ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 401 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 879,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 965

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 401 名订阅者。

根据 17 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -760,过去 24 小时变化为 -8,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.30%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.75% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 308 次浏览,首日通常累积 1 787 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 23

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 18 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 401
订阅者
-824 小时
-1747
-76030
帖子存档
* * * Узоқ-узоқлардан термуламан жим, Дуолар қиламан умрингиз тилаб. Ҳар тун кузатаман сизни оромга, Ҳар тонг уйғотаман суйиб, эркалаб! Хар кун қаҳвангизга қўшаман шакар, Ва ўзим ичаман истамасам ҳам. Бизни ўртамизда иккита шаҳар, Сиз бошқа оламда, мен бошқа олам! Кун бўйи тириклик, рўзғор, уй, ташвиш, Аммо хаёлингиз ҳамиша ҳамроҳ. Сизга имкони йўқ ёнимга келиш, Менинг бормоқлигим энг ширин гуноҳ! Нега кўйлагингиз ёқалари кир, Неча кун тўкилмай ётибди кулдон? Кўйлагингиз ювиш кимгадир тақдир, Кулдонни бўшатиш кимгадир армон! Ҳар тун соғинчларни ёстуққа тўкиб, Тонгда дунёсидан қилмайман гина. Ўша ҳўл ёстиқнинг жилтини сўтиб Яна жилт тикишдан толади игна! Сиз ишга жўнайсиз, Мен остонада, Сизга ўптираман ўғлим, қизимни. Сўнгра тушларимда телбахонада, Йиғлайман деворга босиб юзимни. Ишдан қайтасизу, кутмайди ҳеч ким, Совиган овқатга қарайсиз ҳиссиз. ... Бугун уловингиз ўриндиғида, Қўлингизни қучиб йиғлади бир қиз! Малика Тавфиқ https://t.me/Sevmli_sherlar

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ , Қадрликларим , меҳрибонларим . Яна бир янги кунни хотиржамликда бошлаб олдингизми . Об ҳаволар қандай сизларда . Бизда эрталабдан иссиққина , Тошкентнинг тип тиниқ осмонида эраталабки майин эсган шабодага ҳамоханг митти қушлар чарх уриб учиб юрибди . Улар хам кун қизиғида соя бўғотларга ўзини уради . Шу қайноқ ёз фаслида барчага , инсонлаарга ва жониворларга , қушларга , қўйингки барча тирик жонга сабр ва ҳаловат тилайман . ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга😘 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Repost from N/a
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kana
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kanallarni toping, kampaniyangizni bir necha daqiqada boshlang. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads

☀️ Ассалому алайкум! 💓💓➡️💓💓💓💓 🌸МУРОДБАХШ 💕ПАЙШАНБА 🌸тонги муборак бўлсин!✨ 🤩Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!✨ 🌹 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  💐Файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!✨ 🤩Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

❤️✨Хайрли тун азизлар! ✨💫Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин! ✨💫Ёстиққа бош қўйганда инсон, Роҳат олар унда жисму-жон. Оромингиз рохатли ўтсин, Хайрли тун азиз қадрдон! ✨⭐️Эртанги кунга куч-қувват йиғиб, савобли амаллар қилишга қодир тарзда, соғ -омонликда, багри бутунликда дийдор кўришмоқликни Аллоҳим насиб этсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🟠🔴🔴🔴🟠 🔴🔴🟠🟠🔴🟠 🔴🔴🔴🔴 🟠🟠ЭРИНГИЗНИ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?🔴🔴 🟠🟠🔴ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ БОР ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН🔴🟠🟠 🔴🔴 ЭРКАКЛАР КИРМАСИН🔴🔴 🔴АЁЛЛАРГА КЕРАКЛИ ҲАММА СИРЛАР БЕПУЛ ЎРГАТИЛАДИ, КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ🟠 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi 🟠 https://t.me/+c0pf0NTUwVxmNWVi

#У‌ткинчи_дунё #No_123 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Кеч бўлганда бу ерда нима қиляпсиз? Содиқ ишдан қайтиб, эшик олдида турган Жамани кўриб хайрон бўлди —Мунира хоним, синглисидан хавотир олиб келганди —Йўўўққққ оппаааа Ичкаридан келган қичқириқдан иккиси хам югуриб киришди. —Нима бўлди? Хонага кириб иккиси хам қотиб қолди. Мунисани бир ахволда ўтиргани, Мунирани эса қўллари қон чеккада хушсиз ётгани, яна бир томонда эса Муслимни қонга беланиб ётганини кўрган Содиқ, деворга суяниб қолди. Жама югуриб бориб, Мунисани очиқ баданига, илиниқ турган кастюмни ташлади. Шошиб тез ёрдамга ва Ботирга хабар берди. 💫💫💫💫 —Энди қамаламанми? Мунира ўзига келиб, титрарди —Қўрқма, мен сени қамалишинга йўл қўймайман. Ботир Мунирани қучди —Мунис яхшими? —Яхши уни хам шифохонага ёткиздик. Даданг хам яхши. —Анави итчи? Ўлдими? —Хозир операцияда, уч соатдан буён. —Нега қилдирасиз? Ўлиб кетиши керак эди. —Осонгинами? Шунчалик осон ўлишини хохлайсанми? Мунирани кўз олдида, бўлган воқеалар гавдаланди. —Йўқ, итдек хор бўлишини хохлайман.. Мунира нафрат билан гапирди. —Мумкинми? Ичкарига милиция ходими кириб келди —Тинчликми? Ботир милиция ходимига қаради. —Аёлингиздан кўрсатма олишимиз керак. —Икки дақиқага чиқиб туринг. Ботир, милиция ходимига имлади —Хўп, фақат тезроқ —Хўп бўлади. —Хеч хам хавотир олма, мен сени қамалиб ёки айбдор бўлиб қолишингга йўл қўймайман. Ботир, қўрқиб кўзлари ёшланган Мунирани сочидан силади —Мен қамалиб кетсам хам афсус қилмайман. —Хеч нимани айтма. Адвокатимни олдида гапираман дегин, бошқа гапга ўтма. Мен шаҳардаги энг кучли адвокатларни ёрлайман. —Қилган ишимга жавоб беришим керак. —Аканг хам қилган ишларига, жазо олди тамом.

#У‌ткинчи_дунё #No_122 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дадажон уйга қайтдингизми? Мунира, Содиқга қўнғироқ қилди —Озроқ ишларим кўпайиб кетди. Ой охри ҳисобот топшириш пайти. —Синглим уйга кетганди, телефонини кўтармаяпти. Мунира хадиксираб гапирди —Хавотир олма, эшикни ичкаридан қулфлаб, ухлайди. Шунга эшитмаяпти шекили. —Майли дадажон, уйга боргач менга қўнғироқ қилинг. —Хўп, хижолат бўлмай болаларга яхши қара. Мен узоғи икки соатда етиб бораман. —Майли яхши ишлаб олинг. Мунира, телефонни ўчириб кўнгли ғашланиб, ташқарига чиқди. —Жама, Мунисани ташлаб қўйдингизми? —Ха дадангиз келиб бўлган экан. Уйга кириб кетди —Нима? Дадам билан хозир гаплашдимку? Дадам ишда экан. Мунира ховлиқиб гапирди —Эшикни очаман деганди, эшик очиқ экан дадам келибди кетаверинг деди... —Юринг мени олиб боринг... Мунира шошди —Хўп, лекин Ботир акадан сўраш керак —Синглимни хаётини олдида, бировдан рухсат сўрашим шарт эмас Мунира машинага ўтирди —Хўп ... Жама машинани ўт олдирди —Шошманг. Уйни калитини олиб олай. Мунира Жамани жавобини хам кутмай, югуриб кириб кетди. Эшикдан кириб илгакдаги калитни олиб, тез ортига қайтди. 💫💫💫💫 —Ака, илтимос айтганингизни қиламан, фақат мени номусим билан ўчашманг. Ароқ ҳиди анқиб турган Муслимдан жирканиб гапирди —Кўп гапирма, кайфиятимни бузма.. Муслим алжираб гапирди —Ифлос номард экансан.. Муниса бақирди —Нима десанг розиман. Бугун меники бўласан.. Муслим, Мунисани кўйлагини ертиб ташлади —Бас қил.. йўқол.. Муниса куч билан Муслимни ўзидан итарди. Куч билан ўрнидан туриб, эшикка югурди. —Қаёққа кетяпсан? Муслим ўрнидан Мунисани билагидан маҳкам сиқди 💫💫💫💫 —Дадам айтгандек ичкаридан қулфлаб ухлаб ётибди шекили? Тез чиқаман.. Мунира Жамага гапириб эшикни очди. Ичкарига кирдию, Мунисани овозидан оёқ қўли бўшашиб кетди. Секин юриб, хонага яқинлашиб, Мунисани устида тинмай ташланаётган Муслимни кўриб қотиб қолди. —Ё Аллоҳим.. Мунира ерга ўтириб қолди. Бақирай деса овози чиқмайди, ёрдам берай деса, оёқ қўли ўзига бўйсунмас эди. Кўзларидан эса тинмай ёш оқарди. Бирдан кўзи дераза четида турган, катта пичоққа тушди. Ўзида куч тўплаб, пичоқни олиб хонага бостириб кирди. Бор кучи билан, Муслимни биқинига пичоқни тиқиб олди. Мунисани устига тушган Муслимни олиб. —Бу мени хаётимни барбод қилганинг учун.. Ўнг сонига пичоқни суқди. —Бу эса, синглимни бадном қилмоқчи бўлганинг учун. Чап сонига хам пичоқни суқиб, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб ўтириб қолди. Муслим оғриқ зарбидан хушини йўқотди.

#У‌ткинчи_дунё #No_121 #муаллиф_Қосимова_Нодира Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди. Мунира яхши бўлиб, шифохонадан чиқди. Болалар нимжон бўлгани сабабли, уйига хамшираларни ёрлашди. Муниса опасини хамма ишларини ўзи юргизар, кунда келиб Мунирадан хабар олиб кетарди. —Муни, бугун қолақол кеч бўлиб қолди. Шом пайти бўлгани учун Мунира Мунисани юборгиси келмасди. —Опа, дадам ишдан келадиган пайти бўлиб қолди. Бориб бирор нима тайёрлай. —Шошма, Жама олиб бориб қўяди. —Майли яхши бўларди. Муниса сумкасини қўлига олди. Мунира эшикда турган Жамани чақириб, Мунисани ташлаб қўйишини айтди. —Кеч бўлганда, кетмасангиз бўлмайдими? Жама ойнадан ташқарига қаради. —Дадам келади ишдан, ўзини ёлғиз ташлаб қўйишни хохламайман. Келишига иссиқ овқат бўлса яхшида. —Ха яхши, мен қараб тураман кириб кетгунизгача. Сиз қўрқмай бораверинг. Жама етиб боришгач, машинадан тушиб, Муниса кетган томонга қараб турди. Муниса калит суқмоқчи бўлганда, эшик очилиб кетди. —Кетаверинг, дадам келибди. Муниса Жамага қараб гапирди —Майли, яхши дам олинг. Жама машинасига ўтириб, хайдаб кетди. Муниса, уйга кириб ичкаридан қулфлади. —Дадажон, дадаааа.... Муниса дадасини қидириб бақирди. —Дада эмас, акааа Ичкаридан Муслим чиқди —Сиз бу ерда нима қиляпсиз? Муниса бироз чўчиб гапирди. —Сени кўргани келдим ва сенга хам опангни эридек бой эр топиб қўйдим. Муслим, Мунисага яқинлашиб келаркан, хуник тиржайди —Яхшиликча бу ердан кетинг йўқса . —Йўқса, нима бўлади? Муслим, Мунисани гапини бўлди. —Хозир дадам келиб, абжағингизни чиқаради. Муниса ўзини дадил тутишга уринсада, барибир қўрққани билиниб турарди. —Хе.. ўша дадангни.. Муслим сўкинди. —Менга ундай гапларни гапирманг. Дадамни эса хорам тилингизга олманг.. —Ўчир овозингни.. Муслим, Мунисани иягидан махкам сиқди —Қўйиб юбор.. —Жуда очилиб кетибсан. Муслим Мунисага яқин келди —Ақлинг жойидами? Муниса типирчиради —Жойида эди, сени кўриб ақлдан оздим. Муслим Мунисани деворга тиради —Озгина кўрмасам шунча гўзаллик.. Муслим Мунисани тўзғиб кетган сочларини орқага олди. —Катта қиз бўлиб қолибсан.. Муслим, Мунисани бошдан оёқ текширди —Ака қўйиб юборинг.. Муниса йиғлаб юборди —Йиғлама, хеч ким билмайди. Сен ва мен... Муслим, Мунисани икки қўлини деворга тираб, махкам сиқди —Сиз мени акамсиз, мен эса ўз синглингиз, сизни орингиз, сизни шанингизман.. Муниса қалтираб гапирди —Хеч нима қилмайди. Айтяпманку, хеч ким билмайди деб.. Муслим, Мунисани бўйнига лаб босди —Бас қил.. Муниса, Муслимни оёғи орасига тегди. Муслим, жахл билан Мунисага қаради. —Энди мендан яхшилик кутма Муслим Мунисани даст кўтариб, ичкарига олиб кириб кетди. Муниса бақириб питирлаганча акасига кучи етмай қолди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Борди келди йўқолди Айтайми сабабини Харажат одамларни Бериб қўйди адабини Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🫚🍋Эмбир ва лимондан озиш учун ажойиб чой тайёрлаб ичинг😍👆 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Сиз кимга ўхшайсиз? Расмга қаранг ва бирини танланг 💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?
Сиз кимга ўхшайсиз? Расмга қаранг ва бирини танланг 💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади? Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми? 👇 Жавобни олиш учун танланг!

ОТАМНИНГ ҲОВЛИСИДА ✍ Ариқларида шарқираган сувлар бўларди, Экинлари обиҳayot сувга тўларди, Шу дам майин шабада ҳам еларди, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Боғотларда ку куйлайди мусичалар, Қизариб пишиб қолибди олчалар, Шохида чиқурлайди болачалар, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Ана онам қуви пишаяпти, Қозонда сут қайнаб тошаябди, Зардолилар тагига тўкилиб тушаяпти, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Таътилда бошланади набиралар эрмаклари, Тугамайди турли ўйинлари, эртаклари, Ток соясида онамнинг гилам ўрмаклари, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Телефон қайда у пайтлари, Йўқ эди турли ўйин сайтлари, Дафтарга ёзиларди дил қайдлари, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Уй тўла одам, гавжум эди, У дамлар ғанимат бир зум эди, Дангаса, чаққон, эркатойи ким-ким эди, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Бугун жим-жит ҳовли, сокин қолди , Умримиз ҳам шомига яқин қолди , Юрак соғинчдан энтикиб толди , Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Келинг, армонларни ўлдирамиз, Эслаб , хотирлаб юракни тўлдирамиз , Кўнгиллардан гиналарни юлдирамиз, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. Дилимдагин шеърга солдим жигарларим, Келинг барча дигарларим, Кутаман кенг ҳовлига сиғарларим, Отамнинг файзга тўла ҳовлисида. ШАХЗОДА САТТОРОВА✍ https://t.me/shahzodangizdan

​​— Назира, туринг ўрнингиздан! Бу нима деган гап! Ҳаммамиз одам боласимиз, ахир! Сиздан ота дунё нарсани сўраётгани йўқ-ку! Қани, опани у ёнидан кўтаринг! Назира аввалига анграйганча менга тикилиб турди, сўнг буйруқларимга итоат қила бошлади. Икковлашиб опани сўри устига ётқиздик. Қувончдан юзига табассум балққан аёлнинг кўзларидан тинмай дув-дув ёш оқарди. Гўё фариштага тикилгандек, мендан кўзини узмас эди. Уни таваллуди билан қутлаб, совғамни ёнига қўйдим. У эса тинмай менга ташаккур билдириб, дуо қиларди. Болаларим уйда ёлғиз қолганидан хавотирланиб уйга ошиқдим. Кетар чоғимда Назира айбдорона минғирлади: — Шоира, сиздан бир нарсани… Яна буни газитга ёзиб юрманг! ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

— Бугун қайнопамнинг туғилган куни эди. Хўжайиним ош қилишимни тайинлаб кетди. Қарасам, уйда сабзи камроқ экан. Сизда бўлса, сўрашга чиққандим аслида. Қўлига сўраган нарсасини тутқазар эканман, Назира биринчи марта мени уйига таклиф қилди. Хўжайини ишдан кеч қайтишини, болаларни олиб, туғилган кун нишонлашга чиқишимни тайинлади. Мен ҳам имкон топсам, албатта боришимни айтиб, уни кузатдим. Шу билан уйқум тарқаб кетди. Қош қорайгунча уй юмушлари билан андармон бўлдим. Уй йиғдим, кир-чирларни ювдим. Негадир кўз олдимда Назира ва кўрмаган бўлсамда унинг қайнэгачиси гавдаланаверди. У таклиф қилишга қилди-я аммо мен на борар ва на бормасликка иккиландим. Бироқ шундай кўнгли синиқ инсонларни йўқлаш савоблигини ўйлаб, уйга тўй-томошаларда келган яхшигина совғалардан бирини танлаб олдим. Болаларга овқат сузиб бериб, бирровга қўшниникига чиқиб келишимни, яхши ўтиришларини тайинлаб, кўчага отландим. Яқин бўлгани боис бир зумда Назиранинг уйига етиб келдим. У ҳам ҳовлида куймаланиб юрган экан. Мени кўриб шошиб қолганидан, меҳмон кутмаётганини англадим. “Бекор келибман” деган ўй ҳаёлимдан лип ўтди. Аммо мезбон мени уйга таклиф қилиб, апил-тапил дастурхон ёзди. — Назира, қўйинг, овора бўлманг! Бирровга чиқдим, — дедим иши бўлса безовта қилмаслик ниятида. — Йўғ-е, нега! Овораси борми? Уйимга озиб-ёзиб, сиздек шоира қадам ранжида қилса-ю, дастурхон ёзмайманми?! Зум ўтмай , патносда нон ва чой олиб келди. Чой қуйиб, узатди. Нон ушатди. Болалари ҳали кўчадан кирмаган шекилли уйи жим-жит эди. У яна ҳовлига чиқиб кетиб, анча ҳаяллади. Хонада бир ўзим қолдим. Ўрта уй шекилли, хонанинг икки тарафида ҳам эшик бор эди. Ҳовлига қараган катта ойналарга оқ дарпардалар тутилиб, ичкарини ёритиб турарди. Уйда ғалати сокинлик хукмрон эди. Аммо… Қулоғимга кимнингдир инграган товуши эшитилди. Қайнопаси бўлса керак… Ҳаёлимдан ўтказдим. Овоз ичкариги хоналардан келарди. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Қўлимга совғамни олдимда овоз келган тарафга юрдим. Адашмаган эдим. Хона зим-зиё эди. Шамоллатилмаганидан ғалати ҳидлар анқиётган хона бурчагига солинган эски кўрпага михланганча ўттиз — ўттиз беш ёшлар чамасидаги аёл инграрди. Белигича енгил ёпинчиқ ташланган, қўллари жонсиз, сочлари тўзғиган ва кўз ёшлар тирқираб оқаётган юзида ранг йўқ бу жувонни кўриб, юрагим орқага тортди. Даҳлизда турганча, қотиб қолдим. У келганимни сезмади ҳам. Унинг юзида биргина умид – яшаш умиди бор эди. У алланималар дер, “қуёш… ой… ой-юздузларни кўрсатинглар менга…” дея беҳолгина пичирларди. Оёқ-қўлларимни қалтироқ босди. Кутилмаган бу воқеатдан юрагим ҳапқириб ура бошлади. Гўё бир жиноятга гувоҳ бўлиб қолгандек, бутун баданим қўрқувдан титрарди. Дарров ортимга қайтдим. Шу орада кўлида чақ-чуқлар кўтарган Назира пайдо бўлди. — Анча куттириб қўйдимми сизни? – деди у кириши билан. — Ичкарида кимдир инграгандек бўлдими? – саволга тутдим уни. – Сизни исмингизни айтгандек бўлди адашмасам. У лабини чимтиди. Ўрнидан шарт туриб, овоз келган томонга кириб кетди. Ҳарчанд паст овозда гапиришга уринмасин, барибир гаплари эшитилиб турарди. “Сени дастингдан уйга бировни таклиф қилишга ҳам уяламан. Ҳаммага мени шарманда қилмоқчимисан? Қачон сендан қутуламан? Олдингда қарзим бўлса, шунча қараганим етар! Ахир мен ҳам одамларга ўхшаб, яшашни хохлайман… “ У тинмай касалмандни айблай кетди. Менинг борлигимни ҳам унута ёзганди. Не қиларимни билмай қолдим? Индамай чиқиб кетишга виждоним йўл қўймади. Ўзимни қўлга олиб, нима қилиш зарурлигини тезда ўйлаб олдим. Яна ўша зимистон хонага қайтдим. Шом маҳали эди. Уларнинг олдига кириб, шартта пардаларини четга суриб ташлаб, ойналарни очдим. Ташқаридан тоза ҳаво гупирилиб кирди. Қизариб турган уфқ нурлари хонани ёритди. Алланималар деб, нолиётган Назира эса жимиб қолди. Кутилмаган ёруғликдан кўзлари қамашган жувон бир зум кўзини очмади. Сўнг атрофга аланглади. Касалманд юзида нур жилоланди. Ҳовлидаги сўри устида қўрпалар тўшовли турганига кўзим тушганди. ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

📝ҚЎШНИЛАР (ҳикоя) Бу ерга кўчиб келганимизга ҳам бир йилдан ошди. Янги қўни-қўшнилар билан муносабатимиз анчагина қалинлашиб қолган. Байрамларда ва турли бошқа тадбирларда бир-биримизникига чиқамиз, турли нарсаларни олди-берди қиламиз. Баъзида ишим билан, ёз-чизларим билан андармон бўлиб, айтилган жойга бора олмасам, улар бир дунё ўпга-гиналар қилишади: — Шоира, биз ҳақимизда мақтаб-мақтаб мақола ёзиб, газитга чиқармасангиз, энди биздан осонликча қутулмаймиз! – дейди улар ўтган-кетганимда. Дарвоқе газетада ишлаганим боис, улар менга “Шоира” деб, исм қўйиб олишганди. Шеър ёзаманми ёки йўқ, газетада ишлайдиганларни ҳаммаси улар учун “шоир ва шоиралар” эди. Ҳатто тўрт ҳовли нарида турадиган Назира ҳар куни ишдан қайтишимга “ижодга асқотади” деб, турли кўча гапларини топиб келади. Ёзаманми, ёзмайманми, кун ора олдимга югуриб чиқиб, бир хабарни етказади. Мен ҳам уй ишларимни қилиш асносида, бошимни қимирлатиб қўяман. У соатлаб ҳикоя қилгач, яна ортига қайтади. Кетиши олдидан “бунисини ёзиб, газетга чиқармасангиз, ҳафа бўламан-а Шоира!” деб қўшиб қўяди яна ҳар сафар. Ҳикояларининг на боши ва на охири бор. Буларни ёзиб овора бўлишдан маъно-мазмун кўрмаганим боис, ҳали ҳеч бирига қўл уриб кўрмадим ҳам. Аммо… Ён-веримдагилардан эшитишимча, Назиранинг уйида эри ва болаларидан ташқари, ногирон қайнопаси ҳам бирга яшар эмиш. Аммо Назира бир марта ҳам уни кўча-кўйга айлантиришга олиб чиқмаган. Қўшниларнинг билишича, йиллар олдин у автоҳалокатга учраб, тўшакка михланиб қолган экан. Катта йўлга югуриб чиққан укасининг, яъни Назиранинг ўғлини асраб қолиш илинчида шу кўйга тушган деган, тахминлар бор. У қайнопаси ҳақида оғиз очмас эди. Онда – сонда меникига чиққанида, “уйга чиқай, “анави” очликдан ўлиб, гуноҳига қолмай тағин” деган гаплари қулоғимга чалингандай бўлган эди. Менимча, у “анави” деганда қайнопасини назарда тутарди. Мен ҳам ундан тезроқ қутулиш мақсадида, ортиқча саволларга тутмас эдим. Бир куни ишдан чарчаб келдим. Ой охирлаётгани боис, янги нашр чиқариш учун кун бўйи тинмадик. Толиққанимдан на овқат қилишга ва на болаларга қарашга ҳолим бор эди. Хўжайиним эса хизмат сафари билан бошқа вилоятга кетганди. Бир зум дам олай, деб жойимга чўзилишимни биламан, ўғлим олдимга югуриб келди. — Ойи, сизни Назира опа сўраб келди. Ойингни чақир, деяпти. Сизда муҳим гапи бор экан. — “Ойим ишдан энди келиб, дам олаяпти” дегин, — дейишимни биламан ҳовлига тўғри кириб келган Назиранинг овози уй остонасидан эшитилди. — Қўшни… Шоира… уйдамисиз? Норози кайфиятда, зўрға ўрнимдан қўзғалдим. Ташқарига чиқиб, истар – истамас у билан кўришдим. Яна камида икки соат валдирашини тасаввур қилиб, асабларим таранглаша бошлади. -Шоира биласизми, — дея ҳиқоя қила кетди у. — Нариги маҳаллада бир қиз ўз жонига қасд қилибди. Эшитишимча, йигити ташлаб кетган эмиш. Бошқа биттасини топиб олгандирда, жувонмарг бўлгур. Мана оқибатида бир қиз беҳуда оламдан кўз юмди. Вой, бечора қиз! Бечорагина! – Унинг юзида ачиниш аломатлари сезиларди , — Сиз шуни яхшилаб ёзиб, газитга чиқаринг, Шоира. — Нега ? — дедим мен ҳам энсаб қотиб. — Буни нимасини ёзаман. Одамлар бу мавзудан қандай маънавий озуқа олиши мумкин?! Бир бебош қизнинг ота-онасини ўйламай, бир йигитни деб ўзини ўлдириши ғирт беъманилик-ку ахир. Газетага ҳар нарсани ёзаверадими сизга? – гапирдим асабий оҳангда. Бу алфозда гапирганимни биринчи марта кўраётган Назира менга ҳайрон тикилиб қолди. Афтидан баъзи жумлаларимга тушунмади ҳам. Унинг нақадар оми ва умрида бирон-бир бадиий китоб варақламагани ҳар бир гапидан сезилиб турарди. Гўё зўр хабарни менга етказди-ю лекин мен бунинг нақадар муҳимлигини англаб етмаётгандек, у бироз хафасиради. — Майли, қўшни ёзсангиз , ёзмасангиз ўзингиз биласиз! Менга барибир. Мен кетдим, — дея у ўрнидан турди. Мен ҳам ундан тезроқ “қутилганимга” хурсанд бўлдим. – Эсим қурсин, — яна тўхтади у, — олдингизга бошқа мақсадда чиққандим. ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

Сизларайам иссикмии 🥵🤯 Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://t.me/+tvfx6x7m6A1jYWNh https://t.me/+tvfx6x7m6A1jYWNh

«Синфдошлар» группасидагилар 😅 Онлайн бўлиб ўқийдиган, аммо ёзмайдиганлар... 👉 @PRIKOL_VIDEOLAR

3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди… Астағфируллоҳ 😢 Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг р
3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди… Астағфируллоҳ 😢 Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг раҳмати ва назари энг катта нажот бўлади. Аммо Пайғамбаримиз ﷺ ҳадисларида огоҳлантирилган айрим тоифалар бор – уларга Аллоҳ назар солмайди, покламайди ва улар учун аламли азоб бор. Қуйидаги 3 тоифа шуьлар жумласидандир:👇👇👇