ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 369 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 298,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 480 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 369 名订阅者。

根据 25 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 933,过去 24 小时变化为 -7,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.24%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.76% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 442 次浏览,首日通常累积 19 849 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 26 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 594
订阅者
-724 小时
+3077 天
-1 93330 天
帖子存档
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, Азизлар! Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин! Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 19:29

ИСТАК... Яхши суҳбатдош қандай яхши-а! У билан гаплашиб руҳан юксаласиз, маънавий озуқа оласиз, қалбингиз таскин топади. Кетаётиб яна келаман дейсиз... Бизнинг хам ниятимиз сизга яхши сухбатдош бўлишдир. Бугун Сизга яхши сухбатдош бўла олган бўлсак ва биз билан вақтингиз сермазмун ўтган бўлса, биз бундан мамнунмиз. Аллоҳим, барчамизни солиҳ дўстлар билан ризқлантирсин! ХАЙРЛИ ТУН! Аллоҳга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 12:21

САРҲИСОБ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 11:46

29 6月 2025, 11:20

Сиз ЭР деган номга лойиқ эмассиз... агар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 08:33

📹 ЭРКАКНИНГ ИШИ Сизнинг фикрингиз қандай? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 07:52

ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТ 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачо
ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТ 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, уйини, ака-укаларини, опа-сингилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсони энди сенсан, шуни унутма!. Аёлингни эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардликдир. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 07:21

#Субҳаналлоҳ Рамазон ойида дунёдаги қайси хайвон 30 кун рўза тутади? Умуман Сув ҳам ичмайди, ҳеч нарса емайди ҳам😳. Жавоби👇
29 6月 2025, 07:10
30 6月 2025, ~07:00

Оналарнинг фикрлаши ва қарор қилиши ҳеч қачон бирданига бўлмайди. Оналар ҳар доим икки марталаб ўйлайдилар: ўзи учун ва фарзанди учун. Кейин қарор қабул қиладилар. Софи Лорен •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 05:41

ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 05:15

#Дахшат 🔞 XVIII-XIX асрларда Бухоро амирлигида енгилтабиат (фоҳиша) аёлларга мушук ёрдамида қандай жазо қўлланганлигини била
#Дахшат 🔞 XVIII-XIX асрларда Бухоро амирлигида енгилтабиат (фоҳиша) аёлларга мушук ёрдамида қандай жазо қўлланганлигини биласизми? 😱 Агар бу нарсани ҳозирги фоҳишалар билишганда эди, қайтиб бу ишга қўл уришмасди. Улар мушук ёрдамида аёлларни батафсил ўқинг... 👈🙈
29 6月 2025, 05:05
30 6月 2025, ~05:45

УЙИМИЗГА  КЕЛИНГ... Опа, аҳволингиз яхшими айтинг, Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун. Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Ака, сочингизга оралабди оқ, Чарчаган одамдай турибсиз нечун. Бир марта суяниб, ука деб менга, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Синглим, нима гаплар, айта қол синглим, Йўқлаб боролмадим илтимос тушун. Эртадан кечгача ишдаман билсанг, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Ука, укажоним, ишонган тоғим, Кўнглим хотиржамдир сен менга устун. Ота ва онамни хурсанд қилай деб, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга, Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун. Болалик даврига қайтиб бир лаҳза, Келинг уйимизга дийдорлар учун. ✍ Заршидбек Матғозиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 04:08

#Мулоҳаза_учун АКА, МЕҲМОНГА КЕЛИНГ... Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз. Аммо... Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри? Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз. Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади! Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг! Охирги марта опа-синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 03:34

ОМОН БЎЛИНГ, ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАРИМ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 02:32

Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади. Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади. Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Ибрат учун яқинларга юборинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 6月 2025, 02:07

ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 6月 2025, 23:35

ОИЛА АЪЗОЛАРИ  Ота: Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Она: Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Ака-ука: Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир. Опа-сингил: Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир. Ўғил: Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир. Қиз: Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир. Жуфти ҳалол: Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 6月 2025, 23:09

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇
28 6月 2025, 22:58
30 6月 2025, ~01:30

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 6月 2025, 21:03

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
28 6月 2025, 19:30