📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 599 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 848,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 903 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 599 名订阅者。
根据 10 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -806,过去 24 小时变化为 4,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.65%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.53% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 401 次浏览,首日通常累积 1 758 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 11 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 599
订阅者
+424 小时
-1887 天
-80630 天
帖子存档
20 600
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢
— Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади…
Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади.
Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди.
Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади...
Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади...
Чунки дахшат... 😨
ДАВОМИ 👇👇👇
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
32-ҚИСМ
ҚИЗЛАР Шохруҳни олдидаги очиқ айвонда идишларни юва бошлашди. Шохруҳ телефонида шўх мусиқа қўйиб олган. Шу пайт улар овқатланган хонадан қарсак кулги табрик овозлари эшитила бошлади.
-Тинчликми уларга нима бўлди.
Ғайрат ака билан Карим ака елкаларига қўл ташлаб. Табриклайман қуда деб чекиш учун ташқарига чиқиб кетишди.
-Нима қанақа қуда.
Бироз ўтиб аёллар ҳам чиқишди. Иккиси ҳам хурсанд бўлсада бу қарорни фарзандлари қандай қабул қилишини ўйлаб ичидан ҳавотирда эдилар.
Асал синглиси билан ичкарига кириб кетди ойиси ҳам унга эргашди.
-Дадам нима деяпти ойи.
Ғайрат акани ўғли ҳам борми дейман. Фарангизни узатяпмизми.
-Акаааааа.
-Йўқ сенга Асални олиб беряпмиз.
-Ойи мен нима дегндим сизга. Айтганим бўлдими барибир.
-Нимаси ёмон эсли ҳушли чиройли қиз бўлса.
-Бўлмайди эшитяпсизми бўлмайди. Мен огоҳлантиргандим. Бошидан бошлаб айтдим буни ҳаёлингизга ҳам келтирманг деб.
-Менга эмас дадангга айтасан энди.
-Ойиии мени ҳаётим ўйинмаску ҳоҳлаганда ҳал қилиб юбориладиган.
-Даданг сенга ёмонликни раво кўрмайдику.
-Яхшилик ҳам эмас бу.
Шохруҳ жаҳл қлиб ҳеч нарсага қарамасдан ташқарига чииқиб кетди. Йўлакда турган дадасига ҳам эътибор бермасдан кетаверди
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
🙋🏻♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️
✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi ..
🤷🏻♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓
🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓
👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓
🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️
☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz.
🦸♀️Sizham bir kirib koʻring supper oyi boʻlib qaytasiz 👇👇
20 600
#Астағфируллоҳ
Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан
😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...
🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
31-ҚИСМ
-МЕНГА ёрдам беринг илтимос. Бу ботқоқдан чиқишимга ёрдам беринг . Менга кераксиз. Мени қутқаринг. Аввалги ҳаётимга қайтишимга ёрдам беринг. Кейин нима қилсангиз ҳам розиман. Фақат ҳозир мени қўйиб юборманг. Ўтинаман мени қутқаринг. Чарчадим. Жудаям чарчадим. Ёлвораман сиздан мени қўлимни қўйиб юборманг.п
Яна аввалгидек уларни тутинг. Ҳаётимга қайтаринг...
Дўкондан қайтиб чиққан Асал буларни барини ўз кўзлари билан кузатиб турарди. Яна бироз улар томонга қарадида бир ўзи ортига қайтди.
Шохруҳ эса икки соат деганда фала ҳовлига кириб келди.
-Қаёқларда йўқ бўлиб кетдиз. Қанақа дўстизни учратақолдиз бу тарафларда. Фарангиз ҳар томондан саволларни териб ташлади. Чунки Асал дўстини учратиб қолди деб ёлғон гапиришга мажбур бўлганди. Нима ҳам дерди. Шохруҳни кўриниши ало даражада . Жудаям хурсанд. Лола уни нималар деб авради экан... Бир инсонни шу даражада ҳаттоки хиёнатни кечирадиган даражада севиш мумкинмикин.
-Шохсанам менга кабобни масаллиқларини олиб беринглар тайёрлаб ташлайман.
-Ооо кўз тегмасин бугун акамизни кайфиятлари яхшими ёки қайтиб кетмоқчимисиз.
-Нега энди. Мени ҳам дам олишга ҳаққим борку.
-Қойил бу бошқа гап. Қани бешни олинг.
Шохруҳ яна аввалги ҳолига қайта бошлаганди. Беғубор қувноқ ҳазилкаш йигит...Аммо у нимани ўйлаётганди. Бу бизга қоронғу.
Кабоб ҳам оғизда эрийдиган бўлиб пишди ўзиям. Ҳамма мақтаб эси кетди.
-Шохруҳ бошқа бунақа мазали овқат қилманг. Бўлмаса булар сизни дам олишга ҳам қўймасдан оаҳхонага қамаб қўйишади.
-Ёққан бўлса жудаям хурсандман.
-Келинг ўзингиз ҳам ўтиринг.
-Ёқ рахмат сизлар бемалол мен иссиғида ўша ерда йиман .
-Майли майли. Асал бор чой пой дамлаб бер Шохруҳга.
-Ҳоп.
- қўяверкеракмас овора бўлма.
-Овораси бор эканми.
Мана иссиқ чой.
-Рахмат.
-Жудаям мазали чиқбди қўллариз дард кўрмасин .
-Ош бўлсин.
Шу билан Асал унинг ёнидан кетди. Шохруҳ яна ўша кайфиятда телефонини қўлига олди. Негадир ҚИЗҒАЛДОҚ билан гаплааҳгиси келди. Уни ҳам ўша сайтдалигига ич ичидан ишонди.
-Салом.
-Яхшимисиз.
-Рахмат. Шукр шу ерда экансиз
-Ҳозиргина киргандим.
-Ажойиб.
-Бугун кайфиятиз яхшига ўхшайди.
-Яхши эмас ало даражада.
-Янгилик қойилман кўз тегмасине. Сабабини билсам бўладими ёки сирми
-Сиздан яширадиган сирим йўқку. Сиз ҳеч нарса айтмасангиз ҳам.
-Чалғимаймиз.
-Мен уддаладим.
-Нимани.
-Мен Лолани унутдим.
-Қанақасига аҳир.
-Ҳа анчадан бери излаб юрган саволларим жавобини олдим бугун. Энди уни севмайман. У билан боғлиқ ҳеч қандай хотира қолмади.ҳаммаси тугади. Ҳаётим янгидан бошланди.
-Очиғи ҳозир ҳеч нарсага тушуаяпман. Нега бирдан бундай деяпсиз. Кеча гаплашганимизда умуман бошқача аҳволда эдингиз.
-Биласизми бугун уни яна учратдим. Аввалгидек бағримга босдим аммо ўша он ҳеч нарсани ҳис қилмадим ҳа ҳеч нарсани. Ўша пайт саволларим жавобини топдим. Мени қийнаб келаётган азоблардан бутунлай қутулдим шунақанги енгил тортдм ҳозир буни сўз билан тушунтириб беролмайман.
-Сиз учун хурсандман. Майли мен кейинроқ кираман.
-Ҳой тўхтанг.
Яна қочиб қолдиза.
Майли бугун жудаям хурсандман.
Анчадан бери қийнаётган масалани ечимини топдим.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
30-ҚИСМ
-САЛОМ ҳайрли кун.
-Сизга ҳам кун ҳайрли бўлсин.
-Яхши ҳамки шу ерда экансиз.
-Бирор муаммо борми.
-уни кўрдим.
-Лоланими?!.
-Ҳа
-Ҳўш.
-Аҳволим яхшимас . Уни унутиш қўлимдан келмаяпти.
Илтимос ёрдам беринг.
-Унутишни қалбан ҳоҳлайсизми?.
Жавобингизни кутяпман.
-Ҳа бу қийинчиликлардан қутулишни ҳам ҳоҳлайман. Ортиқ азобланиб яшашни ҳоҳламайман.
-Жавобингиз қатьийми?
-Бундан ўзга чорам йўқ. Бутун умр шундай ўтолмайманкум
-Бу гапингиз ҳам тўғри.
-Майли ҳозирча ҳайр мени қувватим тугаяпти. Илтимос мен ёзганда жавоб ёзиб туринг. Сизга маслахатларингизга муҳтожман.
-Ҳаракат қиламан.
-Ҳайр.
-Ҳайр.
Бугунги кун жойлашиб олиш ташвишлари билан ўтри. Негадир шохруҳ ҳам кетаман деб оғиз очмади. Бундан ҳамма қувонди.
Эртаси куни тонг саҳарлаб икки дўст айлангани чиқиб кетишди.
Шохруҳга эса кечга кабоб тайёрлаш топширилди.
-Шохруҳ ака нима қиляпсиз.
-Ўйнамаяпман ҳар холда.
-СиЗ билан қачонлардир тўғри гаплаша олармиканмиза.
-Менимча йўқ.
-Менимча ҳа.
-Нега келгандинг.
-Бекор бўлсангиз юринг бироз айланиб дўконга чиқиб келардик . Анави тепаликда ажойиб дўкон бор.
-Ана қизлар борку.
-Улар банд экан илтимос.
-Нега менга ёпишиб олдинг.
-Майли бормасангиз ўзим ҳам бора оламан.
Асал чиқиб кетди.
Шохруҳни эса бироз виждони қийналди қўпол муомалада бўлгани учун. Истар истамас ўрнидан туриб унинг ортидан кетди.
-Секинроқ юр бўлмаса.
-Нега менга эргашяпсиз.
-Кетавер.
-Хазиллашдим юринг.
-Захар.
-Жаноб асабий.
-Илтимос бошқа бундай дема мени.
-Нега ёқмадими.
-Қулоғимга ҳудди Насафий бўлиб кирди.
-Гапниям оласизда. Ана бундоқ кулиб юрсангиз ҳам бўларкану. Келганингиздан бери қовоғингиздан қор ёғяпти. Нақд ёзни чилласида яна.
-Жинни. Қаерда айтган дўконинг. -Анави тепаликда.
-Ҳали бор экан. Айтганингда машинада чиқардик.
-Шунақаям дангаса одам бўладими. Сизларга қўйиб берса хожатгаям машинада борасизлар
-Бунақа гапларни қаердан оласана.
-Тўғрисиямда.
-Нима олмоқчисан ўзи.
-Қайдам борганимда ўйлаб кўрарман.
-Бекорчи.
-Мана сиз билан тортишиб етиб ҳам келдик. Юринг ичкарига.
-Йўқ энди буниси ортиқча. Мен шу ерда сени кутиб ўтираман . Анави ерда салқин ўриндиқлар бор экан
-Майли шунисигаям рахмат
Асал ичкарига кириб кетди.
Шохруҳ атрофни томоша қилиб ўриндиқ томон юра бошлади. Нима бу тақдирми ёки тасодиф. Ёки ҳаёт тинмай уни устидан куляптими. Ё кўзига рўё бўлиб Лола кўриняптими. Қарши томондаги ўриндиқда бир нуқтага тикилганча Лола шамолда сочларини ҳилпиратиб ўтирибди. Ҳеч кимга ҳеч нарсага этибор бермас. Ҳуддики биров сеҳрлаб қўйгандек қотиб ўтирибди. Кўзлари шунақанги маюски... Шохруҳ чидаб туролмади. Аста қадам босиб унга яқинлаша бошлади.
-Сиз...
Иккиси бир бирига сўзсиз термулиб қолишди. Иккисини ҳам соғинч ҳисси қамраб олганди. Шохруҳ жуда ҳам соғинганди бу маъсум қарашларни гапирганда сизни севаман деювчи ғунча лабларни илк бўса тафтидан қип қизил тусга кирган алвон юзларни ва уни маст қилувчи ўша ифорни ....
Бир зумга бўлсада у барини унутди. Қўлларидан тортиб маҳкам бағрига босди....
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
#ҳазил_эмас
Дунёда икки хил эр бор: биринчи тур эр хотинини яхши кўради, туғилган кун, байрам, хос кунларда романтик совғалар беради, саёҳатларга олиб чиқади, уй ишларида қарашади, пайпоқларини ҳар ёққа ирғитмайди.
Иккинчи турга мансублари эса шу ҳаммамиз бирга яшаётган эримиз... 🙃
20 600
Одамзоддан оқибат кутма, қурбоним. Зеро, одамзод иссиқда соясида салқинлаган дарахтини совуқда кесиб, оловида исинади...
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
29-ҚИСМ
УЛАР Ғайрат акалардан анча ортда қолиб кетганди. Шунинг учун қолган йўлни Асал тушунтириб кетди.
-Мана етиб келдик.
-Нега кечга қолдинглар тинчликми.
-Ҳа ҳаммаси жойида
-Қани бўлмаса нарсаларни туширингларчи.
Шохруҳ рульга бошини қўйганча ҳаёл суриб ўтирарди. Қизларнинг бари катта бир хонага жойлашди.
-Акамга нима бўлди ҳайронман.
Бир четда турган Шохсанам секингина Лолани кўриб қолдила йўлда деди.
-Асал ааа деганча анграйиб қолди.
Фарангизни эса қони қайнаб кетди. -Ярамас исмини ўзи мени жинни қилади.
-Ким у Лола Асал сўради.
-Эе қўяверинг узун ҳикоя кеч тушса айтиб бераман.
Фарангиз чууқур уфф тортиб ойнадан пастга қардади акаси ҳали ҳам ўша ерда шу ҳолатда ўтирибди.
-Ўғлим чарчаган бўлсангиз киринг ичкарида бемалол дам оласиз.
-Ҳоп. Шохруҳ Асални ойиси Ҳилола опага эргашиб у кўрсатган хонага кириб диванга ўзини ташлади айни дамда ҳеч нарса ёқмас ҳеч кимни кўргиси келмас фақатгина ёлғзи қолишни ҳоҳларди . Барвақт уйғонгани учунми бир зумда уҳлаб қолди.
Қизлар тушлик тайёрлаш баробарида Асалга Лола ҳақида ҳаммасини айтиб беришди. Фарангизда расми ҳам қолган экан уни ҳам кўрсатдида ўчириб ташлади.
-Чиройли экан.
-Ҳа жудаям гўзал эди. Хавасимиз келарди унга аммо мана ҳаммасини эшитдингиз.
-Ҳа бу ҳам тақдирни бир синовида.
-Мени жаҳлимни чиқаргани шунча гап сўздан кейинам акам уни унутгани йўқ. Бунга аминман. Тўғри у билан учрашиб гаплашиб юрмаяпди лекин ҳар куни кечаси телефонидаги расмларга соатлаб тикилиб ҳаёл суриб қолади.
-Вақт ҳаммасига даво дейишадику.
-Ишқилиб шундай бўлсин. Мана ҳозир ҳам кўриб турибсизку аҳволини.
-Лекин кўринишларидан унақа одамга сира ҳам ўхшамайди. Ишхонада айниқса.
-Нимасини айтасиз. Бирга ишлай олаётганингизга қойил.
-Анча кўникиб қолдим.
Шохруҳ тушида ҳам Лолани кўрди. Яна аввалгидек бахтли экан иккаласи. Ям яшил боғда қўл ушлашиб юришибди. Жуда ҳам гўзал манзара бу. У уйғонганида жуда ёмон аҳволда эди. Ҳудди устидан оғир юк босиб тургандек бўшашиб кетарди. Ташқарига чиқиб совуқ сувда юз қўлларини ювгач бироз ўзига келди. Ва қолганлар билан биргаликда чой ичди. Дадаси билан Ғайрат ака анави тозасидан олишгаям улгурганга ўхшйди. Юзлари қип қизил мазза қилиб ўтиришибди. Қолганлар ҳам шундай бахтиёр. Фақатгина уни ичига чироқ ёқса ёришмайди. Тинчроқ жойга ўтиб интернетни ёқди. Бахтига яхши ишлади. У кулиб қўйдида ғойибона қадрдонига хабар йўллай бошлади.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
28-ҚИСМ
-НЕГА ўзингиз ҳақингизда гапиришни ёқтирмайсиз.
-Бу шунчалик муҳимми.
-Йўқ қизиқдим.
-Бошида келишгандик.
-Майли нима ҳам дердим.
-Ўзингизда нима гаплар.
-Ҳозирча ҳаммаси яхши
-Нега ҳозирча.
-Билмасам ҳаётим сув қуйгандек жим жит.
-Бу зерикарли эмасми
-Менга кўпроқ шуниси мақулга ўхшайди.
-Балки ўзгаришни вақти келгандир.
-Қайси томонлама...
-Шахсий ҳаёт албатта..
-Яна кимнидир севиб қолишимми.
-Шунга яқинроқ.
-Эй йўқ .
-Нега яна алданишдан қўрқяпсизми? Балки ҳақиқий муҳаббатингизни энди учратарсиз.
-Йўқ ҳоҳламайман.
-Сабабини билсам бўладими
-Фақат сизга айтаман ҚИЗҒАЛДОҚ...
-МАЙЛИ эшитаман.
-Чунки мен ҳалиям Лолани севаман...
Ҳой қанисиз ёзмайсизми. Доим шунақа қиласиз. Майли ҳайрли тун яхши дам олинг...
***
-Ойи ман уёғда бир ҳафта юромиман. Сизларни ташлайманда қайтааман.
-Дадангга айт.
-Ўзиз бир йўлини топинг. Аҳир уйга ҳам кимдир қараши кереку.
-Биз холангдан илтимос қилгандик.
-Бирам чаққонсизлара. Мен нима қиламан бир ҳафта бегоналар билан.
-Биз киммиз. Бир ўзинг кетмаяпсанку.
-Барибирда. Аксига олиб ишхона ҳам тамирлаш учун ёпилган.
-Ҳа ҳа ҳаааа бу сафар акажонимни баҳоналари ўтмас эканда.
-Шунақага ўхшайди.
-Қизим эртага азонда йўлга тушамиз акангни нарсаларини ҳам тайёрлаб қўйинглар.
-Меникини нега тайёрлиди қайтаман ўша заҳоти.
Гулноза опа ҳоп дедида қизига тайёрлаб қўй деб ишора қилди.
-Қаёққа кетяпсан кеч бўлганда.
-Машинамга карчер урдириб келсам майлими .
-Соат 11 дан ошди.
-Кругли сутка ишлидиганлари ҳам бор
-Ҳеч қаёққа бормайсан. Топ тоза турибди машина.
-Ойи бу нимаси ёш боламасманку.
Шохруҳни бироз жаҳли чиқди.
-Даданг уйда ортиқча муаммо керакмас бизга.
-Акажон қачон қайтасизлар а. Уйдегилани кўзига фақат мен кўриняпман шекилли.
-Кейинги йилга қайтишса керак.
Маслахатим тезроқ уйланинг шунда сал этибордан четда бўласиз.
-Рахмат маслахат учун.
Шохруҳ бир пасда бошқача бўлиб қолди. Ўйланиб ҳаёл сурарди.. кейин ҳеч кимга индамасдан хонасига чиқиб кетди.
-Эрта тонг. Икки оила белгиланган жойда учрашишди. Ғайрат ака икки қизи ва аёли билан. Карим ака ҳам шундай. Кутилмаганда ўртага ташланган таклиф Шохруҳни асабийлаштирмасдан қўймади. Сабаби Ғайрат акалар Гулноза опа билан Карим акани ўзларини машинасига таклиф қилишди. Фарзандлари эса Шохруҳлар билан кетадиган бўлди. Яхшироқ танишиб олишлари учун.
Қизалар қўярда қўймай Асални олд ўриндиққа ўтказиб қўйишди.
-Эй ҳудойим қайси гуноҳларим учун...
Қизлар ўзаро пичирлаб қиқирлаб кулишарди.
Очиқ катта йўлга чиқишганида Асал ойнани борича очиб бошидаги кепкасини ечди . Шунда узун сочлар ўзига бўйсуасдан ҳар ёнга уча бошлади. Шохруҳга ҳам тегиб юзини қитиқларди.
-Эйй алвастихон ё ойнани ёп ё бўлмаса сочингни йиғ илтимос.
Асал қошларини чимириб баттар уни асабига тегдида сочини тепадан йиғиб олди.
-Нервинний ужас..
-Нима дединг .
-Ҳеч нима.
Шохруҳ светафор бор жойда тўхтаб турарди ёнида тўхтаган машинага кўзи тушиб қолди ногаҳон. Қарадию қайтиб кўзларини узолмади. Лола ҳаёл сурганча бошини ойнага тираб ўтирарди. Яшил чироқ ёнди ҳамки у юролмасди. Мияси қотиб қолганди. Орқадан машиналарнинг узун узун сигналлари қўпол овозлар эшитила бошлади.
-Ҳей юрсезчи.
-Ака нима бўлди.
-Мазез яхшими.
Уни аҳволини биргина Шохсанам тушунди. Чунки у ҳам Лолани кўрганди.
-А...яхшии...яхши мана ҳозир. Узур узур...
-Нима бўлди ака
-Ҳаммаси жойида.
Шохруҳ бироз юриб кўрди аммо бошқа сабри етмай тоғли ҳуддуга кираверишда машинани тўхтатиб тушди. Орқароққа бориб чуқур чуқур нафас олди.
Бирин кетин ўтаётган машиналар бу ерда тўхташ мумкинмас деб ишоралар бериб кетишарди. 10 дақилалардан кейин у ўзини қўлга олиб яна машинага ўтирди.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
Яндекс таксидан фойдаланаман. Йўл-йўлакай шопирлар билан гаплашиб кетаман. Турфа тақдир ҳикояларидан воқиф бўласиз.
Бугун келган йигит Андижондан экан. Гаплашиб кетдик.
"Аввал Россияда Яндекс-таксида ишлардим. Бир сафар чегарадан ўтганимда "қонун-қоидаларни буздинг" деб тўғри қамоқхонага жўнатишди. Аслида, мени махсус жойда сақлаб, депортация қилиш керак эди. Ниятлари бошқа экан. "Урушга борсанг озод қиламиз, шартномага қўл қўйсанг бўлди..." дейишди. Айбсизлигимга ишончим комил эди. "Ҳеч қандай жиноят қилмаганман, шартномага ҳам қўл қўймайман!" деб туриб олдим. Уч ой қамоқхонада қолиб кетдим. Ҳақиқий турма ҳаёти эди."
"Отам Россияга келиб, москвалик адвокат ёллади. Суд бўлди. Оқландим. Адвокат қамоқхона раҳбариятини жавобгарликка тортмоқчи бўлди. "Қамоқда ўтирган кунларинг учун товон ундириб бераман, фақат маълум муддат Россияда яшаб туришинг керак", деди. Уч ой қамоқда ўтириб бўларим бўлганди, кўнмадим, Ўзбекистонга қайтдим..."
"Биздан бир кўча нарида бир йигит яшарди, Новосибирскда "доставка"да ишларди. Шу йигитни "куръерлик"да айлашиб, 15 йилга ҳукм қилишибди. "Урушга бориб, 3 ой хизмат қилсанг озод бўласан" дейишганди рози бўлибди. Урушдан ўлиги келди..."
Бундай воқеаларни кўп эшитгандим. Уларни ёзаман, деб кўнглимга ҳам тугиб қўйгандим.
Биринчи ҳикоя шу. Шундай ҳикояларни улашиб бораман.
Ҳеч ким ҳаётда адашмасин...
t.me/Baxtiyor_Abdugafur
20 600
Хинд актёри Шоҳруххоннинг асл исми нима бўлган?
Буни Ўзбекистонда яшайдиган 99% одамлар билишмайди! 😱
Кун сайин минглаб одамларни ҳайратга солаётган Шоҳруххоннинг метркaсида турган ҳақиқий исми ЎЗБЕКЧА исм бўлиб бу… Давоми👇
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
27-ҚИСМ
-ҚАЁҚҚА кетяпсан Шохруҳ.
-Бугун дўстларим билан...
-Уйда ўтирасан ҳеч қаёққа бориш йўқ.
-Дада бугун дам олиш куни..
-Меҳмонлар бор оилавий ўтирамиз
-Оббо.
-Нима .
-Ҳоп.
Шохруҳ хонасига қайтиб кетаётганди ойиси чақириб қолди.
-Ҳа ойи.
-Бу ёққа кел сени ҳам озгина фойданг тегсин
-Нима қилишим керак.
-Манави гўштларни кесиб таҳлаб бер ҳеч бўлмаса.
-Балки фартук тақиб ҳуш келибсизлар деб кутиб оларман ўзим.
Қизлар уни гапига қотиб қолишди.
-Кўп гапирмасдан бўл. Дадангни биласанку нозик меҳмонлар бўлса ҳамма нарсани уйда тайёрлатади..
-Ойи ўша гап лекин қизларини менга тўғирлашни ҳаёлингизга ҳам келтирманг.
-Ойи бир гап борга ўхшайди а акам ҳар гапида шуни аяса ҳисобмас.
-Нима деяпсан.
-Тўғрисиямда.
-Шохрух болам бор ҳовлига сув сеп боғга қарайқол ундан кўра. Бу ердагиларни ҳам ишдан қолдиряпсан.
-Гап ёда.
Кечки пайт соат 6 ларга яқин меҳмонлар келадиган пайт бўлиб қолди.
-Бу нима аҳвол ўғлим.
-Нима қилибди.
-Меҳмонларни олдигаям шунақа шортикда чиқадими.
-Узр смокингим йўқ.
-Масхарабоз.
Асал келгач Шохруҳни кўрган заҳоти кулиб юборди. Чунки ҳар куни бир хил формада кўргани учун ғалати туюлди. Уни синглиси чимдим қўйди.
-Намунча тиржаясиз деб.
Асалнинг синглиси Мубина Фарангиз билан тенгдош эди.
-Қани марҳамат ичкарига киринглар.
Икки соатлар чамаси бирга ўтиришгач эркаклар бошқа хонага чиқиб кетишди шохруҳ эса бир ўзи қолди. Чойни баҳона қилиб у ҳам қочиб қолишга улгирди.
Ошхонага ўтиб ноутбоокини ёқди. ҚИЗҒАЛДОҚНИ излади аммо у ҳали кирмаган экан..
Начора дея у ерни ҳам тарк этди.
-Ака нега ичкарига кирмаяпсиз
-Нима қиламан у ерда.
-Ўзингиз биласиз.
Шохруҳ диванга жойлашдида телевизиорни ёқди. Бироз ўтиб Шохсанам билан Асал чиқди.
-Шохсанам.
-Лаббай.
-Менга ҳар доимгиде битта кофе тайёрлаб бер илтимос.
-Ҳўп бўлади.
Мана
-Рахмат. Бирам яхши тайёрлайсан кофени. Фарангизну ҳам ортда қолдириб юбординг.
-Шунақа захар кофени қанақа қилиб ичасиза.
-Захарлар орасида бўлиб ўрганиб кетганманда.
Асал индамай уни кузатиб тураверди.
-Асал сиз ҳам у бу нарса ичасизми.
-Йўқ рахмат. Юринг залга ўтақолайлик.
-Ҳоп кетдик.
-Сиз ҳам тикувчимисиз.
-Ҳа қўлдан келганча холамдан ўрганяпман.
-Бўлмаса менга ҳам битта кўйлак тикиб берасз. Бир ойдан кейин синфдош дугонамни тўйи.
-Майли. Қандай фасонда тиктирмоқчисиз
-Эртага вақтингиз қанақа матосини бирга танлагани борардик.
-Холамдан сўраб кўраман
Юринг ўзим сўраб бераман.
Тақдирнинг ҳазилини қарангки уларни олиб бориб келиш ҳам Шохруҳнинг зиммасига юклатилди.
-Зерикмадингларми.
-Ёқ маза қилиб суҳбатлашиб ўтирибмиз.
-Биз ҳам бекор ўтирмадик кулди Карим ака.
-Кейинги ойни ўрталарига бир нарсани режалаштирдик.
-Нима экан у.
-Бизни дала ҳовлимизга бир ҳафтага кетадиган бўлдик мамнун оҳангда гапирди Ғайрат ака.
-Қаерда эди у.
-Сижжак томонларда.
-Эҳҳе шунақа денг. Ажойиб бўлардида.
-Ҳа нимасини айтасиз. Бу таклиф аёлларни жуда ҳам мамнун қилиб юборди.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
26-ҚИСМ
-КЕЧИРАСИЗ сизга бир савол берсам майлими?
-Майли фақат Ник нега ҚИЗҒАЛДОҚ,исмим,манзилим, ёшим қаерда ўқишим ёки ишлашим ҳуллас мен ҳақимдагидан ташқари албатта..
-Ажойибсизда савол беришимни ҳожати ҳам қолмабди .
-Ким менга шу саволлардан бирини берса бўлди ўзини қора рўйхатда кўради.
Сиз биринчи огоҳлантирилган одамсиз..
-Омадим бор экан бўлмаса.
-Балки.
-Лекин билмадиму опаммисиз синглиммисиз маслахатлариз олтинга тенг. Сиз билан гаплашсам анча енгил тортаман ҳудди психолог блан гаплашгандек бўламан.
-Ёрдамим тегса хурсандман...
******
-Ҳой Захархон...ие Асал мана бу ҳужжатларни менга 3 тадан копия қилиб беринг.
-Ҳозирми.
-Йўқ эртага банкдагилар кутиб туришади бемалол ҳоп
-Ҳоп.
-Тезроқ бўлинг ҳали компютердагилари ҳам тайёрмасдир.
-Кечгача тайёрлаб берсам бўлдими. Мен буер га иш ўргангани келганман ишлагани эмас.
-Нима фарқи бор.
-Илтимос боринг бир айланиб ҳаво алмаштириб келинг.
-Шуни копия қипиб берсез 4 соатга тинч қўяман сизни.
-Жоним билан . Шуни аввалроқ айтиш керак эди.
Шохруҳ ҳужжатларини олдида индамасдан чиқиб кетди.
-Рахмат дейишни ҳам билмайди ярамас. лекин барибир одамни ўзига тортадиган нимасидир борда. Нима экан у.
Уфф уни кетказиб юбориб энди ўйлаб ўтиришим нимаси энди.
Ярамас жаноб музюрак.
Балки бу музни эритишни имкони бордир. Ҳозир нима деётгандима. Жинни бўлиш ҳеч гапмас буер да.
*
-Ярангизни янгилаш ниятим йўқ. Лекин бир савол берсам майлими шахсий масалада.
-Бемалол мен ҳақимда ҳамма нарсани биласиз.
-Лола унга нима бўлди кейин қизиқиб кўрмадингизми ҳаёти билан.
-Нима десам экан.
-Узур агар ..
-Йўқ ҳечқиси ёқ ҳижолат бўлманг. Ҳа уни бир неча маротаба кўрдим. Аммо ёнига бора олмадим.
-Учи сиз билан қайта гаплашишга ҳаракат қилмадими.
-Бундан хабарим йўқ.
-Унутганмисиз ўзи унута олишингизга кўзингиз етадими.
-Йўқ
-Кескин жавоб..
-Тўғриси ҳам шуда.
Уни ҳеч қачон унутолмасам керак.
-Лекин иккиланиш билан гапиряпсиз.
-Сизга қандай тушунтирсам бўлади. Инсон ҳаёти давомидаги илк мувафақиятларини ҳеч қачон унутмайдику. масалан илк бора мактабга чиққани янги ҳаётга қадам қўйгани шунга ўхшаш нарсалар. Менда ҳам ҳудди шу холат илк муҳаббатимни унутолмайман.
-Тушунарли. Яна бир савол . Агар у қайтса нима қиласиз.
-Билмадим.
-Аниқ жавобингиз йўқми.
-Йўқ.
-Уни кечиришингиз ҳам мукинми.
-Юракка буйруқ бериб бўайдику.
-Аҳа сиздек севадиган инсон йўқ бу дунёда ишонаверинг.
**
-Нима ҳаракат бугун қандайдир байрамми дейман.
-Ғайрат амакиларни меҳмонга чақирибдилар дадам шунга ҳаракат.
-Ҳммм фақат катталарми.
-Йўқ оилавий келишади.
-Захар захаровна ҳам келарканда.
-Нима.
-Ҳеч нима ишингни қилавер.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
20 600
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ҚОР ЁҒАРДИ
ҳикоя
Эрталаб меҳмонхона эшигидан чиқишимиз ҳамона жаҳл ила кўз очирмай ураётган қор шавқидан ҳайратимни тўхтатолмай, баралла бақирдим:
– О-о-о-о! Зўр!! Яна ўн кун ёғсин!! Янги Йил байрамида бунинг гашти бор!!
Аёлим ва набирамнинг ҳам завқи чексиз.
Ёнимда нимадир тарақлади. Эътибор бермабман, эгнига яшил тус ишкийими илган, заҳил қотган юз суяклари буртиб чиққан қорақош йигит қўлидаги бесўнақай қоркуракка суянган кўйи қаҳрли тикилиб турибди, ҳар ҳолда менга шундай туюлди.
Бино атрофи ва йўлаклар топ - тоза, куралган. Тўрт - беш қадам нарида эса болалигимда кўрганим пахта хирмонидай баланд - баланд қор уюмлари...
Йигитнинг бармоқлари совуқ забтидан жигарранг тусга кирган, у гоҳ ўнг, гоҳ чап қўлини болғамушт қилиб лабига теккизиб “уҳҳ - уҳҳ”лаб иситар, оёқларини бир - бирига уриб тебранганда эса елим этиклари кўнгилни лоҳас этиб “шолб - шулб” қиларди.
Қор эса кўз очирмасди...
Йўқ, қор энди менинг ичимга ёғарди.
Ботиним музлаб кетди.
– Ўзбекмисиз? – дедим этим увишиб.
– Ҳимм...
Бўғзимга нимадир тиқилди... Қўлқопимни узатдим. Йигит анграйди.
– Мендан Сизга совға. Кийиб олинг.
– Керакмас. Ўрганиб қолганман, бу совуқлар ҳеч гапмас...
– Ол! Йўқса, ёнингда қаққайиб туравераман, кетмасдан! Қара, мени кутишаяпти. – Уни ўзимга яқин билиб сенсирадим ва панажойда биздан кўз узмаётан аёлим ва набирам томон бош ирғадим.
Қўлқоп эгалик бўлди. Йигит миннатдорона оҳангда сўради:
– Ака, исмингиз ким?
– Исмим... исмимми? Исмим... Ўзбек, – дедим ва жоним узилиб кетгандай бўлди, кўз олдим хира тортди. – Ҳа, исмим Ўзбек. Агар Сен бўлмасанг, манови меҳмонхона, бутун Москвани қор босиб қолади...
Бу гап нега беихтиёр тилимга кўчди, ўзим ҳам билмайман.
Дунёда кимнингдир қалбида завқу шавқ ҳиссини уйғотадиган нарсалар учун бошқалар тер ва қон тўкиши, ҳаётда кўнгилхушлик бўлиб туюлган ҳодисалар эса кимларгадир азоб - уқубат келтириши мумкинлигини ҳам ҳис қилдим.
Қор кўз очирмай ёғарди...
Қор ёғарди...
Москва. 28.12. 2025. й
20 600
#Ҳикоялар
ҚАЙНОНА
Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашга
ҳаракатни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр"-деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон бугун ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин- кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб , юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси ...
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... Овқат қуюқ бўлса ҳам.
Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ. Мен онамнинг қанча овқат еганлариниям билмадим. Биласан, -шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади ,
- ойим қариб қолганлар . Овқатниям секин ейдилар. Яна...кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди . Ҳаммасига тушундим.
Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келарди...
Хазонрезги
20 600
ҚИЗҒАЛДОҚ
25-ҚИСМ
-ШОХРУХ.
-ЭШИТАМАН дада.
-Эртага дўстимни қизи келади. Сен билан ишлайди иш ўргатасан унга
-Нега мен..,
-Тушунмадим.
-Ана ишхонада қанча кадрлар бор. Шуьлардан бирортасига айтинг
-Мен сенга айтяпман..
-Нима мен ишхонада мастер классманми. Ким кеса мени чиқарасз олдига .
-Дўстимни қизи бошқалага ишонолмиман. Илтимос қилгани учун айтяпман.
-Ҳа ҳа албатта бугун иш ўргат бўладиде эртага шунга уйланасан дб турволиш бўлади а.
Карим акани жаҳли чиқиб кетди.
-Сен кимга гап қайтаряпсан. Бақириб юборди у. Керак бўлса уйланасан ҳам. Жуда бемалол бўлиб кетдинг ҳеэй ўша сени. ..
Шохрух қараса аҳвол чатоқ секингина қуённи расмини чизди нонушта ҳам қилмасдан.
Лола билан боғлиқ ҳолатдан кейин уч ойга яқин вақт ўтганди. Бир бир уни эслаб сиқилса ҳам яна аввалги ҳолатига қайта бошлаганди...
-Ассаломалекум мумкинми..
-Келинг хизмат.
-Мени Карим ака чақиртиргандилар. Пастдагилар сизга учрашимни айтишди.
-Марҳамат киринг.
-Рахмат
-Исмингиз нима эди
-Асал .
-Ҳа Ғайрат акани қизларисиза..
-Ҳа шундай..
-Адашмадим. Табриклайман бугундан бошлаб сиз билан бирга ишлашга ва сизга иш ўргатишга маҳкум этилганман ёге буюрилганман.
-Тушунмадим.
-Ҳа ҳудди шундай. Бутун бошли корхонада мендан бошқа одам йўқ чунки. Мени ҳеч нарсадан хабари йўқларга иш ўргатишим учун ортиқча вақтим тиқилиб ётган бўлса . Нима ҳам қилардик дадамиз шуни ҳоҳлагандан кейин.
-Кечирасиз мен адашдим шекилли.
-Ёқ ёқ айни манзилдасиз...
-Балки шундайдир лекин мен бу ерда ишлаш фикридан қайтдим.
Омон бўлинг.
-Мени қутқардингиз ташаккур сизга.
Асал индамасдан чиқиб кетди. Унинг бу ҳолати Шохруҳга заррача бўлсада таъсир қилмади. Биргина Лола туфайли барча қизлардан нафратланиб қолганди у.
Асал корхонадан чиқиб кетаётганида Карим акага дуч келиб қолди.
-Ассаломалекум амаки.
-Қаёққа кетяпсан қизим. Шохруҳ билан учрашдингми .
-Амаки рахмат сизга лекин мен бу ерда ишлолмайман. Фикримдан қайтдим.
-Қани буёққа юрчи. Мени қўпол ўғлим нимадир дегани аниқ.
- йўқ ҳеч нарса бўлмади керагемас.
-Мен билан юр.
-Ҳоп.
-Мумкинми Шохруҳ жаноблари.
-Ие дада келаверинг.
Шохруҳ дадасини ортидан кирган Асални кўриб энсаси қотиб кетди.
-Эрталаб мени яхши тушунмабсан шекилли болам.
- ё ҳаммаси тушунарли.
-Майли бўлмаса мен кеттим.
Шохруҳ уйга борганда қандай гаплар эаҳитишини олдиндан таҳмин қилиб кўрди.
-Ҳа ҳали чақиб оладиган одатим ҳам бор денг.
Асални сабр тоқати шу ергача етди.
-Эй индамасам жуда осмонга қараб чиқиб кетмаяпсизми.
Бир марта индамадим...икки марта индамадим бўлдида.
-ўҳ ҳоооо ҳали сиполик шунчаки кўриниш денг.
-Ёқмаса котта кўча сизга.
-Исмизни қўйишаётганда озгина адашишган шекилли Захархон.
-Мен нима иш қилишим керак.
-Ҳамма нарсага етган ақлиз шунга етмаяптими .
-Мен сиздан жиддий сўраяпман. Мушук сичқон ўйнаш ниятим йўқ.
-Иҳтиёриз. Марҳамат жойлашишиз мумкин.
-Нима шу ергами. Ҳеч қачон.
-Ҳҳ нима алоҳида люкс хона қилиб берайликми сиЗга..
-Шарт эмас.
Шохруҳ бошқа гапиришни ҳоҳламай хонадан чиқиб кетди.
-Бунча совуққон бўлмаса кўринишидан туппа тузук одамга ўхшиди. Лекин нақд илондек совуққон экан.
Давоми бор
Дурдона Алишеровна
