ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

RİSOLAT

RİSOLAT

前往频道在 Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

显示更多
683
订阅者
-124 小时
-57 天
-2030 天
帖子存档
#ИСТИДРОЖ Аллоҳ таоло кимгадир илм берган бўлса, у киши гуноҳга боғланиб қолган бўлса, демак Аллоҳ таоло унга макр қиляпти. Шу каби, кимгадир бойлик берган бўлса, у ҳам гуноҳда давом этиб, неъматларда яшаётган бўлса, унга ҳам макр қилиняпти. Аллоҳ таоло бизларга макр қилмагин, эй Аллоҳ бизларга раҳим қилгин, омин. © Умар Шоҳир

#ҲИММАТ Зайд ибн Собит розиаллоҳу анҳу ўн беш кунда яҳудийлар тилини ўрганди, ўшанда 12 ёш эди. 18 кунда Форсий тилни ўрганди, кейин яна Ҳабаший, Румий ва Қибтий тилларни ҳам ўрганди. © «Бидоя ва ниҳоя».

Савол: Ассалому алайкум. Устоз аҳволларингиз яхшими. Сиздан бир нозик масалада савол сўрамоқчиман, Мадиналик Сайфуллоҳ Носир домла савол ва жавобларида аҳли сунна ва жамоани учта тоифа деб жавоб берганини ўқидим Ашарий, Мотрудий, Ҳанбалийлар. (Бу ерда савол-жавоб олиб ташланди). Шунчадан бери аҳли суннани битта деб билардик, шунга хайрон бўлиб сизга буни тушунтириб беришингиз учун мурожаат қилдим. Аллоҳ рози бўлсин. Жавоб:... Давоми: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1175623955896379&id=100003463584084

▪Соч ва соқолнинг ҳукми Соч ва соқол инсон қиёфасидаги, энг олди кўринишидан, аломатларидан. Киши унга этибор бериб парваришлаши, шаръан машруъ бўлган ишдир. Бу ҳақда бугунги кунимизда, кўп гап ўтган бўлишига қарамай, яна бир бор эслатиб, соч ва соқолнинг ҳукмига хулоса қилмоқчимиз. Шоядки бундаги суннатни одамлар янада маҳкам туриб тирилтирсалар, тўғри амал қилсалар. Давоми: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1175719399220168&id=100003463584084

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Одамлардан яхшиликни очувчи ва ёмонликни ёпгувчилари бор, албатта. Ва албатта, одамлардан ёмонликни очувчи ва яхшиликни ёпгувчи бўлганлари бор. Аллоҳ кимнинг қўлига яхшиликни очувчи қилган бўлса тувбо-жаннат бўлсин. Аллоҳ кимнинг қўлига ёмонликни очувчи қилган бўлса вайл-дўзах бўлсин. © Саҳиҳ Ибн Можа.

photo content

Ҳасадчи «дўстлар»ни: хато қилсангиз гапириб, тўғри-савоб иш қилсангиз жимгина кўрмаганга олиб туришидан биласиз. )) © Нақл.

كانَ الرَّجُل مِنْ أَصْحاب النَّبيِّ ﷺ إِذَا زُكِّيَ قَالَ: اللَّهُمَّ لاَ تُؤَاخِذْنِي بِمَا يَقُولُونَ، وَاغْفِرْ لِي مَا لا يَعْلَمُونَ. رواه البخاري في الأدب. Набий ﷺ саҳобаларидан бир киши мақталганида: Эй Аллоҳ, улар айтган нарса билан мени иқобга тортмагин, мендан улар биламайдиган нарсаларни кечиргин, деган эди. © Бухорий, «Ал адаб».

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Агар хўроз қичқириғини эшитсангиз; Аллоҳнинг фазлидан сўранглар, албатта, у - фариштани кўрган бўлади. Агарда, эшак ҳанграшини эшитсангиз, шайтондан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, албатта, у - шайтонни кўрган бўлади. © Бухорий, Муслим.

Савол: Ассаламу алайкум. Мусулмон киши бир кунлик ибодатларини, қиладиган ишларини айтиб бераоласизми? Жазакаллоҳу хойрон. Жавоб: ва алайкумуссалам. Ва ийякум. Ҳар кимнинг ибодати, қиладиган ишлари турлича бўлади. Бу нарсада муайян маслакни тузиб бериш қийин. Ҳатто суннатнинг амалдаги асосчиси Пайғамбаримиз алайҳиссалом кунда бир хил амал қилмаганлар, баъзида ўзгариб, кўпайиб озайиб турган, асосийси васатиядан чиқмаганлар. Ибодатлар куч-қудратга, имкониятга қараб ортиб-камайиб туради. Ҳаммаси Аллоҳнинг тавфиқига, иродасига боғлиқ аввало. Лекин муҳимларини жамълаб айтиб ўтишга иншаоллоҳ ҳаракат қиламан:https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1173823092743132&id=100003463584084

- Кишининг жаннатдаги даражоти кўтарилади-да, кейин у айтади: бу нимаси? - Айтиладики: Сенга фарзандинг истиғфоридан. © Ибн Можа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: Зуҳо намозини фақатгина аввоб* киши муҳофаза қилиб юради. У аввобларнинг намозидир. © Ибн Хузайма, ҳасан ҳадис. _________ * Аввоб: кўп тавба қилиб гуноҳларидан Аллоҳга қайтувчидир. Яна: Итоатгўй банда ҳам, дейилган.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ алайҳиссалом айтади: Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи инфоқ-эҳсон қилгин, сенга инфоқ-эҳсон қилинади». © Бухорий, Муслим.

• Аллоҳ таоло кўзни қалб ойнаси қилди; - Агар банда кўзини ҳаромдан олиб қочса, қалб ҳам шаҳват ва истагини тийиб қўяди. - Агар кўзини тек қўйиб, бўш қўйворса, қалб ҳам шаҳватини тек қўйиб қўяди. © Ибнул Қоййим, «Иғосатул луҳфон», 1/47.

#ҲИММАТ Зайд ибн Собит розиаллоҳу анҳу ўн беш кунда яҳудийлар тилини ўрганди, ўшанда 12 ёш эди. 18 кунда Форсий тилни ўрганди, кейин яна Ҳабаший, Румий ва Қибтий тилларни ҳам ўрганди. © «Бидоя ва ниҳоя».

Савол: Ассаламу алайкум. Қори ака, Мадинага бораётганлардан Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга салом айтинг девориш дурустми? Динимизда бу ҳолатга кандай қаралади, шунга жавобингиз керак эди, вақтингизни олганим учун узр қори ака!!! Жавоб: Ва алайкумуссалам. Бемалол... Пайғамбаримиз ﷺ га қаердан туриб салом ё саловат айтилса, у кишига бизга кайфияти номалум тарзда фаришта орқали ғайбдан етказилиб турилади. Бу нарса ҳадисларда собит, асарларда очиқ айтилган. Шунинг учун қаерда бўлса ҳам, киши Муҳаммад ﷺ га салом ва саловат айтса етказилаверади. Аммо, ҳаж ё умрага кетаётган кишилардан салом йўллаб қўйишни айтиш ё тайинлаш, бу бидъат бўлади. Ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: Менинг қабримни байрам (жойи) қилиб олманг, менга саловат айтаверингиз, албатта, саловатларингиз #қаерда_бўлсангиз ҳам менга етказилади. [Бошқа ҳадисда]: саловатларингиз менга кўндаланг қилинган бўлади. (Абу Довуд, иснодлари саҳиҳ). Яъни етказилиб, кўрсатилиб турилади, дейилган. Доримий ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: Аллоҳ менинг қабрим олдига бир фариштани тайин этган, албатта, агарда умматимдан бирор киши менга саловат айтса, фаришта менга ўшани айтиб дейдики: эй Муҳаммад Фалончининг ўғли Фалон киши сизга бу соатда саловат айтди, деб туради. Бу ҳадиснинг асли Бухорийда ҳам келади. Ўтган салафларимизда ҳаж ё умрага кетаётган кишилардан салом йўллашлик ҳақида гап ҳам бўлмаган. Бундай турфа нарсалар охирги турфа замонда кўпайиб қолди холос. Аллоҳ динимизни сақласин, амалимизда суннатни сақласин, бидъатдан амалларимизни тозаласин, омин. Валлоҳуаълам. © Умар Шоҳир

sticker.webp0.58 KB

• Салафлар айтарди: Ражаб ойи шамолга ўхшайди, Шаъбонда сер ёмғир булутларни ҳайдаб келади, Рамазон эса ҳосилни териш ойидир. • Энди ким Ражаб ойида экин экишга енг шимармаган бўлса, Шаъбон ойида экинни суғаролмай қолади, кейин Рамазонда қандай қилиб ҳосил йиғаркин а?! © Умар Шоҳир