ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 369 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 298,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 480 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 369 名订阅者。

根据 25 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 933,过去 24 小时变化为 -7,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.24%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.76% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 442 次浏览,首日通常累积 19 849 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 26 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 348
订阅者
-724 小时
+3077 天
-1 93330 天
帖子存档
👑Tojlardan birini tanlang va kelajakda sizni nima kutayotganini bilib oling. Bu test 98% ga to'g'ri chiqib hammani lol qoldi
👑Tojlardan birini tanlang va kelajakda sizni nima kutayotganini bilib oling. Bu test 98% ga to'g'ri chiqib hammani lol qoldirmoqda.
07 5月 2025, 04:59
08 5月 2025, ~05:04

Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир. Маҳбубий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://teleg
Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир. Маҳбубий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 5月 2025, 04:02

МУОМАЛА Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим... Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар. Бир куни онамга шуни айтдим. ---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи? ---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан? ---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар. Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар: ---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими? ---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади. --- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам.... Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан. Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди. Шунга бир амал қилиб кўринг-а! Шоолим Шомансур. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 5月 2025, 03:00

СИЗ НИМАНИ ЎРГАНДИНГИЗ? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
07 5月 2025, 01:30

"Кора кунга" эмас, "ёруғ кунларга" денг... Баъзида қўлимизда эҳтиёжимиздан ортиқ пулимиз бўлса пала-партиш, орқа-кетига қарамай сарфлаб юборамиз. "Тажрибали кишилар бундай қилишмас экан. Улар пулларини уч қисмга бўлиб, бир қисмини ўзларига, яна бир қисмини “ёруғ кунлар” учун олиб қўйишар экан. Ҳа “қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”! Бизда "қора кунга олиб қўйиш” деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Агар биз “жамғармамиз ёруғ кунларга буюрсин” дея яхши ният қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳам ўша пулларни ниятимизга яраша яхши кунларга ишлатишимизни насиб қилар экан. Охирги учинчи қисмини эса фойда келтирадиган ишларга сармоя сифатида киритишар экан. Биз ҳам фарзандларимизга мана шуни сингдира олсак самарали ютуқларга эришишлари мумкин. Ўшанда бировларга эҳтиёжманд бўлмайдилар. Бир тижоратчи айтади: "Отам мени ёшлик чоғимданоқ пулдан қандай қилиб оқилона фойдаланишни ўргатганлар. Ёзги таътил кунларимда дўконда ишлаб яхши пул топар эдим. Дўкон эгалари қўл-оёғим чаққонлиги, вазифамни ўз вақтида бажараётганим учун қўшимча пул ҳам бериб туришарди. Бирга ишлаётган тенгдошларим ишлаган пулларини турли беҳуда нарсалар, кераксиз ўйинларга сарфлаб юборишарди. Ҳатто ойлик ёки ҳафталик маошларини олгунларича бировлардан пул сўраб юришарди. Мен эса отамнинг саъй-ҳаракатлари билан пулларимни қандай сарф қилишни билардим. Отам ишлаган пулимни уч қисмга бўлардилар. Бир қисмини ўзимга бериб, эҳтиёжларим учун ишлатишим мумкинлигини айтардилар. Иккинчи қисмини жамғарма сифатида йиғиб кўярдилар. Яна бир қисмини эса кичик тижоратга тикишимни айтардилар. Яъни, биз шу учинчи қисм пулга бозордан товуқ, эчки ёки қўзичоқ сотиб олиб парвариш қилардик. Кейин эса уларни сотардик. Шу тариқа пулим оз бўлса-да, тижоратга сармоя сифатида йўналтириларди. Отамнинг тадбирлари бутун ҳаётимга ижобий таъсир қилди. Ёшим ўттиздан ошди. Катта тадбиркорман. Ҳозир ҳам бизнесдаги ишларимни, янги лойиҳаларимни отам билан маслаҳатлашиб амалга ошираман, ҳали ҳам улардан кўп нарсаларни ўрганаман. “Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан. Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
07 5月 2025, 01:01

Дунёда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади. Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан шу эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзлангки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир. Жалолиддин Румий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
07 5月 2025, 00:05

ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
06 5月 2025, 23:16

Brilliant yoki tilla Deb o‘ylayotgan bo‘lsangiz adashdinggiz ❌ Bular 8 karat tillali Kumushlar Judayam toza ishlangan Sariq rangi o‘chmaydi🔴 Bularda hozir skidkani bombasi Hoziroq kanalga ulanib oling👇
06 5月 2025, 23:06
07 5月 2025, ~23:03

ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР! ✍️Хуршид Карим 🎙Рамзиддин Эгамбердиев «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир» «Иброҳим сураси», 7-оят. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 22:10

Гўзал  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 21:00

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Омонмисиз,  қадрдон... Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
06 5月 2025, 19:40

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 12:21

ХУДО Ё 🎙Ўктам шоир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 12:06

НОШУКРНИНГ ОҚИБАТИ! Танишим ночорлигидан шикоят қилди, «қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади» деди... - Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим: - Уйингиз борми?! -Ҳа бор. -Кимники?! -Ўзимники. -Ижара эмасми?! Ой охирида пул тўла деб ҳечким келмаяптими?! -Йўқ. -Машина кимники?! -Ўзимники. -Оила борми?! -Ҳа бор, биласизку тақсир. -Фарзандлар~чи, улар ҳам ўзингизникими?! -Ҳа(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди). берган зот олиб қўйишга қодир эмасми?! - Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку… - Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор... - Алҳамдулиллаҳ десангизчи!? - Э-э-э…»-деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди... - Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди.... - Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига: - «Сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?!» дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. - «Машина нима бўлди?!» дедим. - Аллақачон сотилиб кетибди… - Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ» деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. «Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг» дедим... - «Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти» деди… - Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди… Аллоҳ таъоло бандаларига айтади: «Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан ва агар (берган неъматларимга) куфрон келтирсангиз, қаттиқ азобим бор» деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим… Аллоҳ таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто, жон деган омонатини ҳам… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 11:38

. УЧ СИНОВ Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди! 🌱 Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди. 🌱 Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди. 🌱 Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 07:14

“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- 😢Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди
“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- 😢Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди . Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди ....😭 Унинг ўликларни ювиш ҳонасига ўтказдилар.. 😱Ювувчи аёл кирганда хайратдан ёқа ушлади... -Сўнгра шайхга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтира бошлади. 😳Шайҳ , бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас кўрмагунимча бунга ишонмайман деди.... -Келинг ўзингиз гувоҳи бўлинг деб айтишди сўнг эса..... ДАВОМИ...👇👇👇
06 5月 2025, 07:04
07 5月 2025, ~07:04

. ИШОНГАНИМ, ЎЗИНГ ЯГОНА АЛЛОХ... 🎙Сардор Рахмхон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 06:06

УСТА ВА КУМУШ БЎЛАГИ Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди. Шу дам кумуш ўйга толибди: “Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!” Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди. Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди. Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди. Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди. Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!” Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”. Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди... 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
06 5月 2025, 05:16

📨 Диққат Савол 😳 Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди. Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀 Тўғри жавоб 👇
06 5月 2025, 05:06
07 5月 2025, ~04:55

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам... Аммо биргина орзу-хав
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам... Аммо биргина орзу-хавас ва хотираларнигина охири бўлмас экан.... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 5月 2025, 03:33