида Хитой активлари 3,31 триллион долларга етди. Япония 1,27 триллион доллар билан иккинчи, Швейцария эса 924 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.
Ўтган йили Россия Ҳиндистонга тўртинчи ўринни бой бериб, ёзда уни қайтариб олди ва 2022 йилни шу позицияда якунлади. Москва 582 миллиард доллар захира билан тўртинчи, Ҳиндистон 563 миллиард доллар заҳира билан бешинчи ўринни эгаллади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 06:51
06 2月 2023, 06:09
Binance: Биткоин курси 23 000 доллардан пастга тушди
Биткоин нархи 6 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолатига кўра 22,7 минг долларга тушиб кетди.
Кун давомида криптовалюта 2,6 фоизга ёки 1,3 минг долларга арзонлашди.
2 февралда биткоин 24,19 минг долларгача кўтарилди, бу ўтган йилнинг 15 августидан бери максимал кўрсаткич эди.
21 январь куни савдо сессиясидаги биткоин курси нархи 10 фоизга ошган ҳолда 23,19 минг долларга етди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 05:31
Шифокорларга беморлар томонидан пул берилиши мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга Соғлиқни сақлаш вазирининг “Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади” мазмунида билдирган муносабати юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қуйидагиларни маълум қилади.
Соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни камайтириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, кенг жамоатчиликнинг, хусусан, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб турибди.
Батафсил: https://sof.uz/w2za
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 05:08
Qualcomm ўзининг молиявий ҳисоботини эълон қилди
Qualcomm 2023 молиявий йилнинг 1-чораги учун GAAP ҳақида ҳисобот берди.
Ҳисоботга кўра, компаниянинг ҳисобот давридаги соф даромади бир йил аввал 3,399 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 2,98 долларга нисбатан 34 фоизга камайиб, 2,235 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 1,98 долларни ташкил қилган.
Даромад ўтган йилги 10,705 долларга нисбатан 12 фоизга камайиб, 9,463 миллиард долларни ташкил этди.
Мобил телефон сегменти даромади ўтган йилга нисбатан 18 фоизга камайиб, 5,75 миллиард долларни ташкил этди.
Автомобиль чиплари сегменти даромади 58 фоизга ошиб, 456 миллион долларни ташкил этди
2023 йил 2-чорак учун прогноз:
— даромад 8,7 дан 9,5 миллиард долларгача бўлади;
- ҳар бир акция учун даромад 2,05 дан 2,25 долларгача бўлади;
Батафсил: https://sof.uz/2kx
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 04:34
2008 йилги инқирозни башорат қилган иқтисодчи долларнинг пасайишини эълон қилди
2008 йилги инқирозни башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубинининг айтишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги геосиёсий қарама-қаршилик АҚШ валютаси ҳолатига таъсир қилади.
Рубинининг тахминига кўра, доллар захира валютаси сифатида 10 йил ичида пасайишдан омон қолади. Унинг фикрича, жорий тизим Америка иқтисодиётининг ички шароитлари - масалан, инфляция туфайли ривожланаётган бозор давлатлари учун хавф туғдиради. Унинг эслатишича, декабрь ойида Хитой Саудия Арабистони билан келажакда фойдаланиш мумкин бўлган юандаги биринчи битимни амалга оширган.
"Вашингтон ва Пекин муқаррар равишда глобал захира валютасининг икки қутбли ҳолатини ҳис қилади", деб таъкидлади иқтисодчи.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 03:34
Мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланади?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 32 млн. нафарни ташкил этган.
Шундан, 27 млн. нафари аҳолида қайд этилган.
Аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 75 бирликни ташкил этди.
Йиллар кесимида ҳар 100 доимий аҳолига тўғри келадиган абонентлар сони (1 январь ҳолатига):
— 2019 йил - 65 та
— 2020 йил - 69 та
— 2021 йил - 71 та
— 2022 йил - 73 та
— 2023 йил - 75 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 02:57
2022 йилда Sanofi фойдаси 8,8 фоизга ўсиб, 6,833 миллиард еврони ташкил қилди
Sanofi 4-чорак ва 2022 Халқаро молиявий ҳисобот стандарт натижаларини эълон қилди
4 чорак:
Соф фойда ўтган йилдаги 1,141 миллиард евродан 1,1517 миллиард еврога кўтарилди.
Даромад бир йил аввал 9,994 миллиард евродан 10,725 миллиард еврога кўтарилди.
2022:
Соф даромад 8,8 фоизга ўсиб, ўтган йилдаги 6,279 миллиард евродан 6,833 миллиард еврога етди.
Даромад бир йил аввал 37,761 миллиард еврога нисбатан 13,9 фоизга ўсиб, 42,997 миллиард еврони ташкил қилди.
Дивидендлар:
Sanofi директорлар кенгаши дивидендларни 6,9 фоизга, ҳар бир акция учун йиллик қиймати 3,56 еврога оширишни таклиф қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 02:39
Tesla Молия вазирлигининг солиқ имтиёзлари фонида АҚШда Model Y нархини оширди
Молия вазирлигининг солиқ имтиёзлари олиш учун электр кроссоверларига чеклов қўйганидан кейин Tesla АҚШда Model Y нархларини оширди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчиси сайтида айтилишича, Tesla кроссоверларининг нархи конфигурациясидан қатъий назар 1000 долларга қимматлашган. Шундай қилиб, Model Y Long Range нархи 54 990 долларга, Model Y Performance 57 990 долларгача кўтарилди.
АҚШ Молия вазирлиги жума куни Model Y каби электр кроссоверлар нархи 80 000 доллардан кам бўлса, электр транспорт воситаларига солиқ имтиёзлари олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида қарор чиқарган эди.
Маск аввалроқ АҚШ ҳукуматини танқид қилиб, электромобиллар учун солиқ қоидалари "нотўғри" эканини айтган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 01:58
BBC: Британия аристократлари Гренадага ўзининг қуллик ўтмиши учун товон тўлайди
Илгари Гренадада олтита шакар плантациясига эгалик қилган британиялик аристократ Тревельянлар оиласи вакиллари Кариб денгизи мамлакатига ўтмишдаги қуллик учун молиявий компенсация тўлайди. Бу ҳақда Британиянинг BBC телеканали хабар бермоқда.
"Мен ўз кўзим билан қуллар жазоланган плантацияларни кўрдим. Мен жуда ҳайратдаман", - деди Лаура Тревельян.
Унинг сўзларига кўра, оила Гренада ва Шарқий Кариб денгизининг иқтисодий ривожланиши учун жамоат фондини ташкил этиш учун 100 минг фунт стерлинг (120 минг доллар) сарфлайди, чунки уларнинг авлодлари 19-асрда шакар плантацияларида қул меҳнатидан фойдаланганлар. Телеканал маълумотларига кўра, 1833 йилда Британияда қуллик бекор қилинганидан кейин ҳукумат Тревельянлар оиласига 34 минг фунт (замонавий тильда 3 миллион фунт стерлингга яқин) миқдорида товон пули тўлаган, қуллар эса ҳеч қандай пул олмаган.
Батафсил: https://sof.uz/mmpy
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 01:16
⚡️2023 йилги “Ташаббусли бюджет”га старт берилди
“Очиқ бюджет” портали орқали бугун, 6 февралдан таклиф киритиш мумкин. Бу жараён 26 февралга қадар давом этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuz
06 2月 2023, 00:46
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш вақтинча тўхтатилди
“Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди.
Батафсил: https://sof.uz/6ebz
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
06 2月 2023, 00:14
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш вақтинча тўхтатилди
06 2月 2023, 00:12
06 2月 2023, ~00:13
Хитой уюшган саёҳат туризмини синов режимида қайта бошлашга қарор қилди
Хитой 6 февралдан уюшган саёҳатчилар гуруҳлари учун сайёҳлик саёҳатларини экспериментал тарзда тиклайди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, айни дамда ҳокимият томонидан тасдиқланган рўйхатга йигирмата давлат киритилган. Улар орасида Россия, Аргентина, Венгрия, Миср, Индонезия, Камбоджа, Кения, Лаос, Малайзия, Янги Зеландия, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари, Фиджи, Швейцария, Таиланд, ЖАР, Куба, Малдив ороллари, Филиппин ва Шри-Ланка бор.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида 2020 йилда сайёҳлик гуруҳларига хорижга чиқишни тақиқлаган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
05 2月 2023, 23:41
Туркиянинг Адана шаҳрида 17 қаватли бино қулаб тушди
Туркиянинг Адана шаҳри мери зилзила оқибатида 17 қаватли бино қулаганини маълум қилди.
Мамлакатнинг 10 вилоятида кучли зилзила сезилди, камида 22 та ер силкиниши кузатилди ва улар ҳозиргача давом этмоқда, деди Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу TRT телеканалида.
Биринчи зарба 7,4 магнитудали, кейингилари 6 магнитудали содир бўлди. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш жараёнида баъзи вилоятларда аллақачон жасадлар топилганини айтмоқда. Туркия юқоридаги ҳолат юзасидан халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрамоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
05 2月 2023, 22:57
InvestFunds: 2023 йил бошида саноат фондлари инвесторларга энг кўп даромад келтирди
2023 йил бошида юқори технологияли компанияларга йўналтирилган саноат фондлари инвесторларга энг юқори даромад келтирди. Бундай тузилмаларнинг акциялари (қимматли қоғозлари) нархи ўтган ойда 12-17,5 фоизга ошди, деб хабар бермоқда InvestFunds таҳлилчилари.
"Энг яхши рентабеллик юқори технологияли компанияларга йўналтирилган саноат фондлари томонидан таъминланди. InvestFunds маълумотларига кўра, бундай фондлар акцияларининг қиймати бир ой давомида 12-17,5 фоизга ошган", дейилади материалда.
Батафсил: https://sof.uz/9euw
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
05 2月 2023, 12:46
Bloomberg: Европа Иттифоқи ва АҚШ "субсидия пойгаси" савдо уруши билан якунланиши мумкин
Маҳаллий корхоналар учун 500 миллиард доллар молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги бизнес солиқ имтиёзларини ўз ичига олган АҚШнинг тоза саноатни рағбатлантириш тўғрисидаги қонуни, агар Европа ҳукуматлари шунга ўхшаш ҳимоя чораларини кўришса, Европа Иттифоқини "субсидиялар пойгаси"га олиб келиши мумкин. Натижада АҚШ ва Европа ўртасида трансатлантик савдо уруши бошланиши мумкин, бу эса ҳеч бир томон учун фойда келтирмайди, деб ёзади Bloomberg.
Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи расмийлари АҚШнинг тоза технологиялар тўғрисидаги қонунига ўз жавобларини тақдим этди. Ушбу чора-тадбирлар тўплами яшил энергия соҳасидаги муҳим лойиҳаларни молиялаштириш учун умумевропа фондларидан молиявий ёрдам ажратишни, шунингдек, маҳаллий компанияларни солиқ имтиёзлари орқали қўллаб-қувватлашни назарда тутади, дейилади мақолада.
Батафсил: https://sof.uz/uu86
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
05 2月 2023, 11:48
