📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 155 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 758,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 828 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 155 名订阅者。
根据 20 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -406,过去 24 小时变化为 -11,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.62%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.74% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 671 次浏览,首日通常累积 1 850 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 18。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 22 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
21 155
订阅者
-1124 小时
-1437 天
-40630 天
帖子存档
21 154
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди
Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йузлари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇
21 154
📝Севги ва ажирим.
"-Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг...
-Севиб қолдингизми?
-Қаёрдан билдингиз?
-Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!” деганингиздан...
-Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку...
-Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми?
-Иложи борми?
-Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор.
-Қайтаришнинг иложи йўқми?
-Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ...
Психолог қабулидан лавҳа
“...Мен оиласи бор эркакни яхши кўриб қолдим... Турмушдан ажраганимга олти йил бўлади. Хотини бор эркакни яхши кўриб қолиш азобини тушунтиришим қийин сизга. Айтганча, сизнинг турмуш ўртоғингиз борми? Менинг бу гапларимни эшитиб ёмон кўриб қолмайсизми?
Психолог: Оилам, турмуш ўртоғим, келиним, ўғлим қизим бор. Аммо, бу ҳаёт синовингиз мен сизнинг пешонангизга ёғганларини эшитиб ёмон кўриб қолмайман, ишонинг. Давом этаверинг, эшитаяпман...
... Мени эса икки ўғлим бор. Турмуш ўртоғим аварияда вафот этган. Тўғриси қачонки оилада эр-хотин чиқишмаса хотин эрини ёмон кўриб қолиши мумкин. Лекин ҳеч қачон эрига ўлим тиламаслиги керак экан. Мен эрим билан олти йил яшадим. Олти йил ичида инсон ичига қанча зардоб сиғишининг иложи бўлса, шунча азобни ичимга ютган хотинман. Эрим тадбиркор эдилар. Худо раҳмат қилсин далага пахта, экин экардилар. Уйимизда ишчилар, теримчилар, трактористу, машина тузатувчи усталарнинг кети узилмас эди. Уларга ош-овқат деганидек. Мол-ҳол, қайнона-қайнота, нон ёпишу қозон қайнатиш деган юмушлар бўлади қишлоқда. Яна свет ўчиб қолишини айтсам. Эрим ўша ишчиларга ҳам “ўйнаш” қилиб ураверарди. Менинг айбим нима? Уларга овқат беришим керак эди, овқатларини бердим десам ҳам тушунмасдилар. Ҳар сафар ноҳақ калтакланганимда уни ичимдан қарғардим. Нимаям қила оламан тан олмасдан... Бу дунёдан ўлиб қутилди. Мен эса унинг жаҳлидан, зуғумидан, заққум егандек уйидаги меҳрга очарчиликдан қутилдим. Ўлганларида ҳеч ниманиям сезмапман. Ўғлим етим қолгани-ю, ўзим бева қолганимни тушунмадим ҳам.
Кейин мени ўйдан ҳайдашди... Тошкентда бир укам ўқирди. Шу жойга келиб бир катта ишхонанинг ҳам ош-овқатини қилишга ва тозалаб беришга иш топдим.
Кўриб турибсиз чиройли аёлман. Бир эркак кўзимдаги мунгни ва баъзан йиғлаб пол артаётганимни кўрибди. Кейин кўнглимни сўради. Ҳаётимни айтиб бердим. Менга бу одамнинг раҳми келди... Яхши гапириб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қиларди. Бир куни 8 мартга атаб ҳаммани табрикладилар, аммо менга бир атир совға қилибдилар. Мен тўғриси бу одамни яхши кўриб қолдим. Ўзимга қарашни бошладим. Сочимни бошқачароқ қилиб турмакладим. Ҳамма аёллар менинг озғинлигимга ҳавас қилишарди. Бу озғинлик эмас азадорлик, бахтни ҳис қилмаганлик, табассум йўқлиги, аёл эмаслик, битта қозиқга айланиш, касалманд кайфият эканлигини қаердан ҳам билсин бахти бутун аёллар.
Ҳулласи... Менинг виждоним қийналишни бошлади. Аллоҳ олдида ҳам ўзимни гуноҳкор ҳис қилишни истамасдим. Бу одамнинг менга берган ёрдамларини ишхонамиздаги бухгалтеримиз ва бошқа ишчилар ҳам сезишарди. У одам менга никоҳ таклиф қилди. Мен аёлининг билиши кераклигини айтганимда Аллоҳ билса бўлди” дедилар ва мен бу гапга рози бўлдим.
Азобим янада кўпайди. Хотини бу ҳақда билди. Менга бир хоналик уй олиб бергандилар ва ҳафталик рўзғоримни қилиб берардилар. Уй тўққизинчи қаватда эди. Бир куни аёллари тўққиз қават уйнинг олдига келиб бор овозлари билан “....!”, “....!!” “Сен менинг эрим билан....!” деб ярим соат бақирди. Қандай қилиб ошхонага бориб пичоқ олганимни ва қорнимга суққанимни билмайман...
Бугун қирқинчи кун. Аввал эримни қабрга кўмдим. Энди мен ишонган эркакни никоҳли эримни қалбимнинг қабрига кўмдим.
Менга ёрдам беринг... Бу севгидан қутилай...
Шу аёл эри билан бахтли яшасин... Мен эса яна оч-наҳор... Ноним-ошим бору, лекин яшашга иштаҳаси йўқ семиз, бахти бутун аёллар орзу қилган озғин аёлга айланай...
Севгимни хотирамдан ўчириб беринг... Опажон...
21 154
☂️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!☂️
БУГУН 💜🤍💜🤍🤍💜🤍
ЧОРШАНБА ТОНГИ ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН. 💜🦋
🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!
🌿💔 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!
🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
🍁 Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🌿💔 ЧОРШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_116
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Аллоҳга шукур, қайтариб олдик.
Кома холатида.
Доктор чуқур ухх тортди
—Худога шукур..
Ботир бошини тепа қилиб, хўрсиниб қўйди.
—Болаларчи?
Ботирни болалари ёдига тушди.
—Хали кичик бўлгани учун, вакумда. Хозир бир мартага рухсат берамиз, кўриб чиқишингизга. Телефон ёки шунга ўхшаш нарса олиб кириш мумкин эмас.
Доктор йўл бошларкан, Ботирга гапирди.
—ХХопп
Ботир, хаяжонланиб телефонини олиб хамширага бериб, докторни ортидан юрди.
—Ўғлингизни ахволи қониқарли, қизингизни ахволи эса яхши. Фақат жуда нимжон. Вақтига етиб туғилмагани сабаб. Лекин бундан кичик болалар хам яшаб кетган.
Тезроқ кўринг, кўп қолиб бўлмайди.
Доктор ташқарига чиқиб кетди.
—Энди мен хам ота бўлдимми?
Ботир, вакум олдига келиб ойнага қўлини қўйди.
—Энди бир ўзим учун эмас, сизлар учун хам масъулман.
Бунча кичик бўлмаса бу митти фаришталар.
Ботирни кўзларидан беихтиёр ёш оқарди. Ичидаги хиссиётни эса, ташига чиқара олмас эди.
Анча пайт уларга термулиб ўтирди.
—Энди чиқишимиз керак.
Хамшира Ботирни олдига кирди.
—Яхшилаб қаранг, ёнидан бир дақиқа хам силжиманг, маошингизга яна қўшиб бераман, тушундингизми?
Ботир хамширага қаттиқ тайинлади.
—Хўп бўлади, хижолат бўлманг.
Хамшира жилмайиб қўйди.
💫💫💫💫
—Опа ҳомиладор эканингизни билмаган эканман, нечи ойлик бўлдинглар?
Хумора, Розияни қорнига қараб энтикиб қўйди.
—Беш ойликдан ўтдик, катта бўлиб қолдик.
Розия, Кароматга қараб қўйди.
—Бунча яхши. Илохим бизга хам насиб қилсин.
Розия Хуморани гапидан жахли чиқиб, лабини тишлади.
—Худо хохласа, мени келиним уйни набирага тўлдириб юборади.
Чунки ўғлим, жуда севади хотинини..
Каромат хар бир гапига урғу бериб, Розияга қараб гапирди.
—Сизлар ўтириб туринглар, мен ширингина қилиб, шўрва осаман.
Хумора ўрнидан турди.
—Қизим, опангиз кетаман деб шошилаётган эди. Вақтини узоқ олмайлик яна.
—Вой опа, ўтирсангиз бўлардику..
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_115
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Нега келдинг? Тоза жонга тегдингку?
Эшикни очган Сардор, Розияни кўриб асабийлашди
—Нима, менга эшиттириб ўшани ўпиб яласангиз хам, мен жим бўлайми?
Розия анчагина билиниб қолган қорнини силади.
—Кет, уйга бор ортингдан ўзим бораман.
Сардор тирсагидан ушлаб, улоқтирди
—Кетмайман, хотинингизни кўрмагунча кетмайман..
Розия яна эшикка яқинлашди
—Нимасини кўрасан? Ўзингдан кетма, сенга индамаганимни қўрқоқликка ёйяпсан шекили
Сардор, яна Розияни итариб ташлади.
—Хозир хотинингизни олдига кираман...
Розия Сардорни туртиб ўтди.
—Вой ассалом алейкум яхшимисиз опажон..
Хумора югуриб салом шарфини бошига ташлаб салом солди.
Розия турган жойида қотиб қолди.
—Сен..
Розия пичирлади.
—Хуш келибсиз..
Хумора, Розияни қучоқлаб юзидан ўпди.
—Холамларни хам олиб келмабсизда..
Нега бу ерда турибсиз, қани ичкарига юринг..
Хумора мехмонлар ўтирадиган хона томон тез бориб, эшигини очди
Сардор хеч нимага тушунмай қараб турарди.
Розия хам қимир этолмай қолди.
—Ойижон.. ойижон мехмон опам келди..
Хумора, Каромат ўтирган хона томон қараб гапирди. Каромат шошиб ташқарига чиқиб, Розияни кўриб ранги оқариб кетди.
—Ойижон, бу холамни қизи. Тўйга кела олмаганди, кўргани келибди.
Хумора хурсанд бўлиб гапирди.
—Келинг мехмон.
Каромат, Розияни олдига борди.
—Хуморахан, боринг чой қўйинг.
Каромат, Хуморага қараб жилмайди
—Хўп бўлади ойижон, сиз опамни ичкарига олиб киринг.
Хумора шошиб ошхонага кириб кетди.
—Мен ўғлимни олдида ўралашма деганмидим?
Каромат Розияга нафрат билан қаради.
—Бегона бўлмабмиз. Синглимни ўзимга кундош қилиб олиб келибсизда?
Розия, мағрур қаради.
—Йўқол, бу ерда ортиқ қорангни кўрмай тушундингми?
—Нега экан, атай келганда келинни қўлидан чой ичмай кетиш йўқ.
Розия мехмонхона томон юрди..
💫💫💫💫
—Хўжайин мана хонимни телефони.
Жама телефонни Ботирга узатди.
—Охирги марта ким билан гаплашган экан?
Ботир кўзлари қизариб Жамага гапирди.
—Хозир биламиз.
Жама телефонни олиб текширди.
—Номалум рақам хўжайин.
—Тез очириб кел..
Ботир сал кам, ўкирди.
—Хўп бўлади.
Жама югуриб чиқиб кетди.
Ботир соатига асабий қараб, реанимация эшигини қаттиқ таққиллатди.
—Шовқин қилманг, беморлар безовта бўлади.
Хамшира югуриб чиқиб гапирди
—Мени хотинимга нима бўлди?
Ботир бақирди
—Хозир докторга хабар бераман, ичкаридан хали чиқишгани йўқ.
Хамшира эшикни беркитиб, ичкарига кириб кетди.
—Доктор нима бўлди?
Салдан кейин чиққан докторни олдига, Ботир шошиб борди.
Доктор бошидагисини ечиб, чарчоқ тўла кўзлари билан Ботирга қаради.
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_114
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Эшитаман..
Мунира бегона рақамдан келган қўнғироққа ўйланиб жавоб берди.
—Сиз Мунирамисиз?
Муслимни синглиси?
Бегона эркакни овозидан, Мунира ўзини ноқулай хис қилди
—Ха мен. Тинчликми?
—Акангизни биз сотиб олдик, хотини бизга сотиб юборди. Эрингиз бой одамлигини биламиз. Эрингизга айтдик, лекин бизни гапимизга парво қилмади. Бизга керакмас, нима қилса қилаверсин деди.
Охирги марта огохлантиряпман. Пулини тўланг, биз озод қилайлик.
Тўғриси бизга бу текинтомоқни кераги йўқ, синглисини сотганда бошқа гап эди. Мўмайгина пул топардик
—Ўчир овозингни..
Синглим хақида оғзингга олма..
Мунира бақириб гапирди.
—Шунинг учун биз айтган пулни бер, ва биз сени ва синглингни тинч қўяйлик.
—Синглимга яқин йўлашни, хаёлинга хам келтирма тушундингми?
Мунирани қўллари қалтираб, ерга ўтириб қолди.
—Танлаш имкони бор. Ё пул тўлаб акангни олиб кет, ёки ўзимиз бориб синглингга алиштириб келиб, пулимизни чиқариб оламиз.
Эркак хунук кулди.
Мунирани қўлидан телефони ерга тушиб кетди. Мунира ўрнидан туриб, эшик томонга юраман деб икки қадам ташлаганини билади ерга еқилиб хушини йўқотди.
Ичкаридан келган овоздан, хизматкор югуриб кирди.
—Қизим кўзингни оч... Мени қўрқитма, эринг мени ўлдиради..
Хизматкор аёл, телефонини олиб Ботирга қўнғироқ қилди.
💫💫💫💫
—Нега бундай бўлди? Ахир эрталаб бир яхши юрган эдику?
Ботир каридорда асабий юрарди
—Телефонда ким биландир роса тортишди, кейин ерга еқилганини билиб югуриб кирдим
Хизматкор қўрқа писа гапирди
—Қани телефони?
Ботир, жахл билан гапирди
—Уйда қолган..
Ботирдан қўрқиб зўрға гапирди
—Жамага айт, тезда олиб келсин..
—Хўп бўлади.
Хизматкор аёл югуриб ташқарига чиқиб кетди.
—Аперацияга тайёр, олиб кириб кетяпмиз.
Қорни билан тушгани сабаб, болага шикаст етган.
—Сақлаб қолинг, онани хам болани хам. Тушундингизми.
—Қўлдан келганича, харакат қиламиз.
Доктор ичкарига кириб кетди.
Вақт ўтиши қийинлашиб кетарди, Ботир операция тугагунча, бир жойда тура олмади.
—Операция муваффақиятли тугади.
Доктор ичкаридан чиқиб, Ботирга гапирди.
—Оллоҳга шукур.
Ботир юзини ишқалади
—Болалар жуда нимжон, айниқса ўғил боласи.
Онаси хам ярим жон бўлиб қолди.
—Нима керак бўлса, хаммасини қилинг. Учаласини хам соппа соғ олиб чиқиб кетаман.
Ботирни кўзлари ёшланди.
—Хўп ...
—Доктор, онани юраги тўхтаб қолди...
Ичкаридан хамшира ховлиқиб чиқиб келди
—Нима?
Мунираааммм...
Ботир бақириб, эшик томон югурди.
Доктор хеч нимага қарамай учиб кириб кетди, Ботирни ушлаб қолишди..
21 154
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21 154
🍋LIMON MARKET.НИ СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ💁🏻♀
🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ 10.БАРОБАРГА АРЗОН ЗАКАЗ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ😍
БОШҚАЛАРДАР ФАРҚИ ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАР✅
📲Телефонлар 300.Минг Сўмдан 1.Миллион Сўмгача💸
🛋Пододеяльник 50.Минг Сўм
👗Кўйлаклар 30.Минг Сўмдан
👠Туфлилар 20.Минг Сўмдан👡
👛Сумкалар 10.Минг Сўмдан👜
😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИН👇
https://telegram.me/joinchat/4gxa8XOIv14wMDYy
21 154
Eshik taqillasa, yuragim orqaga tortadigan bo'lib qoldi..." 😔
Kechasi soat ikki. Uydegilar allaqachon uxlashgan. Men esa uyda yolg'iz o'zim uxlayolmay turibman.
😔Stol ustida esa o'sha tanish manzara: bankdan kelgan xatlari, hisob-kitob qilingan, lekin baribir yetmayabdi. Yana qarz, yana kredit...
"Erkak bo'lib turib, bir oilani kam-ko'siz ta'minlay olmayapmanmi?" degan savol odamni ich-etini yeb yuborar edi toki men shu yopiq kanalni topmagunimcha!
⚠️ SIZNI QASHSHHOQLIKKA OLIB KETAYOTGAN 3 TA XATONI! 🔥 QARZ VA KREDITDAN QUTULISHNING BIRINCHI OSON YOʻLINI! SHU YERDA TOPDIM 💯Sizda ham shunday muommo boʻlsa bu yerga kelishingiz shart 👇👇 https://t.me/+sdJcb3o9k-JlZjRi https://t.me/+sdJcb3o9k-JlZjRi ⏳ O'ZINGIZNI MOLIYAVIY HALOKATDAN QUTQARING!
21 154
🚨 FARZANDINGIZNI TELEFONDAN AJRATA OLMAYAPSIZMI?
😔 Ertalab uyg‘onsa telefon... 😔 Ovqat yesa telefon... 😔 Dars qilsa ham xayoli telefonda...Siz taqiqlaysiz, urishasiz, telefonni olib qo‘yasiz... Ammo natija yo‘q. Chunki muammo telefonda emas. Muammo — farzandingiz nega telefonga qochayotganida... 🎓 Men bolalar psixologi sifatida sizni 5 kunlik BEPUL marafonga taklif qilaman. Bu 5 kun davomida siz:
✅ Farzand nega telefonga qaram bo‘lib qolishini ✅ Jahl va urishsiz uni telefondan uzoqlashtirish usullarini ✅ Telefon o‘rnini bosadigan qiziqarli faoliyatlarni ✅ Farzand bilan munosabatni mustahkamlash sirlarini🔥 Ishtirok etish BEPUL hoziroq qóshiling👇
21 154
ди..Яна полковник эмиш..
...Узр сураб ортимга кайтдим...Углимни мактабидан олиб яна сизнинг олдингизга кайтдим касал одамни ташлаб кетолмадим..Шу утган уч кун ичида хотинингиз бир бор йуклаб келмади. Сал узингизга келиб хаётингизни сузлаб бердингиз олис вилоятда ёлгиз яшайдиган онаизорингиз бор экан..Нега бирга яшамайсизлар деган саволимга Онам бу ерга келишни истамайдида дедингиз маюсланиб..
Бир биримизни якиндан таниб такдиримиздан хабардор булиб дустлашиб колдик тез тез телефонлашиб турар эдик.
..Кунларнинг бирида бир хоналарни тозалаб кир булса ювиб куяй дея квартирага келсам сизнинг хонангиз буш..Менга хабар килмай кетиб колибсиз!!!
..Орамизда дустликдан бошка хеч нарса йук тугри..аммо галати булар экан..Оилангизга кайтганингизга хурсандман..
Кунларнинг бирида менга телефон килиб анчадан бери Онангиздан хабар ололмаганлигингизни айтиб вактим булса бир хабар олиб келишимни илтимос килдингиз..Мен йулга тушдим муштипар бир Онани савоб учун курсам куриб келибманда..Сиз берган адрес буйича бир уртача ховлини топиб бордим Онангиз мени кучок очиб кутуб олдилар атрофимда минг айланиб ургулганлари сари Онам ёдимга тушиб кунглим бушаб кетди..Бизлар Она Бола булиб кетдик энди фурсат топдим дегунча Онамизни хузурларига чопар эдим..
Сизни баъзан куриб колар асосан телефонлашиб турар эдик. Кунларнинг бирида Онамизни Тошкентга олиб келдим бир келинг дедингиз..Энди мен хам шахарда уз уйимга эга углим олийгох талабаси ишларим юришиб дукон очган пайтларим..Совга салом олиб уйингизга бордим хеч сухбатимиз тугай демасди эртаси куни Онамизни уйимга олиб келдим..
Уч кунлардан сунг хотинингиз келди йиглаб яна шикоятини бошлади:
-Эрим кимнидир яхши куради..
У кетгач Онамиз:
-Энди армоним йук боламни хам уз яхши кургани бахти бор деб колдилар.
-Онажон ким у мен билмас эканман дедим хайрон булиб. Онажон менга ажабланиб карадилар:
-Сизда болам..
..Бемор инсонни кунгли учун бу гапга хам кундим..Майли болам узига тинч деб уйласинлар..Бу Онажон билан сунги учрашувимиз экан..Орадан бир неча кун утган..
Тонг сахар телефон колиб,,Онамдан ажралиб колдик "-деганингизда хеч ишонмадим...Уларни сунги йулга бирга кузатдик..
..Йиллар бизнинг дустлигимизни мустахкамлади..Хар гал менга нимадир демокчи булсангиз:
-Аёлингизнинг куз ёшларини артинг мени Фарзандларимнинг етимлиги етади сиз угил кизингизни етим килманг дея кайтарган пайтларим бир кун келиб сизни узга билан кураман деб уйламаганман.
..Бахорни яхши кураман..Кишни хам яхши куришни ургандим.. у мендан Сизни айирди..Кор ёгаяпти..Бир чиройли..Корга махлиё булиб турар эканман кимдир кулимдан тортди,
-Нурия сиз яхши юрибсизми?.
Ёнингиздаги аёлга мени таништирмай хол ахвол сурай кетдингиз.
-Качон келдингиз?!
-Нурия..
-Хозиргина аэропортдан чикдим..
-Нега айтмадингиз кутуб олардим..ха дарвоке узр айтгандингиз..
-Оввора булиб нима киласиз Полковник сиз банд одам..Узим кетавераман.
Майли бахтингизни топганингиз чин булсин..
-Нурия...Шошманг..
Мен сизни хамон севаман лекин нима килай Сиз менга имкон бермадингиз..Ахир бу хаёт истаги эркак киши излаганини уйидан топмаса кунглидаги инсон уни рад этса..
Сиз ёнингиздаги аёлга парво хам килмай гапира бошладингиз.У бир оз бир сизга бир менга караб тургач шартта оркасига бурулиб югуриб кетди..Ёшгина аёл...
-Энди..-узингизни окламанг шарт эмас Полковник..Ортидан боринг Кайтаринг..
-Йук..Мен чарчадим..Мени кечиринг..
...Аста сиздан узоклашдим. СУНГИ БОР кузларингизга бокиб хайрлашмокчи эдим..Аммо ортимга карамадим..
.Накадар огрикли холат..
...Ох менинг кадримга етмаганим..Мен Бировни бахтини омонат олишни истамадим..Бахт нима Узи???
21 154
📝 Кадримга етмаганим..(Хикоя).
...Энди биз айрилик ёлгизлик дунеси кишиларига айландик..
Менку ёлгиз бева аёл эдим аммо сиз оилали купни курган ички ишлар ходими эдингиз.
Тасодифий хатолардан такдир яралади дейдилар аммо биз учун хато булиб туюлган нарсалар такдир учун тугридир балки...Такдир экан турмуш уртогим тусатдан вафот этиб икки ёш гудак билан колдим..Бир дугонамни таклифи билан бозорга якин жойдан ижарага квартира олиб савдо бошладим. Болаларимни бири мактаб ёшида квартирамизга якин мактабга жойладим кичиги узим билан баъзан кайнонам олиб кетади. Хуллас оиламни тебратиб юрган кунларим эди.
..Уша бизни такдир учратган кунда савдодан чарчаб келиб энди ухлаган эканман эшик каттик таккиллади аста бориб глазокдан карасам милиция формасида икки киши турибди эшикни очдим..Салом аликдан сунг ичкари кирдиларингиз:
-Шу квартиранинг эгаси поччам булади вактинча яшаб туришга сураган эдим,-дедингиз хайрон булиб караганимга.
-Ахир мен хам ижарага олганманку нега телефон килмадилар бошка жой топардим ёки мехмонхонага борардим -дедим уй эгасидан ранжиб.
-Уй икки хоналик бир хона буш бир аёл хафтада 3-4 кун келади деганларига...узр..биз мана бу хонада ухлаймиз узи доим келмаймиз..сиз бемалол дам олаверинг..
..Яхши хамки бу хона ичидан кулфланади эртаси бошка уй топишни режалаштириб ухладим..
Эрта тонгда нарсаларимни йигиштириб калитни ошхонада чой ичиб утирган исмини хам билмайман хали мехмонга олиб чикдим:
-Ижара хакини тулаб куйганман сиз бемалол яшанг ука пул бериб юрманг мен бошка уй топарман..
-Келинг чой ичинг,узр сизни безовта килдим калит узингизда туратурсин ман казармада яшайвераман..Кеча ноилождан келдим..Оилам хакида сураманг икки ой булди уйни унга ташлаб чикиб кетганимга...Анча булди поччамдан уйини сураганимга сиз хакингизда айтган келишсаларинг бир хона буш деган эди хеч вакт булмади телефон килсам кутармадингиз..Кеча бир дустим келган эди ноилож олиб келдим..У сахарда кетди..узр.
-Майли мен борай кечга келмайман хайр,-дедим калитни стол устига куйиб юкларимни кейинрок олиб кетарман.
-Икки кун ишда буламан сиз бемалол яшайверинг углингизни мактабига бир кадам экан бошка жой изламанг..
-Яна бир хамкасб аёл яшайди у нима дейди хали..
-Гаплашиб кураман кетманглар..
..Хайрлашиб чикиб кетдингиз..Орадан кунлар утди энди кийналсам хам катнаб ишлай бошладим ..Тошкентдан юк олиб келган пайтларим мажбур квартирага юкимни ташлаб мехмонхонага кетар сахар келиб юкни бозорга олиб борар эдим..Сизни баъзан биз йук кунлари келиб яшаб юрганлигингизни эшитган дугонам мендан ранжиб бошка ижара хона топиб чикиб кетди..У хакикатга ишонмади мен хеч нарса деб узимни окламадим.
Кунларнинг бирида эшикга кистирилган хатни куриб очиб укидим:.Нурия келсангиз илтимос менга тел килинг номерим.,,
..Мен ишимга якинрок жойдан уй топиб юкларимни олиб кетишга келдим..Хайрлашай деб хонангиз эшигини чертдим..Ичкарида каттик иситмалаб ётган экансиз..Рангингизда кон йук хол ахвол сураб иссик чой олиб келдим :
-Тез ёрдам чакирайинми?
-Келиб кетди. -дедингиз..
Кузим дори дармон ёзилган рецептга тушди.
-Мен тезгина олиб келай сиз чой ичиб туринг..
Миннатдорчилик билдириб пул узатдингиз. Пулни олмай кучага чикдим аптекадан керакли нарсаларни олиб бозорчадан харид килиб келдим. Керакли муолижаларни килганимни куриб:
-Сизни менга Худо етказди медикмисиз дея кулдингиз..
Кон босимингиз кутарилган анчагина шамоллаган экансиз,сизга тинчлик ва яхши парвариш керак эди
-Уйдагиларга хабар берсак, дедим ийманибгина.
-У келиб менга карайди деб уйлайсизми икки куча нарида яшайди..Уй адресингизни айтдингиз..
Аччиккина маставани ичиб уйкуга кетдингиз..Мен сизнинг уйингизга йул олдим. Эшикни аёлингиз узига оро бериб киммат халатга уралган тиллоларга бурканган бир санам очди. Худди мени танийдигандек ичкарига таклиф этди. Ва сиздан шикоятни бошлади..Нихоят гапидан бир оз тухтаган пайти касал эканлигингизни айтдим..
-Унга бу кам качон менга ичи ачибди бир бегонадек яшаймиз. Ажрашиб кетайлик уйни сотиб алохида уй олайлик десам кунмайди ишдан келсам уйдан кетиб колибди ойлигини олиб келиб ташлаб кетади мен билан бирор жойга бирга бормай
@ibratli_xayotiy_xikoyalar
21 154
16 ёш вақтимда ўғирлик қилишга мажбур бўлдим аммо у ерда эса мени дахщатли вокеа кутаётганлигини билмасдим...
-Қара бу итлар уч кундан буён ҳеч нарса емайди. Сабаби улар учун қурбон бўладиган одам бор. Бу сенсан. Мендан Жафарни тортиб ололмайсан митти шайтон! Итлар мендан анча катта эди. Мағзунa юзимни итларни ҳозиргинa киритишган қафасга босди.
-Улар сени қонинг исини сезишаябди. Қафасни очилар, Мағзуна яна арабчада гапира бошлади.
Соқчилар итлар бор қасаф эшигини очишди Мағзуна мени ўша томонга судрай бошлади....
ДАВОМИ ДАХЩАТ 😱
21 154
9 июнь — Халқаро дўстлар куни
Олимларнинг айтишича, дўстлар билан дийдорлашиш саломатлик учун фойдали экан. Дўстлар суҳбати организмнинг гормонал функцияларига ижобий таъсир қилади ва бу руҳий хотиржамлик ҳамда тетиклик бағишлайди.Бугун - Халқаро дўстлар кунида бир тўпланиб, дийдорлашайлик-а, группа?! Дўстларимизни бугунги байрам билан табриклаб қўямиз.
21 154
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .
Дилга яқин дилдошларим .
Юзи нурли , сўзи ширин ,кўзи чақноқ , қоши қаламларим ....
Ҳамма яхшими , мароқли ҳордиқ олдингизми ?
Болалардан , уйдан , қайнона қайнотадан кўнглингиз хотиржам ишга кетдингизми ?
Аллоҳ паноҳида асрасин .
Эрталаб кўчада ишга , ўқишга кетаётганларга ёки бирор юмуш билан чиққанларга эътибор берсангиз юзи жиддий , кўз қарашлари ўйчан кетаверишади . Хеч ким кулиб чиқмайди , юрган йўлида жилмайиб кетавермайди ....
Нега ахир катта имконни қўлга киритдикку , уйқудан кўз очмоқлик бахтига эришдикку ...
Табассум қилинг , бир табассум кўп муносабатларни жойига келтиради .
Эрталаб шундо подъезддан чиқсам ёмғир томчилаб турибдийкан , майин шабада , танга хуш ёқувчи ҳаво .
Бой бўлгур халқимизнинг сон саноқсиз машиналарини оралаб уйимиз олдига чиқаётсам тез ердам машинаси йўлга бурилиб олаётган экан . Унга йўл бериб четга ўтдимда , ойнадан ташқарига ҳорғин боқиб турган ҳамширага салом дегандек қўл кўтардим , кейин зўр деб қўл силкидим .
Зумда униям , ёнидаги фелъдшер опанинг хам жиддий юз кўзига кулгу ёйилди . Жилмайиб бош силкиб қўйиб зувиллаб ўтиб кетишди ....
Улар нима деб ўйлашди билмадим , аммо беморни кўрганда кўнглига чўккан ғашлик тарқаб дилида бир илиқлик пайдо бўлгани аниқ ....
Ишхонага етиб бориб навбатчиликни топширгунча яна иштиёқ билан ишга киришадида ....
Бир таъассум , бир меҳр қанча дилларга ёруғлик олиб киради . Юрган йўлингизда тиржайиб юринг демаяпман , энди ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни қўлга ола билсангиз , атрофдагиларда ўзингизга нисбатан яхши таассурот қолдирасиз деймандааа ...
Ҳаммага хушкайфият тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .
21 154
🤍💜Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
БУГУН 🤍💜💜🤍🤍💜🤍
💜🤍 Сешанба тонгингиз муборак бўлсин!🌸🌹🌿
🌺🤍 🤲🏻 Бугунги кун давомида
Аллоҳ таоло барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🌸Омонлик эшикларини,
🌸 Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🦋 Барака эшикларини,
🌷Куч-қувват эшикларини,
🌸Дўстлик эшикларини,
🐝Раҳмат эшикларини,
🌷Ризқ эшикларини,
🐦Илм эшикларини
🌷Мағфират эшикларини
🌸Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини
☝сиз ва биз учун очсин...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_113
#муаллиф_Қосимова_Нодира
Орадан кунлар ўтди, бу орада Сардор уйланди. Мунирани хам ой куни яқинлашгани сабаб, хамма ишини Мунисага топширди.
Ботир Мунирани кўчага хам чиқармай қўйди.
Назо болалар уйи очиб, ўша ерда ўзини чалғитиб юради.
—Опа, мени яқин бир дўстимни олдига четга кетмоқчиман.
Диёр, Латофатга қараб гап бошлади
—Нега, ахир шу ерда хам ишинг яхши бўлиб турибдику?
—Бу ерга сиғмаяпман. Қизим Зарини олиб кетаман, хохласангиз сиз хам боринг. Дўстим хам оиласи билан яшайди.
—Ука, сен Аллоҳни ёзган қадарига рози бўлиш ўрнига, ундан қочяпсан.
—Опа, мен кетишни хохлайман ва бу йўлдан қайтмайман. Қизимни паспорти тайёр бўлиши билан кетамиз.
Сиз боришни хохламасангиз, шу ерда қолишингиз мумкин.
—Мен кетишни хохламайман. Қизларим ва ўғлим бир куни мени излаб келишади.
Латофатни кўзлари ёшланди.
—Майли, ўзингиз биласиз. Мен сизга пул юбориб тураман. Шу уйда бемалол яшашингиз мумкин. Лекин бир ишкал бор.
—Қандай, ишкал?
—Уйни Розияни номига ўтказиб қўйгандик.
—Жинни бўлганмисан?
—Шунақа вазият бўлиб қолганди, шунга ўтказиб тургандик. Лекин бу сизга муаммо бўлмаса керак, чунки бу ерга келгани қўрқади.
—Кетганингни эшитса, албатта келади.
Латофат хадиксиради
—Қўрқманг, кела олмайди. Мени кетганимни билмайди хам.
—Қизингни ташлаб кет..
—Йўқ, бир марта қизларимни ишониб ташлаб кетдим, сизлар нима қилдинглар?
Диёрни кўз олдида Нигина мавжланди.
—Кечир ука, бундай бўлишини билганимда. Хеч қачон хеч қаерга юбормасдим.
Латофат кўзидаги ёшни артди.
—Ўзингизни айбламанг, айбдор фақат битта, у хам бўлса онаси.
Кеча ўқитувчисидан хам давойим йўқ деб ёзиб келдим.
💫💫💫💫
—Қаердасиз?
Розия хуноби ошди
—Бу пайтда қаерда бўламан?
Сардор тонг сахардан бўлган, қўнғироқдан асабийлашди.
—Бирор кун мени олдимга хам, келишни ўйлайсизми?
Розия жахл қилди
—Мен сенга айтганман, хохлаган пайтим келаман деб..
—Турдингизми жоним..
Эшик очилиб, Хумора кириб келди.
—Ха турдим..
Сардор телефонни пастга тушириб, Хуморага қаради. Розия уларни эшитиб турарди.
—Юринг чой ичамиз.
Хумора Сардорни ёнига ўтирди
—Чой ўрнига, сени ичсамчи?
Сардор, Хуморани ўзига тортиб лабидан ўпди.
Розия алам билан уларни қиқирлаб кулганларини эшитиб турарди.
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_112
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—"Қизим... Менинг жаннатим, менинг орзум, менинг юрагимнинг бир бўлаги... Энди йўқсан
Ҳар тонг уйғонганимда, кўзим дарвозага қарайди — эҳтимол кириб келарсан деган умидда.
Ҳар бир нарсада сени кўраман: эшик олдидаги ўйинчоқларда, девордаги чизмаларда, ҳатто ҳавода...
Юрагимда бир савол тинмайди: ЪНега у? Нега мен эмас?ъ
Отангман ахир... Мен ҳимоя қилишим керак эди... Мен кўтаришим керак эди бу дардни, сен эмас...
Сен кетдинг. Мен қолдим. Лекин ҳаёт эмас бу. Нафас оляпман, юрак уряпти, лекин бу яшаш эмас...
Ўша охирги бор менга боқишинг... сўзсиз, аммо тўла мано бор эди.
Ўлишингни сезгандек, аммангни касаллиги хақида хам, куйикиб гапиргандинг.
Ўша пайтда қайтиб келишим ва сизларни ёнингизда бўлишим керак эди. Мени кечир қизим, жойинг жаннатларда бўлсин маликам. Сен доим мени қалбимда ва юрагимда яшайсан
Эй Худо, бу оғриқни қандай кўтараман?.."
Диёр, Нигинани қабри устида кўз ёш тўкарди.
—Дадажон, кетайлик..
Зарнигор Диёрни кўз ёшларини артди.
—Қизим, опангни соғингдингми?
Диёр Зарини қучоғига олди.
—Албатта, опамни роса соғиндим. Опам ўлишидан олдин кўп йиғлаган, ойим бизни ташлаб кетган эди. Аммам бизни яхши қарай олмасди, чунки аммамни боши оғриб қоларди. Уйимизда овқат тугаб, оч қолардик.
Опам менга дугонасини уйидан нон олиб чиқиб берарди, ўзи емасди. Бир куни ойим келиб, аммамга пул ва бизга егулик ташлаб кетди, уйимизга авваллари кўп келадиган амаки билан.
Ўша аммамга берган пулидан олиб, опам айланишга кетганди, кейин қайтиб келмади.
Нега опамни бу ерга кўмиб қўйдингиз дадажон?
Зарнигор йиғлаб юборди
—Мен шу ерда бўлишим керак эди, хаммасига ўзим айбдорман.
Диёр, қабрга қараб гапирди.
💫💫💫💫
—Ойимни олдига бора кўрма. Ойим билан ўйнашма.
Сардор уйга жойлаб, қайтаётганда Розияга гапирди.
—Сиз мени хабар олиб турсангиз, мен сизни онангизни бошимга ураманми?
—Қорнингдагини қачон олдирасан?
—Нима? Нега олдираман?
Розия, Сардорга қаради
—Нима қиласан бош оғриқни?
Мен сен билан бир умр қола олмайман.
21 154
#Уткинчи_дунё
#No_111
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ақлинг жойидами? Қанақа бой хонадон билан қуда бўлаётганимизни биласанми?
Кароматни асаби таранг бўлди.
—Мени нима ишим бор?
Мени болам ўлди, оилам бузилди, уни устига хомиладорман.
Шуларни хаммаси сизни ўғлингизни деб бўлди, энди мен бахтсиз бўлган бир пайтда, сизни ўғлингизни бахтли яшашига йўл қўймайман. Керак бўлса ўша қудангизни хам топиб бораман, тўйни бузаман.
Розия алам билан Сардорга қаради.
—Билганингни қил, агар ўғлимни тўйи бузилса, сени тинч қўймайман, шу қўлларим билан ўзим ўлдираман.
Каромат дағдаға қилди
—Менга хаётни қизиғи қолмади, хохласангиз хозир ўлдиринг.
Розия кўзларида ёш билан гапирди.
—Юр сен билан гаплашиб олайлик.
Сардор Розияни қўлидан ушлаб, машинаси томон етаклаб кетди.
💫💫💫💫
—Мунис ойим тушларимга киряпти. Тоғамни уйига бориб хабар олиб келсакмикан?
Мунира кўрган тушини эслаб ўйланиб гапирди.
—Кўргингиз келса, кўриб келинг. Битта тушни хам шунча ўйлайдими?
Мунис ишиндан тўхтамай гапирди.
—Сен хам жуда гиначи қиз экансан. Одам бунчалик бўлмайди.
Мунира, жахл қилди.
—Мен ва дадам кўрган хўрликни, сиз кўрганингиз йўқ.
Муниса, қовоғини уйди.
—Мен кўрмадимми?
Мунирани хаёли, Ботирга турмушга чиқган кунларига кетди.
—Опа, бўлди мен сиз билан тортишишни хохламайман.
Агар кўргингиз келса, бориб кўриб келинг.
—Ха майли, мен уйга борақолай.
Мунира ўрнидан турди
—Опа, шошманг. Юринг янги қариялар келибди, кириб танишиб чиқамиз.
Муниса, Мунирани қўлидан тортди.
—Эртага, бугун чарчадим. Озроқ дам олай.
Мунира кайфияциз чиқиб кетди.
—Жин урсин, хафа қилиб қўйдим.
Муниса ер тепиниб қўйди.
💫💫💫💫
—Мен сенга айтгандима?
Бу боланг менга приблема бўлмасин деб.
Сардор машина эшигини беркитди.
—Мен хам буни хохламаган эдим. Лекин энди мен билан яшашга мажбурсиз.
—Мажбур..
Сардор кулди.
—Сенга бир бош турган уйимизни калитини бераман, ўша ерда вақтинча яшаб турасан. Бола туғилгач бир гап бўлар.
—Мен сизни қандай бўлишаман, бошқа қиз билан?
Розияни юраги ўртанди.
—Мажбурман, ўша қизга уйланмасам, дадам мени меросдан махрум қиламан деяпти.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
