ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 120 055 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 273,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 427

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 120 055 名订阅者。

根据 21 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 613,过去 24 小时变化为 1 252,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.80%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.17% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 625 次浏览,首日通常累积 20 646 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 38

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 22 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

120 055
订阅者
+1 25224 小时
+8807
+2 61330
帖子存档
Фарзанд тарбиясида ушбу тавсияларга риоя қилинг: 🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур  айтишни унутманг. 🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг. 🔹 Болангиз етук ва омадли шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_кун Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади. Кунингиз ва кўнглингиз ойдин бўлсин! ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Омонмисиз, Азизлар! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!    Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз м
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди. Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди. Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди: — Мен у билан яшамайман, - деган экан — Нимага? - деб сўрабди оқсоқол. 😂👇 Давомини ўқиб кулгудан думалаб қоласиз😂👇

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчани соғ-омон етказсин! Хайрли тун, Азизлар! Аллоҳга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#5_факт АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА ЯНА 5 ФАКТ 1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саи
#5_факт АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА ЯНА 5 ФАКТ 1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саид шоир, Муҳаммад Aли эса мусиқачи ва хаттот сифатида танилган. 2️⃣ Шоир "Навоий" тахаллусини "куй" сўзидан эмас, "баҳра" сўзидан олган. Бу ҳақда ўзи шундай деган: Даҳр боғида бўлиб комим раво, Комронлар топди назмимдин наво. 3️⃣ Алломанинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади. 4️⃣ Aлишер Навоий туркий, форсий тилларидан ташқари, чиғатой лисонида ҳам ижод қилган. Усмонлилар олимлари чиғатой тилини “Навоий тили” деб атаган. Чиғатой тилининг машҳур усмонли луғати ҳам шоир асарлари асосида тузилган. 5️⃣ 2009 йилда Меркурийдаги кратер Aлишер Навоий шарафига номланган. Шунингдек, Москва, Боку, Шанхай, Токио, Ўш каби шаҳарларда шоир шарафига ёдгорлик-хайкаллари ўрнатилган ва бу Вашингтонда ҳам режалаштирилган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МАҲР ЙИГИТ ВА ҚИЗ КЎРИШИШДИ. ЙИГИТ ҚИЗГА МАҲРГА НИМА ОЛИБ БЕРИШНИ СЎРАДИ, ШУНДА ҚИЗ 2 ҲОНАЛИ УЙ СЎРАДИ, ЙИГИТГА ҚИЗ ЁҚҚАН ЭДИ БИР АММАЛЛАРМАН ДЕБ КЕТДИ. БУ ОРАДИ ЙИГИТНИНГ ОПАСИ ҲАМ БОР ЭДИ УЛАР ИЖАРАДА ТУРАР ҚИЙИНЧИЛИКДА ЯШАШАР ЭДИ. ЙИГИТ ОПАСИГА ЭМАС КЕЛИНГА 2ҲОНАЛИ УЙ ОЛИБ БЕРДИ. ШУНДА ОПАСИ... 🥺 Оҳиригача кўринг 👇

«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ» ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎤 Мурод Ражабов. 📖 Навоийнинг онасин излаб, Минг олимнинг сочи оқарди. На сийратин, на исмин топмай Мозий узра ҳайрон боқарди. Беш асрки, ишқ билиб, гуё, Нишонсиз зот сийратин ўпар, Ҳамон жавоб излайди дунё, Ким эди у, мушфиқ - муштипар? Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак, Энди қалбнинг амрига кўнгил: Навоийнинг Ватани - юрак, Навоийнинг онаси - кўнгил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мантиқий савол ⁉️ 😱Қабр устида бир аёл йиғлаябди. Қабр ичидаги инсонни онаси йиғлаётган аёлнинг онасининг қайнонаси.  Диққат савол: Қабр ичидаги инсон йиғлаётган аёлга ким бўлади? 👀
Сиз топа олдингизми? Жавоби жуда қизиқ
Жавобини кўриш учун пастдаги тугмани босинг!👇

​​#Алишер_Навоий ДАВЛАТ АРБОБИ Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди. Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз. Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган. Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз. Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади. Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар. Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар. Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан. Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...» Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз. Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар. Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

#Тарихга_назар 📚 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ 🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. 🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган. 🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган. 🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган. 🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган. 🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган. 🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган. 🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган. 🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган. 🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган. 🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди. 🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади. 🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади. 🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой). 🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган. 🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган. 🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. 🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган. 🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган. 🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навой
Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навойи таваллуд топган кун.  Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг ҳар бир сўзлари кўзимизга нур, қалбимизга хидоят бағишлайди. Одамий эрсанг, демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами.   Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик. Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз м
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди. Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди. Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди: — Мен у билан яшамайман, - деган экан — Нимага? - деб сўрабди оқсоқол. 😂👇 Давомини ўқиб кулгудан думалаб қоласиз😂👇

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдоним    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Владимир Путин, Доналд Трамп ва Ислом Каримовдан сўрашибди. «Агар сенга имконият берилганида, қайси хатойингни тўғрилардинг»
Владимир Путин, Доналд Трамп ва Ислом Каримовдан сўрашибди. «Агар сенга имконият берилганида, қайси хатойингни тўғрилардинг» деб Доналд Трамп: -Мен 1945 йилга қайтиб Японияга атом бомбаси ташлаттирмасдим. Бу иш бизни шарманда қилган Владимир Путин: - Мен СССРни парчаланишига йўл қўймасдим. Бу иш Россияни обрўсини тўккан, деса Ўзбек: -Мен... Давомини ўқинг ҳайратда қоласиз😳👇

#TEZKOR #XUSHXABAR 🔥🔥 Эндиликда Ўзбекистонда ҳам кўриш қобилиятини хеч қандай Лазер ёки ОперацияларСИЗ тўлиқ тиклаш мумкин�
#TEZKOR #XUSHXABAR 🔥🔥 Эндиликда Ўзбекистонда ҳам кўриш қобилиятини хеч қандай Лазер ёки ОперацияларСИЗ тўлиқ тиклаш мумкин🇺🇿 Қандай дейсизми? Дарҳол ҳавола устига босинг ва батафсил маълумот олинг: 👇👇👇h https://dexpress-uz.shop/kristall-5 https://dexpress-uz.shop/kristall-5 ➡️ Имкониятни қўлдан бой берманг — шошилинг! Отзывлар:👇👇👇 https://t.me/naturaleffect_kristall

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀

🔥ДУО ва ҚАРҒИШ... Бир сўз бор, ким қандай тушунар билмам, Ёмонлик кўрганлар, оҳиста айтсин... Кимгадир бу жумла, қилар кўп алам, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Мушкулимиз осон қилган яхшилар, Бизнинг қадримизни билган яхшилар, Кўнглига яхшилик илган яхшилар, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Севгимиз назарга илмаган гўзал, Ҳаттоки қадримиз билмаган гўзал, Ошиққа илтифот қилмаган гўзал, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Сўрасам ёрдамин аямаган дўст, Кибр сўқмоғига йўламаган дўст, Заррача ёмонлик тиламаган дўст, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Иғво фитналарга ташлаб кетганлар, Йўлимиз азобга бошлаб кетганлар, Маҳзун кўзимизни ёшлаб кетганлар, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Чиройли дуоми ёки бир қарғиш, Ким қандай тушунар ўзи учун иш, Дўстларим, душманим, бегона, таниш, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Зоҳид Зиё •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA