ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 841 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 823,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 863

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 841 名订阅者。

根据 01 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -564,过去 24 小时变化为 -30,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.13%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.69% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 529 次浏览,首日通常累积 1 811 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 22

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 02 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 841
订阅者
-3024 小时
-2197
-56430
帖子存档
#Oʻtkinchi_dunyo #No_2 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мунира, биласан сенда кўнглим бор. Агар хўп десанг, сенга совчи юбормоқчиман. Жамшид, тушлик пайти Мунирани йўлини тўсди —Мен билмайман. Уйдагилар хал қилишади. Мунира ерга қаради. —Ундай бўлса, эртага онангиз кундузги исмен эмас. Онам борса бўлади. Жамшид, Мунирага термулди. —Майли, мен борақолай. Ишларим қолиб кетди Мунира, Жамшидни айланиб ўтиб кетди. Мунирани юраги қинидан чиқай деди. 💫💫💫💫 —Ойи, бугун уйдамисиз. Мунира мактабга кетар олди сўради. —Ха уйдаман. Сен хам тез қайтиб кел, уйда иш кўп. Ўзи боришинг хам кўпам шарт эмас, битириб кетасан икки ой қолди. Латофатни жахли чиқди —Ойи, ўзи қачондан буён энди кетяпман. Мунис тез-тез боради, унга индамайсиз. —Кўп гапирма. Келиб хамир қориб, нон ёпасан. Кечга қолсанг хам ўзинг қийналасан мени ишим йўқ. Латофат, белидаги фартукни ечиб сўрига ташлади. —Хўп ойи. Келиб ўзим қиламан. Мунира, индамай кўчага чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Ўғлимни яхши танийсиз, бир жойда ишлайсизлар. Сизни қизингизни ёқтириб қолибди, шунга бир маслахат қилиб, ёшларни кўнглига қараб йўл тутсак дегандик. Зохида секин гап бошлади. —Нима, мени қизим хам ёқтирарканми ўғлингизни? Мени қора ишчига берадиган қизим йўқ. Манзилда адашибсиз. Овозини баландлаб гапирди —Қизишманг синглим. Ўғил болани моли кўчада, секин аста ишлари ўхшаб кетади хали. Акалари бор, қараб туришмайди. —Менга акаларини қўлига қараб ўтирадиган куёв керакмас Латофат, чўрт кесди. —Қизишманг, биз хам сиз ўйлаганчалик қўли юпқа одам эмасмиз. Ўзингизни хам ошиб кетган жойингиз йўқ, кўриб турибман. Хали қизингизни бойга бериб, бахтли бўлишини хам кўраман. Зохида ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб кетди. —Кўрасан хали, қанақа жойга беришимни... Латофат асабий бақирганча қолди.

#Oʻtkinchi дунё #No_1 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Уфф ойи, яна шу гапми? Қачон қарама пулни тежаб ишлатиш керак, даданг узоқда.. Бошқа гапни хам биласизми? Мунира минғиллади. —Тежаб ишлатсак, ўзимга нарса қилиб олганим йўқ, сепингни қилиш керак, ортингдан синглинг хам тайёр. Латофатни жахли чиқди. —Ахир бизни хам хаққимиз борку ойи. Бошқа қизлардек яшашга. Қўлимиздан келганча ишлаб пул топамиз, тийинигача олиб оласиз. Мунира тўлиб турган эди, аламини чиқарди. —Кўп гапирма. Хамма ишни қилиб ишинга жўна. —Мен бугун мактабга бормоқчи эдим. —Мактаб сени қорнингни боқиб қўймайди. Асабимни бузма, мен бугун смендаман. Сен ишдан келиб овқатларни қилиб тайёрла. Латофат сумкасини олиб чиқиб кетди. Мунира ғудуранганча ортидан гапириб қолди Тез ишини қилдида, ишга шошди. 🌿🌿🌿 —Дадаси, ишингиз ўхшамаса тез қайтинг. Нима қиласиз умрингизни ўтказиб? Буёқда қизларингиз тайёр. Мунира мактабни тамомлайди, совчилар келяпти. Латофат, Содиқга қўнғироқ қилди —Бораман, билетга пул қилиб олай. Бу ерда иш яхши эмас, қўшнилар бирга қайтамиз деб турибмиз. —Фойдаси йўқда бекордан юришни. Келсангиз шу ерда хам иш ўшанча, чиқиб ишласангиз хам харна бўлади. —Тез кунда бораман. Бу ерда бизни ишлатиб, пулимизни бермаяпти. Бизни алдаб кетишяпти. 🌿🌿🌿 —Муниса, анави ишхонадаги Жамшид нима деди? Мунира, Мунисани олдига ўтирди. —Сени сўради. Севиб қолганмуш ўргилдим.. Муниса энса қотирди. —Ростданми? Мунирани кўзлари чақнади. —Ха тинчликми? Туришингиз бўлакча? Муниса қошини учирди. —Э боре, сенга гапириб хам бўлмайди. Мунира, ўрнидан туриб чиқиб кетди. —Сен қизда бир гап бор... Муниса ортидан жилмайди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

Шаҳарлик ва қишлоқ болалари ўртасидаги фарқ. 😅

— Мен Дилядан ажрашиб бошқа биттасига уйландим кейин хотиним билан келишиб, туғруқхонага ташлаб кетган болани асраб олиб катта қилияпман ана у мени ӯғлим! Ботир болалар орасида ӯйнаётган болани кӯрсатди ,лекин хотиним болага унча кӯнгли йӯқ хаётим хаминқа дар. Ботир хаётини Нозимага гапириб берди.— Ӯзидан фарзанд бӯлмаслигини била туриб, буни Нозимадан яширганини, Диляни қармоғига илиниб қолиб кейин пушаймон қилганлигини бунинг учун Нозимадан кечирим сӯрашини юз истиҳола билан айтди. Улар анчагача худди қадрдон дӯстлардек гаплашиб ӯтиришди. —Ойижон энди кетайлик!— дадам ишдан келиб велигимни тузатиб бераман дегандилар Илхомжон Нозимани қӯлидан тортқилади— хӯп болажоним қани ӯйнаб бӯлдиларингми? кетдик Нозима ӯрнидан туриб болаларини қӯлидан етаклади.— Энди борайлик дадамиз ҳам ишдан чарчаб келадилар ишлари оғир! Ички ишларда терговчи бӯлиб ишлайдилар! Ботир тӯрт ӯғилни етаклаб кетаётган Нозимани орқасидан ҳавас билан термулиб қараб қолди. — Уни ич этини пушаймонлик деган дард кемириб адо қилаётганди. Тамом. Рухсора Раҳимова.

— Хаа— шундай дегин! —Ха ойижон шунақа наҳотки бизни фарзандимиз бӯлмаётганига мен айбдор бӯлсам?— унақа ӯзингни айбдор қилма қизим! —Холида ая ютиниб кӯйди. — Хаммаси Оллоҳдан насиб бӯлса хали орқа олдинг тӯла бола фақ..... ат енгиллик қилма! Сабрли бӯлгин! —Ботир акаям шунақа дейдилар ,лекин тӯйим булганигаям уч йил бӯлдида ойижон! —Нозима чуқур хӯрсиниб қӯйди. —Биламан жоним болам қӯлимиздан нимаям келарди?— дадангам сени ӯйлаб сиқилиб қолганлар —Хӯп агар сен билан бирга дӯхтирга боргиси келмаган бӯлса бирор сабаби бордир!— ахир эринг кимсан фалончи дӯхтир бӯлса! —Сенга гапирмаса! ,сени айбдор қилмаса!— худога шукур қилиб яшайвергинда!—ойижон мени Ботир акани бепарволиги қийнаяпти, гуёки у кишига фарзандни кизиғи йуқдек!— Э боре топган гапингни қара— ахир ким боласи бӯлишини хохламайди? — Ана сени гапингдан осмонам ранжиб, ёмґир қӯйиб юборди!— тур сӯрини кӯрпачаларини йиғиштир ичкарига кирайлик! Она бола ёмғирдан қочиб ӯзларини ичкарига уришди. Аслида Нозима бир икки кун онасиникида қолиш учун келганди,лекин кечга яқин Холида ая қизини уйига жӯнатиб юборди. — Шу куни Ботир нимагадир ишдан келмади ӯзи охирги пайтлар ишда кӯп ушланиб қоладиган оғир касали борлигини бахона қилиб хатто дам олиш кунлари ҳам ишга кетадиган одат чиқарганди— ю,бирор марта уйга келмай қолмасди. — Нозима туни билан минг бир ёмон хаёлга бориб, эрталабгача мижжа қоқмай эрини кутиб ӯтирди. Эрталаб хавотир бӯлиб тӯғри эри ишлайдиган касалхонага йӯл олди. Сураб суриштириб эри ишлайдиган кабинетни топиб секин эшикни таққилатганди ичкаридан киринг!— деган овоз эшитилгач қӯрқа писа ичкарига кирди. — Ботир хотинини бу ерга келишини кутмаганди — Нозима сен бу ерда нима қилиб юрипсан,—деди уни саломига алек олиб хаяжон билан. — Келмаганингизга хавотир олдим Нозима гуноҳ иш қилган боладек ерга қаради. —Ҳа ӯтир!— мен сени онангларникига қолгансан деб,,,ӯйлагандим ундан кейин оғирроқ касалим бор эди шунга боролмадим. — Хайрият— э, тинч эканнсиз,— ойимни биласизку қолмокчи эдим қӯярда қӯймай жӯнатиб юбордилар сиз яхши кӯрган қовоқ сомсани қӯлимга тутказиб! —Нозима хали гапини тугатмасдан эшик очилиб ӯзига бино қӯйган бир оқ халатли ёши йигирма бешларда хомиладор аёл ичкарига кириб Нозимага беписандларча қараган холда Ботирга суйкалди — Ботир ака уйга кетайлик нимагадир мазам бӯлмаяпти! —Хуп хозир!—Ботир саросимага тушиб нима қилишини билолмай қолди,лекин ӯзини дарров қӯлга олди— да танишинглар бу мени хотиним Нозима! —Оқ халатли аёл Нозимага шундай ӯқрайиб қарадики гуё уни кӯзлари тешиб юборгудек эди— Нозима бу мени бӯлажак хотиним Дилором Диля— биз яқинда фарзандли бӯламиз! Қолган гапларни уйга борганда гаплашамиз! —Нозима бир Ботирга бир уни қаршисида қорнини ушлаб кӯз кӯз қилаётган хонимчага қарадида ӯрнидан шарт туриб хӯнграганча йиғлаб эшикдан ӯкдек отилиб чиқиб кетди— Ботир— Нозима шошма! ,—деганча қолаверди. —Орадан саккиз йил ӯтди Нозима тӯрт боласини кечки салқинда уйларидан унча узоқ бӯлмаган ,, дам олиш "масканида айлантириб юрганди ногаҳон ӯриндиқларни бирида ӯтирган Ботирга кӯзи тушди. — Нозима индамай ӯтиб кетишни ӯзига эп кӯрмадида Ботирга салом берди. — Ваалейкум ассалом!— Нозима яхши юрипсанми?— сени учратаман,деб ӯйламагандим— мен хам ӯзингиз яхшимисиз? Ботир ака? —Болаларингни айлантиргани чиқан экансанда?— ха булар шунга одатланишган ,хар куни кечки пайт айланамиз тозза хавода. — Кӯп болали она бӯлипсанку?— шунақа Нозима кулди уни юзидаги қувончидан нақадар бахтли эканлигини билиш қийин бӯлмади Ботирга!— буниси каттаси Илхомжон бу йил учинчи синфга боради. — Нозима болаларини Ботирга таништирди,— демак бу эрини ӯғли Ботирни кӯнглидан биринчи шу гап ӯтди. Буниси Икромжон олти ёш, Шоҳжахон тӯрт ёш, Шоҳруҳ энди иккига тӯлади. — Сизникиларам катта бӯлиб қолишгандир? —Йӯқ Нозима ӯшанда Диля мени алдаган экан, кимлардандир ортирган боласини мени бӯйнимга илса мен ишонибман кейинчалик хаммаси аниқ бӯлди .

😨 Дадажон энди кетмайман Сафия дўстлари билан ўрмонга сайрга чиққанда ушбу дарахтни кўриб қолади ва ўз ўзидан уни қучоқлаб д
😨 Дадажон энди кетмайман Сафия дўстлари билан ўрмонга сайрга чиққанда ушбу дарахтни кўриб қолади ва ўз ўзидан уни қучоқлаб дадажон энди кетмайман деб ғалати товуш чиқарарди. Бундан ташвишга тушган дўстлари тез ёрдамга қўнғироқ қилишади. Тез ёрдам етиб келиб буни кўради ва дарҳол қочишларини айтади чунки бу.... Давоми😢😱👇🏻👇🏻

— Қӯшнини келинини қаранг! хали тӯйлари бӯлганига хеч қанча бӯлмай аллақачон иккита болали бӯлди! Ҳа энди бировга эрта бировга кеч дегандек— майли агар шунчалар шошилаётган бӯлсанг ана жавонда пул!—керагича олгинда, бориб даволан! —Нозима эрини бундай дейишини кутмаганди ,аксинча ҳа албатта бирга борамиз, мен сени дилингни оғритмаслик учун сенга шу гапни айтолмаётгандим,—дейишини кутганди. Демак хамма айб Нозимани ӯзида эканда, нахотки Ботирни ёши ӯттиздан ошияпти— ю,уни фарзанди хамон йӯқлиги қизиқтирмаса,бунчалар у бефарқ булмаса? —Эрини беписандларча жавобидан Нозимани кӯзлари беихтиёр ёшланиб ,кӯз ёши аралаш— мен ойимларникига бориб келсам майлими? ,деди пичирлаб. — Албатта бор! —Ӯзим олиб бориб келардим— у,курияпсанку иш кӯп, хатто туйиб ухлаб дам олишгаям вақт йуқ!— сен бор!— агар хохласанг майли бир икки кун ойингларникида қолишинг мумкин!— биламан зериккансан уйда ӯтириб! Ботир Нозимани эркалаб бурнидан чимчиб қӯйди— йиғлоқи яна ойингларникига бориб йиғлаб ӯтирмагин тушунарлими?— хали хаммаси яхши бӯлади! Бӯпти мен ишга кеч қолдим яхши бориб келгин! —Ботир Нозима билан хайрлашиб шошиб чикиб кетди. —Нозима эрини ишга кузатгач анчагача ӯзига келолмай ӯкириб, ӯкириб йиғлади . —Нароғдан бероқ тез тез ишларини қилдида бир икки кунга рухсат беришдику дея, онасиникига кетди. — Нозима онасиникига кириб келганда Холида ая невараси билан ховлини тӯрида айланиб юрганди Нозимани кириб келганиниям сезмади шекилли дарвозани тарақлаб очилиб ёпилганигаям эътибор бермади. — Ойи! —Холида ая овоз келган томонга бурилиб қарадида, қизини куриб хурсанд бӯлиб кетди.— Вой ойинг ӯргилсин— кел она қизим! Холида ая қизи томон ошиқди Нозима эса югуриб бориб ӯзини онасини қучоғига отди. Она бола анчагина кӯришишмаган экан узоқ бир бирларини кӯйиб юбормай кучоклашиб туришди. —Нозима онасини тер хиди анқиб турган юзларидан қайта қайта ӯпиб худди ёш боладек онасини қӯйиб юборгиси келмасди . — Ким билан келдинг? Куёвим яхшими?— Яхши ойижон яхши хаммалари — куёвингиз ишдалар кайнонам икки ойдан буён қизлариникида невара қараяптилар. — куёвингиз зерикдинг бориб дам олиб ойингни кӯриб келгин, деб икки уч кунга рухсат беришди. — Ҳа барака топсин куёвим, — ӯзим борай десам хамма ишда жиянларингга қарайдиган одам йӯқ!— нима қилай соғиниб ӯтиргандимда! —Қани кел ӯтирчи! Холида ая қизини сӯрига таклиф килди ёки уйга кирамизми? —Йӯқ шу ер яхши!— Нозима сӯрига чиқиб жойлашиб ӯтириб олди Холида ая қизини узоқдан узоқ дуо қилиб юзига фотиҳа тортди. — Куни билан чарақлаб турган офтоб бирпастда сӯнди— ю, осмонни қора булут қоплади. — Тур уйга кирайлик қизим! — хавони авзойи бузиқ яна ёмґир қуймасин! — Ойижон бир паст шу ерда ӯтирайлик!— нимагадир хеч уйга киргим келмаяпти! — Нозима негадир бугун бошқачароқ ишқилиб тинчликмикан? ё эри билан уришиб нетиб қолдимикан?— Холида ая кӯнглига келган гапдан ӯзи чӯчиб кетди ва қизини зимдан кузатди — Йӯқ Ботиржон унақа хотинини хафа қиладиганлардан эмас!— қизини турмуш қурганига уч йил бӯлди, бирор марта булсаям у ё эри ё қайнонасидан шикоят қилгани йӯқ, агар худо шугинагаям кӯп қатори биттагина тирноқ берганда эди хозир ундан бахтли аёл бӯлмасди. Холида ая ӯзига ӯзи далда бергани билан барибир кунгли қурґур хеч тинчимасди. —Йӯқ негадир бугун Нозимани кайфияти йуқ ,хар гал келибоқ ӯзини бирор ишга уриб онасини оґирини енгил қиларди. — Бир паст ӯтир деганигаям кӯнмай ,ӯзи йӯқ ердан иш топиб, шуни тугатмагунча тинчимасди, бугун эса на гапиргиси келади,на ӯтирган ӯрнидан тургиси. — Холида ая қизидан сӯрай деса ,Нозимани дилини ранжитиб қӯйишдан чӯчийди сӯрамаса ӯзини кӯнгли нотинч! —Нози тинчликми кизим негадир кузимга хафадек куринияпсан ё менга шундай туйилияптими? Тинчлик ойижон? —Нозима секин юзини буриб ёшланган кузларини ойисидан яширган бӯлди. — Менга қара!— сен қиз мендан бирор гапни яшираётган бӯлма таґин! —Йӯқ ойижон сиздан ниманиям яширардим!— фақат бугун Ботир акага бирга дӯхтирга борайлик десам,— мен соппа соғман ӯзинг бориб даволанавер дейишди шунга,,,— Нозима энди чинаккамига йиғлаб юборди. Давоми 17:15 да

ҚИСМАТ. Қайси миллат бӯлмасинки, турмуш қуришаётган ёш келин куёв никоҳдан ӯтишаётган вақтларида бир бирлари билан то умрларини охиригача хар қандай шароитда бир бирларига ёндош бӯлишликда яхши ёмон кунларида бир бирларини ташлаб кетмасликка аҳду паймон қилишиб ваъда беришар экан,лекин минг афсуслар бӯлсинки баъзи бир эр хотинлар ӯз берган ваъдаларига хар доим хам собит туришмас экан. — Нозимани ёшликдаги орзулари бир талай эди. У мактабни тугаллагач олий ӯқув юртларида ӯқишни давом эттириш,келажакда олий маълумотли бӯлиш, ӯзига муносиб йигит билан турмуш қуриб, вафодор хотин, фарзандларига яхши она бӯлиш эди.Инсон хар доим ҳам ӯзи хохлагандай яшамас экан. Нозима мактабни битирибоқ, уларни уйига қӯшни маҳалладаги Ботир дӯхтирдан совчи келди. — Ёши ӯттизларни қоралаб қолган Ботир дӯхтирни онаси айнан Назирани танлагани уларни оиласидагилар учун кутилмаган хол эди. — Нозима мен хали ёшман,ӯқимоқчиман! ,— деганига ҳам ота онаси қулок солмай совчиларга розилик бериб юборишди. Тӯгрида шундай тӯкин сочин оилага ким ҳам қиз беришни хохламайди. Уни устига куёв бӯлмиш шифокор, қадди басти келишган одобли ақл фаросатли йигит бӯлса. — Нозима аввалига йиґлади, ӯқийман! деб туриб олди,лекин онасини қистови билан ноилож Ботир билан учрашувга чиқди— ю— ӯзларинг биласизлар! деб индамай қӯяверди,чунки илк учрашувданоқ Ботир Нозимани кӯнглидан жой эгаллаб бӯлганди. — Қудалар тӯйни тезлатмокчи бӯлишганди,лекин Нозимани онаси— биз хали тӯйга таёр эмасмиз,иккита қиз чиқарганмиз кузгача таёргарлик кӯрайлик унгача қизимиз хам хеч бӯлмаса тикувчилик курсини тугатсин,деганларидан кейин қудалар ҳам тӯйни кузга қолдиришга рози бӯлишди. — Нозимани шаҳарда тикувчилик курсида ӯқиганлиги Ботир учун хам қулай бӯлди. — Ботир ишдан чиқиб, Нозимани тикувчилик ӯқув марказидан чиқишини кутиб турар улар бирга айланар,музқаймоқхӯрлик қилишар ва бирга қишлоққа қайтишарди. — Уларни бирга кӯрганлар хам хавас хам хасад билан уларга қараб қолишарди.Айниқса шаҳар курган Ботир нега энди шунча чиройли ӯқимишли қизлар турганда келиб келиб оддийгина бир қизга уйланаётгани уни ишқида ёнган қизларни хайратини оширгандан оширарди. — Ниҳоят кутилган, тӯкин сочинчилик куз ҳам келди. Кӯнгилдагидек тӯй ҳам бӯлиб ӯтди.Никоҳ ӯқилди. Яна бир бахтиёр оила қурилди. — Нозима Ботирни онаси ӯйлаганидан ҳам яхши келин бӯлиб чиқди.Чаққон озода, пазанда айниқса тилсиз. — Ботир ҳам хаётидан хурсанд Нозимани хурматини ӯз ӯрнига қӯяр сизлаб гапирган тили хеч сенга бормасди. — Хаёт шунчалар тез ӯтарканки бир пастда орадан уч йил ӯтиб кетди, лекин Нозима ӯзини қанчалар бахтиёр сезгани билан барибир юраги кемтик ахён ахёнда каттиқ оғрир эди.Бу оғриқни сабаби у хам бошқа келинлардек бола қучгиси, унга эркалаб алла айтиб суйгиси келарди. Нимагадир уларни фарзанди бӯлмаётганидан на қайнонаси ва на эри гап очарди— Нозима эса уларга айтишга ийманар хар дарди ичида кеча— ю, кундуз фақат худодан уни бахтини тӯкис қилишини сӯраб илтижо қилиб юрарди. —Ахири у чидай олмади, дардини секин онасига айтди. Онаси ҳам қизини кӯнглини синдирмаслик учун зӯрға чидаб, сӯролмай юрган экан Нозимани биринчи бӯлиб гап бошлаши айни муддао бӯлди. Она бола,,аёллар кансултацияси " шифокорига учрашишди ,шифокор аёл Нозимани анча текшириб савол жавоб қилиб, кейин эри билан биргаликда келиши кераклигини маслахат бергач Нозима ноилож эрига ёрилди. — Ботир ака мен билан дӯхтирга бораркансиз! — нима? қанақа дӯхтир ?— ӯзим дӯхтир бӯлсам,! Ботир Нозимани гапига мийиғида кулиб унга қаради. — Халиги бизни хам фарзандимиз бӯлиш учун иккаламиз бирга гениколог кӯригидан ӯтишимиз керак! анализ топширишимиз керак экан! Нозимни оғзидан бу гаплар зӯрға қалтираб, узилиб узилиб чиқди. Ҳа шунақа де!— Нозима биласанми ?— Ботир ишга кетаётганида уни орқасидан эшиккача кузатиб чиққан хотинини секин меҳр билан елкасидан қучди. Фарзандни эрта кеча бӯлмайди, ундан кейин мен соппа соғман сабр қил жоним! — ахир тӯйимиз бӯлганига уч йил бӯлди!— Энди Нозима пиққилаб йиғлади. Davomi 16:00 да

​Она кеттик шахар кўрсатай, Расхотидан асло ғам еманг. Она юринг шашлик оберай, Фақат болам ўзинг е деманг. ✍Қодир Қаҳҳор

Бир бахти кемтикка озгина бахтимдан улашсам нима бўлибти шунга ойижон? Ўғлингиз хато десам нотўғри бўлади, бир ярим кўнгилни бутун қилсалару ман шунча ҳурмат-эҳтиромни шунинг учунгина унутсам? Ойижон, мен у аёлни билмайман. Лекин шуни биламанки у ўз ўрнини билади. Ўз ҳурматини билади. Шу кунгача ҳатто борлигини сездирмади. Токи ўғлингиз ўзлари иқрор бўлмагунча. Ҳозир ҳам билишимни билмайди. Сизга айтадиганим шу. Қолган гаплар ётоғим остонасида қоладиган гаплар. Аллоҳга қасам мен бахтлиман ойижон. ---Қизим... Фариштам менинг!--Шафоат келинини қучоқлаб йиғлаб юборди. Эшикка суянганча турган Илҳомжон беихтиёр пичирлади: ---Ё қодир Аллоҳим, менинг пешонамга шундай солиҳа ва мўмина жуфти ҳалолни битганинг учун сенга беҳад ҳамдлар бўлсин. Номи покингга қасам, токи умрим бор экан уни кафтимда тутгайман. Тамом. Муаллиф: Зейл Лейла Мустафасайяр.

Кумушранг чет эл автомобилининг олд ўриндиғи эшигини Илҳомжон ўзи тушиб очди, келини Ферузахон эса қўлидан сумкачасини тутиб ўтиришига кўмаклашди. Мазза қилиб кабоб, ортидан музқаймоқ ейишди. Қайтишда Феруза эрига эслатди: ---Магазинга киришимиз керак дадаси."Болалар дунёси"га ҳайданг бегим. ---Эсимда, эсимда фариштагинам!-ойнадан хотинига жилмайиб қаради Илҳомжон ҳам.Шафоат кўнгли янада кўтарилди ва шубҳа гумонлардан асар ҳам қолмади. Магазиндан невараларига саралаб саралаб кийимлар олиб берди. Феруза ҳам ўғил болалар бўлимидан чиройли кийим кечаклар танлаб олди. Кечқурунга келини Шафоатнинг илтимоси билан енгилгина ширгуруч қилди. ---Илҳомжон ҳам яхши кўради. Сариёғли ва озроқ шакар билан ейди доим---табассум билан ўғлининг болалигини эслади у. ---Ман ишларим билан кетяпман. Сал кечроқ келаман ойижон. Хавотир олманг. Ўғлининг кеч бўлганда кийиниб чиқиши ва бу гапидан Шафоатнинг хаёлидаги шубҳа-гумонлар яна уйғонди. Муножот бугун боламнинг туғилган куни деган эди шекилли? Наҳотки?... Боланинг кўз-қошлари онасига тортган, лекин жингалак сочлари, лаблари, бурни... Шафоатнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. ---Кечликда қаеққа болам? Ширгуруч қилди келин. Еб кетсанг бўларди--дея олди зўрға. Ширгуруч ҳам татимади. Феруза ошхонадаги ишларини саранжомлаб болаларини тинчитиб бўлгач уни ёнига чақирди. ---Лаббай ойижон. Нега бирдан кайфиятингиз тушди? Кийик ўти дамладим.---хушбўй чойни пиёлага қуйиб узатди Феруза. ---Қизим, Сизни келин қилди олиб келгач айтган гапларим эсингиздами?---синовчан боқиб сўради Шафоат. ---Эсимда ойижон. Бир умр қулоғимга қуйганман.--кулимсираб жавоб берди Феруза. Келин бўлиб тушганига уч тўрт ўтгач Шафоат Ферузани ўтқизиб шундай деган эди: ---Сизга ақл ўргатиш, мароқ ўқиш ниятим йўқ қизим. Бева бошим билан бировдан кам қилмай ўстирдим боламни. Ўзим бахт кўрмай умрим ўтди. Бахтим Илҳомжон, Сиз ва фарзандларингиз энди.Бир бирингизга бахт улашиб яшанг.Нафақат бир бирингизга, агар имкон топсангиз ҳар бахтга муҳтожга бахт улашиб яшанглар. Ширин сўз билан, меҳр билан, оқибат билан. Бир чимдим меҳр кимни ўлдирибти? Бир бахти кемтикка озгина эътибор улашилса қачон камайиб қолибти? Агарда ўғлимдан камчилик ўтса аввало менга айтинг болам. Гапимиз кўчага чиқмасин.Яна бир гапки бир бирининг каму-камбуди, камчилигини тўғрилаб, кечириб кечирилиб яшамаса эр-хотинлик, муқаддас никоҳ ҳурмати қайда қолади боламжоним? Сизга гапим шу. Ҳар не гап сўз бўлса эрингиз билан ётоғингиз эшигидан чиқмасин. Ман билан паст-баландлик бўлса дарвозадан чиқмасин қизим. Феруза ҳақиқатда бу гапларга, пандларга амал қилди. Ўз навбатида Шафоат ҳам яхши қайнона бўлди, Илҳомжон эса ҳар бир аёл орзу қилгувчи эр. Шу пайтгача ораларига совуқчилик тушмади. Лекин бугун Муножотни кўргани ва Илҳомжоннинг айнан шу бугун "иш" и чиқиб қолиши тобора дилини хира қилиб борарди. Шу сабаб келинини саволга тутди. ---Раҳмат қизим. Агар мени она ўрнида кўрсангиз алдаманг. Илҳомжон... Илҳомжоннинг бежо қадамини сезганмисиз? Яъне айтмоқчиманки Сиздан бошқа аёл... ---Йўқ ойижон! Йўқ! Ўғлингиз ҳаром юрганларини сезмаганман. Хотиржам бўлинг.--чўрт кесди Феруза. Лекин кўзларини олиб қочди. Шафоат ҳам кам нарса кўрдими бу ҳаётда? Келининг кўзига қалққан ёшни илғади. --Ҳаром юрмаган экан, хўп. Ҳалолчи? Яна бирор ҳалоли борми? Ростини айтинг, қаерга кетди ҳозир у? Феруза аста бошинии кўтариб қайнонасининг кўзларига қаради. Нигоҳлари маъсуму-маъюс, лекин барибир жилмайишгада ўзига куч топиб деди: ---Ётоғимдаги гапни ўша ерда қолдириб чиққанман ойижон. --Мен сўрасамчи болам? ---Сиз сўрасангиз... Ойижон...Келин бўлиб тушганимга олти йил тўлди. Муҳтожлик кўрмадим. Еганим олдимда, емаганим кетимда. Сиздан иззат, меҳр кўрдим. Ўғлингиздан эса ҳурмат, муҳаббат. Муқаддас никоҳ ҳурмати, бир аёл бахтлиман дея олиши учун нимаики керак бўлса барини муҳайё қилдилар. Сиз ҳам мени энг эрка ва бахтли келин қилиб эъзозлаяпсиз? Эсингиздами, бахт улашиб яшанглар дегандингиз.......

Енгилгина товуқ шўрвани қошиқда ичириб ҳам қўйди. Муҳайё ҳам Шафоатнинг кийимларини алмаштириб, ювиб дорга илди.Эрталаб ширгуруч, пешинда товуқ шўрва қилди. Ҳар замонда кириб ҳол сўраб турди. Фақат Муножотгина кўринмасди. Икки кундан сўнг сал ўзига келгач уни суриштирган эди Муҳайё уни ҳайратлантирган жавобни берди: ---Муножот кеча кечки рейсга билет олиб уйга учиб кетди опа. Шафоат ҳанг манг бўлиб ўғлига қаради. У худди ҳеч нима бўлмагандай лимончой тайёрларди. Орадан уч тўрт ой ўтиб Шафоат ва Илҳомжон ватанга қайтишди. Шафоат кичик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи очди. Илҳомжон Россияда Авиация олийгоҳини тугатган, бирмунча аэропортда ишлаган ҳам эди.Ҳам ишлаб ҳам ўқигани асқотди.Чет эллик тажрибали мутахассислар билан ишлагани сабаб ўз соҳасининг энг олди мутахассисларидан бири бўлишга ҳам эришган эди. Мутахассислиги бўйича ишга кирган Илҳомжон бошлиқлар назарига тушиши сабаби ҳам шу бўлди ва тез орада раҳбар лавозимгача кўтарилди.Кунлар тинч ва осуда ўтар, баъзан Шафоат оиласига, келини билан ўзининг иноқ-тотувлигига, ўғли ва келини бир бирини севиб ардоқлашига кўз тегишидан чўчир ҳам эди. Шунақа пайтда эсига Муножот тушиб кетар, кўксининг бир чети ғижимлаб оғригандай бўларди. Муҳайё билан телефонлашиб, хабарлашиб юришувди, уч йил олдин ватанга қайтаяпман деганича у ҳам жим бўлиб кетди. Қаерда бўлишса ҳам тинч бўлишсин деб қўярди шунақа пайтда Шафоат. Мана тўрт йил ўтиб ўз шаҳрида лоп этиб олдидан Муножот чиқиб турибти. Унинг қўлидан ушлаб турган болакай Шафоат ўзига тикилиб қолганини кўриб илжайди ва қўлидаги ўйинчоқ милтиқни унга ўқталиб нишонга олаётгандай бир кўзини юмди. Беғубор гўдакнинг бу иши ўртадаги ноқулайликни кўтариб юборди. Шафоатнинг болани юзидан ўпиб тим қора жингалак сочларини эркалаб тўзғитди. ---Исминг нима ширинтой?-ерга чўнқайиб болани бағрига босганча сўради. ---Ойзубек-жавоб берди бола бегонасирамай. ---Ўзингникими?Турмушга чиқдингми? -болани бағридан бўшатмай Муножотга савол берди Шафоат. ---Ўзимники. Бугун туғилган куни опа. Тўртга кирди бугун полвоним.--жилмайиб жавоб берди Муножот. Шафоат Мурожотнинг қўйинг унақа қилманглашига қарамай сумкачасидан ҳамёнини олиб бир даста пул олиб болага тутқазди. Қўл очиб дуо қилди: ---Умринг узоқ бўлсин болажоним. Илоҳим мартабанг улуғ бўлсин. ---Ойижон, бугун дадамам манга совға ойиб кеядия а?Кейин бизни йестоянга ойиб боядийа ааа? Маша бийан Медведам кеяди а?--Муножот кичкина Орзубекнинг саволларига жилмайиб кўзини юмиб тасдиқлаш билан жавоб бериб Шафоатга юзланиб деди: ---Майли бўлмасам опажон. Сизни кўрганимдан ман ҳам хурсандман. Аллоҳимнинг паноҳида бўлинг. Хайр. Унинг ортидан қараб қолган Шафоатнинг кўнгли аланечук бўлиб кетди. Мендан хафа деб ўйлади у. Мана ўзи ҳам она бўлибти, энди тушунар дея ўзига ўзи таскин берди. Лекин нега Муножот бу ерда, Бухорода? Болакай дадам келадилар дедими? Ёки Илҳомжон?.... Йўғе... Бирор куни уйда тунамай қолмайди. Хотинини кафтида тутиб ардоқлайди. Рўзғорини тимдай тўкин қилиб таъминлаб қўйибти. Кўчадан кўнгли тусаганни танлаган эркакда хайр барака бўлмайди аввало. Сўнг ҳеч йўқса ҳафта, икки ҳафтада бир уйга келмайди. Илҳомжонда булар асло кузатилмади шу кунгача. Келини ҳам миннатдор эридан ҳам, Шафоатдан ҳам. Шафоат ҳам келинини қизидан ортиқ кўрадида ахир. Пазанда, ораста, саришталиги бир келин бўлса, бамаънилиги, боҳаёлиги ва тарбияси бир келин ахир унинг! Йўқ, Илҳомжон ҳатто Муножотнинг бу ердалигини билмаса ҳам керак. Юрагига ғулу солган хавотир босилгандай бўлдию барибир кўнглига келини билан бир суҳбатлашишни тугиб қўйди. Хаёлини қўл телефонининг жиринглаши бузди. Келини қўнғироқ қилаётган эди. ---Ўғлингиз, болалар билан музқаймоқхўрликка чиқдик ойижон. Сиз ҳам ишингизни битиргандирсиз. Қаердасиз? Ҳозир бориб сизни ҳам оламиз ва бирга қаҳвахонага борамиз ойижон. Шафоатга ҳам келининг яхши кайфияти юқиб юзига табассум югурди ва хуш кайфиятда қаердалигини тушунтирди....... Давоми 13:00 да

---Эрим гиёҳванд чиқса ҳам яшар эдим мен. Норастам бўйимда нобуд бўлиб, ириб кетиши эримнинг қорнимга аямай тепганининг асорати эди. Шунинг орқасидан ортиқ фарзанд кўролмаслигим ҳам уларнинг айби. Туғмас деган тамға билан чиқиб кетдим ўша уйдан. Менга у хонадон, у ҳаётдан ҳеч нима керак эмас. Хуш келибсизлар. Энди хайр, илтимос кетинглар. Муаззам кўз ёшларини артиб ердан кўз узмас эди. Салтанат яна ҳужумга ўтмоқчи эди Муножот оғзини ёпди: ---Ўша тақинчоқларни шундоқ кўчага ирғитиб кетаверинг. Аллоҳим бир муҳтожга илинсин. Худо хайрингизни берсин, адо бўлган юрагимни янада адо бўлмасин десангиз, худодан хабардор бўлсангиз қайта оғиз очманг. Хайр!!! Муножот шахд билан бориб эшикни очиб қўйди ва бўла қолинглар дегандек қаради. Ноилож икки аёл қўзғалишди. Улар кетгач Муҳайё ҳамон эшик олдида бошини эгганча турган синглини қучоқлаб ҳўнграб йиғлаб юборди. ---Кошкийди поччангга қўшилиб мен ҳам ўлсайдим! Кошки эди мен ҳам ўша машинада эзилиб ўлай эди! Сани, сандек фаришта синглимни бахтсизлигингни кўрмасам эди! Муножоооооотттт..... Шафоат тахтадек қотиб қолган эди.Эшик олдида ҳайрон бўлиб Илҳомжон турарди... Шу воқеадан сўнг Шафоат Муножот ва Муҳайё билан яқинлашди. Муҳайёнинг эри автоҳалокатда ҳалок бўлиб икки қизи билан тул қолган экан. Муножот эса докторлар фарзанд кўришига умид йўқ дейишгач эрининг таъна дашноми сабаб устидаги бир сира кийими билан чиқиб кетганини Муҳайё йиғлаб йиғлаб айтиб берди.Илҳом ҳам уларга ҳурмат билан муносабатда бўларди. Айниқса Муножотга илиқ муомала қилиб кўнглига қарарди. Уларнинг қарийб тенгдошлиги учун бир бири билан чиқишиб кетганига Шафоат ҳам суюнди. Муножотнинг туғилган кунини ҳатто биргаликда қаҳвахонада нишонлашди. Ўша куни сезди Шафоат... Илҳомжоннинг меҳрли қарашларини, Муножотнинг ҳам бироз ҳаё ва яна бироз ҳадикли нигоҳларидаги илиқликни сезди. Лекин ўғлининг вақтида ишдан келиб кетиши, муносабати одоб-ахлоқ доирасидан чиққанини сезмагани учун ҳам унча аҳамият бермаган эди.Бир куни Илҳомжон дабдурустдан... Муножотни иккинчи хотин қилиб олмоқчилигини айтганда эси оғиб қолай деди. ---Менга рухсат беринг онажон. Озгина меҳр, бироз эътибор кимни ўлдирибти? Сиз рози бўлиб дуо берсангиз хотинимни ҳам, Муножотни ҳам бахтли қиламан. Менга ишонинг онажон!--Илҳомжон қаршисида қўлларини кафтлари орасига олиб кўзига мўлтираб рухсат сўради. ---Сен бола жинни бўлибсан!---жаҳл билан қўлини тортиб олди Шафоат.--Иккита гулдек неварани туғиб берган, ҳалолу пок келинимнинг устига уйланишингга ҳаётда рози бўлмайман. Бу гапни бир айтдинг, иккинчи айтма! ---Онажон... --Бас!!! Қайта бу ҳақда оғиз очма! Илҳомжон маъюс бош эгганча қолди.Бу воқеъадан кейин Шафоат тез орада бошқа ижарахона топиш тараддудига тушиб қолди. Бундан хабар топган Илҳомжон онасини тинчлантирди: ---Хотиржам бўлинг онажон. Ишончингизни суистеъмол қилмайман. Бир ўзингиз бева бошингиз билан мен ва синглим учун ўт-олов ичидан ўтиб яшайсизу, Сизга қарши борармидим мен?... Русга келганида танишиб қадрдон бўлиб кетган Вера холани кўришга бордию ўша ерда бор ҳақиқатни билди. Вера хола Илҳомжон ишлайдиган автобазада ҳисобчи бўлиб ишларди. ---Ўғлинг яхши қиз билан яшаётганидан хурсанд бўлдим. Ишхонамиздаги татар Гизат никоҳлаб қўйибти. Жудаям, жудаям яхши қиз экан. Вера холаникидан оёғини зўрға судраб қайтди ўша куни. Ошхонада Илҳомжон овқат еб ўтирар, Муножот унинг қаршисида ўтирганча ниманидир завқ билан ҳикоя қиларди. Шафоат эшик кесакисига беҳол суяниб қолди. ---Нимага бу ишни қилдинг сен? Нима қилиб қўйдинг?!--йиғи аралаш шивирлади у Илҳомжонга қараб.---Ойни этак билан бекитиб бўлмаслигини билмасмидинг? Эртага бу гап қудаларимга, келинимга етиб борса мани ўлганим шуку бадбахт?! Ўғлини тарбиялай олмапти деган таънани манга юклайсанми энди?! Шафоат дод солиб йиғлаб юборди. Илҳомжон айбдорона бош эгиб турар, Муножот юзини қўли билан бекитиб ўксиб ўксиб йиғларди. Қон босими ошиб кетган Шафоатга ўша кеча тез ёрдам чақиришди. Икки кун ишга боролмай ётди Шафоат. Ўғли ёнидан жилмади. Қанча койимасин, қанча урушмасин миқ этмай ҳали лимончой ичирар, ҳали оёғини уқалар, ҳали дорисини ичириб қўярди...... Давоми 12:25 да

БАХТ УЛАШИБ ЯШАГИН БОЛАМ. Муножот билан шундоқ юзма юз тўқнашди. Ҳар нени кутган эди, лекин Муножотни бу ерда, Бухорода учратиш етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди. Кўз кўзга тушди. --Сен?! Бу ерда?!...Муножот!!!-Шафоат баланд товушидан ўтган қайтган шу томонга қараганини сезиб ўзини босиб олишга уринди. Юзи дув қизариб кўзларини айбдорона ерга тикканча паст овозда салом берди қиз унга. Шафоат ҳам овози титраб алик олди. Тўрт ёшлар чамасидаги жингалак соч, дўмбоққина болани етаклаб олган Муножот секин бошини кўтариб қаради. Бир киприк қоқса бас, кўз ёши тўкилиб кетади. Ўрта бўйли, кулча юз, кўзларида доим маъсумлик ва лабларида ширингина ним табассуми бор бу дилкаш қиз билан Шафоат Русда танишган эди. Тўғрироғи бир ижарахонада яшашарди. Шафоат ўғли Илҳом билан яшайдиган уч хонали квартиранинг бир хонасини ижарага олиб кўчиб келган Муножот ва опаси Муҳайё билан унча танишиб ҳам улгурмаган эди ўша икки аёл келгунча ўшанда. Ўз ташвиши билан бўлибми,табиатан токи биров ўзи айтмаса шахсий ҳаётини суриштирмагани учунми Шафоат бу опа сингиллар ҳақида деярли ҳеч нима билмасди. Саранжом саришта, озодагина ва тежамкорлиги мақтовга лойиқ қизлар билан ошхонада қаҳва ичиб у ёқ бу ёқдан суҳбатлашишардию лекин ҳеч шахсий ҳаёти мавҳум эди унинг ҳам, қизларнинг ҳам. Токи иккита аёл суриштириб келмагунча Муножотни. Иккови ҳам кўринишидан Шафоат билан тенгдош эди аёллар. Ҳижоб ўраган бўлишмаса ҳам ўзбекона узун куйлак кийиб ҳарир шарфни елка оша чиройли ўраган аёллар қимтинибгина ичкари киришди Муҳайёнинг таклифи билан. ---Меҳмон келди опажон. Сиз гаплашиб ўтиринг, ман чой-нон қилгунча. Қудаларимиз бўлишади.Муножот ҳозир кеп қолади. --чақирди хонанинг очиқ эшигидан Муҳайё. Шафоат ҳам рўмолини ўраб уларнинг қошига чиқди . Аёллар иккови баравар ўрнидан туриб фарғонага хос "Эсонмисиз?" деб кўришишди. Улардан бири ўзини Муаззамхон,иккинчиси Салтанатхон деб таништиришди.У ёқ бу ёқдан гаплашиб ўтиришди. Аёлларнинг иккалови ҳам Москвада, кўп қаватли уйларда консьержа (уйга кириб чиқувчиларни назорат қилувчи ва тозаликни таъминловчи) бўлиб ишлашаркан. ---Муножотхон келинимиз бўладилар.--деди ўзини Муаззам деб таништирган аёл аллақандай тушкунлик,маъюслик билан.Ишдан келган Муножот аёллар билан илиқ кўришган бўлсада уларни кўргани ҳамон бироз ўзини йўқотиб қўйганини сезди Шафоат. ---Сиз билан гаплашиб олайлик деб келавердик Муножотхон.--деди Муаззам худди гуноҳ иш қилган одамдек мўлтираб. Шафоат улар гаплашиб олишсин деган мақсадда ўрнидан туриб чиқишга чоғланган эди Муножот тўхтатди: --Ўтиринг Шафоат опа. Илтимос, ўтиринг!... --Ўтираверинг синглим. Яширадиган,уялалиган гапмас. Тақдир эканда...-Муаззам ҳам хўрсиниб уни қолишга ундагач қайтиб ўтирди. Нимадир демоққа неча бор чоғланган Муаззам ичидагини ташига чиқариб ҳеч айтолмаётгани кўриниб турарди.Муножот ҳам бетоқатланиб дастурхон четини асабий ҳимариб ўтирарди. Ниҳоят Муҳайё сабри чидамай сўради: ---Ишқилиб тинчликми Муаззам опа? Муножотни шунчаки кўриб кетай деб келмагандирсиз? ---Муҳаёхон, синглим..Ўзингиз хабарингиз бор, Муножотхон уйдан чиқиб кетганда на кийимларини, на тақинчоқларини олиб чиқмади.Тақинчоқларини олиб келгандик. Бувам (онам демоқчи) Фарғонадан бервориптилар.----деди Муаззам. Гапираётиб Муножотга қараб қараб қўярди у бир нимадан ҳадиксираётгандай.Муножот ҳақиқатда асабийлаша бошлади. Бармоқлари титраб, лаблари пир пир уча бошлади. ---Тақинчоқларни олиб келдим денг опа?--истеҳзоли кулди Муножот. Илкис бошини кўтариб Муаззамтик қараб сўради: ---Ўша уйда қолган асабларим,қадр қийматим, умид-ишончларим, ҳеч йўқса кўз ёшларимни олиб келмадингизми? Муаззам бошини эгиб жим қолди. Лекин шу пайтгача жим ўтирган Салтанат бўш келмади. ---Энди бу тақдир Муножотхон! Биров шундоқ бўлсин дебтими? Жияним ҳам Сизга не орзу умидлар билан уйланган эди. Умри шундоқ ўтмайдику? Ман Рисолатхон қизимни беряпман мана. Қизим ҳам эри гиёҳванд чиқиб бахтидан куйди. Икки ёрти бир бутун бўлишар дедик. Энди... Энди рози бўласиз ўргилай. Муҳайё кўзи хонасидан чиққудек бўлдию лекин Муножот ҳамон сокин эди....... Давоми 11:00 да

Тарбия кўринмаса ҳам, бор-йўқлиги билинади...

Дўстёр Дилноза кетгач бироз муддат чидадию аммо барибир жирканч ишларининг хумори тута бошлади. Шахарга борай деса пули етмас
Дўстёр Дилноза кетгач бироз муддат чидадию аммо барибир жирканч ишларининг хумори тута бошлади. Шахарга борай деса пули етмаслигини ўйлаб қони қайнаб юрганда Мамарасул ўртоғи икки маҳалла наридаги бузуқ аёлнинг манзилини берди. Ёши каттароқ бўлса ҳам нафси ҳакалак отган Дўстёр парво қилмади. Ўша аёлни зиёрат қилишга борди. Роса икки кунлик меҳмондорчиликдан кейин ярим кечаси уйига қатди. Ўликдек уҳлаб тушга яқин уйғонди. Шунда ҳам онаси уйғотди овқат еб ол деб. Дўстёр гўё ишлаб чарчаган одамдек тўнғиллаб тўнғиллаб хожатга ўтиб кетди. Аммо икки дақиқа ҳам ўтмаси унинг бақириғи бутун ҳовлини тутди. Тушлик қилиш учун келган Шохжахон уят бўлса ҳам акасининг ортидан хожатхонага кирдию жойида қотиб қолди......

​Ҳар доим ичиб алкаш деган номни олган дадам бу сафар хам келибок ичишни бошлаб юборди. Эрталабгача бўлган маишатбозликдан сўнг бошини кўтаролмай қолганди.Биз сахар туриб Шахло билан  намоз ўкидик. Охирида дадам ичмай қўйишларини дуо килиб фотиха ўқирганмиз жойнамоз устида дадам бизни оркамиздан келиб махкам кучоқлаб олди. - Она кизларим! Отин кизларим! Олтин қизларим! Оймомаларим! Ақлли қизларим! Мен эси йўқ дадасига дарс бўлган кизларим! дея дадам тинимсиз айтиб айтиб йиғларди. Шовкинни эшитиб ойим кириб келди. Биз худди жиноят устида қўлга тушгандай эдик. Шахлоям мен хам дир-дир титрардик. Ойим бир паста жаврашга тушди. - Кимдан ўргандинглар намоз ўқишни а? Кимдан! Чеварчилик баҳона Ойша хола ўргатяптими а? Вахобий бўлиб кетдиларингми? Энди сенларни деб камалиб кетишим колувди! - Юм оғзингни шаллақи! дадам онамга ургудек ўшқирди. - Бу сафар уй ўзгарганидан билгандим. Ҳаммаёқ саришта озода бўлгандан билгандим. Менинг кизларим ақлли! Қизларим катта киз бўлганини кўрмаяпсанми?! Уял онаси! Уял! Ҳали юзингни ювмай намозхон кизларимга бакиряпсан! Ойим билан дадам уришиб турганларида мен кўчани, Шахло ховлини супиришга тушдик. Нонушта тайёрлаб хаммамиз ўтирдик. Дадамнинг мастлиги таркамаган халиям йиғларди Ойинг мени качон нонуштага чакиргани эсимда йук! Шундай кизларни берган Аллохга хамд бўлсин! Мен ҳам намоз ўқийман! Ичмайман! Энди хеч ҳам ичмайман! Лайло кизим сенга нима олиб берай айт?! дерди. Мен хайрону лол эдим. Чунки ҳозир 8-синф бўлсам шу ёшгача отимни шумкадам деганини эслайман. Бугун хатто нима олиб берай деб сўраяпти. - Машина олиб беринг тикадиган дедим. - Қанакасидан? деди дадам. - Ойшахолани келининикидан! - Мен билмайман кизим, яхшиси эртага бозорга бирга борамиз хўпми она кизим?! Шундан кейин дадам бошка ичмади. Менга машина олиб бергани учун уйда тика бошладик. Мактабни тугатганумча уйда ўзгариш катта бўлди. Дадам уйимизга парник (иссиқхона) килди. Албатта Жахонгиракамнинг маслахати билан. Ойим ва биз учун тикув цехи очиб берди. Энди ойим ишламасди, чунки парник ва цехдан мўмай даромад бор эди. Мактабни тугатган йилим Жахонгирака мени учрашувга таклиф килди. Ҳушим бошимдан учди. Албатта Шахло билан бирга чикдик. Шахар айландик. Кафега кириб овкатландик. - Лайло, Шахло, сизлар менга сингилдексизлар! Шу пайтгача сизларга факат акаларча муомилада бўлдим! Ва бундан бўёғигаям шундай бўлиб колади. Яқинда мен уйланяпман. Лекин акалигим ўз ўрнида қолади. Ёки энди гапимга кирмайсизларми? Бўғзимга бир нарса тиқилди. Унсиз йиғладим. Шахлоям. Ҳа мен Жахонгиракани севардим. 5-синфлигимданоқ хозиргача.шунинг учун айтганига сўзсиз итоат килардим. Индамай ўрнимдан турдим. Уйгача бир сўз демай келдик. Уйга кириб юм-юм йиғладим. Шахлоям... Ҳа Жахонгиракани икимиз ҳам севардик. Лекин, у бизга севаман демаган, уйланишга ваъда бермаган, факат яхши киз бўлишимизга йул кўрсатди. У бошка йўл хам тутиши мумкин эди. Уйда хеч ким йўқ пайтлар жуда кўп эди. Ойим биз билан иши йук эди... Агар Жахонгирака бўлмаганда битбосган иккичи Лайлолигимча қолармидим... Ҳозир кимман сочлари узун, чевар, иболи намозхон қиз деган мактовни олган кизман. Бунга сабаб Жахонгиракаку... Хаммаси ўтди кетди... Совчилар қуршовида колган дадам яхши оилага Шахло иккимизни овсин қилиб узатди. Ҳозир ёшим 30-дан ошди. Ўтган кунларимизни халиям щирин хотира килиб эслаб турамиз. Ҳозирги кизларнинг номини ёмон отлик килаётган йигитларга Жахонгир акани ўрнак қилиб кўрсатгим келади... Лайлонинг мактубини Назира Қодирбек оққа кўчирди.

Шошилиб уйга кириб кийимларимни алмаштирдим. бизга бу одат эмасди. Чиксам Шахло супиряпти. Жахонгирака кувир ковлаш билан банд. - Сув исит деди. Ҳайрон бўлдим. Яна кир юваманми деб - Қиз бола хар куни бош ювиш керак. Шунда сочи узун бўлади деди. Мен сочи узун кизларни яхши кўраман деди у атай айтгандай эди. Бит босиб юришимизи билиб гапиргандай уялиб уйга кириб кетдим Мен эртага қувурдан хабар олгани чикаман. чакириб юрмаларинг деди чикип кетаркан... Энди у хар куни бир марта бизикига чикадиган бўлди. Секин аста мактабга озода кийим билан бориб келибок бош ювиш ховли ва кўча супириш одат тусига айланди. Мактабдан ёзги каникулга чиққанимизда Жахонгирака уйларига чикиб келинойисидан тикишни ўргатишини илтимос килинглар деди. Келинойиси уйда бир нарсаларни тикар сўнг ўзини синглиси бозорга опчикиб сотар эди. Биз чикдик. Хурсанд бўлиб кутиб олди. Болачаларга иштон тикаркан тайёр тикилганларни тозалашни буюрди. 2-соат карашиб чикдик. Биз уларнинг уйларига кирганимиздан хурсанд эдик. Уйлари худди қасрга ўхшарди. Жуда бой оила эди. Лекин, келинлари хеч бўш ўтирмас эди. Биз кунда чикиб турдик. Тикишни ўргатмагач чикмай қўйдик. Кейин ўзи чакирди. - Қарашиб турсаларинг қилган ишларинга пул бераман деди. Шундоқ ҳам уйда бекорчи эдик. Шунинг учун жон деб рози бўлдик. Ойим бизга хеч пул бермас, лекин, нима десак олиб берарди. Шундай килиб харкуни чикиб карашадиган бўлдик. Биринчидан қўлимизга пул олардик, икинчидан Жахонгиракани кўрардик. У ҳар сафар чиққанимизда сура дуоларни ёзиб қўлимизга берарди. Биз уни эрталабгача ёдлардик. Ойим бизнинг уйда нима килишимиз билан кизикмас уй ишларини килганимизга хурсанд бўларди холос. Мактаб даври келди. Бу йил биринчи марта узун сочларимиз билан мактабга бордик. Мактабдан келиб қўшниникига шошилдик. Лекин, Жахонгирака - Факат бир соат карашинглар! Энди бундан кейин мактабдан келиб ишини килиб бўлиб соат 4-да чикиб 5-да кетинглар деди. Бараварига - Хўп дедик. Биз хеч дарс тайёрламас эдик. Энди кунлик режаларга дарс тайёрлаш ҳам қўшилди. Аста-секин овкат килишниям ўргандим. Нон ёпишниям уддаладим. Мактабдаги баҳоларимиз ҳам яхшиланди. Нафакат синфдошлар, ҳатто ўкитувчилар хам хурмат кила бошлашди. Эрталаб туриб кўча супургани чикардик. Чунки соат 6-да Жахонгирака югургани чикарди. Ойим менинг ақлли қизларим деб ўзида йук хурсанд, ўргатмасам ҳам ўзларидан билиб қилишяпти дея кир ювиб овкат килишимни купиртириб мактанарди. Аслида бу ишларни Жахонгирака учун килишимни сезмасди. Бир куни Жахонгирака намоз ўкишимизни бошлашимизни буюрди. Мен билмайманку дедим. - Ҳеч қиси йук, сураларни биласан, онамнинг олдига чик деди. Ойша хола Жахонгир акани онаси росаям яхши хотин. Лекин, онам билан оралари яхши эмасди. Билмадим нимага... Хуллас Ойша холанинг олдига Шахло билан чикдик. Мақсадимизни тушинтирдик. Ойша хола ажабланибВой товба бу кизлар кимга ўхшади а? Онасиям отасиям кулоғига шу ёшдаям гап кирмайдию, бу кизларга акл каердан кирди. Тилло қизларим отин кизларим эрталаб сахар чикинглар, бирга укиймиз хопми? деди. Биз хурсанд булиб уйга кайтдик. Эрталаб ойим ухлаб ётганда секингина Ойшахоланикига чикдик. Ойша хола алкаб алқаб дуо килиб намоз ўкишни ўргатди. Бир хафта катнаб уйда ўқийдиган бўлдик. Ойим эса ҳамон бехабар эди. Дадам бу киш хам  келмади. Орадан кунлар ойлар ўтди. Бизга намоз ўқиш хам одат тусига айланди. Чеварчиликниям аста секин ўрганардик. Жахонгирака харкуни бир махал чикар качон кайси пайт чикишини билмас эдик. Шунинг учун уй ва ховлини тоза тутишга харакат килардик. Мактабдаям аълочилар сафига чикандик. Қўлимизда доим пул бўларди. Шунинг учун мактабда йиғиладиган чикимларни ойимдан сўраб ўтирмасдик. Икки йиллик ўзгаришлардан хамма хайрону лол, Жахонгираканинг бизни тарбиялаганидан хеч кимнинг хабари йўқ, чунки буни сир бўлишини бизга каттик тайинларди. Биз Жахонгиракадан айрилмаслигимиз учун айтганини килардик. Қиш келди. Дадам келди. Келган куни уйни мехмон босди....... Давоми 8:00 да

Лайлонинг мактуби. Мен у пайтда кичкина қиз эдим. 5-синфда ўқир эдим. Оилада 3-фарзандмиз 2-қиз ва 1-ўғил. Синглим мендан 1-ёш кичик. Укам бу йил мактабга борганди. Менинг умуман ўртоғим йўқ эди. Тўғрироғи мени ҳеч ким ўртоқ қилишни хоҳламасди. Доим кийимларим кир, сочимни бит босган, ҳамма баҳоларим 2,3-дан иборат эди. Адашмасам синглим хам шу эди. Дадам россияда ишларди. Эрта баҳор кетиб қиш бошида келарди. У мени ҳеч суймасди, доим шум қадам деб атарди. Бунинг сабабини кейинчалик билдим. Ойим қизлигида чиройли бўлгани учун йигитлар билан кўп гаплашган эмиш... кейин дадам билан танишиб... дадам мажбуран уйланган эканлар... Тўйларидан бир ой ўтиб мен дунёга келган эканман. Аммаларимнинг айтишича ажрашиб кетмаслиги учин ойим дарров синглимни туққан эканлар... Бувим ойимни уйга қарамайдиган ишёкмасликлари учун тезда бошка ховлига кўчирган эканлар. Айтганларидек уйимиз тоза турганини ҳеч кўрмаганман. Дадам келадиган пайт ойим қарғаниб жавраб уй тозалардилар ойда бир икки кир ювилгани учин доим мактабга кир кийимда борардик. Ойим ўзига чиройли қарарди. Ҳар куни ишга кетишдан олдин соатлаб ойна олдида турарди. Ойим ростдан ҳам жуда чиройлик эди. Ишдан келиб қарғаниб юриб овқат қиларди. Идишларимиз ҳамиша тўпланиб ётарди. Ойим мени ва синглимни кўп урарди. Уни қилмабсан буни қилмабсан дерди. Лекин, шунча калтак еб ҳам барибир иш қилмасдик, чунки ўрганмагандикда. Мактабга боргимиз келмасди. Ҳамма мазах қиларди уйимиздан қўшни ҳовлига каттагина ариқ ўтганди. Қўшниларимиз жудаям бой оила. уйлариям катта ва ҳашаматли, ҳовлисида парниклари бор эди. Бир куни шу қўшнимизикига ўтган қувурга бир нарса тикилиб бизни ховлимизни сув босди. Мен уларникига секин чиқиб ким бор дея чақирдим. Уларни бу йил коллежга борган ўғиллари Жахонгир чикди. - Ҳа Лайло?! деди. - Сув тошяпти дедим пичирлаб. - Ҳозир кийимимни алмаштириб чиқаман! - Хўп дедими уйга кирдим Жаҳонгир ака шунақа кўркам йигит эдики 5-синф ўқувчиси эндигина балоғат остонасида турган қиз хаёлларимда шахзодадек тасавур қилдим. Жахонгир ака чиқиб қувурни кавлай кетти. Унга тикилиб турарканман хаёлимда ҳинд киносидек рол ижро этардим. Жахонгир ака менга караб анграйиб турганимни кўрдию бир жилмайиб: - Ҳа Лайло деди уялиб йук дедиму уйга кириб кетдим. Ортимдан у - Тўхта Лайло деди. - Ҳа дедим. Ариқ атрофидаги идишларни кўрсатиб - Буларни юв деди. Қизариб кетдим. Ўтирволиб ювишга тушдим. - Шахло, яна идиш борми? Олиб чиқ опанг ювади деди. Шахло ҳам чопқиллаб тоший кетди. Ҳафталаб ётган идишлар бор эди. Мен уятдан бошимни кўтаролмасдим. Жахонгир ака ўз иши билан банд эди. Идишлар тугаб уйга таширканман Жахонгир акаям ишини тугатиб чикиб кетди. Ойим келиб идишларни ювилганини кўриб хурсанд бўлдилар. Ўша куни кечқурун ухлолмадим. Хаёлимдан Жахонгирака хеч кетмади. Эрталаб мактапга бордиму уйга келишни ўйладим. Хаёлим ўзимда эмасди. Лекин, буни хеч ким сезмади. Ҳар галгидек на синфдошларимни на ўкитувчиларимни кизиктирмасдим. Уйга келдиму сумкамни отиб ҳовлини супиришга тушдим. Кейин пакетга пўчоқ солдимда қувирга тиқдим. Сув тошишини кутдим. Бу орада ўзимга карашниям унутмадим. Сув тошди. Яна Жахонгир ака чикди. Менга караб бир кулдию, кувур тозалашга тушди. Кейин серрайиб турганимни кўриб - Кир ювишни биласанми деди. - Йўқ дедим. Капкатта кизсанку эрталабки мактаб кийимингни кара деди. Ҳайрон бўлдим. У мени кузатдими деб. - Дарров юв, эртарок туриб дазмол кил. Мактабга озода кийимда бор хўпми? - Хўп дедиму кийимларимни ювишга опчиқдим. - Шаҳлоникиниям қўш деди. Хуллас биринчи марта кир ювдим. Эрталаб туриб дазмол қилдим. Шаҳло билан уйдан чикарканмиз кўзимиз билан Жахонгиракани кидирардик. У эшигини олдида жилмайганича турарди. Биз ўзимизда йук хурсанд мактабга кетдик. Биринчи маротаба мактабга хуш кайфиятда келдик. Тезрок дарс тугашини кутиб бетокат ўтирардим. Уйга келганда ховлига сув тошганини курдиму Шахлонинг ищилигини сездим. Дарров ховли супиришга тушдим. Чангитмай сув сепиб супур! Жахонгираканинг кирганини сезмай колибман. - Ийе? мактаб кийимингни ечмайсанми? Кеча ювдингу....... Давоми 7:00 да