ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 582 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 436 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 582 名订阅者。
根据 10 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -144,过去 24 小时变化为 37,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.40%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.72% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 697 次浏览,首日通常累积 22 208 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 37。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 11 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
118 582
订阅者
+3724 小时
+2327 天
-14430 天
帖子存档
118 506
ИБРАТ БЎЛСИН
Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб
ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...
... Шанба куни уйи олдида
турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб
қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам. Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...
...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...
...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё
дардида ўз ишига шўнғиб
кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
Бир кун ўртоқлари билан
сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...
... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман
минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига
қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб
телефони билан дўстларини
суратга ола бошлади...
Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб
кетасиз сувга..” ,- деб
огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...
... Шу пайт ароқ ўз кучини
кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди. Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди....
Саъдий айтади:
Эй, сен ҳожа, бу дунёдан
бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан
симу зар,
Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг,
Лекин ҳали гумондир бунга
лойиқ бўлишинг..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️ Аллоҳ йўлида улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
ОДДИЙ ҲАҚИҚАТЛАР
Агар бир қути ичига олмос ёки тилла солиб қўйсангиз, у қути жавоҳирлар қутисига айланади.
Агар айни шу қути ичига пўчоқ солсангиз, у пўчоқ идишига айланади.
Агар ичига чиқинди солсангиз, чиқинди қутисига айланади.
Худди шу сингари миянгизга нимани жойласангиз, сиз ўша нарсанинг маконига айланасиз.
Масалан:
илм ва тафаккурни кўпайтирсангиз – хазинага;
ғийбат, ҳасад, ношукрлик, салбий фикр, жоҳиллик ва ҳоказо иллатларни кўпайтирсангиз – чиқиндихонага айланасиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Тўрт нафар фарзандимнинг қотилига айландим. 5 йилада 4 та тобут чиқардим‼️
6 хонали уйда 5 нафар фарзандларим билан яшар эди. Фарзандларим катта бўлиб қолишган, ҳатто катта ўғлимни тўйини ҳам қилгандим. Тўйдан кўп ўтмай ката ўғлим рак сабаб вафот этди. Кейин эса 3 та эгизак кичик фарзандларимда ҳам урғочи сифатли (рак) ўсмта аниқланди.
Кутилмаганда шифокорим “фарзандингнинг қотили — ўзинг эканлигингни биласанми?” деди ва сабабини айтиб берди. Эшитганларимдан шокка тушиб қолдим. Афсус, болаларимни ўзим ўлдирдим. Дарҳол синглимга қўнғироқ қилиб, боласини ўлдираётгани ҳақида огоҳлантирдим.
Докторнинг айтишича мен фарзандимни… Давоми👇
118 506
Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг!
• Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз!
• Ҳижоб ўрайсиз-у, хулқингиз ёпинмаган!
• Тунлари таҳажжуд намозига турасиз-у, кунлаб биродарингиз билан аразлашиб юрасиз!
• Рўза тутасиз-у, одамларни ғийбат қиласиз!
• Дабдабали ифторлик берасиз-у, сўнгра "энг зўр ифторликни мен бердим" деб одамлар ичида мақтаниб юрасиз!
• Садақа берасиз-у, уни миннат қиласиз!
Яхшиликларингизни тешик халтага солманг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
#Диққат_Психологик_Тест
🌸 Аёллар Учун ажойиб тест
Букетлардан бирини танланг ва жозибангиз ҳақида билиб олинг!
Ўзингизни қайси букет
билан жозибалайсиз❤️?👇
118 506
.
ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:
• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар ёзиш учун тилингдан сўз талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жон талаб қилади
Имом Шофеъий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Тонгни бизла кутганларга
Ассалому алейкум!
Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!
Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга... Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабр бўлсин.
Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀
118 506
⚡️Айниқса ёши катталар учун! 📌
БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА!
✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз
✅ Грижа каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.
(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)⤵️
👉 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
👉 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
ҲОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА СИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!
👩⚕️ Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади! Шошилинг пастдаги кнопкани босинг⤵️
118 506
Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
У деди: «Етмиш йил китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади.
Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Repost from Қандли диабет
#Долзарб #Сахар
Қандли диабетдан йиллар давомида қийналиб келган оналар бу касалликни қандай енгиб ўтишганликлари ҳақида холис сўзлаб беришди. Видеони САХАР бўлган яқинингизга кўрсатинг!
Тўлиқ видео YouTube да:
https://youtu.be/DJhT20dkztA?si=Rvck-CvAw4uyAIhs
Ҳар куни телеграмда шифокор билан бепул овозли чат — сиз ҳам қўшилинг!
Telegram: https://t.me/qandli_diabet_muhokama
Тел: +998-55-503-05-05
ХОЗИРОҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ! 😱
118 506
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
• «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади.
• Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади.
• Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.
• Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади.
• Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.
• Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади.
• Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
У деди: «Етмиш йил китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади.
Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
#ШЕЪРИЯТ
ЎЙЛАСАМ..!
Гуноҳлар занжирин уздирар недир,
Иймонимни кўкка ўстирар недир,
Бирдан юрагимни қиздирар недир,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Ёнимда бўлсангиз эди ростдан ҳам,
Қоларди юзимга қайтолмасдан ғам.
Қанийди, ўзимга қайтолмасдан ҳам,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Қуръонга бойланиб яшагим келар,
Намозга шайланиб яшагим келар,
Бир умр ўйланиб яшагим келар,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Мустақийм
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Аллоҳим! Кечиришга муносиб бўлганимиз учун эмас, Сенга кечириш ярашгани учун бизларни авф этгин!
Ҳаққимизга бизга билдирмай қилинган дуои хайрлар кўп бўлсин!
Бизни севганлар Аллоҳнинг энг севимли бандаси бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 506
Дахшат 🫢
Самарканда аёлни оёгидан галати мавжудод чикди... Бу нима булди? Видеолари таркалиб кетди...👇
Бу хакида Яхшиси Ўзиз Кўринг батафсил👇
118 506
4 ТА НАРСА ТЎРТТА
НАРСАНИ ЕЙДИ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
