ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

RİSOLAT

RİSOLAT

前往频道在 Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

显示更多
683
订阅者
-124 小时
-57 天
-2030 天
帖子存档
Икки хислат бор; бандадан иккиси ҳам яхши бўлса, тузук бўлса, бошқа ҳамма иши яхши бўлади: #НАМОЗИ ва #ТИЛИ. © Юнус ибн Убайд, «Сияр», 6/293.

#ДЎСТЛИК - Ўз акасини тоққа кўтариб чиқиб кетаётган кишидан сўрашибди: юк оғир эмасми? - У киши: бу юк эмас, акам, деб жавоб берибди. • Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳ йўлидаги биродарлик: кўз билан қўлга ўхшайди. Кўз йиғласа, қўл ёшларини артиб қўяди. Қўл оғриса кўз унинг оғриғига йиғлайди. • Ҳасан Басрий айтади: Дўстларингиз билан алоқани узмангиз. Вафодор дўст - худди ёритқич чироққа ўхшайди. Унинг нурини сизга фақат дунё қоронғулашса кўрасиз. Эй Аллоҳ, Сенинг йўлингда муҳаббатлашадиган дўстлар ато эт бизга. Бизга дўстликни соя йўқ кунда соянгда турадиганлардан қилгин. Пайғамбариммз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва саҳобаларга кўп салоту саломлар бўлсин, омин. © Умар Шоҳир

Дийнор сўзининг маъноси: Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ айтади: Дийнор деб номланиши, чунки у (دين-дин) ва (نار-нор), яъни дин ва норнинг маъноси ўтдир. Бу демак, ким уни ўзининг ҳаққи-ҳалол топгани бўлиб оладиган бўлса, у унинг дини бўлибди. Ва ким-ки уни ноҳақ оладиган бўлса, у учун дўзах бўлгай. © Тафсир Ибн Касир.

Салафлардан бири Аллоҳ таолонинг: «Эй иймон келтирганлар, намозга маст бўлган ҳолингизда яқинлашмангизлар, то нима деяётганингизни билгунингизгача!» қавлини эшитиб, айтди; Қанча намозхонлар бор, ароқ ичмайди, лекин намозда нима деяётганини билмайди. Дунё - уларни ўзи билан машғул этиб маст қилди! © Нақл.

Соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи тоййибийин. Муаллиф: Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма Суламий раҳимаҳуллоҳ. Китоб: Китобу Тавҳид муқаддимасидан таржима қилинди. Мутаржим: Абу Солиҳ. Муаллиф ҳақида қисқа сўз: Ўз асрида Найсабур Имоми бўлган. Фақиҳ, мужтаҳид, ҳадис олими, имомлар имоми ва кўплаб таснифотлар соҳиби эди. Найсабурда 223-ҳижрий йилда таваллуд топганлар. Ўша ерда ўсганлар. Ҳадисни Хуросон олими Имом Исҳоқ ибн Роҳавейҳдан эшитганлар. Худди икки имом Бухорий ва Муслимдан эшитгани каби. У киши раҳимаҳуллоҳ саховат ва карам билан маълум эди, шунингдек шижоатли, тез сўзли ва илми ҳайбатли эди. Ироқ, Шом, Жазира ва Мисрга илм талаб қилиб сафар қилган. Субки раҳимаҳуллоҳ у кишини: имомлар Имоми, деб лақаблаганлар. Доруқутний у киши ҳақида айтади: Ибн Хузайма саботли имом, ўхшаши йўқ эди. Заҳабий айтади: Бу Имом ҳадисни ўта билағон олимлардан бўлган. Рижолларни аниқ биларди. Ибн Касир айтади: Денгиз илмларидан бир денгиз эди. У кишининг таснифотларидан: - Китобу Тавҳид ва Рабб таолонинг сифатлари исботи. - Мухтасорул мухтасар. У киши 311 ҳижрий йилда ёшлари 89 га етиб қолганида зул Қаъда ойи Шанба кечасида вафот топди. Раҳимаҳуллоҳ. © Умар Шоҳир

Ғоят Меҳрибон, Раҳмли Аллоҳ исми билан Олий, буюк, эшитгувчи, кўргувчи, ҳаким, карийм, латийф, хабардор бўлган, комил неъматлар, кенг фазлу марҳаматлар ва етук ҳужжатлар соҳиби Аллоҳга ҳамду санолар хосдир. Раббимиз (адашганлар тарафидан айтилган) чегараланган сифатларлардан олий бўлди, махлуқларга ўхшашидан узоқ бўлди, инкор қилувчиларнинг мақолаларидан пок бўлди. Раббимиз олий бўлди, У Зот Ўзининг етти осмонлари устида олий эди, сўнгра Ўз аршига кўтарилди. Сирни ва махфий нарсаларни ҳам билади, сўзни ҳам ва пичир гапни ҳам эшитади, Ундан на ерда ва на осмонда бирон беркинувчи йўқ, на денгиз тубида ва на ҳавода ҳам йўқ. Қуръонни Ўз илми билан нозил қилган, инсоннинг яратилинишини Ўз қўли билан тупроқдан бошлаган, сўнгра Ўз калимаси билан бор қилган Зотдир. Ўз Расули Иброҳим алайҳиссаломни Ўзига халил қилиб танлаган, каломи билан Мусо солаватуллоҳига нидо қилиб, уни Ўзига яқин қилган ва унга сўзлашиш ила сўзлаган Зотдир. Ўз Набийси Нуҳга Ўзнинг кўз ўнгида кема ясашни буюрган Зотдир. Бизларга аёл киши ҳомиласи ҳам, туғиши ҳам фақат У зотнинг илми билан бўлишини хабар қилган, худди шу каби барча нарса ҳалок бўлгувчи магар У Зотнинг юзигина боқий қолишини билдирган ҳамда бандаларига махлуқлар нафсига ўхшамаган Ўз нафсидан огоҳ этган Аллоҳга ҳамду санолар хосдир. У Зотга Ўзининг нозил бўлган муҳкамида ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилида Ўз Нафсини сифатлаган Раббим азза ва жалланинг барча сифатлари билан менга берган иймондан миннат қилган нарсалари учун ҳамд айтаман. Ўзидан бошқаси ҳисобига етаолмайдиган неъматлари учун шукрла ҳамд айтаман. У Зотга Ўзидан бошқаси тўхтата олмайдиган чексиз неъматлари сабаб тасдиқ қилинган, иқрор қилинган шукр ила шукр қиламан. У Зотга Унинг ваҳдонияти билан эътироф қилинган иймонга иймон келтираман. У Зотнинг савобига ва Ўз фазли, карамидан умид қилиб, улуғ ажрига талпинувчиман ва гуноҳим, хатоим ва айбларим кўплиги учун У Зотнинг аламлий иқобидан қўрқувчиман. Аллоҳдан ўзга (сиғинишликка ҳақли) маъбуд йўқлигига, (У Зотни); Меҳрибон Раҳмли, Қудратли Қаҳрли, Сомад, Ёлғиз, Биргина Илоҳ эканига гувоҳлик бераман. Бирон аёл-хотин ва бола тутинмаган Зотдир. Ўз мулкида бирон шериги йўқдир. Ҳукмида адолат қилувчи, ишларида Ҳаким, махлуқотлар ўртасида тўла адолат Ўрнатувчидир. Мўминларга Ўз фазли билан уларга яхшилик қилишда; уларнинг қалбаларига иймонни зийнатлаган ва уларга куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатган ва Ўз Набийси соллаллоҳу алайҳи ва салламга Фурқонни нозил қилган, Қуръонни таълим берган Муматтиндир. Раббимиз жалла ва аъланинг -дин- неъмати тамомига-камолига етди, У Зотга итоат қилувчиларга У Зотнинг инъомлари улуғ бўлди. Бизнинг Раббимиз Ўз ҳамду саноси билан улуғ бўлди, мавжудлиги билан Маъбуддир, улуғланиши билан Маҳмуддир. Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни У Зотнинг танланган Расули ва рози бўлган Набийси эканлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳ у кишини Ўзининг рисолати учун ва Ўз омонатини ўрнатиши учун ихтиёр қилди. Сўнгра у кишини анбиёлар сўнггиси ва махлуқотларининг энг яхшиси қилди. У кишини ҳидоят ва ҳақ дин билан гарчи мушриклар хоҳламасаларда, барча динлар устидан ғолиб бўлиши учун юборди. У кишини Лавҳул Маҳфуздаги сатрланган китоб билан юборди. Сўнгра Аллоҳ азза ва жалладан рисолатнинг ҳақиқатларини етказди. У билан ўз умматини разиллик ва залолатдан чиқарди. Пайғамбаримиз - У Зотнинг ҳаққидан бўлган ва У Зотнинг танзлини сақлашликни талаб қилган, ўз Раббиси аҳд олиб талаб қилган Аллоҳ таолонинг буйруқлари, талаблари узра қоим бўлдилар. Ҳатто Аллоҳ у кишини амалларидан рози бўлган Ўзининг кароматли валийлари ичига мақтаб, рози бўлган, бахтиёр ҳолида қабз қилиб олди. Худди бу бахтлилик - у киши учун Лавҳул Маҳфуз, Очиқ Имомда -ёзилиб- ўтгани каби. Бу -саодат- у кишининг баданига руҳи киришидан илгари битилган. У кишига Аллоҳнинг саловатлари ва У Зотнинг саломи бўлсин, тириклигида ҳам, вафот этиб орамизда йўқлигида ҳам мақталиб турадилар. Энг афзал саловатнинг, энг поки, энг яхшиси у кишига бўлсин. Аллоҳ оламларга у кишига муҳаббат қилишни қолдирди. Муқарраб бандаларига мавадда-соғинишни қолдирди. Ва у кишининг даражаларини иллиюндан олийроқ қилди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ҳамду сано - ҳар замонда аҳли илмлар қолиши учун пайғамбарлардан фатра-давр қилган Аллоҳга хосдир. - Улар; адашган кишиларни ҳидоятга чақирадилар ҳамда улардан келган озорларга сабр қилади, ўлик (қалб)ларни Аллоҳнинг китоби билан тирилтирадилар, Аллоҳнинг нури билан омиларнинг (қалб)кўзини очадилар. Иблис қўлида ўлган қанча кишиларни тирилтириб ва қанча адашиб юрганларни ҳидоятга бошлаган улар. - Уларнинг одамларга қолдирган таъсири қанчалар яхши бўлса, одамларнинг уларга қилган озор-асоратлари шунча ёмон. Улар - Аллоҳнинг китобида ғулувга кетганлар таҳрифини, ўз мазҳабига эргаштириб (ҳақни) инкор қилувчиларни, бидъат байроқларини ўрнатишга келишиб олиб ҳаракатга кечган жоҳиллар таъвилини, ақллилар фитнасини - инкор қиладилар. Ана ўшалар китоб ҳақида ихтилоф қилгандилар, Китобга мухолиф бўлиб, Китобни бўлиб ташлашга келишиб олганлар эди; Аллоҳ номига, Аллоҳ ҳақида ва Аллоҳнинг китоби ҳақида илмсиз гапирадилар. Каломдан муташобиҳини гапирадилар. Одамларнинг жоҳилларига ўзларига иштибоҳли бўлган нарсаларни ўтказади, киргизадилар. Бас, адашганларнинг фитнасидан Аллоҳнинг паноҳини сўраймиз. © Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ, «Зиндиқлар ва Жаҳмияларга раддия» китоби муқаддимасининг тўлиқ таржимаси. - Мутаржим: Умар Шоҳир

photo content

Мустафо ﷺ нинг ҳақ-ҳуқуқларига вафо қилиш; • У кишига чин иймон келтириш, олиб келган нарсаларини тасдиқлаш. • У кишига итоат қилиш вожиблиги, осийлик қилишдан ҳазир бўлиш. • У кишига эргашиш, барча ишларда етакчи қилиб олиш, йўлларига иқтидо қилиш. • У кишини фарзандлардан, ота-онадан, барча инсонлардан кўра кўпроқ севиш-яхши кўриш. • У кишини ҳурмат қилиш, одоб сақлаш, нусрат бериш. • Саловат айтиш: (ﷺ)🌷 • Ҳукмда у кишига таҳокум қилиш, чиқарган ҳукмига рози бўлиш. • У кишини ғулувга кетмасдан, тақсирга йўл қўймасдан ўз ўрнига қўйишлик. © Шайх Мунажжид.

Савол: Тасаввуф илми аҳли суннада зуҳд, дейиладими? Жавоб: Ҳа, қудамолар «тасаввуф» илмини «зуҳд», деб айтганлар. Бунга мисол Ибнул Муборак, Имом Аҳмад каби имомлар «Зуҳд» номли китоблар ёзиб, унда: охиратга фойдаси йўқ дунёвий нарсалардан четланиш, баъзи мубоҳ амалларни тақвони зиёда қилишда тарк қилиш, охират сари илғор ҳаракат қилиш, Рабб таоло доим кўриб турибди, деган эътиқод билан амал қилиш ҳақидаги оят-ҳадислар, осорлар келтирилган. Ҳатто Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Имом Аҳмадни саккизта илмда имомлигига гувоҳлик бериб, шулардан «зуҳд» илмидан ҳам имомлигини айтиб ўтганлар. Кейинчалик зоҳидликда муболаға қилиб сўфилар авж олгандан кейин, зуҳд эмас тасаввуф, дея юритила бошлади. Зуҳд истилоҳи ўрнига бу йўналишда оширворган сўфилар тасаввуф истилоҳига асосчи бўлиб қолдилар. Ҳатто Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ то устози Ибн Таймяни учратгунича ўзлари тасаввуфга маҳкам эргашганлардан, улардан бўлган. Бу илмни пухта эгаллаганлардан бўлган. Кейинчалик суннатга кўчиб ўтганида ҳам, бу истилоҳ у кишининг тилларида, хатларида ўрнаб қолганидан кўп истеъмол қилб келганлар. Ҳаттоки «Тасаввуф» илмида ёзилган Имом Абу Исмоил Ҳаравийнинг «Маназил саирийн» китобларини олиб суннатга мувофиқ баъзи сўзларини қолдириб, ўзи ва устози Шайхул Исломдан эшитган сўзларидан чиройли шарҳлар битиб, бу фанни сунний қилиб янгитдан забт этган, китоб номи: «Мадорижус Соликин». Валлоҳуаълам. © Умар Шоҳир.

photo content

- Банданинг бахт-саодатидан дарак берувчи ишлари: ❶ - Унга тоат-ибодат осон қилиниши. ❷ - Ишларида суннатга мувофиқ бўлиши. ❸ - Солиҳ инсонлар билан ҳам суҳбат бўлиши. ❹ - Дўстлари билан чиройли ахлоқда бўлиши. ❺ - Одамлар орасида танилиб бориши. ➏ - Мусулмонларга эътиборли бўлиши. ➐ - Вақтларига риоя қилиб, тежаб юриши. © Шотибий, «Эътисом», 2/152.

photo content

Аллоҳ таоло Одил Зотдир: Адолат билан ҳукм қилади, адолат қилишга буюради, адолатла сўзлайди, адолатга рози бўлади, адолатни севади-яхши кўради, адолатни олий қилади, адолатга нусрат беради. © Абдулмунъим Мустафо Ҳалима

Яна Араб тилининг муҳимлигини эслатиб... - Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Одамлар жоҳил бўлиб қолиши ва уларнинг ихтилоф қилишлари ҳам, Араб тилини тарк қилишлари ва Аристотелнинг* тилига моил бўлишлари сабаб бўлди. Имом Суютий Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг мазкур сўзларидан кейин айтади: Шофеъий бу билан Маъмуннинг даврида Қуръонни махлуқ деган гаплар ва (Аллоҳ таолони қиёмат куни) кўришни инкор қилиниши ва яна бошқа пайдо бўлган бидъатларга ишора қилмоқдалар. Албатта бунинг сабаби; Араб тили, балоғат ва унга тегишли мавзулардаги маъноларни, баён ва бадийъларни билмасликдан келиб чиқди... (Савнул Мантиқ, 15 с). ------- * Аристотель: Қадимги Юнон файласуфи. © Умар Шоҳир

• Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: Гумон - энг ёлғон гапдир, албатта. (Бухорий). • Бир олимдан сўралди: Ҳолати расво бўлган инсонлар ким? - Олим жавоб бериб: Одамларга ёлғон гумони билан ишонмайдиган, гумонга мубтало бўлган гумонфарст, деди. © Умар Шоҳир