683
订阅者
-124 小时
-57 天
-2030 天
帖子存档
683
Ҳар бир номаҳрамнинг - шаҳват туйғуси билан ўйнашишлик ҳаромдир.
© Шайх Уърайфий.
Ушбу боғламадан кузатиб боринг: t.me/risolat_net
683
ЎГИТ
Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Сенинг одамлар кўзи учун ўқийдиган узун-узун намозларинг дўзахнинг эшигига калит бўлиб тушаверади.
Бир обид киши бор эди. У бир кун подшоҳнинг ҳузурига зиёфатга борди. Обид у ерда овқатни камроқ еди. Намозга туришганда эса намозни узун ўқиди.
Уйга қайтгандан сўнг обид кичик ўғлига буюрди:
- Ўғлим, дастурхонни олиб келинг, овқатланиб олай.
- Дада, ҳозиргина зиёфатдан қайтмадингизми?
- Ҳа, ҳозир қайтдим. Аммо, у ерда кўп овқат есам одамлар бу андишасиз киши экан дейишмасин дедим. Камроқ таом есам бу одам риёзатли экан деб ўйлашади. Энди овқатни олиб чиқсангиз қайта еб олсам.
- Ўғил айтди: Дада, унда намозни ҳам қайта ўқиб олинг!
Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Эй обид! Сен қандайин инсонсаки, юзинг қибладаю, қалбинг орқада турибди. Тўғри қараб турган бу йўлим Каъбага олиб боради, деб хомтама бўлма!
© Нақл
t.me/risolat_net
683
КУН ҒОЛИБИ
🌅 Энг яхши кун: Инсон Аллоҳга осийлик қилмаган кунидир.
🌍 Дунё уч кун:
📌 Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.
📌 Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.
📌 Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!
Умар Шоҳир
t.me/risolat_net
683
#ТАДАББУР
• Фазилатлардан бирор нарсани эътироф қилиш; кишида инсофни оширади, эътироф қилган нарсасини зиёда қилади ва инсофли кишилар муҳаббатини қозониб боради. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло деди: «Ва ораларингиздаги фазилатни унутманглар, аниқки Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб тургувчидир». (Бақара: 237).
• Шундоқ экан, бас эътирофни чиройли қилинглар...
© Умар Шоҳир
683
КУЙ ҚЎШИҚНИНГ ҲАРОМЛИГИ:
• «Одамлардан - Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун илмсизлик билан лаҳвалҳадис-беҳуда гапни сотиб оладиган кимсалар бор..., ». (Луқмон: 6).
Лаҳвалҳадис ҳақида Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу уч бора қайтариб айтдики: Ўзидан бошқа ҳақ маъбуд бўлмаган Зотга қасам, у: ғино-қўшиқдир.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу: Ғино-куй қўшиқ, дедилар.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ: Табл, дедилар.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: Бу оят - ғино ва мазомир (куй-қўшиқчилик) ҳақида нозил бўлган, деди.
• Аллоҳ таола яна шайтонга қарата айтади: «Улардан эплаганингча товушинг билан қўзғатиб ол». (Исро: 64).
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: Товушидан мурод: Қўшиқ-куй ва ботилликдир.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Умматимдан шундай одамлар бўлади, улар: зинони, ипакни, ароқ ва куй-қўшиқни ҳалол қилиб берадилар... (Бухорий).
Пайғамбаримиз алайҳи солату ва саломнинг: Ҳалол қилиб берадилар маънодаги сўзларидан очиқ кўриниб турибдики мазкур ҳадисдаги ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб берадилар. Бу ана ўша одамларнинг ёмон қилмишлари ҳақида хабар бериш билан асли уларнинг ҳаромлигини айтяптилар.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Умматимдан пакана, лапашанг ва бадбашара (сифатли одамлар) бўлади.
- Саҳобалар айтдилар: ё Расулуллоҳ, улар Аллоҳдан бошқа ҳақ Илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бергувчиларми ўзи?!
- Ҳа, агар: чолғу асбоблари, маст қилувчи ичимликлар ва ипак кийшлар зоҳир бўлса, (шунақа тоифалар чиқади) дедилар. (Ибн Абу Шайба, «Мусанниф»).
© Умар Шоҳир
t.me/risolat_me
683
📌 Эслатма:
Кимда-ки: ўтган Рамазон ойидан қолдирган қазо рўзалари бўлса янги Рамазон ойи киргунича Шаъбон ойида модомики қодир бўлса кечиктирмай тутиб қўйсин. Қодир бўла туриб кечиктирилиши узрли ҳисобланмайди.
© Шаъбон.
683
Тўрт Имомнинг баъзи фазилатлари:
2. Имом Молик розиаллоҳу анҳу ва арзоҳу:
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Молик Аллоҳ таолонинг бандалари устидан ҳужжатдир. (Хулосату тазҳибул камол, 3/3).
Яна айтадики: Агар олимлар зикр қилинса Молик юлдиздир. Мени Моликдан бошқа бирортаси унчалик кўнглимни тўқ қилмаган, ёриштирмаган. (Жомеъу усул, 1/182. Иҳё улумиддин, 1/28).
Ибн Маҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади: Моликдан кўра ақли комилроқ, қаттиқ тақво қилувчини кўрмадим. (Хулосату тазҳибул камол, 303).
Яҳё ибн Саъйид раҳимаҳуллоҳ айтади: Одамлар ичида Моликдан саҳиҳ ҳадис айтувчиси йўқ (ёки ростгўйроғи йўқ). (Жомеъу усул, 1/182).
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Санадларниг энг саҳиҳи: Молик Нофеъдан, (Нофеъ) Ибн Умардан (ривоят қилинганидир). (Хулосату тазҳибул камол, 313. Бидояту ва ниҳоя, 10/174).
Имом Моликнинг шайхлари, замондошлари улардан кейин келган барчаси у кишини ҳадисда Имом, ишончли, ривояти рост, деб иттифоқ қилганлар. У кишининг фазилатлари, маноқиблари уфққа ёйилиб кетгандир. Саҳиҳ Бухорий вужудга келишидан олдин Имом Моликнинг Муваттолари Саҳиҳнинг ўрнида эдилар.
Имом Молик шоз илмларни (яъни Китоб ва суннатга қарши илмларни) тарк қилишда ашаддий кишилардан эдилар, рижолларга қаттиқ ишора қиларди, у киши кам такаллуфли эди, ҳифзи кучли эдилар. Ҳадисдаги ғариб калималар тафсирини биларди, Муватто китобларида Ислом уламоларига тасниф, таълиф қилиш кайфияти ва чиройли боблашни ўргатиб бу борада эшикни очиб бердилар. Демакки у киши барча муаллифлар учун Имом, мусаннифлар учун пешқадам бўладилар.
Имом Молик дин, илмни улуғлашда муболача қилардилар, агарда илмдан гапирсалар таҳорат олар, тўшакларнинг энг олдига ўтирар, атирланиб, сақолларини тараб яхшилаб виқор билан ўтириб оларди-да, кейин гапиришни бошлардилар. Бунинг сабабини сўраганларида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини улуғлашни ёқтираман деганлар. (Икмалу фи асмои рижол, Мишкотга қаралсин: 3/788. Бидаяту ва ниҳоя, 10/471).
Имом Молик динда ўта салобатли эдилар, дунё у кишини ўзига жалб қилаолмаган, султонлар ҳам қўрқитаолмаганди. Имом Моликдан ривоят қилинишича, у киши айтадилар: Ҳорун Рошид олдиларига кирдим, у менга: Эй Абу Абдуллоҳ, сиз билан киришиб, қўшилиб юришингиз керак, то болаларимиз ҳам Муваттони эшитишсин, деди. Имом айтди: Амирул мўмининни Аллоҳ азиз қилсин, албатта бу илм сизлардан чиқиб келган, уни ўзларингиз ҳурматласангиз иззат топади, хорласангизлар хор бўлади. Илмга келинади, у бормайди, деди. Ҳорун айтдики: рост айтдингиз, болаларни масжидга чиқаринглар, то одамлар билан бирга эшитсинлар.
Яна Рошид ўзи билан Ироққа чиқишини истаганларида унамаганлар. Кейин одамларга Муватто китобига амал қилишни юкламоқчи бўлганида ҳам унамаганлар, Рошидга Муватто китоби Расулуллоҳ алайҳи солату ва саломнинг илмларининг барчасини жамламаганлигини тушунтирганлар, зеро, у кишининг илмлари саҳобалари тарқалаши билан шаҳарларга тарқаб кетган, деди.
(Айни юқоридаги манбада келган ривоятлар).
Имом Молик Аббосийлар хилофати даврида: мажбурлаб олинган талоқ тушмайди, деган фатвоси сабабидан синовга учраганлар, ўша вақтда талоққа мажбурлаб қасам ичтириш ёмон ҳолат бўлиб қолганди. Ҳокимлар бу фатво ўзларининг байъатига мухолиф келишини кўриб Имомни қийнаганлар. (Жомеъу усул, 1/27. Фикру сомий, 1/377).
Бошқа баъзи манбаларда у киши қозиликдан бош тортгани учун синовга учраганлар, деб келади. Яъни давлат бошлиқлари билан алоқаси йўқ бўлганидан, деб келади.
Тузувчи: Умар Шоҳир
683
Тўрт Имомнинг баъзи фазилатлари:
1. Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу ва арзоҳу:
Ҳадис амирларидан Имом Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ деди: Фиқҳда Абу Ҳанифадақангисини кўрмадим. (Хулосатул тазҳибул камол, 345).
Яҳё ибн Саъйид раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳга ёлғон гапирмаймиз. Абу Ҳанифанинг фикридан яхшисини эшитмадик. (Хулосатул тазҳибул камол, 345. Бидояту ва ниҳоя, 10/108).
Яна Ибнул Муборак айтган эканлар: Абу Ҳанифадан парҳезлироқ кишини кўрмадим. (Хулосатул тазҳибул камол, 345).
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Имом Моликка: Абу Ҳанифани кўрганмисиз? - дейшди. Имом Молик: Ҳа, шундай бири кишини кўрганманки, агарда манашу ёғоч тўнкасини олтин демоқчи бўлса, албатта бунга ҳужжатни исботлаб берарди. (Икмал лил Хотиб, Мушкотга қаралсин: 3/791).
Баний Умайя Ҳокими Кўфада Абу Ҳанифани қозилик қилишини истади, лекин Имом бош тортди. Кўфа валийси Ибн Ҳубайро Имомни ўн кунда юз марта дарралади, ҳар куни ўнта дарра. Қачонки қайтмаганини кўрганида, у кишини ўз йўлида тек қўйди. (Икмал фи асмои рижол, Мушкотга қаралсин: 3/791).
Яна ўша Баний Умайя Ҳокими Имомни байтул молга ҳоким-назоратчи бўлишини талаб қилди, Имом яна бош тортди. Бунга ҳам йигирма марта тери камар билан қаттиқ урилди. (Иҳё улумиддин, 1/28).
Абудллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ у киши ҳақида яна бундоқ деганлар: Дунёнинг ҳар қисмидан берилганида, унга эътироз қилиб дунёдан қочган кишини хотирлайсизларми! (Иҳё улумиддин, 1/28).
Шарик ибн Абдуллоҳ Нахоъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Абу Ҳанифа узоқ сукутли, доим фикр юритувчи, одамлар билан кам гаплашадиган киши эдилар. (Иҳё улумиддин, 1/28). Яна айтадилар: Кўп намоз ўқирдилар, кечаси қойим эдилар ва кўп Қуръон тиловати қилардилар. (Икмал фи асмои рижол, Мушкотга қаралсин: 3/791).
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ яшаб ўтган аср бугун кўриб турганимиздек деволаштириш, таълифотлар асри эмасди, олим киши алоҳида кўп нарсалар ёзиш маъносида ўзини бошқалардан ажратиб олиш даври эмасди. Имом ўзини таълиф, имлога бағишлаган олимлардан бўлмаган, балки кечаси то тонгача қиёми лайлда турадиган, субҳда ҳам намозини ўқиб, кейин зуҳо вақтигача одамларга таълим берар, илм ўргатардилар.Кейин уйига кириб баъзи ишларини қилар, кейин бозорга бориб тижорат ишларига, дунёсидан хабар оларди. Кейин бориб касалларни зиёрат қилар ёки майит бўлса жанозасига қатнашарди, ёки дўстлардан ҳам хабардор бўлиб турарди. Имом зуҳр ва аср орасида қайлула қилиб ухларди. Кейин асрдан чиқиб одамларга яна таълим, илм бериш билан машғул бўларди, шундоқ қилиб кечгача одамларнинг саволларига жавоб бериб ўтирардилар. Мнашундай улуғ ишларни бажарардилар... Дарс бериш Имомни таълиф этишдан кўпроқ машғул қилганди. У киши бундан ҳам юқори ишларга сазовар бўлган, яъни талаблар ва Кўфа, Басрадан келган ва бошқа шаҳарлардан илм қасди билан келган роҳилларга маржаъ-сўралувчи манба эдилар.
Шунинг учун Имомдан таълиф, таснифидан кўп нарсалар қолмаган. (Ваҳбий Сулаймон, Абу Ҳанифа Нўъмон китобига қаралсин, 237).
© Тузувчи: Умар Шоҳир
683
Савол: «Аллоҳ ундан бирорта қарши чиққани ҳақида сўрамайди».
Узр домла шу жумласини бироз тушунмадим. Тушунишимда ёрдам берворинг илтимос. Бироз шархни кенгроқ қилинса барки тушунишим осон бўлармикин. Яна бир бора узр.
Жавоб: Банда барча одамларга қарши чиқиб лекин фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб юраркан, бошқалар ҳақида Аллоҳнинг ҳузурида масъул бўлмайди, демоқчилар. Чунки бизга истисносиз равишда мутлақо эрагашиш фарз бўлган киши Муҳаммад алайҳи солату ва салом бўладилар. Биз манашу ҳақида қабрдан бошлаб сўраламиз: Раббинг ким? Дининг нима? Сизларга юборилган манабу Пайғамбар ҳақида нима дейсан? деган саволлар билан бошланади. Аммо, у кишидан бошқасига эргашиш истисно бобидандир. Бу нарса гоҳ эргашиш бўлади, чунки унда ҳам Пайғамбар олиб келган далил бўлади ва бунга шарият буюргани учун бу ҳам эргашиш навидан саналади, гоҳида эса тақлид бўлади, яъни сўзига далил йўқ, лекин муқаллид уни яхши санаб гапига эргашиб қўяди, бу усулда тақлид дейилади. Бу нарсалар тафсилоти усул китобларда кўрилади. Ҳозирча Шайхул Ислом айтган гапнинг мазмуни шу ергача етиб туради. Валлоҳуаълам.
© Умар Шоҳир
683
Агар банда бутун халоиққа қарши чиқиб ва Расулуллоҳ алайҳи солату ва саломга эргашиб юрса, Аллоҳ ундан бирорта қарши чиққани ҳақида сўрамайди.
©Ибн Таймия, «Мажмуъатул фатаво», 16/529.
683
фитналардан нажотдир. Қолаверса, бу кенгаш йўқотилган фарз ва вожибларни тиклаш, тортиб олинган эркинлик ва муқаддас қадриятларни ўрнига қайтариш учун восита ва муқаддима вазифасини бажаради. Бу борадаги шариат қоидаси: “Вожибни амалга ошишига элтувчи воситаларни рўёбга чиқариш ҳам вожибдир”.
Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим
© Нақл
683
Бирлик ва ҳамжиҳатликдаги асослар
Бизнинг эътиқодимизда мусулмонлар ягона уммат, аҳли суннат даъватчилари якдил тоифадир. Уларнинг бирлиги асоси китоб ва суннатни маҳкам тутиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш атрофида бирлашиш, ўзаро биродарлик борасида содиқ бўлиш, хато-камчиликлардан кўз юмиш ва бехосдан содир бўлган хато-камчиликларни кечириб юборишдир.
Дарҳақиқат, умуман олганда мусулмонлар ўртасида ва айниқса, аҳли суннат даъватчилари ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни рўёбга чиқариш, тарқоқлик ва ихтилофга чек қўйиш диннинг энг муҳим мақсадлари ва умумий қонун-қоидаларидан биридир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Барчангиз Аллоҳнинг арқони (Қуръон)га боғланингиз ва бўлинмангиз!” [Оли Имрон: 103], “Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар сиздан эмас ва сиз уларга жавобгар ҳам эмассиз” [Анъом: 159].
Бирон бир умумий бидъатга доир асос устида бирлашган ёхуд улар тутган йўлда бир умумий асос ўрнида турадиган даражада бидъатлар кўпайган ҳар қандай тоифа аҳли суннат доирасидан чиқади. Шундан келиб чиққан ҳолда, шариатда манзур бўлмаган бирор бир лақаб билан машҳур бўлган ёки бирон бир бидъатга оид дастур билан танилган ҳар қандай кимса суннат ва унинг аҳлидан эмас. Бундай жамоат ва кишилар сирасига бидъатчилар, мунофиқлар, алмонийлар (яъни, “дин давлатдан ажралган” деган ғоя тарафдорлари), ғарбпарастлар ва ақлпарастлар (яъни барча нарсага ақл ҳукми билан ёндашадиган оқим) каби адашган тоифалар кирадилар. Замонавий даъват фаолиятлари фақат хайрия жамиятлари ёхуд фиқҳий мадрасалардан иборат бўлибгина қолмай, айни пайтда шариат устиворлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракат қилаётган, жамиятларда ўзгариш ясашга интилаётган фаолиятлар ҳамдир. Бунинг учун бу фаолиятлар оломон ичига кириши, таҳликали ишларга қўл уриши лозимки, бу ўз навбатида муҳим ишларда ўзаро маслаҳат ва келишилган ҳолда иш юритиш, шунингдек, янги пайдо бўлган масалаларда изланиш ва ҳамкорликни талаб қилади.
Даъват майдонидаги ички ва ташқи ғовлар ва уларни бартараф этиш учун қилиниши лозим бўлган вазифаларга қарасак, аҳли суннат ва жамоат даъватчилари ўртасидаги исломий бирлик замонамизнинг энг долзарб вазифаси экани яққол маълум бўлади. Кўзда тутилган бу бирликка элтувчи йўл илм ва амалда динни жамлаш, бирликнинг натижаси эса дунёдаги азизлик, устиворлик ва ҳукмронлик ҳамда охиратдаги ютуқ ва нажотдир.
Кўзда тутилган бирликдан мақсад бир жамоатнинг бошқа бир жамоат ичига сингиб кетиши ёхуд бир тоифанинг бошқа бир тоифа ҳисобига тарқалиб кетиши эмас, балки умумий тарзда аҳли суннат асослари, хусусан соғлом эътиқод устида бирлашишдир. Даъват асослари устида бирлашиш, илмий ва амалий равишда бу асосларни қабул қилиш ва ягона исломий оқим ташкил қилиб унга мансуб бўлиш, бирон бир партия ёки муайян шахсий даъват байроғи остида бирлашишдан муваффақиятлироқ ва аҳли суннатга мансуб даъватчи тоифалар ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамловчироқдир.
Аҳли суннат ва жамоат ўзининг даъватчи тоифалари, илмий ва амалий етакчи-раҳбарлари билан биргаликда бирлашишининг натижалари ва ижобий томонларидан бири – “Аҳлул ҳалли вал ақд”, яъни оқсоқоллар кенгашининг келиб чиқишидир. Бу шундай кенгашки, умматга тааллуқли умумий масалалар хусусида фикр юритиш, даъват майдонидаги кўпжамоатлилик масаласига бўлган муносабатни тўғрилаш, даъватчилар ўртасидаги мавҳум тўсиқларни бартараф этиш ва турли фитна ва мишмиш тарқатувчи кимсалар йўлини тўсиш каби ишлар унга ҳавола қилинади.
Бирлик дастури, иттифоқ ва ҳамжиҳатлик асоси – ҳар қандай бобда суннат асослари устида бирлашиш, хоҳ фиқҳга оид, хоҳ эътиқодга оид иккинчи даражали масалаларда ихтилофлашилган ўринларда ўзаро бир-бирларини маъзур тутиш ва кечиримли бўлишдир.
Юқорида ўтган сўзлардан келиб чиқиб, иккинчи даражали масалалар хусусида ўзаро ички тортишувларга киришдан четланиш лозим. Негаки, бундай тортишувлар умматнинг куч ва имкониятларини беҳуда сарф этилишига ва оммани даъват аҳлидан тўсилиб қолишига сабабчи бўлади.
Ваниҳоят, уламолар ва даъватчилардан иборат оқсоқоллар кенгашининг бир ёқадан бош чиқариб иш юритиши шаръий матлабдир. Бу кенгашнинг бирлиги умматни танг ҳолатдан чиқиши учун ечим,
683
Асримиздаги такфирдан ва замонамиз жаҳмияларидан ҳамда ҳар бир адашган ва адаштиргувчидан - Аллоҳнинг паноҳини сўраймиз.
t.me/risolat_net
683
#ТАДАББУР
- Аллоҳнинг Расули Нуҳ алайҳиссалом ва унинг иймонсиз ўғли ўртасида кечган тўфон воқеъасидаги ота ва ўғил суҳбатидан Қуръоний қиссадан ҳисса:
Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
#Ўғил: «Мени сув (га ғарқ бўлишим)дан сақлайдиган бирор тоғ устига чиқиб ўрнашиб оламан, деди».
• Бу #ақл демак.
#Ота Нуҳ: «Бугун, Аллоҳнинг амри (азоби)дан сақлаб қолгувчи йўқ, магар (У Зот) раҳм қилган кишилар мустаснодир, деди».
• Бу эса #ваҳий демак.
«Ва иккисининг орасига мавж келди-да, (ўғил) ғарқ бўлганлардан бўлди».
• Бу #натижа демак.
- Ҳар бир ақлини Китоб ва саҳиҳ суннат нусусларидан устун кўрган кимса бидъат, ҳавои нафс денгиз зулматларида ғарқ қилинади.
- Кимки ақли билан шариятга ҳадеб қарши чиқаверса қалбида иймон қарор топмайди (секинликла кўчиб кетади).
© Дарру таъориз ақл ва нақл, 1/187.
683
Ихлосли амалга етишишнинг ўзи бир машаққат бўлса, уни сўнгги нафасгача, киши умрининг охиригача сақлаб ўтиши ундан ҳам қийинроқ бўлади.
© Шайх Абдувалий Қори.
