📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 935 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 784,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 841 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 935 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -554,过去 24 小时变化为 -31,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.28%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.99% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 575 次浏览,首日通常累积 1 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 935
订阅者
-3124 小时
-1927 天
-55430 天
帖子存档
20 935
Қизалоғим ётган жойдан сал нарида эса қонга бўялган ўроқ ётарди.
“Болам! Вой болам? Ким сени бу аҳволга солди, ким?!” дея бақирганимча қизимни қучдим. Фарёдимни эшитган турмуш ўртоғим югуриб келди-да боласини қонга бўялиб ётганини кўриб, у ҳам даҳшатдан қотиб қолди.
Кўзлари билан кимнидир излай бошлади. Фариштагинамни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим.
Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим.
“Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин...”, деди эркак дудуқланиб.
“Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман!” дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди.
Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди.
Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди.
Тергов ишлари ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим.
Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим. Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди.
Фарзанд доғи ёмон бўларкан. Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
Шунақа гаплар Гулзодажон. Кейинги хатимда Гулшода опанинг Қозоғистонга одамларни алдаб сотганлиги учун бу ерга тушиб қолганлигини ёзиб юбораман.
Тамом
20 935
ҚОРОВУЛНИ ЎЛДИРИБ ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ.
Азизам Гулзода! Биз билан битта хонада яшайдиган Садарат опанинг ҳаётини эшитсангиз қалбингиз ларзага келади. Бу дунёда разил, ваҳший одамлар борлигидан нафратланиб кетасиз. Яхшиси унинг турмушини сизга айтиб берай...
“Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига ташлаб кетмайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим.
Опанинг ёрдами билан боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди.
Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди.
Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим.
Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди.
Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба “ая” дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз билан ифодалай олмайман. Атак-чечак қилиб юрганларини кўриб севинчим ўн чандон ошди. Бирин-кетин қайнсингилларимни ҳам узатдик.
Биз бахтли яшаётгандик. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганлари тўғри экан. Қайнонам қаергадир тўйга бориб, менинг болалар уйида вояга етганимни билиб қолибди. Шундан сўнг қайнонам менинг рангимни чиқармайдиган бўлиб тўнини тескари кийиб олди. Менга яхши муомила қилмай қўйди.
Бир куни тонг саҳар ҳовлига отилган челакнинг даранглаган овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Шоша-пиша бошимга рўмолимни ўраб ҳовлига чиқиб юз-қўлимни ювдим-да ўша атрофда юрган қайнонамга салом бердим.
Бироқ қайнонам саломимга алик ҳам олмади, қайрилиб ҳам қарамади. Овозини борича келинларни чошгоҳгача ухлашини айтиб, шанғиллай кетди. Қайнонам мени тили қисиқликда, яхши тарбия кўрмаганликда, ҳароми бола бўлганлигимда, кўзимни сузиб, ўғлининг бошини айлантириб, тегиб олганликда айблади.
Энди унинг ҳар битта гапи юрагимга ўқдек қадала бошлади. Мен ҳам боплаб жавоб қайтарай дедиму аммо эримнинг “илтимос, онам ҳовуридан тушганча гап қайтарманг” деган сўзлари ёдимга тушиб тилимни тийдим.
Ўғлини имлаб, хонасига олиб кириб кетди. Орадан анча вақт ўтгач, эрим сувга тушган мушукдек ёнимга келди. Аммо онаси билан нималарни гаплашганини айтмади.
Бир куни қайнонам ҳовлимизга иккита участка нозирини бошлаб келиб уларга мени келганимдан буён уйидан нарсалар йўқолаётганини айтиб аюҳаннос солди.
Кейин уларни ётоқхонамга бошлаб кирди. Қайнонам нарсаларимни титкилаб ниманидир изларди. Кейин шкафимдан тилла тақинчоқларини олиб мелисаларга кўрсатди. Мени ўғирликда айблади.
Бу туҳматдан қутилолмадим. Ўзимни оқлолмадим. Қайнонам мен йўғимда тиллаларини шкафимга солиб қўйганлигини тушуниб етдим. Афсуски қўли эгри деган ном олдим. Ҳақлигимни исботлай олмадим. Қайнонам турмуш ўртоғимнинг ялиниб-ёлворишига қарамасдан менга туҳмат қилиб, топилмаган тилла билагузук учун қаматиб юборди.
Бир йилдан сўнг мен қамоқдан чиқиб уйимга қайтдим. Қизалоғимни жудаям соғингандим. У билан қучоқлашиб кўришишни кўз олдимга келтириб, дарвозани очдим. У ёқ бу ёққа алангладим. Нимагадир ҳовлида болам кўринмасди. Қайнонамга салом бердим-да, дарҳол боламни сўрадим. Қайнонам бўлса худди мени биринчи маротаба кўраётгандек ажабланиб тикилди.
“Болам қани деяпман, мен сизга!” дея бақирдим мен. Шу пайт эрим уйдан отилиб чиқди-да, остонада бир зум тўхтаб қолди. Хўжайнимдан қизимни сўрадим. У онасига қаради. “Камолани ўт ўриб келгани тутзорга жўнатгандим”, деди қайнонам кўзларини ерга тикиб.
Тутзорга қараб шошилиб кетдим. Ортимдан хўжайним ҳам изма-из келарди. Афсуски тутзордан Камоланинг қонга беланган жасадини топдим. Унинг ҳаётга тўймаган кўзлари катта-катта бўлиб очилиб турарди......
Давоми 19:00 да
20 935
Кеча тўй бўлган уйда...
Тўй тугаб ҳаммаси бир зумда хаммаси ўзгариб кетди.
"Бокира эмас..."
"Мен буни сипогина қиз десам..."
"Аллоҳ асрасин бунақа беномусдан"
Қулоқларим остида мен ҳақимдаги сўзлар. Қўлларим қалтираб нима бўлганини тушунолмаяпман. Кечагина никоҳ ўқилганди. Аллоҳим нега бунақа бўлди? Мени айбим нима? Аммамнинг юзимга туширган тарсакисидан ҳамон юзим олов бўлиб ёнмоқда. Мендан ҳазар қилишяпти...
— Нималар қилиб қўйдинг беномус, бизни тириклай ерга тиқдингкуууу.
— Менда айб йўқ, - бу дахшат эди. Энди мен нима қиламан? Нахот мени чиқариб хайдашса, наҳот шарманда бўлсам?
Қайнонам кириб сочимдан чангаллаб судрай бошлади...
Давоми 👇👇👇👇
20 935
БИР БАХТЛИ ОИЛАНИНГ СИРИ....
Йигит билан қиз бир‑бирини ёқтиришар эди. Бир кун келиб улар турмуш қуришди. Бу уларнинг ҳаётларида энг катта байрам эди. Қариндош‑уруғ, дўсту‑биродарлар тўйда ҳозир бўлишди. Келин ибою‑латофати билан ҳаммани ҳавасини келтирар, куёв эса дўстлари даврасида ўтирар экан, висол онини интиқиб кутар, ҳаяжонланар эди. Тўйдан сўнг ширин онлар бошланди.
Бу жуфтни кўрганлар, уларни энг бахтли оила деб ўйларди.
Аммо, бу каби оилалар атрофдагилар назарида қанчалик бахтли кўринсада, оила ичи тушунмовчиликларини ҳам бошидан ўтказадилар. Фақат улар бу англашилмовчиликларни элга ёйишга шошмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни бир‑бирларига либос қилиб яратган. Мўъмина хотин, мўъмин эрнинг айбларини бошқалардан яширгани каби, мўъмин эр ҳам ўз аёлининг айбларини бировга ошкор қилмайди. Аллоҳ таоло айбларни беркитувчи Зот.
Турмушнинг қийинчиликлари билан рўбару келган бу икки ёш, бир куни муаммони ечиш йўлини топгандай бўлишибди. Ишдан қайтган эрни кутиб олган аёл, аввал унга кечки овқат икром қилиб, сўнгра секин сўз бошлабди.
"Бегим, бир китобда оиламизни мустаҳкамланишига сабаб бўла оладиган бир маслаҳатга кўзим тушди. Ҳар иккимиз бир‑биримизга бўлган норозиликларимизни қоғозга ёзсак‑да, кейин биргаликда ўтириб ўқисак, сўнгра шунга кўра ўзимизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсак, қандай бўларкин? Бу муносабатларимизни яхшилашга тўғри ёрдам беради, деб тахмин қиламан.”
Муаллиф: Айтиш жоизки, аёлнинг келтириб ўтган бу йўл, ҳозирги кунда психологлар тарафидан қўлланадиган услублардан бири. Бунда ислоҳ талаби фақат бир тарафга эмас, балки иккала тарафга қўйилади. Бу бошқа тарафнинг ҳам айблардан ҳоли эмаслигини кўрсатади ва кераксиз бақириқ‑айбловлардан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Оиладаги эр‑хотиннинг бир‑бирига нисбатан кўзгу вазифасини юклайди. Ва табиийки, ислоҳот қилишга келганда, ҳар иккисидан ҳам бирдай ҳаракат бўлиши лозим.
Эр аёлининг бу таклифига рози бўлибди. Сўнгра, уларнинг ҳар иккиси қоғоз ва қалам билан бошқа‑бошқа хоналарда ўтириб, ўз рўйхатларини туза бошлашибди.
Аёл эрининг, эр эса аёлининг қай одатларидан, гапларидан, ҳаракатларидан жаҳли чиқишини ёзибди. Кун сўнгига етганда, қаламлар ҳам ўз ишини тугатибди. Ҳар иккиси ҳам қўлида ўз талаб ва шикоятлари билан чиқибди. Аммо, рўйхатни ўқишни эрталабга қолдиришибди. Чунки, иккиси ҳам жуда чарчаган ва ҳозироқ бу рўйхатни ўқишга киришсалар, яна тушунмовчиликлар келиб чиқиш мумкин эди.
Тонгда, нонуштадан сўнг, улар бир‑бирининг қаршисига ўтирибди. Эр хотинига ўз шикоятларини ўқиб беришини илтимос қилибди.
Аёл ўз рўйхатини олибди. Уч вароқлик қоғозни кўрган эр бир хўрсиниб қўйибди. Аёл ўз шикоятларини ўқий бошлабди. Эркак эса уни жим тингларди. Бироздан сўнг аёл қоғоздан кўзларини олиб, эрига қараганда, унинг кўзларида ёш кўрибди.
Нима бўлди?
Ҳеч нима, давом этавер.
Аёл яна ўқий бошлабди. Рўйхат якунига етгач, эр унинг қўлидан қоғозни олиб, бўклабди‑да, ўз қоғозини ҳам олиб унинг устига қўйибди.
Энди сиз ўз шикоятларингизни ўқинг, ‑ илтимос қилибди аёл.
Мен унга ҳеч нарса ёзмадим, ‑ жавоб берибди эр. – Сен менинг орзуимдаги, менга лойиқ завжи ҳалолимсан. Мен сени шу ҳолатингда севаман, сен ажойиб ва бетакрорсан. Ва мен сени ўзгартиришни истамас эдим.
Ёридан бу сўзларни ешитган аёл йиґлаб юборди.
20 935
Жоним опам, меҳрибон синглим!
Опа-сингилларингизга юбориб, хурсанд қилиб қўйинг! 😊
20 935
* *
— Қўшнимизнинг тоби йўқ, дўхтирлар аниқ бир ташхис қўя олишмаётган экан, — деб гап топиб келди баҳор кунларининг бирида ўғли.
— Нима қилибди?
— Мадори қуриб, елкасини ердан узолмаётганмиш. Икки ойдан бери тинимсиз даволанади. Фойдаси йўқ. Сира ўзига келолмаяпти. Кеча кўргани чиқсам, сизни сўради. Олдига бирров ўтиб келаркансиз.
Тўхтамурод ака йўлга тушди. Кириб борганида қўшниси бир парчагина бўлиб, кўрпачага қапишиб ётарди. Уни кўриб, ўрнидан туришга уринди. Аммо бошини кўтаролмади.
— Ака, узр, ўмганимни ер тортиб кетяпти. Туролмайман.
— Майли, қимирламанг. Мендан нима ёрдам?
— Тўғрисини айтсам, аввалги яшаган жойимдан ҳам ака-укаларим билан ер талашиб, муроса қилолмай, чиқиб кетган эдим. Бу ёқда сиз билан анча сен-менга бордик. Айтишларича, бир қарич ернинг юки босса ҳам, одам ўрнидан туролмай қоларкан. Эҳтимол, сизни норози қилганим учун шу аҳволга тушгандирман-а? Илтимос, мени кечиринг. Мен тарафга ўтган ерингизни қайтариб олинг. Барибир, бу ҳовлини сотиб кетадиганга ўхшайман. Даволанишимга жуда кўп пул кетяпти. Жигарчилик экан-да, ака-укаларим мени ёнларига чақиришяпти. Агар қурбингиз етса, ҳовлимни сотиб оласизми, деб сизни маслаҳатга чақиргандим.
Тўхтамурод ака қўшнисининг уйида анча ўтирди. Яхши гаплар билан кўнглини кўтаришга уринди. Қайтаётганида эса «Одамзод нега бошига бир иш тушмагунча қилмишларининг оқибатини ўйлаб кўрмас экан-а?!» деган ўй кўнглини эгаллаб олганди.
Ёдгора ЖУМАНАЗАР
20 935
и айтсам, тутақиб бақиряпти. Мусофирга кун йўқ экан», деб одамларга мўлтираб қарарди.
Тўхтамурод аканинг эса тобора жаҳли чиқар, аччиқ устида нима деса, дерди. Ниҳоят, қўшниси тарафга икки ғишт ўрнини ташлаб девор торттирди. Шу билан қутулдим, деб ўйлаганди, аммо қитмир қўшни тинчимади. Янги қурдирган меҳмонхонасининг шундоққина ортидан ер кавлаб, ҳожатхона қурди-да, бир ғишт ҳам кўтармай, андиша ҳам қилиб ўтирмай, Тўхтамурод аканинг уйи деворига ҳожатхонасини «суяб» қўя қолди.
Бу ҳам етмагандек, бутун маҳаллага «Тўхтамурод ака зўрлик қилиб, ҳовлимдан ярим сотих ерни эгаллаб олди», деб гап тарқатди. Кўча-кўйда ёши улуғроқ кишилар унга бир-икки марта таънали нигоҳ ташлаб, «Сизларнинг авлодда бундай одат йўқ эди-ку, нега қўшнингга зулм қиляпсан?» дея дашном ҳам беришди. Тўхтамурод ака тишини тишига босди. Қўшниси эса ўчоқли ошхонасини унинг деворига тақаб қурди-да, мўрисини уларнинг айвонига тўғрилаб қўйди. Айвонини яқиндагина таъмирлаган ўғли бундан норозиланганида Тўхтамурод ака «Энди чидайсан, қўшнининг яхши-ёмониям пешонага битилар экан», дея насиҳат қилди. Шу орада уй-жойлар ўлчаниб, қайта рўйхатдан ўтадиган бўлди-ю, ер ўлчовчилар келишди. Ҳисоб-китобларда қўшнининг ери Тўхтамурод аканикидан ярим сотих ортиқча экани маълум бўлди. Буни эшитган қўни-қўшнилар беихтиёр ёқа ушлашди. «Ерни эгаллаган ўзи экан-ку, тағин сизларни айбдор қилгани уялмаганини қаранглар-а», дейишди бир пайтлар унга дакки берган оқсоқоллар хижолатомуз.
Кузнинг изғиринли кунларида ўғлиникига келиб, меҳмонхона деразасини очиқ кўрди.
— Болалар катта бўлиб қолишди. Бу уйга уларни киритавермайман ҳам, аммо негадир шиптир ҳиди анқийдиган бўлиб қолган, — деди келини.
Тўхтамурод ака бу ис орқадан, ер остидан уриб бераётганини тушунди. Қўшнининг эшигини тақиллатди. Уни «бир пиёла чойга» чақирди. Меҳмонхонага олиб кирди.
— Ука, сезяпсизми, ёмон бир ҳид бор? — дея ўсмоқчилаб сўради.
— Ҳа, энди, болали уй-да, ака.
— Йўқ. Бу сиз тарафдан келяпти. Илтимос, ҳожатхонангизни бу ердан кўчиринг ёки қувур ўрнатиб, замонавийлаштиринг.
— Ака, энди менинг ҳовлимгаям хўжайинчилик қилманг-да! — деди қўшни уккиникидек кўзларини чақчайтириб.
Тўхтамурод аканинг сабр косаси тўлиб турганди.
— Сен бола қўшничилик ҳақини билмас экансан. Менинг Фарғона тарафларда жуда кўп оғайниларим бор. Уларнинг ҳаммаси инсофли, яхши кишилар. Аммо сендақасини биринчи марта кўряпман, — деди ҳафсаласи пир бўлиб. — На гапга тушунасан, на муросага кўнасан. Нима истайсан ўзи?
— Ўғлингиз ҳам, сиз ҳам кўп пул топасиз, мени назарингизга илмайсиз, доим осмондан келиб гаплашасиз. Шунинг учун мен ҳам ўз билганимни қиламан-да… Овора бўлманг, ҳожатхонамниям, ошхонамнинг мўрисиниям олмайман. Келадиган меҳмонларингиздан уялсангиз, айвонингиз билан меҳмонхонангизни нариги тарафга кўчиринг.
Тўхтамурод ака бир муддат жим бўлиб қолди. Қўшниси барча қитмирликларини ҳасад туфайли қилаётганини англаб етди. Бу аҳволда у билан асло келиша олмас, ҳар қанча ён босса ҳам, бу йигит рози бўлмасди.
— Бўлмаса, ука, сени Худога солдим. Жазоингни Ўзи бермаса, бандаси сен билан олишиб, обрў топмайди.
У шундай дея юзига фотиҳа тортди.
Ўғли билан келишиб, ҳовлини қайтадан қурадиган бўлишди.
Давоми 15:30 да
20 935
Бир қарич ер можароси
Тўхтамурод ака анчадан бери «Уй сотилади» деган ёзувни кўрса, сергак тортади. Ўғлига яхши жойдан ҳовли-жой қилиб бериш мақсадида тезда уй эгаси билан қўнғироқлашади. Сотиладиган ҳовлини бориб кўради. Лекин насиб этмаса ҳам қийин экан-да, мана, бир йилдан ошса ҳамки, таъбига ўтирадиган жойни топа олмайди. Бир ҳовлининг томорқасига сув кирмайди, бошқасининг қўшнилари унчалик маъқул кўринмайди. Ўғлига катта кўча юзидаги уй ёққанди, аммо ўйлаб кўрса, набираларининг дарвозадан шошиб чиқиши, копток ортидан чопқиллаб юриши бор. Машиналар эса ғиз-ғиз ўтиб турибди. «Болам, бир нохушликни пулга сотиб олмайлик», деб ўғлини шаштидан қайтарди.
«Қўшни маҳаллада шаҳарлик бир киши уйини сотиб кетаётган экан, ота маҳалласидан уй-жой қилармиш», деган гап топиб келди бир куни хотини Нургул опа.
Тўхтамурод ака Миразизни яхши танирди. Олти-етти йил аввал қўшни маҳаллага кўчиб келган, ҳовлиси катта, серсув, устига-устак, қўни-қўшнилари жуда бамаъни. Шуларни ўйлаб кўнгли ёришди-ю, аммо унчалик катта ҳовлини сотиб олишга қурби етмаслигидан иккиланди. Шундай бўлса-да, уй эгаси билан бир гаплашиб кўришга қарор қилди.
— Агар ҳаммасини ололмасангиз, иккига бўлиб ҳам сотавераман, — деди Миразиз. — Тунов куни Фарғона томонлардан бир уста йигит келганди. У ҳам сизга ўхшаб, ярмига қурби етишини айтиб кетган. Икковингиз бўлишиб олаверасизлар.
Савдо пишди. Ҳовлининг иморатли тарафини Тўхтамурод ака харид қилди. Миразиз «Келишиб, ўртадан девор қилиб оларсизлар», дея улар билан хайрлашди. Янги қўшниси ҳам уй қуришга киришиб кетди. Бир қарашда, у жуда мулойим кўрингани учун Тўхтамурод акага маъқул тушганди. Аммо ўртадан девор тортиладиган куни эрталаб келиб, аввалдан белгиланган чизиқ салкам бир метрча ўзи тарафга сурилиб қолганини кўриб ҳайрон бўлди. Қўшнисини чақириб, бу ишининг сабабини сўраганди, «Мен қайтадан ҳисоблаб чиқдим, сиз биз томонга анча ўтиб кетибсиз», деган жавобни олди. Шунда ўйлаб қолди, «Ахир кечагина ер бўлувчи мутахассис, маҳалла оқсоқоли ҳаммасини аниқ белгилаб кетмаганмиди?»
Тўхтамурод ака ўзига тегишли жойни иккиланиброқ қайтадан ҳисоблади. Йўқ, ортиқча эмас. Айниқса, манави бир метр жой кетса, янги қўшниси у тарафга анча кириб олган бўлади.
— Ука, ҳисобингиз нотўғри, мана, қайтадан ўлчадим. Кечаги белги тўғри эди, — деди ўсмоқчилаб.
Янги қўшнининг кўзлари катта-катта очилиб, юмалоқ бир тусга кирди.
— Ие, ака, мусофир деб мени тор жойга сиқиб қўймоқчимисиз?
Тўхтамурод ака қараса, аҳвол чатоқ, янги қўшниси у билан ер талашадиганга ўхшайди.
— Бир қарич, икки қарич ўтинг, боринг ярим метрга ҳам розиман, аммо бир метр жойимни ўзлаштириб, охиратдаги ҳисоб-китобда қандай жавоб берасиз? — деди уни инсофга чақириб.
Қўшниси ҳеч нарса демади. Елкасини қисиб, ҳовлининг нариги бурчагига қараб кетди. Тўхтамурод аканинг кўнгли ғаш тортди. Ер ўлчовчиларга қайтадан қўнғироқ қилди. Яна маҳалла оқсоқоли, фаоллари йиғилишди. Ер қайта ўлчанди. Белги қўйилди, ҳамма тарқалди. Кун кеч бўлгани учун девор тортиш эртасига қолдирилди.
Эрталаб янги ҳовлига келган Тўхтамурод ака қўшниси ўртадаги белгини кўчираётгани устидан чиқди.
— Яна нима қиляпсиз, ука? — деди у ҳайратини яширолмай.
Кеча одамларнинг олдида бошини эгиб, жимгина турган қўшниси «Мен тарафга 15 сантиметр ўтиб кетдингиз, ака», деди кўзини олайтириб.
Тўхтамурод ака бирдан тутақиб кетди:
— Ҳой, инсоннинг боласи, нимага шу гапингни кеча айтмадинг? Ахир ҳаммаси рисоладагидек ўлчанди-ку!
У яна қайтадан чамалади. Қўшниси 15 сантиметрни баҳона қилиб, у тарафга яна бир метрча кириб олганди.
— Менга қара, мана кечаги белги, майли, ундан бир ғишт ўрнини қолдириб, девор тортаман, лекин бундан кейин ғашимга тегма, бола! — деди Тўхтамурод ака овозини бир парда кўтариб.
Аммо қўшниси одамни пичоқсиз сўядиганлар хилидан экан, «Бировнинг ҳақидан қўрқмасангиз, билганингизни қилинг», деб минғирлади. Тўхтамурод ака ўзини тутолмади. Янги қўшнисининг устига бостириб борди-да, жаҳл билан «Муросага кўнмайдиган қанақа боласан ўзи?» дея ўшқира кетди. Қўни-қўшни йиғилди. Янги қўшни ҳамон ҳалимдек мулойим, бошини эгиб турар, нуқул «Мен томонга ўтиб кетяпти-да, шун
Давоми 14:30 да
20 935
ЭРКАКНИНГ ЭРКАГИ...(Бўлган воқеа)
Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди.
Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим...
Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди...
Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен ҳижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача...
Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди.
"Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ.
Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Роббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг Қиёматдаги жавоблари ҳам енгил бўлсин!
20 935
Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨
❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган
Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)
20 935
ҚИЁМАТДА ҲИСОБЛАШАМИЗ...
2014 йил Дубайга саёҳатга боргандим... Телефон дўконларини айланиб юриб, ўзимга бир телефон аппарати ёқиб қолди ва 210 $ га сотиб олдим.
Бошка дўконга кирсам, айни мен олган русумли телефон 110 $ дан сотилмоқда экан.
Мен дарров 100 $ қиммати билан олганимга ҳайрон бўлиб қайтариб беришни ўйладим.
Чунки, мусофирчиликда 100 $ ҳам катта пул деб ўйлаб, дўконга қайтиб бордим.
Сотувчи йигит афғонлик экан,
- "Бизда сотилган нарсалар қайтарилиб олинмайди" - деб қаттиқ туриб олди. Анча тушунтирсамда тушунмади. Шунда мен:
- Мана ол, телефонингни, 210 $ ҳам сенга, аммо пулимни қайтармас экансан, қиёмат куни савобингни менга берасан, гуноҳимни сенга бераман. Ана ўша кунда менга долларлар керак бўлмайди - дедим-да, эшикка қараб юрдим.
Шунда орқамдан сотувчи йигитни овози келди:
-Мадам, мадам мана пулингизни олинг. Менга сизнинг гуноҳларингиз керак эмас! - деб пулимни қайтариб берди.
Мен йигитнинг иймони ва ихлосига ҳайратланиб сўрадим:
- Исминг нима?
- Муҳаммад.
- Исмингга мос бола экансан - деб дуо қилиб чиқиб кетдим...
Тошкентга келиб, яқин ўртоғимга айтиб бердим. Дугонам ҳам ўз дардида қўшимча қилиб:
- Эҳ, ўртоқжон, қўшним мендан 5 йилдан бери 8000 $ қарзи бор. Ёнига бориб эслатсам, "бермайман, қўлингдан келганини қил" деб жавоб бериб юрибди. Мен ҳам :
-Қўшни, сиз қарзингизни тан оласиз ва бериш ниятингиз йўқ, шундайми?- деб сўрасам:
- Ҳа, – деди. Сўнг мен:
-Ундай бўлса, Қиёмат куни савобларингизни менга берасиз ва мен сизга гуноҳларимни бераман, шунда ман сиздан бошқа пулимни сўрамайман, келишдикми?- деб сўрадим...
- Майли, вой худога шукур, шунда бошқа мандан сўрамайсизми қарзингизни?” - деб жавоб қилди.
Бу кўшнимнинг иймонсизлигидан ҳайрон қолдим.
Қарз балосидан қўрқмасак?!
Ҳадисларга иймон келтирмасак?!
Яна намоз ўқиб юрамиз. Аҳли мусулмонман деймиз. Бировнинг ҳаққидан, бировнинг дили оғришидан қўрқмасак.
Ҳақ Таолонинг олдига борганда саволи-жавоби борлигига ишонмайсизми? - дегим келди...
20 935
❗️Уйдан баракани йўқотадиган 7 та нарса ҳақида билиб олинг!
Уйдаги тозалик — бу баракадир.
20 935
#КУТИЛМАГАН_ВОҚЕА😱
ИШДАН КЕЛГАН ЭРКАКНИ УЙДА КУТИЛМАГАН
ЗАРБА БИЛАН ҚАРШИ ОЛИШДИ😰
Давомини кўриш👇👇
20 935
ЭШАКЛАР БИЛАН МУСОБАҚАЛАШМА!
"Эшаклар билан мусобақа қилма. Чунки улардан ўзиб кетсанг илк келган эшак сен бўласан. Агар улар сендан ўзиб кетсалар мағлубиятга учраган эшак сен бўласан. Буларнинг иккиси ҳам эшак. Нега ўзингни бу аҳволга соласан?!".
Шайх Умар Абдулкофий
20 935
Кимга буйрук беряпсан, бу сани прокуратуранг эмас, прокурор булсанг узингга дегим келдию, негадир деёлмадим. Кейин опани сурок килиб кетди, каердан келдинглар, угил нима иш килади, хужайин нима иш киладилар...?, деб, опа менг
а караб, караб, "олиб келмай ул" дегандай, прокурорга жавоб бериб утирдилар. Онажон хам углини харакатидан хайрон, бир менга, бир опага караб куярдилар. Прокурор аёлига ош килишни буюрди. "Оббо энди ош пишгунича биззи росса "допрос" киларканлар-де", деб хаёл суриб утиргандим яна манга савол ташлади:
- Урток Алимжанова юзимга яхши каранг, танидизми....?, деб ён томони билан туриб олди,
Бу прокурор сергап десам, томи хам жилганми, нима бало деб, хаёлимдан уткизиб:
-Йук танимадим дедим.
-Бундан 32 йил аввал мени бир киз урганди, ойи эсизда борми...? Уша киз, шу аёл буладилар , деб колди.
Юзига карадим, юзи шрам, эсимга тушди. Кичкина кизмиз, кучамиздан арик утарди, уша арик четларида тол дарахтлари буларди, хозир хам бор, эрта бахорда, тол новдаларидан узиб, сочимизга сочпопук килиб, такиб олардик, кейин кизлар билан аргамчи уйнардик. Уша пайтлари бу сергап прокурор мени сочимни тортиб, улаб олган сочимни олиб кочиб кетди, кулимга сочпопукдан колган хивич кириб колди, оркасидан югурдим етган еримда, бор кучим билан юзига хивич билан урдим, юзи биринчи кизарди кейин, кон изи пайдо булиб, юзи конади, ушандан колган ширам, ханузгача юзини безаб турган экан. Мен беэътиборлик килиб, шунча (намёк) килиб ён томони билан турса хам, прокурорни танимабман. Аввал озгина эслашдик, кулишдик, шундан сунг мен нимагадир, узимда жавобгарликни хис килиб урнимдан турдим. Онажонга караб:
-Онажоним узр энди, углингизни йукотиб куйсангиз хам, топиб оладиган килиб юзини безаб куйган эканман, (ёшлик килиб) рози булинг, уз оёгим билан келиб колибман, ёшликда кечириб сурамагандим, айбга буюрмайсиз, агар кечираолсангиз кечиринг, деб сузимни якунладим.
Прокурор:
-Сизга рахмат урток Алимжанова, хабарингиз бор, туртта киздан кейин тугилганман, ёшликдан кизлар ичида усиб, кизлар билан уйнаб, узимда бир эркаклик шижоатини сезмас эдим. Сиз юзимга урганингиздан сунг, купчиликдан, опаларимдан хам, дакки эшитганман, киз боладан калтак едингми...?, деган. Шундан сунг узгардим, бировга айтган эмасману, лекин дилимга тугиб куйгандим. "Катта булсам дадамдай прокурор буламан, уша юзимга урган кизни килган иши учун жавоб бердираман", деб. Аллох буюриб мана прокурор хам булдим, лекин сизни уйимда жавоб беришингиз хаёлимга хам келмаганди, деб куларди. Бу гап сузлардан кейин кунглим урнига тушиб,узимга келиб, чукур, чукур нафас олиб, калтираганим босилди. Бу холатим курканимдан булдими, ёки асабданми, овозим хам калтираб чикаётганини хис килсам хам, сир бой бермай утиргандим.
Бу биз билан параллел укиган Тохир Сатторов. Танидим. Узгарган. Корин солган, салобатли, салобати бутун уйни босиб турарди. Онажон хам, вой боламе, хаммани куркитиб юбординг...., мехмонлар хам келганига пушаймон булиб кетишди, келин, келинг ошни олиб келинг, дедилар. Ошни олиб келди. Тохир урнидан туриб, сизлар ошни бемалол енглар деб, чикиб кетди. Ошни едик, дуо килиб ташкарига чикдик. Тохир эртаси куни куёв болани олиб келишимизни айтиб колди. Хурсанд булиб чикиб кетатуриб, Тохирга суз ташладим:
- Энди синфдош иккита куйлакка карз буларкансиз, Аллох насиб килиб ёшлар бир бирига ёкиб колса, мен сабаб куёвли булиб колсангиз, битта куйлак. Аввалги карзингиз хам бор эслатиб куйдингиз, прокурор булишизга хам мен сабабчи булган эканман, бу иккинчи куйлак. Туретскийсидан булсин, (деб мен хам буйрук оханггида понятка бериб куйдим).
-Узгармагансиз, булди, гап булиши мумкин эмас, деб кулиб кузатиб колдилар........
Асмо омон.
20 935
ЧАРХПАЛАК ДУНЁ...
(30 йил илгари килинган жиноят иши очилди).
Махлиё опа беш йил деганда ватанга кайтиб келди, туй килиш ниятида келган опа, бизникига чикиб, аклли, эсли-хушли кизлардан булса, туй килишини айтиб колди. Угли Азиз рус фукаролини олиб, русда хизмат килиб, келиб, яна Красноярскдаги авиация булимига укишга кирган, у ердан, Лётчик-диспетчер ходими дипломини кулга олган. Опа, Ватан хизмати, укишни деб фарзандини ёши катта булиб колганлиги айтиб, укиган, тушинган ёши каттарок булса хам, бизни хурматимизни жойига куядиган киз булса деб колди.
Холамникига кетаётиб бир кизни кургандим, уйидан чикиб колиб, салом берганди, кизни танимиман, лекин негадир уша куни юрагим бир ажойиб, жиз деганди, агар уша кизни бермаган булса сизни уша уйга олиб бораман опа, дедим. Хуллас эртаси куни уша уйга совчиликка бордик. Уй евростилда солинган,ховли озода, шинам,дарвозадан кирарканмиз, уй эгасини чакирдик. Ичкаридан соддагина ёши биздан кура ёшрок аёл чикди. Совчи эканлигимизни билдими ёки мехмонни ичкарига олиб кириш одат тусига айланиб колганиданми, бизни уйга таклиф килди, катта зал, мехмонхона, зал уртасида стол, стул, столни устида жондан бошка хамма нарса бор. Столни устини безатиб куйганликларидан билдикки, хали кизни турмушга бермаган. Дуога кул очдик, дуодан сунг, келганимиз боиси айтдик. Аёл:
-Хозир кайнонам боридилар чакириб кирай, деб чикиб кетди. Опа уйни у ёк бу ёгига караб:
-Гапни киска килиб, туриб кетайлик буларга тенг келолмиман, деб колди. Мен опага гапирмокчи булиб тургандим, ёшлари улуг онажон кириб колдилар, опани оёгини босиб, кузим билан ишора килдим, "тек утиринг, хозир гаплашамиз дегандай". Онажон кулини дуога очиб, бир ажойиб, илохий дуо килдиларки, дуодан кузларга ёш келди. Содда, иймонли, юзидан нур ёгилаётган бу инсонларни куриб адашмаганимизни айтиб,орада куёвни хам "автобиографиясини" гапириб утиб кетдик. Она: - Киз бола бор эшик карвон сарой, сизлар харидор, биз савдогар, ёшлар бир бирига ёкиб колса, такдир келиб колган булса, биз хеч нарса деёлмаймиз, хаммаси Аллохдан. Углим келсин, киз углимники, ота рози булса, ёшлар куришсин, кейин маслахат килармиз, дедилар. Кизни чой олиб киришини илтимос килдик, киз кирди, гузаллигига тил ожиз, совчи опа хам, анграйиб колган, киз салом бердию, юзлари кизариб чикиб кетди. Мен ёшлигимга карамай, дунё илмларидан, илохий илмлардан мисол келтириб, онажонни кунглидан жой олиш билан овора булиб утиргандим, онажонни угли келиб колди. Угли, баланд буйли, сарвикомат, сирли, келишган , орган ходими формасида килиб келди, келиб онажонни юзларидан упиб, биз бн сурашиб, онажондан кимлигимизни суради. Она киска килиб "Совчилар" деди. Угли чикиб кетди. Она углини таништириб кетди:
-Углим шахар судида, пропурор булиб ишлайди, ёлгиз углим, отасини касбини танлади, хужайиним яхши одам булганлар, честный (орада русча сузлар хам кушиб гапирарканлар), лекин умри киска экан у дунёга рихлат килганлар. Отасини хурматиданми, углимни хам званияси секин, секин кутарилиб, хозир судья булиб колган, дедилар.
Угли бизга негадир, норози нигох билан карагандай булди назаримда, "узи опа хам хохламаётганди" деб хаёлимдан уткизиб тургандим, угли уй кийимида яна кириб келдилар. Менга караб:
-Сизни танидим.....дедилар. Рангим окариб кетди.
-Йугееее ..... адашяпсиз, мени судга ишим тушмаган, касбиларни хурмат киламану, лекин сизларга ишимиз тушгулик килмасин, дедим.
-Урток Алимжанова адашганим йук, нахот адашган булсам....?, деди.
Гап тополмай колдим, кирганида хеч кимга гап бермай утиргандим. Шошмайтур хали сени бир боплай дедими....?, деб, хаёлимга келмаган ишлар келди.
-Мен Тахир Саттаров, танидизми......?, деди яна.
-Фамилиямни тугри топдизу, лекин барибир сизни танимадим, бировга ухшатаётгандирсиз, дедим. Майли энди бизга дуо, яна келармиз, деб кулимни дуога очдим.
-Тухтанг утиринг, хали гап тугагани йук, деб буйрук оханггида сузини давом этди. Хайрон булдим.
Давоми 8:00 да
20 935
🎉 Bolalar uchun eng qiziqarli o'yinchoqlar! 🎉
Salom, aziz 🟠🟠🔴🔴
🟠🟠🔴🔴🔴🟠🟠 👶✨
Bolalaringizning orzularini ro'yobga chiqarish va ularga quvonch ulashish uchun maxsus o'yinchoqlarimiz bilan tanishing! 🌈
🧸 Bizda bor:
• Ta'limiy o'yinchoqlar 📚
• Yengil va xavfsiz plastmassa o'yinchoqlar 🧩
• Sport va faoliyat o'yinlari ⚽️
• Qiziqarli konstruktorlar ⚙️
• Va yana ko'p narsalar!
📦 O'yinchoqlarimiz sifatli va xavfsiz materiallardan tayyorlangan. Sizning bolalaringiz uchun eng yaxshisini tanlang!
BIZI TOYS KANALINING MAXSULOTLARI
🔴🔴🔴🔴🔴
https://t.me/+eGBWHxho35k3MDdi
https://t.me/+eGBWHxho35k3MDdi
20 935
🎈СЕШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН! 🎈
⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤
💐Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун ҳайрли дуоларла бошланиши лозим...
💐Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!
20 935
🌸🌙ҲАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ!🌙🌸
АЛЛОҲИМ!
✨Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨ Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨ Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨ Жаннатинг билан ризқлантир!
✨Эй оламлар робби яна бир ўзгача тонгни,бомдод намозини ўқимоқликга қодир қилгин. АМИН..🤲
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
