ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
КАҲФ СУРАСИ (Таржимаси билан) 🎙Муҳаммадлойиқ қори. #Кун_хадиси Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар. Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
05 9月 2024, 18:41

БИРГА САЛОВАТ АЙТАМИЗ Келинг, саловат тинглаймиз ва бирга такрорлаймиз. 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ Жума куни пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Буни яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
05 9月 2024, 18:21

САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Саловат айтиш- Дард-ғамлардан ариниш, ташвишлардан қутулиш, йўллар очилиши, ризқ ортиши, истакларнинг бажо бўлишига васила бўлади. Саловат айтиш- кишининг унутганларини эслашга ёрдам беради. Саловат айтиш - муҳаббатни орттиради. Саловат айтиш- айтувчининг орқасидан ғийбат қилинмаслигига васила бўлади. Саловат айтиш- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ва гувоҳликларини жалб этади. Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг розилиги ва раҳматига мушарраф бўлишга василадир. Саловат айтиш Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабидан омонда сақлайди. Саловат айтиш- Танг аҳволдагилар учун садақа ўрнига ўтади. Саловат айтиш- мартаба ва даражани юксалтиради. Саловат айтиш- хавотир ва қўрқувлардан халос қилади. Саловат айтиш- хатоларга парда тутилиши, гуноҳларнинг кечирилишига васила бўлади. Саловат айтиш- сўзлаётганда оғиздан мушк таралишига васила бўлади. Саловат айтиш Охиратда ойдинликка васила бўлади. Саловат айтиш- кишининг нурини орттиради. Саловат айтиш- Аллоҳ таолонинг авфига васила бўлади. Саловат- бахилликка тушишдан асрайди. Саловат айтиш- шафоатга васила бўлади. Саловат айтиш-дуолар ижобат бўлишига васила. Саловат айтиш- Арш соясида бўлишни таъминлайди. Саловат айтиш-мажлисларни безайди. Саловат айтиш-эътиборни ортиради. Саловат айтиш- Аллоҳ жалла жалаҳу ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишга васила бўлади. Саловат айтиш-қалбни нифоқ ва кирдан поклайди. Саловат айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўришга васила бўлади. Саловат айтиш- буюк савобларга ноил бўлишга василадир. Саловат айтиш- айтовчи ҳақига истиғфор бўлади. 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 18:10

​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ Бу дунёда бугун борман, эртам гумон.. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон. Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб ! Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб... Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана? Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна? Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Назар солгин шам оловнинг ўйноғига! Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига! Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак... Остонамда жоним учун келган Малак .. Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 17:21

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 12:08

БАРАКАНИНГ САБАБИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 11:15

Пайшанба куни шомдан кейин хуфтонгача ота-оналар ҳақига қуръон ўқиш, дуо қилиш, вафот этганларга Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш лозим: «...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  тарқатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 10:43

05 9月 2024, 10:32
06 9月 2024, ~10:48

photo content
05 9月 2024, 09:41

КУЙИНМАНГЛАР... Дӯстларим, сиз қувган шамол Келгани йӯқ, куйинманглар. Сиз борини шилган одам Ӯлгани йӯқ суюнманглар... ✍ Бегзод Қаюмов 🎙 Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга биўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 07:36

#Табассум Бир гуруҳ туристлар тимсоҳлик фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси "ким сувга с
#Табассум Бир гуруҳ туристлар тимсоҳлик фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида қайиқда турганда ферма эгаси "ким сувга сакраб, қирғоққача тирик етиб олса, бир миллион доллар бераман", дебди. Ҳамма жим турганмиш. Шу пайт бир йигит "шалоп" этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар унинг ортидан қувибди, аммо йигитнинг омади келиб, соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди. Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди. Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига "яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга итариб юборди..", деса, хотини "ўша мен эдим", дермиш 😊 Унутманг, Эркаклар! Ҳар бир мувафаққиятингиз ортида аёллар туради. 😊 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 07:06

#тавсия Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг. Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққи
#тавсия Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг. Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг. Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
05 9月 2024, 06:46

Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади... ...Ва аксинча, бир инсон сизни сев
Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади... ...Ва аксинча, бир инсон сизни севса, сизни кечиришни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади.... Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида...☝️ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 06:45
05 9月 2024, ~06:46

#Табассум_қилинг😊 ҲАЁТИЙ ҲАНГОМА Бир курсдош қизимиз учта ҳамқишлоғи билан квартирада туришаркан. Бир куни эшик қўнғироқ жир
#Табассум_қилинг😊 ҲАЁТИЙ  ҲАНГОМА Бир курсдош қизимиз учта ҳамқишлоғи билан квартирада туришаркан. Бир куни эшик қўнғироқ жиринглабди. Очса, бир рус қиз экан (кейин билишса поликлиникадан экан). "Беременные есть?" дебди. Қизимиз временный (вақтинча яшайдиганларни сўраяпти деб тушунибди)ларни сўраяпти деб ўйлаб, "Есть" дебди. Фамилиясини, исмини, қаерда ўқишини ёзибди. Аёл кетаётганида, "Ещё есть" дебди. Учала ҳамқишлоғини ҳам ёздирибди. "Все беременные да?" дебди аёл. "Да, все" дебди қиз. Бир неча кундан кейин институтда шунақа тўполон бўлди-ки! Аниқлик киритилгунча, кураторимиз Маҳфуза опа инфаркт бўлишига сал қолди. Шуҳратбек САМО •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 06:14

Ёрингиз чарчаган пайитида телеграмига чиройли дил изҳорлари  юбориб, уни ҳурсанд қилишни ҳоҳлайсизми? Сизлар учун ажойиб жуфтликлар саҳифасини тавсия қилмоқчиман. Ҳар бир еркак аёлидан шурин сўз ешитишни ҳоҳлайди. Ушбу каналга уланиб ёрингизни кайфиятини кўтариб туринг. бундай дил изҳорларидан сўнг сизга бўлган муҳаббати янаям ортади.❤️ Ёрингизнинг бир умрга ягонаси бўлишни истасангиз, ҳозироқ обуна бўлинг! 👇👇 Каналга кириш..
05 9月 2024, 05:59
06 9月 2024, ~08:12

​#ҲАЁТИЙ_ҲАЗИЛ Мактабда дарс берардим. Доскага масала шартини ёздим ва ечим деб савол белгисини қўйдим. Биринчи партада ўтирган Мунира исмли ювошгина қиз ўйчан сўз қотди: - Устоз , ечим сўзини эчим деб ёзиб қўйибсиз. Бутун синфда кулги кўтарилди. Ўқувчиларга қўшилиб ўзим ҳам мазза қилиб кулдим. - Шу лотин алифбосидаги ўзбек ёзуви мани роса қийнайди-да. Биринчидан, ўқишга қийналаман, кўзларим жимирлаб кетади, кейин шу й, е, э, я харфлари шошиб турганингда оёғингдан чалади - изоҳ бердим ўқувчиларга. - Устоз, қўйвуринг , катта хато қилмадингиз,- деди Мунира кулимсираб,- биз тунов куни коллежга экскурцияга борганимизда , йўлдаги битта уйни деворига " Эр сотилади" деб ёзиб қўйибди-, Синфда гуриллаб кулгу кўтарилди.- Эълон берган одам ҳам "e" харфини алиштириб қойибди. Унга Нодира қўшилди: - Сал нарироқда "Эр сотилади, 6 сотих, иккига бўлиб ҳам сотишимиз мумкин" деган эълон ҳам бор эди. Яна кулгу авж олди... Мен бу сатрларни нима учун ёзяпман ? ! - Ҳурматли, эркаклар ! Олди - сотти ишлари , ҳужжатларни аёлингиз билан имзолашингизга тўғри келса эхтиёт бўлинг! Аламларини оладиган аёллар ҳам кўп- да. Қилар ишни қилиб қўйиб "Вой билмабман" дейишади яна... Хазонрезги •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 03:30

КЎНГЛИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 01:02

Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг – Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлг
Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг – Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим. – Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим. – Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман. – Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим. Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг. Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 9月 2024, 00:01

Сиз борсиз хаёт хам ўтади тўкин. Кўтарасиз дунёнинг энг оғир юкин Тўнингиз берасиз ўзингиз юпун. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар. Кимнидир ўйлайсиз, сизда кам йўқми?! Илинасиз мехрни, сизда ғам йўқми?! Эшитиб хам қоласиз гохида дўқни. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар. Барингиз исмингиз бирдир - Хотамлар. Бир парча нонини парча тутамлар. Хохлайсиз битса деб дунёвий камлар. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар. Дейишар жохиллар қолса аламда; - Бунда ўзи дунё хам ортиғу кўпда. Борни хам кўринар камлари хўпда. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар. Бахт кутсин яхшини остонасида. Эзгулик битилган пешонасида. Омад кулиб турсин кошонасида. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар. Сиз ўша билганим марднинг боласи. Ташвишни кўринар сизга чораси. Келсангиз қочади ғамнинг қораси. Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 9月 2024, 23:09

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ . ⠀ ⠀
04 9月 2024, 21:30