ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 824 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 823,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 863

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 824 名订阅者。

根据 01 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -564,过去 24 小时变化为 -30,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.13%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.69% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 529 次浏览,首日通常累积 1 811 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 22

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 02 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 824
订阅者
-3024 小时
-2197
-56430
帖子存档
❗️Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади Вазирликка кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам оли
❗️Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади Вазирликка кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади: ➖ 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни; ➖ 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни; ➖ 22 март (якшанба) – дам олиш куни. ➖ 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни. 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.

Oʼzimni pulim 🤣🤣🤣🤣🤣🤣

​​Ҳаммасидан ўтиб тушган гап шу бўлди! Йиғлаб юбордим. Ичимдан нимадир узилди. Бир кўнглим кетмоқчи ҳам бўлди, аммо дилимда борини тўкиб, айтиб, аламдан чиқиб, кейин кетишим керак эди. — Хўп, майли… Сиз ўша қизга уйланишингизни айтгани чақирдингизми? Шу гапни бемалол айтишга уялмадингиз ҳам-а? Лекин билиб қўйинг, сиз менга насиб қилмадингизми, унга ҳам буюрмайсиз? Мен қўлимдан келганини қиламан. Майли, мени ёмон кўринг, нафратланинг. Бошқа қизга уйлансангиз, майли, аммо ўша қизга эмас! Нодир эса менга кулимсираб қараб турарди. Унинг бу ҳолатидан «Қўлингдан нима келарди?» деган маънони тушундим. ​​— Билиб қўйинг, мен ўзимни-ўзим ўлдираман. Айбни эса сизга тўнкайман. Кейин, кейин сизни… — Бўлди қил-э! — Мен билан бунақа ҳазиллашманг, — дедим, ниҳоят. У индамади, фақат кулимсирарди. Бир муддат иккимиз ҳам жим бўлиб қолдик. — Тўғрисини айтинг, Сайёра сизни яхши кўради, а? — сўрадим юрак ютиб. — Бўлиши мумкин, — деди Нодир яна кулимсираб. — Лекин мен уни эмас, жинни қиз — Гулмирани яхши кўраман. Ким нима деса ишонаверма. Бизнинг севгимизни кўролмайдиганлар ҳам бор. Тўғри, Сайёра ёмон қиз эмас. Онам ҳам уни яхши билади. Лекин агар сен шунақа жанжаллар қилаверсанг ва бу онамнинг қулоғига етиб борса… Мен индамадим. Бугун жиннилик қилганимни ўзим ҳам биламан. Аммо энди пушаймондан нима наф? — Бугун мен Сирдарёга кетяпман. Эртагамас, индинга учрашамиз. Яна тўполон қилиб юрмагин-а, — деди Нодир ёлғондан пўписа қилиб. Унинг кетишини эшитиб яна юрагим ғашланди. Атрофга қоронғилик тушиб бўлганди… Қоронғида йўл юриш… Очиғи, мен унинг кетишини истамагандим. — Эртага кетарсиз. Бугун бормай қўя қолинг, — дедим Нодирга кетишини истамаётганимни билдириш учун. — Ие, унда ойим Сайёрани келин қилади. Тезроқ бормасам бўлмайди. Нодир шунақанги беғубор кулдики… Табассумига мафтун бўлиб, унга тикилиб қолдим. — Ҳозир айни вақти. Уйдагиларга айтишим шарт! Менга сен кераксан ва буни ҳамма билиши керак! Тўғрисини айтайми, ёнингдан ҳечам кетгим келмаяпти. Тонггача ҳам ухламай гаплашиб ўтиришни хоҳлардим, — деди аллақандай сўниқ оҳангда. Мен эса кулдим. — Асалнинг ҳам ози ширин. Майли, мен кетдим. Яхши бориб келинг. Машинани секинроқ ҳайданг! Нодир билан хайрлашиб, машинанинг ортидан тикилиб қолдим. Лекин, барибир, юрагимнинг безовталиги босилай демасди. Негадир туни билан ухлай олмадим. Ҳар хил бўлмағур тушлар. Хаёлимга Нодир келади. Бир қарасам Сайёра билан юлишаётган бўламан. Қандай ухлаб қолганимни билмайман. Тонгда ёнимда ўтирган онамни кўриб ҳайрон бўлдим. Соатга қарадим. Кеч ухлаганим учунми, уйғонишим ҳам қийин бўлган кўринади. Лекин доим уришиб уйғотадиган ойим менга мунгли тикилиб ўтирарди. — Ҳа, ойи, тинчликми? — дедим онамнинг бу ҳолатини кўриб. — Қизим, — дея онам мени бағрига босди ва узоқ сукут сақлаб турди. — Нима бўлди, гапирсангиз-чи? — дедим чидолмай. Онамнинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди. — Қизим, Шоира телефон қилди. Нодир… — Нима Нодир… Гапиринг, нима қилди унга? — У автоҳалокатга учрабди. Катта тезликда кетаётган юк машинасига урилиб кетибди…

— Қайси Нодирни айтяпсиз? 4-курсда ўқийдиган Нодир акамними? Бу гапи баттар ўтиб тушди. Демак, у ҳам анчадан буён мен билан уришмоқчи бўлиб юрган. — Менга қара, манжалақи, Нодирни ўз ҳолига қўй! Уни сенга бериб қўядиган аҳмоқ йўқ! — дедим таҳдидли овозда. — Ким кимга кераклигини мен эмас, Нодир акам ҳал қилади. — Ўчир овозингни! Ўзим билмаган ҳолда Сайёранинг юзига тарсаки туширдим. У ҳам жим турмади, жавоб қайтарди. Сочларига ёпишдим. Шоиранинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамасдан унинг юз-кўзига чанг солдим. Иккимиз ҳам ақл-ҳушимиздан айрилгандик. Институт дарвозасининг ёнида бир-бири билан юлишаётган қизларни томоша қилиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Бир пайт ёнимда Нодирнинг овози эшитилди: — Гулмира! Бас қил! Бу нима қилганинг? Сайёра… Унинг овозидан кейин иккимиз икки томонга ажралдик. Иккаламизнинг ҳам сочларимиз тўзғиб кетган. Атрофимизга томошаталаб талабалар йиғилиб бўлишганди. — Ҳали бу ҳолваси! — деб бақирдим йиғламсираб турган Сайёрага қараб. — Агар уни ўз ҳолига қўймасанг, кунингни кўрсатаман! — Кўрамиз, ким кимнинг кунини кўрсатаркан. Ойисига шу қилган ишингни айтсам борми? — деди Сайёра ҳам бўш келишни истамай. Яна унга ташланмоқчи бўлгандим Нодир қўлимдан ушлаб, ўзига қаратиб: — Ўзингни бос! — деди нафрат билан. Ғазабим қўзиди. Нодирга қараб: «Тфу ҳамманга!» деганча югуриб кетдим. Аммо у ортимдан келмади. То такси тўхтатиб, машинага ўтиргунимча ҳам унинг ортимдан келишини кутгандим. Йўқ, у Сайёра билан қолди! Уйга келдиму, ўзимни диванга отдим. Оғзимга ёстиқни босганча кўз ёшига эрк бердим. Шу пайт қўл телефоним жиринглади. Биламан, Нодир телефон қиляпти. Лекин шу тобда на унинг овозини эшитгим, на ўзини кўргим келарди. Тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлимга олиб ўчирдим-да, дуч келган томонга улоқтирдим. Телефон тўғри бориб тошойнага урилди-ю, кўзгу чил-чил бўлди. Худди менинг кўнглим каби… Ичкаридаги шовқинни эшитган онам хонамга югуриб кирди. — Гулмира, нима бўлди, қизим? — ойнанинг синганини кўриб ранги оқаринқиради. — Бу нима қилганинг? Болам, сенга нима бўлди? Мен эса ўзимни тутиб туролмасдим. — Ойи, менинг яшагим келмаяпти. Ўлгим келяпти, ойи… — йиғлаганча ўзимни онамнинг бағрига отдим. — Бўлди, тўйдим. Менга ҳеч кимнинг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ… Тўйдим… Онам эса ҳамон ҳайратда турарди. Эркатой қизининг навбатдаги «ҳунари» уни батамом эсанкиратиб қўйганди-да: — Ким хафа қилди? Гапир, ичингдагини тўкиб сол, болам. Ҳолатим онамни баттар ваҳимага соларди. Охири ойим бечора чидолмади ва юзимга тарсаки туширди. Бехосдан сепилган муздек сув эса ақл-ҳушимни ўзига қайтарди. — Энди гапир, ким сени хафа қилди? — сўради ойим мулойимлик билан. Индамадим. Ойим қисталанг қилавергач, чорасиз ёрилдим. — Ойи, севган инсоним мени алдаб юрган экан. Бугун билдим. Кўз олдимда у… Гапимни охиригача етказолмадим. Телефон жиринглаб қолди. Онам тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлига олиб: — Бу ўшами? — деб сўради. Индамай юзимни ўгирдим. — Мени йўқ деб айтинг. Онам телефонда Нодир билан гаплашиб, сўнг: — Сени сўраяпти, гаплашмасам бўлмайди, деяпти. Балки, гаплашиб оларсан, — деди меҳр билан. — Алло, Гулмира, ҳар доимги жойга кел. Мен шу ердаман, келмасанг ўзим уйингга бораман. Алоқа узилди. Онамга тикилдим. Ойим сочларимни силаркан: — Қизим, ҳамманинг гапига кирмасдан, унинг ўзидан бориб сўра. Агар сени яхши кўрмаса, телефон қилиб ялинмасди. Бора қол… Ҳаммаси аниқ бўлгандан кейин бир тўхтамга келамиз. Онам муҳаббатни қадрлайдиган аёл эди. Шу боис мени тушунди. Аммо негадир юрагимни ваҳима босарди. Худди бирор кўнгилсизлик содир бўладигандек кўнглим ғашланарди. Балки, бугунги воқеалар учун юрагим безовта бўлаётгандир, деб ўйладим. Айтилган жойга келганимда Нодир асабий тарзда у ёқдан-бу ёққа бориб келарди. — Нима дейсиз? — дея алам билан унинг юзига қарадим. — Қилар ишни қилиб, энди устимдан кулиш учун чақирдингизми? — Уйдагиларим сен ҳақингда билишмайди. Улар мени сен уришган ўша қизга — Сайёрага уйлантиришмоқчи!........ Давоми 9:15 да

— Эртага ўқишга боролмайман. Ойим бирйўла душанбадан бора қолгин, деди, — дедим атайин уни синаш учун. — Яхшилаб тузалиб ол, ўқиш қочмайди. Деканатга ўзим айтиб қўяман. Тонг отишини шунақанги интиқлик билан кутдимки, ҳеч қачон бунчалик субҳидамни кутишга ошиқмагандим. Бироқ биринчи дарсга эмас, иккинчисига боришни ўйладим. Биринчи дарсда кўрса, у қизнинг ёнига бормаслиги мумкин-да… Институт дарвозасидан кириб борарканман, Шоирага кўзим тушди. У мени кўрди-ю, мийиғида кулганча ёнимга келди. — Ҳа, чидолмабсан-да? — деди яна гап билан найза санчишни бошлаб. — Бас қил, қани, менга ўша Сайёрани кўрсат. Нодирнинг ўзи келдими? — Ҳа, шу ерда эди. Ҳойнаҳой, ўша ойимчаси билан турган бўлса керак. Нодирни аудитория эшиги ёнида кўрдим. — Тузукмисан? — деганча Нодир саломлашишга қўл узатди. Индамай қўл чўздим. Шу маҳал ичкаридан бир қиз чиқиб келди. Ортидан кимнингдир «Сайёра» деб чақирганидан билдимки, бу ўша қиз! «Қани, мендан қандай ортиқ жойи бор экан?» деб юзига тикилдим. Тан олишим керак, чиндан кўҳликкина қиз экан. Қоп-қора қошу кўзи оппоқ юзига янада ҳусн бериб турарди. — Сизни соғиндим, кўргим келди, — дедим ўзимга ярашмаган тарзда. Биламан, бу ҳаракатим енгилтабиат қизларнинг иши эди. Аммо ҳозирги вазиятда мен учун энг маъқул йўл шу. Нодир ҳам, Шоира ҳам ҳайратда. Иккаласи ҳам менинг бирданига ўзгарганимни тушунолмай, бир-бирига қараб қўйишарди. Сайёра ёнимиздан индамай ўтиб кетди. Билдим, кўз қири билан қараб қўйди. Ўзимча ғолиб эдим… — Бу нима қилганинг? — деди Нодир иккимиз холи қолганимизда. — Мен сиздан сўрашим керак. Нимага қаёқдаги Сайёраларга ўралашиб юрибсиз? — Унга ўралашиб юрганимни сенга ким айтди? — Ким айтгани муҳим эмас. Ўша қиз билан бирга бориб контрактини ҳам тўлаб келибсиз-ку… Гапимни эшитиб, Нодир қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. — Буниям эшитдингми? — Кулманг, устимдан куляпсиз-да, а… — Гулмира, шу пайтгача мен сени бирор марта алдаганмидим? — Нодирнинг овози шунақанги дардли чиқдики, овоз эгасини танимагандек унинг юзига термилдим. — Тўғри, кеча Сайёранинг контрактини тўлашга бирга бордим. Биласанми, у билан бир жойданмиз. Дадам билан унинг дадаси оғайни бўлишган. Нодир бирданига жим бўлди. — Ҳозир-чи? — Сайёранинг дадаси ўлган. Бу жавобдан этим унинг сесканиб кетди. — Нодир, мени ҳеч қачон алдамайсиз-а? — дедим унинг кўзларига мунгли тикилиб. Хуллас, ўша куни Нодир билан ярашиб олдик. Майли, ҳамшаҳарига ёрдам берса, нима бўлибди, дедим ўзимга-ўзим. Аммо… — Гулмира, сен Нодирни Сайёрага фақат ёрдам беряпти, деб ўйлаяпсанми? — деб гап бошлади бир куни Шоира. Тавба қилдим, қаёқдаги гапларни топиб юради шу қиз ҳам. — Ҳа, Нодирнинг ўзи менга шундай деди. Мен унга ишонаман. — Унда баттар бўл! — деди Шоира куларкан. — Улар сени алдаб юрибди. Шуни биласанми? Нодирдан «Кеча қаерда эдинг?» деб сўраб кўр-чи? Шоиранинг гапини эшитмайман деганим билан, барибир, эплолмадим. Сабаби, Нодир ҳақидаги ҳар қандай маълумот мени қизиқтирарди. — Хўш, қаерда экан? — Кеча дискотекага боргандик. Иккаласи қучоқлашиб туришибди. Сен бўлса уйда ўтирибсан уларга ишониб. Бу кетишда яқинда Сайёра уни бутунлай ўзиники қилиб олади. Шоиранинг сўнгги жумласи ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўзимни босолмадим. — Овозингни ўчир! — дея дугонамга бақирдим. — Сен менга эмас, бориб Сайёрага бақир. Мен сенинг фойдангни ўйлаяпман. Улар сени ўйинчоқ қилишяпти. Яхши, ҳеч нарсадан бехабар қўғирчоқ бўлиб яшайвер! Шоира эшикни тарақлатиб ёпиб кетди. Яна бир дунё шубҳа-гумонлар ичида қолдим. Эртаси куни институт дарвозаси ёнида туриб, Сайёрани пойлай бошладим. Ёнимда Шоира. — Келяпти, — дея шивирлади у. — Яхшимисиз, Сайёрахон?! — дедим заҳархандалик билан. — Раҳмат, сиз сўрайсиз-у, мен ёмон бўламанми? Очиғи ундан бундай жавоб кутмагандим. «Ҳа, анчагина бозор кўрган кўринади», деб ўйладим. Гапни чувалаштирмасдан дангалига кўчдим: — Нодир билан орамиздаги муносабатлардан хабарингиз бўлса керак?....... Давоми 8:15 да

БУЮРМАГАН МУХАББАТ Дугонам келтирган хабардан даҳшатга тушиб, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шоиранинг мийиғида кулиб туриши баттар ғазабимни қўзғатди. — Мен сенга айтгандим, — деди дугонам киноя билан, — охирги пайтларда бошқача бўлиб қолувди. Ҳаракатларидан, гап-сўзларидан ҳам билиниб турганди. Олдингидек эмас… — Бас қил! — бор овозим билан бақириб юбордим. Бўғзимни нимадир ачиштир, шу тобда тўйиб-тўйиб йиғлагим келарди. Нега? Унга нима ёмонлик қилдим? Саволлар бир-бирини етаклаб келарди-ю, аммо жавобига келганда… бир сас йўқ. Овозимни эшитган чоғи, хонамнинг эшигини қия очиб, онам ичкарига мўралади ва: — Тинчликми? Ким бақирди? — дея сўради оҳиста. Сўнг йиғламсираб ўтирганимни кўриб, секин ичкарига кирди. — Сенга нима бўлди, Гулмира? Кўзларимдан икки томчи ёш юзимга думалади. Айёр дугонам эса дарров вазиятни тўғрилашга тутинди: — Вой, Сожида опа, бунингизнинг қанақалигини биласиз-ку… Иккаламиз айтишиб қолгандик, эркатой қизингиз дарров йиғлашни бошлади. Ойим унга ишонқирамай менга қаради. Шоиранинг гапини маъқуллаган бўлиб, аранг бош қимирлатдим: — Сиз чиқиб кетаверинг, хавотирланманг… Онам чиқиб кетгач, Шоира бошимга кўрсаткич бармоғи билан ниқтади. — Калланг жойидами сенинг? Энди бир ками онангга ҳам йигитим бошқа қиз билан юрибди, дейишинг қолувди? — Юрибди дема! — алам билан гапирдим. — Ҳа, нима фарқи бор? Гувоҳлар бор, кўришган. — Йўқ, барибир, ишонмайман. Нодир мендан бошқасини демайди. Шунақанги ишонч билан гапирдимки… Дугонам эса бурнини жийирди. — Бунча содда бўлмасанг, ана телефон қилиб кўр. Ҳозир ёнимга кел, дегин-чи келармикин? Келмайди. Чунки ўша қизнинг контрактини тўлашга ёрдам бериш учун бирга ректоратда юрибди. Тавба, Шоира шунча маълумотни қаердан олганига ҳайронман. Атиги уч кун ўқишга бормадим-а… Шу уч кунда Ер тескарисига айланиб кетгандек гўё… Биров ёнингда бошқаси билан кўрдим, деб турса, шубҳаланиб қоларкансан. Мен ҳам айни дақиқаларда шубҳа-гумонлар гирдобида қийналардим. Нодир ҳам сўнгги уч кун ичида кам телефон қилгани рост. Телефон гўшагини олиб, унинг қўл телефон рақамини тердим. Икки марта гудок кетди-ю, кейин узилиб қолди. Юрагимни ваҳима борган сари домига тортиб борарди. Яна қайта-қайта рақам тердим, охири нариги томондан «Ўчирилган» деган овоз эшитилди. — Ана, кўрдингми, ўчириб қўйди. Бўлмаса сен билан кўпроқ гаплашиши керак-да… Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Ҳаммаси Шоиранинг гапларини тасдиқлаб турарди. — Ўша гувоҳларингни менга ҳам кўрсатасан! — дедим қатъият билан. — Вой, майли. Ўша Сайёранинг курсдошлари-да… Очиғи, энди Шоиранинг фисқу фасодини эшитгим келмаётганди. — Кетасанми? — дедим унга тап тортмай. Шоира аввалига ҳайрон бўлди. — Қаёққа? — Уйингга. — Ҳайдаяпсанми? Вой-вў, кетаман… Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи, — яна нималарнидир тўнғиллаб хонадан чиқиб кетди у. Ҳовлидан онамнинг овози эшитилди: — Шоира, ўтирмайсанми? — Қизингиз ҳайдади, кетяпман… — Нега ҳайдайди? Жуда тез уришасизлар-да ўзиям… Ҳеч кимнинг овозини эшитмаслик учун қулоқларимни ёстиқча билан ёпдим. Ич-ичимдан хўрлигим келарди. Бу йигитни қандай севиб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Биринчи курсда Нодир билан нуқул жанжаллашардик. Уни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ эди. Дарсларда ҳам иккимиз дарров айтишиб қолардик. Аммо муҳаббат дегани икки дилни аввалига уриштириб, сўнг яқинлаштираркан-да… Қайси кундан уни чин дилимдан яхши кўрганимни билмайман. Биргина инкор этилмайдиган ҳақиқатим — уни севишим! Икки йилдан буён кўз қорачиғимдек асраётган муҳаббатимни бировга топшириб қўярканманми? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У менинг ягона орзуим! Ана шу Сайёраси билан керак бўлса, уришаман, юлишаман. Ким бўлибди у ўзича… Кечга яқин Нодирнинг ўзи қўнғироқ қилди. — Ҳа, — дедим истар-истамай телефонни қўлимга оларканман. — Қалайсиз? — Раҳмат, яхши. Ўзингиз-чи… Телефон қилсам, ўчириб қўйдингиз? — Зарур иш билан банд эдим-да. — Ҳа, бошқалар… — дедим-у, тилимни тишладим. Яхшиси, ўз кўзим билан кўрмагунча индамай турганим маъқул, деб ўйладим....... Давоми 7:15 да

✍️"MEN SIZGA HIYONAT QILYAPMAN!" 💔 AYOLI TURMUSH O'RTOG'IGA KUTILMAGAN HAIQATNI AYTI...

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК!!! 🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹 🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин! ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА: •🌺🌸• Каъба Зиёрати, •🌸🌺• Қуръон Тиловати, •🌺🌸• Дуо Ижобати, •🌸🌺• Иймон Ҳаловати, •🌺🌸• Тил Саловати, •🌸🌺• Ақл шижоати, •🌺🌸• Охират Фароғати, •🌸🌺• Сабр Қаноати, •🌺🌸• Бахт Саодати, •🌸🌺• Тан Саломатлиги - ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН. 🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса 🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!

✨🌙✨Азизларим мана яна тун чўкди...бир кунлик умримиз хайр деб кетди. ✨🌙✨ Азизларим сизларга осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гойибда учрашгунча деб коламиз! •••••••••••••✨🌙✨••••••••••••

​​-Ман у берган порошогингизни қўлим шилингани учун ишлатмадим. Ўша сиз берган ҳар хил майда совунларни қирғичдан бап-баробар чиқариб, ярим автоматга солиб айлантирдим. Ичида хушбўй юз совунлар ҳам бор экан. Ўшалар зўр оқартиришибди-да! -Нима?- деди кўзлари ола кула бўлиб жазаваси қўзиганча... Овсини гапини яна бир марта такрорлади. "Нега кир машинада юваркансиз, ахир сизга айтгандим-ку" демоқчи эди, ўзининг ҳам ҳозиргина кир машина ишлатгани ёдига тушиб, тилини тишлаб қолди... Кичик келин нималарнидир гапириб, катта келинига кир ёйишда қаралашар, қайнона эса уларни деразадан закий нигоҳи билан кузатиб туриб ният қиларди: "Аллоҳим, кўзим очиқлигида қанчалар бир-бирига эш бўлишса, кетганимдан кейин ҳам бир-бирига ундан зиёд оқибатли бўлишсин." Тамом. Азизахон Исмоилова

Овсинлар ҳикоя. Овсин олишди: шаҳарлик оқбилак келиши олдидан уни пойгакдаги бир хоналик уйга тиқилтириб кўчириб қўйишди... Зардаси қайнади: "Янги косанинг суви ширин бўлмай ўлсин, биз оёқ остига тушдик-ми, энди?!" Уч кундан кейин қайнонаси янги келинни унинг ёнига ўтиргизиб ўша шаҳарлик оқбилакка насиҳат қилди:  -Шу бугундан бу киши- сизга овсинмас, унақа сўзни луғатингиздан ўчириб ташланг, жон-жигар опам деб қабул қилинг! Бу уйда билмаган нарсангизни шу опангиздан сўрайверасиз, ўргатади, билмаганингизни тушунтиради! Рўзғорни шу кишига топширганимга анча бўлган. Кетига тилла товоқ тутилгандек Малика бу гаплардан ёйилиб кетди. Ўргатади! Ўргатганда-ки... Бомдод пайтида ана ўша "овсинча" си худди биринчи синф боласидек ёнига бўйин қисганча келди: "Опааа, кўчани қайси супургида супираман?!" Атайлаб унга чўлтоқ, бандида қўл тиладиган бутоқлари кўп, шифтдан ис оладиган- узун супургини тутқазди... -Етти қўшни у томондан, етти қўшни бу томондан супурасиз, ҳўпми?! Уйида тинчгина ухлаб ётган ўша етти қўшнининг дарвозаси олдини қўшиб супургунча, "шаҳарлик ойимча" нинг момиқ қўллари пўрсилдоғ-у чақаларга тўлди.  -Ҳаа, ҳеч нарсамас! Битта яхшилаб кир ювворсангиз ўтиб кетади!"  Шундай дея насиҳат қилган бўлди- оғриқдан бужмайиб турган келинчакка қарата. Туш пайти ҳаммомга кирса, "овсинча" си ярим автомат кир машинанинг ичига кирларни бир бошдан соляпти. -Ҳай, бу нима қилганингиз? Бу уйда ҳамма кирлар қўлда ювилади, пари! Овсинининг қўлидан автомат порошокни тортиб олиб қўйиб, ўрнига гилам ювишда ишлатиладиган ишқори ўткир хитой порошогини тутқазди. -Кир совун йўқмиди?- сўради келинчак прорабига рўпара турган қора ишчига ўхшаб. -Эплолсангиз ишлатинг! Мана шулар бор ҳолос! "Олқинди"- юзлаб майда совун бўлакчалари ёпишиб, буришиб кетган йиғиндини "манг, олинг" дегандек- кирлар устига ирғитиб берди... "Қурмағур, ёш бўлса ҳам тегирмондан бутун чиқаркан, кирларни бир тузук ювибди, дорда ярқираб турибди-я! Ўша хитой порошокдан ўзим ҳам бир ишлатиб кўрсам бўларкан", дордаги кирларга қараб, шуларни ичида ўйлади... Қараса, қайнонасининг ёнида шилиниб кетган қўлларига дори суртиб "овсинча" си ўтирибди. -Маликахон, дорни бўшатиб келинг, синглингизга тахлашворай, қўллари адойи тамом бўлибди... "Ҳммм" деб дордан кирларни йиғиштиргани кетди. Қайнисининг оқ кўйлагини атайлаб ерга тушириб юборди. Кейин тупроқ теккан жойларини яхшилаб кафти орасига олиб ишқалади, кир толалар ичига кириб жойлашди. Сўнг таманно билан юриб бориб, елкасидагиларнинг ҳаммасини қайнонаси ўтирган диван четига ташлади. -Вой мана бу кўйлак ерга тушибди шекилли... Овсинчаси эрининг кўйлагини авайлаб қўлига олди. Эсида бор, дорга илаётганида у топ-тоза эди! -Тоза ювилмаган!!! Яхххшилаб қаранг!- деди чиртиллаб... Келинчак гап қайтармади, шунчаки қайнонасининг олдида изза бўлганидан қизариб кетди. -Майли опаси, ўзингиз бир чайқаб қўярсиз, қўлларига ҳозиргина малҳам суртиб олгандилар- деди хижолатпазликнинг олдини олмоқчи бўлгандек қайнонаси гап билан сийпалаб... - Ҳмм ҳўп, фақат эртага ўз кирларимга қўшиб юваман... Эртасига кир ювишдан олдин негадир Хитой порошогини қўлига олди. "Назарга кирмагани билан ана бу кукунлардан доғни шу яхшироқ кетказса-а, қара-да! " Кирлари оқарашга оқарди-ю, хашакка ўхшаб қолди. Аммо қўллари... Ғудраб бориб, тўйдан олдин олинган кир совунларни яшириб қўйган жойидан олди.  Порошокнинг ишқоридан қўли қичиб, билагига нимадир тошиб кетди. "Бор-ей! " деди қўл силкиб, охири ҳаммасини мағзавасига қўшиб ярим автомат кир машинага солиб қўя қолди. Дорга кирларни иларкан, ювганлари кўзига ёқмай кетаверди. Айниқса, эрининг қора спортивкаси ўнгиб кетганга ўхшаб қолибди. -Опаа, ёрдам керакми, келинг ёйишиб юбораман! Ёнига овсинчаси келди. -Ўзим қиламан, бораверинг... Ҳа... айтганча, кеча ана бу порошок қўлингизни ёмон қилиб ташлаганмиди? "Синглиси" бирпас қараб турди:......

❗️ФАҚАТ 1.КУН ТЕКИНГА ОНЛАЙН КУРС БУНАҚАСИ БУ́ЛМАГАН ФАҚАТ БУГУН😳🤗 999~ХИЛ РЕЦЕПТЛАР ЖАМЛАНГАН 😱😍ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИНГИЗ УЧУ
❗️ФАҚАТ 1.КУН ТЕКИНГА ОНЛАЙН КУРС БУНАҚАСИ БУ́ЛМАГАН ФАҚАТ БУГУН😳🤗 999~ХИЛ РЕЦЕПТЛАР ЖАМЛАНГАН 😱😍ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИНГИЗ УЧУН 🥐БУРАМА ЧАК ЧАКЛАР 🍘ГУЛЛИ БЎҒИРСОҚЛАР🥨 🥞ҚУШ ТИЛИ😋 😍ҚАВАТ ҚАВАТ СОМСА🥟 🍰ПИШИРИҚЛАР 🎂ТОРТЛАР 😱ДАХШАТ 999~ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ👇 https://telegram.me/joinchat/SUx3THN0AxphYzE6

​​Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди. — Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин. — Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга... Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди. Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан. Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди. — Майли бераман, - деди келинойиси. Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди. Зулфия келинойисига яна телефон қилди. Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради. — Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси. — Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи? — Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди. Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси... Алла айтай, жоним болам, Қулоқ солгин, алла Ширин аллам тинглаб аста, Ухлаб қолгин, алла Юзларинга томган сувга Ҳайрон бўлма, алла-я Бахтимга сен катта бўлгин, Хазон бўлма, алла Истиқболинг порлоқ сенинг, Жажжигинам, алла-я Бахтимга сен катта бўлгин, Хазон бўлма, алла Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

Фарзанд билан бойликни эрта - кечи йук... Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди. Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди. Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди. Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади. Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея. Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб: —Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб: — Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди. Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди... Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди. Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга: — "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди. Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди. — Ассалому алайкум ойижон. — Ва алайкум ассалом. — Тинчмисиз? — Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди. — Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз? — Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди. Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди. — Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди. — Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади. Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди... Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар....... Давоми 19:00 да

​​Хотини лабини тишлаб бошини эгганча жим қолди. Орадан кунлар ўтиб, битирув оқшоми хам яқинлашиб қолди. Ботир кўчадан келса, уйда дадаси билан кичик амакиси ичиб ўтиришарди. Ботир уларга салом бериб,ойисини сўради. :-Йўқ ойинг, уйига кетди. Боравериб, келавериб хеч зерикмайдм ойинг дадаси тўнгиллаб жавоб берди. -: Яна урдизми дада ойимни? Ахир нега ураверасиз? Нима айби бор уларни ? -:Айби жахлим чиққанида кўзимга кўриниб қолиши. -: Дада бўлди энди ичманг. Мен бориб ойимни олиб келаман . Сиз ухлаб дамингизни олиб туринг деди Ботир. Дадаси жахл билан ўглига гапирди: -:Ўша зоти паст ойингни олиб келиб овора бўлма.  Мен бошқа хотинга уйланаман. Сен хам икки қулогинг билан эшитиб ол.дўстимни қизи билан оила қурасан. Бошқа таги паст қизлани хаелинга хам келтира кўрма.Тушундинга нима демоқчилигимни.:? -:Дада,бу нима деганиз ойимни ўрнига бошқа бу гапни бошқа гапирманг етар ойимни шунча хўрлаганиз. Улар хам фақат сизни деб шу куйга чидаб яшаяпти. Бу хаетда хаммани ўз кўнгли, ўз хохишлари бор хамма фақат сизга қараб яшамайдику. Мен халибери уйланмайман. Ўқиб доктор бўлмоқчиман. Кейин икки дунеда хам ўша  дўстизни олифта қизига уйланмайман. Ботир хам жахли чиқиб дадасига қаттиқроқ гапириб юборди. Дадасининг жахли чиқиб қизариб кетди. -: Сен муштдай бўлиб хали менга гап қайтаряпсанми?  Ўз отангга-я? Сени ақлингни киргизиб қўйишни биламан хозир дадасини қўлига дастурхондаги бодринг кесиш учун қўйилган пичоқ тушиб қолди. Жахлдан ақлини йўқотган ота ўзини бошқаролмай қолди. Эртаси куни мактабда сўнгги қўнгироқ эди. Синфдошлар мактаб ховлисида тўпланишиб туришарди. Қизлар гўзаллик салонидан маликалардек чиройли бўлиб келган, йигитлар оппоқ кўйлаклари дазмолланган. -:Қизларимиз бугун таниб бўлмас очилиб кетишибдими? -:Ха нимасини айтасан. Ўзим хам зўрга танидим. Айниқса Азизани Ботир бугун Азини таний олмаса керак айтганча Ботир нега кечикяпти ?-: Шу пайт  синф рахбари ўқувчилари енига гамгин яқинлашди. -:Болалар узр байрам қиламиз деб ўйлагандим насиб этмаган экан. Ботир Ботирни  дадаси  кайф устида пичоқлаб қўйибди хозир хаммамиз уларникига борамиз фақат бунақа ясанган ахволда эмас. Йигитлар майли қизлар    кийимларингни оддийрогига алиштириб олинглар. -:Нега устоз?  Ботир ўзи яхшимикин?:- -: Синф рахбари кўзида  еш билан  овози бўгилди.: -:Ботир  ўлибди. Хамма нафаси ичига тушиб  кетиб  гапиролмай қолди Азиза эса телбалардек югуриб Ботирларни кўчасига етиб бориб, узоқдан Ботирларни дарвозаси олдидаги тўн кийиб, бел боглаган одамларни кўрдию, қишлоқ четидаги тепаликка қараб кетди. ​Абдуқодир акани ўрнига ўша пайтда енида бўлган укаси барча айбни ўз бўйнига олди. Ука қамалиб кетди. Абдуқодир ака виждон азобида жинни бўлиб, ховлида елгиз ўзи қолиб кетди. Хотини эрини кечирмади. қайтиб келмади. Хамма қариндошлар оегини узди бу ховлидан.  Ичкилик, жахл  ортидан бир оила вайрон бўлди.. Тамом.

Блогер келин Аёл киши ниятда ўғлини уйлантирган эди лекин келини.. КЕЛИН ҚАЙНОНАСИНИ ВАННАДАГИ ВИДЕОСИНИ ТАРҚАТИБ ЮБОРДИ.Давоми👇

КУЛФАТ  КЕЛТИРГАН   ЖАХЛ.. Абдуқодир ака топиш тутиши бошқаларникидан фарқли ишни кўзини биладигон одам. Ўз фойдаси йўлида анчайин кўнгилларни огритиб кетаверарди. Пул топган одам яшашни хам билиши керак деб, кўп бегона аеллар билан кўнгилхушлик қилар, бу ишини оиласидан, хотинидан яшириб ўтирмасди. Унинг назарида оиласини хеч нарсадан кам қилмай таьминлаб қўйгани учун оиласидагилар унга қуллуқ қилиши керак эди. Хотини огиз очса калтак, сўкишлар остида қоларди. Болалари учун сабр қилар, Эрим бир кун инсофга келиб қолар деб ўзини овутарди. Абдуқодир ака борган сари қилиқлари кўпайиб, қишлоқдошларини менсимай ичкилик ичиб, фақат ўзига ўхшаган ўртоқлари билан маишати ортиб борарди. Хотини бу ахволда қанчагача сабр қилишини билмай боши қотиб борарди. Ботир мактабдан синфдошлари билан бу йилги битирув оқшомини қандай қилиб ўтказишни маслахатлашиб келишаркан, синфдоши Азизани енига бориб секин сўради Ази,сен қайси ўқишга топширмоқчисан? Азиза чиройли кўзларини сузиб жавоб берди Албатта доктор бўлиш ниятим борку, нима санам доктор бўлмоқчимисан ? Ботирнинг жавоби Азизани юрагини ширин энтиктирди Ази, сендан узоқлашсам нафас хам ололмаслигимни биласанку, сен қайси ўқишга топширсанг мен хам ўшанга топшираманда Бу иккисини бир-бирини бегуборларча севишини бутун синф биларди. Уларни биргаликда қилган орзуларини хам лекин хаетда хар доим хам  истаклар амалга ошавермайди хаетнинг ўз қонунлари бор. Абдуқодир хамкори билан маишат қилиб ўтираркан, шеригига сўз қотди. Дўстим, биласан қишлоқни олдиман, қўлимни қаеққа узатсам етади. Насиб қилса ўглим мана мактабни битириб, ўзимга ўхшаган, бизнесимни қўлимдан олиб, ишларимни давом эттирса, сен билан қуда-анда тутинамиз. Шериги хам унинг гапларини маъқуллаб бош силкиди Тўгри бу иккимизга обрўйимизга қуда бўлишга лойиқ инсонлар фақат иккимиз эканмиз халос, кел  қуда бўлишимиз учун ичамиз,. Маишат охирида танага кирган ичкилик ўз кучини кўрсата бошлади. Абдуқодир ака дўстига Таниш аелларингдан чақир бир гаплашиб ўтирайлик деб илтимос қилди. Бунақа вақта аеллар хам тез  топила қоларкан. Ботир охирги имтихонини топшириб келса, ойиси яна кўзларини таги кўкариб, йиглаб ўтирарди. Ботир ойисини олдига бориб секин сўради Ойи яна дадамми?: Ойиси бош силкили ва тез гапирди, Фақат даданга индама,жахлини чиқарма. ўглим: -:Лекин ойи қачонгача бу азобларга чидайсиз? Нега индай олмайсиз? Нега биз фақат дадамни истаклари билан яшашимиз керак ? -:Сабр қил ўглим, даданга хам   инсоф кириб қолар деб   ойиси секин  сўз қотди. Бунақа жанжаллардан оиладаглар безиб боришарди. Калтак жонидан ўтса, хотини ота уйга кетар, эри жахлдан тушса, Ботир бориб олиб келар, еки ўзи қайтиб келарди. Машинасида уйига қайтиб келган Абдуқодир ака кайфи баланд қўшиқ хиргойи қилганча ховлидан ўтиб айвонга чиқди. Хотинини чақирди. Хотини қўлида банкада совуқ чой олиб келиб енига ўтирди. -:Ўглинг мактабни битириши билан уйлантирамиз. Дўстим  Наримон билан қуда бўламан. Ўглим бизнесимни қўлимдан олади -деди. -:Вой, дадаси, ахир ўглимиз хали еш кейин унингиз ўқишга кираман деб тайерланиб юрибди. Доктор бўлмоқчи -:хотини аста жавоб берди. -:Нима қанақа ўқиш?! Ўқиб шахар оберадими? Унинг ойлигини мен бир кунда топаман. Ўгил бола ўқиши шарт эмас. Уддабурон ишни кўзини билса бўлди, ошиги олчи-: -:Ўқишни майли тушнтирарсиз ўзиз,лекин ўглингизни кўнгил қўйгани бор чамамда ўзи айтмаса хам онаман орқаравотдан ундан бундан эшитаман, ўглингизни кўнгли нариги махалладаги Йўлдош акани қизида. Ахир иккиси бирга ўқийдику. Жуда яхши қиз деб эшитаман келин бўлса арзийди, хотини орзуларга чўмиб жилмайди. Абдуқодир акани жахли чиқиб бақириб кетди: Нима? Мен келиб -келиб ўша таги паст, камбагал билан қуда бўламанм? Эсинг жойидами?  Мени обрўйимга тўгри келадигани қуда бу қишлоқда йўқ. Эсингда бўлсин мен фақат дўстим билан қуда бўламан....... Давоми 17:15 да

😕😕😕

​​​​— Мени болаларимнинг олдига олиб борасан! «Худоё отинг ўчсин! — хаёлан қарғанганча савдо қилишда давом этди Махфират ола қараб қўяётган катта-кичик харидорларга зимдан назар солиб. — Бу муттаҳам мени тинч қўймайди! Ҳеч қачон ўз ҳолимга қўймайди! Турқинг қурсин, таъмагир!..» — Вей, нимага жим бўп қолдинг? — ғўлдиради Аҳмадали қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортиб. — Нима, мени ичингда бўралаб сўкяпсанми? Сўкавер! Сендақалар сўкишдан бўлак ниманиям биларди? Отани боладан жудо қилишни биласан холос. — Бас қилинг! — беихтиёр бақириб юборди Махфират. — Ўтирибсизми, жим бўлинг! Номусларга ўлдирдингиз-ку мени! — Ў, номусли бўп қолдиларми ҳали?.. Номусли хотин эрини кути-иб ўтирарди. У шохдан бу шохга сакрайвермасди. — Оғзингизга қараб гапиринг! Болаларни боқа олганингизда, бир жойда муқим ишлаганингизда ўтирардим жимгина. Нима, қизларимни очдан ўлдирайми? — Бўпти! — қўл силтади Аҳмадали. — Сен… Жа билоғонсан!.. Кўрамиз ҳали!.. Махфират ортиқ пачакилашиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, жим бўлди. Аҳмадали эса аҳён-аҳёнда нималардир дея ғудраниб олар, хотини тарафга ғазаб аралаш қараб қўйишни ҳам канда қилмасди. Ниҳоят кеч тушди. Бозорга келиб-кетувчиларнинг деярли қадами узилиб, савдогарлар ўз «мол»ларини йиғиштира бошлашди. Махфират ҳам ими-жимида нарсаларини йиғиштирди. Сўнгра юз-қўлини крандаги сувга чайиб, қўлига халтачасини олди ва автобус бекати томон йўл олди. Нияти, эрини нимадир қилиб чалғитиш, усиз жўнаб кетишга улгуриш эди. Бироқ боягина мудраганча ўтирган Аҳмадали кутилмаганда ўрнидан турди-да, хотинининг кетидан тушди. — Мени адаштириб кетмоқчи бўлгансан-да! — деди у Махфиратга етиб олгач. — Чучварани-чи, хомлигича санабсан, жонидан! Қани, сени бир қучоқлай-чи! — Қўлингни теккизма менга! — жавраб берди Махфират қучоқламоқчи бўлган эридан ўзини олиб қочиб. — Нима ҳақинг бор? — Ие, ҳали қўл теккизишгаям ҳақим қолмаганмиди? Қара-я! Демак, сен қанжиқ бошқасини топиб олгансан! Шундайми? Топиб олганмисан?.. Бу орада Махфират бўш автобусга чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди. — Гапир! Ким у гўрсўхта? Ким?.. — Нима ишинг бор?.. — Аҳмадалининг тергашлари, сўкинишлари ҳиқилдоғига келган аёл даст ўрнидан туриб кетди. — Ким бўлганда сенга нима?.. — Нима?.. Ҳали… Сен шунақа иш қилиб юрибсанми? Аҳмадали ранги-қути ўчиб Махфиратнинг томоғини чангаллади. — Ҳали эрингга хиёнат қилиб юрганмидинг? Менга-я?.. Аҳмадга-я?.. — Қ-қўйвор, ифлос!.. Қўйвор, ўлдириб қўясан!.. — Ҳа, ўлдираман! — хириллади Аҳмадали. — Сендақаларни ўлдириш ҳам кам!.. Мана сенга! Мана! Улушингни ол! Бегона билан юришни кўрсатиб қўяман сенга!.. Кетма-кет юзи аралаш келиб тушган муштлардан қалқиб кетган Махфират сал қурса боши билан автобуснинг темир тутқичига бориб урилаёзди. Ўзини тезда ўнглаб олди. Кўрдики, Аҳмадали қайтадиган ҳолатда эмас. Махфират таъқиб қилиб келаётган эридан қочиб эшикка суяниб олди-да, ўзи сезмаган ҳолда фартугидаги ошпичоқни чиқарди. «Ўлдираман уни! Тағин уриб кўрсин!.. — деган хаёллар айланарди унинг миясида. — Бўш келиб ўтирадиган аҳмоқ йўқ! Тўйдим! Ҳаммасидан тўйдим!..» Кутилганидек, Аҳмадали яқинлашиб келиб аёлни тепишга чоғланди. Бироқ улгурмади. Махфират жонҳолатда унинг қорнига тиғ санчди. — Иҳ! Единг-ку, аблаҳ!.. Аҳмадали қорнини чангаллаганча автобус йўлагида айлана бошлади. «Вой, нима қип қўйдим?.. — азбаройи қўрқиб кетган Махфират бир муддат нима қилишни билмай турди-да, бирдан пастга сакраб дуч келган томонга қоча бошлади. — Ўлиб қолади!.. Мен уни ўлдириб қўйдим! — дерди хаёлан у ҳамон югуришда давом этаркан. — Энди нима қиламан? Ўлиб қолса нима бўлади?..» Йўқ, Махфират қисқа вақт ичида сал ўзини қўлга олиб йўл четида турган милиционерлар томон юрди. ЭСЛАТМА: Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган. Махфиратнинг ўзи милиционерларга хабар бериб «Тез ёрдам» чақиришларини илтимос қилди. Аҳмадали касалхонага ётқизилгач, унинг аризасига биноан Махфиратни тунда милиция бўлимига олиб кетишган. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Олимжон ҲАЙИТ

БАЛОГАРДОН ХОТИН… Эркак рўзғорга қайишмаса, оиласи ҳақида қайғура билмаса, қийин экан. Махфиратнинг эртадан кечгача бозорда совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан меҳнат қилгани бир бўлди-ю, эри Аҳмадалининг дийдиёлари бир бўлди. «Нима қилсам экан, эй Худо? — ўйларди ҳар куни Махфират тонг ёришмасдан бозорга чопаркан. — Бугун ҳам бозорга келиб шовқин кўтарса-я? Шерикларимнинг олдида мени шарманда қилса-я? Пул сўрайди, берсам, ичиб юришларига, ишламаслигига парво қилмасам. Тағин нима қилай? Ҳа, қамалди, мен болаларимни олиб ота-онамникига кетдим. Бошқа иложим йўқ эди. Маҳалладагилар қаршисида мулзам бўлишни хоҳламадим. Қамалиб чиқса, кўзи очилар, ишлар, пул топар, юкимни елкамдан олар дедим. Адашган эканман. Баттар бўлиб қайтибди…» Шундай хаёллар билан бозорга кириб келган Махфират нарсаларини ёйиб, тахтадан ясалган қўлбола курсига ўтирганча сукутга толди. Шу тобда жуда-жуда уйқуси келар, туни билан Аҳмадалининг таҳдидлари ҳақида қайғураверганиданми, боши лўқиллаб оғрирди. — Сизга нима бўлди, Махфиратхон? — у сесканиб кўзини очди-да бошини кўтарди. Тепасида шериги Саломат опа турарди. — Ҳ-ҳеч нима. — деди тутилиб Махфират. — Чарчадим шекилли. — Э, нима қиласиз мени алдаб? — тутоқиб кетди Саломат опа. — Тағин ўшани ўйлаяпсизми? Қўрқманг сиз. Нима, жонингизни олармиди ўша эрингиз? — Опа, — деди йиғламсираб Махфират. — Жонимни олишидан эмас, бутун бозорга томоша бўлаверишдан қўрқаман. — Бозордагилар униям, сизниям яхши билишади. Шундай экан, буёғидан сира хавотир олмасангиз бўлади. Қани, туринг, ҳадемай мижозлар ёпирилиб кела бошлашади!.. Орадан икки соат вақт ўтди. Бозор сотувчи-ю, харидорларга лиқ тўлиб улгурган эди. Кимдир бақир-чақир қилиб «мол»ини мақтаган, яна кимдир хандон отиб кулган… Фақат Махфиратнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, келиб-кетаётган харидорларга ҳам базўр жавоб қиларди. Бир маҳал унинг дардига дард қўшиб беш-олти метр нарида узун бўйли, озиб, юзлари ичига ботган, эрталабдан ичганми, кўзлари қизариб кетган Аҳмадали кўринди. — Уф-ф, пешонам қурсин! — ичида койинди Махфират. — Келди-я тағин!.. Ўлармикан уйида жимгина ўтирса?.. — Ў, Махфир! — бақирди Аҳмадали ҳали етиб келмасдан. — Кечаги гапим нима бўлди? Болаларим қани?.. Махфират у етиб келгунча тишини тишига қўйди. — Нима, оғзингга толқон солволганмисан? Ё биз ёқмай қолдикми? Бозорингда биронтасини топволдитнгми? Гапир!.. Махфират эрига ер остидан разм солди. У ҳамон оғзидан тупук сачратиб қичқирар, дазмол босилмаган кўйлагининг баъзи тугмалари узилиб тушиб, кўкрагигача очилиб қолганди. «Бу кунингдан баттар бўл! — кўнглидан ўтказди у лабини тишлаб. — Қадримга етганингда шу кўйга тушмасдинг!..» — Вей, мен бу ерга сени томоша қилишга келмаганман! — дағдаға қилишда давом этди Аҳмадали. — Болаларим қани? — Айтгандим-ку, болалар ота-онамникида! Бориб кўриб келавермайсизми? Нега ҳадеб мени азоблайверасиз? — Вой-вой, нозикой-ей!.. Азобланадиган бўп қолдиларми? Бизнинг гаплар қулоқчаларига ёқмай қолдими? Вей, мен билмайман, болаларни шу ерга олиб келасан! Ёки бўлмаса, уйга қайтасан! — Қайтганимда нима ўзгарарди? — деди Махфират. — Ишлаб пул топиб бизни боқармидингиз? Қамалиб чиқиб ҳам шундайлигингизча қолиб кетибсиз-ку! Тағин… — Ўчир овозингни, ғалча! — бу гал сал овозини пасайтириб сўкинди Аҳмадали. — Бўпти, менга пича пул бериб тур! Томоғим тақиллаб кетди. — Пул берсам кетасизми? — Ҳ-ҳа… Бер тезроқ! Бўл! Махфират шоша-пиша чўнтагидан бир нечта қоғоз пул чиқариб эрига тутқазди. У совуқ тиржайганча пулларни қўйнига тиқди-да, бир ҳиринглаб олиб оломон ичига ўзини урди. Соат кундузги учларга яқинлаб қолганди. Махфират қўли-қўлига тегмай савдо қилаётган бўлса-да, барибир ҳадеганда кўча тарафга қараб олар, сира хотиржам торта олмасди. — Мана… Б-биз келдик!.. Нимадир олиш учун ерга эгилган Махфиратнинг юраги шувиллаб кетди ва шошиб бошини кўтарди. Рўпарасида кайфи таранг Аҳмадали тиржайиб турарди. — Ахир, келмайман деб сўз бердингиз-ку! — алам аралаш сўз қотди Махфират. — Пул берган бўлсам. Яна сизга нима керак?.. — Мен бозор қилиб бўлишингни кутаман! — деди Аҳмадали бир четда турган тахта курсига чўкаркан...... Давоми 12:25 да