ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
УКАМНИНГ ОМАДИН БЕРГИН, ХУДОЙИМ... Мунис опа-сингиллардан хабар олишни унутманг ✍Нилуфар Тоҳирова 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 10月 2024, 03:00

#Мулоҳаза_учун Ака, меҳмонга келинг! Дунёда ҳаммадан ҳам аёлга қийин, аёлга азоб деб бонг уришдан, нолишдан чарчамаймиз. Аслида ўғил бола учун ҳам осон эмас. Айниқса, олахуржин бўйнига илингач, унинг зиммасидаги вазифалар икки карра ортади. Энди аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ўйлаши керак. Буни тушунамиз, яхши тушунамиз. Аммо... Бу дунёда ташвиш кимда йўқ? Муаммо кимнинг оиласида йўқ. Турмуш ташвиши, қорин ғами деб опа ёки сингилга эътиборни камайтириш қанчалик тўғри? Тўғри, опа-сингилларини тез-тез йўқлайдиган ака ва укалар ҳам кўп. Уларга таҳсинлар айтсак оз. Қизимни ўз эгасига узатиб, кўнглим тинч дейишади ота-оналар. Акалар ҳам шунга бемалол бўлибми, опа-синглисидан кўнгли тўқ юраверади. Аммо сингиллар тоғдек суянчиғи бўлиб улғайган акасини соғинмайди дейсизми? Соғинади! Шундай экан, опангиз ёки синглизнинг уйига меҳмонга боринг. "Ака, меҳмонга келинг" дейишини кутманг. У хонадонидагилардан истиҳола қилиб бу жумлани айтмаслиги ҳам мумкин. Агар улар олисда яшаса, телефон орқали сим қоқинг: кам-кўстинг йўқми сингилжон денг! Охирги марта опа ёки синглингизни қачон йўқладингиз, қадрдон? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 10月 2024, 01:33

УЙИМИЗГА  КЕЛИНГ... Опа, аҳволингиз яхшими айтинг, Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун. Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Ака, сочингизга оралабди оқ, Чарчаган одамдай турибсиз нечун. Бир марта суяниб, ука деб менга, Келинг уйимизга дийдорлар учун. Синглим, нима гаплар, айта қол синглим, Йўқлаб боролмадим илтимос тушун. Эртадан кечгача ишдаман билсанг, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Ука, укажоним, ишонган тоғим, Кўнглим хотиржамдир сен менга устун. Ота ва онамни хурсанд қилай деб, Келгин уйимизга дийдорлар учун. Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга, Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун. Болалик даврига қайтиб бир лаҳза, Келинг уйимизга дийдорлар учун. ✍ Заршидбек Матғозиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 10月 2024, 00:31

🆘#Диққат ХАЙР КЎЗОЙНАК - 7 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ! Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин! Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш!
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/90LJQq/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
06 10月 2024, 00:28
07 10月 2024, ~07:08

МЕҲР - ОҚИБАТИМИЗ ЙЎҚОЛМАСИН ! Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 23:45

Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган яхшиларим,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 22:11

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 21:14

Агар сиз хеч кимга керак бўлмаганингизда АЛЛОҲ сизни яратмаган бўлар эди... АЛЛОХ Сизни яратибдими, демак, БАХТга хаққингиз бор... ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН, ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 12:02

Соғинсак қайтади қувончларимиз Чорласак қайтади ҳаттоки ғамлар Биродар, ялину ёлвор, кетказма Ҳечам қайтмас экан кетган одамл
Соғинсак қайтади қувончларимиз Чорласак қайтади ҳаттоки ғамлар Биродар, ялину ёлвор, кетказма Ҳечам қайтмас экан кетган одамлар. Қушлар қайтиб келар соғиниб юртни, Тўлқинлар қайтади соҳилларига. Ёмғирлар самони айланиб келиб, Қайтгуси заминнинг бағирларига. Шунинг-чун сен одам йўқотма, қалбим, Ҳатто тиз чўкса ҳам сен деб оламлар. Бу дунёга қайтиб келмаганидек, Қалбингга ҳам қайтиб келмас одамлар. Гулжамол Асқарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 11:40

​Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?.. Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман. Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган. Шу укам айтади: – Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман... Дубайда ишлайдиган дўстим айтади: – Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди: – Бу овқатни қаердан олиб келяпсан? – Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти. – Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди... Туркиядаги танишим айтади: – Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан... Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос. Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор? Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг. Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 11:20

АЙТИБ БЕРДИМ, ДАДАМ ҚАБРИГА... Опа сингиллардан хол сўраб туринг, Азизлар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 11:02

Агар мени кўринишимга қараб менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, мени Аллоҳ таоло яратгандир! Агар мени камбағаллигим учун менс
Агар мени кўринишимга қараб менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, мени Аллоҳ таоло яратгандир! Агар мени камбағаллигим учун менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, ризқлар Аллоҳ таолонинг қўлидадир! Шундай экан, сен кибрланма! Кибрланишга ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақлидир! "Ҳикматлар чашмаси"дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 10:40

#Qiziq_a Мевалардан бирини тангланг ва севганиз сизни қандай чақиришини билиб олинг❤️😉 Жавобларни билиш учун 👇
05 10月 2024, 10:30
06 10月 2024, ~12:05

АЛЛОҲ МУЛОЙИМЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ Илмингга, далил ҳужжатинг кучли эканига ғурурланишдан ҳазир бўл! Модомики йўлбошчинг қўполлик
АЛЛОҲ МУЛОЙИМЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ Илмингга, далил ҳужжатинг кучли эканига ғурурланишдан ҳазир бўл! Модомики йўлбошчинг қўполлик экан, бу иккисининг баракасини ҳаргиз қўлга кирита олмайсан. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради, қўполлик учун бермайдиган нарсасини мулойимлик учун беради», деб айтганлар (Ибн Можа ривояти). Афсуски, кўпчилигимиз ҳамма ишни қўполлик билан ҳал қилишни тўғри деб, мулойимликни эса ожизлик деб ўйлаймиз... Қанчалар нодонмиз-а... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 08:43

ОДАМЗОД Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин. Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 07:20

Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
05 10月 2024, 07:10
06 10月 2024, ~12:05

БИЗ ҲЕЧ КИМНИ ЯРИМ ЙЎЛДА ҚОЛДИРМАДИК... ✍Малика Тавфиқ 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 06:45

#Психо_факт Келажак авлодлар бахтли бўлишининг 40%и сизнинг генетикангизга бевосита боғлиқ экан! Бир ўйлаб кўринг... Қайсидир
#Психо_факт Келажак авлодлар бахтли бўлишининг 40%и сизнинг генетикангизга бевосита боғлиқ экан! Бир ўйлаб кўринг... Қайсидир характерингиз бирор-бир қариндошингизга (амма, хола, тоға, амаки, бобо, буви...) ўхшашини сизга жуда кўп айтишган, тўғрими? Демак, тасаввур қиляпсизми?! Сизга ва бошқага ёқмаган қайсидир одатларингиз келажак авлодингиз характерига 40% кўчади! Буни истамасангиз ҳозироқ ўз устингизда ишлашни бошланг! Яхши тарафга ўзгаринг! Ёмон одатлардан воз кечинг! Ўзингизни қайта тарбияланинг! Ўзингизни енгинг! Бахтли ва мукаммал инсонга айланинг! Бутун авлодларингиз тақдирини яхши томонга ўзгартириш сизнинг қўлингиздан келади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 06:18

2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва
2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради. Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда? А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон Б) қуён, тўнғиз, сигир, от С) қўй, маймун, қуён, балиқ Жавобингизни танланг👇🏻
05 10月 2024, 06:03
06 10月 2024, ~12:05

Мен икки турдаги инсонлардан узоқроқ юраман. 1) Ҳаётда мақсади йўқ одамлар. Шунчаки ишлайдиган. Келажак учун режалари йўқ. 2)
Мен икки турдаги инсонлардан узоқроқ юраман. 1) Ҳаётда мақсади йўқ одамлар. Шунчаки ишлайдиган. Келажак учун режалари йўқ. 2) Маҳзун одамлар. Муаммолари кўп. Оиласида ташвиш. Ҳаётдан сиқилган. Ёзадиган нарсаси ҳам, кўрадиган фильмлари ҳам, эшитадган мавзулари ҳам хатто профилидаги расмлари ҳам ғамгин одамлар. Буни сабаби бор! Биринчи тоифа одам сизни вақтингизни бехуда совуради. Иккинчи тоифа одам эса энергиянгизни. Биринчи одам билан вақтингизни йўқотасиз. Сизни бекорчи гап сўзларга тортаверади. Бекорчи ўтиришларга чорлайверади. Иккинчи одам билан ҳаётий қувватингизни йўқотасиз. Қийинчиликлардан чиқиш, ҳаётнинг баланд-пастларини енгиш сиз учун ҳам машаққат бўлиб қолади. Аҳмад Муҳаммад Солиҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 10月 2024, 05:14