📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 935 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 784,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 841 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 935 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -554,过去 24 小时变化为 -31,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.28%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.99% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 575 次浏览,首日通常累积 1 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 935
订阅者
-3124 小时
-1927 天
-55430 天
帖子存档
20 928
ҲАЁТИЙ ВОКЕА.
26 йил аввал углим дунёга келди, 2,3 ойида ошганда болам кун сайин нимжонлашиб борарди. 1 ёшга етар етмас ахволи жудаям ёмонлашди...обормаган врачга курсатмаган табиблар колмади, боламда хеч канака харакат, гап суз йук эди. Углимни гунг соков хам деб куришди, она учун фарзандига бундай бахо беришни, бу катта дард менимча.
Хужайиним билан охирги врач куригидан кайтдик, дорилар ёзиб берган эди, дорихонадан дориларини олдик. Уйга якинланиб келганимизда хужайинимни уртокларини куриб колдик, ман уйга кириб кетдим, булар эшик олдида колдила. Анча хаялладила хавотир олиб кучага чикдим, карасам хеч ким йук. Бироздан сунг кулларида бир нарса кутариб келдила. Карасам халтачада 2 дона бедана. Суйиб тозалаб бердила ва шундан углимга шурва пишириб беришимни илтимос килдила. Мен хайрон булдим. Хужайинимми уртоклари углимга 10 кун мобайнида бедана шурва пишириб беришни тавсия килган экан. 2 та бедана 2 кунга етади, лекин бизларга яна 8 та бедана керак эди. Мен 2 тасини кайнатиб бердим, хужайинимга беданани каттан оламиз, 2 та беданани пишириб булдим, дедим. Була амаллаб тутиб келарман, эрта булсинчи, дедила. Эртаси куни бомдод намозидан кейин ховлига сув сепиб супуриш учун чикдим. Ховлимиз узи кичкинагина, шу ховлимизда кичкинагина огородимиз бор эди, райхони орасида бир нима шиппилаганини сезиб колдим. Карасам бедана. Дархол хужайинимни уйготтим. Ишонасизми йукми ховлимизга хар куни эрта тонгда биттадан бедана тушиб турибди-де. Яна учибам кетмийди. Олдига борсангиз индамий турарди, жонивор...
Шу йусинла 8 кун ховлимизга бедана тушди. Ишонсангиз 11чи куни углим юриб кетди, ман буни сизга ёзаяпман, узим титраб кетяпман. Аллохнинг муъжизаси эмасми? Аллохимга беадад шукурлар булсин, шундан сунг углим буткул тузалиб кетди. Хозир Аллохимга бехисоб шукрлар айтаман, углимни куриб кузларим кувонади, МашаАллох дейман. Барваста, келишган йигит булган. Мен сизларга ёзмокчи булганим, Аллохимнинг карами кенг, бизларни хеч качон умидсиз колдирмайди. Балким бу ёзганларимга ишонмайсиз, лекин хакикат. Шу вокеадан сунг ховлимизга бир дона хам бедана тушмаган, кизик а...
Хамиша Аллох биз билан булсин, бизларни яккалатиб куймасин. Хамиша дуодамиз. Кимники мушкули булса мушкуллари осон булсин. Хеч кимнинг фарзанди бетоб булмасин. Барча оналар фарзандини камолини куриб, рохатини рохатда, бахтидан бахраманд булиб юришсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллох.
Муаллиф Дилфуза
20 928
Siz Buni Bilarmidingiz ??
🇺🇿O'zbekistonni sotib olsa bo'ladimi? Davlatimiz narxi nechpul turadi?
Javobni Bilish uchun 👇👇👇
20 928
- Сизга нима булди? Нега бу ахволга тушдин-гиз? Юринг, чеккарокка утайлик, утган-кетган-лар бизга карашяпти.
Улар касалхона четидаги куюк дарахтзор орасидаги уриндиклардан бирига утиришди. Ирода куйган юзи, кулларини каерга яшириш-ни билмасди.
- Ирода, нега бу ахволга тушдингиз? - саволини кайта берди Гулширин.
- Килмишимга яраша жазоимни олдим, - кузи-дан еш думалади Ироданинг. Шундагина Гул-
ширин унинг бир кузи шишидан эканини сезди.
Мен - худонинг гунохкор бандаси ер юзида ти-рик юришга нолойикман. Узимдан узим наф-ратланиб, хар соат, хар дакика узимга улим ти-лайман...
Гулширин унга тикилиб колди.
- Оилада эрка киз эдим. Хамма мени суйиб-эр-калар, огзимдан нимаики чикса бажо этиларди
Мен уйнаб кулишни, беташвиш хает кечириш-ни яхши курардим. Аммо айнан шу мени тубан-ликка тортиши асло хаелимга келмасди, - Иро-данинг соглом кузидан еш думалади.
- Сиз...анави одам билан яшаетган эдингиз ше-килли, - Гулширин "уйнашингиз билан" дея ол-мади.
- Мени худо урди опа, гунохларим урди, - елка-лари силкиниб-силкинб йиглади Ирода. - Унинг ширин суларига, елгон ваьдаларига ишониб-ман. Бир умр ана шундай кайфу сафода яшай-ман деб уйлабман. Аммо харом ишлар жазосиз колмас экан. У сизнинг уйингизни менга олиб берди, деб юрган эканман. Хужжатларни узи-нинг номига расмийлаштирган экан. Хотини бир неча марта гох инсофга чакириб, гох жан-жал килиб келди. Эрингизни узи танласин ким билан яшашни дедим. Эри мени танлашига ишонардим. Ушанда хотини "илохим, икки ду-неда хам дузах утида куйгин. Сен туфайли турт боламнинг кузидан еш окди, сени кузингдан кон, йиринг оксин. Болангга оналик кила олма" деб каргади. Мен уз маишати билан юрган одам уша пайтда бу гапларга парво киларми-дим? Бир куни у одатдагидек келди. ****-ичиб, кайфу сафо килдик. У ярим тунда кетди. Куп ич-ганимдан маст эдим, каттик ухлаб колибман.
Аллапайтда куйиш хидидан, кучли хароратдан уйгониб кетдим. Севинчнинг чинкириб йигла-ган овози эшитиларди. Кузимни очдим-у...бу-тун атрофни аланга ичида курдим. Урнимдан турмокчи булдим, аммо олов мен етган тушак-ни хам ямлашга улгурганди.
Кейин нима булганини билмайман, опа. Кузим-ни очганимда узимни хамма егим боглаб таш-ланган ахволда курдим.
- Севинч! Севинчга нима булди? - юраги кукси-дан чикиб кетгудек суради Гулширин.
- У...у энди йук! - уввос тортиб юборди Ирода куксига уриб. - Уша аелнинг каргиши урди мени
Икки дунеда хам дузах утида енаман энди. Бо-ламнинг овозларини эшитолмайман энди! Энди боламга оналик килолмайман!
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
- Йук! Йук - Гулширин чинкириб юборди, карши-сидаги гумрох бандадан тезрок узоклашгиси, каерларгадир бош олиб кетгиси келарди. Куло-кларини беркитиб олди. - Севинч! Севинч...- де-ди инграб. Сунг бирдан Иродага ташланди: - Йукол! Йукол кузимдан! Гунохларинг норасида болага урдими? Севинчимнинг бошини единг-ми?
- У тирик, - надомат билан уввос солди Ирода. - Лекин мурдадан фарки йук. Уша окшомда газ-га чой куйиб, кайф зурлигидан каттик ухлаб ко-либман. Чойнакдаги сув куриб, олов нейлон пардага илашибди. Бутун уй аланга ичида кол-ган. Ут учирувчилар етиб келганда мен бехуш етганман. Севинчимни хам улар куткаришган.
Енма-ен палатада даволандик. Аммо уни менга курсатишмади. Даволаниб чикканимдан кейин борадиган жойим йук эди. Ота-онам, акаларим мени ок килишди. Онам Севинчни узи билан олиб кетди. Куришга борсам уйга киргизишма-йди. Бир гал онам йуклигида келинимга елво-риб кирдим. Болагинам шифтга термилиб етиб-ди. На гапира олади, на кимирлайди.
- Уни даволашнинг иложи бор эканми? - суради Гулширин бир илинж билан.
- Онам, укаларим кулларидан келганча давола-тишган. Лекин бутунлай согайиб кетиши учун хориждаги клиникада даволатиш керак экан. Уларнинг бунга пули етмайди. Жилла курса ер-дам берай деб шу ерда ишлаб юрибман.
- Уйнашингизни пули куп эди-ку, ердам берма-дими? - суради Гулширин ижирганиб.
20 928
- У уша енгиндан кейин акалли бирор марта йуклаб келмади мени. Енгин буйича текширув олиб борилганда "бу аелни ижарага куйгандим" деб кутулибди. Мен эса мана шу ахволга тушиб , кучада колиб кетдим, - Ирода куйган юз-кули-ни, шиша кузини курсатди. Бир муддатлик су-кутдан сунг бирдан жазавага тушди: - Йук, фа-кат мен айбдор эмасман! Эрим бош айбдор! У хаммасини биларди, аммо узини билмаганлик-ка оларди. Унга жарак-жарак пул топишим, тагига машина олиб берганим екарди. Бирор марта оддий котиба булсанг бунча пулни каер-дан топдинг деб сурамаган. Ишдан кеч кайтга-нимда нега кечикдинг деб сурамасди. Бош гу-нохкор у! Хакикий эркак булганида бундай бул-масди.
У яна нималардир деб чинкирди. Аммо энди колган гаплари Гулшириннинг кулогига кирма-ди. Тезрок бу гунохкордан узоклашгиси келди.
Дилфуза Зарипова
20 928
ИККИ ОЙЛИК БАХТ
Улар турмуш курганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айникса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибок юзида табассум билан:
-Аллохга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб утказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан хабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажралишаман. Нимага керак уч инсон кийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак булса жонимни тикаман.. фақат уни йўқотишдан қўрқаман.. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини хадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики... гўёки 100йилга қаригандек.. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек..
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди..
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутилиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Гулширин бир муддат унга караб турдию, бир-дан сергакланди. Бу аел унга кимнидир эсла-тиб юборди. Йук, у бу аелни курган, уни таний-ди! Шошиб халатини кийиб, зиналардан шошиб тушди. Гумонлари тугримикан? Бунга узи ишо-нч хосил килиши керак. Нахотки у билган, тани-ган аел бу ерда...Шошиб пастга тушди. Санитар аел хамон жавраб зиналарни артарди.
- Кечирасиз, сиздан бир нимани сурасам май-лими? - Гулширин санитар аелнинг елкасига охиста кул теккизди?
- Нима демокчисиз? Айтинг тезрок? - аел жахл билан ортига бурилди. Кузи Гулшириннинг ку-зига тушди-ю, бирдан ранги окарди, кулидаги пол ювадиган таек тараклаб ерга тушди. Бу аел Гулшириннинг собик овсини Ирода эди.
- Сиз?..- Ирода уни куриб талмовсиради, лабла-ри титраб кетди. Шошиб бошидаги румолни кайта уради. Юзидаги чандикни кафти билан беркитишга уринди.
- Сиз...бу ерда...нима киляпсиз?
- Узингиз-чи, узингиз бу ерда нима киляпсиз? - Ироданинг кузига тикилди Гулширин.
- Мен...мен шу ерда ишлайман.
- Сизни боядан буен кузатаман. Олдинига бош-ка бировни ухшатдим деб уйладим.
Йук, чиндан узингиз экансиз? Сиз бошка жойда ишлардингиз-ку?
Ирода бошини куйи солди, кузидан оккан еш-
ни бармоги билан сидирди. Шундагина Гулши-ринг унинг кафти, буйнида хам куйишдан кол-ан чукур изни курди. Кошлари деярли йук, улар-нинг урни калам билан чизилган. Ироданинг олдинги хусни-тароватидан асар хам колмаган.
Давоми 16:30 да
20 928
Вақти соати келиб, ўғлини уйлантирди, қизини узатди. Аммо оғзи куйгани эсидан чиқиб, қиз узатаётганда хатога йўл қўйибди. Ўзим эрдан ёлчимай, қўлим қисқаликда, камхаржликда бола боқдим, уй қуриб рўзғор қилдим. Энди қизим рўшнолик кўрсин, яхши жойга узатилсин, деб қассоб тоғасининг ўғлига берди Шавқиясини. Туппа тузук оиласини, хотин-боласини бағрида юрган куёви, шаҳарда қасоблик қиламан, деб кетиб айниб қолди. Аввал қишлоқда куёвининг юриш-туриши, аллақандай шаҳарлик бир аёлга ўралашиб қолгани ҳақида миш-мишлар ўрлаб юрди, сўнг тап тортмай номард куёв бир тавияни бошлаб келди. Бир пайтлари кундош балоси ўзининг бахтига зомин бўлганди, энди қизи ҳам шу изтироб қаршисида забун... Шамсия опа ўзи кўрган қийинчиликлар олдида эсанкирамаган эди, қизининг кўргуликлари уни тамоман қақшатиб юборди. Асаблари толиқиб, сал нарсага жаҳли чиқадиган, ловуллаб ёниб, бақир-чақир қиладиган бўлиб қолди. Шамсия опа бетини сидириб судма-суд юриб, куёви билан етаклашиб келган ҳалиги аёлни уйдан қувиб солди. Айтишларича ҳозир куёви иккинчи хотини билан хорижда ишлаб юрган эмиш. Қизи болалари билан фермер даласида ишлашади, одамларнинг эшигида қўлидан келган юмушларни бажариб кунини ўтказади. Шамсия опа ёлғиз қизининг бахтсизлигини кўриб юрак-бағри эзилиб, ҳаммасига отаси айбдор, деган хаёлга боради. Тоғаси билан ҳам юзкўрмас бўлиб кетди. Отасизликда тишига тишлаб, минг бир қийинчилик билан ўстириб, тарбиялаган қизини ўзимники деб, ишониб берсаю, қуда бўлмиш тоға биргина ўғлини йўлга сололмаса. Дунёнинг ишлари ҳам ғалати-да... Шавкат ноилож ортига қайтди. “Опам ҳақ.- кўнглидан ўтказди, ука.- Шунча пайтгача жиянларимнинг, опамнинг бошидан не кунлар ўтмади. Ота бўлиб лоақал бир бора хабар олмаган одамнинг таъзиясига нима деб боради?! Опам бирор ёмон иш қилмагандилар-ку? Унинг шаъни, иззат-нафсига тегмагандилар-ку!.. Э, барибир бориши керак. Нима бўлганда ҳам ўша одам отаси эди...” Шавкат қарама қарши ўйлар исканжасида йўл ўртасида қаққайиб туриб қолди. У таъзияли уйга боришни ҳам бормасликни ҳам билмасди.... ...- Келин, Илҳомжоннинг телефонини териб беринг. Болагинамнинг овозини эшитгим келди.-Келин эрига қўнғироқ қилиб, салом –алик, ҳол сўрашдан кейин, қайнонасининг гапи борлигини айтиб алоқа воситасини Шамсия опага узатди. - Болам, омонмисан? Тан-жонинг саломатми? Ишларинг битдими ўғлим? - Ҳа, онажон. Битай деб қолди. Эртага йўлга чиқмоқчи эдим. - Болам... Бугуноқ йўлга чиққин. Иложи бўлса ҳозироқ. Ҳалиги енгил машинада йўлга чиқсанг, тезроқ етиб келарсан-а, болам? - Ҳа...Лекин нимага онажон, тинчликми? - Тинчлик болам. Худога шукр, тинчлик...Фақат тезроқ келгин, сен жуда соғиндим ўғлим... - Онажон, мени қўрқитманг, нима бўлди?- Ўғлини хавотирга қўйганини сезган она, кўнглидагини очиқ айтди: - Болам... Ҳалиги... у... отанг қазо қипти... Нима бўлганда ҳам ота деган номи бор, сен ўшанинг зурриёдисан... Таъзиясида қатнашгин, демоқчи эдим... Ҳозир опангга ҳам ўғлингни юбордим. Уни ҳам кўндиришга ҳаракат қиламан... Келасанми?.. ... -Бораман онажон... Сиз нима десангиз шу... - Эҳтиёт бўл болам, йўлда эҳтиёт бўлиб кел. Телефонинг ўчиб қолмасин... - Хўп онажон... – Шамсия опа телефонни келинига узатиб, кўз ёшларини кўрсатмаслик учун ичкари уйга кириб кетди....
20 928
Нима бўлганда ҳам отаси ахир?... - Ўчир овозингни!- Шамсия опа бақириб юборди.- Қандай ҳаддинг сиғди шу гапни гапиришга?! Болаларимни не азобда улғайтирганимни билмасмидинг?! У бетайин уйидан ҳайдаб солганида болаларимнинг отасилигини билмасмиди?!.. - Опа.. Ўлган одамнинг орқасидан ёмон гап қилиш... - Ўлган одам?! У энди ўлган бўлса, мен аллақачон ўлган эдим! Менинг руҳимни ўлдириб бўлишганди. Менга қара, Шавкат, Илҳомни тинч қўй. Болагинам сафарда юрибди. Уни нотинч қилма! - Опа... - Бўлди, ортиқ гапирма... Шамсия опа кўзларини юмиб унсиз ёш тўка бошлади... Фарҳод муаллим кунда ичиб келиб хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Хотини шўрлик тиш ёриб дардини бировга айтмайди. Кунда кунора моматалоқ бўлиб кетган юз-кўзини рўмолга ўраб далага чиқади. Дўст бор, душман бор. Оқ-қорани таниган, ҳаётни тушунган одам бор-ки, муаллимдан ёзғириб, бояқиш Шамсияга сабр тилашади. Ғаламис, ғийбатчилар эса, аёлнинг устидан кулиб, нега боши ёрилгани, қовоқлари кўкариб, юз-кўзининг “бўялиб” юргани сабаби билан қизиқади. Шамсиягина эрининг калтаклашларини яшириш учун топмаган баҳонаси, ишлатмаган ёлғони қолмади. Ҳали, “боқилаётган ҳўкизнинг олдига ем қўймоқчи бўлганида бошини оғил устунига уриб олади”, ҳали, “бошига куви тушиб кетади”, бир қарасангиз,”кечқурун нон ёпмоқчи бўлиб, депиниб чуқурга тушиб кетади”. Барибир касални яширгани билан иситмаси ошкор қилганидек, бир куни Шамсиянинг сири очилиб қолди. Эри ўзи ўқитаётган бир ўқувчи қиз билан дон олишиб юрган экан. Қизнинг қорни қаппайиб, эл-юртга овоза бўлгач, Фарҳод муаллим хотини билан орани очиқ қилмоқчи бўлди. Икки норасида гўдак, яна қорнида ҳомиласи бор аёл, эридан айрилмаслигини, у уйланса ҳам бир бурчакда болалари билан кириб-чиқиб юришини айтган эди, қилмишлари фош бўлиб ишдан ҳайдалиш арафасида турган эр қутуриб кетди. Хотинининг ҳомиладорлигига, эрта-индин кўзи ёришига ҳам қарамай, аямай уни дўппослашга тушди. Кўзи қонга тўлган эр аёлининг қорнини чангаллаб чинқириб йиғлаётгани ва кийимларидаги қонни кўриб ўзига келди чоғи, қўрққанидан кўчага отилиб чиқди ва икки уй наридаги қўшнисиникидан тез ёрдамга қўнғироқ қилди... Шамсия шу ерда ҳам мардлик қилди. Шифокорларга эри дўппослаб уни шу кўйга солганини айтмади. Қорнидаги ҳомиласи эгизак экан. Ҳам дунёга келмаган гўдакларидан айрилди, бир умр фарзанд кўриш бахтидан маҳрум бўлди. Бир ойча касалхонада ётиб оёққа тургач, қари ота-онаси уни уйларига олиб келишди. Бу ерда нигоҳлари мунгли, чеҳралари маъюсгина ўғилчаси билан қизалоғи уни илҳақ кутаётган эди. Чиққан қиз чиғириқдан нари, дейдилар. Ҳеч бир чиққан қизни ота уйига қайтгулик қилмасинмасин. Шамсиянинг кейинги кўрган кунлари эр уйида тортган азоб уқубатлари олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Ота-онаси кекса одамлар, уйларидаги “ҳокимият” оиланинг норасмий хўжайинлари –келинлар қўлига ўтиб бўлган. Шамсия эрта тонгдан қош қорайгунча далада ишлаб, ҳали бозорга мева-чева сотиб рўзғорга пул топиб келар, аммо келинларнинг иддаоси, таъна маломатларидан бош кўтаролмас, ҳатто айрим пайтлари укалари хотинларининг гапига кириб Шамсияга қўл ҳам кўтарар, бундай пайтларда аёл дардини ташига чиқармай, унсиз йиғлашдан ўзга чора топмасди. Кимга нима деб ҳам арзи дод қиларди?! Азалдан турмуши бузилган аёлга ҳамма чап кўз билан қарайди. Гўёки, у ёмон, ахлоқсиз, шаллақи, гап уқмас хотин. Биров, “ахир бу шўрпешона ҳам турмуш қиламан, бола-чақа ортираман, оғир енгил, дардли-қувончли кунимда суянчиғим бўлсин, деб турмуш қурган. Икки бола билан эримдан чиқиб, болалигим ўтган уйга сиғинди бўлиб яшай, деб эрга тегмаганди-ку”, демайди. Ўз укаларидан, келинларидан шикоят қилса, одамлар ўзининг турмушини бузгани етмагандай, энди укаларининг ҳам тинчини ўғирлаяпти, дейишмайдими? Шамсиянинг изтиробларидан фақат Худо бохабар бўлди, дардларига ёстиқ ҳамдард бўлди. Аёл боши билан ҳали у идоранинг, ҳали бу идоранинг остонасини ялаб, бир парча ер олиб, уй тиклашга киришди. Ёш болаларини қабатига олиб, ғишт тўкди, лой тепди, бир амаллаб бошпана қуриб, ичига кирди. Болалари билан кечаю кундуз тинмай меҳнат қилди, бировга зориқмай, муҳтож бўлмай турмушнинг тўрт муштига ёлғиз ўзгинаси елка тутиб келди.
Давоми 14:30 да
20 928
Мардликда эркакдан ўзган аёл
Бомдод намозини адо этиб чиққан Шамсия опа қишлоқдан келаётган йиғи товушини эшитиб, сергакланди. Ким қазо қилибди экан, деган хаёл ўйда маҳалладаги кексаларни бир-бир хаёлдан ўтказди. Дарвозахонадан чиқиб ён-атрофига қулоқ тутиб овоз қайси томондан келаётганини яна бир бор текширган бўлди. Уфқ бўзариб қуёш уйқудан бош кўтариб, борлиқ яна бир кунга пешвоз чиқаркан, қишлоқда ҳам ҳаёт қайнай бошлади. Тонг отганини билдириб бири қўйиб, бири олиб маъраётган қўй-қўзи, сигир-бузоқлар, ким ўзарга мусобақа қилаётгандек қичқираётган хўрозларнинг овози азахонадан таралаётган мотам товушини босиб кетди чоғи, энди айтиб-айтиб йиғлаётганларнинг овози олисдан, элас-элас келаётганди. Шамсия опа, “ҳалироқ қишлоқнинг кайвонилари чиқиб, таъзияга бориб келишни айтади. Бизнинг қишлоқдан эмас, шекилли”, деган ўй уйга кирган ҳам эди, ташқирида укасининг “Илҳом” деб чақиргани эшитилди. Тонг-саҳардан укасининг келиши бежизга бўлмаслигини сезган опанинг кўнгли “шув” этди-ю, кутилмаган меҳмонга хуш чеҳра билан ошиқди: - Шавкат, кел укажон. - Шамсия опа танасидаги енгил титроқни босиш учун кавушини оёғига ила туриб, укасига бир талай гапларни гапириб ташлади. - Ассалому алайкум опа. Яхшимисизлар? Жияним, неваралар омонми?-Шавкат опасига яқинлашди-да, хиёл эгилиб сўрашди. - Ваалайкум салом, укагинам. Шукр, биз соғ-саломатсиз. Ўзларинг, келин- болалар соғ-омонми? Тинч юрибсизларми? Янги келинчак қандай, кўникиб кетдими?- Шамсия опа авваллари бўлса, бирма-бир, номма-ном укасининг ҳамма болаларини сўраб суриштирар, келинининг соғлиги, оёғи оғриётган оғримаётганлиги, қаерда оёқ оғриқни даволайдиган дўхтир ёхуд табиб чиққанини , кимлар бориб шифо топганини албатта айтиб ўтарди. Аммо ҳозир укасининг саҳарда кириб келиши, боз устига кимнингдир қазо қилгани бу одатини батамом хаёлидан чиқариб ташлади. – Тинчликми, Шавкатжон, кимдир қазо қилган кўринади?- Шавкат жавоб ўрнига кўзларини олиб қочди: - Опа... Илҳом кўринмайди?.. - Укасининг саволга жавоб бериш ўрнига ўғлини сўрагани онанинг юрагини чиқариб юборди: - Нимага гапни айлантирасан!? Мен сендан ким вафот этганини сўрадим! Жиянинг ишлари билан сафарга кетганини биласан-ку! Келин оғироёқ,унга пича кечроқ туришни ўзим айтганман. Сен келмасингдан олдин, кириб уни уйғотмоқчи бўлиб турувдим. Ўликнинг юки оғир дейдилар. Сен нимага ҳакка гўнг титмай келдинг?! Гапни айлантирмай, тўғрисини айт қўй-да!- Шамсия опа шу гапларни гапира туриб оғзи қуруқшаб, қўл оёғи титраб кетди. Шавкат опасининг асабий бўлиб қолганини, ҳаётда кўп ноҳақликларга дуч келавериб, аламзада, қўрс ва асабий бўлиб қолганини биларди. Шунинг учун унинг гапини оғир олмади. Фақат ўзи олиб келган хабарни қандай айтишни билмай, саросимада қолди: - Опажон, бир оғиз сўраб ҳам бўлмайдими? Ё манга ўз опамникига азонда келиш, жигарларимнинг аҳволидан хабар олиш мумкин эмасми?- Шамсия опа, “яна мижғовланишни бошладингми?” дегандай укасига ўқрайиб қаради.- Опажон... Дарров ваҳима қилманг-да бундоқ... Айтмоқчи эдимки... - Э, гапир гапирадиган бўлсанг! Латтачайнамай ҳар бало бўлгур!- Энди опанинг ғазаби буткул тошиб кетди. - Илҳомнинг дадаси бандачилик қип қўйипти опа... Шунга Илҳомга қўнғироқ қиласизми, ҳарқалай отаси, сўнгги йўлга кузатишга...- Шавкатнинг гапи оғзида қолди: - Ўлибдими?! Охири ўлибдими у худобехабар?! Мени ҳар куни бепичоқ сўйиб, болаларимнинг кўзларини ёшлаб, тоғасининг эшигида хор қилиб, ўлибдими у?! Ҳа ўларкан, бундай Худонинг манга раҳми келиб эртароқ ўлиб кетса бўлмасмиди?! Ўша бетавфиқнинг касрига қолиб, етти ой бағримда кўтариб юрган, ҳали дунёга келмаган гўдакларим нобуд бўлганди. У ўз фарзандини ўлдирганди, энди ўлибдими?! Лекин мен уни ўлиб қутулсин, демагандим. У узоқ яшасин, узоқ хор-зорликда умр кечирсин, менинг болаларим, ёлғизгина ўғлим, биттагина қизим ўша беоқибат отасининг оғир дамларида керак бўлсин, дегандим. Барибир ўлиб қутулибди-да.- Шамсия опа ҳовли ўртасидаги чорпояга ўтириб қолди. Ёшли кўзларини укасига тикди: - Шавкат, сен бу хабарни менга етказгани келдингми ё Илҳомжонни таъзияга чақиртиришга келдингми?-Ука опасидан кўзларини олиб қочди:- Опа амакилари келишувди.
Давоми 13:10 да
20 928
- Қандай бўларкин? Аям кўнмас
а керак.
- Сен кўндирасан. Ахир уларга осон эмас…
- Бўпти, шаҳаншоҳим, — дедим мамнунлик ила. — Бошим кўкка етди. Сиздан беҳад миннатдорман!
Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, қайнсинглим аразлаб келди. Никоҳ узугини йўқотгани учун эри урибди, қайнонаси уришибди.
- Қайтиб бормайман! Елкамнинг чуқури кўрсин у уйни! — дея ойисининг пинжига кириб йиғларди Хуморхон.
- Садқаи одам кетишсин-э! То ўзлари ортингдан келишмаса сени жўнатмайман. Ой-куни яқин хотинини эр дегани аямай урса, сўкса… Бу қандоқ бедодлик! Жилла қурса қайнона келинимни урма, демайдими?
- Ойижон, хўп десангиз, синглим Хуморни ўзим обориб қўяман. Узук топилиб қолар. Агар топилмаса, худди ўшанақасидан олиб бераман унга, — деб қайнонам ва қайнсинглимни юпатди Инъомжон акам.
Ярим соат ўтмай, телефон жиринглади. Гўшакни мен кўтардим:
- Лаббай! Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Келинжон яхшимисиз?
- Келинимни чақиринг, илтимос.
- Хўп, қудахола, ҳозир чақириб бераман.
- Укапошша, қайнонангиз! Келақолинг, дедим. Гўшакни қайнонам шоша-пиша қўлимдан олди. Икки қуда анча гаплашдилар. Қайнонамнинг юзларига табассум югурди. Телефонни ўчирди-да, «худога беадад шукур», деди.
Аслида, бу ҳодиса мана бу тахлит содир бўлган экан.
Хуморхоннинг сомса егиси келган. Қайнонаси билан ишга киришган. Гўшт ва пиёзни майда тўғриб, аралаштираётган пайт узук тушиб қолганини сезмаган. Сомса пишиб-пишмай Хуморхон узуги йўқолганини эрига айтган. Эри: Рустамжон «Никоҳ узуги йўқолса, ёмон бўлади, деб эшитганман, тезроқ топ», деса, Хумор: «Битта узук экан-да, одамнинг жони эмас-ку. Бунақанги узуклардан беш-олтитасини онам сизларга ҳадя этган» деган, оқибатини ўйламай. Рустамжон жаҳл отига минибди. Хуморхонни урибди. Қайнона ўғлини ҳам, келинини ҳам қаттиқ уришибди. Хуморхон чиқиб кетгач, қўшнисига сомса узатибди. Қўшни сомсанинг ичидан чиққан узукни қайтарибди.
Бор гап шу. Эрим тутақиб кетди.
- Хумор, сенда ҳам айб бор. Эркак кишига ҳеч қачон гап қайтарма. Устига устак таъна қилма. Ойим қудаларга нималар қилган бўлса, чин дилдан қилган, шундайми, ойижон? — дея ойисига қаради.
- Ҳа, худди шундай! Аканг ҳақ гапни айтди, қизим. Тез кийин-да, уйингга югур. Иссиқ сомса ейишга улгур. Бундан кейин сомса пиширсанг, олдин узугингни бир четга олиб қўй. Ҳе йўқ, бе йўқ, аразлаб келаверма. Янгапошшангга ўрнак бўл. «Ҳар бир эрнинг гўшти бор, гўштининг ичида мушти бор» деган нақлни бот-бот эсла.
Хумор хушу хурсанд уйига кетди. Воқеа яхшилик билан якун топгани яхши бўлди.
«Сомсадан чиққан узук» воқеаси ҳаммамизнинг кўзимизни катта очди. Мен «кетаман» демайдиган, қайнонам латта-путта деб оғиз очмайдиган, қайнсинглим аразлаб келмайдиган бўлдик.
Ҳаш-паш дегунча тўйимизга қирқ кун тўлди. Қайнонамнинг тили билан айтганда «чилла қочирди» маросими жуда намунали ўтди. Илоҳим тўй устига тўй бўлсин. Тотувлик тинчликни, тинчлик хотиржамликни, хотиржамлик соғлиқни, соғлиқ шодликни, шодлик ободликни етаклаб келсин. Обод ва озод ҳаётга нима етсин!
20 928
#Севгида_аклдан_озган❗️
-Биз ўйинга аёлларни аралаштирмаймиз Азизбей - Довуд жахл билан отасига тикилди.
-Яхши унда унга шунчаки уйлан. Шунда акаси халақит қилмайди. Ҳаммаси ҳал бўлгач у билан ажрашасан - хотиржамлик билан деди Азизбек.
*
-Нима қиляпсиз?- дедим ўзимни босиб.
-Нима қилардим? Хонамизга кириб сени кийинишингни тамоша қилмоқчиман. Бугун кечда балки мен хоҳлаганни киярсан- Довуд ёнимга секин қадамлар билан юриб келиб юзимга аста эгилар экан унинг уятсиз гапларидан юзига тарсаки туширдим.
-Ифлос экансиз! Ўртамизда никоҳ ёқ чи...- гапим тугамасдан Довуд юзимга тарсаки туширдида силталаб ётоққа отди.
https://t.me/+deCkHOYINzsyOGFi
20 928
МОЛПАРАСТ ҚАЙНОНАНИНГ ТАВБАСИ
Бизнинг муҳаббатга ошно қалбларимиз Ишқ шаҳрида меҳмон бўлди. Кўнглимиз кўрки, муҳаббатимиз мулкига айланган муштарак туйғулар бўй кўрсатди. Қароқлар сирлашди, истаклар бирлашди. Дунё кўзимизга янада гўзал, ҳаёт ойдин ва ширин кўринди.
Тўй — инсон умрининг энг қувончли, энг унутилмас онлари эканлигини китобларда ўқиганман. Ана шундай бахтли дақиқаларнинг асосий сабабчиси бўлиш қандай яхши-а?!
- Куёв келяпти-и-и!
Маҳалламизнинг семизу ориқ, қораю сариқ болалари жар солишди. Уларнинг жарангдор овозидан дугоналарим сергак тортишди. Ҳаяжон ва тушунтириб бўлмас ҳадик ҳуркак ҳисларимга ҳокими мутлақ бўлди-қолди. Кўзларимдан оққан селоб ёш юзимни ювди.
- Сабиҳа, қизгинам, ўзингни қўлга ол. Йиғлама! — ранглари синиққан, тўй қиламан деб толиққан онам менга далда берди. — Бахтли бўл! Инъомжон бир умрлик ёринг, ҳамишалик вафодоринг бўлсин!
Хуллас, мен Инъом акам ёрдамида гуллар билан безатилган машинага ўтирдим. Машина ўрнидан жилди. ўала-ғовур тинди.
Мен келин бўлиб тушган хонадон ота уйимдан унчалик узоқ эмас, икки кўча нарида эди. Янги уйга меҳр қўйишим, унда палак ёзишим лозимлигини, ҳаётнинг ҳар бир куни байрамдан иборат эмаслигини, рўзғорнинг ғорларида қанча-қанча шамчироқлар ёқиш кераклигини аста-секин англадим.
Талбон (қиз чақирди)дан кейин қайнонамнинг авзойи бузилди.
- Ҳой, келинпошша! Биласиз, менинг биттагина ўғлим, биттагина қизим бор. Шунга яраша орзу-ҳавас қилмабди, аянгиз Соҳибахон. Яна навжанг эмиш-а?!
- Ойижон…
- «Ойижон» дейдиганлар бор. Сиз аяпошша денг!
- Хўп, аяпошша.
- Дуруст. Шундай бўлсин. Ҳа, айтганча, чиллангиз чиққан кун йигирма-йигирма беш киши бўлиб борамиз. Аянгиз тузукроқ тайёргарлик кўрсин. Барчамизга икки сидрадан сара сарпо-суруқлар қўйсин, шипшитиб қўйинг, майлими?
- Албатта…
Шундай дейишга дедим-у, қандай қилиб бу гапларни аямга айтай? Ахир, аям дардмандлиги туфайли ёшига етмай нафақага чиққанлигидан, ёлғиз боши билан топган-тутганини тежаб-тергаб биз уч қизни ўқитганидан қайнонам яхши хабардор-ку?! Кўра била туриб… Нима қилсам экан?
- Отам тўрт йилдан бери чет элнинг чангини ютиб юрибди. Акамнинг тўйини кўрмагани майли-я, ҳеч бўлмаса тўн ўрнига биттагина қимматбаҳо костюм-шимга арзитмадиларинг, — ярамга туз сепди қайнсинглим. — Мен турмушга чиққанда ойижоним қайнона-қайнотам, қайнопаю, қайнларимга, ҳатто бешикдаги чақалоқларгача бош-оёқ туркча, арабча кийим-кечак, корейсча кўрпалар қилди. Тилла туҳфаларни тилга олмасам ҳам бўлади.
- Сен аралашма, Хумор, — қизини койиган бўлди қайнонам.
Аммо унга кўз қисиб қўйганини кўрдим-у, хўрлигим келди. Ўзимни тутолмай йиғлашга тушдим. Она-бола тайёрланиб, қуролланиб менга ҳужум қилаётганмикин, деган хаёлнинг темир панжалари этимни узиб-узиб олди. Ўзимдан қўрқмаган сўзим ўқдек отилди:
- Кетаман!
- Вой, ўлай! Уят бўлади-я, келинпошша. Ким айтади сизни ўқиган, тушунган деб?! Бир ҳафталик келинчак уйига кетиб қолса, одамлар мени эмас, сизни айблашади. Қолаверса, ўғлим билан яхши кўришиб… Инъомжонга қиз бераман деганларнинг қанча-қанчаси ҳали-ҳануз аттанг қилиб юришибди. Сиз бўлсангиз…
Қайнонамнинг гапи чала қолди. Инъомжон акам деразани очиб, онасидан сўради:
- Нима гап, тинчликми, ойижон?!
-Тинчлик, тинчлик. Нима гап бўларди, ўғлим. Синглингни кузатаётгандик. Тезроқ борақол, қайнонангдан гап эшитиб юрма, тағин, десам, имиллагани имиллаган…
Инъомжон акам мени уйга имлади. Бахт уйим кўзимга тор кўринди. Пойма-пой ўйларга жой бўшатган тиниқ фикрим туманлар ортидан мени излаётгандек бўлди. Пойдор севгимиз пойдевори тошданми ёки аччиқ кўз ёшданми билолмадим. Билганим шуки, бўлиб ўтган дилхираликдан Инъом акамга оғиз очмайман. Лом-мим демай бекалик бурчимни бажараман, тамом-вассалом.
- Сабиҳа, менга қара,- мулойимлик билан гап бошлади Инъомжон акам, — мени севсанг, ҳамма гапни кўнглингга олма. Менга суян. Сабр қил. Ҳаммаси изга тушиб кетади. Мени айтди, дерсан. Ойим билан тил топишиб кетасан ҳали. Кўп сиқилма. Биласанми, тўйимиз куни анчагина «тўёна» тушган. Якшанба куни бирга бозорга тушамиз. Сенинг аянг номидан ота-онамга совға-салом, тортиқлар оламиз. Нима дейсан?!
Давоми 10:15 да
20 928
бизга яхшигина англатиб турарди. Қиз эса уларнинг якка-ю ягона фарзандлари бўлиб хисобланиши хам биз учун янгилик бўлди. Аслида. тўғри, бунақа вазиятда хашамат, бойлик хақида сўз юритиш хам бир оз ноқулай бўлса керак. Лекин, барибир, нима бўлганда хам инсон умр бўйи харакат қилади, курашади. Нима учун? Буларнинг бари фаровон, тўла-тўкис яшаш илинжида эмасми? Оғайнимнинг ўғли ўзи мехнатсевар йигит, олийгохни тугаллаган. Бироқ, улар серфарзанд оила бўлганлигидан, айрим нарсаларда қўллари қисқалик қилаётганди. Менимча, энди улардаги ички-ташқи имкониятларни ўзаро бирлаштирилса, фильмларда таърифланганидек, «қойилмақом жуфтлик» га айланишса ажаб эмас. Кўп ўтмай тўйдан кейиноқ куёвнинг розилигига кўра келин-куёв икковларини хам ўзлари билан чет мамлакатга олиб кетишди. Қарабсизки, «асал ойи» хам, рисоладагидек чет элда бўлди. Хозир куёв бола хам улар билан бирга, ишлаб фаолият олиб бормоқда. Тинч-тотув бахтли хаёт кечиришмоқда. ўзлари четда бўлишса хам, яқинда шу ердан энг замонавий услубда қурилган коттежлардан бирини сотиб олишди хам. Чунки, барибир қачондир ватанларига қайтиб келиб яшашадику, ахир. Аммо шу ерда айтиб ўтмасам бўлмайди, қудачиликдан воз кечган оғайним , айниқса, тўй кунлари умуман ғалати холатга тушиб қолди. Лекин, нима хам деймиз, «бир кам дунё»! Мана сизга дарвоза, мана сизга …
Хайдовчи шуларни айтиб, ўз хикоясини тугатар экан, ичимиздаги ёшроқ йигитга кўз қири билан қараб, имо-ишора қилгандек бўлди. У бу билан гўё «Сен хам йигитча, қиссадан хиса чиқаргин, дарвозани кўриб уйланишни орзу қилмагин» демоқчидай эди.
Хайдовчи машинасини ўт олдириб, бизни манзилимизга элтиб қўйиш учун ошиқди. Хеч ким чурқ этмасди. Чунки хайдовчининг қизиқарли хикояси хаммани ўйлантириб қўйган эди…
Назаримда бу пайтда хар бир йўловчи хикоя қахрамонларига айланган, кимдир куёв, кимдир келин ва яна кимдир қайнота-қайнона ролини хаёлан бажариб, хаёт учун курашмоқда эдилар…
20 928
Дарвоза (хикоя)
Ёз фасли эди. Кун иссиқ. Шахар кўчаларидан бирида, йўналишли таксидамиз. Автомашиналарни кўплигидан биз хам секин харакатланаётган эдик. Бу орада машиналар умуман ўрнидан силжимай қолди. Демак йўлда нимадир содир бўлган!…
Қарама-қарши томондан биз томонга пиёдалар йўлакчасидан яёв келаётган бир йигитча, сал нарироқда бир нечта машинанинг тўқнашуви содир бўлгани, улар ДАН ходими келишини кутаётганини айтиб, ўтиб кетди.
Машина салонидаги йўловчиларга разм солдим. Худди китобда айтилганидек, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган йўловчилар, яъни улар кўп бўлмаса хам, хилма-хил ёшда. Бир пайт хайдовчи чуқур бир «уфф» тортиб юборди. Йўловчилардан ёши каттароғи, «Уфф тортманг, болам, сабр қилинг. Биз хам сизни шоширмаяпмизку» деди. Хайдовчи эса:
— Э, отахон, мен бунга «уфф» тортмадим, аксинча, танишларим билан яқинда бўлиб ўтган тўй можаросини ўйлаб, сиқилиб кетдим…
Отахон хеч нарса демади-ю, лекин «хаммаси тушунарли» дегандай бошини қимирлатиб қўйди. Шундан кейин, хайдовчи хаммамизга бир-бир қараб олди-да, «сехрли эртак»ни бошлагандай хикоясини бошлади:
— Мени бир дўстим ўғлини уйлантирмоқчи бўлиб юрган эди. Умр савдоси хам ўзига яраша мураккаб нарса эмасми, у қизни тавсия қилишди, бу қизни тавсия қилишди. Охири, бир жойда буларга хулқ-атвори-ю, ўзини тутишигача, хуллас уларни тўла қаноатлантирадиган даражадаги қизни топишди. Лекин, афсуски айрим нотўғри урф-одатларимиз хам йўқ эмас. Бир нечта аёл «қайсидир таомил»га кўра ўша қизнинг уйига бориб, уларнинг дарвозасини кўрмоқчи бўлишди. Бориб, кўришди хам. Бориб, кўришсаки, дарвоза «хулвираб» кетган, эски, кўримсиз бир холатда. Дарров хулосани чиқаришибди: «бўлмайди, бизга тўғри келмайди» деб. Мен албаттасига бу холатга чидаб туролмадим. Оғайнимга тушунтиришга харакат қилдим. «Дарвоза ниманиям хал қиларди. Сенга уларни дарвозаси эмас, қизи керакми ўзи» дедим. Оғайним хам «разведка» га борган аёлларнинг гапидан таъсирланиб, менга деярли қулоқ солишни истамади. Хуллас, ўртага совуқчилик тушди. Чунки, ўша хонадонга «дарвоза кўриш» дан олдин хам оғайнимнинг яқинларидан бир неча киши, бир неча марта боришга улгуришган эди. Лекин улар дарвоза масаласини нимагадир кўтаришмаганди…
Орадан бир мунча вақт ўтиб, тақдир тақозосини қарангки, бошқа бир оғайним худди ўша «дарвозаси хулвираган» хонадонга совчи бўлиб борди. Улар дарвозани мухокама хам қилишмади. Барча расм-русумлар ўтказилиб, тўй куни хам белгиланди. Ўтган ой тўй хам бўлиб ўтди. Тўй маросимларида ўша қизга аввалроқ совчи қўйган оғайним хам иштирок этди. Чунки у хам, бу хам оғайнимиз бўлганлиги учун барча гина-кудратларни бир четга йиғиштириб қўйишни маъқулроқ деб топгандик. Лекин энг қизиқ холатлар тўй кунлари ва тўйдан кейинги кунларда содир бўлди…
Хайдовчи шуларни айтаркан, бизга бир рови қараб қўйди. Унинг бу қараши, худди «хикоямни давомини айтишим мумкин, агар сиз буни истасангиз» дегандай эди. Ёшлигимда «1001 кеча» эртакларини ўқиган эдим. Ўша эртакларда эртакнинг энг қизиқ жойига келганда, тонг отиб, эртак тугаб қоларди. Хайдовчининг хикоя қилиш услуби хам шунга бир оз ўхшаб кетди. Хақиқатан хам бу пайтда, автомашиналар қатнови тикланган, бизнинг автомашина эса йўлнинг четроғида жойлашганлиги учун қолган транспорт воситалари бизни сал четлаб, бизга эътибор хам бермай ўз манзили томон ошиқарди. Сўнгра хайдовчи бизни «розилигимиз»ни хам кутмасдан хикоясини, аниқроғи хикоясининг хотима қисмини давом этдирди:
— Боя айтганимдек, тўй кунлари, тўйдан кейин кўп нарса биз учун ойдинлашди. Бу нарсаларни эшитиб, хатто, бир оз хайратландик хам. Маълум бўлишича, қиз тарафнинг, яъни қизнинг ота-онасини чет элда оилавий бизнеслари бор бўлиб, улар чет мамлакатда қўшма корхона эгаси эканлар. Уларнинг асосий вақтлари чет мамлакатларда бўлганлиги сабаб, дарвоза у ёқда турсин, хатто ховли-жойлари борлиги хам ахён-ахёнда ёдларига тушган холос. Хаттоки уларда маблағ, имконият етарли бўлсада, асосий эътибор бизнесга қаратилган экан. Бундан ташқари уларни чет элда хам алохида уй-жой, автомашина, вилла каби кўчмас мулклари борлиги хам уларнинг иқтисодий холатини қай даражада эканлигини
Давоми 8:00 да
20 928
Чин иймонли шукр қилар,
Аллоҳ берган борига!
Шукр тилимизни ва дилимизни тарк этмасин..
20 928
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
Яратган эгамга шукрлар бўлсин!
Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин.
20 928
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙
✨Мен учун қадри баланд қадрдоним.
✨Аллоҳим умримизни зиёда, юзимизни ёруғ.
☺️Қалбимизни кенг, қадримизни баланд.
✨Ишларимизни барорини, охиратимизни эса саодатли қилсин. 🤲
🌛Оқшомингиз хайрли бўлсин ширин тушлар кўринг ☺️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 928
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 928
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_18
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Илтимос, менга тегманг, сизни хам қизингиз бордур, рахмингиз келсин.
Мунира, ярми ертилиб улгурган кўйлагида, баданини беркитиб йиғларди.
—Кўп гапирма, кайфиятимни бузсанг, ўзингга қийин бўлади.
Ботир, Мунирани кўйлагини ечиб ирғитиб юборди.
Мунира, қўллари билан ўзини беркитарди.
—Оввора бўлиб чиранма, энди меникисан. Сенга хеч ким ёрдам бера олмайди.
Ботир, кўйлагини тугмаларини битта-битта бўшатиб Мунирага яқинлашди.
—Отам тенги одамсиз, қизингиз тенги қизга шундай қилишга уялмайсизми?
Мунира, дивандаги чойшабни олиб, очиқ жойини беркитди.
—Отанг тенгги бўлсам хам, кўнглим ёш. Қани энди ўзимга келчи.
Ботир, ерда чойшабга ўраниб, дир-дир қалтираётган Мунирани даст кўтариб ётоққа ирғитди.
Мунирани шунча қилган қаршилиги эса, зое кетди.
💫💫💫💫
—Сен нега мен билан бир оғиз маслахат қилмай, бериб юборасан. Олган билетимни хам атказ қилдирдинг...
Содиқ, уйга келиб бўлган воқеалардан асабий гапирди.
—Мажбур бўлдим. Келганингизда қизингизни ўлдириб қўйманг дедим.
—Бу нима деганинг?
Содиқ асабий гапирди
—Қизингиз, ўша куёв билан юриб қўйибди. Шарманда бўлмайлик деб, ими жимида тўй қилиб бериб юбордик.
Латофат, секингина гапирди
—Нима???
Содиқ, оёқ қўли бўшашиб ўтириб қолди.
—Сизни ўйладим, яна менга жахл қиласиз. Бировни қулоғига тушса, нима деган одам бўлардик.
Мен қанча айтдим, бу юришингни бас қил, бой яхши жойлардан совчилар келяпти деб.
Йўқ ўзини билганини қилибди.
Латофат, рўли яхши чиқаётганига мийиғида кулимсиради.
—Ростми шу гапинг?
Содиқ зўрға гапирди
—Мен сизни алдаб нима қиламан. Ишонмасангиз, ўзингиз бориб кўринг. Бойлигига учиб, ёшини хам инобатга олмади қизингиз.
Майли дадаси, мухими бой жой бахтлику.
Латофат Содиқни елкасини силаб қўйди.
—Мен буни кутмагандим. Бу уйга бошқа қадамини босмасин, мени ундай қизим йўқ.
Содиқ ўрнидан туриб, кўчага чиқиб тўғри онасини уйига йўл олди.
Мийясига хеч нима сиғмасди, ичидан бир нима тошиб келардики, дод солиб йиғлашни хохларди. Шу тобда онасини чиззасига бошини қўйиб, ичидаги алам, нафрат, ғам, қайғуларига, синган ғурурига таскин олишни хохларди.
💫💫💫💫
—Ассалому алайкум.
Мунира, эрталаб зўрға юриб ташқарига чиқиб, Марямни кўриб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. Ахволингиз яхшими?
Марям Мунирани зимдан кузатди.
—Яхшиман рахмат.
Мунирани кўзи ёшланди.
—Хозирги замонда, хамма нарсани пул хал қиляпти. Сиз хам мендек пул ва вазият қурбони бўлдингиз. Хали кўникиб кетасиз, хафа бўлиб йиғламанг. Лекин жуда ёш экансиз.
Марям, Мунирага рахми келиб қаради.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
