ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 663 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 832,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 898

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 663 名订阅者。

根据 06 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -926,过去 24 小时变化为 -40,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.05%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.54% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 494 次浏览,首日通常累积 1 766 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 07 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 663
订阅者
-4024 小时
-2237
-92630
帖子存档
​​Туш ортидаги воқеалар... Оқшом пайти чамаси соат 16:00 лар атрофида эди. Уйга кириб ётдим, кўзим уйқуга кетди. Шунда туш кўрдим. Тушимда бир аёл бизнинг кўчадан кейинги кўчада ариқ бўйида туриб, менга қараб йиғлаяпти. Олдида қандайдир қоп-қора нарса. Уйқудан қўрққанча турдим-да, токчада турган сувдан ичиб, ўзимга келдим. Соатга қарасам, 17:30 эди. Ичимда кимдир ўша ерга бор, дегандек бўларди. Дўстимга қўнғироқ қилиб, уйдалигини сўрадим ва олдига бордим. У билан сўрашдим, озгина ўтирдик-да, унга бўлган воқеани айтмадим. Негаки, ҳозир тушимда кўрган жойга дўстим билан боришни ният қилгандим. У буни эшитса, аниқ бормайди. Унга шунчаки, кўча айланиб келамиз юр дедим. Дўстим кийиниб олди ва ўзи уйда юраги сиқилиб турганини айтди. Кўча томон равона бўлдик. Юрагимда қандайдир қўрқинч бор эди, лекин уни дўстимга билдирмадим. Кўкда юлдузлар чарақлаган, ой ўзининг дарёсида сузиб юрибди. Мен тушимда кўрган кўчанинг бошига етиб келдик ва оёғим қалтирай бошлади. Лекин ёнимда дўстим борлиги учунми, қўрқинч ҳисси сал нари кетгандек бўлди. Шунда дўстимга кел шу кўчага кириб кўрайлик, дедим. Дўстим розилик билдиргач, кўчага кирдик. Қарасам узоқда кимнингдир шарпаси кўринди. Яна ариқ бўйида. Қадамим секинлашди, унга яқинлашдим ва олдига келдим. Қарасам бир онахон. Шунда у бизга мурожаат қилди. -Ўғилларим илтимос менга ёрдам қилинглар, бир соат бўлди болам маст ҳолатда ариқнинг ичига тушиб, ухлаб қолибди. Сал наридаги ариқга қарасак, бир йигит ухлаб ётибди. Шунда дўстим билан уни ариқдан олиб чиқиб, уйига олиб кирдик. Уйига олиб киргач онахон бизга қараб: - Аллоҳдан роса дуо қилиб сўрадим, ўғлим кўчада қолиб кетмасин деб, ҳайриятки сизлар келиб қолдинглар. Қўшниларим ҳам ўғлимнинг дастидан безор бўлишган. Ўзи якка-ю ягона шу ўғлим бор, у бўлса... Йўқ сиз ўғлимни ёмон инсон экан деб ўйламанглар. Олдинлари бундай эмас эди. Устачилик билан шуғилланар эди. Уйга одамлар уста ака деб чақириб келишса, кўнглим шундай ўғлим борлигидан тоғдай кўтариларди. Нимадир бўлди-ю шу ичкиликка ўрганиб қолди. Онанинг боши эгилганча йиғлаганини кўриб, уларни овитиш мақсадида, ҳали ҳаммаси олдинда, ўғлингиз ўзгаради, фақат Аллоҳдан сўранг она, у билгувчи, у тўғри йўлга солгувчидир,-дедик. Уйдан чиқиб кетар эканмиз онахон бизни дуо қилиб, эшикнинг олдигача кузатиб чиқди. Орадан уч ой ўтди. Бозорда айланиб юрсам, онахоннинг ўғлига кўзим тушди. Башанг кийинган. У бозорда гуруч сотадиган киши билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирган экан. Уларнинг суҳбатини тинглаш мақсадида, ёнига яқинлашдим. Гуруч сотувчи йигитга қараб: -Мана укагинам қандоқ кунларни бошингдан кечирдинг. Онангни, оилангни ҳам анча қийнаб қўйдинг. Буёғига энди улар учун яшагин. Қўлингда гулдек ҳунаринг бор. Йигит: Ҳа, онамни ҳам, оиламни ҳам жуда қийнадим. Мени деб онам бечора кимларни олдида бошини эгмади. Кўчада маст бўлиб ётганимда, қариган чоғида ўзлари елкасига суяб олиб келдилар. Биласиз отамдан эрта ажралганман. Лекин шундай онам борлигини билмай юрган эканман. Энди кўзим очилди, тавба қилдим ака, тавба. Худога шукур устачилигимни бошлаганман. Одамларни иморатларини қуриб беряпман. Олдимга бир мақсад қўйганман онамни албатта, ҳажга олиб бораман. Елкамда кўтариб юраман. Кўзларида ёш билан гапириб турган йигитни кўриб, муштипар онанинг чехраси кўз олдимдан ўтди ва инсоф бергани рост бўлсин,-дедим-да, бозордан чиқиб, уйим томон равона бўлдим. Фаррух Мирзо

Мен аслида ҳеч нарса олмоқчи эмасдим, онам мажбур қиляпти.😅

​– Вой! – деб юборди жувон беихтиёр ва оёқларини боладан ажратиб, унга отилди. Бола буткул қўйиб юбормаган экан, ортидан судралиб, ерга йиқилди. Жувон, вой, ўлай, деб ортига қайтди-да, уни кўтариб олиб, яна қизча томон югурди. Арча ёнида турган қиз ҳам югурган экан, иккалови баравар етиб келишди. Маъмура қизалоқни иккинчи қўлига кўтариб олди. Қизча “аяжон, аяжон”, деб аёлнинг кўксига бош қўйди-ю, жим бўлди. Шунча бесаранжом жон бирдан тинчиди. У билан бирга бутун борлиқ тинчиди, тин олди… Бир зум ўтиб қизалоқ бошини кўтарди. Унинг кўзига тикилди. Кейин индамай юзини юзига босиб, суйкала бошлади. Жувоннинг иккинчи қўлидаги болани кимдир олди. Қизалоқ яна бошини кўтарди-да, ўз-ўзидан чулдирай кетди. Дам билагидаги соатчасини, дам қулоғидаги сирғасини, дам эгнидаги чўғдай кўйлакчасини юлқилаб кўрсатар, чамаси мақтарди. Жувон сархуш бир ҳолатда, шу пайтгача ҳис этмаган, истаган чоғида ҳам ҳис этолмаган бир туйғулар оғушида қолган эди. Бир маҳал ён бошида нимадир туйди. Қараса, ҳали сингилчаси йиқилганда чопиб келган қиз. Унинг пинжига суқилиб, ҳуркибгина суйкалиб турибди. Кампир айланиб, ўргилиб уни ишком тагидаги сўрига бошлади. Дастурхон ёзилди. Жувоннинг бир тиззасида қизалоқ, бирида дўмбоқ бола. Неварасининг чулдирашини кампир ўгириб, изоҳлаб ўтирибди. Оиланинг катта қизи бир ўрим билакдай сочини ярми ечилиб, орқасини тутганча чопиб-чопқилаб хизмат қилади. Ора-сирада сўри чеккасига келиб ўтиради. Аясини “топиб олган” укачаларига гап қотади. Зимдан жувоннинг юзларига қараб-қараб олади. Секин-аста йигитчалар ҳам каравотга яқинлаша бошладилар. Қизим, бугун қола қолинг, кечаси она-бола ҳангома қилиб ётамиз. Ботиржон… акангиз бугун кечки исменда, – деди. Йўғ-е, бормасам бўлмайди, она, – деди Маъмура бўшашиб, – аям хавотир оладилар. Ана тилепон бор, қизим, Бир оғиз айтиб қўя қўйинг, – деди кампир жонланиб. – Буларни қандай ташлаб кетасиз. Мени еб қўйишади-ку! – ўпкаси тўлиб, кўзида ёш йилтиллади кампирнинг… * Шу кеча сўзланмаган сўз, айтилмаган дард қолмади. Маъмура тонг азонда, болалар уйқудалигида чиқиб кетишни мўлжаллаган эди. Саҳарда уйғонса, қизалоқ бўйнидан маҳкам қучиб ётибди. Сирғалмоқчи эди, қўлчалар қаттиқроқ чирмашди. Шу маҳал хиёл нарида ўзига термилиб ўтирган болакайни кўрди. Унга кўзи тушиши билан болакай жилмайиб қўйди-да суюнчли бир ҳаракат билан тўшагига кириб кетди. Шундан сўнг жувон ҳам бошини буркаб олди-да, юзини ёстиққа босганча, митти қизалоқни қаттиқ қучиб, юм-юм йиғлайверди… * …Ўша митти қизалоқ, бугунга келиб, шу олис тунда ҳамма сирдан воқиф бўлади. Ўн еттига кириб билмаган сирни бугун унга айтишади. Бошида Машҳура ҳам кўнмади. Мен қандай айтаман, юрагини ёриб юбораман-ку! Шу пайтгача билмабди, билмай қўяқолсин, жон ая, деб йиғлаб берди. Маъмура сўзида туриб олди. Тушунтирди ва бир амаллаб кўндирди. Кўндирди-ю, юраги тўкилди. Мана энди тун бўйи тўшаги чақиб, тўлғаниб ётибди. Бир амаллаб мизғиб олса эди… Йўқ, йўқ, у айнан шундан – кўзи уйқуга кетиб, бир зумда тонг отиб қолишидан чўчиётган эди. Маъмураси унга қандай кўриниш бераркан? Барибир бўлмади, хаёлга алаҳсиб, бир зумгина кўзи илинди. Шу орада туш ҳам кўрди: тонг саҳарлаб уйғониб, уйига қочмоқчи бўлармишу қизалоғи чиппа ёпишганча қўйвормасмиш. Ҳар қанча уринмасин, қўлларини бўшата олмасмиш. Хиёл нарида дўмбоққина болакай ёстиғига ўтириб олганча, сингилчасининг қилиғига қиқир-қиқир кулармиш… Она шу алфозда уйғониб кетди-ю, ўзини Маъмурасининг қучоғида кўрди. Навниҳолдай сулув қиз ҳув ўша бир пайтлардагидай унинг бўйнидан қаттиқ қучганча, қоп-қора кокиллари ёстиққа ёйилиб, ширингина ухлаб ётарди… Тамом. Орзиқул ЭРГАШ

Хўш… яна айтишларича, болагиналарнинг олди дастёр бўлиб қолган, унга оғирлиги тушмасмиш. Уларга фақат бир бош керакмиш – она меҳри керакмиш… Э, йўқ, бунақасини Маъмура тасаввурига ҳам сиғдиролмайди. Битта эмас, иккита эмас, еттита-я! Ўзига бермагач, бировнинг боласи вафо қилармиди? Вафо қилиш, қилмаслиги майли-ку, бир гап бўлар, лекин гулдай онаси ўлиб кетиб, бегона аёлнинг уйларига эгалик қилиб ўтириши гўдакларга ёқармиди?! Кўпининг ақли кириб қолган экан, онаси ўлиб кетганига худди у айбдордай унга таънали тикилишади. Таънали нигоҳлар вужудига санчилгандай эти сесканди жувоннинг. Йўқ, йўқ, бўлмайди! Қолаверса, уларга оналик меҳри керак, дейишяпти. Бунда меҳр қолдими! Беш йилдан бери кутавериб, орзулари кул бўлди-ку!.. *** Такдир ҳукмидан қочиб бўлмас экан. Бир куни маҳалла аёллари билан маъракадан қайтишаётганида шу хонадон олдидан ўтадиган бўлишди. Унинг оёғи тортиб-тортмай кейинда борди. Шинамгина ҳовли дарвозасида қорашойи рўмол ёпинган, жуссаси чоғроққина бир кампир турарди. Аёллар у билан бирма-бир елка қоқиб кўришишди. Маъмура ҳам ердан кўз узмаган кўйи хиёл эгилиб, кифтини тутди. Салом берди. Кампир, барака топинг, қизим, омон бўлинг, деди-да, кейин алланечук илтижоли ва шошқин алфозда қўшиб қўйди. – Сизда бир оғизгина гапим бор эди… Маъмура шу тобда қўлидан тутиб, ичкарига судрашадигандек, ўзини орқага олди. Вой, опа, мен шошиб турибман. – Қизим, кўп тутмайман, бирпасгина. Маҳалла аёллари кампирнинг жонига ора киришди. – Маъмурахон, қаёққа шошасиз, қолаверинг, – дейишди. У ноилож шерикларидан ажралиб кейинда қолди. Кампирнинг олдида ҳуркак оҳудек тураркан, ичида қатъий аҳд қилиб олган эди: “Барибир кўнмайман, бўлмайди, дейман!..” – Қизим, ичкарига кирайлик. – Йўқ, опажон, мен шошиб турибман! – Бирпастгинага, қизим. Эшик олдида яхши эмас. Маъюс ва ўтинчли нигоҳ Маъмурани измига олди. Кампир нақшин дарвоза дарчасини очиб, аввал ўзи ичкарига кирди, кейин Маъмурани таклиф қилди. Худди кечагидек ёдида: ҳовлига кирган заҳоти димоғига муаттар райҳон ҳиди урилган эди. Кейин уни ажаблантирган нарса ҳовлининг жуда саришта ва жимжитлиги эди. Етти боласи бор, дейишарди-ку, бозор бўлиб ётмайдими унақа жой? Ҳовлининг олд тарафида дарвозахонага қарата кўтарилган баланд ишком. Ишком ортида тўрт-беш туп дарахт: олма, ўриклар. Этакроқда бир туп бўйдор арча. Арча тагидаги водопровод жумрагидан сув жилдирайди. Шу ердан бошланиб, ҳовлини кесиб ўтган ариқча четларида садарайҳонлар. Кутилмаганда кампир овоз бериб қолди: – Маъмура, Зокир, бу ёққа қаранглар. Мана, аяжонларингни олиб келдим. Чопинглар, қоқиндиқлар!. Ҳалиги садарайҳонлар ортидан икки бола сапчиб турди. Яна бир қизалоқнинг боши кўринди. Этакдаги арча рўпарасидаги эшикдан бир қиз, икки ўсмир бола, ундан кейинги эшикдан яна бир бола ҳовлиқиб чиқди. Райҳон ортидан бош кўтарган болаларнинг дўмбоққинаси аяжон, деб қийқирди-да, ариқ ёқалаб кўндалангига чопди. Лекин охиригача боришга сабри чидамай, ўсик райҳонлар устидан сакраб ўтиб, унга томон югурди. – Аяжон! – бу нидодан Маъмура қалқиб кетди. Бола отилиб келяпти. Нима қилсин? Ташқарига қочиб чиққиси келди, аммо оёқларига тош боғлангандек қимирлаёлмади. Болакай кела-кела жувоннинг тиззаларига ёпишди, юзларини босди. “Аяжон, аяжон”, дея суйкала бошлади. Маъмура карахт эди. – Эгилсанг-чи, қизим, олсанг-чи! Кампир айтдими ё ғойибдан келдими бу овоз… беихтиёр ўтириб, болани бағрига босди. Ҳалиги райҳон бўйидан ҳам муаттар бир бўй димоғига уриб, уни гангитди. Шу маҳал кампирнинг овози уни ўзига келтирди. – Маъмуражон, кел, оппоғим, чоп, чоп, дўмбоқчам! Ана аянг, аяжонинг!.. Жувон бош кўтардию, жудаям кичкина қизча, тимқора сочларига оппоқ лента боғлаган жимитдай қизалоқ атак-чечак қилиб чопқиллаб келаётганини кўрди. – Ая, ая, – дейди қизча чуғурлаб. Оёқчалари чалишиб-чалишиб кетади. қиқир-қиқир кулади. Қўлчаларини чўзиб олган… Жувон қаддини ростлади. Қизча томон юрай деса, оёғига бола ёпишган. Қизалоқни ҳеч ким олмаяпти. Ҳамма сеҳрланиб қолгандай. Қизалоқ ҳамон югуради. Югурадию, йўли унмайди. Унга етишига беш-олти қадам қолганида туйқусдан умбалоқ ошиб кетди. Давоми 10:30 да

​​​​​​​Моҳира ўша топдаёқ оналикка киришиб бўлган, Юсуф эса дераза тагида уни кузатиб турарди. Болалар Моҳиранинг атрофида парвона, бири унинг сочини тортса, бири кўйлагини ғижимларди. Буни кўрган Моҳиранинг кўнгли бўшаб кетди… Моҳиранинг Юсуфга узатилганига ҳам кўп бўлмади. Юсуф меҳнаткаш, дили тоза йигит эди, Моҳирага қийин бўлмади. Улар биргаликда уч фарзандни вояга етказа бошлашди. Орадан бир йил ўтмай, уларнинг боласи тўртта бўлди. Моҳира энди Иброҳимникида қолиб кетган ўғилчаси ҳақида кўп ўйламас, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари билан банд эди. Болалар улғайгач, аста-секин тўй тараддудига тушиб қолишди. Уларнинг оиласи яна қувончга тўлди. Ора-сира биринчи ўғли Одил ҳақида ўйларди. Иккинчи хотини билан ҳам тузукроқ яшамаган Иброҳим ичкиликка берилиб кетган, Одилни эса унинг онаси уйлантириб қўйганди. Она-бола гоҳида учрашиб қолишар, бир-бирига тўймай, яна хайрлашарди. Наилож? Тақдирига шундай битилган экан-да… Моҳира бир куни юрагининг қаттиқ санчишидан уйғониб кетди. Бироз туриб юрди. Бемаҳалда ҳовлидаги тиқир-тиқирни эшитган ўғли Жалил югуриб чиқди: — Ҳа, ойи, нима гап? — Ўзим, шунчаки… Кейинги пайтларда ўқтин-ўқтин такрорланаётган санчишлар ўз ишини кўрсатди. Бир куни ҳовлининг ўртасида Моҳира йиқилиб қолди. Ўғиллари Жалил ва Комил «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилишди… Касалхонага етиб келган Юсуф гап нимадалигини шифокорлардан сўради. — Микроинсульт. Энди бу ёғига авайлайсизлар, акс ҳолда, кейинги хуруж бундан кучли бўлиши мумкин. Хотинингизнинг кўнглига қаранг, унга асабийлашиш мумкин эмас… Гап нимадалигини билган Юсуф даҳшатга тушди. Ахир нега? Шунча йилдан буён нега айтмади? Ўзи шифокор бўлса… Нега билдирмади? Моҳиранинг ранги оқариб, кўзларининг таги кўкимтир тус олган эди. — Дадаси, — деди у хаста оҳангда, — Жалил билан Комилни уйлантирайлик, бу ёғи… — Ундай дема, хотин, ахир бир умр бирга бўлишга қасам ичганмиз, асло кўнглингни бўлма. Ҳали, эҳ, келинларни би-ир йўлга солай, деб қоласан ўзинг… — Илоҳим… Илоҳим, ўша кунларга эсон-омон етайлик… Аммо дард дардлигини қилди. Бир куни Моҳира тағин беҳуш йиқилди. — Бемор комага тушиб қолган. Уни ҳамма ҳам енга олмайди, ҳамма нарса бўлиши мумкин, — деди шифокор Юсуфга. Юсуф бошини хам қилиб ташқарига чиқди. Эшик тагида кўзлари нигорон турган фарзандларини қучиб, тўйиб-тўйиб йиғлади… Гарчи оламдан ўтган бўлса-да, Моҳиранинг кўзлари ҳамон ним очиқ турган эди. Юсуф зор қақшаб, охири Одил ҳақида ўйлади. — Одилбекни, Одилбекни олиб келинглар… — деди пичирлаб. Қўшни қишлоққа дарров машина юборилди. Зум ўтмай етиб келган Одилбек эшикдан йиғлаб кирганида, барча оёққа қалқди. Уни дарров онаси қошига олиб киришди. Одил ўзини тута олмас, «онам»лагани сайин ичкарида йиғи-сиғи авж оларди… Буни қарангки, Одил келгач Моҳиранинг кўзлари юмилди. Озода ТУРСУНБОЕВА.

Видога интиқ кўзлар... — Ҳой, одамлар! Энди нима қиламан? Қизим кўзларини юммаяпти!.. Катта ҳовлида уввос тортиб йиғлаётган Машҳура холанинг юзига кимдир сув сепди. — Ўзингизни босинг, холажон, домла келсин, бир гапни айтишар… Қўни-қўшнилар холани суяб, ичкарига олиб киришди. Домла келиб, майитни кўрди-ю, «У кимгадир илҳақ бўлиб ётибди, яқинларидан кимнидир кўрмаган, ўшани олиб келинглар», деди. Ҳамма Юсуфга унсиз тикилди… Моҳира қишлоқнинг энг олди қизларидан, сочи тақимини ўпар, гўзал қизнинг йўлини пойлаганлар кўп эди. Нима бўлди-ю, қўшни қишлоқдан Иброҳим деган йигит унга совчи қўйди. Ота-онаси тагли, зотли бўлган Иброҳимга Моҳирани «жойидан тинсин», дея узатиб юборишди. Аммо оиланинг тинчлиги фақат аёлга боғлиқ эмас экан-да. Моҳира эрининг суюкли хотинига айланишга кўп бора ҳаракат қилиб кўрди. Аммо унинг «Сенга уйланаман, деб баҳс боғлагандик, мен битта тойчоқ билан сенга эгалик қилишни ютиб олдим», дейишлари жон-жонидан ўтиб кетса-да, ҳеч кимга билдирмади. Ота-онасига доим келин бўлиб тушган хонадонини мақтар, ўзи ишлаб топган пулига сотиб олган нарсаларини кўрсатиб, бир гал «Қайнонам совға қилди», деса, бир гал «Куёвингизнинг ҳадяси», деб мақтанарди. Орадан вақт ўтиб, Моҳира Иброҳимга қўчқордек ўғил туғиб берди. Аммо кўчадан бери келишни ўйламайдиган, қизлар билан маишат қилиб, йиққан-терганини кўчага ташлаб келадиган Иброҳимнинг хурмача қилиғи тобора орта борди. Охири оилага дарз кетди. Бир куни қизининг уйига меҳмонга борган ота-она йигитнинг асл башараси қанақалигини қўшнилардан эшитишгач, Моҳирани уйга олиб кетишди. Лекин Иброҳимнинг таниш-билишлари кўп экан, ўғлини ундан суд орқали тортиб олишди. Моҳира бир неча кун бағрини совуққа бериб ётди. Онаси унга «Гиёҳванднинг боласи нима бўларди, кўнглингни совитгин-да энди», дея далда берди. Моҳира аста-секин кўника бошлади. Қўлида гулдек ҳунари бўлгани учун ишга тушиб кетди. Орадан икки йил ўтди. Иброҳим гарчи бошқа аёлга уйланган бўлса-да, эски қилиғини ташламаганини эшитган Моҳира ўғлининг дийдорини кўриш учун қишлоққа борди. Унинг дарагини эшитган қайнона эса ўғлини унга кўрсатмади. Зор-зор йиғлаган Моҳира шалвираб уйига қайтди. Кундан-кунга сўлиб бораётган қизини кўрган Машҳура хола уни орқаворотдан сўраб-суриштириб юрган кўчанинг бошида турадиган, яқинда хотини ўлиб, уч боласи билан қолиб кетган Юсуфга узатишни режалаштириб қўйди. Бир куни ишдан келган Моҳирага гап очди. — Болам, кўзим очиқлигида сенинг бир жойнинг эгаси бўлишингни истайман. Юсуфни танийсан. Бир мактабда ўқигансизлар. Бечоранинг хотини касал бўлиб, узоқ вақт ётганда ҳам, ўзи оқ ювиб-оқ таради, гард юқтирмади. Аммо Аллоҳнинг иши экан, дард хотинини енгиб қўйди. Олти ойдан бери уч болани ҳали онасиникига, ҳали опасиникига ташлаб юрибди. Кеча бир гап эшитдим. Опаси Ҳалима гап билан бўлиб, Юсуфнинг кичкина қизини кўздан қочирган экан, ариққа тушиб кетибди. Сал бўлмаса чўкиб кетай дебди, болам… Ахир норасида бўлса, унинг уволини ким тортади? Юсуфнинг онаси ҳам, опаси ҳам бир эмас, бир неча марта оғиз солди. Жужуқларни кўргач, зора яранг битса дейман. Энди бу ёғи сенга боғлиқ, қизим… Моҳира бир куни ёмғир шаррос қуяётган пайтда Юсуфни кўчада кўриб қолди. Учта болани етаклаб, лой кечиб онасиникига кетаётган экан. Кичкина қизини кўтарган дадасининг оёғига ўғли ҳам осилиб олган эди. Шу топда унинг оналик ҳисси уйғониб кетдими ё Юсуфга раҳми келдими, унга яқинлашиб қолган ота-болаларга бефарқ қараб тура олмади. Тинмай дадасининг оёғига ёпишаётган болани даст кўтариб олди. — Ойи… — дея болакай Моҳирани маҳкам қучди. Бу ҳолни кутмаган Моҳира Юсуфга қаради. — Икки кундан бери иситмалайди, тинмай «Ойи», дейди. Нима қилишни билмаяпман… Шундагина Моҳира боланинг оташ бўлиб ёнаётганини пайқади. — Қани, бизникига кирайлик… Дабдурустдан учта бола билан кириб келган қизига тикилиб қолган Машҳура хола бироз ҳайрон бўлиб қолди. — Ойи, жой тўшанг, боланинг иситмаси баланд… Она бирпасда тахмондан кўрпачаларни олди-да, болани ётқизишга ёрдамлашди. Ҳамон «ойи»лаётган болакай тинмай титрарди. — Ойи, дори қутини олиб келинг, укол қилмасак бўлмайди. Давоми 08:58 да

Ҳаммаси Аллоҳдан ўзи ҳайрли қилсин!!! Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!!!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Хафтанинг учинчи куни, Чоршанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

Умримиз  ғанимат, кимнидир, нимадир, ўйлаб  ҳадеб, ўзингизни  қийнаманг. ☝️ Агар  керак, бўлсангиз  кетганлар  қайтади. Қайтмаса  билингки, сиз  у  инсон  учун, энди  ҳеч  ким, эмассиз...!!! Ўзингиз  учун, ҳам  яшанг, мағрур  яшанг...!!! Бу  дунёда, ҳеч  нарса  абадий  эмас. Хайрли тун азизларим тунингиз тинч ва осойишта у́тсин... 😴😴😴

#хайрли_тун Дунё ўткинчи У ҳақида камроқ ўйланг Қалбингизга бироз дам беринг Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...
#хайрли_тун Дунё ўткинчи У ҳақида камроқ ўйланг Қалбингизга бироз дам беринг Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...

🐻🐻 Ota-onalar uchun eng katta xavotir: - Bolam telefondan chiqmaydi ,📲 - Tez zerikadi va bir joyda o‘tirishni xohlamaydi �
🐻🐻 Ota-onalar uchun eng katta xavotir: - Bolam telefondan chiqmaydi ,📲 - Tez zerikadi va bir joyda o‘tirishni xohlamaydi 🧐 - Diqqatini uzoq vaqt jamlay olmaydi 🧠 - Biror narsa o'rgatishga rosa qiynalaman 🤦‍♀️ - Nutqi kechikmoqda, tengdoshlaridan ortda qolmoqda 🥺 Sizni qiynayotgan bu muammolarni biz juda yaxshi tushunamiz. 🤗 👉 Sensor o'yinchoqlar rivojlantiruvchi o‘yinchoqlari: 🪀🎨🎲♟🎯🧩🎳🪇 Kanalimizga qoshilib oling😍 https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy 📌 O'zbekiston bo‘ylab yetkazib berish mavjud 🚚 📦 Har bir buyurtmani o'z farzandimizga olgandek tayyorlaymiz

Нимага шунақасизлар, аёллар. 😅

​Увол... Аёли кетма кет қиз туғаверди. Биринчиси қиз туғилганида эри унча парво қилмаган эди. Аммо кейингилари ҳам қиз бўлавергач унинг авзойи ўзгара бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нима демасада “Наҳотки мен дунёдан ўғилсиз ўтаман ?” деган савол унинг ич-ичини кемирарди. Кексайиб қолган онаси ҳам ярасига туз сепаверади: “Дунёдан шундай ўтиб кетаверасанми? Пешананг шўр бўлмаса хотинингнинг пушти қизга тўла бўлармиди?!” Бу дийдиёга опа-сингиллари ҳам қўшилди: “Битта-ю битта акамиз ўғилсиз ўтиб кетадими энди дунёдан? Одамларнинг тўйини еб юрибсиз. Сиз ҳам тўй беришингиз керак. Сизга келганда авлодимиз тугайдими?” Ошналари билан бўкиб ичиб аламини ичкиликдан олмоқчи бўлди. Уларнинг гаплари ҳам ярасини баттар ловуллатади: “Ошна, эркак киши ўғил туғдиради. Юрибсанда сен ҳам бир хотину бир уй қизларингнинг юзига қараб...” Тутаб ётган ўтинга пуф берилса гуриллаб ёнаркан. Унда ҳам шундай бўлди. Онасининг, опа-сингилларининг, ошналарининг гапига кириб иккинчи марта уйланди. Келин бўлмиш ҳам ёш эмас, нари борса хотинидан тўрт-беш ёш кичик. У билан поездда танишиб қолди-ю, иккиси бир умрга бир-бирига содиқ бўлишга сўз беришди. Икки-уч ой уни хуштор қилиб юрди-ю, кейин шартта уйланиб олди... Уйидан кетаётганида хотини аламини ичига ютди, аммо бир сўз деди: - Болаларимнинг уволи тутишидан қўрқмайсизми?! Хуштордан хотинга айланган аёл унга тўққиз ойдан кейин ўғил туғиб беришга ваъда бериб турган пайтда бу гаплар унинг қулоғига кирармиди. Чиндан ҳам кўчада топишгани унинг қулоғига ҳар кун шивирларди: “Сизга қўчқордек эгизак ўғил туғиб бераман, мана кўрасиз! Ҳасан-Ҳусан!” Ойлар ўтаверди. Негадир янги хотини ҳадеганда бошқоронғи бўлавермади. Онаси, опа-сингилларининг “Янгилик борми?” деган саволидан ерга кириб кетгудай бўлаверади. Янги хотинидан бир-икки марта ўзи ҳам сўради. Ниҳоят, янги хотини суянчи олди: “Яқинда дадажон бўласиз! Дўхтирлар эгизак дейишди. Ҳисоблатиб кўрдим — ўғил экан!” Қувончидан дўпписини осмонга отгудай бўлди. Ниҳоят, у ҳам ўғил кўради. Элга ош беради, устидан кулганларга кўрсатиб қўяди ҳали. Унинг авлоди тугамайди! Хушхабарнинг суюнчисига янги хотинига тилла узук-сирға олиб берди, бошдан – оёқ кийинтирди. Биринчи хотини кетма кет туққанида ақалли рўмол ҳам олиб бермаганди. Кун сайин янги хотинининг эркаликлари, инжиқликлари ортиб борарди: “Кўнглим мазали таомлар тусаяпти... Анави қўшни келиннинг устидаги кўйлакдан менга ҳам олиб беринг...Тиллачи аёл бир чиройли занжир опкелибди...” У эса хотинининг кўнглига қарайди. Етмишдан ошган кекса онанинг ҳам оғзи қулоғида: - Хотинингни кўнгли нимани тусаса олиб бер, ўғлим. Бошқоронғи аёлнинг кўнгли нозик бўлади. Тағин ўғилларинг кўзи кўк туғилмасин. Қариганда суюнтирганинг рост бўлсин, илойим! Опа-сингиллари ҳам хурсанд: “Акам ўғлига тўй берса бир маза қилиб ўйнайлик! ” Бир гал хотини гинекологга бораётганида у ҳам қўшилиб олди. Хотинининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетди: “Сизга нима бор аёлларни орасида?” Аммо у парво қилмади. Врач хонасига бир соатча кириб кетган хотини ниҳоят чиқди. Қўлида аллақандай қоғоз. - Қон таҳлили топширишим керак экан...- деди хўмрайиб. Хотини таҳлилхонага кетиши билан эркак врач хонасига кирди. - Дўхтир, ҳозиргина чиқиб кетган аёл менинг хотиниим бўлади. Айтингчи, ҳомиланинг аҳволи яхшими? Соғлом туғилишадими, ишқилиб? Врач аёл унга ғалати қаради, сўнг гап нимада эканлигини англади шекилли, сўз бошлади: - Аёлингиз фарзанд кўра олмайди. Аввалги турмушидан ҳомиладор бўлганида бачадони олиб ташланган. Бир соатдан буён менга сунъий ҳомила қўйиб беринг, қанча пул керак бўлса бераман деб бошимни қотирди. Бунинг сира иложи йўқ, ука, тушунинг! Энди тақдирларингизда борини кўрасизлар. Эркакнинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди, кўз олди қоронғилашиб, қалқиб кетди. - Нима, билмасмидингиз?- гинеколог аёлнинг сўзи узоқлардан эшитилаётгандай бўлди. Унинг кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, аммо қулоғида биринчи хотинининг сўзлари жарангларди: “БОЛАЛАРИМНИНГ УВОЛИДАН ҚЎРҚМАЙСИЗМИ”!!!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ OZISH MARAFONI MARHAMAT OZISH MARAFONI MARHAMAT ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🔢TOʻGʻRI OVQATL
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ OZISH MARAFONI MARHAMAT OZISH MARAFONI MARHAMAT ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🔢TOʻGʻRI OVQATLANISH 🔢HAR 5 KUNDA YANGI MENYU 🔢HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA 🔢TANANGIZ OSILMASDAN 🔢MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILAD 💥💥💥💥💥💥💥💥💥 OZISH MARAFONI MARHAMAT OZISH MARAFONI MARHAMAT 🔢-OY 🔢🔢MING 🔢- OY 🔢🔢🔢MING 🔢- OY 🔢🔢🔢MING OZISH MARAFONGA MARHAMAT OZISH MARAFONGA MARHAMAT 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 GURUHGA KIRING TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ

​​Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям... Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик. Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин. Трубочка 15 тийин. Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим. Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин. Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим... Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар. Бир куни онамга шуни айтдим. - Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи? - Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан? - Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар. Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар: - Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими? - Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади. - Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам.... Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан. Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди. Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!

𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔 9.000 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗤𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗝𝗨𝗗𝗔 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 𝗩𝗔 𝗕𝗘𝗝�
+3
𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔 9.000 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡
𝗤𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗝𝗨𝗗𝗔 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 𝗩𝗔 𝗕𝗘𝗝𝗜𝗥𝗜𝗠 𝗧𝗜𝗟𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 1+1 𝗞𝗢𝗣𝗜𝗬𝗔 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗
📌𝗤𝗢𝗥𝗔𝗬𝗠𝗔𝗬𝗗𝗜 📌𝗦𝗜𝗙𝗔𝗧𝗟𝗜 📌𝗢𝗥𝗚𝗜𝗡𝗔𝗟 📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎 https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy hamkor kanal👇 https://t.me/+_KUTcjDA9bYxYmZi

Мани эрим юриб кетди ✍Марҳабо Каримова

​​​​Аччиқ хақиқатни очган сурат... Бир куни Метт ишдан қайтганида ётоқхонада қизчаси билан хотини Дайана ётганини кўрди ва уларга яқинлашгач қўрқинчли ҳақиқатни анлади... Юқоридаги суратни ижтимоий тармоққа жойлаган аёл Дайананинг айтишича у тиши чиқиб йиғлайверган 6 ойлик қизини овутиб ўзи ҳам у билан ухлаб қолган. Эри Метт ишдан келиб бу манзарани кўриб бир воқеа эсига тушган ва аёл уйғонганида кўзлари тўла ёш билан уларни қучиб "Мен сизларни жонимдан ортиқ кўраман" деган экан... Меттни таъсирлантирган ҳикояни эса Африкага хизмат сафарига борган бир ҳайрия жамғармаси бошлиғи айтиб берган экан. Африкада тинимсиз урушлар бўлаверганидан етимхоналар ҳам кўп экан. Бир кун ўша эркак шундай манзарага дуч келибди. Катта бино (бўш ётган самолётлар гаражи) ичида янги туғилган етим чақалоқларни жойлаштиришган экан. Эркак у ерга кириб ҳайрон бўлибди. Шубҳали сукунатдан. Тасаввур қилинг юздан зиёд чақалоқ ётган жой жим-жит бўлса. Одатда кимдир йиғлайди, кимдир ғингшиб ётади. Лекин у ерда мутлақо сукунат ҳукмрон экан. Унинг ҳайрон бўлиб берган саволига ҳамшира жавоб берибди. -Болаларни бу ерга олиб келган кунимиз улар тинмай йиғларди. Овутишга улгурмасдик. Эртасига ҳам, индинига ҳам... бироқ бир хафта ичида "Менга қарашсин!" деб йиғи билан эътибор тортаётган болалар ўзларининг ҳеч кимга керак эмаслигини ҳис қилдилар ва... унсиз ёта бошладилар. Ҳаммаси, келишиб олгандек... Тасаввур қиляпсизми?! Юздан ортиқ чақалоқ ўзининг ҳечкимга керак эмаслигини ҳис қилиб тақдирга тан беришини... Бу воқеани эслаган Метт хотинининг меҳрини кўриб кўзларига ёш олибди ва бу лаҳзани кадрга муҳрлабди. Бу суратни ижтимоий тармоққа жойлаган хотини Дайана эса тагида шундай изоҳ қолдирибди. "Бизнинг фарзандимиз ҳеч қачон ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилмаслиги учун эрим билан жонимизни беришга тайёрмиз..." (Б.М. таржимаси)

Садоқат... Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига  бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан.  Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб  ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам  кўзларидан ЁШ тинмас эди... Одатимизга кўра  одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб  таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик  сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб: --- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига  йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг  йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг  сабабини айта бошлади: ---“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса,  ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан  чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим  оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар  эдим... Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори...  Босими кўтарилганда БОШИ қаттиқ оғрийди...  Дори~дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари  дорилар ҳам унчалик кор қилмай қўяр экан... Кеча оқшомга борганда БОШ оғриғи КУЧАЙИБ қолди... Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига  олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни  бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай  қолади. Кечаси билан БЕЗОВТА бўла бошладим.  Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб  оёғимни уқалай бошлади. Мен унга: --- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг "ХАСТА" бўлсанг...  Бир оз дам ол... Босимингга ЗАРАР қилмасин,~десам, у: --- Майли, қўяверинг. Бошим анча ТУЗУК... Анча яхши  бўлиб қолдим,~ деб оёғимни ушлай бошлади... Бир қанча муддатдан сўнг ЖИММ бўлиб қолди...  Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди~да, деган  хаёлда: --- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни  ол, ~ десам ИНДАМАДИ... Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин  ЕЛКАсидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир  маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам.....  оёғимни ушлаган кўйи "УЗИЛИБ" бўлган экан... Ҳа, домла !  Ўзи КАСАЛ ~ бўлишига қарамай, ОХИРГИ НАФАСИГАЧА менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман” Шарқ халқларида АЁЛлар ниҳоятда юқори даражада қадрга эга бўлганлар. Улар ўзларининг умр  йўлдошларига ҳаётларининг ОХИРИГА қадар  садоқатда бўлганлар !

​Ҳаётий воқеа: Ўкинма болам.   Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда: – Чақалоғимни кўрсам бўладими? деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг  қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди: – Бир катта бола менга махлуқ деди. Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди.  Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди. Аммо онаси ҳар доим унга: – Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, деб тайинлар эди. Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди. Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди. – Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? деб сўради. Дўхтир: – Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, деди. Шундан сўнг  болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди.  Бир куни отаси: – Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз сир, деди. Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб: – Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... деди. Отаси: – Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... деб жавоб берди. Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди. Отаси: – Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? дея шивирлади.