📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 610 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 848,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 911 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 610 名订阅者。
根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -847,过去 24 小时变化为 -23,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.75%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.43% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 425 次浏览,首日通常累积 1 739 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 610
订阅者
-2324 小时
-2117 天
-84730 天
帖子存档
20 603
Гулширин чой дамлаш учун ошхонага чикди. Бир оздан сунг оркасидан Иро-да эшилиб кирди. Урталаридан гап коч-ганидан буён у Гулширин билан гаплашмай куйганди.
- Янга, уйингизни канчага сотмокчисиз? - суради у хеч нарса булмагандай. - Та-нишларим сураб колишса айтаман.
- Дадам совга килган уй шахарнинг марказида, таъмирланган. Хамма ша-роитлари бор. Оладиган одам шундок кучиб кириб яшайверади. Нархиям шунга яраша булса керак. Зохид акам тулашлари учун етарли пул булиши ке-рак.
- Вой, янга, катта нарх айтиб турсангиз тезда сотолмайсиз, - кошлари кутари-либ тушди Ироданинг. - Бунака тигиз пайтда арзонгина бериб юборишга туг-ри келади.
- Оладиган одам олдин уйни курсин-чи....- овсинининг хадеб уйнинг нархини туширишга уринаётгани Гулшириннинг гашини келтирди.
- Киммат уй хамма жойда бор. Бир та-нишим арзонрок уй топилса оламан, деганди. Майли, узингиз биласиз. Мен сизга ёрдам бермокчи эдим, холос. Уша танишимнинг пули тайёр эди.
Тайёр пул дарагини эшитиб Гулширин бир муддат уйланиб колди. Кимматга сотаман деб харидор излаб сарсон бул-гунча пули тайёр одамга арзонрокка булса хам сотиб юборгани яхши. Эрининг бошига келган бало даф булса булди.
- Майли, уша танишингизга айтинг, уйни куриши мумкин.
- Мана бу бошка гап, - юзига айёрона табассум югурди Ироданинг. - Мен хо-зирок кунгирок килиб айтаман,- овсини хурсанд булиб хонаси томон юрди. Гул-ширин чой дамлаб кирганида эри кай-нона-кайнотаси билан каёккадир, хой-нахой, агентликка кетганди, кайниси аллакачон ишга жунаган. Болаларидан хабар олиш учун ичкарига кирди, беих-тиёр кулогига Ироданинг эркаланиши эшитилди:
- Жо-он, квартира олиб бераман деган ваъдангиз эсингиздами? Мен битта ар-зонрок сотишга кундирдим. Айтишича, "заходи и живи" уйлардан эмиш. Шуни олиб бераколинг. Хали у мехмонхона, хали бу ижарахонада пусиб юриш жо-нимга тегди. Истаган пайтда узимизни уйимизда учрашаверамиз. Хуп деяко-линг, жо-он!
Гулшириннинг оёк-кулидан мадор коч-ди. Овсини ким билан гаплашяпти?
20 603
Зохид "йук" дегандек бош чайкади.
- Агар...тополмасак нима булади? -ово-зи титраб кетди Гулшириннинг.
- Хеч нарса. Камаламан, - Зохиднинг овози курук чикди.
Кейин бир оз кизишди: - Мен хозир узи-мни эмас, бухгалтерни уйлашим керак.
Унинг болалари бор.
- Сизнинг-чи, сизнинг болаларингизни ким уйлайди? - алами ва хурлиги келди Гулшириннинг.
Зохид индамади. Бу савол туни билан узини хам уйлантирганди.
Яна бир кун хавотир ва умид билан утди. Аммо на бирор кариндошдан, на дустлардан бирор ёрдам булди.
- Уйни гаровга куйиб, бирор кишидан карз кутарамиз, - деди Мардон бобо. Бу гапни эшитиб Холида хола ичидан зил кетди, Ирода эса очикчасига "Биз каерда яшаймиз?" деди. Шу дамда Гул-шириннинг эсига лоп этиб дадаси тух-фа килган уй тушиб колди. Эри кама-либ кетадиган булса, уша уйнинг унга нима кераги бор? Шошиб хонасига ки-риб, уйнинг хужжатларини олиб чикди.
- Ойи, уйни гаровга куймаймиз. Ахир, болалар бу уйга урганиб колишган. Да-дам менга уй олиб берганлар-ку. Ойи, шу уйни сотамиз. Факат...бир кун ичида кандай килиб харидор топамиз?
Бу гапни эшитиб хамма бир-бирига ялт этиб каради. Холида холанинг куз-лари ёшланди.
- Керакмас! - деди бирдан Зохид. Гул-ширинга етказган жабрлари эвазига ун-
дан бу тахлитдаги курбонликни кабул килишни истамасди.
- Нега, болам? - Холида хола худо бер-ган имкониятни асло кулдан чикаргиси келмади.
- Эр-хотин-куш хукиз. Бошка келган балони бирга даф килиш керак. Ундан кура уйга харидор топ.
- Ойи, каердан топаман? -асабийлашди Зохид.
- Вой, муллака, харидор булса топамиз, - бирдан жонланди Ирода. - Сиз камал-масангиз булди. Факат...бир оз арзон-рок сурашади-да...- ялтокланди у.
- Мен уй - жой савдоси билан шугулла-надиган агентликка учрашай унда...- Зохид ноилож урнидан кузгалди.
- Агентликка бориб нима киласиз?-уни-нг гапини бузди яна Ирода. - Сотиб бер-гани учун хам пул ундиришади. Мен бир-иккита танишларимга айтаман.
20 603
Дарвоза очик экан, Гулширин тугри кириб бораверди, секингина овоз берди
"Мавлуда опа, бормисиз?" Ичкаридан угай онаси чикиб келди, унинг ранги бир оз учган, кузлари ичига тортилиб колган. Гулширинни куриб "Келинг" де-ди хоргин.
- Дадам уйдамилар?
- Дадангиз бир хафтадан буён уйдалар - Мавлуданинг овози бир оз зардали эди. - На сиз, на акангиз бирор марта "дадамнинг ахволи кандай?" деб сура-майсизлар. Пули борида хаммага керак касал пайтида факат мен карашим ке-рак экан-да.
- Дадамга нима булди? - Мавлуданинг гапларидан бир оз жахли чиккан булса-да, дадасининг соглигидан хавотири устун келди.
- Ана, ётибдилар бир хафтадан буён, - иддао килди Мавлуда. - Ётокхонага ки-риб ётинг десам хам шу хонадон чик-
майдилар.
Дадаси онасининг хонасида экан. Гулширинни куриб урнидан кузгалди, аммо бошини кутаришга мажоли бул-мади.
- Яхшимисиз, дадажон? - дадасининг ахволини куриб Гулшириннинг кунгли эзилиб кетди. Собир ака огир-огир на-фас оларди.
- Сизга нима булди, дада?
- Врачлар кон босими ошиб кетган дей-ишди, - дадасининг урнига Мавлуда жавоб берди. - Кеча бошка биттаси он-кология шифохонасига олиб бориб, текширтиринглар деди. Мен бир узим булсам, кандок килиб олиб бораман. Болаларингизни чакиртирай десам, ке-ракмас, уларнии безовта килма дейди-лар.
Онкология шифохонаси деган гапни эшитиб Гулшириннинг юраги шув этиб кетди.
- Бир оз олдин акамнинг ёнларида эдим, билганимда, бирга келардик, - афсусланди Гулширин.
- Сизлар безовта булманглар, - деди дадаси хаста овозда. - Мен яхшиман.
Дадасининг ахволинр куриб Гулширин уз дардини унутди. Карз хакида огиз очмади. Эртага яна келишини айтиб урнидан кузгалди. Лекин уйга келиши билан елкасидан яна огир юк босган-дай булди. Нима булмасин, пул топиши керак. Эри камалиб кетса холи не кеча-ди? Болаларини кандай бокади? Уч кун ...бунча киска муддат булмаса...Карин-дошларнинг хаммасиникига кириб чик-кан такдирда хам бунча пул чикиши амримахол.
- Каерда эдинг? -эрталабдан хотинини-нг каерга кетиб колганидан бехабар Зохид ковогини уйди.
- Дадамнинг мазалари йук экан, - Гул-ширин пул ундириб келолмаганини сез-дирмасликка харакат килди. Кейин ха-вотир билан суради: - Сиз...пул топа ол-дингизми?
20 603
#Kayfiyat
❄️Xursand bo‘lish uchun har doim sabab toping...
💕Bugungi kun
Bugungi oqshom uchun
Alhamdulillah
💕💫Hammaga yaxshi kayfiyat tilayman
20 603
🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
✅ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️
🫵 Siz ham ozishiz kerakmidi?
HA OZISHIM KERAK
OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG.
1️⃣OY 5️⃣0️⃣MING
2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING
3️⃣OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING
💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯
NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI.
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
GURUHGA KIRING
TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ
20 603
”Суҳбатдошимнинг ҳикояси тахминан шундай эди. У кўзда ёш билан
сўзларини тугатаётганида, мен ҳам дастрўмол билан ёноқларимни
артар эдим. Кейин уйига таклиф қилди. Вақтим зиқ эса-да рози бўлдим. Оллоҳнинг сийловларини кўриш учун ҳам боришга рози бўлдим. Юнусобод тарафда тураркан. Аммо ичкари кирмадим. Остонада адасига пешвоз чиққан қизалоқдан бир муддат кўзимни узолмай турдим. Кейин ҳақларига дуо қилиб, ўша ердан қайтдим.
Бир таниш аёлнинг сузлаб берган хаётий вокеасини камина окка кучирдим ва мана шу вокеа хаммамизга сабок ва ибрат булсин деган максадда сизларга хавола этдим...
Мана азизлар..фарзанд куриш максадида. Аллохга таваккал килган ва унинг фарзларини бажарган бир оиланинг кандай ютукка эришганининг гувохи булдингиз.
Мен хам бу вокеани эшитиб узимнинг билиб-билмай килиб куйган хатойимни англаб етдим.. Мен бир осий банда.. узим англамаган холда Аллохга шарт куйган эканман,яъни уй-жой килсам,машина олсам. курбонлик суяман деб ният эмас,Аллохга шарт куйган эканман. Биз осий бандалар аввал Аллохга атаганимизни инъом этиб,хамма фарзларини бажариб кейингина Аллохдан илтижо килиб сурашимиз керак экан.
Билиб-билмай килган гунохларимизни ва англамай Аллохга куйган шартларимизни парвардигорим узи авф этсин ва магфират айласин...!!!
Аллоҳ хаммамизни тугри йулга бошласин..
Тамом...
20 603
Аллоҳга шарт қўйишга хаққимиз борми...(ёхуд бир оиланинг ҳаёти хакида ҳаётий ҳикоя)
“Уйланганимда қурилишда ишлар эдим. Биласиз, бунақа жойда
ишлаганлар доим ишдан кейин “чангювди” қилишади. Мен ҳам қатордан қолмасдим. Аёлим у пайтда фақат бомдод намозини ўқирди. Ўзим
ичсам ҳам, намозига қаршилигим йўқ эди.Унинг диндан оз-моз хабари бўлиб, менгаям онда-сонда гапириб турарди. Шу гапларининг таъсирида “жумавой”га айландим. Аммо жума намозга чиқадиган одамнинг пайшанба куни ичиши дуруст эмаслигини ўзим ҳис этдим. Шундай қилиб, ҳар жума куни жума намозига борадиган, унга тайёргарликни эса, пайшанбадаги “чангювди”ни тарк қилишдан бошлар эдим.Кейин-кейин жумадан келибоқ ичиш юзсизликдай туюла
бошлади. Ўзимдан ўзим уялдим. Шундай қилиб, пайшанбанинг ёнига жумаям қўшилди --“чангювди” икки кунга қисқарди. Кейин чоршанба, сешанба, душанбалар ҳам пайшанбага ҳамроҳ бўлишди. Фақат шанба – ҳафтанинг охирида ичишни тарк қилиш бироз қийин бўлди. Бошқа кунларим пайшанбага қўшилиш баробарида ўзим ҳам хотинимга қўшилиб бомдодни ўқий бошладим. Аммо хотиним мендан олдинда борарди – у беш вақтга ўтган эди. Биз бахтли эдик. Аёлимни ардоқлайман, у ҳам мени ҳурмат қилади. Аммо, ҳеч нарсадан камимиз йўқ, деб айтолмайман, бундай дейишга бир камимиз тилимни тишлатади. Турмуш қурганимизга етти йил бўлган эса-да, фарзандимиз йўқ эди. Бормаган духтиримиз қолмади. Ҳеч бири айб сенда ёки хотинингда, дегани йўқ. Бошқа турмуш қурсанглар, иккалангиз ҳам фарзандли бўлиб кетасизлар, фақат бир-бирингизга тўғри келмаяпсиз, шунақаси ҳам бўлиб туради, дейишарди. Иккаламиз бир-биримизга қараб мўлтираймиз, ахир, йиллар ўтган сари у мени, мени уни жондан ортиқ кўриб борардим.Шундай кунларнинг бирида хотиним:- Бир нарсани сиз билан маслаҳат қилмоқчийдим, - деб қолди. Хаёлимга дарров қўрқинчли нарса келди.
- Нима экан? – дедим шумшайиб.
- Мен Оллоҳдан фарзанд сўраб, “Агар фарзанд берсанг, ҳижобга кираман”, деб ваъда бермоқчиман... Сиз шунга қаршилик қилмайсизми?Ёмон гапни кутиб турганимгами, хотинимнинг бу гапидан хурсанд бўлиб кетдим. Ҳатто ҳижобга киришига розилик бературиб, “Агар фарзанд берса, мен ҳам ичишни буткул ташлаб, беш вақт намозга ўтаман”, деб юбордим! Хуллас, иккимиз шу кеча шартлашдик: агар Худойим бизга фарзанд берса, у ҳижобга киради, мен ичишни ташлаб, беш вақт намоз ўқийман!Шу аҳд билан тонгни оттирдик. Эрталаб бирга бомдодни ҳам ўқидик. Намоздан кейин хотиним: “Бир нарсани ўйладим”, деб қолди.
- Хўш?
- Бизнинг Оллоҳга шарт қўйишга ҳаққимиз бормикан? Сен бизга фарзанд берсанг, ҳижобга кираман ёки намоз ўқийман, дейишга ҳаққимиз бормикан? Тўғриси, бундай шарт қўйганимга уялиб кетяпман. Яхшиси, мен ҳижобга кирай, Оллоҳим менга фарзанд берсин...
Аёлим бу сўзларни кўзда ёш билан айтди. Айтганлари менинг ҳам миямга тепди. Уялиб бошладим.
- Тўғри айтасан, - дедим, - бизнинг Оллоҳга шарт қўйишга ҳаққимиз йўқ. Мен ҳам шу бугундан ичишни буткул ташлайман-да беш вақт намозга кираман. Мукофотини эса, Ўзидан сўрайман!Оллоҳга шарт қўйганимдан бир уялган бўлсам, аёлимнинг ақли етган нарсага мен эркакнинг ақли етмаганига икки уялдим. Шу кундан ҳаёт тарзимиз ўзгарди. Фарзанд кўриш эҳтиёжи ҳам армонга эмас, ишонч ва хотиржамлик оғушидаги алланечук ширин бир соғинчга айланиб қолди. Мен ибодатимдан масрур эдим. Шу билан бирга, Оллоҳ тез кунда бизга фарзанд беришига қатъий ишонч ҳам бор эди.Ўзига беадад шукурлар бўлсинки, ўша кундан бир йил ўтиб, саккиз йил деганда қизлик бўлдик. Шу пайтга қадар фарзанд бермаганигаям шукурлар қилдим.Англадимки, У мендан пок зурриёдлар чиқаришни хоҳлаган, шунинг учун ҳам ҳаром-хариш еб-ичиб юрган маҳалимда фарзанд бермаган. Ўзига минг-минг шукурлар бўлсин. Қизнинг ортидан эса, ўғил билан ҳам сийлади...
20 603
#Kulgutime😂
Икки Гаи ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
Гаи ҳодимлари ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчисини олиб...🤣
Отахоннинг жавобини эшитиб думалаб қоласиз🤣👇
20 603
Жоду қилинган одам ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар...
Жамиятимизда кенг тарқаб кeтган, иймонимизга хатари катта бўлган нарсалардан яна бири сeҳр-жодудир. Сеҳр-жоду қиладиган одамга бориш, унга қандайдир амалиёт қилдириш бутунлай нотўғридир. Одамлар орасида сeҳр-жоду билан шуғулланиш ниҳоятда авж олиб кетяпти, бунга кўпроқ аёллар ружу қўйган. Бировнинг жойини, мансабини эгаллаш, ўзининг жойини бировга бeрмаслик, бировнинг хотинини эгаллаш, бировнинг эрини тортиб олиш – одамлар буларнинг барчасига сеҳр-жоду билан эришаман деб ўйлаб, иймонидан айрилиб, охиратини барбод қилишяпти. Аёллар эрини қизғаниб, ноўрин, асоссиз рашк қилиб, бошқалар тортиб олмасин дeб эрини ўқитиб юришади. Бунинг гуноҳлигини айтсангиз, бировга иссиқ-совуқ қилмаяпмиз, сeҳр қилмаяпмиз, дейишади, «иситсам ўзимга иситяпман-ку, домлага ўқитяпман-ку» дeйишди. Уларни билмаган нарса шуки, баъзи уламолар «Бундай ўқитишлар етти мартага борса, жодуга айланади», дeганлар. Жоду қилинган одамда турли салбий ҳолатлар юз беради. Баъзи олимлар «Жоду қилинган одамда бeшта нарсанинг бири ёки ҳаммаси бўлади: кўзи кўр бўлиб қолади, мижози суст бўлиб қолади, камбағал бўлиб қолади, қамалиб қолади, бeшинчиси эса ўлим», дeганлар. Жодуга учраган одам шу бeш нарсанинг бири ёки ҳаммасига учрайди, буни билмаган баъзи жоҳила, илмдан бeхабар аёллар эримни қизғанаман деб, гўё оилани сақлаб қоламан деб шу ишларни қилиб юради, дуч келган, кимлиги, илмий савияси, ақийдаси номаълум одамларга бориб, улар айтган пулларни бeриб, эрларини ўқитиб юришибди. Билиб-билмай бир куни бошига шу бeшта нарсанинг бири кeлганида кeйин пушаймон бўлиб қолишади. «Эрим уйда ўтирсин» дeб ўқитишади, аммо эри бир кун уйда ўтириб қолса, бунга ҳам чидай олмайди, «Кўчага чиқиб бориб, ишлаб пул топиб кел», дeйишади. Демак, мақсади эрининг уйида ўтириши эмас экан, балки унинг топганига қаноат қилмай, бировга сарфлаяпти деб ёмон гумон қилган учун уйда ўтирсин деб жоду қилган, энди эса унга тоқат қила олмай, бориб пул топинг, дейишяпти. Оиламни сақлаб қоламан деб қилаётган ҳаракатлари оқибатида куфрга кетиб қолиб, айнан никоҳига путур етишига ақли етмайдиган одамлар кўпайиб кетяпти, азизлар.
Бу ишларнинг қанчалик оғир гуноҳ эканини, оқибати қанчалик аянчли эканини халқимизга ўргатиш вақти кeлди, азизлар. Жамиятимизни бундай нажосатлардан, иллатлардан тозалашимиз кeрак, насл-насабимизни, авлодимизни, зурриётларимизни бу кирликлардан тозалаш вақти кeлди, биродарлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:
«Ҳалок қилувчи етти нарсадан сақланинглар: Аллоҳга ширк кeлтириш; сeҳр-жоду қилиш; ноҳақ одам ўлдириш; рибохўрлик; етимнинг молини ейиш; жанг майдонидан қочиш; покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш».
Эътибор қилган бўлсангиз, бу ерда саналган еттита гуноҳларнинг барчаси жамиятда турли шаклларда учраб турадиган гуноҳлардир. Биз негадир ширк дeганда фақат бутларга сиғиниш, Аллоҳдан бошқа илоҳлар бор дeб тушунишни кўз олдимизга кeлтириб, шунга ўрганиб қолганмиз. Аммо ширкнинг ниҳоятда махфий, яширин, аммо энг маккор, ниқоб остидаги кўринишлари ҳам борлигини унутмаслигимиз кeрак. Бир қараганда оддий нарсадек, хатари йўқ нарсадек кўринади, лeкин замирида ширк бўлади. Буларни фарқлашимиз, айтаётган гапимизга, қилаётган ишимизга жиддий эътибор қилишимиз кeрак экан. Сeҳр жамиятда энг кўп тарқалиб юрадиган амалдир. Сeҳрга нисбатан ақийдамиз шундай: сeҳр бор нарса, сeҳр таъсир қилади, аммо бу иш билан шуғулланиш ҳам, уни тарғиб қилиш ҳам мумкин эмас.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 603
Туҳмат...
Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".
Дилафруз Муминова
20 603
+3
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 60.000😍😍😍😍
😍😍😍😍😍😍
𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌📌📌📌
🔴🔴🟠🔴🔴🔴
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy
20 603
«Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!»
Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.
Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.
— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.
Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.
— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.
Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.
— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…
У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб, бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.
20 603
Нафасим қисилиб, бўйнимнинг орқаси оғир тош осгандек қотиб қолди. Шифокор кўрсатган устига оқ мато ёпилган одамни очиб кўрдим.
Очсам, ўша сиз билан менинг ўртамда турган чиройликкина жувон, юзининг бир тарафи таниб бўлмас даражада жароҳатланганди. Мен эса уни танидим. Ахир телефонингизда унинг суратини бир эмас, бир неча марта кўргандим.
— У аёл киши, мана бунисини кўринг.
Қўлларим қалтираб кетди. Ўзимни қўлга олиб чойшабни очдим, қизиқ ўша вақтда қандай қилиб ўзимни ташлаб юбормаганимга ҳалиям ҳайрон бўламан. Сизнинг жонсиз танангиз устида ҳам шаънингизни ўйлабмана.
— Илтимос, эримнинг машинасида мана шу аёл бўлганини ҳеч қаерга ёзманглар, ҳеч ким бу ҳақида билмасин деб шифокорларга ёлбордим.
Мендан бошқа ҳеч ким сиз машинангизда аёл киши билан автоҳалокатга учраганингизни билмайди. Фақат менинг ғариб кўнглим, ҳали ҳануз сизни кутиб яшаяпти. Ҳеч қачон қайтмаслигингизга кўнолмаган юрак ўша хиёнаткорни унут деганим сари ҳар уришида сизнинг исмингизни айтиб тепаяпти. Совуқ ер сизни бағрига олганига бир йил бўлди. Лекин мен ҳамон сизни кутаяпман.
Тамом...
20 603
Эринг сочингни силасаю, бошқани ўйласа...
(хаётий воқеа)
Эринг сочингни силасаю, бошқа бировни ўйласа, сени қучган қўллари билан бошқани ҳам қучаётганини сезиб турсанг бундан оғири йўқ. Аммо мен эримни телбаларча ўзимни унутиб севардим. Унинг хиёнат кўчасига мўралаганини сезсамда, буни билмасликка олардим. Йўқ, йўқ бу сиз ўйлагандек тўғри йўл эмас. Балки сиз хиёнаткорсиз, менинг туйғуларимни оёқости қилаяпсиз деб жанжал қилганимда юз чандон енгил эди. Иккимиз ҳам биладиган бу ҳақиқатни бошқалардан сир тутиб сизни ҳам ўзимни ҳам авайладим. Дугоналарим ўргатганидек, ўзимни ўзгартириб, пардозни кўпайтириш, ҳар турли либосларга бурканиш қўлимдан келмасди. Менга сизнинг кўнглингиз керак эди. Дастлаб ишларим кўпайди деб баҳона қилдингиз, кейин телефонда пичирлаб гаплашадиган бўлдингиз. Мен нимага кеч келаяпсиз деб сўрамадим. Сиз айтадиган ёлғонни олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди. Сизнинг уйқу аралаш ўша аёлнинг номини айтиб юборишингиз эса мени эсдан оғдириб юборай дерди. Фақатгина фарзандларим мени яшашга мажбурлигимни эслатиб турарди. Улар билан овунардим, сиз билан аҳил ўтган дамларимиз хотираси қалбимда милтиллабгина умид бериб турарди.Йўғингизда кўйлагингизни қучоқлаб йиғлаб хумордан чиқардим. Сиздан нафратлансам эҳтимол яшашим осонлашармиди, йўғе нималар деяпман мен аллақачон яшамай қўйганман. Фақат тирик юрибман. Болаларимнинг камолини кўриш, сизнинг меҳрингиз тушган ўша аёлнинг қучоғидан тортиб эмас, ихтиёрингиз билан қайтишингизни кутиб кун ўтказаяпман. Атрофдагилар худди маликалардек яшайсиз, сизга маза деб ҳавас қилишади. Ҳа, яшашим ҳеч бир маликаникидан кам эмас. Фақат ўз шаҳзодасини канизакларга бериб қўйган, айёрлик ва макрни билмайдиган бўшгина маликаман.Ҳақиқатдан менда ҳамма нарса бор: данғиллама уй, машина, ўзим истаганча пул берасиз. Лекин буларнинг ҳеч бири кемтик кўнглимни тўлдира олмайди. Ишда ҳам уйда ҳам ўзимни бахтли кўрсатишга уринганим сари ўзимни нотабиий ҳис қиламан.Ёлғиз қолсам, хаёлларга берилиб ўтираверсам. Фақат хаёлдагина ўзим истаганча бахтли яшашим, сохта табассум қилмаслигим, эримнинг менга кун сари ортиб кетаётган хушомадларига жаҳлим чиқаётганини очиқ айтишим мумкин эди.
Сизнинг кўнглингизга қараб, учинчи одамнинг чиқиб кетишини шунчаки кутиб хато қилган эканман. Сиз учун, ўзимнинг бахтим учун курашишим керак экан.
-Тоққа қор чиройли ёғадида, дам олиш куни дўстларим билан тоққа борамиз- сизнинг кайфиятингиз чоғ эди. Мен сизнинг у ерга ким билан бирга боришингизни яхши билардим.
— дада, мен ҳам сиз билан бирга борай- ўғлим сизга ялинди.
— кейингни сафар оилавий борамиз болам, бу гал дўстларим кўп, машинага сиғмайсан.
Тез-тез ураётган юрагимнинг типирчилашидан ўзимни зўрға боссамда, сизга яхши бориб келинг дедим. Бир кўнглим ортингиздан изма из бор, уларни фош қилиб ташла, қачонгача ўзингни хор қилиб яшайсан дейди. Яна бир овоз эса қўй, ўзингни ерга уриб овора бўлма дейди.Ҳар икки овоз миямда айланавериб бошим оғриб кетди. Одатда, ўша билан бирга бўлган кунларингиз уйга камдан кам қўнғироқ қилардингиз. Бугун ҳам бизни тамомила эсдан чиқардингиз. Кечга яқинлашгани сари, юрагим ғаш бўлаверди. Ўзим қўнғироқ қилишга ботинолмадим. Мабодо қўнғироқ қилганимда ёнингизда аёл кишининг овози эшитилса ўзимни ўзим баттар қийнаган бўламан деб ўйладим. Сизга уч тўрт марта қўнғироқ қилган ўғлим телефонингиз ўчиқ деди. Кечки соат еттиларда эса қўл телефоним жиринглади. Сизнинг рақамингизни кўриб хурсанд бўлиб кетдим.
— Синглим, бу телефон эгаси кимингиз бўлади? – қўнғироқ қилган киши эрим эмасди.
— Эрим, қану у, нимага ўзи гаплашмаяпти?
— Илтимос, фалон ердаги касалхонага тез етиб келинг.
Касалхонага боргунча ҳам худодан сизнинг умрингизни тилаб бордим. Ахир аёл учун хиёнат қилса ҳам, урса ҳам сўкса ҳам эрининг бори яхши. Касалхонада эса мени мудҳиш хабар кутаётганди.
— Бу мурдалар эр-хотин бўлса керак, иккаласи автоҳалокат туфайли ҳалок бўлишибди. Бечоралар, тоққа дам олгани боришган экан, бу киши сизга тегишли эмаску,барибир бир қарангчи?
20 603
❗️Гулни вайрон қилманг, вақти келади сиз ўстирган гулни ҳам бошқа инсон қўлига топширасиз.
