ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 954 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 436

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 954 名订阅者。

根据 15 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 862,过去 24 小时变化为 -376,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 36.60%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.77% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 43 544 次浏览,首日通常累积 22 334 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 40

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 16 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 954
订阅者
-37624 小时
-6137
+86230
帖子存档
УКА – Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, - гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди. – Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ - ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди. – Манави тилла занжирга нима дейсиз? - деди ёнидаги жонон суйкалиб: – Олиб берасизми? – Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним! Нодирабегим Иброҳимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аёл ошхонада овқат қивотган экан эри кичкина қора бонкача билан югуриб келиб хотинжон 1 соатлик ишим бор тезда қайтаман бу йерда мани 20 йиллик мехнатим бор бонкани ичида асло қопқоғини очиб қўйма ман келгунимча деб тайинлаб чиқиб кетибди. Аёл қизиқувчан қизиқибди овқат пиширвотти бонкага қарармиш. Ичида нима бор экан бу бонкани эрим мандан 20 йил нима бекитган экан деб бир марта очиб кўраман қопқоғини нима бўлибди деб қопқоғини очибди... Давомини кўриб хайратда қолишиз аниқ... 😮 ДАВОМИ БУ ерда👈🏻

Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Барчага кун хайрли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҲАР КУННИ ХУДОДАН СОВҒА ДЕБ БИЛИНГ... Ғам билан қарасанг тундай бу дунё Жилмайиб қарасанг кундай бу дунё Қандайин қарасанг шундай бу дунё Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Ғамларга сарфламанг юракнинг кучин Тангрига қолдиринг ёмонлар ўчин Сизни яхши кўрган яхшилар учун Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Қаранг бу кунларга кимлар ҳозир зор Сиздан ҳам мушкули, аянчлилар бор Кулинг, топилмасин сиздан бахтиёр Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Зулматга термулманг, ой томон боқинг Дарёларга боқинг сой томон боқинг Сизни мафтун қилар жой томон боқинг Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Ёмонмас, яхшилар ёнида бўлинг Сизни суйганларнинг жонида бўлинг Доим бахтлиларнинг сонида бўлинг Ҳар кунни Худодан совға деб билинг Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг Мактуба Шайдо •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир йигитнинг олдига жон олувчи фаришта келди ва кўзига кўринди, у айтди сенинг жонингни 3кундан сўнг оламан деб ғойиб бўлди, йигит нима амалим билан бораман деб 3кун ўйланиб юрди ва орадан 7 кун ўтиб жон олувчи фаришта яна кўзига кўринди лекин сенинг бир амалинг туфайли Аллоҳ яна умрингга ризқ берди деб қайтади. У амали шу эдики...😢 Давомини кўринг 👇

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камба
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. ➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. ➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. ➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. ➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. ➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Расмга қаранг, сизни ва бошқаларни 99% характерини аниқлайдиган психологик тест. Қайси бирини танлайсиз? Жавоби:👇
Расмга қаранг, сизни ва бошқаларни 99% характерини аниқлайдиган психологик тест. Қайси бирини танлайсиз? Жавоби:👇

​​​ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги — Зикр билан; ▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан; ▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан; Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Турмушга чиқиб, бола-чақали бўлиб билдим, бу усулни ҳар бир аёл билиши шарт экан. Ёшлигимда бувим ёстиғим остига 1 бўлак сари
Турмушга чиқиб, бола-чақали бўлиб билдим, бу усулни ҳар бир аёл билиши шарт экан. Ёшлигимда бувим ёстиғим остига 1 бўлак саримсоқ қўярдилар. Буни сабабини сўрамагандим. Ҳар куни ухлашдан олдин эрим ва болаларимни ёстиғини остига 1 бўлакдан саримсоқ қўйишга одатландим. Қари билганни пари билмас деганлари рост экан. Дунёни укол-дорисини олсаиз ҳам бундай натижа бермайди. 1 бўлак чеснокни пўсти билан бирга ёстиғингиз остига қўйиб ухласангиз эрталаб турганингизда батафсил ўқинг... 👈

ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТ 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачо
ЭРКАКЛАРГА НАСИҲАТ 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, уйини, ака-укаларини, опа-сингилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсони энди сенсан, шуни унутма!. Аёлингни эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардликдир. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Қизиқарли топишмоқ Билимингизни синаб кўринг! Шох вазирига Нок Олма Анор келтир деди. Вазир 1 та мева келтирди. Бу қайси мев
#Қизиқарли топишмоқ Билимингизни синаб кўринг! Шох вазирига Нок Олма Анор келтир деди. Вазир 1 та мева келтирди. Бу қайси мева? 🤔 Вазир шохга қайси мевани олиб келган? Сиз тўғи жавобни топа оласизми? Жавобни билиш👇

#Эслатма Опа-сингилларингиздан хабар олишни унутманг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мулоҳаза_учун АКА,  МЕҲМОНГА  КЕЛИНГ... Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз. Аммо... Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри? Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз. Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади! Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг! Охирги марта опа-синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ассалому_алайкум Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ... Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УЙИМИЗГА  КЕЛИНГ... Опа, аҳволингиз яхшими айтинг, Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун. Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Ака, сочингизга оралабди оқ, Чарчаган одамдай турибсиз нечун. Бир марта суянинг, ука деб менга, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Синглим, нима гаплар, айта қол синглим, Йўқлаб боролмадим илтимос тушун. Эртадан кечгача ишдаман билсанг, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Ука, укажоним, ишонган тоғим, Кўнглим хотиржамдир сен менга устун. Ота ва онамни хурсанд қилай деб, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга, Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун. Болалик даврига қайтиб бир лаҳза, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Заршидбек Матғозиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ - Telegram 频道 @ibratli 的统计与分析