ch
Feedback
Norma.uz O'zbekcha kanali

Norma.uz O'zbekcha kanali

前往频道在 Telegram

Norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталининг Telegramдаги ўзбекча канали

显示更多
2 712
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
-2630 天
帖子存档
Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар Президентнинг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенс
Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар Президентнинг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (Лойиҳа IDси:10855).

Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди Талабалар ўртасида ўтказиладиган республика ва халқаро фан олимпиад
Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди Талабалар ўртасида ўтказиладиган республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари шунингдек, уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади. Халқаро олимпиадада биринчи ўрин учун талабага БҲМнинг 100 баравари, ўқитувчига БҲМнинг 50 баравари миқдорида мукофот берилади.

Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, п
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясида
‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ!   Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz

⏳ 23 СЕНТЯБРЬ – BUXGALTER PRO 15 % АРЗОН БЎЛГАН СЎНГГИ КУН ❗️ Бухгалтер, «ўйлаб кўриш» учун деярли вақт қолмади. Чегирма ҳали
23 СЕНТЯБРЬ – BUXGALTER PRO 15 % АРЗОН БЎЛГАН СЎНГГИ КУН ❗️ Бухгалтер, «ўйлаб кўриш» учун деярли вақт қолмади. Чегирма ҳали амалда экан, шошилинг! 2 кундан сўнг чегирма муддати тугайди. 🔥 Ҳозирда Buxgalter PRO «VIP» дастурига йиллик обунани 5 440 000 сўм ўрнига 4 624 000 сўмга расмийлаштириш мумкин. 816 000 сўмни тежаб қоласиз.Обуна билан сиз: 🔹 Ҳисоб сиёсати конструкторини 🔹 Солиқ режимини танлаш учун калькуляторни 🔹 Онлайн ёрдамчини 🔹 Оғзаки ва ёзма маслаҳатларни 🔹 «Norma» курсларига 30 % чегирма + вебинарларда иштирок этиш ва ёзувлар архивидан фойдаланиш имкониятини 🔹 Солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича батафсил тавсияларни 🔹 Шошилинч янгиликларни, янгиланишлар ва ҳужжат шаклларини 🔹 Юридик ёрдамчи ва шартномаларнинг тайёр намуналарини оласиз 🔗 BUXGALTER PRO «VIP»ни ЧЕГИРМА БИЛАН ХАРИД ҚИЛИШ

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инно
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.

Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиши, ўз маҳс
Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиши, ўз маҳсулотларини сотиши ва мулкини ижарага бериши мумкин бўлади. Олинган даромадлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 300 фоизигача устамалар белгилаш ва ҳар чоракда беш ойлик маошгача мукофотлар тўлашга рухсат берилади.

Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муас
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчили
Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурстежамкор усулларни жорий этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.

Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва ула
Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади 2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтл
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади 2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори ма
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда. Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларин
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда. Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.

Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди У замонавий халқаро стандартларга ўтиш, маъмурий ва ра
Статистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди У замонавий халқаро стандартларга ўтиш, маъмурий ва рақамли маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутади. 2030 йилгача кичик бизнесга ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.

‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясида
‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ!   Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz

Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан моли
Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди «Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қ
Тошкент халқаро молия маркази Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди «Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди Жиноят ва маъмурий қонунчиликка суд муҳокамаси мустақиллигини ҳимоя қ
Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди Жиноят ва маъмурий қонунчиликка суд муҳокамаси мустақиллигини ҳимоя қилиш ва судларда тартибни таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Судьяга ноқонуний таъсир кўрсатганлик учун, агар қоидабузарлик мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўз
Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжатда товарларни электрон савдо платформалари орқали сотадиган хорижий компаниялар учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда.

Тадбиркорларга иш ўринлари яратиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади Оилавий ва ёшлар тадбиркорли
Тадбиркорларга иш ўринлари яратиш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади Оилавий ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилмоқда: туман ва шаҳар штаблари маблағларни имтиёзли кредитлаш ва қарзлар бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплашга йўналтириши мумкин бўлади. Ижтимоий реестрдаги оилаларни кооперация лойиҳаларига жалб қилган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилади.