ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 505 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 866,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 914

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 505 名订阅者。

根据 14 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -763,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.20%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.49% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 297 次浏览,首日通常累积 1 741 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 15 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 505
订阅者
-2024 小时
-1537
-76330
帖子存档
#Қарғалар_маҳкамаси 82-қисм “Узр, бугун болалар уйда, кичкинамни катталарига ишониб ташлаб кела олмадим. Келинг!”,- деб ўқув маркази биносига кирдик. “Бу ерда дарс бермай қўйганимга анча бўлди. Катта ўқув марказида ўқувчилар камайганда ора-сира шу ерда дарс берар эдим”,-деб бу жой ўзига тегишли эканини билдириб, очиқлик киритди. “Тил билиш қандай яхши. Хоҳлаган давлатингизга бориб ҳеч қийналмай келасиз?”,-деб унга қарадим. “Эҳ, ҳамма шунақа деб ўйлайди. Лекин ўқувчиларни ҳеч қаерга ташлаб кета олмаймиз. Доим банд ва чарчоқлик билан ўтади умримиз”,-деб баъзи ҳавас қилинган касбларнинг ортидаги қийинчиликлардан гапирди. “Нодира, сиз билан йиллар аввал бўлган бир ҳодиса ҳақида гаплашмоқчи эдим”,-деб мавзуни мақсадимга қараб бурдим. “Тўғри, орадан шунча йил ўтди. Балки тасодифий кўрган нарсаларим шунчаки унутилиб кетган бўларди, аммо ўша куни кетидан бўлган ҳодисалар ва оқибатида зўрға ижарага топган уйимиздан чиқишга тўғри келганидан ёдда қолганди”-деди ўтмишни эслаб. “Сиз у пайтлар талаба бўлгансиз, шундайми?” “Ҳа, сессияга оз қолганди. Иссиқ кунлардан бир кун эди. Хонадошларим дарсга кетишганди. Мен ўша куни уйда қолдим”,-деди боласининг қўлига бир вароқ ва қалам бериб. Ўқитувчиларнинг бадан ҳаракатини кўп кузатган эдим.Ва ҳаммасида бир ўхшашлик- боласига ўйнагани бир нарса бериши керак бўлса, қўларига доим дафтар, қалам илинарди. “Ўтмишни эслаб балкида бир бечора қизнинг руҳини тинчланишига сабаб бўларсиз. Илтимос, нимани эсласангиз ҳаммасини гапириб беринг Ҳатто менга ҳам бир қоғоз, қалам берсангиз хурсанд бўлар эдим”,-дедим жилмайиб. “Албатта! Мана олинг. Боя айтганимдек, ўша куни уйда қолгандим. У биноларда дераза токчалари бироз кенг ўрнатилганди. Енгил, озғингина қиз эдим. Токча устига чиқиб китоб ўқишни ва ҳатто бир нарсаларни ёзиб ўтиришни ёқтирар эдим. У куни ёдимда қолишининг сабаби, қарши бинода бўлган баъзи ҳаракатлар бўлганди. Аввалига унча эътибор бермадим, лекин айни тушлик, иссиқ пайти одамлар унча кўчага чиқишмайди, биласиз. Хуллас бир бақир –чақир эшитдим ва ташқарига қарадим. Тўғримдаги ойнага кўзим тушди. Бир киши ёшроқ қизни ушлаб турганди. Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 81-қисм “Муллакангизга айтдим,сизнинг пулингиз оилани пули, мени пулим мени пулим деб. Кейин, сен ўзингдан кетдинг деб мени ишдан чиқарди. Аслида бу гап динимизда тўғри экан, фақат у пайтлар биз бунақа нарсани қаердан билайлик. Хуллас, иш ҳаётим бошламай битти. Кейин...” Йўлга чиққанимиздан бери бозорга деб эридан пул олгани, аммо у миқдорга рози бўлмаган жонкуяр опам, менга ўзим ишлаганим яхшилиги , ва пулим ўзимда бўлиши кераклиги ҳақида гапириб борарди. Озроқ ўз ўтимишидан мисоллар келтиришни бошлаган эди, фақат ҳали йўлнинг ярмига етганимизда телефоним жиринглай бошлади. “Алло!”,-деб нотаниш рақамга жавоб бердим. “Алло! Зумрадхонми бу?”,-деб бир аёл гапирар эди. “Ҳа, менман, лекин сизни танимадим”,-деганимда Зебо опа ким-ким,дегандек ишоралар қиларди. Бу хотиннинг менинг ҳаётимга қизиқишига беш кетмай илож йўқ эди. Ҳеч ким дегандек ишора қилиб, бор диққатимни телефонга қаратдим. “Мен Ҳусния холангман. Кеча биз томонга келиб, бечора Чароснинг ўлими ҳақида сўрадинг-у, қизим. Ўша холангман”,-деди ўзини таништирган аёл. “Ҳа, эсаладим хола. Бирор янгилик борми?”,-деб тезда мавзуга ўтдим. Чарос ўлган куни деразадан кўриб қолган исми Нодира бўлган бир талаба қиз бор эди. “Кеча қизимга айтиб бергандим. Ўртоғига қўнғироқ қилиб айтибди. Аввалига бироз қўрқибди. Лекин, агар расмий идораларга судрашмаса, майли билганимни айтаман дебди ,қизим”,-деб менга охирги кунлардаги энг муҳим хабарлардан бирини берди. “Раҳмат сизга. Рақамини берсангиз қўнғироқ қилиб гаплашиб олар эдим”-,деб хабар келишини кутдим. Келган смсга қўнғироқ қилар эканман, Зебо опа ёнимда диққат билан қараб турарди. 🐦‍⬛️ “Қачон сиз билан учрашсак бўлади?” “Бугун дарсим йўқ, аслида. Сизга бир манзил берсам кела оласизми?”,-деди аёл тортиниб. “Албатта, сиз манзилни смс орқали жўнатинг, мен етиб бораман”,-деб гўшакни қўйдим. “Ким у, Зумрадхон? Ишданми?”,-деб қизиқди Зебо опа. “Ҳа,опажон узр, зарур ишим чиқиб қолди, боришим керак. Бозорни энди корзинкадан қиларман”,-деб кетишга шайланган эдим, ортимдан яна гапириб қолди бечора опам. 🐦‍⬛️ Айтилган манзил бир бинонинг биринчи қаватидаги икки хонали уйнинг кичик тил марказига айлантирган жойи экан. Нодира деган ёши деярли мен билан тенг аёл қўлида боласи билан бошқа бинодан чиқиб, менга қараб юриб келди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

Узингизни эхтиёт килинг! Бугунги кун Сиз учун энг файзли ва савобли кунлардан бири бўлсин. Кун давомида Роббимнинг паноҳида б
Узингизни эхтиёт килинг! Бугунги кун Сиз учун энг файзли ва савобли кунлардан бири бўлсин. Кун давомида Роббимнинг паноҳида бўлинг.

✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. 🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг! 🌸 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! 🕋 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!

🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳа
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

#Секрет_аёллар_учун ❤️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️❤️ ☺️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ☺️ ❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️ ❤️Эркаклар кириши мумкин эмас❤️ ❤️❤
#Секрет_аёллар_учун ❤️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️❤️ ☺️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ☺️ ❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️ ❤️Эркаклар кириши мумкин эмас❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi

#Қарғалар_маҳкамаси 80-қисм                                                                                                                                                                                                                                                          Немис олимлари бир пашша танасининг ёғ безларидаги тўпланиб қолган ферментни лабараторияларда текширишади. Ва ўша ферментнинг бир грами минг литр сутни дезинфекция қилишга етишини аниқлашибди. Худди шундай хусусиятга эга бошқа жонзотлар ҳам эслатиб ўтилди. Асаларининг қорнида бир қисм асал, бир қисм заҳар борлиги. Чаёнда ҳам заҳар бор  бўлиб, худди шу қорни ёнида радиацияларда ишлатиладиган панзаҳар борлиги аниқлангани айтиляпти. Эҳ, Қодир Эгам! Сенинг яратган ҳар жонзотингдами ҳикмат бор? Биз кўзи кўрлар буни фарқига бора олмадик. Фильм тугади, ортидан чивин деганимиз ҳашарот ҳақида бошлади. Қулоғимга навбатдаги илмий фактлар келар экан,кўзим бир нуқтага узун тикилиб қолди. Юсуф ҳам худди пашшадек унга -бунга қўниб, яна менинг олдимдаги таомга тушди ҳисоб. Ундан зарар кўрмаслигим учун уни шу таомга бир ботириб олишим керакми энди? Ундан тарқалаётган вирусдек зарарга яна ўзимми даво? Эй, Худойим, нималар ўйлаб қолдима? Экранда яна ёз ойлари худди ишга келгандек келиб тинмай қон ичган бошқа қанотли ҳашарот бор эди. Унинг чақиши оқибатида теридаги қизариқлар, қичишлар ҳақида ва чивинларнинг фақат урғочиси қон сўриши айтилмоқда эди . Юсуфни пашшага ўхшатиб турган пайтим, чивиннинг фақат урғочиси қон эмишини ва чақишини билмаган эканман. Ўзим ўйлаган ўйдан, ўзимни тўхтата олмай кулдим. Атрофим хира пашша ва қонхўр урғочи чивинларга тўла бўлган экан. Худди Нодира ва вақти замонидаги Нигора каби. Ҳаёт яна бир бор, аёлга зарар энг аввало ҳамжинсидан келишини исботлагандек бўлди. Буни ақлимнинг бир ерига ёзиб, кўзларимни уйқуга таслим этдим. 🐦‍⬛️ “Буни яхшилаб ёғда қовуриб кейин димладим”,-деб қўлида бир ликопчада овқат билан келганди Зебо опа. Якшанба куним яна уйда ва севимли қўшним Зебо опанинг ҳолимдан хабар олиш баҳонасида келгани билан ўтаётган эди. Асл дарди шахсий ҳаётимда нималар бўлаётганини билиш бўлса-да, овқат ва икромлар бир баҳона. Бугун уй ишларимни қилиб, кейин бозорга чиқадиган бўлдим. Зебо опа ҳам мен билан бирга кетадиган бўлиб, тайёрланиб уйдан чиқдик. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

#Қарғалар_маҳкамаси 79-қисм Хаёлларимга шўнғиб гоҳ ўзимдан, гоҳ Юсуфдан, энг кўпда тақдиримдан ўпкаланиб кетар эдим. Қодирнинг телефони жиринглади. Машинадаги ускунага боғлагани учун гўшакни кўтарганда овозни мен ҳам эшитиб турар эдим. “Эшитаман!”,-деб Қодир гўшакни кўтарди. Қарши тарафдан қўшиқ ва шовқин овози келарди. “Ишинг битдими?”,-деб гапирган Юсуф эди. “Йўқ, ҳали яна озгина бор. Сизники битдими?”,-деб Қодир ундан сўради. “Мен кетганим йўқ. Яндексга чиқазиб юбордим. Ишинг битиб орқага қайт, шу ердаман”,-деб гўшакни қўйди. Нодирани такси билан жўнатганини эшитдим. Юзимда кинояли жилмайишни сездим. “Мен ҳам таксида кетардим, бекор овора бўлдингизлар”,-дедим кўпликни қўшиб. Мақсадим, Қодирдан асл бошқа нарсани билиш эди. “Ҳечқиси йўқ. Биз ўзи бугун Юсуф ака билан ўтирмоқчи эдик. Сизни ташлаб орқага қайтаман”,-деди. Эртага дам олиш куни эди. Балки даврада аёллар борлиги учун эмин- эркин ича олмади. Қодир қайтса, яна у ер, бу ерда думалаб қолишдан асраб қоларди. 🐦‍⬛️ Уйқу- энг кўп миянинг бекорчи пайтида келиб, сиз истанг, истаманг устингизга бир оғирлик бўлиб чўкарди. Ва уйқунинг энг тубларида сузиб юрарди инсон. Аммо ўйлови ортиқча бўлгандан сўранг уйқусизликнинг дардини. Тун ярмигача ётоғимда у ёндан бу ёнга айланавериб охири бошқа бир илож топиб миямни чалғитишим кераклигини билдим ва яна бир ҳужжатли фильм очдим, бу сафар майда ҳашаротлар ҳақидагиси тўғри келганди. Бор диққатим билан экранга қарай бошладим. Унда биз томонда чивин, аммо адабий тилда пашша деб аталадиган, ёз ойлари кўпаядиган махлуқотлар ҳақида эди. Атрофда шунчаки мавсумий кўринган ва фақат нарсалар устига қўнганда ёки уйқингни бузганида эътиборингни тортган бир ҳашаротнинг, қанчалик мураккаб ва ўзига хос ҳаёти борлигини кўрдим. Ҳужжатли фильмни тайёрлаганлар бу жонзот билан боғлиқ айрим ҳадисларни келтиришгани менга жуда қизиқ бўлди. Замонавий олимлар пашшанинг икки қанотини текширишиб, унда бирида паразит ва бактериялар борлигини, иккинчисида эса, ўша бактерияларга қарши антисептик восита борлигини аниқлашибди. Фильм муаллифи эса, буни бир минг тўрт юз йил аввал пайғамбаримиз с.а. айтиб кетганларини, “Агар таомингизга бир пашша тушса, унда уни олиб ташлашдан аввал бир ботириб олинг”,-деганларини эслатди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

Қани эди менга ҳам адашиб телефон бўлса😔

Бу мани энг севимли блогерим... Калбимдаги гапларни хис килгандек гапиради ...

Эрим билан ажрашкандан кейин узоқ вақт давомида ҳеч ким билан ишқий муносабатда бўлмадим ⁃Бир куни танишув сайтларида бир йиг
Эрим билан ажрашкандан кейин узоқ вақт давомида ҳеч ким билан ишқий муносабатда бўлмадим ⁃Бир куни танишув сайтларида бир йигит билан сухбатлашиб қолдим негадир у менга расмларини ташамади аммо ёзишмалар орқали мен унга ошиқ бўлиб қолдим ⁃Орадан бир неча ҳафта ўтди унинг таклифи билан биз кўришишга қарор қилдик мен жуда хурсанд эдим ҳаёлимда янги бахт топкан эдим ⁃Ишдан чиқдим айтилган манзил бўйича паркга бордим ва скамейкада ўз бахтимни кута бошладм айтилган вақтдан 10 дақиқа ўтди ҳеч ким келмади мен яна кутишга қарор қилдим узоқдан исмими айтиб бир эркак келди уни кўришим билан кайфиятим тушиб кетди чунки ...давоми16+👇

#Қарғалар_маҳкамаси 78-қисм “Йигитлар, ким дори олмаган бўлса, қизларни уйига ташлаб қўйсин. Кечликка таксида юришмасин”,-деди Нўъмон Бурханович. Дори деб атагани ичимликни деярли ҳаммаси олганидан, машинаси бор фақат Юсуф ва Қодир қолган эди. “Қодир, сизнинг йўлингиз Зумрад томонда, сиз Зумрадни ташлаб ўтинг. Юсуф Мирзаевич билан йўлимиз бир. Биз ҳам бир пасда етиб оламиз”,-деб доҳиёна фикр берди Нодира. Ихтиёрсиз Юсуфнинг юзига қарадим. У эса эшик олдида қўйилган ахлат челагига тамакисининг кукунини тушуриш билан овора бўлди. Ичимдан бир ҳис Нодирага рад берсин, майли мени олиб бормасин, лекин уни ҳам олиб кетмасин дерди. Қодир эса менга юзланди. “Юринг, машинам бу томонда “,-деб менга йўл кўрсатди. Индамай унинг ортидан юра бошладим. Улар ортда қолди. Аслида ортда қолган менинг юрагим бўлди. Аммо бир нарсани тушундим. Мен мана шундай ҳолатга тушиб, секин –аста уни ичимда ўлдирар эдим демак. Бажарган ишимнинг ва эришган ютуқларимнинг хурсандчилиги бўзимда қатор бўлиб тизилганди. Бу кунлар ҳам ўтишини билардим. Ҳозир шунчаки эски яранинг ери қонади холос. Албатта бу ярамга ҳам малҳам топиларди. Вақтида унинг юзига айта олмаган туйғуларим барқ урмоқда, деб қабул қилишим лозим эди. Ҳозир ҳис этаётган ҳар ҳиссим, шунчаки алданган бир қизнинг алами. Машина шаҳарнинг катта кўчаларида юрар экан, ойнадан ташқаридаги ранг-баранг чироқларни томоша қила бошладим. Худди уларга узоқ термулсам, ичимдаги зулмат, ёруғликка алмашадигандек эди. Ҳаёт ёруғликка қанчалар муҳтож эканини ўшанда англадим. Инсонлар туйғуларида бир муаммо бор эди-ки, дунёда бунча зулм, бунча ўлимлар ва урушлар бор. Қотил изидан қувиб, аслида ўз келажагимнинг қотили бўлаётганимни фарқига бормаган эканман.Секин –аста йўқ бўлаётганимни, бир туйғуга асир тушганимни билмабман. Неча ўлим ҳодисаси билан боғлиқ жиноий иш қўлимдан ўтди. Эрига жаҳл қилиб ўзига ўт қўйганни, ўзига ва болаларига зарар берганини кўриб “Арзидими жонингдан кечишга “,-деб неча бор жасад расмларига қараб гапирдим. Лекин бу ишлар унчалик осон эмас экан-ки, ўзим бир деганда ўтмишдаги ярамнинг устини ёпа олмаяпман. Бошқага гапириш, маслаҳат бериш нақадар осон экан, Зумрад. Дардини тотмаган жафосининг таъмини билмас экан. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

.....КАЙФИЯТ.......🤍🤍🤍 Яхши кайфият кун давомида хамрохингиз бўлсин

"Аммажон"🥰🌸 Атиргулни ҳушлайсиз, Меҳрингизни тўшайсиз. Суюклигим аммажон Сиз бобомга ўхшайсиз. Кўзларингиз қародир, Жонга ўтлар  солодир. Чиройлигим аммажон Поччам ишқдан яродир. Гуллардек  очинг чирой Ҳавас қилар  тўлин  ой, Гўзал  гулим  аммажон Ўзим сиздан ўргилой. Қародир дона холиз, Бахт эрур бизга бориз. Меҳрибоним аммажон Соғ бўлсин тан-у жониз.    

#Қарғалар_маҳкамаси 77-қисм “Унда бу иш бизнинг ишимизнинг бир парчаси экан. У ҳужжатларни олиб, биз давом эттирамиз”,-деб Юсуф яна қарши чиқди. Унинг дарди маълум. Мени Фирдавс деган одамдан узоқ тутиш. “Юсуф! Бу ишни Зумрад ёлғиз ўзи эплаб, шу нуқтага келтириб туташтирди. Сен Зумрад билан бир гуруҳ бўл. Нодира қизимиз эса терроризмга ёрдам берсин”,-деб бошлиқ энг бўлмағур вазифани икки эски юрак зобитларига топширди. Нодира қарши чиққан овоз чиқарса-да, Юсуф худди мақсадига эришган бировдек менга маъноли қарарди. Сиз денг,ўткир қараш. Мен ”Қўлимга тушдингми” қараши дей. 🐦‍⬛️ Режаларинг ва орзуларинг кўприкнинг бир учида турса, бошқа учида чеккан изтиробинг ва аламинг турар эди. Юрагим ерида тинмай типирчилар, ақлим исён қилар, юз ифодам эса, берилган топшириққа бутунлай қарши чиққанди. Юсуф билан бирга ишлаш дегани, емсиз қўйилган қопқонга тушиш дегани. Қисқа муддат ичидаги ютуқларни нишонлаш учун ҳамма бирга овқатлангани кетдик. Миллий таомлар пиширадиган бу маконга бегоналар келмас экан. Жамил бўлсайди, бу ерни Русалка деб атаган бўларди. Икки қиз бир бурчакда, қолган ҳамма ёйилиб ўтирган даврада овқатлар ва газаклар буюртма берилди. Менга ёқмаган томони, дастурхонга бир шиша спиртли ичимлик келгани бўлди. Йиғилишдан чиқиб бу ерга келгунча Юсуф билан кўз-кўзга келишни истамадим. Шунга, нигоҳларим ундан бошқа ҳар ерда кезарди. Дастурхон даврасида сиёсатдан тортиб, кундалик мавзулар ҳақида қизғин суҳбат борарди. “Қани олинг, Юсуф ака”,-деб унга бир пиёлада ароқ узатилди. Ўзи икки кун аввал ўлгудек ичиб ариқларга йиқилгани етмагандек, яна ичикиликни оғзига олишини қаранг? Чидолмай унга қарадим.Ростан ичадими деб кузата бошладим. Ким- кимни азоблайди ўйинини бошлатгандек эди гўё. Унга сузилган ичимликни олди ва секин юқорига кўтариб оғиз масофасига яқинлаштирди. Аммо орамизда кўз жанги бошланди. Худди бир кинонинг оғир ва секин саҳналари суратга олиняптида, икки душман бир-бирига ўқ узишдан аввал қаттиқ тайёргарлик кўраётганга ўхшарди. Мен учун мангуликдек туйилган вақтдан сўнг, ичкисини қайтиб столга қўйди. Ҳеч нима демади. Ёнидагилар ҳам бошқа индамади. Ўзи ҳам қайтиб мен томонга қарамади. Қизғин суҳбат ва таомланиш ўз ниҳоясига етиб, ҳамма уй –уйига кетадиган бўлди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 76-қисм "Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим”,-деганимда Юсуф суяниб ўтирган еридан гавдасини тиклади. Нодира мийиғида куларди. Қолганлар гапимнинг давоми қаерга боришини кутарди. “Маҳаллада ҳали ҳам бу оилани яхши эслашади.Ҳатто ўша мудҳиш куни қарши деразадан Чаросни кўрганлар бор”,-деганимда Юсуф орага кирди. “Чарос Турғунованинг ўлими ҳақидаги тергов иши, бизнинг ишимиз эмас”,-деб эътироз билдирди. Мен унга қарадим, аслида ёлғиз ўзим иш қилганимга жаҳли чиққан эди. Айтдим-ку, танийман уни ва унга бу ишим ёқмади. “Юсуф тўғри айтяпти.Бизнинг ишимизга алоқаси йўқ”,-деб бошлиқ ҳам Юсуф томон бўлди. “Алоқаси бор- йўқлигини аниқлаш учун Чарос Турғунованинг қотилини топишимиз керак”,-дедим бир гапда туриб. “Зумрад! Бу ер тергов бўлими эмас”,-деб гапга кирди Нўъмон Бурханович. “Тўғри, йўқ. Лекин сиз шубҳаланаётган Фирдавс Турғунов Хуршиднинг ўлими сабаб бўлиб, ётган еридан чиқмади. Синглисининг ўлими ҳақида суриштирганимда чиқди. Ва кўриб турубман-ки, бунга ўзига яраша сабаби бор.” “Бу билан нима демоқчисан?”,-деб бесабрлик қиларди бошлиқ. “Бугун маҳаллага борганимда, Чарос Турғунованинг ўша пайтларда гаплашиб юрган бир йигити борлигини билдим. Оила бу масалада жуда қаттиққўл бўлгани тергов хужжатларидан ҳам маълум. Аммо қўшнилар, Чарос Турғунованинг сарғиш, қизилга яқин ва сочи жингалак, яъни қўнғироқсоч бир йигит билан гаплашиб юрганини айтди”,-деганимда ҳамма бор диққати билан менга қарарди. “Ва у йигит, акасининг ўртоғи, Хуршид Пардаев эканидан шубҳа қилмоқдаман. Эслатиб ўтай, Фирдавс Туғунов синглисинг жинояти баҳонасида ўзини ойдинликка чиқарди”,-деб экранга Хуршид Пардаевнинг профиль расмларидан, унинг кулиб турган ва юзи аниқ кўринган расмини кўрсатдим. Хуршид деган одам қизилга яқин сариқ ва сочлари қўнғироқдек жингалак эди. Ҳамма бир муддат расмга қараб турди. Кибердаги, молиядаги ҳамда терроризм бўлими юзларида қойил деган ифода ўқисамда,бизнинг икки аналитикнинг дами ичига тушган эди. Бошлиқ ва Нўъмон Бурханович ўзаро алоҳида муҳокама қила бошлади. Ёнимда шеригим йўқ, энг қийин иш менга берилган бўлса-да, рапортимда ҳамма нарсани тайёрлаб келтирган эдим. “Баракалла,Зумрад! Сен билан фахрланаман”,-деди Нўъмон Бурханович. “Қулоқсизлигингни инобатга олмаса, яхши тергов бўлибди”,-деб бошлиқ ҳам мени мақтаб қўйди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

БАХТ НИМА ? Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир. Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир. Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди. Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди. Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак. Бахт — уни излаганларга эмас, Аллохга таваккал қилинганларга келади.    

ҚАЛБ ТИТРОҚЛАРИ... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қарғалар_маҳкамаси 75-қисм “Ҳаққингни вақтида олишни билмасанг, энг ҳақли ерда ҳам ҳақсиз бўлиб кўринасан” ,- деган эди раҳматли отам. Ўрнимдан туриб телефонимнинг блютусини катта экранга уладим. Шошиб тайёрлаган рапортимни расм слайдлари шаклида кўрсата бошладим. “Менга Хуршид Пардаевнинг шубҳали ўлимини суриштириш берилганида, гуруҳ раҳбаримиз ёрдами билан Хуршиданинг бир укол ёки гиёҳванд модда билан ўлганини тахмин қилдик”,-деб гап бошладим ва экранда Хуршиднинг мурдаси туширилган расмда, Юсуф менга кўрсатган ерини ишора қилиб кўрсатдим. Юсуфнинг исмини айтмаган бўлсамда, ҳеч бўлмаса бировнинг меҳнатига ҳурматим борлигини кўрсатдим ва уни гап орасида эътироф қилиб ўтдим. “Қўлимизда фақат шубҳали ўлим ҳодисаси бор эди. Ҳеч қандай Фирдавс Турғунов ёки "Қарғалар маҳкамаси" деган ёпиқ канал ҳақида хабар йўқ эди.” Ҳамма мени диққат билан тингларди.Юсуф қўлини ўз атрофида ўтказиб кўзини узмай мени кузатарди. Унга кўзим тушиб, талабалик даврим ёдимга тушди. Худди шундай дарсларни соатлаб муҳокама қилар эдик. Мен гапирар эдим, у эшитар эди. Ҳатто менга, Мен прокурор бўламан, сен адвокат бўл.Сен билан беллашиш завқи бошқа, Пуаро хоним” ,-дер эди. Унинг ҳозирги қарашларида эски, бир пайтлар мен билан фахрланган, аммо беллашмаган Юсуфни кўрдим. Ҳозир худди у айтганидек ҳолатда эдик. Аммо фахрланиш эмас, беллашиш бор эди нигоҳларида. Рақобатнинг тўлқини, эски туйғуларимни гижгижларди. “Хуршиднинг ўлими ҳақида ҳеч кимнинг бир фикри йўқ экан. Унинг сўнгги қўнғироқларидаги кодли ва жумбоқли суҳбатнинг кетига тушдим. Ва у жумбоқли сўзлар бизни, Фирдавс Турғунов оиласига чиқарди. Оила оддий кўринса-да, бир жиноят ишланиб қизларини йўқотишган эди. Чарос Турғунованинг ўлим сабабини аниқлаш учун аввал шахсий таҳлил, кейин тергов олиб боришга тўғри келди. Балкида услубим хато эди, аммо тўғри нишон олган эдим. Мен Чарос Турғунованинг уйига борганда, Фирдавс деган одамнинг исмини ҳали ҳеч биримиз билмас эдик. Токи у менинг ташрифимдан хабар топиб, мен билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилганга қадар. Тан оламан, сўрамай иш қилдим. Ўзбошимчалик қилдим.Фақат айрим ҳолатларда қоғозбозлик ишлари ишимизни қилишга тўсиқ бўлади. Ва жазо берилишини билсамда, мен яна бир иш қилдим. Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим.” Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️

#Қарғалар_маҳкамаси 74-қисм “Жасади топилган Хуршид Пардаев ҳам тарих факултетини тамомлаган. Бизга исми берилган Фирдавс Турғунов билан яқин дўст бўлган. Аммо уларнинг дўстлиги фақат тарих ёки ҳуқуқ учун очилган гуруҳ эмас. Уларни бирлаштирган нарса, бу наркотиклар. Агар тахминимиз тўғри бўлса, биз қидирган тўданинг энг катта молиявий таянчи, бу гиёҳвандлик моддалари. Фирдавс Турғунов кўпгина бизнес одамларининг адвокати. Ҳатто у ёпиқ каналдагиларнинг кўпи шу ишда ва ҳаммаси тадбиркорлар билан ишлайди. Фикримча, у тадбиркорлар четдан мол олиб киради.” “Ва бу моллар орасида наркотиклар олиб кирилади”,-деб Нодира Юсуфнинг гапини якунлади. Ҳамма жим, бошлиқдан бир жавоб кутарди. Юсуфнинг юзида мағрурлик бор эди. Чунки деярли калаванинг учини топган эди. Энг асосийси эса менга, учрашган одаминг бир наркоман демоқчи. Мен Юсуфни шунчалар яхши танир ва ёд олган эдимки, унинг юзидаги миллиметрлик ифодадан нима демоқчи эканини билардим. Шунинг учун мен Пуаро хоним, у эса Холмс эди. “Яхши,демак бизга келган разведка бўш эмас. Сиздан истагим, бу айтган барча маълумотларни ёзма ҳамда қилган таҳлил ва хулосангизни ҳам ёзма шартда менга топшириш”,-деди бошлиқ ҳаммага қараб. “Сенда-чи, Зумрад? Сенга берилган вазифада нима янгилик?”,-деб Нўъмон Бурханович менга юзланди. “Мен Фирдавс Турғунов билан учрашганимда унинг тадбиркорлар билан бўлган суҳбатларига гувоҳ бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам суҳбатларнинг ҳаммаси чет элдан мол олиб кириш мавзусида эди.Ҳатто у менинг олдимда сал ноқулай бўлганини сездим”,-деган эдим Юсуф орага отилди яна. “Фирдавс Турғунов билан биз ишлаймиз энди. Ортиқча учрашувга ҳожат йўқ!”,-деб ўзича ақл ўргатаётган эди. “Юсуф тўғри айтяпти, чунки иш масштаби ва хавфи каттара бошлади”,-деди бошлиқ. “Хуршид Пардаев ўлими, юрак хуружи дейилган. Аммо катта эҳтимол наркотик сабаб ёки шунчаки кераксиз бир ходим сифатида тозаланди”,-деб ўзини кўрсатиш навбати Нодирага келган эди. Булар худди тил бириктириб мени йўқ санашга онт ичгандек ҳаракат қилаётган эди. Мен ҳам суриштирув олиб борган эдим.Фирдавсни мен олдинроқ топдим. Буларга қўйса, балки ҳали ҳам излаб юрган бўлишар эди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️