ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 244
Бир абитуриент тайёргарлик кўрмасдан имтиҳонга кирибди. Умуман ҳеч нарсани билмас экан. Худди тест саволларини ишлаётгандек ўтираверибди. Қараса, ёнида бир йигит ўзининг вариантини ишлаб бўлиб ўтирган экан. Ҳалиги абитуриент аста туртиб шивирлабди:
— Илтимос, менинг тестимни ҳам ишлаб бер! Қанча сўрасанг бераман!, - дейди, ҳалиги йигит унга учта бармоғини кўрсатади.
— Розиман!, - деган экан, дарров унинг масалаларини ҳам жавобларини топиб ташлабди.
Имтиҳондан чиққач: — Қанча берай? - деб, ҳозир уч ёки ўттиз миллион сўраса керак, деб ичида ўйланиб турса, бояги йигит:👇
24 9月 2024, 06:35
25 9月 2024, ~09:13
112 244
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!
✍Марҳабо Каримова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Ажойиб шеър, албатта эшитинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 9月 2024, 02:31
112 244
#Саломатлик.
ҒАЗАБЛАНИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
Ғазабни жиловлаш, уни бартараф этиш хусусида кўплаб фикрлар билдирилган. Бу гал эса биз бунга бироз бошқачароқ тарзда ёндашмоқчимиз, яъни ғазабга эрк беришнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги хусусида тўхталиб ўтсак, зеро бу ҳам кимлардадир ўзини назорат қила олишига кўмаклашади, деган умиддамиз:
МИЯ: Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.
ЮРАК: Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.
ТЕРИ: Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.
ЎПКА: Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.
ХУЛОСА
“Касални даволагандан кўра олдини олган афзалдир”
Салбий ҳиссиётларни ўз вақтида жиловлаб, юқоридаги “касалликлар”нинг олдини олишни унутмасангиз кифоя.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 9月 2024, 02:02
112 244
ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА
МИНГ БОР ШУКУР !!!
Яна битта ажиб кунни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Ризқингизни бутун қилсин аллох сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Абдужафар Омонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 9月 2024, 00:02
112 244
ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР
БУ ВОСИТА 7 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 3 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/pJQr8I/
⁉️Охиргача ўқинг
(Бугун мижозлар учун бепул консултация ва чегирмалар мавжуд)
24 9月 2024, 00:02
25 9月 2024, ~00:10
112 244
Гўзал тонгларни хуш кўрган одамга бу кунлар хам ғанимат...
Ана мана дегунча сентябрни ҳам якунлаяпмиз! Тез ўтаётган бу кунларда кимгадир малҳам, кимгадир таскин, кимгадир дилдош, кимгадир сирдош бўлаётган бўлсак қадаримиздан миннатдормиз!
Оилангизни қут-барака, кафтларингизни эзгу дуолар, кўнглингизни муҳаббат, ишқ изҳорингизни меҳр тарк этмасин, деймиз қадрдон!
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 23:04
112 244
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 21:30
112 244
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 20:01
112 244
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР...
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 12:01
112 244
.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...
.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...
.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…
.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…
.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…
.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 11:41
112 244
🕯 Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...
✍️ Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 11:02
112 244
ДАРАХТ
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳорда гулга бурканганимда бошим устида арилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...
Ёнимда танҳо сен қолдинг!
«Дафтар ҳошиясидаги битиклар»дан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 10:43
112 244
ДИҚҚАТ Савол?
Уни пишириб хам бўлмайди.
Қовуриб ҳам бўлмайди.
Қайнатиб хам бўлмайди.
Холодилнилка қўйиб хам бўлмайди.
Лекин уни бутун дунё истемол қилади.
Хатто сизҳам.
Савол? У НИМА🤔
Жавобини Бу Ерда Ўқинг
23 9月 2024, 10:34
24 9月 2024, ~10:50
112 244
ДУНЁ ШУНДАЙ ЖОЙ ЭКАН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 09:05
112 244
УМР ЙЎЛЛАРИ
Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди. Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 07:25
112 244
📌Диққат савол : 98% одамлар бу саволга жавоб бериша олмаябди.👇
Бойга керак эмас,
Камбағалда йўқ.
Емасанг ўласан,
Ўлсанг ҳам олиб кетолмайсан!
Жавоби Нима у ? 😳👇
23 9月 2024, 07:15
24 9月 2024, ~09:20
112 244
📹 Онага берилган биринчи гул... (сизда ҳам шундай бўлганми?)
Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
☑️ ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 06:18
112 244
#Диққат_савол 😳❗️
Савол: Менинг шаҳарларим бор, лекин уйларим йўқ. Менинг ўрмонларим бор, лекин дарахтларим йўқ. Менда сув бор, лекин балиқ йўқ. Мен нимаман?
Саволни жавоби нима?
Бу саволни жавобини 99% инсонлар топа олмаган! 🤯👇👇
23 9月 2024, 06:04
24 9月 2024, ~09:20
112 244
КУНЛАР ТЕЗ ЎТИБ КЕТМОҚДА
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмасимдан ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.
Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез етиб келмоқда.
☝️Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,
• бир бирингизга салом беринг,
• нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг,
• қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,
• сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,
• одамларга табассум қилинг,
• Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,
• садақа қилинг,
• Набий алайҳиссаломга салавот айтинг,
• қалбларингизни охиратга боғланг,
• дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар...
Telegram.me/ibratli -
Асл ибрат макони...
23 9月 2024, 02:14
112 244
Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.
Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 9月 2024, 00:30
