ch
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

前往频道在 Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

显示更多
4 669
订阅者
无数据24 小时
无数据7
无数据30
帖子存档
Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойл
Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар: — Россия – 986,3 млн — Хитой – 823 млн — Қозоғистон – 576,7 млн — Туркия – 536,3 млн — Афғонистон – 325,6 млн — Қирғиз Р. – 306 млн — Тожикистон – 235,3 млн — Франция – 160,6 млн — БАА – 98,6 млн — Эрон – 80,5 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ҳиндистон 2,7 миллиард долларлик Micron заводи қурилишини маъқуллади Янги завод чипларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди -
Ҳиндистон 2,7 миллиард долларлик Micron заводи қурилишини маъқуллади Янги завод чипларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди - бу ерда фақат қадоқлаш ва синовдан ўтказиш амалга оширилади, дея хабар беради Аnadoly агентлиги. Ҳиндистон вазирлар маҳкамаси Америка Micron Technology компанияси томонидан мамлакатда 2,7 миллиард долларлик чипларни қадоқлаш ва синовдан ўтказиш бўйича янги завод қуриш режасини маъқуллади. Расмийлар бу қадамга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг АҚШга ташрифи арафасида ушбу қарорга келди. Завод Гужарат штатида қурилиши режалаштирилган. Ҳукумат жами 1,34 миллиард доллар миқдорида ишлаб чиқариш билан боғлиқ имтиёзлар беришга рози бўлди. Маълумки, янги завод чипларни ҳақиқий ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди – бу ерда фақат қадоқлаш ва синовдан ўтказиш амалга оширилади. Мажмуанинг биринчи босқичи 2024 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичининг бошланиши ўн йилликнинг иккинчи ярмига яқинроқ кутиляпти. Micron Technology дастлабки икки босқичда 825 миллион долларгача сармоя киритади ва келгуси бир неча йил ичида ўз штатида 5000 тагача иш ўрни яратади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Мамлакатимизда ёшлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича ёшлар
Мамлакатимизда ёшлар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони 9 654 351 киши ташкил этиб, жами аҳолининг 26,8 фоизига тенг. Ҳудудлар бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони: Қорақалпоғистон Р. –544 011 киши (27,5 фоиз) Андижон вилояти – 871 191 киши (26,2 фоиз) Бухоро вилояти – 519 768 киши (25,9 фоиз) Жиззах вилояти – 418 659 киши (28,4 фоиз) Қашқадарё вилояти – 976 661 киши (28,0 фоиз) Навоий вилояти – 274 275 киши (26,0 фоиз) Наманган вилояти – 803 078 киши (26,8 фоиз) Самарқанд вилояти – 1 143 004 киши (27,8 фоиз) Сурхондарё вилояти – 787 816 киши (28,1 фоиз) Сирдарё вилояти – 249 903 киши (27,9 фоиз) Тошкент вилояти – 767 600 киши (25,6 фоиз) Фарғона вилояти – 1 051 980 киши (26,5 фоиз) Хоразм вилояти – 541 554 киши (27,7 фоиз) Тошкент шаҳри – 704 851 кишини (23,8 фоиз) Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

5 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг янва
5 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-майь ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар январь-май ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар: — Қирғиз Р. – 650,7 минг нафар — Тожикистон – 422,0 минг нафар — Қозоғистон – 255,7 минг нафар — Россия – 65,1 минг нафар — БАА – 59 минг нафар — Туркия – 52,7 минг нафар — Саудия Арабистони – 24,4 минг нафар — Қувайт – 20,7 минг нафар — Миср - 9,1 минг нафар — Озарбайжан - 8,3 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Туркия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан бирданига 15 фоизга оширди Туркия Марказий банки асосий ставкани 650 базави
Туркия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан бирданига 15 фоизга оширди Туркия Марказий банки асосий ставкани 650 базавий пунктга, 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди, дея хабар беради Аnadoly агентлиги. Туркия Марказий банки Молия сиёсати кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича қарор эълон қилинди. Барқарорлаштирувчи банк молиявий-кредит сиёсатини қатъийлаштириш жараёни бошланишини эълон қилди. «Бозор механизми самарадорлигини ошириш ва макромолиявий барқарорликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Молия-кредит сиёсатини қатъийлаштириш инфляция соҳасидаги вазият яхшиланмагунча босқичма-босқич давом этади», — деди Молия вазирлиги вакиллари. Стабилизатор банк глобал тенденцияга ишора қилиб, турли мамлакатларнинг марказий банклари инфляция даражасини пасайтириш чораларини кўраётганини айтди. Шу муносабат билан Туркияда йиллик инфляцияни 5 фоизга етказиш бўйича ўртача яқин мақсаднинг аҳамияти қайд этилди. «Марказий банк инфляцияни кузатиб боради ва мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланади», — дейилади кенгаш баёнотида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг я
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 4,5 млрд — Россия – 3,8 млрд — Қозоғистон – 1,9 млрд — Туркия – 1,3 млрд — Корея – 1,0 млрд — Германия – 894 млн — Қирғиз Р. – 419 млн — Туркманистон – 364 млн — Франция – 332 млн — Афғонистон – 328 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда БААнинг сунъий ёмғир технологияси жорий қилиниши мукин Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телегр
Ўзбекистонда БААнинг сунъий ёмғир технологияси жорий қилиниши мукин Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Хабарда айтилишича, Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори доктор Абдуллоҳ Ал Мандус Жаноби Олийлари билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда БААда ишлаб чиқилган илғор технологиялар ва янги методологиялар, жумладан, ёмғир ҳосил қилиш усули билан танишилган ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларига етган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига к
5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларига етган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 млрд АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ошган. 5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон Республикасининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика аген
Ўзбекистон Республикасининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган. Йиллар кесимида мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони: — 1920 йил – 4,4 млн. киши — 1930 йил – 4,9 млн. киши — 1940 йил – 6,6 млн. киши — 1950 йил – 6,2 млн. киши — 1960 йил – 8,4 млн. киши — 1970 йил – 11,8 млн. киши — 1980 йил – 15,8 млн. киши — 1990 йил – 20,2 млн. киши — 2000 йил – 24,5 млн. киши — 2010 йил – 28 млн. киши — 2020 йил – 33,9 млн. киши Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини
Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди. ➖2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади. ➖Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади. Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган. ➖Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллар
Долларнинг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 482.27 (-13.73) сўм; — 1 евро — 12 632.79 (+78.24) сўм; — 1 Россия рубли — 137.41 (+0.60) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда: саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 фоиз қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,7 фоиз чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,2 фоиз бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,6 фоиз ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 125,4 фоиз экспортнинг ўсиш суръати – 124,1 фоиз импортнинг ўсиш суръати – 126,4 фоиз фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 480 415 та фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 413 569 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

+2
“BBC World News” телеканалида Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампанияси бошланди Жаҳоннинг етакчи телеканали “BBC World News” томонидан бутун дунё сайёҳларининг катта аудиториясини ўзида жам қилган “The Travel Show” ҳафталик теледастури орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатувлар тез орада эфирга узатилади. Батафсил: https://sof.uz/yuo4 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистонда қўй жунидан қурилиш материали тайёрланади Ақтўбе шаҳрида қўй жуни қайта ишланиб, ундан иссиқликни сақлайдиган қу
Қозоғистонда қўй жунидан қурилиш материали тайёрланади Ақтўбе шаҳрида қўй жуни қайта ишланиб, ундан иссиқликни сақлайдиган қурилиш материали тайёрланади. Батафсил: https://sof.uz/jp33 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Апрель ойида 32 та лифт ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ой
Апрель ойида 32 та лифт ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 193 та лифт ишлаб чиқарилган. Лифт ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,8 фоизга ошган. 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 32 та лифт ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ д
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. — 1 АҚШ доллари — 11 500.00 (+10.00) сўм; — 1 евро — 12 554.55 (1.72) сўм; — 1 Россия рубли — 136.81 (+0.26) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Нефть нархи рекорд даражага кўтарилди Брент маркали нефть нархи 8 июндан бери биринчи марта бир баррел учун 77 доллардан ошди
Нефть нархи рекорд даражага кўтарилди Брент маркали нефть нархи 8 июндан бери биринчи марта бир баррел учун 77 доллардан ошди - энг юқори нуқтада у 77,13 долларга етди ва савдо бошланганидан бери 1,31 фоизга ошди. Буни Лондон фонд биржаси ICE маълумотлари тасдиқлайди. Кейинчалик кун давомида котировкалар кескин пасайиш босқичига ўтди. Кейинчалик Брент нефтининг август фючерслари нархи бир баррел учун 75 доллардан пастга тушди. Шу билан бирга, WТI нефти бир баррел учун 72,3 долларгача чўққисига чиқди, бироқ кескин сакрашдан кейин қуйи, 69,9 долларга тушди. BCS Mir Investments таҳлилчиларининг фикрича, нефть нархи икки қарама-қарши омилга боғлиқ. Котировкалар ёқилғига бўлган талабнинг заиф ўсиши туфайли пасаймоқда, бу Хитой иқтисодиётининг кутилганидан секинроқ тикланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, OPEK+ аъзо мамлакатлардан етказиб бериш чекланганлиги сабабли нархлар ошиб бормоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши энг юқори? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-м
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши энг юқори? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши энг юқори ҳудудлар: — Жиззах вилояти – 72,6 фоиз — Сурхондарё вилояти – 68,9 фоиз — Самарқанд вилояти – 66,8 фоиз — Бухоро вилояти – 66,5 фоиз — Хоразм вилояти – 64,8 фоиз — Наманган вилояти – 64,5 фоиз — Андижон вилояти – 63,7 фоиз — Фарғона вилояти – 62,3 фоиз — Қашқадарё вилояти – 56,9 фоиз — Сирдарё вилояти – 55,1 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Дунёдаги велосипедчилар учун энг қулай 10 та шаҳар Дунё бўйлаб ҳукуматлар карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтиришга ҳ
Дунёдаги велосипедчилар учун энг қулай 10 та шаҳар Дунё бўйлаб ҳукуматлар карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтиришга ҳаракат қиляпти, шаҳарлар эса одамларнинг машинадан тушиб, велосипедга ўтишлари учун қулайроқ бўлиб боряпти. Global Bicycle Cities Indexнинг кейинги тадқиқоти велосипед инфратузилмаси ривожланган мамлакатларнинг аксарияти Европада эканлигини аниқлади. Батафсил: https://sof.uz/s243 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар кўпроқ жойлашган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилн
Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар кўпроқ жойлашган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига республикамизда ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 9 819 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-май ойида ушбу соҳада 1 335 та корхона янги ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида ушбу соҳада энг кўп янги ташкил этилган корхоналар сони: Тошкент шаҳри – 475 та Фарғона вилояти – 163 та Қорақалпоғистон Р. – 92 та Тошкент вилояти – 89 та Самарқанд вилояти– 83 та Хоразм вилояти – 72 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb